Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Prospects for the development of regulations on special
economic knowledge in the legislation of the Republic of
Uzbekistan
Lazizjon BARAKAEV
1
Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2024
Received in revised form
15 November 2024
Accepted 15 December 2024
Available online
25 January 2025
The article analyzes the prospects for developing regulations
on special economic knowledge in the legislation of the Republic
of Uzbekistan. The research examines the legal foundations for
using special economic knowledge in criminal proceedings,
focusing on the procedural status of specialists and the challenges
related to their participation. The study analyzes key issues
including the recognition of specialist opinions as evidence,
specialist participation in pre-investigation stages, audit
timeframes, and participants' rights in forensic examinations. The
article provides specific proposals for improving criminal
procedure legislation, particularly regarding amendments to the
Criminal Procedure Code concerning written specialist opinions,
their rights and obligations, and examination procedures.
Research findings include recommendations for enhancing the
effective use of special economic knowledge in investigating
economic crimes and strengthening the procedural status of
specialists and experts.
2181-1415/© 2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
special economic
knowledge,
criminal procedure,
specialist opinion,
audit,
expertise,
procedural norms.
1
PhD, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: proacademyresearch@yahoo.com
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415
477
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида махсус
иқтисодий
билимларга
оид
нормаларни
ривожлантириш истиқболлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
махсус иқтисодий
билимлар,
жиноят процесси,
мутахассис фикри,
тафтиш,
экспертиза,
процессуал нормалар.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида
махсус
иқтисодий
билимларга
оид
нормаларни
ривожлантириш истиқболлари таҳлил қилинган. Жиноят
процессида
махсус
иқтисодий
билимлардан
фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари, мутахассиснинг
процессуал мақоми ва унинг иштироки билан боғлиқ
муаммолар ўрганилган. Тадқиқотда мутахассис фикрининг
далил сифатида эътироф этилиши, терговга қадар
текширув босқичида мутахассис иштирокини таъминлаш,
тафтиш муддатлари ва уни узайтириш тартиби, экспертиза
тайинлаш ва ўтказишда процесс иштирокчиларининг
ҳуқуқлари каби масалалар таҳлил қилинган. Жиноят-
процессуал қонунчиликни такомиллаштириш бўйича аниқ
таклифлар ишлаб чиқилган. Жумладан, Жиноят-процессуал
кодексига мутахассиснинг ёзма фикри, унинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари, тафтиш ўтказиш муддатлари, экспертиза
тайинлаш ва ўтказиш тартибига оид ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш бўйича тавсиялар берилган.
Шунингдек, тадқиқот натижасида иқтисодий жиноятларни
тергов қилишда махсус иқтисодий билимлардан самарали
фойдаланиш
механизмларини
такомиллаштириш,
мутахассис ва экспертларнинг процессуал мақомини янада
мустаҳкамлаш, уларнинг хулосаларидан далил сифатида
фойдаланиш тартибини аниқлаштириш бўйича илмий
асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
Перспективы
развития
норм
о
специальных
экономических
знаниях
в
законодательстве
Республики Узбекистан
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
специальные
экономические знания,
уголовный процесс,
заключение специалиста,
ревизия,
экспертиза,
процессуальные нормы.
В статье проанализированы перспективы развития норм,
регулирующих использование специальных экономических
знаний в законодательстве Республики Узбекистан.
Исследованы правовые основы применения таких знаний в
уголовном процессе, процессуальный статус специалиста и
проблемы, связанные с его участием. В рамках
исследования
рассмотрены
вопросы
признания
заключения специалиста в качестве доказательства,
обеспечения его участия на стадии доследственной
проверки, сроков проведения ревизии и порядка их
продления, а также прав участников процесса при
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415
478
назначении и проведении экспертизы. Разработаны
конкретные
предложения
по
совершенствованию
уголовно-процессуального законодательства. В частности,
даны рекомендации по внесению изменений и дополнений
в Уголовно-процессуальный кодекс в части регулирования
письменного заключения специалиста, его прав и
обязанностей, сроков проведения ревизии, а также порядка
назначения и проведения экспертизы. По итогам
исследования предложены научно обоснованные меры по
совершенствованию
механизмов
эффективного
использования специальных экономических знаний при
расследовании экономических преступлений, укреплению
процессуального статуса специалистов и экспертов, а также
уточнению порядка использования их заключений в
качестве доказательств.
КИРИШ
Жиноят ишларини юритишда махсус иқтисодий билимларнинг юридик
табиати, шу жумладан махсус иқтисодий билимлар тушунчаси, унинг ўзига хос
хусусиятлари, махсус иқтисодий билимлардан фойдаланишнинг процессуал
шакллари, иқтисодий экспертизалар ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муаммолар,
иқтисодий экспертизалар хулосасининг исботлаш жараёнидаги аҳамияти ва уни
баҳолаш, тафтиш тергов ҳаракатини тайинлаш ва уни ўтказиш билан боғлиқ
муаммолар таҳлили, махсус иқтисодий билимларга оид халқаро стандартлар ва
хорижий давлатлар тажрибаси махсус иқтисодий билимларга оид қонун
нормаларини такомиллаштириш масаласини кўриб чиқиш ҳамда мазкур соҳага оид
қонунчиликнинг келгуси истиқболларини илмий-назарий жиҳатдан белгилаш учун
кенг имконият беради.
Б.Мўминов ҳам ўзининг илмий тадқиқот ишларида ишни судга қадар юритиш
босқичида махсус иқтисодий билимлардан фойдаланиш институтини янада
такомиллаштириш, бунда судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий
билимлардан фойдаланишда тадбиркорлар ҳуқуқ ва эркинликларининг
таъминланишига алоҳида аҳамият бериш лозимлигини қайд этиб ўтган [1, C. 11].
Дарҳақиқат, мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда бозор
иқтисодиётини янада ривожлантиришда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш, уларни иқтисодий жиноятлар жабрланувчиси бўлиб қолишларининг
олдини олишда жиноят иши доирасида махсус иқтисодий билимларнинг аҳамиятини
эътироф этиш жоиз. Чунки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик
бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш,
ушбу соҳада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг
профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик
тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим
устувор йўналиши ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, иқтисодий
жиноятлар доирасидаги текширувларда махсус иқтисодий билимларни янада кенг
қўллашнинг самарали механизмларини жорий этиш ва шу орқали амалдаги
қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш бугунги кунда долзарб
масалалардан биридир.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415
479
Бир қатор қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам жиноят
процессида махсус иқтисодий билимларни янада такомиллаштириш масаласи
назарда тутилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 14 майдаги ПҚ–3723-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят
ва
жиноят-процессуал
қонунчилигини
такомиллаштириш концепциясининг [2] “Жиноят процессида шахс ҳуқуқ ва
эркинликларининг
ишончли
кафолатини
таъминлаш
механизмларини
такомиллаштириш” йўналишида ишни судга қадар юритиш ва суд босқичида
экспертиза ўтказиш ва тафтиш қилишнинг аниқ мезон ҳамда тартиб-таомилларини
жорий этиш белгиланган.
Бу ҳам жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни ҳамда
жиноят ишларини кўриб чиқишда махсус иқтисодий билимлардан экспертиза ва
тафтиш тайинлашда фойдаланиш ҳамда уларни қўллаш доирасини янада
кенгайтиришни талаб этмоқда.
Шунингдек, мазкур Концепцияда ишни судга қадар юритиш ва суд босқичида
мутахассиснинг процессуал мақомини аниқлаштириш ҳамда унинг фикрига
процессуал тус бериш назарда тутилган. Мазкур масала бугунги кунда жуда ҳам
долзарб бўлиб, жиноят ишларини кўриб чиқишда мутахассис иштирокини
кенгайтириш билан бир қаторда, унинг ишдаги процессуал мақомини янада
оширишга хизмат қилади.
Юқоридаги
ҳолатлардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
қонунчилигида махсус иқтисодий билимларга оид нормаларни ривожлантириш
истиқболларини кўриб чиқамиз.
Махсус иқтисодий билимларга оид нормаларни такомиллаштиришда
биринчи навбатда мутахассиснинг жиноят процессидаги иштирокига оид
нормаларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Амалдаги қонунчиликда далилларни
топиш ва мустаҳкамлашда мансабдор шахсларга (суриштирувчи, терговчи,
прокурор ва судга) ёрдам бериш учун мутахассис ишга жалб этилади ҳамда у жиноят
иш доирасида ўзининг махсус билимларига таянган ҳолда мутахассис фикрини
тақдим этади. Мутахассис томонидан бериладиган фикрнинг далил манбаи
сифатида эътироф этилмаслиги, тақдим этилган фикрдан жиноят ишларини
юритишда фойдаланишни чеклаб қўймоқда.
Шу сабабли, жиноят ишларини юритишда махсус иқтисодий билимлардан
фойдаланишни янада кенгайтириш мақсадида
мутахассиснинг ёзма фикрига
процессуал тус бериш орқали уни далил манбаи(тури)дан бири сифатида Жиноят-
процессуал кодекси 81-моддасининг иккинчи қисмига киритиш мақсадга мувофиқ.
Шу билан бирга, далиллар қаторига мутахассиснинг ёзма фикри
киритилаётганлиги сабабли, унга таъриф бериб, унинг шакли ва талабларини
белгилаш талаб этилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги
73-сон қарори билан тасдиқланган Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги намунавий низомда мутахассис фикри белгиланган бўлиб,
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида амалга ошириладиган
тадқиқотлар натижасида мутахассис(суд эксперти)нинг белгиланган тартибда
расмийлаштириладиган фикр деб, – таъриф берилган [3].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415
480
Ушбу тушунча барча соҳалар бўйича бериладиган мутахассис фикрини ўзида
ифода этган. Жиноят ишлари юзасидан бериладиган мутахассис фикрини ҳам
жиноят-процессуал қонунчиликда мустаҳкамлаш лозим.
Шунга кўра, Жиноят-процессуал кодексини
“Мутахассиснинг ёзма фикри”
деган
70
1
-модда
билан тўлдириш ҳамда уни қуйидаги таҳрирда баён этиш мақсадга
мувофиқ.
70
1
-модда. Мутахассиснинг ёзма фикри
Ушбу Кодексда белгиланган тартибда расмийлаштирилган, терговга қадар
текширув органи мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд ёхуд
тарафлар томонидан қўйилган саволларга ўрганиш натижаси ва хулосасини ўз
ичига олган расмий ҳужжат мутахассиснинг ёзма фикри ҳисобланади.
Мутахассис ёзма фикрини зарур ўрганиш ва тадқиқотлар ўтказганидан сўнг
тузади ва ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Мутахассис фикрига асос бўлган тадқиқот, ўрганишга оид ҳужжатлар ва
бошқа материаллар ёзма фикрга илова қилинади. Мутахассиснинг ёзма фикрига
қўйилган талаблар, уни расмийлаштириш тартиби қонунчилик ҳужжатларида
белгиланган тартибда амалга оширилади.
Мазкур қоидага ўхшаган норма Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал
кодексининг 317-моддасида ҳам берилган. Шунингдек, таклиф этилаётган моддада
қонунчилик ҳужжатлари дейилганда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21
февралдаги
73-сон
қарори
билан
тасдиқланган
Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом
назарда тутилмоқда.
Мазкур тартибнинг жорий этилиши жиноят ишлари бўйича махсус билимлар,
шу жумладан иқтисодий жиноятлар бўйича махсус иқтисодий билимлардан
фойдаланиш имкониятини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Жиноят процессида махсус иқтисодий билимлардан фойдаланишда
мутахассис иштироки билан боғлиқ бўлган яна бир масала бу мутахассис
имкониятларидан иш юритишнинг барча босқичларида (терговга қадар
текширувда назарда тутилмаган) чекланганлигидир.
Терговга қадар текширув ҳам алоҳида институт бўлганлиги ва мазкур
босқичда тергов ҳаракатлари ўтказилиши мумкинлиги сабабли, ушбу босқичда
мутахассис иштирокидан фойдаланишга оид нормани Жиноят-процессуал
кодексининг 69 ва 70-моддаларига киритиш мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, электрон хотирада турган маълумотларни олиш вақтида
мутахассис иштироки мажбурий бўлганлиги сабабли, Жиноят-процессуал кодекси 69-
моддасининг биринчи қисмига
далилларни олиш билан боғлиқ
бўлган тегишли
қўшимча ҳам киритиш лозим. Шунга кўра, Жиноят-процессуал кодекси
69-моддасининг биринчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён этиш мақсадга мувофиқ.
“
Терговга қадар текширув
, тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда
далилларни топиш,
олиш
ва мустаҳкамлашда
терговга қадар текширув органи
мансабдор шахсига
, суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга ёрдам бериш
учун мутахассис чақирилади”.
Бундан ташқари, ишни судга қадар юритиш ва суд босқичларида
мутахассиснинг процессуал мақомини аниқлаштириш, унинг фикрига процессуал
тус берилганлик ҳолатидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодекси
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415
481
70-моддасига жиноят процессида мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига
аниқлик киритишга қаратилган қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш
мақсадга мувофиқ.
– зарур билим ва кўникмаларга эга бўлмаса, иш юритишда иштирок этишдан
воз кечиш;
– терговга қадар текширув органи мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи
ёки прокурор томонидан қонунда белгиланган тартибда огоҳлантирилган ҳолларда
жиноят иши бўйича унга маълум бўлган ҳолатларни ошкор қилганлиги;
– узрли сабабларсиз ёзма фикрини беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин
товлаганлиги;
– била туриб нотўғри ёзма фикрини берганлиги учун жиноий жавобгарликка
тортилади.
Мазкур мажбуриятларнинг белгиланишидан келиб чиқиб, Жиноят
кодексининг 238–240-моддаларига ҳам тегишли ўзгартириш киритиш лозим.
Бундан ташқари, юқорида ишда мутахассис иштирокига оид нормалар
такомиллаштирилиши муносабати билан тегишли тартибда гумон қилинувчининг,
айбланувчининг, ҳимоячининг, жабрланувчининг ҳуқуқлари қаторига “ўзи
танлаган ва иштирокини таъминлаган мутахассисни терговда ёхуд судда сўроқ
қилиниши ва унинг сўроғида иштирок этиш” талаб қилиш ҳуқуқини бериш
мақсадга мувофиқ.
Махсус иқтисодий билимларга оид нормаларни такомиллаштиришда
кейинги масала бу иқтисодий жиноятларни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган
тафтиш тергов ҳаракатини ва унинг натижаларидан жиноят процессида
фойдаланиш билан боғлиқ.
Тафтиш ўтказиш юзага келаётган асосий муаммолардан бири бу тафтиш
муддатлари ва уни узайтириш билан боғлиқ.
Амалдаги Жиноят-процессуал кодексининг 187
3
-моддасига кўра, тафтиш
ўтказишга Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда
уларнинг ҳудудий тузилмаларидаги махсус гувоҳномага эга мутахассислар
ваколатли ҳисобланади. Таҳлилларга кўра, 2018–2020 йилларда прокуратура
органлари қарорларига асосан қайд этилган 3 та орган мутахассислари томонидан
жами 7 836 та тафтиш ўтказилган. Ушбу тафтишларнинг 2 376 таси (30%)
2018 йил, 2 460 таси (32 %) 2019 йил, 3 000 таси (38%) 2020 йил ҳисобига тўғри
келади.
Жиноят-процессуал кодексининг 187
7
-моддасида тафтиш ўтказиш муддати
30 календарь кундан иборатлиги қатъий белгиланган. Зарур бўлган тақдирда,
тафтиш муддати уни ўтказувчи шахснинг асослантирилган илтимосномаси бўйича
суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори билан Бош прокурор ёки унинг
ўринбосарининг розилигига кўра ёхуд суднинг ажрими билан узайтирилиши
мумкин. Таҳлилларга кўра, прокуратура органлари томонидан сўнгги 3 йилда
тайинланган жами 7 836 та тафтишларнинг 1 223 таси ёки 16 фоизи бўйича
муддатлари узайтирилган.
Сўнгги 3 йилда тайинланган (7 836) тафтишлардан 284 таси бўйича қўшимча,
45 таси юзасидан қайта тафтишлар ўтказилган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415
482
Тафтишларнинг муддати узайтирилишига ва қўшимча тафтиш ўтказилишига
қуйидаги омиллар сабаб бўлган:
– текширилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳажмининг кўплиги сабабли
тафтиш ўтказиш учун буйруқда кўрсатилган муддатнинг етарли эмаслиги;
– тафтишга бошқа мутахассислар ёки экспертларнинг жалб қилиниши;
– табиий офат ёки бошқа фавқулодда ва бартараф этиб бўлмайдиган
ҳолатлар;
– чет эл давлат органларидан маълумот олиш зарурати;
–экспертизалар ўтказиш;
– чет тилида тақдим этилган ҳужжатларни таржима қилиш каби омиллар
сабаб бўлган.
Қайд этилган омиллар сабабли Жиноят-процессуал кодексининг
187
7
-моддасида кўрсатилган “30 календарь кун” етарли бўлмаётганлиги амалиётда
муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу борада Жиноят-процессуал кодекси ва янги
Солиқ кодекси нормалари ҳам бир-бирига қарама-қарши бўлиб, уларни
мувофиқлаштириш лозим. Хусусан, Солиқ кодексининг 141-моддасида, Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорининг 2-иловаси билан
тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисида”ги низомнинг 133-бандида солиқ аудитини ўтказиш муддати 30 иш
кунидан ортиқ давом этиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Шунга кўра, Жиноят-процессуал кодекси 187
7
-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларида кўрсатилган “ўттиз календарь кун” деб белгиланган
жумлаларни “ўттиз иш куни” деб ўзгартириш мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, амалиётда тафтиш муддатини узайтириш жараёни мураккаб
бўлиб, маълум бир муддатни талаб қилади. Хусусан, тафтиш муддатини узайтириш
бўйича мутахассис илтимосномасига асосан суриштирувчи, терговчи қарор
лойиҳасини тайёрлаб, туман ёки шаҳар прокурорига тақдим қилинади.
Туман (шаҳар) прокурори илтимоснома, қарор ва иш ҳужжатлари билан
танишиб, рози бўлган тақдирда вилоят ва унга тенглаштирилган прокуратураларга
белгиланган тартибда илтимоснома ва жиноят иши юборади. Вилоят
прокуратурасининг тегишли тармоқ ходими томонидан қарорнинг асослилиги
жиноят иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқилади ва вилоят прокурорининг
соҳавий ўринбосарига ахборот берилади. Шундан сўнг, вилоят прокурорининг
розилиги билан қарор ва жиноят иши Бош прокуратурага юборилади.
Бош прокуратуранинг тегишли тармоқ ходими томонидан ҳам қарор ва
жиноят иши ўрганиб чиқилади ҳамда Бош прокурор ёки унинг ўринбосарига
ахборот берилади. Шундан сўнг Бош прокурор ёки унинг ўринбосарлари муддатни
узайтиришга розилик беради ёки рад этади. Шу тартибда яна жиноят иши
суриштирувчи ёки терговчига қайтарилади.
Юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириш бир неча кун
(10–15 кун)
талаб
қилганлиги,
бу тергов муддатига
ва
терговни тезкор таъминлашга
ўзининг
салбий таъсирини кўрсатмоқда. Бу каби мураккаб жараён айрим ҳолларда
терговчилар томонидан тергов муддати кам қолган пайтларда қонуннинг ушбу
талабини четлаб ўтиб, мустақил тарзда тафтиш муддатини узайтириш
ҳолатларини келтириб чиқармоқда.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415
483
Юқоридагиларга кўра, Жиноят-процессуал кодекси 187
7
-моддаси иккинчи
қисмига тегишли ўзгартириш киритиб, тафтиш муддатини узайтиришга розилик
бериш ваколатини
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар прокурорлари, шунингдек уларга тенглаштирилган
прокурорларга
ҳам бериш мақсадга мувофиқ.
2021 йилда Жиноят процессуал қонунчилигига шу каби (аналогия)
ўзгартириш
киритилган.
Хусусан,
Жиноят-процессуал
кодексининг
345-моддасидаги жиноят ишининг бир тергов органидан бошқасига ўтказиш
бўйича мавжуд бўлган худди шундай тартиб 2021 йил 18 февралда ЎРҚ–675-сонли
Қонуни билан ўзгартирилиб, ушбу ваколат Қорақалпоғистон Республикаси
прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, уларга тенглаштирилган
прокурорларга ҳам берилган.
Махсус иқтисодий билимлар билан боғлиқ бўлган нормаларни
такомиллаштиришда кейинги масала тафтиш тергов ҳаракати натижасида
расмийлаштириладиган тафтиш далолатномаси билан боғлиқдир. Биламизки,
тафтиш тергов ҳаракатида олинадиган маълумотлар ва унинг якуни бўйича
тузиладиган далолатнома иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни очишда бирлаш-чи
аҳамият касб этса-да, улар Жиноят-процессуал кодексининг 81-моддасида далил
манбаларидан бири сифатида назарда тутилмаган.
Шуни қайд этиш жоизки, Жиноят-процессуал кодекси 202-моддасининг
бешинчи
қисмида
тафтишлар
ва
бошқа
хизмат
текширувларининг
далолатномалари ёзма далил сифатида тақдим қилинган бошқа ҳужжатлар қатори
ишга махсус расмийлаштирилмасдан қўшиб қўйилиши белгиланган. Бироқ, ушбу
моддада ҳам тафтиш ҳужжатлари далил манбаси сифатида эътироф этилмаган.
Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни очиш ва тергов қилишда махсус иқтисодий
билимларни қўллаш доирасини янада кенгайтириш, уларнинг натижасида олинадиган
маълумотларнинг юридик кучини аниқ белгилаш мақсадида Жиноят-процессуал
кодекси 81-моддасининг иккинчи қисмига тафтиш ҳужжатларини далил турларидан
бири сифатида белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Махсус иқтисодий билимларга оид нормаларни такомиллаштиришда
кейинги масала бу жиноят процессида мутахассиснинг иштирокига оид
нормаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ. Юқорида таъкидланганидек, ишни судга
қадар юритиш ва суд босқичларида экспертиза ўтказишнинг аниқ мезонларини
ишлаб муҳим масалалардан ҳисобланади. Чунки зарур фан, техника, санъат ёки
ҳунар соҳасида тадқиқотлар олиб бориш учун махсус билимлар талаб этилади
ҳамда шундай ҳолатларда ишга экспертни жалб этиш талаб этилади. Иқтисодиёт
соҳасида содир қилинадиган жиноят ишларини ҳам аксарият ҳолатларда
экспертиза тайинлашни талаб этади.
Амалдаги қонунчиликда экспертиза масаласида махсус иқтисодий
билимлардан фойдаланиш имконияти бироз чекланган. Яъни Жиноят-процессуал
кодексининг 179-моддасида “Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг
экспертиза тайинлаш ва ўтказишдаги ҳуқуқлари” назарда тутилган бўлиб,
экспертиза тайинлашни талаб қилиш ҳуқуқи ҳимоячи, жабрланувчи, унинг
вакилига берилмаган. Ушбу ҳолат иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар бўйича ҳам
махсус иқтисодий билимлардан фойдаланиш имкониятининг чекланишига сабаб
бўлмоқда.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415
484
Жиноят процессида суд экспертизаларини тайинлаш ва ўтказишда жиноят
процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари кафолатини таъминлаш мақсадида
Жиноят-процессуал кодексининг 179-моддасига ҳимоячи, жабрланувчи ва унинг
вакилини ҳам экспертиза тайинлаш ва ўтказишда гумон қилинувчи, айбланувчи,
судланувчи сингари алоҳида ҳуқуқларга эга бўлган шахслар қаторига киритиш
мақсадга мувофиқ.
Шунга кўра, Жиноят-процессуал кодекси 179-моддасининг номи ва биринчи
қисмини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилади:
“
179-модда. Экспертиза тайинлаш ва ўтказишда гумон қилинувчи,
айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жабрланувчи ва унинг вакилининг
ҳуқуқлари
“
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жабрланувчи ва унинг
вакили экспертиза тайинлаш ва ўтказишда
:”.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Мўминов Б. Судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан
фойдаланишни такомиллаштириш. 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика,
тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси ихтисослиги бўйича юридик фанлар
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Тошкент – 2018. – Т.: –
11-бет.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноят ва жиноят-процессуал
қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2018 йил 14 майдаги ПҚ–3723-сон қарори // (Қонун ҳужжатлари маълумотлари
миллий базаси, 15.05.2018 й., 07/18/3723/1225-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Суд экспертизаси
тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш
ҳақида” 2023 йил 21 февралдаги 73-сон қарори // (Қонунчилик маълумотлари
миллий базаси, 22.02.2023 й., 09/23/73/0098-сон).
