Авторы

  • Лазизжон Баракайев
    PhD, Правоохранительная академия Республики Узбекистан Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss12/S-pp225-233

Ключевые слова:

Уголовно-процессуальный кодекс доказательства оценка проверка экспертное заключение следствие

Аннотация

В данной статье детально проанализированы процессы сбора, проверки и оценки доказательств, предусмотренные Уголовно-процессуальным кодексом Республики Узбекистан. Автор подчеркивает, что правильная организация процесса оценки доказательств оказывает влияние на законность, справедливость и обоснованность разрешения дела. Раскрыта важность комплексной оценки доказательств с точки зрения их достоверности, приемлемости и относимости. В статье рассматриваются результаты проверок, заключения экспертов, согласованность доказательств друг с другом и их роль в уголовном деле. Также отмечены ошибки, допускаемые при включении результатов проверок и доказательств в дело, и предложены пути их устранения. Освещены решения, принимаемые на основе результатов проверок, их соответствие процессуальным требованиям, а также сложности, возникающие при оценке следственными органами. Особое внимание уделено роли специалистов, достоверности и научной обоснованности результатов проверок. Автор обосновывает необходимость соблюдения требований закона при устранении несоответствий в документах и результатах проверок.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Issues of recording and evaluating the results of
investigative actions

Lazizjon BARAKAEV

1


Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2024
Received in revised form

15 November 2024
Accepted 25 November 2024

Available online

25 December 2024

This article provides a detailed analysis of the processes of

collecting, verifying, and evaluating evidence as stipulated by the

Criminal Procedure Code of the Republic of Uzbekistan. The

author emphasizes that proper organization of the evidence

evaluation process impacts the legality, fairness, and validity of
case resolution. The importance of a comprehensive evaluation

of evidence in terms of its reliability, admissibility, and relevance

is highlighted. The article examines the results of inspections,

expert opinions, the consistency of evidence with one another,
and their role in criminal proceedings. Errors made during the

incorporation of inspection results and evidence into cases are

identified, and solutions for their elimination are proposed.

Decisions made based on inspection results, their compliance
with procedural requirements, and the complexities

encountered by investigative authorities during evaluation are

also discussed. Particular attention is given to the role of

specialists, the reliability, and the scientific validity of inspection
results. The necessity of adhering to legal requirements in

addressing inconsistencies in documents and inspection

outcomes is substantiated.

2181-1415/© 2024 in Science LLC.
DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss12/S-pp225-233

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Criminal Procedure Code,
evidence,

evaluation,

inspection,

expert opinion,

investigation.

1

PhD, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.

E-mail: proacademyresearch@yahoo.com


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415

226

Тафтиш тергов ҳаракати натижларини қайд этиш ва
баҳолаш муаммолари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

жиноят-процессуал

кодекс,

далиллар,

баҳолаш,

тафтиш,

эксперт хулосаси,

тергов.

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Жиноят-

процессуал кодексида белгиланган далилларни тўплаш,

текшириш ва баҳолаш жараёнлари атрофлича таҳлил
қилинган. Муаллиф далилларни баҳолаш жараёнининг тўғри

ташкил этилиши ишнинг қонуний, адолатли ва асосли ҳал

қилинишига

таъсир

кўрсатишини

таъкидлайди.

Далилларнинг ишончлилиги, мақбуллиги ва алоқадорлиги
нуқтаи назаридан уларни комплекс баҳолаш муҳимлиги

ёритилган. Тафтиш натижаларини баҳолаш жараёнида

экспертиза

хулосалари,

далилларнинг

бир-бирига

мувофиқлиги ва уларнинг жиноят ишидаги ўрни таҳлил

қилинган. Шунингдек, тафтиш натижалари ва далилларнинг
ишга қўшилиш жараёнида йўл қўйиладиган хатолар ва

уларни бартараф этиш йўллари кўрсатиб ўтилган. Тафтиш

натижалари асосида қабул қилинган қарорлар, уларнинг

процессуал талабларга мувофиқлиги ва тергов органлари
томонидан баҳолашдаги мураккаб жиҳатлар ҳам кенг

ёритилган. Мақолада мутахассисларнинг роли, тафтиш

натижаларининг ишончлилиги ва илмий асослилигига

эътибор қаратилган. Ҳужжатлардаги номутаносибликлар ва
уларни бартараф этишда қонун талабларига риоя қилиш

зарурлиги асосланган.

Проблемы

фиксации

и

оценки

результатов

следственных действий

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Уголовно-процессуальный
кодекс,

доказательства,

оценка,

проверка,

экспертное заключение,
следствие.

В данной статье детально проанализированы процессы

сбора, проверки и оценки доказательств, предусмотренные
Уголовно-процессуальным

кодексом

Республики

Узбекистан.

Автор

подчеркивает,

что

правильная

организация процесса оценки доказательств оказывает

влияние на законность, справедливость и обоснованность
разрешения дела. Раскрыта важность комплексной оценки

доказательств с точки зрения их достоверности,

приемлемости и относимости. В статье рассматриваются

результаты

проверок,

заключения

экспертов,

согласованность доказательств друг с другом и их роль в

уголовном деле. Также отмечены ошибки, допускаемые при

включении результатов проверок и доказательств в дело, и

предложены пути их устранения. Освещены решения,
принимаемые на основе результатов проверок, их
соответствие процессуальным требованиям, а также

сложности, возникающие при оценке следственными


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415

227

органами. Особое внимание уделено роли специалистов,

достоверности и научной обоснованности результатов
проверок. Автор обосновывает необходимость соблюдения

требований закона при устранении несоответствий в

документах и результатах проверок.


КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 85-моддасида

исбот қилиш жараёни аниқ белгилаб берилган. Унга кўра, бу жараён ишни қонуний,
асосли ва адолатли ҳал қилиш мақсадида муҳим ҳолатлар ҳақидаги ҳақиқатни
аниқлаш учун далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашни ўз ичига олади.
Ш.Х. Иномжонов далилларни баҳолаш масаласига алоҳида эътибор қаратади. У
далилларни баҳолашни икки жиҳатдан кўриб чиқади: биринчидан, далилнинг
ишончлилиги ёки ишончли эмаслигини аниқлаш, иккинчидан, далилда акс этган
фактнинг

исботланганлиги

ёки

исботланмаганлигини

белгилаш

[1, C. 72]. Муаллиф далилларни алоҳида-алоҳида эмас, балки йиғиндиси билан
баҳолаш лозимлигини таъкидлайди.

Бу ёндашув далилларни баҳолаш жараёнининг комплекс характерга эга

эканлигини кўрсатади. Зеро, алоҳида олинган далил иш бўйича тўлиқ манзарани
яратиш учун етарли бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли, барча далилларни бир бутун
тизим сифатида кўриб чиқиш ва баҳолаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

ЖПКнинг 187-моддасида эксперт хулосасини баҳолашнинг алоҳида тартиби

белгиланган бўлиб, унга кўра “эксперт хулосаси терговга қадар текширувни амалга
оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан
жиноят иши ёки терговга қадар текширув материаллари бўйича тўпланган бошқа
далиллар билан биргаликда унинг илмий асосланганлиги ва экспертиза ўтказиш
учун белгиланган барча процессуал қоидаларга риоя этилганлиги нуқтаи
назаридан баҳоланади”

[2].

Экспертнинг хулосаси тергов органлари ёхуд суд учун мажбурий далилий

аҳамиятга эга эмас. Экспертнинг хулосасига терговчининг қўшилмаслиги унинг
қарорда ёки суднинг ажримда асослаб берилиши лозим.

Агар терговга қадар текширув материаллари ёхуд жиноят иши бўйича икки

ёки ундан ортиқ экспертиза ўтказилган ҳамда экспертлар ҳар хил хулосага келган
бўлса, тергов органи ёки суд айрим экспертларнинг хулосаларига қўшилмаслик
ҳақидаги фикрини асослаб бериши ёки айримларига қўшилиши мумкин.

Жиноят-процессуал қонунчилигимизда тафтиш натижалари тўғрисидаги

далолатномани баҳолашга доир юқоридаги каби нормалар қайд этилмаган. Бироқ
тафтиш натижаларини баҳолаш суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки терговга
қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси ёхуд суддан
мазкур масалага масъулият билан ёндашишни талаб қилади.

“Қонунда далилларга баҳо бериш жиноят ишини юритишга масъул бўлган

давлат органлари ва мансабдор шахслари ваколатига тегишли бўлганлиги сабабли,
жиноят процессининг бошқа иштирокчилари, хусусан жамоат айбловчиси, ҳимоячи,
жабрланувчи, айбланувчи ва бошқалар фақат мазкур органларнинг далиллар
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги тўғрисидаги қарор (ажрим)лари
устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят бериш йўли билан эътироз
билдиришга ҳақлидирлар”

[3].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415

228

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, тафтиш натижаларини баҳолаш

ваколатига эга шахс сифатида фақатгина терговга қадар текширув, тергов органи

мансабдор шахси, прокурор ва суд бўлиши мумкин. Тафтиш натижаларидан

текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ёки вакиллари ёхуд

жиноят процессидаги бошқа шахслар тергов органига, прокурорга ёки судга

шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Махсус билимлардан процессуал бўлмаган ёки процессуал шаклларда

фойдаланиш

натижаларини

баҳолашнинг

мураккаблиги

терговчидан

тафтишчининг тор билимлари соҳасини қай даражада тушуниши, ўрганишига

боғлиқ, бу терговчининг лозим даражада тайёргарлиги йўқлиги унинг ушбу соҳада

кўникмаларга эга эмаслиги боис, асоссиз қарор чиқаришига сабаб бўлиши мумкин.

“Тафтиш тайинловчи органларнинг тафтишнинг текшириш тизими ҳақидаги

билимлари етарли бўлмаганлиги боис унинг имкониятларидан жиноятларни тергов

қилиш жараёнида тўлиқ ҳажмда фойдалана ололмайди”

[4, C. 60].

Молиявий назорат соҳасидаги мутахассис бўлмаган шахснинг (суриштирувчи,

терговчи, прокурор, суд) тафтиш хулосасининг илмий асослилигини қандай

аниқлаши мумкин? Е.Р. Россинская суд ва терговчи на хулосаларнинг илмий

асослилигини, на тадқиқот усулларини танлаш ва қўллашнинг тўғрилигини, на ушбу

усулларнинг илмий билим соҳасидаги замонавий ютуқларга мувофиқлигини

баҳолай олмаслигини ҳақли равишда таъкидлайди, чунки бундай баҳолаш учун улар

мутахассис билан бир хил билимга эга бўлишлари лозим

[5, C. 120].

Тафтиш натижаларининг асослилиги ва ишончлилиги ушбу соҳа

мутахассисларигагина аён бўлиши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам тафтишчининг

ишидаги камчиликларни соҳа мутахассисигина аниқлай олади, тергов органи

мансабдор шахсининг ёхуд суднинг ёки жабрланувчи, фуқаровий даъвогар,

ҳимоячи ёки бўлмаса судланувчи томонидан таклиф этилган мазкур соҳадаги

зарурий билимларга эга шахсларнинг кўникмалари тафтиш хулосаларининг илмий

ва амалий асослилигини текширишга хизмат қилади.

Терговчи икки ёки учта тафтиш хулосаси ёхуд экспертиза хулосаси ўртасида

танлов қилиш керак бўлганда қийин вазиятга тушиб қолиши мумкин. Бироқ ҳар

қандай ҳолатда, у айблов хулосасида бир хулосани бошқасига афзал кўриш

ҳақидаги қарорини асослаши керак.

Илмий адабиётларда терговчи, суд бир хил малакага эга бўлган, турли

муассасаларда ишлайдиган тахминан тенг эксперт тажрибасига эга бўлган

мутахассисларнинг қарама-қарши хулосалари мавжуд бўлганда, етакчи эксперт

ташкилотида ишлайдиган экспертнинг хулосасига устунлик бериши кераклиги

тўғрисида таклифлар берилган.

Эксперт хулосасини ёки тафтиш натижаларини баҳолашга бундай ёндашув

расмиятчилик элементларини ўз ичига олади. Юқори ташкилот томонидан

берилган эксперт хулосаларининг ёки тафтиш натижаларини катта ҳуқуқий

аҳамияти берилади, бу амалдаги қонунчиликнинг маъносига ва Олий суди

Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 24-сонли “Далиллар мақбуллигига оид

жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари

тўғрисида”ги қароридаги кўрсатмаларига зиддир.

Зеро, ЖПК нинг 95-моддасига асосан, “суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд

ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб

чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички

ишончлари бўйича далилларга баҳо берадилар. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,

мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим”

[6].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415

229

Тафтиш натижаларини ишончлилигини баҳолаш ушбу далилларни баҳолаш

жараёнининг якуний босқичи бўлиши ва зарур элементи сифатида тафтиш
хулосасини жиноят ишининг бошқа далиллари ва материаллари билан
таққослашни ўз ичига олиши керак.

А.Я. Палиашвили ва В.M. Орлов эксперт хулосасини баҳолашда иккита асосий

босқични ажратиб кўрсатишади: хулосанинг ўзини таҳлил қилиш ва унинг ишдаги
бошқа далилларга мувофиқлигини текшириш

[7, C. 103].

И.Л. Петрухин эса экспертнинг иштирокини баҳолаш учун бошқа босқичлар

кетма кетлигини таклиф қилади. Унинг фикрича, экспертиза хулосаларини ишдаги
бошқа далиллар билан таққослашни бошлаш, сўнгра унинг илмий асослилиги ва
процессуал шаклга мувофиқлигини баҳолаш қулай

[8, C. 10].

Бизнинг фикримизча, тафтиш натижаларини баҳолашни ҳам эксперт

хулосасини баҳолаш каби босқичларга бўлиш мумкин, яъни тафтиш натижаларини
таҳлил қилиш ва унинг ишдаги бошқа далиллар билан мувофиқлигини текшириш,
таққослаш. Тафтиш хулосаларини баҳолашда терговчилар унинг ўзига хос
хусусиятларини, тўлиқлиги ва илмий асослилигини ҳисобга олган ҳолда
долзарблиги, қабул қилиниши, ишончлилиги нуқтаи назаридан амалга
ошириладиган далилларни баҳолашнинг классик схемасига риоя қилишлари керак.

Тафтиш давомида қўлланиладиган усулларни кўрсатиш жуда муҳимдир,

чунки бу ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимига тақдим этилган
далолатномани ўрганишнинг тўлиқлиги ва барча зарур усулларни қўллаш нуқтаи
назаридан баҳолашга имкон беради.

Тафтиш натижаларини баҳолашда унинг алоқадорлиги ва мақбуллиги ҳамда

ишончлилигига алоҳида эътибор қаратиш даркор:

Жиноят иши билан алоқадорлиги

тафтиш терговчи томонидан тайинланган

қарор асосида ўтказилганлигини ва унинг натижалари унинг тўғри ва адолатли ҳал
етилиши учун муҳимлигини, тафтиш давомида аниқланиши лозим бўлган
ҳолатларни тасдиқланганлигини ёки рад этганлигини англатади.

Тафтиш натижаларини мақбуллиги

аслида тафтишни тайинлаш ва

ўтказишнинг процессуал талабларга мувофиқлигини текшириш ва унинг
натижаларини расмийлаштириш, тафтишчининг ваколатлилиги ва ваколатларини
текшириш, тафтишга тақдим этилган ҳужжатларнинг процессуал ҳолатини
аниқлаштиришни англатади.

Тафтиш натижаларининг ишончлилиги

тафтиш хулосасининг долзарблиги

ва мақбуллиги, унинг илмий асослилиги ва тўлиқлигини текширгандан сўнг
терговчи томонидан ўз хулосалари жиноий иш материаллари билан таққосланиб,
касбий тажрибасига ва ички ишончга асосланган ҳолда аниқланади.

Тафтиш хулосасини баҳолаш натижалари терговчининг жиноят ишлари

бўйича оралиқ ва якуний қарорлари расмийлаштирилган процессуал ҳужжатларда,
хусусан, шахсни ишда гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи сифатида жалб қилишда
акс этади.

Қонун талабларига мувофиқ, айблов хулосасида далилларни таҳлил қилиш

тўлиқ, кенг қамровли, объектив бўлиши керак. Бироқ айблов хулосаларининг
аксарияти тафтиш хулосасини, у томонидан белгиланган фактларни қисқача санаб
ўтиш шаклида баҳолаш билан тавсифланади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415

230

Терговчи далолатноманинг тўғри расмийлаштирилганлигини текшириб, унинг

мазмунини ўрганишга киришиши керак. Шунингдек, тафтишчига берилган вазифа

тўлиқ бажарилганми ёки бажарилмаганми, унинг олдига қўйилган саволларга тўлиқ

жавоб берилганми ёки йўқлигини аниқлаштириши лозим, чунки айрим масалалар

юзасидан хулосаларнинг мавжуд эмаслиги, агар сўроқ қилинган тафтишчи

кўрсатувлари асосида мазкур ҳолатларни аниқлаштириш ва тўлдиришга имкон

бўлмаганда, қўшимча тафтиш тайинлаш заруратини тақозо этиши мумкин.

Текширув материалларини ўрганиш жараёнида терговчи қуйидагиларни

аниқлаши керак: тафтишчи томонидан қандай фактлар (эпизодлар) аниқланган;

мазкур ҳаракатларнинг услублари ва ҳолатлари ҳақидаги қайси маълумотлар

тўпланган; комиссия таркибига кимлар жалб қилинган; мазкур шахсларнинг хатти-

ҳаракатлари ноқонунийлиги натижасида етказилган зарар миқдори аниқланганми;

фош этилган ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган ҳолатлар

аниқланганми.

Тафтишчи томонидан қилинган ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текшириш

керак, чунки улар томонидан арифметик хатоларга йўл қўйилиши мумкин. Бундай

ҳолатлар

камдан-кам

учраса-да,

ҳали

ҳам

амалиётда

мавжуд.

Бу камчилик тафтишчини сўроқ қилиш натижасида тўлдирилиши мумкин, лекин

бундай тўлдириш қилиш учун аввал шундай арифметик хатолик юз берганлигини

аниқлаш лозим.

Далолатномаларда фақат ҳужжатларнинг номи кўрсатилмасдан, тафтишчи ўз

хулосаларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини ёки уларнинг

нусхаларини далолатномага илова қилиши шарт. Тафтиш далолатномасидаги

маълумотларни текшириш уларни жиноят ишидаги бошқа далилларга таққослаш,

шунингдек тергов ва процессуал ҳаракатларни амалга ошириш орқали амалга

оширилади.

Бухгалтерия ҳисоби соҳасида билимга эга бўлган терговчи тафтиш

материалларини мустақил равишда баҳолай олади. Шу билан бирга, тафтиш

далолатномасининг ёки бошқа ҳужжатнинг алоҳида қисмлари бўйича мутахассис

билан олдиндан фикр алмашиш унга олинган маълумотларнинг таҳлили тўғри

эканлигига ишонч ҳосил қилишга, тафтишчи ҳисоб-китобларни амалга оширишда

тўғри методологиядан фойдаланганлигини аниқлашга (масалан, камомад

миқдорини аниқлашда), психологик-тергов ва процессуал ҳаракатларни амалга

ошириш учун ўзини мослаштиришга имкон беради

[9, C. 6]. Мутахассис билан

маслаҳатлашиш унга тафтиш ва ҳужжатларни тадқиқ қилишнинг барча зарур

усулларининг тўғрилигини ва қўлланилишини текширишга имкон беради.

Тафтиш иш ҳужжатларида номувофиқликлар ёки қарама-қаршиликлар

аниқланса ёки жиноят иши ҳужжатларига зид бўлса, қўшимча тафтиш ёки бўлмаса

суд-бухгалтерия экспертизаси ҳам тайинланиши мумкин.

Г.В. Парамонованинг таъкидлашича, тергов жараёнида тафтиш текшируви

ўтказиш имкониятини назарда тутувчи меъёрнинг йўқлиги ва текширув

далолатномалари далил манбаи сифатида тан олинмаганлиги сабабли, кўплаб

терговчилар “ўзларини ҳимоя қилиш” учун суд-бухгалтерия экспертизасини

тайинлайдилар, бу аслида тафтишчи томонидан ҳал қилинган масалаларни

такрорлайди. Муаллифнинг сўзларига кўра, бу ҳолат жиноятларни тергов қилишга

ўта салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, айбланувчини тергов қилиш ва ҳибсга

олиш муддатлари кечиктирилмоқда, айбдорни тезкор ва муқаррар жазолашнинг

аҳамияти ва ҳоказолар маълум даражада йўқолмоқда

[10, C. 110].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415

231

Идоравий (идоралараро) ҳуқуқий ҳужжатларда тафтиш (текширув)

ўтказилаётган ташкилотнинг молиявий фаолияти тўғрисидаги ҳар хил турдаги

хулосалар, тахминлар ва ҳужжатсиз маълумотларни, шунингдек тергов

материалларидан олинган маълумотларни ва мансабдор шахсларнинг тергов

органларига

берган

гувоҳликларига

ҳаволаларни

тафтиш

(текширув)

далолатномасига киритишга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.

Текширувчилар мансабдор шахслар ва моддий жавобгар шахсларнинг

ҳаракатларига маънавий ва ахлоқий баҳо бермасликлари, уларнинг хатти-

ҳаракатлари, ниятлари ва мақсадларини аниқлаштирмасликлари, атайлаб

баҳоловчи ёки айбловчи маънога эга бўлган тушунча ва ибораларни

қўлламасликлари керак. Бу адабиётларда ҳам қайд этилган. Бироқ тафтишчилар

ҳар доим ҳам ушбу кўрсатмаларга амал қилавермайди.

“Тафтишнинг якуний босқичи далолатнома тузиш ҳисобланади. Далолатнома

мутахассис фаолиятининг натижаси ва тафтиш тайинловчи органнинг баҳолашига

ҳавола қилинадиган якуний ҳужжат саналади, далолатнома расмий ҳужжат

сифатида тан олиниши учун процессуал талабларга жавоб бериши зарур”

[11, C.

179].

Суриштирув ёки тергов органи, прокурор ёки суднинг талаби билан

тафтишчи ваколатларидан келиб чиққан ҳолда тафтиш натижалари ҳақидаги

далолатномани ва унинг барча иловаларини белгиланган муддатда тақдим

этишлари лозим.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда тафтиш далолатномасини баҳолашда

тергов органи мансабдор шахси, прокурор ва суд қуйидагиларга эътибор

қаратишлари лозим:

биринчи навбатда тафтиш ЖПК нинг 187

3

-моддасидаги шахслар томонидан

ўтказилганлиги;

текширилаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг ёки унинг

вакилининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари таъминланганлиги, ушбу мансабдор

шахс тафтишда иштирок қилганлиги;

ЖПКнинг 187

4

-моддасида назарда тутилган тафтиш ўтказиш шартларига

амал қилинганлиги;

тафтиш ўтказиш муддатларига риоя қилинганлиги;

далолатномада кўрсатилиши лозим бўлган ҳолатлар тўлиқ акс

эттирилганлиги;

тафтиш ҳаракатлари ушбу соҳани тартибга солувчи норматив ҳужжатларга

мослиги;

тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарорда текширувчи олдига қўйилган

саволлар, топшириқлар тўлиқ бажарилганлиги;

аввалги тафтиш хулосалари текширилганлиги;

тафтиш хулосасида қайд этилган ҳуқуқбузилишлар ҳужжатлар асосида ўз

исботини топганлиги;

етказилган зарар миқдори ҳақиқатда тўғри аниқланганлиги;

тафтиш натижасида аён бўлган қонунбузилишлар ва жиноят иши

ҳужжатлари ўртасида тафовутларнинг бор ёки йўқлиги;

тафтиш натижасида аниқланган ўзлаштириш ёки бошқа қонунбузилишини

тасдиқловчи бухгалтерия ҳужжатлари олиниб, илова қилинганлиги;

тафтишчининг маълум фактлар мавжудлиги тўғрисида хулоса чиқариши

учун бухгалтерия, солиқ, банк бошқа ҳужжатларнинг етарлилиги ва тўлиқлиги;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415

232

тафтишчининг шахснинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги хулосалари

тафтиш ҳужжатларига асосланганлиги;

тафтиш ҳужжатлари юзасидан моддий жавобгар шахснинг жавобгарлиги

тўғрисида аудиторнинг хулосалари;

текширилаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки унинг

вакилларининг тафтиш далолатномаси билан таништирилганлиги ва уларнинг

қонун бузилиши ҳолатлари бўйича тушунтиришлари мавжудлиги;

тафтиш хулосасини тузишда текширилаётган хўжалик юритувчи субъект

раҳбари ёки унинг вакилларининг низоли ҳолатлар бўйича тушунтиришлари

инобатга олинганлиги ёки уларни асослантирган ҳолда рад этилганлиги;

қайта ёхуд қўшимча тафтиш ўтказишга етарли асослар мавжудлиги;

иш материалларида тафтишдан кейин суд-бухгалтерия экспертизасини

тайинлаш учун асослар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.

Одатда, қуйидаги ҳолларда тафтишчини гувоҳ сифатида сўроқ қилиш орқали

тафтиш материалларини тўлдириш ёки аниқлаштириш мумкин: далолатнома

бўйича аниқ фактларни етказиш билан боғлиқ ҳужжат бўйича текшириш имкони

йўқ, улар билан таништирилган ёки тафтишчи текширув жараёнида

таништирилган бўлиши мумкин бўлган эътирозлар мавжуд бўлганда; терговчида

ишнинг, тафтиш далолатномасида акс эттириш мумкин бўлмаган ёки тафтишчига

мустақил шахс сифатида аниқ бўлган ҳолатлари юзасидан аҳамиятли савол пайдо

бўлганда [12, C. 110].

Тафтиш ўтказувчи шахс мақомига кўра гувоҳ эмас, балки мутахассис

сифатида сўроқ қилиниши мақсадга мувофиқ. Лекин амалдаги ЖПКда тафтиш

ўтказувчи шахсни сўроқ қилиш бўйича алоҳида нормалар мавжуд эмас.

Фикримизча, юқоридагиларга кўра, ЖПКни тадқиқот ишига илова қилинган,

яъни “тафтиш ўтказувчи шахсни сўроқ қилиш” номли қуйидаги таҳрирдаги

187

12

-модда билан тўлдирилиши мақсадга ҳисобланади.

Унга кўра тафтиш ўтказувчи шахснинг далолатномаси етарли даражада аниқ

бўлмай, камчиликларини тўлдириш учун қўшимча текшириш ўтказиш эҳтиёжи

сезилса, тафтиш ўтказувчи шахс фойдаланган усулларга ва қўлланилган атамаларга

аниқлик киритиш керак бўлса, суриштирувчи, терговчи ёки суд мутахассисни ушбу

кодекснинг 98–108-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя этган ҳолда

сўроқ қилиш талаб қилиниши, мутахассис ўзи берган далолатномаси ва ўтказган

тафтиши юзасидан сўроқ қилиниши мумкин. Далолатнома бергунига қадар

мутахассисни сўроқ қилиш тақиқланади”

[13].

Тафтиш натижалари ҳақидаги далолатномада тергов органи мансабдор

шахси ёки суд ҳужжатда белгиланган нормалардан чекинишлар, зиддиятлар,

нуқсонлар ва бошқа турдаги камчиликларни аниқласа, ушбу хатолар ва

камчиликлар бартараф қилинишини талаб қилишга ҳақли.

Дастлабки тергов органи мансабдор шахси, шунингдек, прокурор ёки суд

томонидан тафтиш натижаларини баҳолашда далолатномани расмийлаштиришда

йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида аниқланиб, бартараф этиш чоралари

кўрилмаса, ҳимоячи томонидан уни номақбул далил сифатида тан олиниши

тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилишига олиб келиши мумкин.

Зеро, Олий суди Пленумининг 24.08.2018 йилдаги “Далиллар мақбуллигига

оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари

тўғрисида”ги 24-сонли қарорининг 9-бандига асосан, “тадбиркорлик субъектлари

фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) ЖПК 1871-моддаси талаблари бузилган

ҳолда ўтказилган бўлса, далил ЖПК талаблари бузилган тарзда олинган

ҳисобланади ва мақбул эмас деб топилади”

[14].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415

233

Тафтиш натижаларини баҳолашда унинг далил сифатида эътироф этишнинг

ўзига хос хусусиятлари ҳам мавжуд.

Жумладан, “ашёвий далиллар сифатида аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган

нарса ва ҳужжатлар тақдим қилинганлиги тўғрисида суриштирувчи, терговчи
баённома тузиши ёхуд тақдим этилган нарса ёки ҳужжатни ашёвий далил сифатида
ишга қўшиб қўйиш ҳақидаги илтимосни рад қилиш тўғрисида қарор, суд эса ажрим
чиқариши лозим бўлса, тафтишлар ва бошқа хизмат текширувларининг
далолатномалари ёзма далил сифатида тақдим қилинган бошқа ҳужжатлар қатори
ишга махсус расмийлаштирилмасдан қўшиб қўйилади”

[15].


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Иномжонов Ш Х.“Жиноят процессида далилларни тақдим қилиш ва

улардан фойдаланиш муаммолари” Монография. – ТДЮИ, Т.: 2006. – Б. 72.

2.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 187-моддаси.

//www.lex.uz

3.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.08.2018 йилдаги

“Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарори 15-банди. //www.lex.uz

4.

Степанов В.В. Шапиро Л.Г. Использование документальных проверок и

ревизий при возбуждении уголовных дел // Уголовный процесс. – Москва, 2006. –
№ 11. – С. 60.

5.

Россинская Е. Р. Использование специальных знаний в адвокатской

деятельности (по уголовным и гражданским делам, делам об административных
правонарушениях) // Профессиональная деятельность адвоката как объект
криминалистического исследования. Екатеринбург, 2002. – Б. 120.

6.

Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 95-моддаси 1-қисми. //www.lex.uz

7.

Палиашвили А. Я. Указ. соч. С. 518; Орлов В. М. Экспертиза на

предварительном следствии и прокурорский надзор за законным ее проведением
(правовые, тактические и организационно-методические вопросы): дис. ... канд.
юрид. наук. М., 1981. – Б. 103.

8.

Петрухин И. Л. Оценка заключения эксперта // Сов. юстиция. 1967. № 3. – Б. 10.

9.

Сорокотягин И.Н. Использование специальных познаний в проверочной и

организационной деятельности следователя. – С. 6.

10.

Парамонова Г.В. Указ. соч. – С. 110.

11.

Астанов И.Р. “Жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланишнинг

процессуал ва криминалистик жиҳатлари” Юридик фанлар доктори (DSc) илмий
даражасини олиш учун тайёрланган диссертация. –Т.: 2020. – Б. 179.

12.

Мўминов Б.А. “Судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан

фойдаланиш” Монография. – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Т.: 2018. – Б. 110.

13.

Тадқиқот ишининг иловасига қаранг.

14.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.08.2018 йилдаги

“Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарори 9-банди. //www.lex.uz

15.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 202 – моддаси.

//www.lex.uz

Библиографические ссылки

Иномжонов Ш Х.“Жиноят процессида далилларни тақдим қилиш ва улардан фойдаланиш муаммолари” Монография. – ТДЮИ, Т.: 2006. – Б. 72.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 187-моддаси. //www.lex.uz

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.08.2018 йилдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарори 15-банди. //www.lex.uz

Степанов В.В. Шапиро Л.Г. Использование документальных проверок и ревизий при возбуждении уголовных дел // Уголовный процесс. – Москва, 2006. – № 11. – С. 60.

Россинская Е. Р. Использование специальных знаний в адвокатской деятельности (по уголовным и гражданским делам, делам об административных правонарушениях) // Профессиональная деятельность адвоката как объект криминалистического исследования. Екатеринбург, 2002. – Б. 120.

Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 95-моддаси 1-қисми. //www.lex.uz

Палиашвили А. Я. Указ. соч. С. 518; Орлов В. М. Экспертиза на предварительном следствии и прокурорский надзор за законным ее проведением (правовые, тактические и организационно-методические вопросы): дис. ... канд. юрид. наук. М., 1981. – Б. 103.

Петрухин И. Л. Оценка заключения эксперта // Сов. юстиция. 1967. № 3. - Б. 10.

Сорокотягин И.Н. Использование специальных познаний в проверочной и организационной деятельности следователя. - С. 6.

Парамонова Г.В. Указ. соч. - С. 110.

Астанов И.Р. “Жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланишнинг процессуал ва криминалистик жиҳатлари” Юридик фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация. –Т.: 2020. – Б. 179.

Мўминов Б.А. “Судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан фойдаланиш” Монография. – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Т.: 2018. – Б. 110.

Тадқиқот ишининг иловасига қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.08.2018 йилдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарори

-банди. //www.lex.uz

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 202 - моддаси. //www.lex.uz