Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Environmentally
friendly
hydrogen
technologies:
legislative innovations
Olim NARZULLAEV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2024
Received in revised form
15 November 2024
Accepted 25 November 2024
Available online
25 December 2024
The article examines the environmental significance of
hydrogen energy and legislative innovations related to its
development. It analyzes regulatory legal acts and strategic
programs aimed at developing environmentally friendly energy
sources, especially hydrogen energy, in Uzbekistan and globally.
It describes measures to support hydrogen energy from the
state, as well as the implementation of its economic and
environmental potential. The article also analyzes legal
innovations in the application of environmentally friendly
hydrogen technologies and their impact on sustainable energy
systems. It examines the main principles of strategic documents
on the development of hydrogen energy in countries such as
Japan, South Korea, the European Union (especially Germany)
and Russia, as well as their features.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss12/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Hydrogen,
environmentally friendly
technologies,
green energy,
clean energy sources,
sustainable energy supply,
renewable energy,
energy policy,
energy security,
hydrogen technologies,
hydrogen energy,
international cooperation,
fuel cell,
hydrogen energy
development strategy.
Экологик
тоза
водород
технологиялари:
қонунчиликдаги
инновациялар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
водород,
экологик тоза
технологиялар,
яшил энергетика,
тоза энергия манбалари,
барқарор энергия,
қайта
тикланувчи энергия,
Мақолада
водород
энергетикасининг
экологик
аҳамияти ва унинг ривожланишидаги қонунчилик
инновациялари
тўғрисидаги
масалалар
муҳокама
қилинади. Ўзбекистонда ва жаҳон миқёсида экологик тоза
энергия манбалари, хусусан, водород энергиясининг
ривожланишига қаратилган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар
1
Doctor of Law, Professor, Tashkent State University of Law. E-mail: alimnarzullayev@yahoo.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
12 (2024) / ISSN 2181-1415
324
энергетика сиёсати,
энергетика хавфсизлиги,
водород технологиялари,
водород энергетикаси,
халқаро ҳамкорлик,
ёнилғи элементи,
энергетика сиёсати,
водород энергетикасини
ривожлантириш
стратегияси.
ва стратегик дастурлар таҳлил қилинади. Давлат
томонидан водород энергетикасини қўллаб
-
қувватлаш,
унинг иқтисодий ва экологик имкониятларини амалга
ошириш
учун
олиб
борилаётган
чора
-
тадбирлар
кўрсатилади. Мақолада, шунга қўшилган ҳолда, экологик
тоза водород технологияларини амалда татбиқ этишдаги
ҳуқуқий инновациялар ва уларнинг барқарор энергетика
тизимларига бўлган таъсири таҳлил қилинади. Мақолада
Япония, Жанубий Корея, Европа Иттифоқи (хусусан,
Германия) ва Россия каби
давлатларнинг водород
энергетикасини ривожлантиришга қаратилган стратегик
ҳужжатларининг асосий тамойиллари, уларнинг ўзига хос
жиҳатлари келтириб ўтилган.
Экологически
чистые
водородные
технологии:
законодательные инновации
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
водород,
экологически чистые
технологии,
зеленая энергетика,
чистые источники
энергии,
устойчивое
энергоснабжение,
возобновляемая энергия,
энергетическая политика,
энергетическая
безопасность,
водородные технологии,
водородная энергетика,
международное
сотрудничество,
топливный элемент,
стратегия развития
водородной энергетики.
В статье рассматривается экологическое значение
водородной энергетики и законодательные инновации,
связанные с ее развитием. Анализируются нормативно
-
правовые
акты
и
стратегические
программы,
направленные
на
развитие
экологически
чистых
источников энергии, особенно водородной энергетики, в
Узбекистане и на мировом уровне. Описываются меры
поддержки
водородной
энергетики
со
стороны
государства, а также реализация ее экономических и
экологических
возможностей.
В
статье
также
анализируются юридические инновации в применении
экологически чистых водородных технологий и их влияние
на устойчивые энергетические системы. Рассматриваются
основные принципы стратегических документов по
развитию водородной энергетики в таких странах, как
Япония, Южная Корея, Европейский Союз (особенно
Германия) и Россия, а также их особенности.
Инсониятнинг ҳар бир асри ўзига хос асосий ютуқларнинг изини қолдиради.
Шу маънода XIX асрни металлар ва кимёвий элементлар асри деб аташ мумкин,
улар Д.И.
Менделеевнинг даврий элементлар тизимида умумлаштирилган. XX аср –
моторлар ва тезликлар, коинотни эгаллаш, денгиз ва океан тубини ўрганиш,
энергия хавфсизлигини таъминлаш ҳамда атом энергиясини кенг миқёсда
ўзлаштириш асри бўлди. Айниқса, ахборот ва янги энергия турлари (масалан,
термоядровий), биотехнологиялар ва ахборот тизимлари асрига айланиб
бормоқда
.
Қайта тикланувчи (ноанъанавий) энергия ишлаб чиқариш усуллари
(водород энергетикаси, Қуёш нурли энергиясини электр энергиясига айлантириш,
шамол энергияси, денгиз тўлқинлари, геотермал сувлар энергияси ва биологик
тизимлар энергияси
)
жадал ривожланмоқда
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
12 (2024) / ISSN 2181-1415
325
Халқаро экспертлар 2050 йилда водород энергетикаси улуши дунё миқёсида
18 фоиз, 2100 йилда эса 40 фоиздан ошишини тахмин қилмоқда. Европа Иттифоқи
мамлакатлари водород энергетикасини ривожлантириш орқали атмосферага
чиқариладиган карбонат ангидрид миқдорини 95 фоизгача камайтиришни
режалаштирган
[1].
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Париж битимини ратификация қилган
ва ушбу битимга асосан экологик тоза энергия манбаларини ривожлантиришга
қаратилган миллий мақсадлар белгиланган. Бундан мақсад, 2010 йилдан
2030 йилга қадар иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) бирлигига
нисбатан солиштирма ажратмаларини 10 фоизга қисқартиришдир. Бу жаҳон
миқёсида иқлим ўзгаришларига
қарши курашиш ва барқарор ривожланишни
таъминлашга қаратилган халқаро ҳуқуқий ҳужжатнинг асосий қисмидир. Шундай
қилиб, Ўзбекистон ўзининг иқлим сиёсатида экологик тоза энергия манбаларини
кенгайтиришга ва иссиқхона газлари ажратишни камайтиришга интилмоқда
.
Дунёда водород энергетикасини ривожлантириш ва ундан самарали
фойдаланиш бўйича кенг миқёсда илмий ва амалий ишлар олиб борилмоқда.
Масалан, Европа Иттифоқи 2050 йилгача ёқилғига бўлган умумий эҳтиёжнинг
25 фоизини водород воситасида қондиришни мақсад
қилган.
Япония водород дастурида 2020 йилда 1,4 миллион, 2030 йилда эса
5,3 миллион дона водородли ёқилғи элементини фойдаланишга топшириш кўзда
тутилган. Хитойда 2050 йилда жами ишлаб чиқариладиган электр энергияси
ҳажмининг 10 фоизи водород ҳиссасига тўғри келиши белгиланган.
2018
–2019 йиллар мобайнида Австралия, Жанубий Корея, Германия, Буюк
Британия ва АҚШнинг айрим штатлари ўз водород стратегиясини тасдиқлаган.
Шу билан бирга, водород технологиялари глобал миқёсда углеродсиз
иқтисодиёт сари ўтиш жараёнида стратегик аҳамиятга эга. Жаҳоннинг етакчи
давлатлари –
Япония, Жанубий Корея, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва АҚШ –
ушбу технологияларни жорий этиш бўйича кенг қамровли қонунчилик ва
стратегияларни ишлаб чиқишмоқда. Ўзбекистон каби ривожланаётган
мамлакатлар учун бугунги кун талабига жавоб берадиган ушбу тажриба ўрганиш
ва қўллаш учун муҳим асос бўлади.
Ҳозирги замонда энергияга
нисбатан талабнинг ортиши ва иқлим ўзгариши
муаммолари дунё ҳамжамиятини барқарор ва экологик тоза энергия
манбаларини
излашга ундамоқда. Водород технологиялари ушбу эҳтиёжларга жавоб бера
оладиган замонавий ечимлардан бири сифатида юзага чиқмоқда. Водородни
энергия манбаи сифатида қўллаш унинг экологик поклиги ва кўп қирралилиги
билан ажралиб туради. Ушбу технологиялар нафақат энергия соҳасидаги
ислоҳотларни рағбатлантиради, балки саноат, транспорт ва қайта тикланувчи
манбалар соҳасида янги имкониятлар эшигини очади.
Ўзбекистонда водород энергетикасига
,
айниқса экологик тоза ва қайта
тикланувчи энергия манбалари доирасида алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2021 йилда Президент қарори асосида водород энергетикасини ривожлантириш
бўйича тадбирлар режаси қабул қилинди. Бу қарорга кўра, Қайта тикланувчи
энергия манбалари миллий илмий
-
тадқиқот институти ҳузурида водород
энергетикаси маркази ташкил этилган. Ушбу марказ фундаментал тадқиқотларни
ўтказиш ва илмий ишланмаларни амалга оширишда муҳим ўрин тутади. Бу борада
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
12 (2024) / ISSN 2181-1415
326
Ўзбекистон 2018 йилда Париж келишувини ратификация қилган бўлиб, мамлакат
иссиқхона газларини камайтириш ва экологик энергия манбаларини жорий этиш
мажбуриятини олган. Шунингдек, миллий стратегиялар доирасида водороддан
фойдаланиш инфратузилмасини яратиш ҳамда кадрлар тайёрлашга ҳам эътибор
қаратилди.
Дунёдаги
энергетика
тармоқларининг
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожи ва экологик муаммоларнинг оғирлашуви глобал энергетика
тизимитрансформациясини талаб қилмоқда. Бугунги кунда жаҳон энергетика
тизимида асосий масалалардан бири барқарор ва экологик тоза энергия
манбаларига ўтишдир. Бу жараёнда экологик тоза водород технологиялари муҳим
ўрин тутади. Водород –
унинг юқори энергия ўзлаштириш қуввати ва моддий
хусусиятлари
билан, замонавий энергетика тизимини қайта қуришда муҳим
элементга айланмоқда.
Қайси
бир мамлакат томонидан қанча кўп энергия ишлаб чиқарилиб ва
истеъмол қилинса, унинг иқтисодиёти шунчалик ривожланган бўлади. Натижада,
илм
-
фан, саноат, қишлоқ хўжалиги тараққий этади, социология ривожланади ва
аҳолининг турмуш даражаси яхшиланади. Шунинг учун энергияни илм
-
техника
тараққиётининг асоси ва
цивилизация пойдевори деб ҳисоблаш мумкин.
Водороднинг экологик афзаллигига қўшимча, унинг қайта тикланувчи энергия
манбалари (шу жумладан, қуёш ва шамол) билан интеграция қилиниши энергия
ишлаб чиқаришда тоза ва барқарор усулларни таъминлайди. Шу тариқа,
водород
технологиялари нафақат углеродсиз ишлаш имконини беради, балки глобал
иқлим ўзгаришларига қарши курашда муҳим рол ўйнайди.
Анъанавий энергия манбаларидан фарқли ўлароқ, водород экологик ва
иқтисодий жиҳатдан устувор бўлиб, улкан энергетика таъминоти хавфсизлигини
таъминлашга ҳам ёрдам беради.
Қайта
тикланувчи энергия бўйича халқаро агентлик(IRENA)нинг
[2]
2019 йилги маълумотига кўра, 30 йилдан кейин “яшил водород” бутунжаҳон ялпи
энергиясининг 18% ини таъминлайди. Ўз навбатида, ушбу водородни ишлаб
чиқариш учун жаҳондаги барча электр энергиясининг 16% и сарф қилиниши
прогноз қилинмоқда. Водород технологияларининг кенг кўламда қўлланилиши
бир қатор саноат тармоқларининг углерод изининг сезиларли даражада
камайишига олиб келиши ҳам кутилмоқда.
Баъзи илмий адабиётларда “водород энергетикаси” “углеводород
энергетикаси”га қарши, уни ўрнини босувчи сифатида ишлатилади. Лекин шуни
таъкидлаш жоизки, водород энергетикаси соҳаси энергиянинг дастлабки
манбасини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмай, фақат энергияни ташиш, қайта
ишлаш ва фойдаланишни ўз ичига олади. Бунда у одатий ва муқобил (қайта
тикланувчи) энергетикани тўлдириб турувчи соҳа бўлиб, энергиянинг алоҳида,
янги ёки мустақил манбаси
ҳисобланмайди
. Бошқача қилиб айтганда, водород
энергетикаси мавжуд энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, уларнинг
фойдали иш
коэффициентини ошириш ёки бошқа шаклда энергетик маънода
фойда олиш усули ҳисобланади. Иқлим ўзгаришига қарши курашиш, карбонат
ангидрид (СО
2
) ва бошқа иссиқхона газларининг атмосферага чиқарилишини ва
углеводородларга таянган энергия манбалари улушининг камайиши, “тоза
энергия”га асосланган энергия таъминоти тизимининг барпо этилиши, илғор
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
12 (2024) / ISSN 2181-1415
327
технологияларнинг жадал ривожланиши ҳамда уларнинг кенг кўламда турли
саноат соҳаларида
қўлланилиши имкониятининг пайдо бўлиши водород
энергетикасига мисли кўрилмаган имкониятларни беради. “Водород келажаги”
[3]
номли Халқаро энергетика агентлиги(
IEA
)нинг ҳисоботида ҳозирги кун
водороддан кенг фойдаланиш даври эканлиги таъкидланган.
Ҳозирги вақтда водород учта асосий усул бўйича ишлаб чиқарилади ва
турли ранглар билан таснифланади.
Жумладан:
Биринчидан,
метан газининг буғ конверсияси (SMR). Бунда водород табиий
газдан ёки газлаштирилган кўмирдан олинади. Водородни ушбу усулда ишлаб
чиқариш жараёнида кўп миқдорда СО
2
ажралиб чиқиши сабабли бу водород
“кулранг” деб аталади. Бу водород экологик тоза водород ҳисобланмайди. Агар
мазкур жараёнга углеродни ушлаб қоладиган ва уни қаттиқ ҳолатда сақлаш
имконини берадиган технология (CCUS) татбиқ қилинса, ишлаб чиқарилган
водород “мовий” (СО
2
нейтрал) водород деб номланади (иккинчи усул).
Энг экологик тоза “яшил”
водород учинчи усулда, яъни сувни электролиз
қилиш орқали олинади. Ушбу жараёнда сарфланадиган электр энергияси қайта
тикланувчи
энергия манбаларидан олинади
[4].
Энергетиканинг янги соҳаси пайдо бўлиши, ўз стратегиялари ва
лойиҳаларини ишлаб чиқаётган ҳамда ривожланаётган водород энергетикаси
бозорида етакчи ўринни эгаллашга интилаётган давлатлар сонининг тез ўсиши
шароитида стратегик режалаштириш ҳужжатларини таҳлил қилиш, шунингдек,
водород энергетикасининг ҳуқуқий асосини
ишлаб чиқиш ўта долзарб масала
ҳисобланади. Ушбу материал доирасида 20 дан ортиқ давлатнинг водород
энергетикасини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган миллий дастурларининг
барчасини таҳлил қилиш имконияти бўлмаганлиги сабабли уларнинг баъзилари
имкон даражасидаги мисол сифатида келтириб ўтилди.
Жаҳон тажрибасида, яъни Жанубий Корея ва Японияда
водород
қонунчилигидаги муваффақиятли инновациялар;
Европа Иттифоқи
да
яшил
водородни тарғиб қилиш;
АҚШда
хусусий секторни қўллаб
-
қувватлаш
механизмлари масалалари муҳим саналади.
Жанубий Корея
да водород энергетикасини ривожлантириш концепцияси
илк бор президент Мун Чже Ин томонидан таклиф қилинган. Бу концепцияга кўра,
асосий эътибор водородда ишловчи транспорт воситаларини оммавий тарзда
ишлаб чиқариш, ёнилғи элементларини ривожлантириш ва водородни ишлаб
чиқариш, сақлаш ҳамда тақсимлаш инфратузилмасини барпо қилинишига
қаратилган
.
Президент Мун Чже Ин
маъмурияти томонидан водород
иқтисодиётининг барча соҳаларини ривожлантиришга қаратилган Йўл харитаси
қабул қилинганига қарамасдан, унинг амалга оширилиши дастлаб ички бозорда,
кейинчалик
ташқи
бозорларда
ёнилғи
элементларида
юрадиган
автомобилларнинг сотилиши билан чамбарчас боғлиқ бўлган.
Таъкидлаш керакки, “Фукусима
-
1” атом электр станцияси фожиаси
Япония
да
қайта тикланувчи энергия манбалари ва водород технологияларини ривожлантириш
учун жуда катта туртки бўлди. Асосий эътибор, мавҳум тушунчалардан воз
кечилган
ҳолда, кўп қаватли биноларнинг электр таъминоти, автомобилсозлик ва кемасозлик
соҳаларида водороддан фойдаланишнинг аниқ ва истиқболли техник ечимларига
қаратилди.
Водородни
қайта
тикланувчи
энергия
манбалари(ҚТЭМ)дан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
12 (2024) / ISSN 2181-1415
328
фойдаланилган ҳолда, турли манбалардан олишга қаратилган технологияларнинг
асосини ташкил қилувчи фундаментал тадқиқотларларни жадал равишда
молиялаштириш
режалаштирилди.
Водородни
нафақат
йирик
саноат
корхоналарининг, балки ёнилғи элементларида ишловчи ихчам ва фойдаланиш
муддати узоқ бўлган ёнилғи элементларида ишловчи маиший техникаларни
аҳолининг кенг қатламларига етказиб бериш орқали уни арзон электр энергияси
манбасига айлантириш
[5]
асосий вазифа қилиб белгиланди.
Европа
Комиссияси президенти Романо Проди (2004) водород ва водородда
ишловчи ёнилғи элементлари бўйича
Европа технологик Платформаси
(ЕТП)
қабул қилинганлиги ва ишга туширилганлигини эълон қилди. Бу платформа
асосида тадқиқотчилар, ишлаб чиқарувчилар ва сиёсатчиларни бирлаштирувчи
ягона механизм ишлаб чиқилди.
Мазкур механизм водород ва унга асосланган
ёнилғи элементлари билан боғлиқ ҳар қандай лойиҳанинг истиқболини
аниқлашга ёрдам бериб, ушбу лойиҳани амалга оширишнинг қандай самарали
усуллари мавжудлигини топишга кўмаклашишга қаратилган эди.
Ҳозирги кунда
Европа Иттифоқи
да водород энергетикаси ва ёнилғи
элементлари бўйича иккита ассоциация ўз фаолиятини олиб бормоқда:
–
Ёнилғи элементлари бўйича Европа гуруҳи (EFCG) –
1989 йилда нотижорат
ташкилот сифатида ташкил қилинган ушбу гуруҳ ёнилғи элементлари бўйича
ахборот нашрларини чоп этиб, бу мавзуга тегишли турли семинарларни ташкил
этади. Ҳар бир ЕИ давлати бу гуруҳга битта ёки ундан ортиқ ишлаб чиқарувчи
вакил
жўнатади.
Европа Иттифоқи давлатлари орасида Германияда водород энергетикаси ва
ёнилғи элементларини ривожлантириш стратегияси жадал равишда олиб
борилмоқда. Атом энергиясидан фойдаланишдан босқичма
-
босқич равишда воз
кечиш сиёсатининг қабул қилинганлиги бунинг асосий сабаби ҳисобланади.
АҚШ
да водород энергитикасини ривожлантириш учун қатор қонунчилик
чоралари ва давлат дастурлари амалга оширилмоқда. Қуйидаги асосий қонун ва
дастурлар водород ишлаб чиқариш ва қўлланишини рағбатлантиришга
қаратилган. АҚШда водород ишлаб чиқариш ва унинг инфраструктурасини
ривожлантириш учун
Энергетика вазирлиги (DOE)
томонидан қатор дастурлар
амалга оширилади. 2020 йилда қабул қилинган “Американи қайта тиклаш”
(American Jobs Plan) лойиҳаси доирасида водород ишлаб чиқариш учун катта
маблағ ажратилган. Водород технологияларига давлат инвестициясини ошириш
мақсадида махсус қонунлар қабул қилинган.
Қайта тикланувчи энергия
манбалари ва водородни қўллаб
-
қувватлаш дастурлари
электр энергиясини
ишлаб
чиқариш
ва
транспорт
секторларида
водородни
ишлатишни
рағбатлантиради. Баъзи штатларда, масалан, Калифорния ва Техасда, водород
энергиясини қўллашга оид қонунлар ва дастурлар мавжуд бўлиб, улар транспорт,
саноат ва энергетика соҳаларида водороддан фойдаланишни рағбатлантиради
[6].
Россия
да водород энергетикаси ривожлантирилишининг янги босқичи
2000 йилларга тўғри келади
[7]. 2003
йилда нотижорат ташкилоти бўлган Водород
энергетикаси миллий ассоциациаси (НАВЭ) ташкил қилинди. Водород
технологияси ҳамда ёнилғи элементлари саноатини ривожлантириш ва водород
энергетикасидан фойдаланишни рағбатлантириш ассоциациянинг асосий
вазифаси этиб белгиланди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
12 (2024) / ISSN 2181-1415
329
Водород технологияларини ривожлантириш, жумладан, уни ишлаб чиқариш,
сақлаш ва етказиб беришнинг янги усул ҳамда технологияларини кашф этиш
билан боғлиқ муаммоларнинг ечимини топишга қаратилган ҳаракатларни қўллаб
-
қувватлаш бир нечта стратегик аҳамиятга эга ҳужжатларда ўз аксини топган.
Булардан энг асосийси 2020 йил июнь ойида қабул қилинган Россиянинг
2035 йилгача бўлган
Энергетик стратегияси (ЭС–
2035)
ҳисобланади
[8]
. Водород
билан боғлиқ давлатнинг янги сиёсатига жавоб сифатида “Газпром”
,
“Росатом”
,
“Ростех”
каби йирик компаниялар ва Россия Фанлар Академияси водородни ишлаб
чиқариш ва уни экспорт қилишга қаратилган илмий тадқиқотларнинг миқдорини
сезиларли даражада оширди.
Россия энергетика вазири раислигида водород
энергетикасини ривожлантириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилади ва
Россия энергетика агентлиги негизида 2020 йилда қабул қилинган Режани амалга
ошириш учун ахборот
-
таҳлилий ёрдам кўрсатадиган лойиҳа идораси ўз иш
фаолиятини бошлайди. Янги саноат учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга,
жумладан, жаҳондаги илғор тажриба марказларида водород энергетикаси
соҳасида илмий изланишлар олиб борувчи магистрантлар ва олимларнинг
стажировка дастурларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш
режалаштирилган.
Таъкидлаш керакки, Россияда 2035 йилгача қабул қилинган Энергетика
стратегияси(ЭС–2035)га биноан водород энергетикасининг вазифаси қилиб
водородни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилинишини ривожлантириш ҳамда
Россия Федерациясининг водородни ишлаб чиқарувчи ва экспорт
қилувчи
жаҳондаги етакчи давлатлар қаторида мустаҳкам ўрин эгаллашига интилиш
ҳисобланади. Энергетика стратегияси–2035га кўра, водород энергетикаси олдига
қўйилган вазифаларнинг ечими сифатида 2035 йилга келиб водород экспортини
2 миллион тоннага етказиш ҳисобланади.
Водород энергетикаси билан боғлиқ мамлакатдаги салоҳиятни рўёбга
чиқариш ва Энергетика стратегияси(ЭС–2035)да белгиланган мақсадларга
эришиш учун турли вазирликлар томонидан Россияда водород энергетикасини
2024 йилгача ривожлантириш бўйича Махсус ҳаракатларнинг ягона режаси
(йўл харитаси) ишлаб чиқилди
[9]
. Ушбу режа 2020 йил 12 октябрь куни Россия
ҳукумати томонидан тасдиқланган. Режа саккизта мақсадли бўлимдан ташкил
топган: водород энергетикасини ривожлантиришни стратегик режалаштириш ва
мониторингини олиб бориш; водород энергетикасини ривожлантиришни
рағбатлантириш ва уни давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаши бўйича чора
-
тадбирлар; водородни ишлаб чиқариш салоҳиятини шакллантириш ва кўтариш;
водород энергетикаси соҳасида устувор пилот лойиҳаларни аниқлаш ва амалга
ошириш; илмий
-
техникавий салоҳиятни ривожлантириш ва юқори технологик
усул ва ечимларни ишлаб чиқиш; норматив
-
ҳуқуқий базани ва миллий
стандартлаштириш тизимини такомиллаштириш; етук кадрлар тайёрлаш
механизмини такомиллаштириш; халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Шу ўринда 2019 йил январь ойида Корея Республикаси ҳукумати учта
устувор йўналишни ўз ичига олган водород иқтисодиётини ривожлантириш
бўйича
“Йўл харитаси”
ни эълон қилди. Булар: ёнилғи элементлари билан
жиҳозланган транспорт воситаларини оммавий тарзда ишлаб чиқариш, маиший
эҳтиёжлар ва саноат мақсадларини қондирадиган водород аккумуляторларини
яратиш ва учинчиси, водородни ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб беришга
мўлжалланган кенг қамровли инфратузилмани барпо қилиш.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
12 (2024) / ISSN 2181-1415
330
2019 йилда дунё бўйлаб жами сотилган водородда ишловчи
автомобилларнинг сони 7500 тани ташкил этганлигига
[10]
қарамасдан Йўл
харитасида транспорт соҳасига жуда катта эътибор берилган.
Корея ҳукумати “Йўл харитаси” доирасида қуйидаги кўрсаткичларга
эришишни режалаштирган.
Транспорт соҳасида:
водородда ишловчи транспорт воситалари (Fuel Cell
Vehicles (FCV)) сотув ҳажмининг пастлигига қарамасдан, 2025 йилгача бундай
транспорт воситалардан 100
000 дона ишлаб чиқариш, улардан 40
000 тасини
экспорт қилиш. 2030 йилга бориб, водород ва электр транспорт воситаларини
мамлакатда сотиладиган барча автомобилларнинг учдан бир қисмига етказиш;
жамоат транспортини ҳам водород ёқилғисига ўтказиш: 2040 йилга бориб 80 минг
водородда ишловчи такси, 40 минг автобус ва 30 минг юк машинасини йўлга
чиқариш. Сув кемалари, поезд ва дронларда водороддан фойдаланишга
қаратилган тадқиқотларни олиб бориш; 2040 йилга бориб, 1200 та водород
тўлдириш шохобчалари тармоғини барпо этиш.
Саноат сектори ва маиший эҳтиёжларни қондириш учун водород
ёнилғи элементларини ишлаб чиқариш йўналиши бўйича:
саноат
корхоналари, жамоат ва офис биноларини электр энергияси билан таъминлаш
мақсадида жорий қуввати 307 МВт.ни ташкил қиладиган водород ёнилғи
элементларини оммавий тарзда ишлаб чиқариш. 2040 йилга бориб,
бу элементларнинг жами қувватини 15 ГВт.га етказиш (8 ГВт ички бозор, 7 ГВт
экспортга мўлжалланган); 2040 йилга бориб, 940 мингта хонадонни жами қуввати
2,1 ГВт.дан кам бўлмаган водород ёнилғи элементлари билан таъминлаш; водород
импорти амалга ошириладиган жойларда кенг қамровли қувурлар тармоғи қуриш.
Бундан ташқари, ҳажми 1 тоннага тенг водородни цистерналарда ташийдиган газ
юк машиналарини яратиш ва ишлаб чиқариш
[11]
. Ушбу стратегия доирасида,
2019 йил октябрь ойида Кореянинг ер ресурслари, инфратузилма ва транспорт
вазирлиги томонидан коммунал (электр таъминоти, иситиш ва совитиш) ҳамда
транспорт эҳтиёжлари водород ёқилғиси орқали қопланадиган “водород
шаҳарлари” пилот лойиҳасини амалга ошириш ниятида эканлигини маълум
қилди. Биринчи “водород шаҳарлари” сифатида Ансан, Улсан ва Ванжу шаҳарлари
танланди. Шу билан бирга, ҳозирги кунда давлат субсидияларини ажратиш
механизми янги водород технологияларини ўйлаб топиш ва ишлаб чиқаришга
татбиқ этишни рағбатлантиришнинг асосий воситаси бўлиб қолмоқда.
Корея Республикасида водород ёнилғи элементларидан фойдаланишни
рағбатлантиришнинг қўшимча воситаси сифатида “яшил” сертификатлар
(Renewable Energy Certificates)нинг берилиши ҳисобланади. Бу сертификатлар
ёрдамида ҳар қандай корхона маълум миқдордаги қайта тикланувчи ёки “яшил”
энергияни ишлаб чиқаргани ва бозорга етказиб берганини тасдиқлайди
[12].
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Жанубий Корея учун энергия
хавфсизлиги ҳар доим жиддий муаммо бўлиб келган. Табиий ресурсларнинг
танқислиги иқтисодиёт ва саноатнинг четдан импорт қилинадиган энергия
манбаларига бўлган қарамлигини вужудга келтирди. Шу боис, технологик
устунликни таъминлаш, мамлакатнинг энергия импортига қарамлигини
камайтириш ва юқори технологик иш ўринларини яратиш устувор вазифа
ҳисобланади. Ҳозирги кунда Жанубий Кореянинг водородга бўлган эҳтиёжи
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
12 (2024) / ISSN 2181-1415
331
табиий газ ва нефтни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўладиган молиявий
жиҳатдан фойдали “кулранг” водороддан фойдаланиш ҳисобига қондирилмоқда.
Узоқ муддатли истиқболда Жанубий Корея “кулранг” водородни қайта тикланувчи
энергия манбаларига таянган ҳолда, асосан сувни электролиз қилиш усули
ёрдамида олинадиган “яшил” водород билан алмаштириш вариантларини таҳлил
қилмоқда. “Яшил”
водородни ишлаб чиқариш таннархининг камайиши ва янги
технологияларнинг татбиқ қилиниши ушбу водородни экологик тоза келажакни
шакллантириш асосини ташкил қилиши мумкин. Эҳтимол, яқин ўн йилликда биз
Жанубий Корея ҳукуматининг турли вазирликлар, идоралар ва хусусий
корхоналар билан ҳамкорликда янги турдаги ва қайта тикланувчи энергия
манбалари соҳасини комплекс тарзда ривожлантириш бўйича олиб бораётган
машаққатли меҳнатининг ажойиб натижаларини кўришимиз мумкин.
Таъкидлаш керакки, 2014 йилда Япониянинг Энергетика соҳасидаги асосий
режаси(ЭАР)нинг амалдаги таҳририни тўлдирувчи қўшимча сифатида водород
энергетикаси ва транспортини ривожлантириш бўйича Йўл харитаси қабул
қилинди. 2017 йил охирида, ЭАРнинг янги таҳрирда ишлаб чиқилиши билан бир
қаторда, “Йўл харитаси”га ҳам тегишли қўшимчалар киритилди ва бу ҳужжат
водород энергетикасини ривожлантиришнинг
Асосий стратегияси
деб номланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Япония бундай ҳужжатни расман қабул қилган
дунёдаги биринчи давлат бўлди
[13]
. Асосий стратегияда водород энергетикаси
ривожланишининг энг муҳим йўналишлари белгиланган бўлиб, 2050 йилгача
водороднинг саноатда ва энергия истеъмолида керак бўладиган миқдорий
кўрсаткичлари белгилаб олинди. Мазкур стратегия тўртта асосий йўналишни ўз
ичига қамраб олган: биринчидан, истеъмолчиларни энергия билан таъминлаш ва
транспорт воситаларини ишлаб чиқаришда водород ролини сезиларли даражада
ошириш. Бу йўналиш нафақат
енгил автомобилларни, балки юк ташувчи ва
кўтарувчи транспорт воситалари, локомотив ва ҳатто кичик
ҳажмдаги денгиз
кемаларини ҳам водород ёқилғиси билан таъминлашга қаратилган. Иккинчидан,
водородни ҳам денгиз йўли, ҳам Япония ҳудуди орқали ўтувчи қувурлар тармоғи
орқали
етказиб
бериш
инфратузилмасини
ривожлантириш.
Водород
кластерларини, яъни водород энергия манбаи сифатида бирламчи аҳамиятга эга
бўлган махсус ҳудудларни барпо қилиш. Учинчидан, водород энергетикасини
ривожлантиришнинг устувор имкониятларини яратиш ва унинг мамлакат
энергетика соҳасидаги улушини 25–30 фоизга (қайта тикланувчи энергия
манбалари (ҚТЭМ)нинг улушини инобатга олган ҳолда) ошириш. Углерод газини
ушлаш ва сақлаш тизимларини кенг жорий этиш. Кейинчалик бу углероддан
“яшил” водородни ишлаб чиқаришда хомашё бўладиган синтез
-
газни яратишда
фойдаланиш
[14]
. Водородни етказиб бериш ва сақлаш масалалари бўйича халқаро
ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек, водород ёнилғи элемент
(ВЁЭ)ларида ишлайдиган жиҳозлар моделлари учун умумий стандартларни тузиш
ва қабул қилиш муҳим масалалардан ҳисобланади. Шубҳасиз, Япония давлатининг
водород энергетикасини ривожлантириш соҳасидаги сиёсати изчил ва тизимли
характерга эга бўлиб, у бир қатор норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларга асосланади.
Хусусан: Юқори босимдаги газни хавфсиз ташиш ва сақлаш тўғрисидаги қонунни
(High Pressure Gas Safety Act) бунгф мисол қилиш мумкин. Ишлаб чиқаришдаги
ходимларнинг хавфсизлиги ва соғлиғи тўғрисидаги қонун (Industrial Safety and
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
12 (2024) / ISSN 2181-1415
332
Health Act). Нефтни қайта ишлаш заводлари ва нефть
-
кимё мажмуаларида
фалокатларнинг олдини олиш тўғрисидаги қонун (Act on Prevention of
Disasters in
Petroleum Industrial Complexes and Other Petroleum Facilities). Денгиз
бандаргоҳларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун (Act on Port Regulation)
[15].
Водород энергетикаси соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш доимий
равишда ўсиб боришига қарамасдан, Япония бозорининг потенциали учун бу
миқдор чекланган ва кам бўлиб қолмоқда. Водороднинг энергия таъминоти
тизимида сезиларли даражада ўрин эгаллаши истиқболи Японияда ҳам,
жаҳоннинг бошқа давлатларида ҳам баъзи шубҳаларни келтириб чиқармоқда.
Ҳозирги кунда водород ва унга асосланган ёнилғи элементларини ишлаб чиқариш
билан боғлиқ мавжуд технологияларнинг деярли барчаси давлат томонидан
молиялаштирилмоқда ва умуман олганда хусусий бизнес ушбу технологиялардан
манфаатдор эмас.
ЕИнинг баъзи мамлакатлари узоқ вақтдан бери муқобил энергия манбалари
бўйича
ўзларининг
тадқиқотларини
олиб
боришмоқда.
Лекин
ушбу
тадқиқотларнинг аксарияти бир
-
бирини такрорлайди. Буни англаб етган
Еврокомиссарлар энг юқори даражадаги мутахассислар гуруҳини шакллантирди.
Ушбу гуруҳ фаолияти натижасида водород ва ёнилғи элементлари бўйича
Европа
технологик платформаси
ташкил этилди.
Ушбу платформа олдига бир қанча
мақсадлар қўйилган, жумладан: 1) энергетика ва транспорт соҳаларидаги водород
технологияларининг ривожланишига ёрдам берадиган сиёсий қарорларнинг
қабул қилиниши; 2) водород билан боғлиқ фундаментал ва амалий илмий
ишларнинг молиялаштирилишини сезиларли даражада ошириш; 3) водород
энергиясининг афзалликларини кўрсатиш ва намоён этиш тизимини яратиш;
4) молия ташкилотларини янги технологияларни ишлаб чиқувчиларга
яқинлаштириш мақсадида тадбиркорлар билан иш олиб бориш; 5) юқоридаги
ташаббусларни тарғиб қилиш марказини барпо этиш.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Япония водород иқтисодиётига ўтишда
қонунчиликка жиддий эътибор қаратган. 2024 йилда қабул қилинган “
Водород
жамиятини ривожлантириш тўғрисида”ги қонун
водороддан фойдаланиш ва
таъминотини рағбатлантириш учун субсидиялар ва имтиёзлар жорий қилади
[16].
Мазкур қонун саноатни углеродсизлаштиришни қўллаб
-
қувватлайди. Айниқса
темир ва кимё саноатида водород технологияларини жорий қилишга қаратилган.
Шунингдек, Япония 2050 йилгача карбон нейтрал мақсадга эришиш учун водород
инфратузилмасини –
қувурлар, сақлаш мажмуалари ва ишлаб чиқариш
марказларини ривожлантиришга йўналтирилган давлат дастурларини амалга
оширмоқда. Жанубий Корея 2019 йилда қабул қилинган “
Водород иқтисодиёти
йўл харитаси”
асосида FCEV (водород ёқилғисидаги транспорт) ва жамоат
транспорти тизимини ривожлантирмоқда. “
Келажак водород шаҳарлари
ташаббуси”
доирасида шаҳарларни водород ҳабларига айлантириш мақсад
қилинган. Бундан ташқари, Корея гидроген технологиялари
учун саноат
кластерларини ташкил этишга ва инноватив экотизимларни яратишга сармоя
киритмоқда. 2030 йилгача 250 миллиард вон (қарийб 200 миллион доллар)
ажратиш режалаштирилган
[17].
Бу борада Ўзбекистонда экологик тоза водород
технологияларига оид қонунчилик ва инновациялар ҳозирда ривожланиш
босқичида бўлиб, мамлакатда барқарор энергия манбаларига ва водород
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
12 (2024) / ISSN 2181-1415
333
энергиясига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Ўзбекистонда энергия истеъмоли ва
иқлим ўзгариши муаммоларини ҳисобга олган ҳолда экологик тоза технологиялар,
шу жумладан водород энергиясини қўллаш кенгайтирилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород
энергетикасини
ривожлантириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги
қарори
мамлакатда барқарор ва экологик тоза энергия манбаларини ривожлантиришга
қаратилган муҳим қадамдир. Бу қарорнинг асосий мақсади –
водород
энергетикасини ривожлантириш орқали мамлакатнинг энергетика соҳасини
модернизация қилиш ва барқарор ривожланишга қаратилган ташаббусларни
амалга ошириш ҳисобланади.
Қарорнинг моҳияти шундаки, ушбу ташаббус
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари ва водород энергетикасини
ривожлантириш учун илмий, техник ва иқтисодий асосларни ишлаб чиқишга
қаратилган. Бундан ташқари, қарорда водород ишлаб чиқариш, уни сақлаш ва
тарқатишга оид инновацион лойиҳаларни қўллаб
-
қувватлаш, шунингдек,
экологик
тоза
энергия
манбаларидан
фойдаланишни
кенгайтиришга
йўналтирилган муҳим вазифалар белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистонда водород
энергетикасини ривожлантириш учун ҳуқуқий ва институционал асосларни
яратиш, халқаро тажрибалардан фойдаланиш ва давлат билан хусусий сектор
ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу
жараёнда қонунчиликни замонавийлаштириш ва энергетика хавфсизлигини
таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади.
Қонунчиликдаги
инноватив
ёндашувлар,
экологик
тоза
энергия
манбаларини жорий этиш ва уларнинг истиқболларини белгилаш орқали,
мамлакатнинг
энергетика
тармоқларини
яхшилаш
ва
глобал
иқлим
ўзгаришларига қарши курашишга кўмаклашади. Бунда янги қонунлар ва
стратегик дастурлар, ёш олимлар ва мутахассисларни хорижий амалиётларга
асосланиб ўқитиш, илғор технологияларни татбиқ этишни тарғиб этади.
Шунингдек, экологик тоза водород технологияларини қонунчиликда кенгроқ
жорий этиш, мамлакатнинг “яшил энергетика” салоҳиятини ошириш ва барқарор
тараққиёт мақсадларига эришиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Водород энергетикаси соҳасидаги қонунчиликдаги янги ёндашувлар нафақат ички
бозорни ривожлантириш, балки халқаро ҳамкорликни кучайтиришга ҳам
кўмаклашади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Парпиев О. Водород энергетикаси –
истиқболли энергия манбаи.
https://yuz.uz/news/vodorod-energetikasi--istiqbolli-energiya-manbai.
2.
IRENA. Global energy transformation: A roadmap to 2050 (2019 edition), 2019
–
52
b
–
URL:
https://www.irena.org/Publications/2019/Apr/Global-energy-
transformation-A-roadmap-to-2050-2019Edition.
3.
The
Future
of
Hydrogen:
Technology
report
–
June
2019.
URL:https://www.iea.org/reports/the-future-of-hydrogen.
4.
Попадько Н.В., Полаева Г.Б., Попадько А.М. Переход к низкоуглеродной
энергетике в Германии: проблемы и перспективы//Инновации и инвестиции. –
2018.
–
№6. –
С. 113
-116.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
12 (2024) / ISSN 2181-1415
334
5.
Hydrogen Fuel from Thin Air // The Dutch Research Council. URL:
https://www.nwo.nl/en/news-and-events/news/2019/02/hydrogen-fuel-from-thin-
air.html.
6.
https://www.ipg-journal.io/ru/rubriki/ehkologija-i-ustoichivoe-
razvitie/novaja-vodorodnaja-diplomatija-1897/
7.
Послание Президента Российской Федерации от 10.05.2006 г. –
URL:
http://kremlin.ru/acts/bank/23819.
8.
Энергетическая стратегия Российской Федерации на период до 2035 года –
URL: http://minenergo.gov.ru/node/1026.
9.
План мероприятий «Развитие водородной энергетики в Российской
Федерации
до
2024
года»
–
URL:
http://static.government.ru/media/files/7b9bstNfV640nCkkAzCRJ9N8k7uhW8
10.
Kane, M. Hydrogen fuel cell car sales in 2019 improved to 7,500 globally /
Mark
Kane
//
INSIDEEVs.
–
2020.
–
URL:
https://insideevs.com/news/397240/hydrogen-fuel-cell-sales-2019-7500
11.
Григорьев, Ф. Водородная экономика по
-
корейски / Федор Григорьев //
Атомный
эксперт.
–
2020.
–
URL:
https://atomicexpert.com/hydrogen_economy_in_korean.
12.
Сорокин, М.А. «Зеленые» сертификаты как инструмент перекрестного
субсидирования в электроэнергетике / М.А. Сорокин // Проблемы учета и
финансов.–
2015.
–№1(17).
13.
Basic Hydrogen Strategy // Ministry of Economic, Trade and Industry News
Releases. URL: https://www.meti.go.jp/english/press/2017/1226_003.html
14.
Корнеев К.А. Политика Японии в области развития водородной
энергетики // Японские исследования. 2020. № 4. С
. 69.
15.
Arias, J. (2019). Hydrogen and Fuel Cell in Japan, Tokyo: EU-Japan Centre for
Industrial Cooperation.
16.
https://www.meti.go.jp/english/press/2024/0213_003.html
17.
https://www.weforum.org/stories/2022/02/clean-hydrogen-energy-low-
carbon-superpowers/
