Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Organizing and Enhancing the Functions of Internal Anti-
Corruption Control Structures in Higher Education
Institutions
Palmurza KHOJABEKOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2024
Received in revised form
15 December 2024
Accepted 20 January 2025
Available online
15 February 2025
The article attempts to put forward specific proposals aimed
at more effectively organizing and improving anti-corruption
activities in higher education institutions.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
higher education,
anti-corruption,
efficiency,
risks,
application,
program.
Олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши
ички назорат тузилмаларини ташкил этиш ва
фаолиятини такомиллаштириш масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
олий таълим,
коррупцияга қарши
кураш,
самарадорлик,
хавф
-
хатар,
илова, дастур.
Олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш
фаолиятини
янада
самарали
ташкил
этиш
ва
такомиллаштиришга
қаратилган
аниқ
таклифларни
киритишга уриниш қилинган.
1
Teacher, Tashkent State University of Law. E-mail: 20baraka21@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
543
Вопросы
организации
и
совершенствования
деятельности структур внутреннего контроля по
противодействию коррупции в высших учебных
заведениях
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
высшее образование,
борьба с коррупцией,
эффективность,
риски,
приложение,
программа.
В статье предпринята попытка внести конкретные
предложения, направленные на более эффективную
организацию и совершенствование антикоррупционной
деятельности в высших учебных заведениях.
Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз
курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш
бўйича изчил чоралар кўрилмоқда.
Илк бор коррупциявий хавфларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш,
уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш учун масъул бўлган
алоҳида орган —
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.
Давлат ҳокимияти органлари ва йирик хўжалик юритувчи субъектларда
коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилмоқда. [1]
Шу жумладан, олий таълим соҳасида коррупциявий хавф
-
хатарларни
бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб, жойлардаги олий
таълим муассасалари ва филиалларда коррупцияга қарши курашиш «Комплаенс
назорат» тизимини бошқариш бўлимлари (Булим) жорий этилмоқда.
Бўлимлар ўз ташкилотларида коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва
олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт
-
шароитларини бартараф этиш, манфаатлар
тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни
шакллантириш чораларини кўришга масъул ҳисобланади. [2]
Бўлимларни ташкил этиш ва фаолиятларини такомиллаштириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Вазирлик)
жойлардаги ОТМларга бир қанча муҳим идоравий
-
меъёрий ҳужжа
Бўлим ходимлари ўз малакаси ва тажрибасидан келиб чиккан ҳолда,
юклатилган вазифаларни ўрганиб, бажариб келмоқда.
Ишлар ҳолатининг холис таҳлили Бўлимлар ишларини янада самарали
ташкил этиш учун ҳозирги пайтда Бўлимларда фаолият
кўрсатилган 150 тан
ортиқ
мутахассисларнинг
Коррупцияга
қарши
курашиш
фаолиятини
такомиллаштиришга қаратилган аниқ таклифларидан фойдаланиш зарур.
Шуларни инобатга олган холда, вазирлик, Ўзбекистон Республикаси
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва бошқа инстанциялардан келган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
544
топшириқ, ҳужжатларнинг барча ҳудуд ва ОТМ ларда аниқ ва бир хилда
бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлик ва Агентлик томонидан бўлим
ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш масалалари кўриб чиқилиб, йўлга
қуйилса
мақсадга мувофиқ бўларди.
Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб, Бўлимлар ўз фаолиятларини
мустақиллик, марказлашганлик, қонунийлик ва ошкоралик принципларига риоя
қилган ҳолда, ҳудудий ОТМ лардан мустақил равишда амалга оширса ва Булимлар
Вазирлик ва/еки Агентликка моддий
-
техника, ташкилий ва услубий жихатдан
тугридан
-
тугри буйсинтирилса мақсадга мувофиқ буларди.
Ана шунда, Бўлимлар Вазирлик ва/еки Агентлик раҳбарлик қиладиган ягона
марказлашган тизимнинг иштирокчисига айланарди.
Бўлимлар ўз ваколатларини ҳар қандай бошқа давлат органлари, жамоат
бирлашмалари ҳамда мансабдор шахслардан мустақил равишда, фақат қонунга
бўйсунган ҳолда амалга оширардилар. Бўлимларнинг фаолиятига аралашиш
тақиқланиши керак.
Бўлимлар ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни мунтазам хабардор
қилиши, қонунчиликда белгиланган тартибда ўз фаолиятини ошкора амалга
ошириши керак.
Ҳозирги
пайтда давлат идораларида коррупцияга қарши курашиш
бўлимлари
ташкил
этилиб,
бўлимларга
малакали
мутахассисларнинг
етишмаслигини инобатга олиб, юқори турувчи инстанциялар билан келишилган
холда, ОТМ ларнинг узларида, тегишли кафедраларда Коррупцияга қарши
курашишнинг ҳуқуқий асослари, методикаси ва амалиёти, Халқаролик тажриба ва
шу каби дарсларни ўқишни йўлга куйиш мақсадга мувофиқ бўлади деб
ҳисоблаймиз
.
Коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга ва ОТМ ходимларининг
коррупцияга қарши иммунитетини юқори даражада ушлаб туришга қаратилган
муайян, аниқ, ҳар бир ОТМ ходимларининг телефон, компьютерларига юклаб
олиши мумкин бўлган махсус илова ва компьютер дастури ишлаб чиқиш зарур.
Масалан, бу илова талабалар томонидан ўқув жараёнинг ҳар бир босқичида
уларга дарс бераётган профессор
-
улитувчиларнинг хулқ
-
атвори ва ҳаракатларида
коррупцион хатти
-
ҳаракатларнинг йуклиги ёки коррупцион ҳолатларни келтириб
чиқаришга мойиллиги даражасини баҳолаб боришга имконият беради.
Баҳолар илова ва/еки дастурга киритилади ва улардан автоматик равишда
узларининг куйган баҳоларини изоҳлаб бериш
сўралади.
Баҳолаш ва изоҳлаш жараёнида талабалар ва ходимлар узларининг ким
эканлигини очиқ кўрсатиб ёки аноним тарзда амалга ошириши мумкин.
Шу билан бирга, ўз навбатида профессор
-
ўқитувчилар, гуруҳдаги ёшлар
иттифоқи вакиллари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича талаба
-
ёшлар Клуби
аъзолари, талабаларнинг коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқаришга
мойиллик даражасини баҳолаб ва изоҳлаб бориш имкониятига эга бўлади.
Ушбу баҳолашларнинг натижаларига кўра, профессор
-
ўқитувчилар ва
талабалардан шаклланган хавф гуруҳи (группа риска), кузги ва ёзги сессия
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
545
пайтларида ОТМ, факультет, кафедра раҳбарларининг ва Бўлимнинг диққатли
назорати остида бўлади.
Бу илованинг ёрдамида ОТМ профессор
-
ўқитувчилари, талабалар ва
ходимлар ОТМда юз бераётган барча жараёнларга ўз
фикр
-
мулоҳазаларини
билдириш ва баҳо куйиши мумкин. Натижада, тегишли критерийлар инобатга
олинган ҳолда, ОТМ раҳбарияти, бўлимлари ва профессор
-
ўқитувчиларнинг
рейтинги шаклланади. Кейинчалик иловадаги барча статистик маълумотлар
таҳлил қилиниб, ОТМ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора
-
тадбирлар, йўл
-
карталар ишлаб чиқилади ва масъул шахслар белгиланади.
Ушбу илова ва дастурнинг зарурлиги ва актуаллиги ўрганиб чиқилгандан
кейин, мақола муаллифи ушбу иловани яратишга қаратилган ишларни бошлашни
режалаштирмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт
олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни
кенг жалб этиш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини
шакллантириш мақсадида:
1) ОТМ таркибий бўлинмалари томонидан кўрсатилаётган хизматлар
сифатини ва амалга оширилаётган фаолиятидаги коррупциявий хавф
-
хатарларни
ҳаққоний
баҳолаш мақсадида, оддий мурожаатчи сифатида ташриф буюриши
ташкиллаштирилган «Сирли мижоз»ларнинг ёрдамидан фойдаланишни йўлга
куйиш зарур.
2) Дарс утиш, мустақил ишлар, курс ишлари, якуний назорат ишлари, давлат
якуний баҳолаш ишлари, диплом ҳимояси жараёнларини, талабаларнинг билим
даражаларини, хулқ
-
атворини объектив баҳолаш ҳамда инсон омилини максимал
равишда қисқартириш мақсадида замонавий технологиялардан фойдаланган
холда ОТМнинг ҳар бир аудиториясини видеокамера, овоз ёзиш (микрофонлар)
билан жиҳозлаб, ушбу аудиторияларни кафедра, факультет, ОТМнинг умумий
компьютер тармоғига улаш зарур. Юқоридаги жараёнларни онлайн тарзда
хоҳлаган фуқаро кузатиб ўтириш имкониятини яратиш зарур.
Бу ушбу жараёнларни ОТМ, факультет, кафедра раҳбарияти, жамоа кенгаш
аъзолари, талабалар ҳамда ота
-
оналарининг онлайн тарзда кузатиб боришига
имконият яратади ва келажакда юз бериши мумкин бўлган низоларнинг ҳамда
коррупция ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олишга, шу билан бирга
профессор
-
ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг узларини такомиллаштиришга
қушимча
мотивация бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан
тасдиқланадиган, олий таълим муассасалари ходимларининг хизмат вазифалари
ва малака талаблари мужассамлашган, Классификаторга Ўзбекистон Республикаси
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида» ги Қонуни талабларидан келиб чиккан
холда, ОТМ ходимларининг коррупцияга қарши курашиш
бўйича масъулиятини
кучайтириш мақсадида тегишли қушимчалар киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.
[3]
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши
муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида
коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
546
кенгайтириш чора
-
тадбирлари тўғрисида» ги 2021 йил 6 июль, ПФ
-6257-
сон
Фармони.
2. Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги
НАМУНАВИЙ НИЗОМ (Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши
курашиш агентлиги директорининг 2021 йил 6 сентябрдаги 27
-
сон буйруғига
ИЛОВА).
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
томонидан тасдикланадиган, олий таълим муассасалари ходимларининг хизмат
вазифалари ва малака талаблари мужассамлашган, Классификатор.
4. Qobilov.Sh.R. Korrupsiyaga qarshi kurash:iqtisodiy, ma’naviyma’rifiy choralari
va yo‘llari: Monografiya. –
T.: O‘zbeksiton Respublikasi IIV akademiyasi 2015. –
3 b
5. Мирзаев, Г. (2022). O‘zbeksiton respublikasida korrupsiyaga qarshi kurashishni
ta’limdan
boshlash
kerak.
Вопросы
совершенствования
механизмов
противодействия коррупционным рискам в сфере государственного управления,
1(01),
101
–109.
извлечено
от
https://inlibrary.uz/index.php/
issues-
improving/article/view/12605
