Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Factors influencing the organization of cooperation
between internal affairs agencies and civil society
institutions
Ulugbek AGZAMKHODJAEV
1
Tashkent City Department of Internal Affairs
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2025
Received in revised form
15 January 2025
Accepted 25 February 2025
Available online
25 March 2025
This article analyzes the main factors influencing the process
of cooperation between internal affairs bodies and civil society
institutions. The study examines important aspects such as the
legislative framework, institutional mechanisms, social trust,
and information exchange in enhancing the effectiveness of
relations between state and public structures. Additionally, the
contribution of this cooperation to ensuring security and order
in society is evaluated. The research provides practical
examples and proposes solutions to existing problems.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Internal affairs bodies,
civil society,
cooperation,
legislative framework,
institutional mechanisms,
social trust,
information exchange,
security,
public order.
Ички ишлар органларининг фуқаролик жамияти
институтлари билан ҳамкорлигини ташкил этишга
таъсир этувчи омиллар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Ички ишлар органлари,
фуқаролик жамияти,
ҳамкорлик,
қонунчилик
базаси,
институционал
механизмлар,
ижтимоий ишонч,
ахборот алмашинуви,
хавфсизлик,
жамоат тартиби.
Ушбу мақолада ички ишлар органларининг фуқаролик
жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилиш жараёнига
таъсир
кўрсатадиган
асосий
омиллар
таҳлил
қилинади. Давлат ва жамоат тузилмалари ўртасидаги
муносабатларнинг самарадорлигини оширишда қонунчилик
базаси, институционал механизмлар, ижтимоий ишонч ва
ахборот алмашинуви каби муҳим жиҳатлар кўриб чиқилади.
Шунингдек, ушбу ҳамкорликнинг жамиятда хавфсизлик ва
тартибни таъминлашга қўшадиган ҳиссаси баҳоланади.
Тадқиқотда амалий мисоллар ва мавжуд муаммоларнинг
ечимларига оид таклифлар келтирилади
.
1
Deputy Head, Tashkent City Department of Internal Affairs.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
531
Факторы, влияющие на организацию взаимодействия
органов внутренних дел с институтами гражданского
общества
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Органы внутренних дел,
гражданское общество,
сотрудничество,
законодательная база,
институциональные
механизмы, общественное
доверие,
обмен информацией,
безопасность,
общественный порядок.
В данной статье анализируются основные факторы,
влияющие на процесс взаимодействия органов внутренних
дел с институтами гражданского общества. В исследовании
рассматриваются
такие
важные
аспекты,
как
законодательная база, институциональные механизмы,
общественное доверие и обмен информацией в повышении
эффективности отношений между государственными и
общественными структурами. Кроме того, оценивается
вклад этого сотрудничества в обеспечение безопасности и
порядка в обществе. В исследовании приводятся
практические
примеры
и
предлагаются
решения
существующих проблем.
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтларини ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш
борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бугун бундай ташкилотлар
демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя
қилиш, фуқароларнинг ижтимоий
-
иқтисодий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий
маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, давлат органларида нодавлат нотижорат ташкилотлари
билан ҳамкорликни ташкил этиш билан шуғулланадиган янги лавозим жорий
этилиши, ҳудудларда ҳам нодавлат ташкилотлари уйлари, уларнинг қўллаб
-
қувватлаш
фондларини ташкил этиш каби янгиликлар жорий этилмоқда. Яна бир
муҳим янгилик –
махсус мукофот ташкил этилиши билан боғлиқ. Хусусан,
мамлакатда нодавлат нотижорат секторини ривожлантиришга муносиб ҳисса
қўшган
жамоат тузилмалари вакилларига ҳамда ташаббускор фуқароларга
фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга катта таъсир
кўрсатган ишлари ва ютуқлари учун тақдим этиладиган “Фуқаролик жамиятини
ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони таъсис этилиши
белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини
ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши тузилиши демократик янгиланишлар
соҳасида катта тарихий воқелик бўлди. Мазкур янгилик давлатимиз раҳбари
мамлакатни янада жадал ва ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида фуқаролик
жамияти институтлари билан самарали мулоқотга ҳамда кенг жамоатчиликни
ташвишлантираётган долзарб масалаларни муҳокама қилишга алоҳида эътибор
бераётганлигини яққол кўрсатмоқда.
Ўзбекистон республикасининг давлат бошқарув тизими инновацион
янгиланиш босқичига кирди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
532
Бугунги кунда фуқаролик жамияти институтларининг фуқароларнинг
сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишда, уларнинг маънавий ва
бошқа номоддий эҳтиёжларини қондиришда нодавлат нотижорат
ташкилотларининг фаол иштирок этишига тўсқинлик қилаётган қатор
тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигидан далолат бермоқда. Хусусан:
биринчидан,
давлатнинг фуқаролик жамияти билан самарали ва конструктив
мулоқот
механизмлари
йўлга
қўйилмаган,
нодавлат
нотижорат
ташкилотларининг эҳтиёжлари тизимли таҳлил қилинмаяпти, давлат ва
жамиятни янада ривожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича ўзаро фикр
алмашиш учун самарали майдонлар яратилмаган;
иккинчидан,
ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш дастурларини, норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга нодавлат нотижорат
ташкилотларини жалб қилиш даражасининг пастлиги барча ижтимоий гуруҳларнинг
турли
нодавлат
нотижорат
ташкилотлари
томонидан
ифодаланадиган
манфаатларини чуқур ўрганиш ҳамда инобатга олишга имкон бермаяпти;
учинчидан,
етарли қонунчилик базаси яратилганлигига қарамай, ижтимоий
шериклик давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида
фуқароларнинг кенг кўламли ижтимоий муаммоларини ҳал қилишга, уларнинг,
айниқса ёшларнинг ташаббуслари ва замонавий ғояларини ҳақиқатда
илгари
суришга қаратилган ҳамкорликнинг самарали механизмига айлана олмади;
тўртинчидан,
мамлакатни социал
-
иқтисодий, ижтимоий
-
сиёсий жиҳатдан
янада ривожлантириш бўйича инновацион ғояларни таклиф қилувчи фаол,
ўзининг ташаббусларига таяниб фаолият кўрсатадиган нодавлат нотижорат
ташкилотларини давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш ва рағбатлантириш
чоралари лозим даражада амалга оширилмаяпти;
бешинчидан,
нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш
жараёнларини, уларнинг фаолияти тартибини белгиловчи қонунчилик
нормаларида ортиқча бюрократик талаблар ва ғовлар назарда тутилган бўлиб, бу
нормалар эскирган ва замон талабларига жавоб бермайди;
олтинчидан,
нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ҳар томонлама
қўллаб
-
қувватлашга қаратилган ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан
қўлланилаётган идоралараро ҳамкорлик усуллари самарасиздир, давлат органлари
ўртасида маълумотлар ва ахборот алмашишнинг ягона механизмлари мавжуд эмас;
еттинчидан,
нодавлат нотижорат ташкилотларининг моддий
-
техника
таъминоти ҳанузгача қониқарсиз ҳолатда қолмоқда, фуқаролик жамияти
институтларини қўллаб
-
қувватлашга давлат томонидан ажратилаётган маблағлар
ўрта муддатли ва узоқ муддатли кенг кўламли ҳамда умумреспублика миқёсидаги
лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишга имкон бермаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни
демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини
тубдан ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги фармони айнан бу юқоридаги
вазифаларни бажариш механизмларини яратишга хизмат қилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг жамият ва давлат ҳаётида фуқаролик жамияти
институтларининг ролини оширишга қаратилган ушбу дастурий ҳужжатида
нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол ҳаракатланишига тўсқинлик
қилаётган тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигига эътибор қаратилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
533
Хусусан: биринчидан, ҳозирги вазиятда давлат органларининг фуқаролик
жамияти институтлари билан самарали
ва конструктив ҳамкорлигининг
механизмлари йўлга қўйилмаган, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг
эҳтиёжлари эътибордан четда қолмоқда;
иккинчидан, ижтимоий муаамоларни ҳал қилишга
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга нодавлат нотижорат
ташкилотларини жалб этиш даражаси паст;
учинчидан, етарли қонунчилик базаси мавжудлигига қарамасдан ижтимоий
шериклик давлат органлари ва нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ўртасидаги
ҳамкорликнинг
самарали механизмига айлана олмади;
тўрчинчидан, нодавлат нотижорат
ташкилотлар фаолиятини
тартибга
солувчи қонунчиликда бюрократик тўсиқлар мавжуд, бу нормалар эскириб
қолгандир
;
бешинчидан, ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қўлланилаётган
ҳамкорлик
усуллари самара бермаётганлиги;
олтинчидан, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг моддий
-
техника
таъминоти ҳанузгача қониқарсиз ҳолатда қолмоқда. Ушбу камчиликларни
бартараф этиш мақсадида қатор чоралар белгиланган. Мазкур фармон билан
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида фуқаролик жамиятини
ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши таркиби ва Маслаҳат кенгашининг
асосий вазифалари тасдиқланганлиги эътиборга сазовар бўлди.
Ўзбекистон Республикасида кўпгина ривожланган давлатлар сингари ички
ишлар органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўзаро ҳамкорлигининг
ўзига хос кўринишлари бор. Бундай ҳамкорликнинг асосий йўналиши
-
инсон
ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликдир. Фуқаролик жамияти
институтлари айнан инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш
масалаларида ички ишлар органларига ҳамкорликни таклиф этиб, тегишли
ташаббуслар билан кўпроқ чиқишлари лозим. Чунки бу мавзу ички ишлар
органлари фаолиятининг асосий мазмунини ташкил этади.
Ички ишлар органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида
ҳамкорликни
ривожлантиришда ўзаро ишончни шакллантириш зарур. Табиийки,
бундай ишонч осонгина, ўз
-
ўзидан пайдо бўлмайди. Бунинг учун бир томондан
фуқаролик жамияти институтлари ўз салоҳиятларини ҳамда имкониятларига
тегишли давлат органларини ишонтиришлари лозим; иккинчи томондан, жамиятда
ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органларининг, жумладан ички ишлар органлари
ходимларининг ижобий образини шакллантириш бўйича сабр
-
матонат билан
мақсадли ҳаракатларни амалга оширишлари лозим. Бунда ходимларнинг
жамоатчилик билан учрашувлари, бевосита ҳамда телемулоқотларни мунтазам
ташкил этиш; жамоатчилик қабулларини йўлга қўйиш; оммавий ахборот
воситаларининг имкониятларидан фойдаланиш, тегишли
тарғибот ҳамда маърифий
тадбирлдарни уюштириш фойдали бўлиши табиий. Ички ишлар органлари ва
фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ҳамкорликни такомиллаштиришнинг
истиқболли йўналишларидан яна бири –
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси билан
ички ишлар бўлимлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
ҳамкорликда шуғулланишларидир. Маҳалла институти самарадорлигининг исботи
сифатида Ўзбекистонда ички ишлар ходимлари ўртасида ўтказилган ижтимоий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
534
сўровномада, ички ишлар ходимларининг 94 фоизи, профилактика фаолияти
айнан маҳаллалар билан ҳамкорликда ўтказилганда юқори натижа беришини
билдиришган.
Ҳозирги
замон талабидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳамкорликни айрим
соҳаларда амалга ошириш билан чекланиб қолиш керак эмас, балки ички ишлар
органлари билан фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жиноятчиликка
қарши кураш ва бошқа соҳаларда аҳолининг турли қатламлари, фуқаролик
жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, жамғармалар, жамоат
бирлашмалари, ҳаракатлар ва бошқа ташкилотлар билан турли жабҳаларда ҳам
ҳамкорликни фаоллаштириш, ривожлантириб бориш лозим. Шундагина, ички
ишлар органлари ўзларининг фаолият йўналишларини тўлақонли бажаришлари,
фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда жамиятнинг бошқа
қатламларини
тўла
-
тўкис ишончини қозонишлари мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ички ишлар органлари билан
фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлик соҳасида яна бир
қатор
муаммоларни санаб ўтишимиз мумкин.
Жумладан:
–
Давлат раҳбарининг бир қатор маърузаларида жамоат хавфсизлигини
таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш масалаларида жиноятчиликка қарши
кураш фақат ички ишлар органларининг вазифаси эмас, балки бутун жамиятнинг
вазифаси эканлигини таъкидлаб ўтган. Шунга қарамасдан бугунги кунда ички
ишлар органлари билан фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлик
механизми самарали йўлга қўйилмаган (масалан, “маҳалла профилактикаси”
тамойили асосида битта маҳаллада ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этилса
нафақат профилактика инспектори балки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари, хотин
-
қизлар кенгаши, ҳоким ёрамчиси, ёшлар етакчиси биргаликда
мазкур ҳуқуқбузарлик ёки жиноятни биргаликда олдини олиш ёки очиш
чораларини кўриши керак);
–
ҳозирги кунда фуқаролар йиғини раисларининг оммавий тадбирларни
ўтказиш ҳамда жамоат тартибини сақлашга доир ҳуқуқ ва вазифалари қонунлар
билан мустаҳкамланган бўлишига қарамай, улар кўп ҳолларда ушбу долзарб
вазифаларни бажаришдан четланиб қолмоқдалар ёки масъулиятсизлик билан
ёндашмоқдалар, жиноятларни олдини олиш бўйича ташаббус ва таклифлар
кўрсатмаяптилар;
–
Ҳудудларда кунлик содир этиладиган жиноятлар
ва уларнинг келиб чиқиш
шарт
-
шароитлари тўғрисида ҳудудда яшовчи фуқаролар ва фуқаролик жамияти
институтларига етказилиб, уларни хабардор қилиб бориш механизми
яратилмаганлиги;
–
Фуқаролик жамияти институтларини хамкорлигини самарали йўлга қўйиб,
улар билан аҳолининг
ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш чоралари
кўрилмаслиги;
–
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шу жумладан, маҳаллалар
билан ҳуқуқни муҳофаза этиш органларининг шу жумладан ички ишлар
органларининг ҳамкорлигига оид ташкилий механизмларни ва тегишли
қонунчилик базасини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, ҳали бу соҳада
фойдаланилмаган талайгина имкониятлар мавжуд.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
535
Фуқаролик жамияти институтларини ушбу турига эътиборни ҳисобга олиб,
Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунда
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳам мазкур шерикликнинг
субъектлари қарорига киритиш мақсадга мувофиқ бўларди. Бундай қонунчилик
мазмунидаги тадбир нафақат илмий ва ҳуқуқий, балки жиддий амалий аҳамият
касб этади деб ўйлаймиз.
Шунингдек бугунги кунда ички ишлар органлари билан фуқаролик жамияти
институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик борасида яна бир қатор муаммолар
мувжудлигини кўришимиз мумкин. Жумладан:
–
Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан жиноятчиликка қарши
курашиш, уни олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини
ошириш бўйича самарали хамкорлик йўлга қўйилмаганлиги, ички ишлар
органлари билан улар ўртасида соғлом алоқалар ўрнатилмаганлиги;
–
Ҳудудларда кунлик содир этилган жиноятлар ва
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўйича ОАВда кўрсатувлар ва давра сухбатлари талаб даражасида
олиб борилмаслиги, кунлик содир этилган жиноятлар бўйича кўрсатувлар
тайёрланиб, намойиш этилмаслиги;
–
Ҳудудлар бўйича ҳозирги кунда йўл
-
транспорт ҳодисалари кўпайиб,
кўплаб фуқароларнинг ўлимига сабабчи бўлиб, аҳолининг ИИОлари фаолиятига
нисбатан салбий муносабатлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Бунга
кўпроқ ҳайдовчиларнинг йўлларда ҳаракатланиш қоидалари талабларини
ўзлаштирмаганликлари, ҳайдовчиларнинг ўқитиш талаб даражасида олиб
борилмаслиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда мазкур
йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадга
мувофиқ бўлади.
–
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари шу жумладан, ички ишлар органлари
ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида аҳолининг ҳуқуқий фаоллигини
юксалтириш йўналишидаги ижтимоий шериклигини жорий этишда айрим
муаммоли ҳолатлар, ҳозирча фойдаланилмаган имкониятлар ҳам мавжуд. Масалан,
ички ишлар органлари томонидан аҳоли ҳуқуқий фаоллигини оширишга
қаратилган муайян тадбирлар ўтказилади. Лекин, бундан кўп ҳолларда фуқаролик
жамияти институтларининг вакиллари хабарсиз. Ва аксинча, фуқаролик жамияти
институтлари фаолиятига оид
тадбирларда ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари, шу
жумладан
ички ишлар органларининг вакилларини ҳам иштироки етарли
даражада эмас. Ҳар икки томон алоҳида
-
алоҳида фаолият олиб боради. Бир
томонидан амалга оширилган ва оширилаётган тадбирлардан бошқасининг
хабари йўқлиги уларнинг натижасига салбий таъсир кўрсатади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги
“Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги
ПҚ
-4501-
сон
қарори.
Электрон
манба:
https://www.lex.uz/uz/docs/4572953. Мурожаат вақти: 18.03.2025.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги
“Мамлакатни
демократик
янгилаш
жараёнида
фуқаролик
жамияти
институтларининг ролини тубдан ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
фармони // Халқ сўзи, 2018 йил 5 май.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
536
3.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 июндаги
“Маҳаллалар
фаолиятини
тартибга
солишга
доир
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларни
тасдиқлаш тўғрисида”ги 334
-
сон қарори. Электрон манба:
https://www.lex.uz/uz/docs/4572953. Мурожаат вақти: 18.03.2025.
