Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Ways to improve the organizational and legal framework
for cooperation between internal affairs bodies and civil
society institutions
Ulugbek AGZAMKHODJAEV
1
Tashkent City Department of Internal Affairs
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2025
Received in revised form
15 February 2025
Accepted 15 March 2025
Available online
25 April 2025
This article addresses the improvement of organizational
and legal foundations for cooperation between internal affairs
bodies and civil society institutions. It analyzes the current state
of cooperation between internal affairs bodies and civil society,
the existing regulatory framework, and practical challenges in
this field. Additionally, proposals have been developed to
enhance the effectiveness of cooperation by optimizing
organizational mechanisms, strengthening the legal basis, and
increasing citizen participation. The aim is to identify ways to
implement organizational and legal measures that ensure
transparency and effectiveness in the relationship between
internal affairs bodies and civil society.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2-pp
211-219
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Internal affairs bodies,
civil society,
organizational and legal
foundations,
cooperation,
regulatory framework,
citizen participation,
transparency,
organizational mechanisms,
legal strengthening,
effectiveness.
Ички
ишлар
органларининг
фуқаролик
жамияти
институтлари
билан
ҳамкорлигининг
ташкилий
-
ҳуқуқий
асосларини
такомиллаштириш
йўллари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар
:
ички ишлар органлари,
фуқаролик жамияти,
ташкилий
-
ҳуқуқий
асослар,
ҳамкорлик
,
норматив
-
ҳуқуқий
база,
фуқаролар иштироки,
Ушбу мақола ички ишлар органларининг фуқаролик
жамияти институтлари билан ҳамкорлигининг ташкилий
-
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалаларига
бағишланган.
Унда ички ишлар органлари ва фуқаролик
жамияти ўртасидаги ҳамкорликнинг мавжуд ҳолати, ушбу
соҳадаги норматив
-
ҳуқуқий база ва амалий муаммолар
таҳлил қилинади. Шунингдек, ташкилий механизмларни
1
Deputy Head, Tashkent City Department of Internal Affairs.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
2 (2025) / ISSN 2181-1415
212
шаффофлик,
ташкилий механизмлар,
ҳуқуқий
мустаҳкамлаш,
самарадорлик
.
оптималлаштириш, ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш ва
фуқаролар иштирокини кучайтириш орқали ҳамкорлик
самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб
чиқилган. Мақсад –
ички ишлар органларининг фуқаролик
жамияти билан муносабатларининг шаффофлиги ва
самаралилигини таъминлашга хизмат қилувчи ташкилий
-
ҳуқуқий чора
-
тадбирларни амалга ошириш йўлларини
аниқлаш
.
Пути
совершенствования
организационно
-
правовых
основ сотрудничества органов внутренних дел с
институтами гражданского общества
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Органы внутренних дел,
гражданское общество,
организационно
-
правовые
основы,
сотрудничество,
нормативно
-
правовая
база,
участие граждан,
прозрачность,
организационные
механизмы,
правовое укрепление,
эффективность
.
Статья
посвящена
вопросам
совершенствования
организационно
-
правовых основ взаимодействия органов
внутренних дел с институтами гражданского общества. В
ней анализируется текущее состояние сотрудничества
между органами внутренних дел и гражданским
обществом, нормативно
-
правовая база и практические
проблемы в этой сфере. Также разработаны предложения,
направленные
на
повышение
эффективности
сотрудничества путем оптимизации организационных
механизмов, укрепления правовых основ и усиления
участия граждан. Цель
-
определить пути реализации
организационно
-
правовых
мер,
способствующих
обеспечению
прозрачности
и
эффективности
взаимоотношений органов внутренних дел с гражданским
обществом.
Ички ишлар органлари фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик
назоратининг янги тизими ўрнатилгани, ички ишлар органи бошлиғидан тортиб
профилактика инспекторигача халқ олдида ҳисобот берадиган амалиёт жорий
этилгани аҳолининг уларга бўлган ишончини янада оширмоқда.
Ўзбекистонда ҳозирги кунда ўн бир мингга яқин нодавлат нотижорат
ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Агар 1991 йилда улар сони 100 тани
ташкил этганини назарда тутсак, бу кўрсаткич бугунги кунга қадар қарийб юз
баробар ортганини кузатиш мумкин. Мазкур демократик институтлар аҳолининг
турли қатламлари, хусусан, ёшлар, хотин
-
қизлар,
нуронийлар, ногиронлиги бўлган
шахслар, спортчилар, фермерлар, ижодкорлар ва бошқалар манфаатларини ҳимоя
қилишда давлат органлари билан ижтимоий шериклик қилмоқда. Лекин уларнинг
фаолиятини ислоҳ қилиш бугунги куннинг зарурати ҳисобланади. Айниқса,
мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар
демократик институтлар фаолиятига ҳам янгича мазмун олиб киришни тақозо
этмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
2 (2025) / ISSN 2181-1415
213
Мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини тартибга
солишга қаратилган қуйидаги “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари
тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги,
“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат
ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Давлат бошқарувини
янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда
сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Қонунлар қабул
қилинди.
Шундан келиб чиқиб, 2018 йил 4 май куни Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик
жамияти
институтларининг
ролини
тубдан
ошириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ 5430
-
сон Фармони қабул қилинди. Мазкур фармон ўз моҳиятига
кўра, давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигининг мазмун
жиҳатдан янги босқичига мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди. Чунки унда давлат
томонидан фуқаролик жамияти институтларини қўллаб
-
қувватлаш, улар
фаолиятини янада кучайтиришнинг энг муҳим йўналишлари белгиланиб, мазкур
соҳада ҳозирча
фойдаланилмаган имкониятлар, айрим муаммолар ёритиб
берилган.
Шунингдек, фармонда ички ишлар органлари билан ҳамкорлик соҳасида
“қонун ҳужжатларини бузаётган ва тақиқланган фаолият билан шуғулланаётган
нодавлат нотижорат ташкилотларини аниқлаш бўйича адлия органларининг
бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги Низомни
тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилиниши” юзасидан вазифа белгилаб берилган.
Мазкур Фармон фуқаролик
жамияти институтлари, нодавлат нотижорат
ташкилот(ННТ)лар фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда муҳим
омил бўлмоқда. Юртдошларимиз давлат ва жамият ҳаётида янада фаол иштирок
этиб, ижтимоий
-
иқтисодий ислоҳотларни янада тез суръатлар билан давом
этишида амалий ҳисса қўшмоқдалар. Ушбу фармонга асосан жойларда нодавлат
нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантиришга, уларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга доир масалалар юзасидан
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг эшитувларини ташкил
этиш амалиётга киритилди.
Ҳудудлардаги
ННТларни қўллаб
-
қувватлаш мақсадида вилоят ва маҳаллий
Кенгашлар ҳузурида Нодавлат нотижорат ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтлари масалалари бўйича доимий комиссиялар ташкил этилди.
Жойлардаги доимий комиссиялар орқали давлат органлари ва нодавлат
нотижорат
ташкилотларининг
ўзаро
ҳамкорлик
алоқалари
янада
кучайтирилмоқда.
Фармондаги асосий масала мамлакатимиз сиёсий
-
ҳуқуқий амалиётида илк
бор Президент билан нодавлат ташкилотлари ўртасидаги мулоқотни жорий этиш
учун янги Кенгаш ташкил этилганидир. Бу янги тузилма –
Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш
бўйича маслаҳат кенгаши, деб номланди ҳамда унинг таркиби давлат ва нодавлат
ташкилотларининг вакилларидан иборат бўлади. Улар жамият ҳаётидаги энг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
2 (2025) / ISSN 2181-1415
214
муҳим масалалар, мамлакатда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини
юксалтириш орқали фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид
масалаларни муҳокама қиладилар.
Мазкур Кенгаш кенг жамоатчиликни ташвишлантираётган долзарб
масалаларни муҳокама қилиш, улар ҳақида Ўзбекистон Республикаси
Президентини мунтазам равишда хабардор қилиш, давлат органларининг
фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигининг замонавий
механизмларини, уларнинг фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш ва рағбатлантириш
чораларини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш, мазкур йўналишда
тадқиқотларни амалга ошириш, жамоатчилик фикрини, хориж тажрибасини
ўрганиш асосида янги механизмларни жорий этиш фаолияти билан бирга, давлат
ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича Президентга
таклифлар киритиб боради.
Мазкур
янги
Кенгаш
мамлакатимиз
сиёсий
ҳаётини
янада
демократлаштиришга, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини қўллаб
-
қувватлашга хизмат қилади. Шунингдек, ушбу фармонга биноан яна бир қатор
янгиликлар жорий этилди. Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг
эркинлигини таъминловчи янги норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш
масаласи қайд этилди. Бунда уларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш,
уларни назорат қилишдаги ортиқча тўсиқларни олиб ташлаш, ижро ҳокимияти
органлари билан ахборот алмашишни соддалаштириш ҳамда уларнинг
фаолиятини
молиялаштириш, моддий
-
техника таъминотини яхшилаш эътиборга
олинган бўлиб, бу ўз навбатида соҳада қонун устуворлигини таъминлашга хизмат
қилади.
Шак
-
шубҳасиз, бундай янгиланишлар Конституцияда белгиланган халқ
ҳокимиятчилиги
принципининг ҳаётий ифодасидир. Халқ ҳокимиятчилиги
демократиянинг мазмуни ҳамда ажралмас шарти сифатида Бош Қонунимизнинг
асосий принциплари орасида алоҳида ўрин тутади.
Бунинг моҳияти шуки, халқ давлат ҳокимиятининг ягона манбаи бўлиб,
давлат халқ иродасини ифода этади ва унинг манфаатларига хизмат қилади.
Давлат органлари ҳамда мансабдор шахслар ўз ваколатларини халқдан олади ва
жамият ҳамда фуқаролар олдида масъулдир. Фуқаролар жамият ва давлат
ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш
ҳуқуқидан фойдаланади. Давлат ҳокимияти фақат халқ номидан амалга
оширилади, давлат ҳокимияти муайян бир гуруҳ, партия ёки бошқа идора номидан
амалга оширилишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон халқи номидан фақат у
сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Президенти иш олиб бориши
мумкин.
Аёнки, халқ ҳокимиятчилиги принципи кўплаб демократик давлатлар
Конституцияларидан ўрин олган. Шу маънода, Асосий Қонунимизнинг II боби
“Халқ ҳокимиятчилиги” деб номланиши ҳам бежиз эмас. Унда халқ
ҳокимиятчилигини рўёбга чиқариш бўйича муҳим қоидалар мустаҳкамлаб
қўйилган.
Ўтган давр мобайнида фуқаролик жамияти институтлари қаторида нодавлат
нотижорат ташкилотларининг фаолият кўрсатиши учун мукаммал ҳуқуқий база
ҳам яратилди. Жумладан, Асосий Қонунимизда алоҳида “Жамоат бирлашмалари”
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
2 (2025) / ISSN 2181-1415
215
деб номланган боб киритилиб, 58
-
моддада эса, жамоат бирлашмаларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, уларга
ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб бериш
кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан
такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ
-5618-
сон Фармони[1] қабул қилинган бўлиб,
унда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия
борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаётганлиги, узоқ йиллар
давомида бу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айрим давлат
органларининг иши сифатида қараб келиниб, бунда оила, маҳалла ва фуқаролик
жамияти бошқа институтларининг иштироки етарлича таъминланмаганлиги баён
этилган. Шундан келиб чиқиб, Фармонда ички ишлар органлари билан фуқаролик
жамияти институтларини ҳамкорлиги борасида “давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда фуқаролик
жамияти институтларининг манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш
борасидаги ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситаларининг
ҳуқуқий ахборот билан таъминлашдаги ролини ошириш, ҳуқуқий тарғиботнинг
инновацион усулларидан кенг фойдаланиш, шу жумладан, веб
-
технологияларни
қўллашни кенгайтириш” устувор вазифа сифатида белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021 –
2025
йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги
ПФ
-6181-
сон
Фармони[2]
қабул
қилинган
бўлиб,
унда
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда бевосита ички ишлар
органлари билан ҳамкорлик масалалари баён этилган.
Бугунги кунда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш
соҳасида қабул қилинган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар ва амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг мазмун
-
моҳияти алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасида 200 дан ортиқ
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, биргина охирги икки йилда
қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларга кўра:
–
ННТларга адлия органлари билан боғлиқ барча хизмат ва алоқаларни
электрон шаклда амалга ошириш имконини берувчи E
-
ngo.uz сайти синов
режимида ишга туширилганлиги;
–
ҳудудларда ННТлар ижара тўловисиз жойлаштирилган “Нодавлат
нотижорат ташкилотлари уйлари” ташкил этилганлиги;
–
ННТларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи
ставкалари умумий тарзда 2 баробарга қисқартирилганлиги;
–
рўйхатдан ўтказувчи орган билан ННТларнинг тадбирларини келишиш
тартиби режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида хабардор қилиш тартиби билан
алмаштирилганлиги;
–
ННТлар томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиладиган учта
ҳисобот
шакли битта содда шаклга келтирилганлиги;
–
ННТларга хорижий субьектлардан келиб тушган пул маблағлари ва мол
-
мулкдан фойдаланиш бўйича (рўйхатдан ўтказувчи орган билан белгиланган
тартибда келишилгандан сўнг) барча тўсиқларни олиб ташланганлиги;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
2 (2025) / ISSN 2181-1415
216
–
“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак
нишони таъсис этилгани;
–
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат
ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини
амалга оширадиган орган сифатида расман эътироф этилгани;
–
диний
ташкилотларни
давлат
рўйхатидан
ўтказиш
тартиби
соддалаштирилди, рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи 5 мартага
камайтирилганлиги;
–
ННТларга хорижий грант маблағлари мазкур ташкилотларнинг исталган
банк муассасаларида очилган махсус ҳисоб варақларига келиб тушишига рухсат
берилганлиги;
–
Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасида барча қонун ва қонун ости
ҳужжатларни бирлаштирувчи Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги
кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги;
–
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик
жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилиб, унинг
фаолиятини амалга ошириш бўйича низом ишлаб чиқилаётганлиги қайд этилди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мамлакатимизда демократик
ҳуқуқий
давлатни барпо этишни эълон қилди. Демократик ҳуқуқий давлатни
қуриш, қонунийлик ва ҳуқуқий
-
тартиботни амалга ошириш ва мустаҳкамлаш
йўлида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар прокуратура, адлия, ички ишлар ва
бошқа шу каби органлар фаолияти етакчи ўринни эгаллайди. Қонунийлик ҳуқуқий
давлатда тўла амал қилади. Қонунийликни тўлиқ амалга оширмай туриб
фуқаролик жамиятини барпо этиб бўлмайди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
қонунийликка амал қилишга, фуқароларни қонунга итоат қилишга ундайди.
Қонунийлик инсон ва фуқаролар қандай ҳуқуққа эга эканлигини, давлатнинг уни
бу ҳуқуқларининг ҳаётга татбиқ этиш учун нима қилиш кераклигини кўрсатиб
беради.
Ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар инсон ва фуқаролардан ўз бурчларини
адо этишларини талаб қилар экан, уларнинг ўзлари ҳам қонунийлик талабларига
риоя қилишлари лозим бўлади. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ҳар
бир қонун амалда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклашга йўл
қўймасликка ҳамда уларнинг амалда тегишли таъминлашга қаратилган. Шунинг
учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз функцияларини амалга
оширишларида фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини,
қонуний
манфаатларини ҳимоя қилишда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига зиён
етказмасликлари керак.
Бу борада мамлакат Президенти Ш.М.Мирзиёев ўзининг Янги Ўзбекистон
стратегияси асарида “давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар
ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини ҳамда долзарб масалаларни ҳал
этишда уларнинг ҳамкорлигини кучайтириш, барча соҳаларда амалга
оширилаётган
ислоҳотларда
нодавлат
нотижорат
ташкилотларнинг
ташаббускорлиги ва фаоллигини таъминлаш ҳам шу мақсадга хизмат қилади[3].
Фикримизча, ички ишлар органлари билан фуқаролик жамияти
институтлари ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш учун
қуйидаги чора
-
тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
2 (2025) / ISSN 2181-1415
217
–
халқаро амалиётда кенг тарқалган жамоатчилик назоратининг самарали ва
таъсирчан шаклларини жорий этиш, уларни амалга ошириш механизмларини
қонунда батафсил белгилаб қўйиш мақсадида “Жамоатчилик назорати
тўғрисида”ги қонунни қайта кўриб чиқиш;
–
фуқаролик жамияти институтларининг эркин фаолият юритиши, давлат ва
жамият бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур шарт
-
шароитлар яратиш,
уларни
давлат
томонидан
қўллаб
-
қувватлаш
механизмларини
янада
такомиллаштириш мақсадида Нодавлат нотижорат ташкилотлар кодексини қабул
қилиш;
–
республикада мавжуд бўлган ОАВларида “Ижтимоий ҳамкорлик мактаби”,
“Ижтимоий шериклик” номли рукнларини ташкил этиб, улар орқали мавжуд
бўлган муаммоларни мунтазам равишда муҳокама қилиш, тегишли маслаҳатлар
ҳамда тавсиялар бериб борилишини йўлга қўйиш. Ички ишлар органларида
мунтазам равишда “очиқ эшиклар” кунларини ташкил этиб, уларда фуқаролик
жамияти институтларини, ОАВларини, кенг жамоатчиликни мазкур органлар
фаолияти билан яқиндан таништириб боришни йўлга қўйиш;
–
ички ишлар органлари томонидан фуқаролик жамияти институтлари
билан ҳамкорликда мамлакатда инсон ҳуқуқларига риоя этиш аҳволи ҳақида
мавсумий ахборотлар тайёрлаш ва уларни чоп этиш амалиётини йўлга қўйиш
мақсадга мувофиқ. Бундай ҳаракатлар маълум маънода ички ишлар
органларининг инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоясига оид фаолияти
ҳақида кенг жамоатчиликни яқиндан хабардор этилишини таъминлайди.
–
Мамлакат миқёсида ва жойларда ички ишлар органлари ва фуқаролик
жамияти институтларининг ҳамкорлигини ривожлантириш муаммоларига
бағишланган конференциялар, давра суҳбатлари ва семинар
-
тренингларни
мунтазам ўтказиб бориш;
–
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тартибга солувчи
қонунчилик
ҳужжатларида ижтимоий ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш;
–
мамлакатимизда ички ишлар органлари билан фуқаролик жамияти
институтлари ўртасидаги ҳамкорликни
ривожлантиришда бу борадаги илғор
хорижий тажрибани ҳамда қиёсий таҳлил этиш асосида самарали тажрибаларни
олиш. Табиийки хориж тажрибасига мурожаат этиб, ундан фойдаланишда ўз
миллий менталитетимиз, урф
-
одатларимиз, маданиятимиз ва анъаналаримиз
нуқтаи назаридан ёндашиш ва баҳо бериш мақсадга мувофиқ бўлади;
–
ички ишлар органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги
ўзаро ҳамкорликнинг марказий йўналиши инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини
ҳимоялаш ҳисобланади.
Ҳамкорликнинг
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида “Жамоат
бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунга давлат органлари, жумладан ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар билан фуқаролик жамияти институтлари
ҳамкорлигини амалга оширишнинг ушбу шаклларини назарда тутувчи қуйидаги
меъёрларни белгилаш мақсадга
мувофиқ бўлар эди:
–
“жамоат бирлашмаларини қонун лойиҳаларини тайёрлаш жараёнларига,
“ишчи гуруҳларга” жалб этиш; жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат
ташкилотлар билан давлат органлари ўртасида ҳамкорлик шартномаларини
тузиш; давлат органлари, ҳуқуқни
муҳофаза этиш органлари томонидан қабул
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
2 (2025) / ISSN 2181-1415
218
қилинадиган
қарор, низомлар ишлаб чиқиш фуқаролик жамияти институтларини
жалб этиш, тегишли ҳужжатлар лойиҳалари билан таништириш; жамоатчилик
экспертизасидан
ўтказишда
жамоат
бирлашмалари
имкониятларидан
фойдаланиш; жамоат бирлашмалари билан маслаҳат ўтказиш; Конституция ва
қонунлар билан таъқиқланмаган бошқа турдаги биргаликда тадбирлар ўтказиш
каби ҳамкорлик шаклларини жорий этиш”.
–
“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуннинг 16
-
моддасида давлат
органлари
ушбу назорат субъектларига жамоатчилик манфаатларига оид
ахборотни тақдим этиши, жамоат назорати субъектлари томонидан юбориладиган
таклиф ва тавсияларни ҳамда материалларни кўриб чиқиши шартлиги
тўғрисидаги нормани киритиш мақсадга мувофиқ. Қонунда “Жамоатчилик
назоратини амалга оширишнинг ихтиёрийлиги”, “Жамоатчилик назоратининг
оммавийлиги ва очиқлиги” принципларини мустаҳкамлаш фойдали бўлади;
–
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги
“Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва
жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш
тартиби тўғрисида”га 15
-
сон қарор талабларининг мазмун
-
моҳиятини амалиётга
жорий этиш. Фуқароларга мазкур қарорнинг ҳуқуқий асосларини етказиш орқали
ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар тўғрисидаги ахборот алмашинуви механизмини
йўлга қўйиш орқали жиноятчиликнинг камайишига эришилади;
–
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан, ички ишлар органлари
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтлари билан асосан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш,
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот
ишларини амалга ошириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ёшларни ҳуқуқий
тарбиясини кучайтириш борасида ҳамкорликни амалга оширадилар. Фикримизча,
ушбу ҳамкорлик йўналишлари “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг 6
-
моддасида мустаҳкамланиши муҳим ҳамда уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий
механизмлари алоҳида янги моддада акс этиши мақсадга мувофиқдир. Айнан шу
йўналишда қонунга қўшимчалар киритилиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар
мамлакатда тинчлик ва осойишталикни, жамоат тартиби ва фуқаролар
хавфсизлигини, барқарор тараққиётни таъминлашга, ички ишлари органлари
фаолиятини янада такомиллаштиришга, ички ишлар органлари учун юксак
маънавиятли етук малакали мутахассис кадрлар тайёрлашга, ички ишлар
органларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини самарали таъминлашга хизмат
қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й.,
06/19/5618/2452-
сон, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134
-
сон; 09.10.2020 й.,
07/20/4857/1357-
сон;
17.03.2021
й.,
06/21/6188/0216
-
сон,
Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/11
11-
сон
2.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.03.2021 й.,
06/21/6181/0182-
сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й.,
06/22/89/0227-
сон.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
2 (2025) / ISSN 2181-1415
219
3.
Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. –
Тошкент: “Ўзбекистон”
нашриёти, 2021. Б.115.
