Авторы

  • Бекзод Баратбаев
    Независимый исследователь кафедры Гражданское общество и право Национального университета Узбекистана, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss1/S-pp194-202

Ключевые слова:

модель национального развития концепция стратегия институциональный статус стратегия социально-экономического развития России свободный проект социальный блок "человеческий капитал"

Аннотация

Любые средства и методы реализации национальной модели развития будут удобны, когда идеи, заложенные для ее реализации, близки народу. В статье дается политико-философский анализ ситуации с разработкой модели национального развития России «Концепция долгосрочного социально-экономического развития Российской Федерации до 2020 года». Несмотря на то, что данная концепция является единым документом для всей России, процесс реализации ее структурных приоритетов основывался на независимых подходах секторов и федеральных территорий, то есть каждый сектор и регион продолжали разрабатывать собственные стратегии достижения целей, поставленных в концепции. В статье анализируются стратегии реализации национальной модели развития в России в отраслевом и региональном разрезе, их состав и эффективность, а также политика России по реализации упомянутых региональных стратегий.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Policy for implementation of the Russian development model
and its results

Bekzod BARATBAEV

1


National University of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 January 2021
Available online
10 February 2021

Any means and methods of implementing the national

development model will be convenient when the ideas identified
for its implementation are close to the people. This article
provides a political and philosophical analysis of the situation
with the development of the Russian national development
model "Concept of long-term socio-economic development of the
Russian Federation until 2020." Although this concept is a
unified document for the whole of Russia, the process of
implementing its structural priorities was based on independent
approaches of the sectors and federal territories, that is, each
sector and region went on to develop its own strategies for the
goals set in the concept. This article analyzes the strategies for
implementing the national development model in Russia on a
sectoral and regional basis, their composition and effectiveness,
as well as Russia's policy on the implementation of the above-
mentioned regional strategies.

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

National development model
Concept
Strategy
Institutional status
Russian socio-economic
development strategy
Free project
Social block

“Human capital”.

Россия тараққиёт моделини амалга татбиқ этиш сиёсати ва
унинг натижалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Миллий тараққиёт модели

Концепция

Стратегия

Институционал мақом

Миллий тараққиёт моделини амалга ошириш учун

белгиланган ғоялар халққа яқин бўлганда уни амалга
оширишнинг ҳар қандай восита ва методлари қулай бўлади.
Мазкур мақолада Россия миллий тараққиёт моделининг
“Россия Федерациясининг 2020 йилгача узоқ муддатли
ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш концепцияси”ни ишлаб

1

Independent researcher of the Department of Civil Society and Law, National University of Uzbekistan, Tashkent,

Uzbekistan
E-mail:baratbayev_b@mail.ru


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

1 (2021) / ISSN 2181-1415

195

Россиянинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш
стратегияси

Эркин лойиҳа

Ижтимоий блок,

“Инсон капитали”.

чиқилиши билан боғлиқ вазиятлар сиёсий

-

фалсафий

жиҳатдан таҳлил этилган. Гарчи ушбу концепция бутун
Россия учун яхлит ҳужжат бўлсада, унинг таркибий устувор
йўналишларини амалга ошириш жараёни соҳалар ва
федерал ҳудудларнинг мустақил ёндашувлари асосида
амалга оширилди, яъни, ҳар бир соҳа ва ҳудуд концепцияда
белгиланган мақсадлар бўйича ўз стратегияларини ишлаб
чиқиш йўлидан борилди. Ушбу мақолада Россияда миллий
тараққиёт моделини соҳавий ва ҳудудий асосда амалга
оширишга қаратилган стратегиялар, уларнинг таркибий
хусусиятлари ва самарадорлиги ҳамда Россиянинг юқорида
тилга олинган ҳудудлар стратегияларини амалга ошириш
юзасидан олиб бораётган сиёсати таҳлил қилинади.

Политика реализации модели развития России и ее
результаты

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Модель национального
развития

Концепция

Стратегия

Институциональный
статус

Стратегия социально

-

экономического развития
России

Свободный проект

Социальный блок

«Человеческий капитал».

Любые средства и методы реализации национальной

модели развития будут удобны, когда идеи, заложенные
для ее реализации, близки народу. В статье дается
политико

-

философский анализ ситуации с разработкой

модели национального развития России «Концепция
долгосрочного

социально

-

экономического

развития

Российской Федерации до 2020 года». Несмотря на то, что
данная концепция является единым документом для всей
России, процесс реализации ее структурных приоритетов
основывался на независимых подходах секторов и
федеральных территорий, то есть каждый сектор и регион
продолжали

разрабатывать

собственные

стратегии

достижения целей, поставленных в концепции. В статье
анализируются

стратегии

реализации

национальной

модели развития в России в отраслевом и региональном
разрезе, их состав и эффективность, а также политика
России

по

реализации

упомянутых

региональных

стратегий.

КИРИШ

Аксарият мамлакатларда тараққиёт ғоялари давлат ҳокимияти томонидан,

жамиятни сафарбар қилиш мақсадида, ё расмий алоҳида ҳужжат сифатида ёки
турли соҳаларга оид устувор йўналишлар кўринишида яратилади. Лекин “жамият
бирон

-

бир ғояга ишонмоғи” [4] учун, аввало у халқ мақсад ва манфаатларига

дахлдор бўлиши, иккинчидан, уни одамлар онгига етказишнинг энг замонавий ва
қулай восита ҳамда методларидан

фойдаланиш керак бўлади. Бунда давлат

сиёсатининг устувор йўналишлари ва ҳаракатлари амалий жиҳатдан ғояларга
мувофиқ бўлиши муҳим аҳамиятга эгадир.

Мазкур мақолада Россия миллий тараққиёт моделининг “Россия

Федерациясининг 2020 йилгача узоқ муддатли ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

1 (2021) / ISSN 2181-1415

196

концепцияси”ни ишлаб чиқилиши билан боғлиқ вазиятлар сиёсий

-

фалсафий

жиҳатдан таҳлил этилади. Гарчи ушбу концепция бутун Россия учун яхлит ҳужжат
бўлсада, унинг таркибий устувор йўналишларини амалга ошириш жараёни соҳалар
ва федерал ҳудудларнинг мустақил ёндашувлари асосида амалга оширилди, яъни,
ҳар бир соҳа ва ҳудуд концепцияда белгиланган мақсадлар бўйича ўз
стратегияларини ишлаб чиқиш йўлидан борилди. Россияда миллий тараққиёт
моделини соҳавий ва ҳудудий асосда амалга оширишга қаратилган

стратегиялар,

уларнинг таркибий хусусиятлари ва самарадорлиги ҳамда Россиянинг юқорида
тилга олинган ҳудудлар стратегияларини амалга ошириш юзасидан олиб бораётган
сиёсати мазкур ишда таҳлил қилинади.

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ

Россия миллий тараққиёт моделининг “Россия Федерациясининг 2020

йилгача узоқ муддатли ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш концепцияси” гарчи

бутун Россия учун яхлит ҳужжат бўлсада, унинг таркибий устувор йўналишларини
амалга ошириш соҳалар ва федерал ҳудудларнинг мустақил ёндашувлари асосида
амалга оширилди. Яъни, ҳар бир соҳа ва ҳудуд концепцияда белгиланган мақсадлар
бўйича ўз стратегияларини ишлаб чиқиш йўлидан борилди. Шу асосда Россияда
миллий моделни соҳавий ва ҳудудий асосда амалга оширишга қаратилган жами 204
дан ортиқ стратегиялар ишлаб чиқилди. Стратегиялар Россия ҳукумати томонидан
2017 йил бошига қадар тасдиқдан ўтказилиши лозим эди, лекин, бу Россия
Иқтисодий ривожланиш вазирлиги 2016 йил охиригача Россияни 2030 йилгача
ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш стратегиясини тақдим этгандан кейин

амалга оширилиши лозим эди. Бироқ, Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги
бундай ҳужжатни ишлаб чиқмади. Турли мутахассислар буни ташқи сиёсат ва ички
иқтисодий омиллар таъсирида юз берган деб ҳисоблайдилар. Федерал даражада
ҳужжатнинг йўқлиги минтақалардаги жараёнларни сезиларли даражада
секинлаштирди.

Натижада,

2017

йил

бошида

ўзларининг

2030

-

йилги

стратегиясини тасдиқлаган минтақалар сони Федерация субъектлари умумий
сонининг 25

-

30 фоизини ташкил этди. Кейинчалик, стратегик режалаштириш

ҳужжатларини ишлаб чиқишни 2019 йил 1 январга қолдиришни назарда тутувчи
Федерал қонун қабул қилинди [6]. Ушбу эҳтиёж 2017 йил декабрга қадар
Россиянинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилиши

билан боғлиқ бўлиб, у асосий мақсадларни белгилаш ҳужжатларидан бирига
айланишини кўзда тутарди ва 2019 йил 1 январга қадар федерал, минтақавий ва
шаҳар даражаларининг стратегик режалаштириш ҳужжатлари унинг қоидаларини
ҳисобга олган ҳолда тайёрланиши белгиланганди. Натижада, янги стратегия

-2030

федерал стратегиясини ишлаб чиқиш илгари қабул қилинган минтақавий
стратегияларга ва бошқа стратегик режалаштириш ҳужжатларига жиддий
ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келди. Барча иштирокчиларга барча
амалдаги ҳужжатларни федерал стратегияларга мувофиқлаштириш ва йўқларини
шакллантириш учун муддат бериш мақул топилди. 2030 йилгача бўлган даврни ўз
ичига олган Федерация субъектларини ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш

стратегиясининг амалдаги ҳолати шуни кўрсатадики, соҳалар ва ҳудудлар бўйича
2020 йилга қадар қабул қилинган стратегиялар ягона ривожлантириш стратегияси
асосида эмас, балки соҳалар ва ҳудудлар шарт

-

шароитларидан келиб чиқиб


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

1 (2021) / ISSN 2181-1415

197

мустақил ҳолда ва турли муддатларга мўлжаллаб ишлаб чиқилди. Ҳозирга қадар
Россияда шундай ҳолдаги 153 та стратегия тасдиқланган бўлиб [11], албатта улар
“Россия Федерациясининг 2020 йилгача узоқ муддатли ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланиш

концепцияси”

устувор

йўналишларига

мувофиқ

асосларда

шакллантирилган.

НАТИЖАЛАР

Миллий

тараққиётни

стратегик

режалаштиришнинг

соҳавий

ва

ҳудудийлаштирилиши бир томондан Россия ҳудудларининг жуда кенглиги билан,
иккинчи томондан эса Федерал ҳудудларга тегишли қонунчилик меъёрларининг
фарқланиш жиҳатлари билан боғлиқ эди, аслида яхлит стратегик режалаштиришни
амалга ошириш мураккабликлари ҳам мана шу асослардан келиб чиқади.

Россия

Федерацияси

таркибий

тузилмаларини

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожлантириш стратегиясининг асосий моделлари 2017 йиллар бошларига қадар
Россиянинг йигирмадан кам ҳудудлари 2030 йилгача бўлган даврда (Федерал қонун
қабул қилинганидан кейин) янги стратегиялар ишлаб чиқдилар ва тасдиқладилар.
Шуни ёдда тутиш керакки, стратегик режалаштириш эволюциясининг аввалги
босқичларида Россия Федерациясининг бир неча таркибий тузилмалари 2025

-2030

йилгача (ва ундан кўп йилларгача) Стратегияларни қабул қилдилар ва ушбу
ҳужжатлар қатори ҳанузгача амал қилмоқда. Мазкур ҳолат Россия марказий ҳукумати
тармоқларига ҳам таъсир кўрсатди ва ва унда қабул қилинган стратегиялар ҳам
турлича характерга эга бўлди.

2020 йилгача тасдиқланган стратегиялар турли хил институционал мақомга

эга. Уларнинг баъзилари Федерация таъсис этувчи субъектларининг қонунлари,
бошқалари минтақавий ижро этувчи органларнинг буйруқлари ва қарорлари,
учинчилари эса марказий, ҳудудий ёки маҳаллий сиёсий ҳокимият фармонлари,
тўртинчилари минтақавий қонун чиқарувчи органларнинг қарорлари шаклига эга
бўлиб, бу ҳам бутун давлат даражасидаги миллий тараққиёт режаларини тизимли
тартибга солишда ўткир муаммоларни келтириб чиқармоқда. Кўп ҳолларда
марказий ҳукумат бажарилиши нуқтаи назаридан деярли бир хил мазмунга эга
бўлган бир қанча ҳужжатларнинг мавжудлиги ва ҳисобот даврида улардан
бирининг умуман эътибордан четда қолишига дуч келмоқда. Натижада миллий
стратегиянинг

институционал

мақоми,

унинг

минтақанинг

стратегик

режалаштириш

воситалари

тизимидаги

ўрни

ва

ролини

белгилаш

мураккаблаштириб, ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимият органлари ҳамда
уларнинг ўзаро алоқа ва таъсир хусусиятларини пасайтирмоқда. Келгусида миллий
тараққиётга доир ҳужжатлар институционал мақомининг қатъийлаштирилиши
Федерациянинг ташкил этувчи субъектларининг давлат дастурларини ишлаб
чиқиш ва тасдиқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Чунки ҳозирги вақтда
сиёсий ҳокимият минтақаларни ривожлантириш мақсадлари, вазифалари ва
устувор

йўналишлари,

уларнинг

ютуқларини

баҳолаш

мезонлари

ва

кўрсаткичлари, шунингдек ҳокимият органлари ихтиёридаги ресурсларни
тақсимлаш механизмлари билан давлат ҳокимияти расмий ҳужжатларини қатъий
равишда вертикал мувофиқлаштиришни мустаҳкамламоқда.

Россияда 2017

-

2020 йилларда олиб борилган сиёсатда Федерация

субъектларининг 2030 йилгача бўлган ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

1 (2021) / ISSN 2181-1415

198

миллий тараққиёт моделини амалга ошириш стратегиясини таҳлил қилиш ўз
стратегиясини шакллантиришга ваколатли қуйидаги учта асосий гуруҳни
ажратишга имкон беради: миллий ҳудудлар, республикалар ва автоном округлар;
марказдан узоқ жойлашган хомашё минтақалар; иқтисодий ривожланган
минтақалар. Мазкур сиёсат ҳудудларда бир қатор масалаларни стратегик
белгиловчи хусусиятлар даражасига олиб чиқади ва моҳиятига кўра уларни
қуйидагича фарқлаш мумкин: мақсад ва вазифаларни шакллантиришнинг ўзига хос
хусусиятлари, ҳудудий ривожланишнинг турли жиҳатларини ҳисобга олиш,
белгиланган натижаларга эришиш учун аниқ воситалардан фойдаланиш.

Мана шу асосда Ингушетия, Бурятия, Бошқирдистон, Қорачой

-

Черкесия,

Татаристон, Саха (Якутия), Шимолий Осетия

-

Алания, Кабардин

-

Балкария

республикаларида, шунингдек Ненец, Ханты

-

Манси ва Чукотка автоном округларида

қабул қилинган стратегик ҳужжатлар, гарчи уларнинг баъзилари 2040 йилларга
қадар бўлган ривожланиш режаларини назарда тутган бўлсада Марказий ҳукумат
томонидан “ҳудудий миллий стратегиялар” ва муайян маънода “Россия
Федерациясининг 2020 йилгача узоқ муддатли ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш

концепцияси” таркибий қисмлари сифатида қабул қилинди. Шуни таъкидлаш
керакки, бу стратегиялар ушбу гуруҳга кирувчи федератив субъектлар томонидан
ишлаб чиқилган ва уларни марказий ҳукумат билан келишган ҳолда таҳрир қилиш,
кўпларида муддатни (ҳатто 2050 йилга қадар) узайтириш ишлари ҳали ҳам давом
этмоқда (масалан, Ингушетия, Саха (Якутия) лойиҳаси). Ушбу ўринда биз эътибор
қаратаётган ҳудудлар стратегиялари ҳажми ва қамров доиралари жиҳатидан анча
фарқ қилади. Масалан, Чукотка автоном округи стратегияси 37, Ингушетия
Республикаси лойиҳаси эса тахминан 450 саҳифани ташкил этади ва уларда қамраб
олинган масалалар шунга муносибдир. Таъкидлаш лозимки, ҳудудий ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш стратегияларининг аксарияти Федерация субъектлари
ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорлари билан тасдиқланган. Россия
Федерацияси Ҳукумати 2010 йилдаёқ ҳудудий субъектларга бундай лойиҳаларни
маҳаллий тасдиқлаш ва зарур бўлганда марказий ҳукумат билан келишиш ваколатни
берган эди. Натижада турли ҳудудларда мазкур ҳужжат турли мақомга эга бўлиб
қолди. Чунончи, Татаристон Республикасида стратегия қонун мақомига эга.

Ушбу ҳудудларнинг аксарияти иқтисодиёти хом ашё хусусиятига эга

бўлишига қарамай, уларнинг миллий ва маданий қадриятлари ва анъаналари
аҳолининг ижтимоий онгида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу стратегик ҳужжатларда
ҳам ўз аксини топган. Россия ўз сиёсатида буни инобатга олмасдан иложи йўқ эди.
Ҳудудларни марказий режалаштирилган устувор ғояларга шарт

-

шароитига кўра

йўналтириш ҳозирда ҳам Россия сиёсатининг манипулятив аҳамиятини белгилаб
келмоқда. Шунга боғлиқ равишда, ушбу гуруҳ минтақалар стратегияларининг
таркибий хусусиятлари сифатида қуйидагиларни таъкидлаш мумкин бўлади:

биринчидан, минтақанинг мақсади, стратегик устуворликлари, асосий

ижтимоий ва иқтисодий натижалари ва

уларни амалга ошириш босқичлари нуқтаи

назаридан ривожланиш мақсадларини белгилашнинг ижтимоий ва миллий

-

маданий шарт

-

шароитлари билан ажралиб туради, лекин бу умумроссия ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш концепциясидан ташқарида эмас. Натижада мазкур сиёсат
ушбу гуруҳ минтақаларини ривожлантиришнинг “ҳаёт сифатини ошириш”,
“фуқароларнинг хавфсизлиги”, “кўп миллатли халқнинг бирлиги”, “баркамол


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

1 (2021) / ISSN 2181-1415

199

шахсни шакллантириш”, “шахснинг уйғун ривожланиши”, “инсон капиталини
ривожлантириш” каби устувор йўналишларни танлашларига олиб келди. Айтиш
лозимки

,

концепциянинг мустақил бўлими

сифатида республикалар ва автоном

округлар стратегияларининг аксарияти ижтимоий блокларни ўз ичига олади

.

Масалан, Ханти

-

Манси Автоном Округи, Татаристон, Бурятия, Ингушетия

Республикаларида “Инсон капитали” устувор йўналиш бўлса, Саха Республикаси
(Якутия)да “Инсон капиталини ривожлантириш”, Қорачай

-

Черкес Республикасида

“Турмуш даражаси ва "ҳаёт сифати” асосий йўналиш қилиб белгиланган;

иккинчидан, аксарият республикалар ва автоном округларнинг иқтисодиёти

хом ашё саноатига асосланганлиги сабабли улар масалан саноатлаштириш
лойиҳаларига ривожланиш сценарийлари сифатида қарайдилар. Лекин, давлат
сиёсатининг “хом ашё саноатини инновацион ривожланиш” усулини таклиф этиши
(Ханти

-

Манси автоном округи), хом ашё қарамлигини бартараф этишга қаратилган

тармоқ диверсификацияси (Ненец автоном округи), инвестицияларни жалб қилиш
(Қорачай

-

Черкес, Ингушетия Республикалари, Ненетс автоном округи, ва б.),

шунингдек, туризмни ривожлантириш (Санкт

-

Петербург, Москва), кичик

тадбиркорлик (барча областлар) ва бошқа маҳаллий хусусиятларни ажратиш билан
боғлиқ ёндашувлари марказ ва федерал ҳудудлар манфаатларининг асосий
мақсадалирини бирлаштиради;

учинчидан, миллий моделни амалга оширишнинг 2017

-

20 йиллар давлат

сиёсатида аксарият ҳудудий стратегияларда минтақанинг табиий ресурслари,
инсон капитали сифати, географик ва иқтисодий мавқеи, иқтисодий тармоқлар
фаолияти самарадорлиги ва давлат бошқаруви самарадорлиги нуқтаи назаридан
баҳоланадиган рақобатбардошликка алоҳида эътибор берилди. Мана шу йилларда
тасдиқланган ёки таҳрир қилинган деярли барча стратегияларда ушбу масалаларга
алоҳида

бўлимлар

бағишланган:

Масалан,

Татаристон

стратегиясида

“Республиканинг

рақобатдош

позициялари”,

Якутияда

“Рақобатбардош

иқтисодиёт”, Ханти

-

Мансида “Иқтисодиётнинг рақобатдошлиги”, Бурятияда

“Рақобат афзалликлари ва рақобатдош позицияларни таҳлил қилиш”, Ингушетияда
“Минтақадаги рақобат даражасини баҳолаш” бўлимлари мавжуд;

тўртинчидан, Россия миллий тараққиёт концепциясидаги бир қатор

соҳавий

ривожланишнинг устувор йўналишлари ҳам ҳудудлар ривожланиш стратегиялари
билан боғлиқ бўлгани учун бу соҳадаги сиёсатни алоҳида олиб қараш ўта мураккаб,
таъкидлаш керакки, бу борада ошкора ҳисоботлар ёки уларга таҳлилий ёндашувлар
тизимга солинмаган. Масалан, концепциядаги “космик ривожланиш” [9] йўналиши
хомашё ва бошқа қисмлар нуқтаи назаридан, Татаристон, Бурятия Республикалари,
Ненетс автоном округи, стратегик лойиҳалари, марказдан узоқ бўлган Архангелск,
Иркутск, Томск ва Тюмен вилоятлари, Забайкалский, Красноярск, Камчатка,
Хабаровск, Перм вилоятлари ресурс стратегиясига киради. Шунинг учун сиёсатда
федерал ҳудудлар ва соҳалар устувор йўналишларида катта фарқлар юзага келган.

Умуман

олганда,

Россиянинг

юқорида

тилга

олинган

ҳудудлар

стратегияларини амалга ошириш юзасидан олиб бораётган сиёсати қуйидаги
хусусиятлар билан белгиланади:

биринчидан, стратегик ривожланишнинг устувор йўналишлари қаторида

анъанавий (инсон капиталини ривожлантириш, минтақа аҳолисининг турмуш
даражаси ва фаровонлигини ошириш) қатори хом ашёни ривожлантириш, юқори


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

1 (2021) / ISSN 2181-1415

200

технологияли тармоқларни технологик қайта жиҳозлаш, инвестиция муҳитини
яхшилаш, фанни ривожлантириш;

иккинчидан, ҳудудлар саноатни ривожлантириш стратегияси, шу жумладан

мавжуд саноат тузилмасини сақлаб қолиш,

уни диверсификация қилиш, шунингдек,

улардаги асосий корхоналарни модернизациялаш, лойиҳаларни амалга оширишда
мавжуд ташқи ва ички хатарларга алоҳида эътибор бериш, табиий ва техноген
фавқулодда вазиятлар хавфини мунтазам таҳлил қилиб бориш;

учинчидан, ривожланган ҳудуд, ривожланиш ҳудуди кластерлари ва

зоналарини

шакллантириш,

барча

стратегиялар

бўйича

атроф

-

муҳит

муаммоларини эътиборда тутиш.

Бугунги Россия миллий тараққиёт моделини амалга ошириш сиёсатида

иқтисодий ривожланган минтақалар стратегиялари асосий назорат остидаги
ҳужжатлар бўлиб, лекин улар бўлимларининг хилма

-

хиллиги ва мазмуни билан

ажралиб туради. Ҳукумат сиёсатига асосан уларда бир қатор фарқланувчи
хусусиятларни белгилаш мумкин. Ҳозирги вақтда стратегик мақсадлар, вазифалар
ва устувор йўналишлар орасида ҳаёт сифати, рақобатбардошликни ошириш,
иқтисодиётни модернизация қилиш билан бир қаторда қуйидаги ҳудудлар ва
масалаларга жиддий сиёсий эътибор қаратилади:

Владимир вилоятида транзит тугунларини шакллантириш, Владимир, Тула,

Тюмен ва Ленинград вилоятларида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш;
Санкт

-

Петербург,

Саратов

ва

Пенза

вилоятлари

фуқаролик

жамияти

институтларини ривожлантириш, Владимир, Оренбург ва Уляновск вилоятлари,
Санкт

-

Петербургда қулай ижтимоий ва экологик муҳитни таъминлаш;

амалдаги сиёсатда ушбу гуруҳ субъектларига бошқаларга қараганда кўпроқ

ижодкорлик имкони берилган бўлиб, анъанавий ва инновацион ёндашувлардан
ташқари, Владимир ва Вологда вилоятларида “мақсад сценарийси” [1], Калугада
“ташқи идентификаторлар”, “флагман лойиҳалар”, “кўп фокусли ривожланиш”,
“минтақавий анклав” [7], Уляновск вилоятида “юқори технологиялар ва ижодий
синф” ва “саноатни модернизация қилиш” [8], Тула вилоятида “интеллектуал
саноатлаштириш” ва “кенг кўламли ўсиш” [2], Новгород вилоятида “режалаштириш
тугунлари” ва “режалаштириш асослари” [3] каби ижтимоий тараққиётга
қаратилган бир қатор эркин лойиҳалар фаоллаштирилган.

аксарият ҳудудлар стратегияларидаги инсон капиталини ривожлантиришга

қаратилган эътибор мамалакат ҳукумати томонидан кенг қўллаб

-

қувватлаб

келинмоқда. Масалан, Владимир вилоятида “ижтимоий ва демографик соҳалардаги
ижобий ўзгаришлар туфайли параметрларни такомиллаштириш”, Вологда
вилоятида “ҳаёт учун маконни шакллантириш”, Калуга ва Пенза вилоятларида
“инвестициялар –

бандлик, турмуш тарзи, таълим, соғлиқни сақлаш, уй

-

жой

соҳасини ривожлантиришга”, Тюмен вилоятида “аҳоли ҳаёти ва соғлиғини
яхшилаш” ижтимоий сиёсатнинг етакчи мақсадига айлантирилган.



МУҲОКАМА

Шунга қарамай Россиянинг миллий тараққиёт концепциясини амалга

оширишга қаратилган ҳозирги сиёсатини кескин танқид қилувчилар етарли


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

1 (2021) / ISSN 2181-1415

201

даражада топилади. Уларнинг кўпчилиги “стратегия

-

2020” моделини Россиянинг

ўз мақсадларига эришолмаган сиёсати деб биладилар. Сиёсатни бундай
баҳоловчиларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: биринчиси, стратегиянинг соҳавий ва
ҳудудий бўлиб ташланиши ва иқтисодий, молиявий ресурсларнинг тизимли
ишлатилмаслиги, бошқарувни ташкил этишда иерархик вертикал ва қатъий
интизомнинг йўқлиги, оқибатида ички имкониятларни етарли ишга солинмаслиги
стратегияни барбод қилди, деб ҳисоблайдилар [5]; иккинчиси, “стратегиянинг
барбод бўлиши”ни Россиянинг халқаро иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий
муносабатлардаги келишмовчиликлари, аввал бошда белгиланган иқтисодий

мўлжаллардан чалғиб кетиш, унга нисбатан хориж томонидан қўлланган кўпдан

-

кўп санкциялар, Россияга яқин ва узоқ турли ҳарбий жараёнларга тортилишнинг
ошиб бориши, халқаро бозордаги таъсир доираларини бой бериш, хусусан, нефт ва
газ, метал ва ёғоч маҳсулотлари халқаро савдосидаги ютқазишлар, турли халқаро
лойиҳаларга қўшилиш ва уларга ортиқча маблағлар сарфлаш, пандимея
шароитидаги чекловларнинг юзага келиши натижасида хорижга экспортнинг
кескин қисқариши каби кўплаб ташқи сабаблар билан изоҳлайдилар [10].

ХУЛОСА

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, Россиянинг ҳозирги сиёсати

мамлакат ички ва ташқи иқтисодий муносабатларининг олдинги йилларга
қараганда анча мустаҳкамланиши, аҳоли фаровонлиги ва турли даражадаги саноат
тармоқларининг ўсиши, инновацион тармоқларнинг борган сари кўпайиши,
таълим, соғлиқни сақлаш, маданий хаёт тарзи, демографик тикланиш, халқаро
муносабатларда давлат мавқеининг мустаҳкамланишини таъминлаб келмоқда.
Буларнинг барчаси мамлакат сиёсати миллий моделни амалга татбиқ этишда
қийинчиликларни

бошдан

кечираётган

бўлсада

мақсадлар

сари

илгарилаётганидан дарак беради.

Фойдаланилган адабиётлар руйхати:

1.

Каримов И.А.

(2000)

Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт –

пировард

мақсадимиз. –Т.: Ўзбекистон.

2.

Эргашев И.Э., Назаров Қ.Н. ва б. (2010) Миллий ғоя ва мафкура. –Т.:

Академия.

3.

О внесении изменений в Федеральный закон «О стратегическом

планировании в Российской Федерации»

.

Федер. закон от 23.06.2016 № 210

-

ФЗ.

http://

www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_199998/

4.

Электронный фонд правовой и нормативно

-

технической документации.

http://docs.cntd.ru/

5.

Распоряжение Правительства РФ от 17.11.2008 Н 1662

-

р (ред. от

28.09.2018) “О Концепции долгосрочного социально

-

экономического развития

Российской Федерации на период до 2020 года”

.

6.

Губернатор Владимирской Области

.

Указ

от 02 июня 2009 года № 10

.

Об

утверждении Стратегии

социально

-

экономического развития Владимирской

области до 2030 года

(в редакции

Указов Губернатора Владимирской области от

21.09.2018 № 104

).;

Правительство Вологодской Области

.

Постановление

от 17

октября 2016 года № 920

.

О Стратегии социально

-

экономического развития


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

1 (2021) / ISSN 2181-1415

202

Вологодской области на период до 2030 года

(с изменениями на 5 октября 2020

года)

.

7.

Правительство Калужской Области

.

Постановление

от 29 июня 2009 года №

250.

О Стратегии социально

-

экономического развития Калужской области до 2030

года

(с изменениями на 29 января 2020 года)

8.

Правительство Ульяновской Области

.

Постановление

от 13 июля 2015 года

№ 16/319

-

П. Об утверждении стратегии социально

-

экономического развития

Ульяновской области до 2030 года

(с изменениями на 19 июля 2019 года)

.

9.

Губернатор Тульской Области

.

Указ

от 24 сентября 2018 года № 203

.

О

стратегических направлениях, целях и задачах развития Тульской области на

период до 2024 года

.

10.

Закон

Новгородской Области

от 04 апреля 2019 года № 394

-

ОЗ

.

О

Стратегии социально

-

экономического развития Новгородской области до 2026

года

.

11.

Малышев

В.

(2017)

О

суверенизации экономики России

// Проблемы

теории и практики управления.

№ 8. 8

-19.;

12.

Сильвестров С. Н.

(2017)

Новый американский законодательный акт о

санкциях: очередные политические и экономические вызовы России // Российский
экономический журнал. № 3. 61

-68.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)