Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Didactic principles and technological stages of teaching in the
selection of materials for semiconductors
Bakhrikhon TULANOVA
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2021
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2022
Available online
15 February 2022
The article provides information about the didactic
principles used in the selection of materials on semiconductors
in higher education, the stages of the technology for
implementing a consistent, consistent, logical content of the
educational process in interdisciplinary communication from
the selected materials on semiconductors.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
health protection
information about
semiconductors,
didactic principles,
innovative methods,
selection criteria
Яримўтказгичларга доир материалларни танлашда дидактик
тамойиллар ва ўқитишнинг технологик босқичлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
яримўтказгичларга доир
маълумотлар,
дидактик тамойиллар,
инновацион услублар,
танлаш мезонлари.
Мақолада олий таълимда яримўтказгичларга доир
материалларни
танлашда
фойдаланилган
дидактик
тамойиллар, яримўтказгичларга доир танланган материал
-
лардан фанлараро алоқадорликда таълим бериш жараёни
-
ни кетма
-
кет, изчил, мантиқан мазмунини амалга ошириш
технологиясининг босқичлари ҳақида маълумотлар берил
-
ган.
1
Lecturer at the Department of Physics, Andijan State University. Andijan, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
334
Дидактические принципы и технологические этапы
обучения подбору материалов для полупроводников
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
информация о
полупроводниках,
дидактические принципы,
инновационные методы,
критерии отбора.
В статье представлена информация о дидактических
принципах, используемых при отборе материалов по
полупроводникам в высшей школе, этапах технологии
реализации
последовательного,
последовательного,
логичного содержания учебного процесса в межпредметной
связи из отобранных материалов по полупроводникам.
Олиб борилган кузатиш ва педагогик тажриба
-
синов ишлари
шуни
кўрсат
-
дики, ҳозирги пайтда табиий фанлар ўқитиладиган олий таълим муассасаларида
физиканинг яримўтказгичларга
доир материаллар мазмуни, ўқитиш методикаси
учун танланган материаллар ҳажми ва мазмунининг дидактик талабларга жавоб
бериши, назарий ва амалий жиҳатдан илмий асосланган бўлиши, шунингдек,
дидактик тамойилларга амал қилиши керак [
1
]. Айниқса, психологик, педагогик,
дидактик, услубий, фалсафий жиҳатлари таҳлил қилинди. Профессор
-
ўқитувчилар
яримўтказгичларга доир ўқув дастури
ва ўқув режадаги мавзуларга оид
материалларни
нафақат
танлаши, балки уларни тизимлаштириши, мазкур
тўпланган материаллар мазмуни билан талабаларни маъруза ва лаборатория
машғулотларида таништириш мақсадида ноанъанавий, аниқроғи
,
инновацион
(интерфаол, эврестик, изланиш
-
тадқиқот, муаммоли, продуктив, репродуктив,
ақлий ҳужум ва ҳ.к.) услубларидан ўринли ва самарали фойдаланиши керак [
3].
Яримўтказгичларга доир материалларни танлаш мезонлари учун қуйидаги
шартлар хизмат қилиши зарур:
•
танланган материаллар мавжуд объектларнинг табиий, илмий хусусият
-
ларини ифода этиши;
•
танланган материаллар шунчаки бўлмасдан, балки у талабаларнинг
назарий билимини чуқурлаштиришда, амалий кўникма ва малакаларини ривож
-
лантиришда услубий ёрдам берувчи восита бўлиши;
•
танланган материаллар талабаларда яримўтказгичларга доир мавзулар
-
нинг ҳозирги замон муаммоларини англаб олишга имкон бериши ва уларни
ўрганишга ҳамда келгусида ижобий ҳал этишга бўлган муносабатни шакллан
-
тиришга ёрдам бериши;
•
яримўтказгичларга доир танланган материаллар мазмуни бўйича табиат
-
даги ҳодиса ва жараёнлар ривожланишининг илмий концепциясини ифодалаши
зарур.
Яримўтказгичларга
доир танланган материаллар мазмуни ўрганилаётган
табиатдаги ҳодиса ва жараёнларга, айниқса, табиат қонунларига нисбатан
талабаларда қизиқиш уйғотиши, дастур материалларини чуқур ва пухта ўрганиб
олишга ёрдам бериши керак. Танланган материаллардан қачон муваффақиятли
фойдаланиш мумкин
?
Агар замонавий таълим технологиялари (педагогик,
компьютер, ахборот
-
коммуникация) ва техник воситаларнинг илмий асослари билан
талабаларни етарли даражада таништира олса, уларда яримўтказгич
-
ларнинг
ривожланиш тарихи ва уларнинг ҳозирги замон физик манзара (панорама)сини
ўрганишга нисбатан қизиқишларини ривожлантира олади [
1, 2, 3, 4].
Бу яримўтказ
-
гичларга доир материаллар мазмунига қўйилган танлаш мезонларидан биридир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
335
Бундай мазмундаги материалларни ўқитишда фойдаланиш
имкониятлари
қуйидагилар билан ифодаланади:
1.
Яримўтказгичларга доир танланган материаллар мазмунини ўрганиш
методикаси имконини таъминлаш.
2.
Талабаларни яримўтказгичларга доир танланган материаллар мазмуни
-
нинг ўзига хос жиҳатлари нималардан иборатлигига оид зарурий назарий билим,
амалий кўникма ва масалалар билан қуроллантириш
.
Яримўтказгичларга доир
материалларни танлаш мезонларидан яна бири –
талабаларнинг жисмоний,
физиологик, гигиеник жиҳатдан умумий ривожланиш даражаси, мазкур материал
-
ларни ўзлаштира олиш салоҳияти, шунингдек, уларга ортиқча юклама келтириб
чиқармаслиги зарур [
1, 2, 3, 4].
Яримўтказгичларга доир материалларни танлашда дидактиканинг қуйидаги
тамойилларидан фойдаланилди [
1, 2, 3, 4]:
1.
Яримўтказгичларга доир танланган материаллар мазмуни дастур
мавзулари билан узвий боғланган бўлиши, таълим ва тарбия бирлиги
(узвийлиги)ни ўзида ифода этиши керак.
2.
Танланган материаллар кетма
-
кет, изчил ва илмий асосланган бўлиши
зарур.
3.
Танланган назарий материаллар ўз мазмунини амалиётда топиши лозим.
4.
Талабаларнинг танланган материалларни ўзлаштиришда фаоллиги,
онглилиги ва ижодкорлиги таъминланган бўлиши даркор.
5.
Танланган материалларни талабаларга тушунтиришда кўргазмалиликка
алоҳида эътибор бериш
керак.
6.
Талабалар танланган материаллар бўйича назарий билим, амалий
кўникма ва малакаларга эга бўлиши лозим.
7.
Танланган материаллар мазмуни талабаларга тушунарли бўлиши зарур
[1, 2, 3, 4].
Талабаларга яримўтказгичларга доир танланган материаллардан фанлараро
алоқадорликда таълим беришда туғиладиган муаммоларни ҳал қилишда
инновацион услублар тизимини амалиётда қўллашнинг қуйидаги жиҳатлари
мавжуд [
1, 2, 3, 4]:
•
инновацион (ноанъанавий) услублар ёрдамида талабаларга яримўтказ
-
гичларларга доир танланган материаллардан фойдаланиб
,
фанлараро алоқадор
-
ликда
таълим бериш жараёнидаги хато, камчилик ва абстракциялар олдини олиш,
таълим жараёнини аввалдан лойиҳалаштириб, уни секин
-
аста воқеликка
айлантириш муаммосини ҳал этиш;
•
яримўтказгичларга доир танланган материаллардан фанлараро алоқадор
-
ликда таълим беришда инновацион услублардан фойдаланиб, маъруза ва
лаборатория машғулотларини аввалдан лойиҳалаштириш, талабанинг оламни
илмий билиш фаолияти мазмунини белгилаш;
•
инновацион (ноанъанавий) услубларнинг муҳим хусусияти –
ташхисли
мақсад қўйиб, яримўтказгичларга доир танланган материаллардан фанлараро
алоқадорликда таълим бериш жараёнида талабаларнинг ўқув материалларини
мукаммал ўзлаштиришларини тўғри назорат қилиш ва улар шахсининг ривож
-
ланишини таъминлаш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
336
•
инновацион (ноанъанавий) услублар тизимини лойиҳалашда яримўтказ
-
гичларга доир танланган материаллардан фойдаланиб, алоқадорликда таълим
жараёнининг
уйғунлигини, яхлитлигини, унинг мақсадини, вазифасини, уни
амалга ошириш шакли, услуби, восита ва йўлларини, талабалар фаолиятини
бошқариши, назарий билим, амалий кўникма ва малакаларини назорат қилиш
ҳамда текшириш узвийлигини таъминлаш [
1, 2, 3, 4].
Яримўтказгичларга доир танланган материаллардан фанлараро алоқадор
-
ликда таълим бериш жараёнини кетма
-
кет, изчил, мантиқан мазмунини
амалга
ошириш технологияси қуйидаги босқичлардан иборат [
1, 2, 3, 4]:
1-
босқич. Яримўтказгичларга доир танланган материаллардан фанлараро
алоқадорликда таълим беришнинг психологик, педагогик, услубий, дидактик
таҳлили талабаларнинг касбий фаолиятларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.
2-
босқич. Таълимнинг ҳар бир босқичида яримўтказгичларга доир
танланган материаллардан фанлараро алоқадорликда таълим бериш мазмунини
аниқлаш. Ташхисли асосда яримўтказгичларга доир танланган материаллардаги
фанлараро алоқадорликда таълим бериш мақсадини аниқлаш.
3-
босқич. Яримўтказгичларга доир танланган материаллардан фанлараро
алоқадорликда таълим беришда талабаларнинг ўқув юкламаси, зарурий вақт
меъёрини белгилаш.
4-
босқич. Яримўтказгичларларга доир танланган материаллардан фан
-
лараро алоқадорликда таълим беришда дидактик жараённи амалга оширишнинг
ташкилий шакл ва услубларини танлаш, уларга мос ўқитиш воситаларини
аниқлаш.
5-
босқич. Дидактик мақсадни амалга оширишда талабаларнинг қизиқиш
-
ларини ҳисобга олиб, яримўтказгичларга доир танланган материаллардан
фанлараро алоқадорликда мавзулар ишланмаларини тайёрлаш ҳамда уларни
амалиётга жорий қилиш.
6-
босқич. Таълим мақсадидан келиб чиқиб, яримўтказгичларга доир
танланган материаллардан фанлараро алоқадорликда таълим бериш бўйича ўқув
топшириқлари тизимини ишлаб чиқиш, уларни амалиётга татбиқ этиш.
7-
босқич. Талабаларнинг
яримўтказгичларга доир танланган материал
-
лардан фанлараро алоқадорликда ўқув режаси ва дастур бўйича белгиланган ўқув
материалларини ўзлаштиришларини, билим савияларини назорат қилиш
.
8-
босқич. Талабаларда яримўтказгичларга доир танланган материаллардан
фанлараро алоқадорликда таълим беришда ўқув, лаборатория
-
амалий машғулот
-
лар мазмунини аниқлаш ва шу асосда мавзуда
ва синов саволларини оптимал
режалаштириш.
9-
босқич. Яримўтказгичларга доир танланган материаллардан фанлараро
танланган услубий қўлланма ва мавзулар ишланмаларини, ишлаб чиқилган
услубий тавсияларни педагогик тажриба
-
синовдан ўтказиш.
10-
босқич. Яримўтказгичларга доир танланган материаллардан фанлараро
алоқадорликда таълим бериш бўйича педагогик тажриба
-
синовдан олинган
натижаларни математик статистика услубидан фойдаланиб таҳлил қилиш.
11-
босқич. Яримўтказгичларга доир танланган материаллардан фанлараро
алоқадорликда таълим беришда педагогик тажриба
-
синов натижалари асосида
олинган илмий хулоса ва тавсияларни ўқув жараёнига жорий этиш.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
337
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Sadriddinov N., Raximov A., Mamadaliyev A., Jamolova Z. Fizika o
‘
qitish uslubi
asoslari. Toshkent, O‘zbekiston, 2006
.
–
B. 188.
2.
Djorayev M., Sattarova
B. Fizika va astronomiya o’qitish nazariyasi va
metodikasi. Toshkent, Fan va texnologiya, 2015.
–
B. 348.
3.
Йўлдошев
Ж.Ғ., Усмонов
С.А. Педагогик технология асослари. Тошкент
,
Ўқитувчи
, 2004.
–
Б
. 40
–
63.
4.
Tolipov O‘.Q
. Usmonboyeva M. Pedagogik texnologiyalarning tatbiqiy asoslari.
–
Toshkent: Fan, 2006.
–
B. 5
–
129.
