Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The impact of international standards on juvenile criminal
responsibility on national legislation on exemption from
criminal responsibility or punishment
Aysulu AMETOVA
Berdakh Karakalpak State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2024
Received in revised form
15 August 2024
Accepted 25 August 2024
Available online
15 September 2024
The article explores the impact of international norms on the
criminal liability of minors, particularly in relation to immunity,
exemption from liability, or punishment. From the perspective of
international law norms, principles, and standards, juvenile
delinquency prevention is considered a key aspect of protecting
the rights of minors. The analysis focuses on international
documents in this field and their reflection in national legislation.
Attention is drawn to the importance of setting a reasonable
minimum age for criminal liability, emphasizing the need to
consider the emotional, spiritual, and intellectual maturity of the
child. The article also examines the establishment of a separate
legal procedure for crimes committed by minors, designed to
enhance the educational and preventive effects of the process. In
addition to the general system of criminal procedural guarantees
for minors, this procedure includes specific additional rules and
institutions.
2181-
1415/© 2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss8/S-pp254-263
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
minors,
international standards,
international documents,
international regulation,
criminal liability,
punishment,
UN,
Beijing Rules,
rights of the child.
Вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлигига оид
халқаро стандартларнинг жиноий жавобгарликдан
ёки жазодан озод қилишга оид миллий қонунчиликка
таъсири
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
вояга етмаганлар,
Мақолада
вояга
етмаганларнинг
жиноий
жавобгарлигига оид халқаро стандартларнинг жиноий
1
Independent researcher, Berdakh Karakalpak State University. E-mail: aisuluametova@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2024) / ISSN 2181-1415
255
халқаро стандартлар,
халқаро ҳужжатлар,
халқаро тартибга солиш,
жиноий жавобгарлик,
жазо,
БМТ,
Пекин қоидалари,
бола ҳуқуқлари
.
жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш бўйича миллий
қонунчиликка таъсири ёритилади. Шунингдек, халқаро
ҳуқуқ нормалари, принциплари ва стандартлари нуқтаи
назаридан вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини
олиш вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг
йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилади. Мазкур
соҳадаги халқаро ҳужжатлар ва уларнинг қай даражада
миллий қонунчилигимизда ўз ифодасини топганлиги
таҳлил қилинади.
Влияние международных стандартов уголовной
ответственности
несовершеннолетних
на
национальное законодательство об освобождении от
уголовной ответственности или наказания
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
несовершеннолетние,
международные
стандарты,
международные
документы,
международное
регулирование,
уголовная
ответственность,
наказание,
ООН,
Пекинские правила,
права ребенка.
В статье рассматривается влияние международных
стандартов
уголовной
ответственности
несовершеннолетних на национальное законодательство,
касающееся освобождения от уголовной ответственности
или
наказания.
Также
уделяется
внимание
предупреждению преступности среди несовершеннолетних
с точки зрения норм, принципов и стандартов
международного права, как одного из ключевых
направлений защиты их прав. Проводится анализ
международных документов в данной области и их
отражения в национальном законодательстве. Особое
внимание уделяется тому, что минимальный возраст
уголовной ответственности не должен быть слишком
низким, с акцентом на необходимость учитывать
эмоциональную, духовную и интеллектуальную зрелость
ребёнка. Также рассматривается установление особого
порядка судопроизводства по делам несовершеннолетних,
направленного
на
усиление
воспитательного
и
предупредительного эффекта судебного процесса, с
применением дополнительных процессуальных норм и
институтов,
дополняющих
систему
уголовно
-
процессуальных гарантий,
предусмотренных общими
правилами по делам несовершеннолетних.
Вояга етмаганларнинг жиноятчилиги, унга қарши курашиш, вояга
етмаганлар жиноятлари бўйича одил судловни амалга ошириш борасида бир қанча
халқаро
-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан
1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция”нинг
1-
моддасида “ўн саккиз ёшга тўлмаган ҳар бир инсон зоти, агар болага нисбатан
қўлланадиган қонун бўйича у эртароқ балоғатга етмаган бўлса, бола
ҳисобланишлиги” белгиланган[1].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2024) / ISSN 2181-1415
256
Дунёдаги барча давлатлар учун ҳам вояга етмаганлар жиноятчилиги
ижтимоий аҳамият касб этадиган ҳодиса бўлиб, ушбу масалада фақат миллий
воситалар билан курашиб бўлмайди, бу эса бутун жаҳон ҳамжамияти саъй
-
ҳаракатларини бирлаштириш заруриятини келтириб чиқаради.
Л.И. Беляеванинг фикрича, “халқаро стандартлар
-
бу олимлар ва
амалиётчилар, ҳуқуқшунослар ва педагоглар, шифокорлар ва психологларнинг
халқаро ҳамкорлик саъй
-
ҳаракатлари билан ишлаб чиқилган қоидалардир”[2].
Айрим муаллифлар бундай ёндашувнинг маълум бир тор йўналганлигини
таъкидлаб, “стандартлар қандайдир халқаро ҳужжатларда мустаҳкамланган
бўлиши, шунингдек, жаҳон ҳамжамияти томонидан умумқабул қилинган бўлиши”
принципиал аҳамиятга эга эканлигини ва “инсон ҳуқуқлари соҳасидаги
стандартлар” тушунчаси халқаро ҳужжатларда мустаҳкамланган мажбурий
талаблар, нормаларни англатишини кўрсатадилар”[3].
Халқаро ҳуқуқ нормалари, принциплари ва стандартлари нуқтаи назаридан
вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олиш вояга етмаганлар ҳуқуқларини
ҳимоя қилишнинг йўналишларидан биридир. Бу масалага жиноят ҳуқуқи ва
криминология фани нуқтаи назаридан ёндашсак, халқаро
-
ҳуқуқий тартибга солиш
даражасида вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олишнинг асосий
концептуал йўналишлари қуйидагилардан иборат:
•
вояга етмаганлар билан инсонпарварона муомала қилишнинг халқаро
стандартларини шакллантириш ва миллий жиноят қонунчилигига жорий этиш;
•
вояга
етмаган
ҳуқуқбузарларга
нисбатан
салбий
муносабат
шаклланишининг олдини олиш;
•
вояга етмаганларнинг жиноят
-
процессуал тартиб
-
таомилларида иштирок
этиши муносабати билан вояга етмаган ҳуқуқбузарларнинг шахсига, руҳий ва
жисмоний яхлитлигига зарар етказишнинг олдини олиш;
•
миллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимлари саъй
-
ҳаракатларининг вояга
етмаганлар томонидан жиноятлар содир этилишига ёрдам берувчи сабаблар ва
шароитларни бартараф этишга йўналтирилганлигини таъкидлаш;
•
вояга етмаганларни жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларни содир
этишга, шунингдек бошқа ижтимоий хавфли фаолиятга жалб қилиш ҳолатларига
қарши курашни кучайтириш;
•
миллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимларига вояга етмаган
жиноятчиларга нисбатан асосан вояга етмаганларни қайта ижтимоийлаштиришга
қаратилган ижтимоий технологиялар ва юридик тартиб
-
таомилларни қўллашга
йўналтирилган ихтисослашган институтларни жорий этиш.
Вояга етмаганларнинг халқаро
-
ҳуқуқий мақоми бир қатор халқаро
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар билан тартибга солинади, улар орасида қуйидагиларни ажратиб
кўрсатиш мумкин:
Инсоннинг асосий ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатлар
. Уларга
қуйидагилар киради:
•
мажбурий меҳнат тўғрисидаги конвенция;
•
инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси;
•
инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги
Европа конвенцияси;
•
маҳбуслар билан муомала қилишнинг минимал стандарт қоидалари
;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2024) / ISSN 2181-1415
257
•
иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт;
•
фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва унга Факультатив
протокол;
•
ақли
заиф шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги декларация;
•
барча шахсларни қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр
-
қимматни камситувчи муомала ва жазо турларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги
декларация;
•
ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги декларация;
•
ҳуқуқ
-
тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ
-
атвор
кодекси;
•
қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр
-
қимматни
камситувчи муомала ва жазо турларига қарши конвенция;
•
қийноқлар ва ғайриинсоний ёки қадр
-
қимматни камситувчи муомала ёки
жазолашнинг олдини олиш тўғрисидаги Европа конвенцияси;
•
ҳар қандай шаклда ушланган ёки қамоққа олинган барча шахсларни ҳимоя
қилиш принциплари тўплами
.
Болалар ҳуқуқларини эълон қилувчи ва фавқулодда вазиятларда
болаларни алоҳида ҳимоя қилишни кафолатловчи халқаро
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар
. Уларга қуйидагиларни киритиш лозим:
•
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция;
•
Бола
ҳуқуқлари
тўғрисидаги
конвенцияга
болаларнинг
қуролли
можароларда иштирок этишига оид Факультатив протокол;
•
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга болалар савдоси, болалар
фоҳишалиги ва болалар порнографиясига оид Факультатив протокол;
•
Болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, ҳимоя қилиш ва ривожлантиришни
таъминлаш тўғрисидаги умумжаҳон декларацияси ва 90
-
йилларда Болаларнинг
ҳаётини сақлаб қолиш, ҳимоя қилиш ва ривожлантиришни таъминлаш тўғрисидаги
умумжаҳон декларациясини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режаси;
•
“Болалар ҳаёти учун яроқли дунё”
декларацияси ва ҳаракатлар режаси;
•
Болаларни ҳимоя қилиш ва фаровонлигига, айниқса болаларни тарбиялаш
учун бериш ва уларни миллий ва халқаро даражада фарзандликка олишга
тааллуқли ижтимоий ва ҳуқуқий принциплар тўғрисидаги декларация;
•
Ёшлар орасида тинчлик, ўзаро ҳурмат ва халқлар ўртасида ўзаро тушуниш
ғояларини тарқатиш тўғрисидаги декларация;
•
Фавқулодда вазиятларда ва қуролли можаролар даврида аёллар ва болаларни
ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларация;
•
Европа Кенгаши Парламент ассамблеясининг “Болаларни ҳимоя қилиш
бўйича Европа стратегияси тўғрисида”ги 1286
-
сонли тавсияси
.
Вояга етмаганларга нисбатан одил судловни амалга ошириш ва вояга
етмаган маҳкумлар билан муомала қилишга оид халқаро
-
ҳуқуқий ҳужжатлар
.
Улар орасида қуйидагиларни айтиб ўтиш керак:
БМТнинг вояга етмаганларга нисбатан одил судловни амалга оширишга оид
минимал стандарт қоидалари –
“Пекин қоидалари” (БМТ Бош Ассамблеясининг
1985 йил 10 декабрдаги 40/33
-
сонли резолюцияси билан қабул қилинган);
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2024) / ISSN 2181-1415
258
Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш учун БМТ
раҳбарий принциплари
-
Эр
-
Рияд раҳбарий принциплари (БМТ Бош
Ассамблеясининг 1990 йил 14 декабрдаги 68
-
пленар мажлисида 45/112
-
сонли
резолюцияси билан қабул қилинган);
Озодликдан маҳрум этилган вояга етмаганларни ҳимоя қилишга оид БМТ
қоидалари (БМТ Бош Ассамблеясининг 1990 йил 14 декабрдаги 45/113
-
сонли
резолюцияси билан қабул қилинган);
Жиноий одил судлов тизимида болалар манфаатлари йўлидаги ҳаракатлар
бўйича раҳбарий принциплар (Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашнинг 1997 йил 21
июлдаги 1997/30
-
сонли резолюциясига илова);
Жиноятлардан жабрланган ва гувоҳ бўлган болаларнинг иштироки билан
боғлиқ масалаларда одил судловга оид раҳбарий принциплар (ЭКОСОС томонидан
2005 йил 22 июлда 2005/20
-
сонли резолюция билан қабул қилинган, 2005 йил 22
июлдан кучга кирган).
Юқорида санаб ўтилган халқаро ҳужжатлар нормалари амалда ҳуқуқбузарлик
содир этаётган вояга етмаганлар билан муомала қилиш сиёсатини шакллантирди.
Бу сиёсат ўз ичига профилактик чораларни, ижтимоий реинтеграцияни, вояга
етмаган ҳуқуқбузарларга нисбатан инсон ҳуқуқларига риоя этилиши
кафолатларини таъминлашни, озодликдан маҳрум қилишга муқобил чораларни
қўллашни, болани қамоққа олиш, ушлаб туриш ёки қамоқда сақлашни фақат энг
сўнгги чора сифатида ва энг қисқа муддатга амалга оширишни, вояга етмаганларга
ўлим
жазоси ёки умрбод қамоқ жазосини тайинлашдан воз кечишни ўз ичига олади.
Юқорида кўрсатилган халқаро ҳужжатларнинг асосий ғояси шундан иборатки,
“вояга
етмаганлар
билан
ишлашда
биринчи
навбатдаги
вазифа
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдир”.
Пекин қоидаларининг 4.1
-
қоидаси вояга етмаганларнинг жиноий
жавобгарлиги ёшининг қуйи чегараси жуда паст бўлмаслиги кераклигини
таъкидлайди. Бу боланинг ҳиссий, маънавий ва интеллектуал етуклигини ҳисобга
олиш зарурлигига асосланган.
Бунда вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлиги
ёшини белгилашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган нарса расмий ёш "чегараси"
эмас, балки: бу ёшда қилинаётган ҳаракатнинг ижтимоий хавфлилигини тўғри
баҳолаш ва ўз ҳаракатининг ижтимоий хавфли оқибатларини олдиндан кўра билиш
қобилияти, шунингдек, ўз ҳаракатларини бошқара олиш, мустақил равишда тўғри
қарор қабул қила олиш ва унга амал қила олиш қобилияти ҳисобланади.
Мамлакатимиз Жиноят кодексининг 17
-
моддасида жиноий жавобгарликнинг
энг қуйи чегараси (жиноят субъекти ёши) 14 ёш қилиб белгиланган бўлиб, бунда
қонун чиқарувчи жиноятнинг оғирлигини эмас, балки бу ёшда унинг ижтимоий
зарарлилигини тушуниш имкониятини назарда тутади. Ушбу моддада 14 ёшдан
жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўладиган жиноятлар сифатида 20 та
моддада (Жиноят кодексининг
97, 98, 104 - 106, 118, 119-
моддалари, 1261
-
моддасининг тўртинчи
-
саккизинчи қисмларида, 137, 164
- 166, 169-
моддалари,
173-
моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 220, 222, 247, 252, 263, 267, 271
-
моддалари, 277
-
моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари) назарда тутилган
жиноятларни белгилаган. Бу ёндашув вояга етмаганларга нисбатан одил
судловнинг муҳим жиҳатларини акс эттиради:
у болаларнинг ривожланиш
хусусиятларини ҳисобга олади;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2024) / ISSN 2181-1415
259
-
жиноий жавобгарлик ёшини белгилашда формал ёндашувдан қочади;
-
боланинг ҳаракатларининг оқибатларини тушуниш ва баҳолаш
қобилиятига урғу беради;
-
жиноий жавобгарликка тортиш учун асос сифатида жиноятнинг
оғирлигидан кўра, унинг ижтимоий хавфлилигини тушуниш қобилиятига кўпроқ
эътибор қаратади.
Бу ёндашув халқаро стандартларга мос келади ва боланинг манфаатларини
ҳимоя қилишга қаратилган, аммо шу билан бирга жамият хавфсизлигини ҳам
таъминлашга ҳаракат қилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
-
процессуал
кодексининг
1-
моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят ишларини
юритиш тартиби Жиноят
-
процессуал кодекси билан белгиланади.
Жиноят
ишларини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби барча судлар,
прокуратура, тергов, суриштирув органлари, адвокатура, шунингдек фуқаролар
учун ягона ҳамда мажбурийдир. Шу билан биргаликда, Жиноят
-
процессуал
кодексида вояга етмаганларга оид ишларни тергов қилиш ва судда кўриб
чиқишнинг алоҳида қоидаларини назарда тутувчи бир қатор нормалар мавжуд.
Бундай алоҳида нормаларнинг мавжудлиги вояга етмаганлар томонидан
содир этилган жиноятлар бўйича иш юритиш умумий жиноят процессининг
ажралмас қисми ҳисобланиши ва унинг умумий вазифалари ва тамойилларига
бўйсунишини англатсада, қонун чиқарувчи вояга етмаганларнинг руҳий ва
ижтимоий
-
психологик хусусиятларини, уларга берилган ҳуқуқларни мустақил
амалга ошириш имкониятлари чекланганлигини ҳисобга олиб, умумий нормаларга
қўшимча равишда ушбу тоифадаги шахслар ишларини юритишни тартибга солувчи
махсус моддаларни ЖПКга киритган.
ЖПКда вояга етмаганлар ишларини юритишга доир махсус нормаларнинг
мавжудлиги бундай нормалар умумий судлов қоидаларини алмаштирмаслиги,
балки уларни тўлдиришини англатиб, вояга етмаганларга нисбатан қўшимча
процессуал кафолатларни белгилайди.
“Бу кафолатлар ҳақиқатга эришишни, вояга етмаган гумон қилинувчилар ва
айбланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни
таъминлайди” [4].
Вояга етмаганлар жиноятларига оид алоҳида иш юритуви тартиби
белгиланганлиги процесснинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи таъсирини
кучайтиришга қаратилган бўлиб, вояга етмаганларнинг ишлари бўйича умумий
қоидаларда назарда тутилган барча жиноят
-
процессуал кафолатлар тизимидан
ташқари, қўшимча процессуал нормалар ва институтлар қўлланилади.
Бу ёндашув вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг
манфаатларини таъминлаш билан бирга, умумий жиноят процесси тамойилларига
риоя қилишни ҳам назарда тутади. Бу халқаро стандартларга мос келади ва вояга
етмаганларга нисбатан одил судловнинг самарадорлигини оширишга хизмат
қилади.
Вояга етмаганларнинг жиноятлари бўйича одил судловни амалга оширишга
оид халқаро стандартларнинг миллий қонунчилигимизда акс этганини
қуйидагиларда кўришимиз мумкин: вояга етмаганлар жиноий жавобгарлигининг
ўзига хослиги алоҳида белгиланганлиги (ЖК 81
-90-
моддалари, вояга етмаганларни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2024) / ISSN 2181-1415
260
жиноятлари ҳақидаги ишларни юритишда ишни ошкора кўрилишига оид
қоидаларнинг ўзига хослиги (ЖПКнинг 19 ва 560
-
моддалари), ҳақиқатни аниқлаш
(ЖПК 22 ва 548
-
моддалари), айбсизлик презумпцияси қоидасига амал қилиниши
(ЖПК 23
-
моддаси), вояга етмаганнинг шахсига хос хусусиятлар ва унинг
саломатлиги ҳолати инобатга олиниши, унинг турмуш ва тарбияланиш
шароитлари ўрганилиши, ишни юритишда қонуний вакил, ҳимоячи, педагог (зарур
ҳолларда психолог)нинг қатнашиши шартлиги (ЖПК 121, 553, 554
-
моддалари),
вояга етмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси
тайинланишида “охирги зарурат” тамойили асосида амалга оширилиши (ЖПК 555,
558-
моддалари), озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланиши
“фавқулодда таъсир чораси сифатида” баҳоланиши (ЖК 85
-
моддаси) умрбод
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланиши таъқиқланганлиги
(ЖК 51
-
моддаси), озодликдан маҳрум қилинган вояга етмаган шахсни шу турдаги
жазони ўтаётган вояга етган шахсдан ёки муқаддам жиноят содир этиб судланган
бошқа вояга етмаган шахсдан алоҳида сақланиши (ЖИК 50, 58
-
моддалари), жазо
тайинлашнинг қатъий белгиланган чегараси мавжудлиги (ЖК 82
-86-
моддалари),
жазо ва жавобгарликдан озод қилишдаги алоҳида қоидаларнинг мавжудлиги (ЖК
87-90-
моддалари, ЖПК 562, 564
-
моддалари) ва бошқа бир қанча жиҳатларни
айтишимиз мумкин.
“Вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилганда, уларга нисбатан
адолатли муносабатда бўлишни, қабул қилинаётган қарор унинг “энг яхши
манфаатлари”га хизмат қилишини ҳамда одил судлов амалга оширилишини
таъминлаш мақсадида, Жиноят қонунчилигида (олтинчи
бўлим) ва Жиноят
процессуал қонунчилигида (ўн учинчи бўлим, олтмишинчи боб) алоҳида бўлим
мавжуд бўлиб, унда вояга етмаганларга нисбатан қўлланиладиган қатъий
белгиланган жазо турлари ва уни тайинлаш тартиби ҳамда вояга етмаганларни
жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш асослари, вояга етмаганларнинг
жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби белгиланган” [5].
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция талабларига кўра, вояга
етмаганларга нисбатан одил судловнинг халқаро стандартларининг асосий
қоидаларида боланинг фаровонлиги, эҳтиёжлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш
биринчи ўринга қўйилади, одил судлов тизимининг бутун фаолиятининг асосий
мақсади вояга етмаганни жамиятга қайта ижтимоийлаштиришдан иборат. Вояга
етмаганга нисбатан қабул қилинадиган барча қарорлар унинг фаровонлигини
таъминлаш мақсадидан келиб чиқиб қабул қилиниши керак (БМТнинг Бола
ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг 3
-
моддаси)[6].
Пекин қоидаларининг 5.1.
-
бандига мувофиқ[7], “Вояга етмаганларга
нисбатан одил судлов тизими биринчи навбатда вояга етмаганнинг
фаровонлигини таъминлашга ва вояга етмаган ҳуқуқбузарларга нисбатан
қўлланиладиган ҳар қандай таъсир чоралари ҳар доим ҳам ҳуқуқбузарнинг шахсий
хусусиятлари, ҳам ҳуқуқбузарлик ҳолатлари билан мутаносиб бўлишини
таъминлашга қаратилган” бўлиб, ушбу талаблар мамлакатимиз жиноят, жиноят
-
процессуал ва жиноят
-
ижроия кодексларида ўз аксини топган.
Халқаро стандартларнинг қоидаларини мамлакатимиз қонунчилиги ва
амалиётида қўллашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг вояга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2024) / ISSN 2181-1415
261
етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги
қарори муҳим аҳамият касб этади[8].
Ушбу қарорнинг 1
-
бандига мувофиқ, судлар вояга етмаганларнинг
жиноятлари ҳақидаги ишларни кўришда, иш бўйича исботланиши лозим бўлган
ҳолатларни синчковлик билан, ҳар томонлама тўла ва холисона текшириб чиқиб,
қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва судланувчининг шахсини
эътиборга олган ҳолда аниқланган ҳақиқий ҳолатлар ва далиллар мажмуасига
тўғри баҳо берилиб, одиллик ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилган ҳолда
қонунда кўрсатилган хусусият ва имтиёзларидан тўла фойдаланишга қаратилиши
лозим.
Вояга етмаганлар жиноятлари бўйича иш юритувчига оид халқаро
стандартларнинг миллий қонунчиликда акс эттирилиши нафақат жиноят, жиноят
-
процессуал, жиноят
-
ижроия кодексларида, Олий суд Пленуми қарорларида, балки
бошқа бир қанча қонунчилик ҳужжатларида ҳам ўз ифодасини топган.
Жумладан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 11
1
-
моддасида жиноят процессининг иштирокчиси бўлган бола ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш кафолатлари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ, давлат судга қадар иш
юритишнинг ва суд муҳокамасининг барча босқичларида болаларнинг
қонунчиликда белгиланган барча процессуал ҳуқуқларига риоя этилиши ҳамда бу
ҳуқуқлар кафолатларининг таъминланиши бўйича чоралар кўради.
Болага ҳар қандай руҳий ёки жисмоний таъсир ўтказиш, уни кўрсатмалар
беришга ёки айбини тан олишга мажбурлаш тақиқланади.
Судга қадар иш юритиш ва суд муҳокамаси жараёнида болаларга нисбатан
улар қонуний вакилларининг иштирокисиз амалга ошириладиган процессуал
ҳаракатларни бажариш тақиқланади. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда
вояга етмаган шахсга нисбатан процессуал ҳаракатлар унинг катта ёшдаги яқин
қариндоши, педагог ёки ушбу шахснинг бошқа қонуний вакили иштирокида амалга
оширилиши мумкин.
Вояга етмаган шахснинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар бўйича судга қадар
иш юритишнинг ва суд муҳокамасининг барча босқичларида ҳимоячининг
иштирок этиши шарт. Боланинг ва унинг қонуний вакилларининг ҳимоячидан воз
кечиши ҳақиқий эмас деб ҳисобланади[9].
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил тўғрисидаги қонуннинг 10
-
моддасида бола
ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни Ўзбекистон Республикаси
қонунчилигига
татбиқ этиш масалаларини ўз ваколатлари доирасида ўрганиш Бола
ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари сифатида белгиланганлиги, 20
-
моддасида Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг болага нисбатан қийноққа солиш ва
бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр
-
қимматни камситувчи муомала ҳамда
жазо турларини қўллашнинг олдини олишга доир фаолиятига оид нормалар
белгиланганлиги ҳам халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка
уйғунлаштиришда муҳим қадамлардан бири бўлди[10].
Хулоса сифатида вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлигига оид халқаро
стандартларнинг миллий қонунчиликка таъсири қуйидагиларда намоён бўлишини
кўрсатиб ўтиш мумкин:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2024) / ISSN 2181-1415
262
Халқаро стандартларнинг умумий таъсири
:
БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси, Пекин қоидалари ва
бошқа халқаро ҳужжатлар миллий қонунчиликни такомиллаштиришга асос
бўлмоқда;
бу
ҳужжатлар
вояга
етмаганларга
нисбатан
одил
судловни
инсонпарварлаштириш, уларни жазолашдан кўра тарбиялаш ва жамиятга қайта
интеграция қилишга йўналтирмоқда.
Жиноий
жавобгарликдан
озод
қилиш
механизмларини
такомиллаштиришда
:
халқаро стандартлар таъсирида вояга етмаганларни жиноий жавобгарликдан
озод қилишнинг кенгроқ имкониятларини яратилмоқда, жумладан ярашув
институти, кафиллик, жамоат ишлари каби муқобил чоралар кенгроқ
қўлланилмоқда.
Жазодан озод қилиш амалиётида
:
халқаро стандартлар вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш
жазосини қўллашни чеклашни тавсия этади. Бунинг вояга етмаганларга нисбатан
мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жазодан озод қилиш институти кенгроқ
қўлланилади.
Тикловчи одил судлов элементларининг жорий этилишида
:
халқаро стандартлар таъсирида кўпгина мамлакатлар қонунчилигида
медиация, ярашув каби тикловчи одил судлов механизмлари пайдо бўлмоқда. бу
механизмлар вояга етмаганларни жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод
қилишда янги имкониятларини яратмоқда.
Ижтимоий реабилитацияга эътибор
:
халқаро стандартлар вояга етмаганларни жазолашдан кўра уларни ижтимоий
реабилитация қилишга урғу беради. Бунинг натижасида миллий қонунчиликда
вояга етмаганларни ижтимоий мослаштириш, таълим олишларини давом эттириш
каби чораларга кўпроқ эътибор қаратилмоқда.
Минимал ёш чегарасининг белгиланиши
:
Халқаро стандартлар жиноий жавобгарлик ёшининг минимал чегарасини
белгилашни тавсия этади.
Мамлакатимизда ҳам бу тавсияга амал қилиниб, жиноят
қонунчилигида жиноий жавобгарликнинг минимал ёши белгиланган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция. // 1989 йил 20 ноябрда Бош
Ассамблеянинг 44/25
-
сон резолюцияси билан қабул қилинган. Ўзбекистон
Республикаси мазкур конвенцияга Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
1992 йил 9 декабрдаги 757
-
XII сонли “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга
қўшилиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ қўшилган. https://lex.uz/docs/2595913.
2. Беляева Л. И. Несовершеннолетний в ВК: международные стандарты.
-
М.:
Институт прав человека, 1998. С. 5.
3.
Садовникова
М.Н.
Международные
стандарты
обращения
с
несовершеннолетними правонарушителями: некоторые терминологические
проблемы, обзор основных нормативно
-
правовых актов. // Сибирский
юридический вестник. 2005. № 5. С. 43.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2024) / ISSN 2181-1415
263
4. Правосудие по делам о преступлениях несовершеннолетних: Республика
Беларусь и международный опыт. Учебно
-
методическое пособие. Кол. авторов.
Минск. Издательство «Четыре четверти» 2018. С. 57
5. Хужанов Т.К. Вояга етмаганларнинг жиноятлари бўйича одил судловни
амалга оширишнинг хусусиятлари: халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик.
Ijtimoiy-gumanitar fanlarning dolzarb masalalari va zamonaviy tendensiyalari.
Конференция материаллари тўплами. O‘zbekiston Milliy universiteti. 2024. Б. 1002
-
1009
6. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция. // 1989 йил 20 ноябрда Бош
Ассамблеянинг 44/25
-
сон резолюцияси билан қабул қилинган. Ўзбекистон
Республикаси мазкур конвенцияга Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
1992 йил 9 декабрдаги 757
-
XII сонли “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга
қўшилиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ қўшилган. https://lex.uz/docs/2595913
7. Минимальные стандартные правила Организации Объединенных
Наций,
касающиеся
отправления
правосудия
в
отношении
несовершеннолетних (Пекинские правила). Приняты резолюцией 40/33
Генеральной
Ассамблеи
от
29
ноября
1985
года.
https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/beijing_rules.shtml
8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Вояга етмаганларнинг
жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2000 йил 15
сентябрдаги 15
-
сон қарори. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари
миллий базаси. https://lex.uz/docs/1449
720
9. Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлариннг кафолатлари
тўғрисида”ги 2008 йил 7 январдаги ЎРҚ
-139-
сон Қонуни. Ўзбекистон Республикаси
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси. https://lex.uz/docs/1297315
10. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича
вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги 2024 йил 29 февралдаги ЎРҚ
-917-
сон
Қонун. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
https://lex.uz/docs/6823379
