Авторы

  • Исломбек Иномжонов
    Стажер, Правоохранительная академия Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3/S-pp62-67

Ключевые слова:

принудительное исполнение судебные акты государственные исполнители Генеральная прокуратура Министерство юстиции исполнительные органы информационно-коммуникационные технологии правовые реформы международный опыт

Аннотация

В данной статье анализируются этапы формирования системы принудительного исполнения в Республике Узбекистан и процесс её развития. Освещены важные реформы в судебно-правовой сфере, а также ключевые меры, принятые для обеспечения принудительного исполнения судебных актов и документов других органов.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Stages of development and legal foundations of the

mandatory enforcement system

Islombek INOMJONOV

1

Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2025

Received in revised form

28 February 2025

Accepted 20 March 2025

Available online

15 April 2025

This article analyzes the stages of formation of the

compulsory enforcement system in the Republic of Uzbekistan

and its development process. It highlights the important

measures implemented in the country for ensuring the

compulsory execution of court documents and documents from

other bodies, as well as the judicial and legal reforms carried

out.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3/S-pp

62-67

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Enforcement,

court decisions,

state enforcers,

General Prosecutor's Office,

Ministry of Justice,

execution of court rulings,

enforcement bodies,

information and

communication

technologies,

legal reforms,

international experience.

Мажбурий ижро тизимининг тараққиёт босқичлари ва

ҳуқуқий

асослари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Мажбурий ижро,

суд ҳужжатлари,

давлат ижрочилари,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

суд қарорларининг

ижроси,

ижро органлари,

ахборот

-

коммуникация

технологиялари,

ҳуқуқий

ислоҳотлар,

халқаро тажриба

.

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида мажбурий

ижро тизимининг шаклланиш босқичлари ва унинг

ривожланиш жараёни таҳлил етилган. Мамлакатда амалга

оширилган суд

-

ҳуқуқ ислоҳотлари, суд ҳужжатлари ва

бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини

таъминлаш бўйича муҳим чора

-

тадбирлар ёритилган.

1

Trainee, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

63

Этапы развития и правовые основы системы

обязательного исполнения

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

принудительное
исполнение,

судебные акты,

государственные
исполнители,

Генеральная прокуратура,

Министерство юстиции,
исполнительные органы,
информационно

-

коммуникационные

технологии,

правовые реформы,
международный опыт.

В данной статье анализируются этапы формирования

системы принудительного исполнения в Республике

Узбекистан и процесс её развития. Освещены важные
реформы в судебно

-

правовой сфере, а также ключевые

меры, принятые для обеспечения принудительного

исполнения судебных актов и документов других органов.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини

янада

ривожлантириш

бўйича

ҳаракатлар

стратегияси

тўғрисида”ги

2017 йил 7 февралдаги ПФ–

4947-

сонли Фармонига 1

-

илова билан тасдиқланган

2017

–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг “

2-

Қонун устуворлигини

таъминлаш ва суд

-

ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор

йўналишлари”

да суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси

самарадорлигини оширишнинг устувор вазифалар белгилаб берилди.

Янги Ўзбекистонда мажбурий ижро этиш тизимининг шаклланиш

босқичлари ҳақида сўз юритилганида, даставвал Ўзбекистонда ижро иши юритиш
тарихини таҳлил қилган миллий олимларимиз қарашларига тўхталиб ўтилса
мақсадга мувофиқ бўлади.

Ёш олимларимиздан Бурхонова ўзининг “Мажбурий ижро тизими бошқарув

фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш масалалари: қиёсий

-

ҳуқуқий таҳлил” мавзуси

юзасидан юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (

PhD

) диссертациясида ижро

иши юритувининг илк шаклланиш босқичларидан бугунги кунга қадар бўлган
даврни таҳлил

қилган. Олима бу борадаги тадқиқотини Сомонийлар давлатидан

то бугунги кунга қадар бўлган даврни қисман таҳлил қилишга ҳаракат қилган.

Илк бор

IX

X

асрларда суд қарорларини ижросини таъминловчи мансабдор

шахс фаолият юрита бошлаган. Амирининг барча фармонларини ижро этувчи
мансабдор шахс –

“Амири

-

ҳорис”лар бўлган. Низомулмулкнинг “Сиёсатнома”

асарида ҳам ушбу масъул шахс ҳақида тўхталиб ўтилган. Хусусан, унинг яшаш
шароити учун барча зарур буюмлар бўлганлиги ҳамда унга нисбатан барча
хурматда бўлганлиги таъкидлаб ўтилган.

Айрим манбаларда эса, муҳтасиблар томонидан қонунлар ижроси устидан

назоратни амалга ошириш билан бирга, қарзларни мажбурий ундириш каби
вазифалар ҳам юклатилганлиги қайд этилган.

Олима ўз тадқиқотларида соҳа тарихига назар солиб, ўз

диссертациясида

бир қатор қимматли маълумотлардан фойдаланган бўлсада ижро иши
юритувининг ривожланиш босқичларини даврлаштирмаганини кўришимиз


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

64

мумкин. Бу борада яна бир олим А.

Ҳамидов

томонидан мустақиллик йилларида

Ўзбекистонда ижро иши юритувининг ривожланиш босқичларини янада аниқроқ
ва батафсилроқ баён этилган бўлиб унга кўра, соҳанинг ривожланиш даврини уч
босқичга ажратган ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Олим бунда,
асосий эътибор ушбу институтнинг қайси давлат органи вакили сифатида
фаолият юритганига эътибор қаратган бўлиб, ушбу босқичлар ўзига хослигига
кўра бир

-

биридан фарқ қилишини айтади. Хусусан,

биринчи босқич

, 1991

–2001 йиллар –

суд ижрочиларининг судлар таркибида

фаолият кўрсатган давр;

иккинчи босқич

, 2001

–2017 йиллар –

ижро

иши юритувига оид асосий Қонун

қабул қилиниб, мазкур институт Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
ҳузурида Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий

-

техника

жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти сифатида фаолият кўрсатган
давр;

учинчи босқич

, 2017 йилдан яъни, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар

ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлаш бўйича махсус ваколатли орган
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси таркибига киритилгандан
эътиборан ҳозирги кунга қадар бўлган янги даврдир.

Бугунги кунда мамлакатимизда суд

-

ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган

ислоҳотлар натижасида суд қарорлари ва бошқа органлар қарорларини мажбурий
ижро этиш алоҳида ўрин касб этмоқда. Айнан шу нуқтаи назардан Янги
Ўзбекистонда мажбурий ижро этиш тизимининг ривожланиш тенденциялари
соҳани рақамлаштириш, ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашнинг муқобил
усуллари, яъни бир қатор мажбурий ижро ҳаракатларини инсон омилисиз
бажариган ҳолда давлат ижрочиларининг иш ҳажмини нисбатан камайтириш,
коррупциявий муносабатларни олдини олиш қаратилди.

Хусусан, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ қабул қилинган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва
табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада
мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–

5059-

сон Фармони билан суд ҳужжатлари ва бошқа

органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда
ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда
сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
ташкил этилди.

Мазкур Фармонда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Суд департаменти фаолиятини ташкил этишдаги жиддий камчиликлар ижро иши
юритилиши самарадорлигига ўзининг салбий таъсирини кўрсатганлиги, амалдаги
ундирув кўрсаткичининг 2016 йилда

атиги 45 фоизни ташкил этганлиги,

идоралараро ҳамкорликнинг ва Суд департаменти фаолиятига замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларини жорий этишнинг паст даражадалиги ижро
ҳужжатлари ҳисоби юритилишида ҳаққонийликни таъминлашга, суд ҳужжатлари
ва бошқа

органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижро этилишига салбий таъсир

кўрсатганлиги кўрсатиб ўтилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

65

Тугатилган Суд департаментининг Ўзбекистон Республикасининг “Суд

ҳужжатлари

ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни ва

бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифалари, функциялари ҳамда
ваколатлари Бюрога ўтказилди.

Илгари Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ тизимида юритилиб келинган

“суд ижрочиси” тушунчаси “давлат ижрочиси” атамаси билан алмаштирилиб, суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш Бюронинг давлат
ижрочилари зиммасига юклатилди.

Қонуннинг

12-

боби (83–

90-

моддалар) давлат ижрочисининг мақомига

бағишланган бўлиб, хусусан, Қонуннинг 83

-

моддасига кўра, ўрта махсус (юридик)

ёки олий (юридик) маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси,

алоҳида ҳолларда эса, бошқа мутахассисликдаги олий маълумотга эга бўлган

шахслар давлат ижрочиси бўлиши мумкин. Қоида тариқасида, олий юридик

маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси катта давлат ижрочиси

бўлиши мумкин.

Янги ижро тизимининг афзал томонларидан бири шундан иборатки, давлат

ижрочиси юридик маълумотга эга бўлиб, хизматга қабул қилинган кунидан

бошлаб бир йилдан сўнг аттестациядан ўтказилиши лозим. Аттестациядан

муваффақиятли ўтганидан сўнг прокуратура

органи ходими сифатида хизматни

олиб боради. Прокуратура органи ходими сифатида барча имтиёзларга эга бўлади,

прокуратура органи ходими унвонига эга бўлиб, махсус кийим кийиш ҳуқуқига

эгадир. Бу эса фуқаролар билан ўзаро муносабатларига таъсирини кўрсатади.

Яъни, қарздор давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларини амалга ошириш

давомида унга қаршилик кўрсатиш ҳолатларини олдини олишига қаратилган бир

чора сифатида ҳам ҳисобласак бўлади. Муқаддам суд ижрочилари хизмат

вазифаларини бажариш давомида маҳсус кийим кийиш тартиби жорий

этилмаганлиги масъулиятни оширувчи ҳуқуқий нормаларнинг мавжуд эмаслиги,

уларнинг хизмат фаолиятининг самарадорлигига салбий таъсир қилган.

Бюро ташкил этилганда, дастлаб коммунал соҳада ҳам айрим ваколатлар

мавжуд эди. Хорижий давлатлар, хусусан, МДҲга аъзо давлатлар тажрибасида ҳам

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари асосида ундирувни ташкил этиш

ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар асосида ундирувни

ташкил этиш вазифасини ягона орган зиммасига юклаш амалиёти деярли

учрамайди. Шу сабабли, дастлабки босқичда энергия ресурсларини етказиб

берувчи ва коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фойдасига кўрсатилган

хизматлар ва етказиб берилган ресурслар учун тўловларни ундириш вазифаси

мажбурий ижро бюроси органларига вақтинчалик чора сифатида юкланган эди.

Ўз навбатида ушбу амалиёт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил

18 июндаги ПФ–

6010-

сон “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини

такомиллаштириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан

бекор қилинди. Ушбу Фармон мажбурий ижро органлари томонидан уларнинг том

маънодаги асосий вазифаси –

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини

ижро этиш билан шуғулланиши учун ташкилий кафолатларни яратди.

Соҳада

ахборот

-

коммуникация

технологияларидаги

камчиликларни

бартараф этиш мақсадида давлат раҳбари ташаббусига кўра, Бюро фаолиятининг

ахборот

-

коммуникация соҳасидаги самарадорлигини ошириш юзасидан бир қатор

қарор ва фармойишлар қабул қилинган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

66

Соҳада

ахборот

-

коммуникация

технологияларидаги

камчиликларни

бартараф этиш мақсадида давлат раҳбари ташаббусига кўра, Бюро фаолиятининг
ахборот

-

коммуникация соҳасидаги самарадорлигини ошириш юзасидан бир қатор

қарор ва фармойишлар қабул қилинган.

Жумладан:

ижро тартиб

-

таомилларини янада соддалаштириш;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ўз вақтида

ижро этишни таъминлаш;

фуқароларни хақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш концепцияси.

Шу ўринда бир муҳим масалага алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 31

-

августдаги ПҚ–

458-

сонли Қарорида икки ой

муддатда ижро ҳужжатларининг маълумотлар базасини ташкил этиш ва юритиш,
шунингдек суд ижрочилари томонидан ундирилган маблағларни назорат қилишга
мўлжалланган ягона ахборот

-

компьютер тармоғини ташкил этиш бўйича

Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш бўйича давлат раҳбари томонидан
берилган топшириқ қарийб кейинги ўн йилдан ортиқ муддат давомида ҳам рўёбга
чиқарилмаган эди. Ушбу масала мазкур тизим Бош прокуратура ҳузурида

қайта

ташкил этилганидан сўнг, давлат раҳбарининг 2017 йил 20

-

июндаги

ПҚ–

3070-

сонли қарори билан ташкил этилган Бюронинг Ахборот

-

коммуникация

технологияларини жорий этиш маркази томонидан амалда бажарила бошланди
десак муболаға бўлмайди.

Хусусан, ушбу марказ томонидан яратилган Ягона корпоратив портал –

“МИБ портал” бу, Бюро ходимларининг марказлашган электрон иш майдонини
яратиш учун мўлжалланган “виртуал офис” бўлиб, давлат ижрочилари ижро
ҳужжатларини ижро қилишда ушбу порталнинг “МИБ Ижро” ахборот тизимидан
фойдаланади. Мазкур тизим бугунги суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро қилиш, ижро ҳужжатларининг ҳисобини юритиш ва ижро
ҳаракатларини амалга оширишда бошқа ваколатли давлат органлари билан
тезкор ахборот алмашишда муҳим аҳамият касб этмоқда

.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

РЎЙХАТИ

:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси –

Тошкент: Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлиси, 2023.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017

-

йил 7

-

февралдаги

"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида"ги ПФ

-4947-

сон Фармони.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017

-

йил 29

-

майдаги "Електр

енергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов
интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини
тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида"ги ПФ–

5059-

сон Фармони.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020

-

йил 18

-

июндаги "Табиий

газ ва електр енергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича
қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида"ги ПФ–

6010-

сон Фармони.

5.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси –

Тошкент: Адолат, 2023.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

67

6.

Д.Р.

Усманова,

Б.Х.

Фаткуллин.

“Особенности

исполнительного

производства зарубежных стран” //

Вестник Уфимского юридического института

МВД России. –

2014.

№ 2. –

С. 39–

44.

7.

Ш. Аминов. “Цивилистические аспекты исполнительного производства в

странах СНГ” // Юридический мир, 2018.

8.

Г. Д. Улетова. “Частное и государственное исполнительное производство

:

плюсы и минусы” // Российский юридический журнал, 2019.

9.

Е.Н. Кузнецов. “Тҳе Роле оф Баилиффс ин тҳе Ехеcутион оф Жудиcиал

Деcисионс” // Еуропеан Жоурнал оф Лаш, 2020.

10.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий

ижро бюросининг расмий ҳужжатлари ва ҳисоботлари.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, 2023.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947-сон Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-майдаги "Електр енергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ–5059-сон Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 18-июндаги "Табиий газ ва електр енергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ–6010-сон Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси – Тошкент: Адолат, 2023.

Д.Р. Усманова, Б.Х. Фаткуллин. “Особенности исполнительного производства зарубежных стран” // Вестник Уфимского юридического института МВД России. – 2014. – № 2. – С. 39–44.

Ш. Аминов. “Цивилистические аспекты исполнительного производства в странах СНГ” // Юридический мир, 2018.

Г. Д. Улетова. “Частное и государственное исполнительное производство: плюсы и минусы” // Российский юридический журнал, 2019.

Е.Н. Кузнецов. “Тҳе Роле оф Баилиффс ин тҳе Ехеcутион оф Жудиcиал Деcисионс” // Еуропеан Жоурнал оф Лаш, 2020.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг расмий ҳужжатлари ва ҳисоботлари.