Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабага ўзбек миллий-ҳарбий матбуоти ходимларининг қўшган тарихий ҳиссаси

Annotasiya

Ушбу мақолада Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳамда Ватан ҳимояси учун курашган қаҳрамонлар, ўзининг фидокорона меҳнати билан Буюк ғалабани яқинлаштирган ҳарбийларнинг иштирокини ёритган ўзбек миллий матбуот ходимларининг фаолияти ҳакида фикр юритилади.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Chiqarish:
CC BY f
133-138
12

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Алимов, . Ш. (2025). Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабага ўзбек миллий-ҳарбий матбуоти ходимларининг қўшган тарихий ҳиссаси. Jamiyat Va Innovatsiyalar, 6(4/S), 133–138. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss4/S-pp133-138
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳамда Ватан ҳимояси учун курашган қаҳрамонлар, ўзининг фидокорона меҳнати билан Буюк ғалабани яқинлаштирган ҳарбийларнинг иштирокини ёритган ўзбек миллий матбуот ходимларининг фаолияти ҳакида фикр юритилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The historical contribution of Uzbek national military
press workers to the great victory in World War II

Sherzod ALIMOV

1

The Academy of the Armed Forces of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received March 2025
Received in revised form

15 April 2025

Accepted 25 April 2025

Available online

25 May 2025

This article examines the activities of Uzbek national press

workers who highlighted the contributions of war and labor

veterans to the victory in World War II, as well as heroes who
fought for the defense of the Motherland, and military

personnel who brought the Great Victory closer through their

dedicated work.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss4/S-pp

133-138

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

World War II,

Uzbekistan,

home front,

national press,

war correspondent,
journalist,

national publication,
historical memory,
newspapers and magazines,

dedication.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабага
ўзбек

миллий

-

ҳарбий

матбуоти

ходимларининг

қўшган тарихий ҳиссаси

ANNOTATSIYA

Калит сўзлар

:

Иккинчи жаҳон уруши,
Ўзбекистон,

фронт орти,

миллий матбуот,

ҳарбий

мухбир,

журналист,

миллий нашр,

тарихий хотира,

газета ва журналлар,
фидокорлик

.

Ушбу мақолада Иккинчи жаҳон урушида қозонилган

ғалабага

ҳисса қўшган уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳамда

Ватан ҳимояси учун курашган қаҳрамонлар, ўзининг
фидокорона меҳнати билан Буюк ғалабани яқинлаштирган

ҳарбийларнинг иштирокини ёритган ўзбек миллий матбуот

ходимларининг фаолияти ҳакида фикр юритилади.

1

Candidate of Historical Sciences, Associate Professor, The Academy of the Armed Forces of the Republic of

Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

134

Исторический

вклад

работников

национальной

военной журналистики Узбекистана в великую победу
во Второй мировой войне

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Вторая мировая война,
Узбекистан,

тыл,

национальная
журналистика,

военный корреспондент,

журналист,

национальные издания,
историческая память,

газета и журнал,
самоотверженность

.

В данной статье анализируется вклад военнослужащих,

тружеников тыла и героев, сражавшихся за свободу Родины, а

также самоотверженный труд работников национальной

журналистики, освещавших проявления героизма и подвига
как на фронте, так и в тылу. Особое внимание уделяется

активному участию узбекистанцев в боевых действиях и

значимости их вклада в достижение Великой Победы.

2025 йил 9 май куни бутун тараққийпарвар инсоният фашизм устидан

қозонилган Буюк Ғалабанинг 80 йиллигини кенг нишонлайди. Мамлакатимизда 9
май –

Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида

қозонилган ғалабага ҳисса қўшган уруш ва меҳнат фахрийларига ҳамда Ватан
равнақи, тараққиёти ва унинг ҳимояси учун курашган халқимизнинг тарихий
қаҳрамонлиги, фидокорона меҳнатини, шунингдек, уларнинг хотирасини улуғлаш,
ҳарбий хизматчиларимизнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш,
ёш авлодни она Ватанга садоқатли, бугунги тинч, осойишта ҳаётни асраб

-

авайлашга қодир инсонлар этиб тарбиялаш, уларни Янги Ўзбекистон
бунёдкорлари, чинакам ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш муҳим долзарб
вазифа бўлиб қолмоқда.

Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ватан ҳимояси йўлидаги

юксак мардлик ва қаҳрамонликлари барча авлодлар учун намуна ва ибрат мактаби
бўлиб қолди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бу
масалага алоҳида урғу бериб, “Иккинчи жаҳон урушига ўзбекистонликларнинг 2
миллионга яқини сафарбар этилиб, шундан 538 минг нафардан ортиғи жанг
майдонларида қаҳрамонларча ҳалок бўлган, 158 минг нафардан ортиғи бедарак
йўқолган, мустақиллик йилларида 200 нафарга яқин ҳарбий хизматчилар ва
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари мамлакатимизнинг тинчлиги ва
осойишталиги йўлида ўз жонини фидо қилганлар” деб таъкидлади[1].

1941

–1945

йилларда

фашизмга

қарши

олиб

борилган

уруш

ўзбекистонликлар, айниқса, уруш жанггоҳларида ҳарбийларимиз учун қанчалик
оғир кечганини урушнинг қайноқ изидан бориб ёзиб қолдирилган тарихий воқеа

-

ҳодисалар, мақолалар орқали билиб олиш мумкин. Уруш воқеалари

ҳақида

маълумот берувчи манба фронтлардаги миллий

-

ҳарбий матбуотдир. Ҳарбий

матбуотни йўлга қўйиш, уни жангчиларнинг жанговар тарғиботчисига
айлантириш масаласи урушнинг дастлабки кунлариданоқ кун тартибига қўйилган
эди.

Қизил

армия сиёсий пропаганда бош бошқармаси 1941 йил 23 июнда

“Фронт, армия, дивизия матбуоти ишини яхшилаш ҳақида”[2] директива қабул


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

135

қилди. Ўрта Осиё ва Қозоғистон Республикаларининг ҳарбий нашр вакиллари ҳам
мазкур бошқармада маслаҳатчи сифатида қатнашдилар. Жумладан, ўзбек ҳарбий
журналисти Тўлқин Рустамов Ўзбекистондан вакил сифатида ана шундай
лавозимда меҳнат қилди. Республика вакилларини ушбу бошқармага маслаҳатчи
сифатида ишга қўйиш орқали уларга фронтларда, армия ва дивизиялардаги
газеталар йўналишини бошқариш вазифалари юклатилган эди. Уларнинг бу
лавозимдаги фаолиятини фронт ва фронторти матбуоти тарихи орқали
кўришимиз мумкин.

Миллий

-

ҳарбий матбуот ҳақидаги маълумотларнинг таҳлили шуни

кўрсатдики, совет тузуми уруш йилларида ҳам ҳар вақтдагидек маҳаллий
журналист кадрларга ишонмаган. 17 та номдаги миллий фронт газеталарининг
барчасида рус редакторлари раҳбарлик қилган. Фақатгина айрим ҳоллардагина
Йўлчи Билолов ва Фахри Камол вақтинчалик масъул редактор бўлиб ишлашган,
холос.

Қизил

армия сиёсий бош бошқармаси маълумотларига кўра, 1943 йилдан

бошлаб 14 та фронтда, 2 та ҳарбий округда ва 3 та армияда 100 га яқин номларда
газеталар бир қатор халқлар тилларида нашр этилган. Жумладан, ўзбек тилида 11
та, қозоқ тилида 10 та, татар тилида 8 та, озарбайжон тилида 6 та, грузин тилида 5
та, арман тилида 4 та, тожик тилида 2 та, туркман, қирғиз, бошқирд тилларида 1
тадан газеталар нашр этилган[3].

Уруш тугаши арафасида Қизил армияда 18 та фронт, 18 та округ (окружных),

110 та армия, 160 та корпус ва 700 дан ортиқ дивизия газеталари, ҳарбий денгиз
флотида 143 та газета чоп этилган[4]. Уларнинг умумий сони 1357 тани, бир
маротабалик тиражи эса 6.256.000 нусхани ташкил этган[5].

Уруш йилларида Ўзбекистонда жами бўлиб, 200 та газета чиқарилиб, шундан

124 таси ўзбек тилида чоп этилган. Бундан ташқари, республикада 52 та журнал
нашр этилиб, шундан 19 таси ўзбек тилида бўлган. Уруш йилларида Ўзбекистонда
чиқарилган газеталарнинг умумий нусхаси 900 мингтани, улардан ўзбек
тилидагиси 600 минг нусхани ташкил этган[6].

Республикадан ташқаридаги

саноат корхоналари ва қурилишларида меҳнат

қилаётган ўзбеклар учун 1943 йилда 7460 нусхада “Қизил Ўзбекистон” газетаси ва
2 минг нусхага яқин “Правда Востока” газетаси етказиб берилган. Шунингдек,
ЎзССР ХКК ва Ўз КП(б) МҚнинг 1942 йил 17 мартдаги 388

-

сонли қарори асосида

12-

гвардиячи ўқчи дивизияси учун “Правда Востока” газетасидан[7] 500 нусха ва

“Қизил Ўзбекистон” газетасидан 250 нусха ажратишга кўрсатма берилди[8]. Бу
уруш йилларида тарғибот

-

ташвиқот ишларига катта эътибор қаратилганлигидан

далолатдир.

1942 йил июнь ойидан бошлаб, фуқаро матбуоти ҳарбий ҳолат қонуни

бўйича яшашга ва ҳарбийчасига ишлашга ўтди. Ҳамма газета саҳифаларида
фронтлардаги ҳарбий ҳаракатларнинг бориши ҳақидаги маълумотлар мунтазам
ёритиб борилди. 1941 йил 26 июндан бошлаб “Правда” газетасида Совинформбюро
ахбороти берила бошлади. Аммо ўша даврда кўп маълумотлар бир томонлама,
тоталитар тузум “андозаси”га тўғри келган маълумотлар берилганлигини алоҳида
қайд этиш лозим. Масалан, “Правда” газетасининг 1941 йил июнь

-

август ойидаги

нашрларида Минск, Орёл каби йирик шаҳарларнинг ташлаб чиқилганлиги ёки
Қизил армиянинг алоҳида группировкалари қуршовга тушиб қолганлиги ҳақидаги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

136

маълумотлар берилмаган. 1942 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб эса фронтдаги
вазиятлар ҳақида кенгроқ маълумотлар билдирила бошланди.

1943 йил 18 декабрда “Қизил Ўзбекистон” газетаси редакциясига 2

-

ўқчи

батальони командири Герасимов ва унинг ёрдамчиси Антипов ҳамда
ҳарбийлардан Н.Орипов, Мирзакаримов, Жўраев, Орипов, Обизев, Ишанқулов,
Искандаров, Наврўзов, Одинаев, Тўхтаев ва бошқа жангчилар имзоси билан келган
мактубда фронтдаги жангчилар учун ўзбек халқи томонидан юборилган иссиқ
кийимлар, пойабзаллар ва бошқа совғалар учун миннатдорчилик билдиришиб,
улар ҳам, ўз навбатида, бутун куч ва имкониятларини душманни тезроқ

тор

-

мор

келтиришга сафарбар этишларини таъкидлашган[9].

ЎзССР ХКК 1943 йил 14 январда ҳаракатдаги армиялар учун газета

журналлар ва китобларни бепул юбориш ҳақида 41

-

рақамли қарор қабул қилди.

Қарорда ҳаракатдаги армиялардаги ўзбек ҳарбий қисмларининг жангчиларига
маданий

-

сиёсий жиҳатдан хизмат кўрсатиш мақсадида “Қизил Ўзбекистон”

газетасидан йил давомида 13000 нусхада, 780.000 сўмга тенг миқдорда; “Правда
Востока” газетасидан йил давомида 4000 нусхада 240.000 сўмга тенг миқдорда;
“Фото газета”дан йил давомида 1000 нусхада 24.000 сўмга тенг миқдорда ва
китоблар, рисолалар ҳам йил давомида 300.000 сўмга тенг миқдорда етказиб
бериш белгиланди. Буларнинг умумий ҳажми 1.344.000 сўмни ташкил этди[10].

Фронт матбуотида ҳарбий мухбирлар фаолияти алоҳида ўринга эга бўлган.

Чунки улар урушнинг олдинги марраларида бўлиб, даҳшатли жангларнинг гувоҳи
бўлганлар ва бу воқеаларни қоғозга туширганлар. Шундай фидойилардан бири
Назармат бўлган. Ўша давр воқеаларини атрофлича ўрганишда, таҳлил этишда
Н.Эгамназаровнинг хотиралари муайян аҳамият касб этди. Фашистлар Германияси
1941 йил 22 июнь тонготарида қўққисдан хиёнаткорона ҳужум қилган вақтда
Самарқанддаги Ўзбекистон давлат университетининг филология факультетини
тамомлаётган эдим. Ҳамма жанггоҳга тараддуд кўриб жангга отландилар.
Университет ректори Азиз Валиев ҳам шиддатли жангларда бригада комиссари
бўлиб иштирок этди. У 1944 йил кузида Молдавиядаги жангларда мардларча
ҳалок бўлди.

Ҳарбий

матбуот ўша давр учун халқлар намунасини кўрсатди. “Қизил

Ўзбекистон” газетасида Назарматнинг “Днепрдан Сирдарёга хат”, “Белоруссия
ўрмонларида”, “Жанг йўлларида”, “Ўзбек йигити” ва 1944 йил 31 майда “Кут
қайтаман” шеърлари эълон қилинган. У 1942 йил кузида ҳарбий курсни тамомлаб,
кичик лейтенант унвони билан Брянск фронтига келди. Биринчи гвардиячи Дон
танк корпусида взводга командирлик қилди. Корпус танкчилари Орёл шаҳрини
гитлерчилардан озод қилишда қатнашдилар. Сўнг Белоруссияни босқинчилардан
озод қилишда қатнашди.

Миллий фронт газеталарининг хизмати шунда бўлдики, улар ўзбекистонлик

жангчиларнинг қаҳрамонлик тафсилотларини ёритиш мисолида фронтдаги
аҳволнинг ҳаққоний тавсифини кўрсатишга ҳаракат қилган эдилар. Лекин шундай
бўлса

-

да, газеталар саҳифаларида босилиб чиққан мақолаларда коммунистик

-

мафкуравий ниқоб яққол сезилиб туради.

Фашизмга қарши олиб борилган

урушнинг дастлабки кунлариданоқ миллий тилларда газеталар чоп этилишининг
моҳияти ҳам шунда эди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

137

Уруш йилларида Ўзбекистондан кўплаб журналистлар фронт мухбирлари

бўлиб фаолият кўрсатдилар. Зиннат Фатхуллин, Иброҳим Раҳим, Мели Жўра,
Назармат, Тўғон Эрназаров, Зифо Шамсутдинова, Зоҳиджон Обидов, Зафар Диёр,
Тўлаган Соатий, Зиё Саид, Илёс Муслим, Рустам Абдураҳмонов каби ўнлаб ҳарбий
мухбирлар ўзбек жангчиларининг жасоратини, қаҳрамонлигини қаламга олиб,
уларни руҳлантириб бордилар.

Ўзбекистонлик жангчилар, ҳарбий матбуот ёзганидек, ўша оғир хатарли

кунларда жонини аямай, душманга қарши курашиб, бугунги бахтли кунларни
мустақил Ўзбекистонга ҳадя қилдилар деб ишонч билан айтиш мумкин. Бугунги
кунда Иккинчи жаҳон уруши жараёнлари, воқеа

-

ҳодисалари тарих бўлиб қолди.

Уни қандай бўлса, шундайлигича ифода қилиш ва тўлдиришда ҳарбий
матбуотнинг роли ва ўрни алоҳида аҳамиятга эгадир. Агар биз манбаларга
мурожаат қилсак, уруш йилларида биргина Ўзбекистондан 200 га яқин жангчи

-

шоир, журналистлар ғалаба учун бўлган жангда фаол қатнашдилар.

Ҳарбий

мухбирлар урушда мухбирлик вазифаси билан бир қаторда,

душманга қарши матонат билан жанг ҳам қилдилар. Уларнинг кўпчилиги
қаҳрамонлик кўрсатгани учун орден ва медаллар билан мукофотланишди. Султон
Жўра, Абдулла Шарафиддинов, Обид Абдураҳмонов, Зифа Шамсутдинова, Ҳамдам
Узоқов, Абдусаттор Ҳотамов, Неъмат Абдуллаев, Олим Аъзамов ва бир қанча бошқа
ҳарбий мухбирлар қаҳрамонлик намуналарини кўрсатиб, жанг майдонларида
ҳалок бўлишди[11].

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш

арафасида шуни айтиш мумкинки, уруш йилларида фронт ва фронт ортида олиб
борилган жанглар ва халқимизнинг машаққатли меҳнатини, ҳарбийларнинг
кўрсатган қаҳрамонликларини ёритиб беришда ўзбек миллий матбуоти катта
ишларни амалга оширди. Фронт матбуоти жангчиларнинг ҳамроҳига, она
юртлари, яқинлари билан алоқа қилиш воситасига айланди. Фронтларда чоп
этилган миллий

-

ҳарбий матбуот ўзбекистонлик жангчиларни ватанпарварлик,

жанговарлик руҳида тарбиялашда муҳим роль ўйнади, уларни қаҳрамонликка
чорлади, душманга нисбатан нафрат уйғотди.

Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги

ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига пухта тайёргарлик кўриш, уни юксак даражада
ўтказиш, Ўзбекистон халқининг тарихий қаҳрамонлиги, фидокорона меҳнатини
улуғлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқатли, бугунги тинч, осойишта ҳаётни асраб

-

авайлашга қодир инсонлар этиб тарбиялашга катта эътибор берилмоқда.
Жумладан, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда 9
май –

Хотира ва қадрлаш кунини “Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги

қаҳрамонлик унутилмайди” шиори остида ўтказилаётгани, урушнинг ҳозирги
кунгача омон қолган ҳар бир қатнашчиси ва унинг оқибатида ногирон бўлган
шахслар, фронт орти меҳнат фахрийларига моддий ва маънавий ёрдам
кўрсатилаётгани ҳам таҳсинга сазовордир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

“Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва
қадрлаш

кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. 19.02.2025. Lex.uz.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

138

2.

Норматов К. Огненные версты.

-

Т.: Узбекистан. 1993.

-

С.8.

3.

АМОРФ, ф.32, оп.13797, д.15, л.135.

4.

Норматов К. Огненные версты. –Т., 1993.

-

С.69.

5.

Попов Н.П., Горохов Н.А. Советская военная печать в годы Великой
Отечественной войны (1941

-

1945 гг.)

-

М., 1981.

-

С.1.

6.

Ўзбекистон тарихи ва маданияти.

-

Т., 1992. –Б.232.

7.

Узбекская ССР в годы Великой Отечественной войны (1941

-

1945 гг.). –Т., 1983.

Т.2. –С.110.

8.

ЎзР МДА, 837

-

жамғарма, 32

-

рўйхат, 3266

-

йиғма жилд, 251

-

варақ.

9.

ЎзР МДА, 1735

-

жамғарма, 1

-

рўйхат, 1

-

йиғма жилд, 43

, 44-44-

б

-

варақлар.

10.

Постановления СНК УзССР №41 от 14 января 1943 года “О бесплатной посылке
в 1943 году в действующую армию газет, журналов и книг”. //ЎзР МДА, 837

-

жамғарма, 32

-

рўйхат, 3735

-

йиғма жилд, 78варақ.

11.

Қизил

Ўзбекистон. 1942 йил 22 октябрь.

Bibliografik manbalar

“Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. 19.02.2025. Lex.uz.

Норматов К. Огненные версты. -Т.: Узбекистан. 1993. -С.8.

АМОРФ, ф.32, оп.13797, д.15, л.135.

Норматов К. Огненные версты. –Т., 1993. -С.69.

Попов Н.П., Горохов Н.А. Советская военная печать в годы Великой Отечественной войны (1941-1945 гг.) -М., 1981. -С.1.

Ўзбекистон тарихи ва маданияти. -Т., 1992. –Б.232.

Узбекская ССР в годы Великой Отечественной войны (1941-1945 гг.). –Т., 1983. Т.2. –С.110.

ЎзР МДА, 837-жамғарма, 32-рўйхат, 3266-йиғма жилд, 251-варақ.

ЎзР МДА, 1735-жамғарма, 1-рўйхат, 1-йиғма жилд, 43, 44-44-б-варақлар.

Постановления СНК УзССР №41 от 14 января 1943 года “О бесплатной посылке в 1943 году в действующую армию газет, журналов и книг”. //ЎзР МДА, 837-жамғарма, 32-рўйхат, 3735-йиғма жилд, 78варақ.

Қизил Ўзбекистон. 1942 йил 22 октябрь.