Авторы

  • Биктамиш Пулатов
    Преподаватель, Институт повышения квалификации МВД Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss4/S-pp139-144

Ключевые слова:

Юридическое образование специальные дисциплины практическое обучение профессиональные навыки методы обучения юридический техникум квалификация преподавателя качество образования технологические средства

Аннотация

Статья посвящена особенностям преподавания специальных дисциплин в юридических техникумах. В ней рассматриваются практическая направленность образовательного процесса, современные методы, направленные на формирование профессиональных навыков студентов, и вопросы анализа проблем, связанных с юридической практикой в учебном процессе. Также особое внимание уделяется влиянию квалификации преподавателей, образовательной среды и использования технологических средств на качество образования. Цель - определить эффективные подходы к повышению качества образования в юридических техникумах.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Distinctive aspects of teaching specialized subjects in legal
technical schools

Biktamish PULATOV

1


Institute for Advanced Training of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received March 2025

Received in revised form

15 April 2025
Accepted 25 April 2025

Available online

25 May 2025

This article explores the distinctive features of teaching

specialized subjects in law colleges. It examines the practical

orientation of the educational process, modern methods aimed

at developing students' professional skills, and the analysis of

issues related to legal practice within the learning environment.
Particular attention is given to the impact of instructors'

qualifications, educational setting, and the utilization of

technological tools on the quality of education. The research

aims to identify effective approaches for enhancing the quality
of education in law colleges.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss4/S-pp

139-144

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

legal education,

specialized subjects,
practical training,
professional skills,

teaching methods,

law college,

teacher qualifications,
education quality,

technological tools.

Юридик техникумларда махсус фанларни ўқитишнинг
ўзига хос томонлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар

:

юридик таълим,

махсус фанлар,

амалий ўқитиш,

касбий кўникмалар,

таълим методлари,
юридик техникум,
ўқитувчи малакаси,

таълим сифати,
технологик воситалар

.

Ушбу мақола юридик техникумларда махсус фанларни

ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланган. Унда
таълим жараёнининг амалий йўналиши, талабаларнинг

касбий

кўникмаларини

шакллантиришга

қаратилган

замонавий методлар ва ўқув жараёнида юридик амалиёт

билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилиш масалалари кўриб
чиқилади. Шунингдек, ўқитувчиларнинг малакаси, таълим

муҳити ва технологик воситалардан фойдаланишнинг

таълим сифатига таъсирига алоҳида эътибор қаратилган.

Тадқиқот мақсади юридик техникумларда таълим сифатини
ошириш учун самарали ёндашувларни аниқлашдан иборат.

1

Teacher, Institute for Advanced Training of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

140

Особенности преподавания специальных дисциплин в

юридических техникумах

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

юридическое образование,
специальные дисциплины,
практическое обучение,

профессиональные
навыки,

методы обучения,

юридический техникум,
квалификация
преподавателя,

качество образования,

технологические средства

.

Статья

посвящена

особенностям

преподавания

специальных дисциплин в юридических техникумах. В ней

рассматриваются

практическая

направленность

образовательного

процесса,

современные

методы,

направленные на формирование профессиональных навыков

студентов, и вопросы анализа проблем, связанных с

юридической практикой в учебном процессе. Также особое
внимание уделяется влиянию квалификации преподавателей,
образовательной среды и использования технологических

средств на качество образования. Цель

-

определить

эффективные подходы к повышению качества образования в

юридических техникумах.

Юридик техникумларда ўқиш мураккаб ва масъулиятли жараён бўлиб,

талабалардан қатъият ва талабчанликни талаб этади. Бу эса мукаммал билим
йўналишини босиб ўтиш ҳар кимга ҳам эмаслиги, ўз ҳаётини ҳуқуқшунослик

йўналишига бахшида этган шахсларгина бу синовлардан ўтишга тайёр эканини
таъкидлайди.

Ўқиш жараёнининг биринчи қийинчилик босқичи кенг маълумотлар

ҳажмини

ўзлаштиришдан иборат. Юридик фаннинг ўзига хос терминологияси,

мантиғига эга бўлиши талабаларда бир қанча қийинчиликларни юзага келтиради.
Ушбу жараёнларга мослашиш учун ҳуқуқий норматив актлар, суд қарорлари ва
кейсларни ўрганиш орқали юридик прецедентларни тўлдириб боришга тўғри
келади. Яхши ҳуқуқшунос бўлиш учун талаба ўз устида мукаммал ишлашига тўғри
келади.

Иккинчи қийинчилик жараёни танг вазиятларни таҳлил қилишга юқори

даражада талаб қўйилишидир. Ҳуқуқшунос олинган маълумотларни таҳлил қилиш
имкониятларига эга бўлиши керак, ҳар қандай вазиятлар ва ҳолатларни бир

-

бирига боғлиқлигини тушуниши зарур. Шунингдек, ҳолатларга нисбатан
асосларни келтириши ва ўз қарорларини асослаб бериши шарт. Ушюутажриба
амалиётда орттирилади ва уни ривожлантириш учун кўп вақт талаб этилади.

Ушбу йўналишни танлаган талабалар тушуниши қийин бўлган тушунчалар,

терминлар ва ҳуқуқий нормалар билан тўқнаш келадилар. Улар бир қанча
қонунларни эслаб қолишлари, суд қарорларини таҳлил қилишни ўрганишлари,
қийин юридик ҳужжатларни расмийлаштиришлари, суд жараёнида қизиқиши
кўриб чиқилаётган мижозлар билан ишлашнинг ўзига хос томонларини тушуниб
етишлари шарт.

Ўзига хослиги илгари ҳеч қандай юридик тажрибага эга бўлмаган, умумий

ҳуқуқий

принципларни билмайдиган талабаларга қийинчиликлар туғдиради.

Улар ҳуқуқий тизим, ҳуқуқ манбалари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари каби
тушунчалардан бошлашларига тўғри келади. Бундан ташқари юридик
техникумларда ўқиш учун мантиқий ва таҳлилий қобилиятларга ҳамда расмий
хатларни ўқиш қобилиятларга эга бўлишлари шарт.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

141

Ҳуқуқий

нормаларни ўрганиш жараёни билан бир қаторда талабалар катта

ва

кенг миқдордаги маълумотларини эслаб қолиши ҳамда ўзлаштиришдан

ташқари таҳлил қилиш қобилиятлари, қонунларни амалиётда қўллаш
жараёнларини ҳам ўзлаштиришга тўғри келади.

Биринчи қийинчилик, ҳуқуқий нормалар расмий аҳамиятга эга бўлиб,

тушуниш учун анча қийинчилик туғдиради. Ўқиш жараёнида жуда кўп ҳуқуқий
терминлар ўзига хослиги жиҳатдан икки хил тушунчага эга бўлган ҳолда уни
ўрганиш, таҳлил қилиш анча қийинчиликларга сабаб бўлади.

Иккинчи қийинчилик доимий равишда қонунчиликда ўзгаришларни амалга

ошиши билан боғлиқ.

Махсус

фанларни

ўқитишда

педагогик

фаолиятнинг

мақсадга

йўналтирилганлиги ўқув жараёнининг самарадорлигини таъминлашда муҳим
аҳамиятга эга. Педагогик фаолиятни шакллантириш ва ривожлантириш
жараёнида ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари, уларнинг қобилияти,
қизиқишлари ва касбий ривожланишига йўналтирилган ўқитиш моделларидан
фойдаланиш муҳимдир. Психологик ва педагогик ёндашувлар ўқув жараёнида
талабаларнинг когнитив ривожланиши, шахсий мотивациясини ошириш,
мустақиллик ва ижодкорликни ривожлантиришга асосланади.

Юридик техникумларда педагогик фаолиятни мақсадга йўналтирилганлиги

таълим жараёнининг энг муҳим тамойилларидан бири бўлиб, у таълим жараёнида
аниқ мақсадларни белгилаш ва уларга эришиш учун тизимли ёндашувларни
ишлаб чиқишга йўналтирилган. Мақсадга йўналтирилганлик назарий жиҳатдан,
таълим жараёнида кўзланган натижаларга босқичма

-

босқич, тизимли равишда

етишишни назарда тутади ва бу жараёнда талабаларнинг билимлари,
кўникмалари ва малакаларини ривожлантиришга қаратилган тўлиқ циклли ўқув
жараёнини ташкил қилишга асосланади. Ушбу фаолиятда мақсад аниқ белгилаб
олинганидан сўнг, унинг самарали ташкил қилиниши учун ишлаб чиқиладиган
йўллар ҳам назарий жиҳатдан аниқ шакллантирилади.

Мақсадга йўналтирилганлик таълимнинг ҳар бир босқичида муҳим рол

ўйнайди. Таълим жараёнда, аввало, таълимнинг мазмуни ва мақсадлари аниқ
белгиланиши зарур. Бу жараёнда назарий билимларни бериш ва уларни амалий
кўникмаларга айлантириш учун қандай педагогик технологиялар, методлар ва
воситалар қўлланиши кераклиги

ҳамда ўқув жараёнининг бошқа жиҳатлари ҳам

аниқланган бўлиши лозим. Шу жиҳатдан олиб қаралганда, мақсадга
йўналтирилган таълим жараёни талабаларнинг билимлари ва кўникмаларини
белгиланган мақсадларга мувофиқ ривожлантиришни назарда тутади.

Ушбу фаолиятда мақсадга йўналтирилганликнинг назарий асосларини

тадқиқ қилиш жараёнида педагогик ёндашувлар ва таълим методларининг
самарадорлиги ўрганилади. Бу жараёнда таълим жараёнининг аниқ мақсадларига
мувофиқ олиб бориладиган ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади.

Юридик техникумларда махсус фанларни ўқитишда педагогик фаолиятни

мақсадга йўналтирилганлигини асослаб ўтамиз:

1. Мазмуннинг илғор тажрибаларга асосланиши.

Босқичма

-

босқич

ўзгаришлар ўқув курсларининг таҳсил муҳитига ёки талабаларнинг талабларига
мослашишига ёрдам беради. Таълим мазмунининг ўзгариши маърузалар, фанлар,
лабораториялар ва амалий машғулотларни ўз ичига олиши керак[1].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

142

2. Назарий ва амалий билимларнинг интеграцияси.

Замон талаблари

бўйича, махсус фанларни ўқитишда назарий билимлар билан бирга, амалий
кўникмаларга ҳам катта эътибор қаратилиш керак. Мазмунини ўзгартириш —

бу

назарий билимлар ва амалиётни бирлаштириш, талабаларни ишлаб чиқаришдаги
ўзгаришларга ва муаммоларга мослаштиришни талаб қилади[2]. Бундан ташқари,
назарий фанлар (математика, физика, биология ва .к.) билан биргаликда,
технологик фанлар (компютер фанлари, робототехника, инженерлик ва бошқалар)
ҳам қатъий тартибда интеграция қилинади.

3.

Курслар

ва

ўқув

дастурларини

модернизация

қилиш.

Модернизациялашган ўқув дастурлари талабаларнинг замонавий иқтисодий ва
ижтимоий талабларга мослашишини таъминлайди. Бунда, кўпинча, фанлар ва
кўникмалар бўйича курслар қайта кўриб чиқилади, илғор педагогик усуллар,
технологиялар ва манбалар жорий этилади[3]. Таълим дастурларининг мунтазам
ва давомли янгиланиши талабаларнинг ишбилармонлик ва креативлик
қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради.

4. Шахсийлаштирилган таълим (Personalized Learning).

Таълим

мазмунининг ўзгариши билан бирга, ҳар бир талабанинг шахсий эҳтиёжларига
мослашган ўқиш

усуллари жорий этилади. Бу ёндашув, талабаларнинг индивидуал

ўсиш тезлигини ҳисобга олиб, ўқув жараёнини уларнинг қизиқишлари ва
қобилиятларига мос равишда ташкил қилишга қаратилган. Кўп олларда, махсус
таълим платформалари (МООC, онлайн курслар, симуляторлар) талабаларга
персонализациялашган таълим бериш учун маълумотларни таҳлил қилишга
ёрдам беради.

5.

Технологик

ёндашувлар

ва

рақамли

таълим.

Мазмунни

ўзгартиришнинг яна бир муҳим жиҳати —

бу замонавий технологияларни

таълимга интеграция қилиш. Бу рақамли таълим (онлайн куррикулумлар, виртуал
лабораториялар, интерактив платформалар) ва виртуал реалликка асосланган
таълим усулларини жорий этишни ўз ичига олади[4].

Қайд

этиш керакки, замонавий педагогик технологиялар, масалан, VR

(виртуал реаллик) ёки AR

(оширилган реаллик) ёрдамида, талабаларга махсус

фанларни амалий йўл билан ўрганиш имкониятини беради. Масалан, муҳандислик
ёки биология соҳасидаги мавзуларни симуляциялар орқали ўрганиш[5].

6. Ҳамкорлик ва кросс

-

дисциплинарий таълим.

Таълим мазмунининг

ўзгариши, ўқув жараёнида фанлар ва тармоқлар ўртасидаги чегараларни
йўқотишга ҳам қаратилган. Бу, талабаларга бир вақтнинг ўзида бир нечта
фанларни бирлаштирган, холис ёндашувлар билан ўрганиш имконини беради.
Кросс

-

дисциплинарий ёндашувлар талабаларга мураккаб масалаларни энг

самарали тарзда ҳал қилишга ёрдам беради[6]. Масалан, биотехнологиялар ва
муҳандислик фанлари ўртасидаги интеграцияланган курслар талабаларга янги,
ижодий ечимларни топишда қўл келади.

7.

Амалиётга

йўналтирилган

ўқитиш

(Practical Learning).

Таълим

мазмунини

босқичма

-

босқич

ўзгартиришда

амалий

ўқитишга

катта

аҳамият

қаратиш

лозим

.

Таълимнинг

назарий

қисми

билан

бирга

,

талабаларга

ишлаб

чиқариш

ва

турли

соҳалардаги

амалиётларда

иштирок

этиш

имконияти

берилса

,

улар

замонавий

талабларга

мос

билим

ва

кўникмаларга

эга

бўладилар

[7].

Платформалар

ва

симуляторлар

орқали

талабаларга

ишлаб

чиқариш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

143

жараёнларини

амалий

кўникмалар

билан

бирга

ўрганиш

имконини

бериш

муҳимдир

.

8. Жамият ва иқтисодиёт талабларига мослашиш.

Таълим мазмунининг

ўзгариши жамият ва иқтисодиётнинг ҳар хил соҳаларидан келиб чиқадиган
талабларга мос келиши керак.

Масалан, турли мамлакатлардаги иш бозорига мувофиқ, кадрларни

тайёрлашнинг аниқ йўналишлари шакллантирилади.

Бунинг учун, таълим тизими ишлаб чиқариш, молия, муҳандислик ва ёки

ахборот технологиялари каби соҳаларга мослашган курслар ва ўқув дастурларини
ташкил қилишга қаратилган[8].

Шунингдек, мақсадга йўналтирилган таълим жараёнида назарий

тамойиллар асосида ўқув жараёнидаги педагогик фаолиятни самарали ташкил
этиш йўллари тадқиқ қилинади. Таълим жараёнини ўз мақсадига йўналтириш
талабаларнинг билимини баҳолаш ва ривожлантиришда изчил ёндашувларни
қўллашга имкон беради. Бунда фақат назарий билим бериш билан чекланиб
қолмасдан, амалий фаолиятни ташкил қилиш, талабаларни мустақил фикрлаш ва
муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини ривожлантириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бу жараёнда таълим мақсадларига мувофиқ равишда илмий тадқиқотларнинг
натижалари ва янги педагогик ёндашувлар қўлланилади.

Назарий асосларни тўлиқ тадқиқ қилиш орқали педагогик фаолиятда

кўзланган мақсадларга эришиш учун педагогнинг ўқув жараёнидаги роли ҳам
аниқланади. Педагогнинг мақсади фақат билим бериш эмас, балки ўқувчиларда
ўқув жараёнига нисбатан ижобий муносабат, қизиқиш уйғотиш, уларнинг
мустақил таълим олиш кўникмаларини ривожлантириш ҳисобланади. Бунинг
учун педагогик фаолиятда фаол таълим методлари, интерактив ўқитиш
воситалари, ҳамда талабаларнинг ўзлаштириш даражасини баҳолаш ва
ривожлантиришга

қаратилган

инновацион

ёндашувлардан

фойдаланиш

муҳимдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Рубин Э.Л. Юридик таълимнинг рақамли даврдаги ўзгаришлари:

Монография. –

Кембридж, 2018. –

245 с.

2.

Смит Дж., Браун П. Юридик таълимда амалий ўқитишнинг муаммолари ва

имкониятлари: Илмий мақола

.

Журнал оф Легал Эдюкейшн, 2020. –

15 с.

3.

Грант П. Шахсийлаштирилган таълим: Технологиялар орқали талабаларни

жалб қилиш: Монография. –

Ню

-

Йорк, 2014. –

180 с.

4.

Жонсон Р., Ли С. Олий таълимда кросс

-

дисциплинар ёндашувлар:

Инновацияларни ривожлантириш: Илмий мақола. –

Хайер Эдюкейшн Рисёрч энд

Девелопмент, 2021. –

12 с.

5.

Бартон Б.Х. Юридик таълимнинг келажаги: XXI аср талабларига тайёрлаш:

Монография. –

Оксфорд, 2022. –

300 с.

6.

Ким С., Парк Дж. Таълимда виртуал ва оширилган реаллик: Янги

имкониятлар: Илмий мақола. –

Компьютерс энд Эдюкейшн, 2023. –

18 с.

7.

ЮНЕСКО. Касб

-

ҳунар таълимини модернизация қилиш: Ўқув дастурларини

саноат талабларига мослаштириш: Тадқиқот. –

Париж, 2021. –

50 с.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

144

8.

Саидов А.Х. Ўзбекистонда юридик таълим: муаммолар ва истиқболлар:

Монография. –

Тошкент, 2020. –

200 с.

9.

Алимов Б. Ўзбекистонда касб

-

ҳунар таълимини модернизация қилиш: Илмий

мақола. –

Таълим ва инновация, 2022. –

10 с.

Библиографические ссылки

Рубин Э.Л. Юридик таълимнинг рақамли даврдаги ўзгаришлари: Монография. – Кембридж, 2018. – 245 с.

Смит Дж., Браун П. Юридик таълимда амалий ўқитишнинг муаммолари ва имкониятлари: Илмий мақола. – Журнал оф Легал Эдюкейшн, 2020. – 15 с.

Грант П. Шахсийлаштирилган таълим: Технологиялар орқали талабаларни жалб қилиш: Монография. – Ню-Йорк, 2014. – 180 с.

Жонсон Р., Ли С. Олий таълимда кросс-дисциплинар ёндашувлар: Инновацияларни ривожлантириш: Илмий мақола. – Хайер Эдюкейшн Рисёрч энд Девелопмент, 2021. – 12 с.

Бартон Б.Х. Юридик таълимнинг келажаги: XXI аср талабларига тайёрлаш: Монография. – Оксфорд, 2022. – 300 с.

Ким С., Парк Дж. Таълимда виртуал ва оширилган реаллик: Янги имкониятлар: Илмий мақола. – Компьютерс энд Эдюкейшн, 2023. – 18 с.

ЮНЕСКО. Касб-ҳунар таълимини модернизация қилиш: Ўқув дастурларини саноат талабларига мослаштириш: Тадқиқот. – Париж, 2021. – 50 с.

Саидов А.Х. Ўзбекистонда юридик таълим: муаммолар ва истиқболлар: Монография. – Тошкент, 2020. – 200 с.

Алимов Б. Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини модернизация қилиш: Илмий мақола. – Таълим ва инновация, 2022. – 10 с.