Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some aspects of the implementation of notarial activities
in the relationship of succession
Dilshod ASHUROV
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2023
Received in revised form
15 December 2023
Accepted 20 January 2024
Available online
15 February 2024
The article discusses various aspects of the implementation
of notarial actions within the framework of inheritance
relations. The author notes that these actions are often based on
the practice of notary offices. Succession is a special type of
social relations associated with the transfer of rights and
obligations regarding property from the testator to the heirs.
This regulates the transfer of the property of a deceased person
to others, being an important economic and social phenomenon.
Inheritance issues are among the most controversial in society,
and their regulation has been discussed for a long time. The
author notes a problem in notarial practice associated with
determining the circle of heirs, including the inheritance of the
stepfather as the sixth heir by law. There are also pressing
problems associated with the transfer of inheritance and the
determination of sixth-rank heirs according to the law.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1/S-pp141-148
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
inheritance,
succession,
transmission of inheritance,
issuing a certificate of right
to inheritance,
maintaining inherited
property taking measures,
determining the circle of
heirs,
the sixth successor in line by
law.
Ворислик муносабатларида нотариал фаолиятни
амалга оширишнинг айрим жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
мерос,
ворислик,
мерос трансмиссияси,
меросга бўлган ҳуқуқ
тўғрисида гувоҳнома
бериш,
мерос қолган мулкни
сақлаш чораларни кўриш,
меросхўрлар доирасини
аниқлаш,
қонун
бўйича олтинчи
навбатдаги ворис.
Мазкур мақолада муаллиф томонидан ворислик
муносабатларида
нотариал
фаолиятни
амалга
оширишнинг айрим жиҳатларига оид айрим мулоҳазалар
баён қилинган.
1
Independent Researcher, Tashkent State University of Law. E-mail: adr@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
142
Некоторые аспекты осуществления нотариальной
деятельности в отношениях правопреемства
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
наследование,
правопреемство,
передача наследства,
выдача свидетельства о
праве на наследство,
сохранение
унаследованного
имущества,
принятие мер,
определение круга
наследников,
шестой наследник
в очереди по закону.
В
статье
обсуждаются
различные
аспекты
осуществления
нотариальных
действий
в
рамках
наследственных отношений. Автор отмечает, что эти
действия часто основываются на практике нотариальных
контор. Правопреемство представляет собой особый вид
общественных отношений, связанных с передачей прав и
обязанностей по имуществу от наследодателя к
наследникам. Это регулирует порядок передачи имущества
умершего лица другим лицам, являясь важным
экономическим и социальным явлением. Вопросы
наследования являются одними из наиболее спорных в
обществе, и их регулирование обсуждается уже длительное
время. Автор отмечает проблему в нотариальной практике,
связанную с определением круга наследников, включая
наследование отчима в качестве шестого наследника по
закону. Также существуют актуальные проблемы,
связанные с передачей наследства и определением
наследников шестой очереди по закону.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41
-
моддасида мерос ҳуқуқи қонун
билан кафолатланганлиги эътироф этилган [1]. Хусусан, мерос очилган пайтда мерос
қолдирувчига
тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча
ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради [2]. Ўзбекистон Республикасининг
Фуқаролик кодексида ворислик ҳуқуқига алоҳида тўхталган бўлиб, унда мерос
таркибининг барча жиҳатлари қамраб олинган, шунингдек, меросга эгалик қилишга оид
барча зарур меъёрлар мавжуд.
Ворислик муносабатларидан келиб чиқадиган нотариал ҳаракатлар нотариал
идоралар томонидан кўп амалга ошириладиган ҳаракатлардан ҳисобланади.
Ворислик –
бу ижтимоий муносабатларнинг алоҳида бир тури ҳисобланиб, мол
-
мулкни ёки мулкка бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бир шахс –
мерос қолдирувчидан
иккинчи шахс –
меросхўрларга ўтиши билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам у ҳаммадан аввал,
иқтисодий ҳодиса сифатида ва вафот этган шахснинг мулкини, мулкий ҳуқуқ ва
мажбуриятларини бошқа шахсларга ўтиш тартибини белгилайди.
Ворислик, мерос масалаларидан келиб чиқадиган ижтимоий муносабатлар
кишилик жамиятидаги энг зиддиятли муносабатлардан саналади. Шу сабабдан ҳам бу
турдаги муносабатларни тартибга солувчи одат ва ҳуқуқий нормалар анча узоқ
даврлардан бери қизғин баҳс
-
мунозараларга сабаб бўлган.
Айнан мазкур масала ўрта асрларда юртимиз ҳудудида ислом ҳуқуқи нормалари
билан тартибга солинган. Жумладан, фароиз илми –
мерос тақсимотига, мерос ҳуқуқига
бағишланган ислом ҳуқуқининг алоҳида йўналиши бўлиб, унда меросни шаръий йўл
билан тақсимлашнинг назарий ва амалий томонлари ўрганилган. Мерос мулки
тақсимотида арифметик ва математик амаллар кўп ишлатилганлиги сабабли ҳам
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
143
Муҳаммад ал
-
Хоразмий қаламига мансуб “ал
-
Жабр вал муқобала” асарининг асосий
қисми
фароиз илмига бағишланган [3].
Шунингдек, Бурҳониддин ал
-
Марғинонийнинг “Фароизи Усмониййа”, Маҳмуд аз
-
Замахшарийнинг “ар
-
Роиз фи
-
л
-
фароиз”, Абу Тоҳир Сирожиддин Муҳаммад ибн Маҳмуд
ибн Абдуррашид ас
-
Сижовандийнинг “ал
-
Фароиз ас
-
Сирожиййа” асарлари ўрта асрларда
мерос масаласида қўлланиладиган асосий манбалардан саналган. Бундан ташқари,
фароиз –
мерос масаласи фатволар (Фатовойи Оламгирийя) ва фиқҳий матнлар (Канз
ад
-
дақоиқ) таркибига ҳам киритилган [4].
Ворислик билан боғлиқ муносабатларга оид нотариал ҳаракатлар ўз хусусиятига
кўра ҳуқуқни тасдиқлашга қаратилган (меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома
бериш) ҳамда қўриқлаш мазмунидаги (мерос қолган мулкни сақлаш чораларни кўриш)
нотариал ҳаракат ҳисобланади [5]. Шу жиҳатдан ҳам ворислик муносабатлари билан
боғлиқ нотариал ҳаракатлар аралаш типдаги нотариал ҳаракатлардан иборат бўлади.
Ворислик ҳуқуқи мерос ҳуқуқининг бир бўлаги сифатида унинг амал
қилинишини
таъминлайди, мерос таркибига кирган мол
-
мулк ва мулкий ҳуқуқ ҳамда
мажбуриятларни меросхўрларга ўтиш қоидаларини ўз ичига олади ҳамда турли
хусусиятдаги нотариал ҳаракатларнинг йиғиндисидан ташкил топади.
Алоҳида таъкидлаш керакки, ворислик муносабатларида нотариал фаолиятни
амалга оширишнинг бир қанча ўзига хос жиҳатлари мавжуд бўлиб, тадқиқот ҳажмидан
келиб чиққан ҳолда уларнинг асосийларига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Шу
жиҳатга кўра, бизнингча ворислик муносабатларида нотариал фаолиятни амалга
оширишда қуйидаги масалаларни ёритиш бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга:
–
мерос трансмиссияси;
–
қонун бўйича олтинчи навбатдаги меросхўрлар доирасини аниқлаш ва бошқ.
Мерос ҳуқуқи, фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан чамбарчас боғланган ва
фуқаролик ҳуқуқ тармоғининг ҳуқуқ тармоқчаларидан ҳисобланади. Мулк
муносабатлари каби мерос ва ворислик муносабатлари ҳам фуқаролик ҳуқуқи
нормалари билан тартибга солинади [6].
Қонунчиликка
асосан мерос икки хил усулда: васият ва қонун бўйича амалга
оширилади. Васият бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам кимлар меросхўр бўлиши Фуқаролик
кодексининг 1118
-
моддасида кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, мерос очилган пайтда ҳаёт
бўлган фуқаролар, шунингдек мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида
бўлган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва қонун бўйича
меросхўр бўлишлари мумкин [7].
Ворислик ҳуқуқий муносабатлар борасида, жумладан васият хусусида юридик
адабиётларда турли фикрлар билдирилган. Жумладан, Р.О.
Халфина васиятни шахс
вафот этган тақдирда ўз мулкига нисбатан қонунда белгилаб қўйилган шаклда амалга
оширилган фармойиш деб тушунтирса [8], М.Ю.
Баршевский эса мерос қолдирувчи
вафотидан сўнг ҳуқуқни олиш тартибини белгиловчи шахсий –
расмий характерга эга
бир томонлама битим деб тушунтиради [9].
Ф.Сайфуллаев мерос қолдирувчининг ўзи вафот этгандан кейин мулкининг
барчасини ёки бир қисмини қонун билан белгиланган тартибда ворисларнинг ёки
ворислари бўлиб ҳисобланмаган шахсларнинг бири ёки бир нечтасига, давлатга ёки
давлат, жамоат ташкилотлари, корхона ёки муассасаларга қолдириш ҳақидаги берган
ёзма буйруғини васият деб қараш лозимлигини таъкидлайди [10].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
144
Юқоридаги олимлар фикрига қўшилган ҳолда айтиш мумкинки ворислик
муносабатларида нотариал фаолиятни амалга ошириш икки кўринишда олиб
борилиши мумкин:
–
васият бўйича ворислик;
–
қонун
бўйича ворислик.
Фуқаронинг ўзига тегишли
мол
-
мулкни ёки бу мол
-
мулкка нисбатан ҳуқуқини
вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш
-
иродаси васият, деб эътироф
этилади. Васият бўйича меросда мерос қолдирувчи ўз мол
-
мулкини юқорида
кўрсатилганлар билан бир қаторда қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган,
шунингдек кирмайдиган бир ёки бир неча шахсларга ҳам васиятнома орқали
қолдириши
мумкин.
Аммо, мулкдорнинг ўз мулки тақдирини вафотидан сўнг муайян шахс томонидан
тасарруф қилинишини белгиламаган ҳолларда қонун бўйича ворислик амалга
оширилади.
Бундан ташқари, қонун бўйича ворислик: биринчидан, васиятнома қисман ёки
бутунлай ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда; иккинчидан, мерос мулкининг ҳаммаси
васият қилинмасдан қолган тақдирда, васият қилинмаган қисмига; учинчидан васият
бўйича меросхўр мерос очилгандан кейин меросни қабул қилиб олмасдан вафот этган
бўлса; тўртинчидан, васият бўйича меросхўр меросни олишдан бош тортган ёки ундан
воз кечган ҳолларда ҳам вужудга келади [11].
“Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 58
-
моддасида меросга бўлган ҳуқуқ
тўғрисида гувоҳномалар бериш жойи ва муддатлари тўғрисидаги нормалар
белгиланган. Унга асосан мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрларнинг ёзма
аризаларига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради. Гувоҳномалар
қонун
ҳужжатларида белгиланган муддатларда берилади [12].
Бунда нотариусга мерос очилганлиги ҳақидаги хабарни олгач, бу ҳақда турар
жойи ва иш жойи ўзига маълум бўлган меросхўрларни оммавий ахборот воситалари
орқали ёки хабар бериш йўли билан хабардор қилиш мажбурияти юкланган.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар меросхўрларнинг ёзма
аризаларига кўра мерос очилган жойдаги нотариус томонидан берилади.
Бироқ, мерос қолдирувчининг охирги яшаган жойи Ўзбекистон Республикасидан
ташқарида, жумладан МДҲга аъзо давлатлар ёки бошқа чет эл давлатларидан бирида
бўлган тақдирда, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ёрдам ҳамда ҳуқуқий
муносабатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан
нотариус томонидан мерос очилган жой бўйича давлат нотариал идорасига мурожаат
этган меросхўрлар доираси текширилиб, мерос қилиб қолдирилган кўчмас мулк ёки
унинг асосий қисми жойлашган жойи бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги
гувоҳнома берилади [13].
Меросдан воз кечиш ҳам меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга
ариза бериш орқали амалга оширилади. Ишончнома орқали меросдан воз кечишда
бундай ваколати ишончномада назарда тутилган ҳолдагина меросдан шу тарзда воз
кечилишига йўл қўйилади. Меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда
меросдан воз кечишга ҳақли бўлса
-
да, воз кечиш бекор қилиниши ёки қайтариб
олиниши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
5-
сонли “Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
145
тўғрисида”ги қарорига кўра, нотариуснинг меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома
беришни рад этиши устидан меросхўр томонидан судга шикоят берилиши мумкин
бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд иш ишларини юритиш тўғрисидаги
кодексида белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилади. Васият ва қонун бўйича
ворисликда меросхўр мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш йўли билан
меросдан воз кечишга ҳақли. Қонунда мерос очилгандан кейин бундай ариза билан
мурожаат қилиш мумкин бўлган вақт чегараланмаган [14].
Агар мерос қолдирувчининг меросхўри мерос очилганидан кейин уни қабул
қилиб
олишга улгурмасдан вафот этган бўлса (трансмиттент), унга тегиши керак бўлган
меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича (трансмиссар) ёки васият бўйича
меросхўрларига ўтади. Мерос трансмиссияси тартибида меросни қабул қилиб олиш
ҳуқуқи
бундай меросхўрнинг (трансмиттентнинг) вафотидан кейин очилган мерос
таркибига кирмайди ва мерос қолдирувчи вафот этган жойдаги нотариус томонидан
меросхўрнинг (трансмиттентнинг) меросхўрларига (трансмиссарларига) меросга
бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилади. Бунда нотариус вафот этган
меросхўрнинг (трансмиттентнинг) барча мерос мол
-
мулки васият қилинган ёки
йўқлигини, меросхўрлар (трансмиссарлар) доирасини аниқлайди [15].
Масалан, 2017 йил 1 декабрда Андижон шаҳрида вафот этган марҳум
А. Абдуллаевга тегишли мерос мулкига унинг меросни қабул қилишга улгурмасдан 2018
йил 2 июнда Тошкент шаҳрида вафот этган фарзанди Б.Абдуллаевнинг меросхўрларига
Тошкент шаҳридаги нотариус томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома
берилади.
Бироқ, тадқиқот давомида мазкур масалада нотариал ҳаракатларни амалга
оширишда муаммо мавжудлиги кўзга ташланди.
Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 5
-
сонли қарори 15
-
бандида мерос
трансмиссияси қуйидаги шартларда вужудга келиши белгиланган:
мерос очилган пайтда ворислик ҳуқуқига эга бўлган васият ёки қонун бўйича
меросхўрнинг борлиги;
васият ёки қонун бўйича меросхўр меросни қабул қилиб олишга улгурмасдан
вафот этганлиги сабабли унинг меросдаги улуши тақдирини ҳал қилиш зарурати пайдо
бўлганлиги;
вафот этган меросхўр унинг меросхўрлари билан алмаштирилиши мумкинлиги
[16].
Бизнингча, Фуқаролик кодексининг мерос трансмиссияси белгиланган нормаси
масалани икки хил талқин қиладиган шаклда баён қилинган.
Биринчи талқин шуки, меросни қабул қилиб олишга улгурмаган меросхўрга
тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича
меросхўрларига, агар барча мерос мол
-
мулк васият қилинган бўлса, унинг васият бўйича
меросхўрларига ўтади.
Бироқ, мазкур модданинг “мерос трансмиссияси тартибида меросни қабул қилиб
олиш ҳуқуқи бундай меросхўрнинг вафотидан кейин очилган мерос таркибига
кирмаслиги” тўғрисидаги қоида юқоридаги норманинг “агар барча мерос мол
-
мулк
васият қилинган бўлса, унинг васият бўйича меросхўрларига ўтади” жумласига қарама
-
қарши
келмоқда.
Негаки, агар “мерос трансмиссияси тартибида меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи
бундай меросхўрнинг вафотидан кейин очилган мерос таркибига кирмаслиги”
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
146
тўғрисидаги қоидага амал қилинадиган бўлса меросни қабул қилиб олишга улгурмаган
меросхўрга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи фақат унинг қонун
бўйича меросхўрларига ўтиши, аксинча агар барча мерос мол
-
мулк васият қилинган
бўлса, унинг васият бўйича меросхўрларига ўтмаслиги лозим бўлади.
Шу сабабдан ҳам А.П.Сергеев, Ю.К.Толстой, В.Краснюк ва А.Н.Гуевларнинг мазкур
мазмундаги фикрларига тўлиқ қўшилиш мумкин [17].
Муаммо шундаки, “агар барча мерос мол
-
мулк васият қилинган бўлса, унинг
васият бўйича меросхўрларига ўтади” жумласида ким назарда тутилган, бирламчи
мерос қолдирган шахсми ёки меросни қабул қилиб олишга улгурмаган меросхўрми?
Агар бунда сўз бирламчи мерос қолдирган шахс ҳақида кетаётган бўлса, унинг
меросни қабул қилиб олишга улгурмаган меросхўрга тегиши керак бўлган мерос мол
-
мулк васият қилинган бўлса, унинг васият бўйича меросхўрларига ўтиши тўғрисидаги
қоида
“мерос трансмиссияси” тушунчасига зид келади. Бундай тартиб мерос
трансмиссияси эмас, балки тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик ҳисобланади.
Жумладан, Фуқаролик кодексининг 1140
-
моддасига кўра тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича
ворислик қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этган тақдирда, унга
тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади, бунда улуш тақдим
қилинаётган
қонун бўйича меросхўр билан бир хил даражада қариндош бўлган
авлодлар ўртасида тенг тақсимланади [18].
Шу
сабабдан
юқоридаги
ҳолатнинг
фуқаролик
қонунчилигида
конкретлаштирилиши мақсадга мувофиқ.
Навбатдаги масала бу меросхўрлар навбатини аниқлаш билан боғлиқ.
Маълумки, қонун бўйича меросхўрлар ворисликка Фуқаролик кодексининг 1135
-
1141-
моддаларида назарда тутилган навбат тартибида чақириладилар.
Қонун
бўйича ворисликда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари, бир
тарафдан, фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошлари, иккинчи тарафдан,
туғишган қариндошларга тенглаштириладилар. Шунингдек, қонун бўйича
ворисларнинг ҳар бир навбати аввалги навбатдаги меросхўрлар бўлмаган, меросдан
четлаштирилган, меросни қабул қилмаган ёхуд ундан воз кечган тақдирда ворислик
ҳуқуқига
эга бўлади.
Амалдаги фуқаролик қонунчилигига кўра қонун бўйича ворислар навбати
қуйидаги
тартибда шакллантирилган:
–
қонун
бўйича биринчи навбатдаги ворислар –
мерос қолдирувчининг болалари
(шу жумладан фарзандликка олинган ҳамда мерос қолдирувчининг вафотидан кейин
туғилган болалари), эри (хотини) ва ота
-
онаси (фарзандликка олувчилар);
–
қонун
бўйича иккинчи навбатдаги ворислар –
мерос қолдирувчининг туғишган
ҳамда она (ота) бир ота (она) бошқа ака
-
укалари ва опа
-
сингиллари, шунингдек унинг
ҳам
ота, ҳам она тарафдан бобоси ва бувиси;
–
қонун
бўйича учинчи навбатдаги ворислар –
мерос қолдирувчининг туғишган
амакиси, тоғаси, аммаси ва холаси;
–
қонун
бўйича тўртинчи навбатдаги ворислар –
мерос қолдирувчининг олтинчи
даражагача (олтинчи даража ҳам шунга киради) бўлган бошқа қариндошлари;
–
қонун
бўйича бешинчи навбатдаги ворислар –
мерос қолдирувчининг меҳнатга
қобилиятсиз
боқимлари,
агар
улар
Фуқаролик
кодексининг
1141-
моддаси асосида мерос олмасалар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
147
Нотариал амалиётда меросхўрлар доирасини аниқлашдаги муаммо, яъни ўгай
ота
-
онанинг қонун бўйича олтинчи навбатдаги ворис сифатида мерос олиши кузатилди.
Бу
қандай
содир
бўлмоқда?
“Нотариат
тўғрисида”ги
Қонуннинг
49-
моддасига биноан нотариус мерос очилганлиги ҳақидаги хабарни олгач, бу ҳақда
турар жойи ва иш жойи ўзига маълум бўлган меросхўрларни хабардор қилиши шарт.
Шунингдек, нотариус бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида ошкора маълум қилиш
ёки хабар бериш йўли билан ҳам меросхўрларни чақириши мумкин [19]. Бу тарздаги
хабар бериш орқали меросхўрлар келмаганда ёки мерос қолдирган шахснинг ўгай ота
(она)си меросхўр сифатида келиши мумкин. Бунда Фуқаролик кодексининг 1134
-
моддаси 5
-
қисмига мувофиқ қонун бўйича ворисларнинг ҳар бир навбати меросни
қабул
қилмаган деб топилиб, мерос қолдирган шахснинг ўгай ота (она)си қонун бўйича
олтинчи навбатдаги ворис сифатида эътироф этилмоқда.
Назаримизда, қонун бўйича олтинчи навбатдаги ворисликнинг аниқ
белгиланмаганлиги нотариал ҳаракатлар амалга оширишда бу каби ҳаракатлар содир
этилишига олиб келмоқда. Бу эса, олдинги навбатдаги ворисларнинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларига зарар етказиши, шунингдек нотариал идораларда манфаатлар
тўқнашуви юз беришига олиб келиши мумкин. Шу сабабдан мазкур ҳолатнинг
фуқаролик қонунчилигида аниқлаштирилиши мақсадга мувофиқ.
Ворислик муносабатларида нотариал фаолиятни амалга оширишдаги юқорида
келтирилган айрим муаммоларнингназарий ва амалий ечимини ишлаб чиқиш,
амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларнинг киритилиши
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя
қилишни
таъминлашга хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон
Республикасининг
Конституцияси.
Қонунчилик
маълумотлари
миллий
базаси,
01.05.2023
й.,
03/23/837/0241
-
сон.
https://lex.uz/docs/6445145
2.
М.Абдусаломов, Х.Азизов, Б.Ахмаджонов ва бошқ. Фуқаролик ҳуқуқи
(иккинчи қисм) Дарслик. –Т.: Адолат, 2007. –
Б. 241.
3.
Ш.Т. Авазова Мажаллаи аҳкоми адлия: ислом ҳуқуқшунослигининг муҳим
манбаи. Юрид. фан. ном. дисс.... –Т.: Тошкент ислом университети, 2008. Б.69.
4.
Х.Аминов.
Ҳанафийлик
фиқҳининг
асосий
тамойил
ва
тушунчалари.//https://islom.uz/maqola/3105
5.
Т.Султонова Ўзбекистон Республикасида Нотариат тўғрисидаги қонунлар
ва уларни такомиллаштириш муаммолари. Т.: ТДЮИ, 2010. Б.53.
6.
Муаллифлар жамоаси. Давлат ва ҳуқуқ назарияси дарслиги. Т.:, Илм
-
фан,
2000 й. Б. 323.
7.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Иккинчи қисм). Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579
-
сон,
12.10.2018 й., 03/18/497/2044
-
сон; 21.03.2019 й., 03/19/531/2799
-
сон.
8.
Р.О. Халфина. Право наследования. –М.:, 2003. –Б. 30.
9.
М.Ю. Баршевский. Правовое регулирование наследования по завещанию. –
М.:, 2009. Б. 204.
10.
Ф. Сайфуллаев. Ўзбекистон ССР Гражданлик ҳуқуқи. II том.Тошкент,
Ўқитувчи. 1988.
- 264-
б.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
148
11.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Мерос ҳуқуқига
оид
қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2000 йил 22 декабрдаги
қарори
// Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2000 йил 22 декабрдаги
Пленуми қарорлари.
-
Т.: 2001.
12.
Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонуни.
Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375
-
сон,
17.08.2021 й., 03/21/708/0799
-
сон, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825
-
сон; 14.03.2022
й.,
03/22/759/0213
-
сон;
18.05.2022
й.,
03/22/770/0424
-
сон.
https://lex.uz/docs/54458#54488
13.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2
-
мҳ
-
сон буйруғи билан тасдиқланган “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни
амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома. Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/19/3113/2422
-
сон; 02.04.2019 й.,
10/19/3113-1/2866-
сон.
14.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
5-
сонли “Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши
тўғрисида”ги қарори.
15.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2
-
мҳ
-
сон буйруғи билан тасдиқланган “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни
амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома. Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/19/3113/2422
-
сон; 02.04.2019 й.,
10/19/3113-1/2866-
сон.
16.
Х. Ёдгоров, А.Салаев, С.Нарзуллаева. Ворислик ҳуқуқи. –
Тошкент: Baktria
press, 2017. Б.69.
17.
Гражданское право. Т. 3 / Под ред. А.П. Сергеева, Ю.К. Толстого. М., 2005.
С.383.; Краснюк В. Трансмиссар и трансмиттенты // Право. № 45. 2004. С. 31.; Гуев
А.Н. Постатейный комментарий к части третьей Гражданского кодекса РФ. М.,
2010. С. 170.
18.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Иккинчи қисм).
Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579
-
сон, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044
-
сон; 21.03.2019 й., 03/19/531/2799
-
сон.
19.
Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й.,
03/18/476/1087-
сон,
24.07.2018
й.,
03/18/486/1559
-
сон,
12.10.2018
й.,
03/18/497/2044-
сон; 16.01.2019 й., 03/19/516/2484
-
сон.
