Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The importance of independent education in the credit-
module system
Shokirjon KHOLMATOV
1
Uzbekistan State University of World Languages
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2022
Received in revised form
25 September 2022
Accepted 20 October 2022
Available online
25 November 2022
In this article, we will discuss the importance of self-study
and independent work in a credit-modular system, and
separately focus on some topics.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss10/S-pp186-189
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Credit-modular system,
independent learning,
learning process,
self-assessment,
learning material.
Кредит
-
модуль тизимида мустақил таълимнинг аҳамияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
кредит
-
модулли тизим,
мустақил таълим олиш,
ўқув жараёни,
ўз
-
ўзини баҳолаш,
ўқув материали.
Ушбу мақолада биз кредит
-
модуль тизимида мустақил
таълим ва мустақил ишларнинг аҳамияти масаласини
муҳокама қиламиз ва баъзи мавзуларда алоҳида
тўхталамиз.
Значение самостоятельного обучения в кредитно
-
модульной системе
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Кредитно
-
модульная
система,
самостоятельное
обучение,
учебный процесс,
самооценка,
учебный материал
.
В этой статье мы обсудим важность самообучения и
самостоятельной работы в кредитно
-
модульной системе,
а отдельно остановимся на некоторых темах.
1
Uzbekistan State University of World Languages. Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
187
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги
“Ўзбекистон Республикаси олий таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–
5847-
сон Фармони илғор олий
таълим стандартларини жорий этишга босқичма
-
босқич ўтишни назарда тутади.
Олий ўқув юртларига ўқув жараёнини босқичма
-
босқич кредит
-
модулли тизимга
ўтказиш вазифаси қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини
2030 йилгача ривожлантириш Концепциянинг мақсадли кўрсаткичларида:
“Кредит
-
модулли тизим 2023 йилда олий ўқув юртларининг 16 фоизида,
2025 йилда 57 фоизида ва 2030 йилда 85 фоизида амалга оширилиши керак” [1].
–
деб таъкидланган ва амалиётга жорий қилиниши бошланган.
Концепциянинг
амалга оширилишида қўйидаги муҳим вазифалар белгилаб берилган:
•
“олий таълим муассасаларида ўқув жараёни босқичма
-
босқич кредит
-
модуль тизимига ўтказилади;
халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий
таълимнинг илғор стандартлари жорий этилади, жумладан, ўқув дастурларида
назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни
шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма
-
босқич ўтилади;
•
олий таълим мазмуни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади,
ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб
ҳисса
қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали
кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади; олий таълим муассасаларининг
академик мустақиллиги таъминланади” [1].
Бу вазифаларни амалга ошириш учун таълим тизимига кредит
-
модуль
тизимини кенг жорий этиш механизмларини такомиллаштириш тақозо этилади.
Кредит
–
модуль тизимига ўтиш ОТМлар ўқув дастурларини яратишдан бошлаб,
ўқитувчиларнинг ўз дарсларини ташкил қилиши бўйича янгича ёндашувларни
талаб қилади. Агар кредит
-
модуль тизими тўғри ва тўлиқлигича жорий этилса, у
мамлакатимиз олий таълим тизимига жуда катта ижобий хусусиятларни олиб
кириши мумкин [5].
Кредит
-
модуль тизимига ўтилганда қуйидаги муҳим тамойиллар орқали
таълим жараёнида янада юқори натижаларга эришиш мумкин:
•
талабага йўналтирилганлик;
•
мустақил таълимнинг устуворлиги;
•
академик алмашинувчанлик;
•
модуллилик;
•
баҳолашнинг шаффофлиги.
Талабага йўналтирилганлик тамойили
да талаба таълим йўналиши
тармоғини танлаш; фанлар каталогидан танлов фанини танлаш; фан машғулоти
ўқитувчисини танлаш, дарс кунини танлаш;
дарс соатини танлаш, ўқув
аудиториясини (ўқув биносини) танлаш
ва бошқа имкониятларга эга бўлади.
Мустақил таълимнинг устуворлиги тамойили
да кредит
-
модуль тизимидаги
ОТМларнинг педагогик жараёни 40/60 фоиз нисбатида ташкил этилади. 40 фоиз
назарий билимлар, 60 фоиз мустақил билим олиш деганидир. Талаба ихтиёрий фанга
белгиланган ўқув соатининг 40 фоизини аудиторияда, 60 фоизини эса аудиториядан
ташқари, яъни мустақил тарзда ўзлаштириш керак [4]. Бунда фан хусусиятидан
келиб чиқиб, мустақил иш шакллари олдиндан белгилаб олинади ва талабаларга
тақдим этилади. Мустақил таълимнинг тўғри ва самарали ташкил этилиши учун
ўқитувчилар томонидан фанга доир ресурслар тақдим этилиши мақсадга муофиқ
бўлади
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
188
Академик алмашинувчанлик тамойили
талабалар ҳаракатчанлигини
(академическая мобильность) таъминлаш ва ўқишни бир университетдан
иккинчисига ўтказишни осонлаштиради. Бунда олий таълим тизими доирасида
фанлар учун белгиланган кредит миқдори университетларда ўзаро тан олинади.
Бундан ташқари мамлакат олий таълим муассасаларини мамлакатдан ташқаридаги
университетлар билан алоқалари ҳам сезиларли даражада яхшиланади.
Модуллилик
тамойили
-
яхлит муайян ўқув натижаларига эришишга
қаратилган, ўзининг баҳолаш меъзонларига эга бўлган тизимли, изчил ўқиш ва
ўрганиш ҳаракатлари жамланмаси aкадемик модуль дейилади [4, 6]. У одатда бир
семестр давом этади, аммо айрим ҳолларда бир неча соатдан иборат бўлиши
мумкин. ECTS тизимида ҳар бир модуль ўзида муайян миқдордаги кредитларни
акс эттиради.
Баҳолашнинг шаффофлиги тамойили
ни амалга оширишда аввало
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5
-
июндаги ПҚ–
3775-
сонли
қарорида
муайян фандан дарс берган педагогнинг якуний назорат жараёнларидаги
иштироки истисно этилди ва талабанинг ўзлаштириш даражаси –
профессор
-
ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони этиб белгиланди. Яъни
эндиликда “ўқитувчининг ўзи ўқитиб –
ўзи баҳолаш” усули кун тартибидан олиб
ташланди.
Кредит
-
модуль тизими
да ўқитувчи асосан ўқитиш билан шуғулланади.
Баҳолашни эса комиссия амалга оширади. Яъни педагоглар “лектор” ва
“тьютор”ларга ажратилади. Лектор –
назарий билим беради, тьютор –
назарий
билимлар асосида талабаларнинг амалий кўникмаларини шакллантиради, оддий
қилиб айтганда талабаларни имтиҳонга тайёрлайди. Имтиҳонни эса комиссия
қабул
қилади.
Анъанавий
таълимга
нисбатан
кредит
-
модуль
тизимида
талабанинг
мустақил
ишларига
алоҳида
эътибор
қаратилади
ва
унинг
бажарилиши
шакли
кенг
қамровлидир
.
Талабанинг мустақил иши
–
бу талабанинг ўзига хос ўқув фаолияти бўлиб, у
дидактик топшириқларни мустақил равишда бажаришга, ўқишга қизиқтиришга ва
муайян фан соҳасида билимларни оширишга йўналтирилган. ТМИ мазмуни
мантиқий фикрлашни, ижодий фаолликни, ўқув материалини ўзлаштиришда
тадқиқотчилик
ёндашувини
шакллантиришга
имкон
берувчи
амалий
топшириқларни бажариш билан боғлиқ бўлади.
Талабанинг мустақил иши мазмуни фаннинг хусусиятидан, олий ўқув
юртининг
техник
имкониятларидан
ва
кутубхонанинг
ўқув
-
услубий
таъминланганидан келиб чиқиб аниқланади ва инновацион технологияларга
асосланган бўлиши керак [6].
Талабанинг
бажарадиган
мустақил
ишлари
қуйидаги
гуруҳларга
ажратилиши
мумкин:
–
талабанинг
бевосита
ўзи
мобил
қурилмаси
орқали
бажарадиган мустақил
иш
турлари
(дарсга
тайёрланиш,
ахборот
излаш,
FAQ
(кўп
сўраладиган
саволлар),
форум,
тест
ечиш,
назорат
ишига
тайёрланиш);
–
анъанавий
шаклдаги
ўқитувчи
раҳбарлигидаги
талабанинг
мустақил
иши
(масала
ечиш,
реферат
тайёрлаш,
коллоквиум,
эссе,
тақдимот,
кейс
-
стади,
курс
иши ва лойиҳаси,
ҳисоб
-
график
ишлари
ва
бошқалар);
–
электрон шаклдаги ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иши [6].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
189
Талабаларга
мустақил
ишларни
бажартиришда
мотивация
муҳим
ўрин
тутади.
Бунда
ўқитувчи
талабани
рағбатлантирган
ва
қизиқтирган
ҳолда
топшириқларни
бажаришга
йўналтириши,
уларда инновацион
ғояларни
шакллантира
олиши
керак.
Демак,
кредит
-
модуль
тизимида
ҳам
ўқитувчининг
талабани
тўғри
йўналтира
олиши
ва
рағбатлантириши
муҳим
аҳамиятга
эга.
Агар кредит
-
модуль тизими тўғри ва тўлиқлигича жорий этилса,
у мамлакатимиз олий таълим тизимига жуда катта ижобий хусусиятларни олиб
кириши мумкин. Жумладан, у мамлакатимиз олий таълим тизимига таълимнинг
жаҳон тан олган мукаммал ўлчов бирлигининг олиб кирилиши, ОТМлар ўқув
дастурларида мувозанат ва меъёр пайдо бўлиши, ОТМларда ўқиш жараёнининг
шаффоф тарзда ташкил этилиши, ўқув дастурлари иқтисодиёт, меҳнат бозори ва
талабалар эҳтиёжлари асосида шаклланиши, дарсларнинг сифати яхшиланиши ва
ниҳоят ҳар бир талаба, маълум маънода ўзининг мустақил ўқув дастурига эга
бўлишига хизмат қилади [4].
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
President of the Republic of Uzbekistan 08.10.2019 Decree PF
–
5847
“
On approval of the Concept of development of the higher education system of the
Republic of Uzbekistan until 2030
”
. National Database of Legislation October 9, 2019.
www.lex.uz.
2.
Decree of the President of the Republic of Uzbekistan dated February 7,
2017
“
Action Strategy for the five priority areas of development of the Republic of
Uzbekistan for 2017-2021
”
, PF-4947. lex.uz.
3.
Resolution of the Cabinet of Ministers No. 824
“
On measures to improve the
system related to the organization of the educational process in higher education
institutions
”
. 31.12.2020.
4.
Regulations on the procedure for introducing a credit-module system in the
educational process in higher education institutions. 31.12.2020.
5.
Urinov V. ECTS credit-module system in higher education institutions of the
Republic of Uzbekistan: Basic concepts and rules. Guide. 2020.
6.
Usmonov B., Xabibullaev R. Organization of the educational process in higher
education institutions in the credit-module system. Study guide. Tashkent, 2020.
