Авторы

  • Сайдислом Юсупов
    ИИВ Академияси магистратураси тингловчиси, подполковник

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.sspme.53155

Аннотация

Салафийлар ўзларининг буюк имоми сифатида тан олган олимлардан ибн Таймиянинг қарашларига назар солсак унинг зоҳирийлик мазҳабидан таъсирланганини кўриш мумкин. Тўғри унинг асарларида жумҳур уламоларнинг фикрлари билан айнан мувофиқ келадиган таърифлар ва эътиқодий фикрлар ҳам мавжуд. Масалан: “Ибн Таймия ўзининг Ақидатул-Исфаҳония шарҳи 8-саҳифасида айтади: “Умматнинг салафлари ва имомлари иттифоқига кўра Аллоҳ таолони кайфиятсиз, ўхшатмасдан ва (сифатларни) камайтирмасдан Аллоҳнинг ўзи нафсини қандай сифатлаган бўлса, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қандай тавсиф қилган бўлса шундай сифатлаш керак”. Лекин умумий ҳолатдан хусусий масалаларга ўтган сари унинг ақидасида жумҳур уламолар эътиқодига зид ҳолатла кўрина бошлайди.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

157

СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ АҲЛИ СУННАГА ЗИД КЕЛГАН

ФИКРЛАРИ ШАКЛЛАНИШ САБАБЛАРИ

Юсупов Сайдислом Саисултанович

ИИВ Академияси магистратураси тингловчиси, подполковник

https://doi.org/10.5281/zenodo.12644643

Салафийлар ўзларининг буюк имоми сифатида тан олган олимлардан

ибн Таймиянинг қарашларига назар солсак унинг зоҳирийлик мазҳабидан
таъсирланганини кўриш мумкин. Тўғри унинг асарларида жумҳур
уламоларнинг фикрлари билан айнан мувофиқ келадиган таърифлар ва
эътиқодий фикрлар ҳам мавжуд. Масалан: “Ибн Таймия ўзининг Ақидатул-
Исфаҳония шарҳи 8-саҳифасида айтади: “

Умматнинг салафлари ва

имомлари иттифоқига кўра Аллоҳ таолони кайфиятсиз, ўхшатмасдан ва
(сифатларни) камайтирмасдан Аллоҳнинг ўзи нафсини қандай сифатлаган
бўлса, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қандай тавсиф қилган
бўлса шундай сифатлаш керак”.

Лекин умумий ҳолатдан хусусий

масалаларга ўтган сари унинг ақидасида жумҳур уламолар эътиқодига зид
ҳолатла кўрина бошлайди.

Жумладан, ўзининг “Фатово” асари 5-мужалладида (136-саҳифасида)

қуйидаги фикрни айтади:

“Салафларнинг мазҳаби кайфиятсиз ва

ўхшатишларсиз, зоҳирига қараб ҳукм чиқариш бўлган ...”.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики Ибн Таймиянинг ақидавий

масалаларда “Аҳли сунна”нинг кўплаб қарашларига зид фикрлари унинг
мажозни инкор қилиши ва Қуръон ва ҳадисдан зоҳирий маънога қараб
ҳукм чиқариши сабабли рўй берган.

Ибн Таймия ўзининг фикрлари ва қарашларида араб тилидаги

мажознинг барча кўринишларини инкор этади. Жумладан, у араб тилида
мажоз йўқ экани, ҳақиқат ва яна ҳақиқат мавжуд эканини айтади. Одамлар
мажоз деган нарса эса унинг фикрига кўра аслида воқеъликдир.
Кейинчалик у Қуръони карим ва ҳадиси шарифдаги мажозни ҳам инкор
эта бошлайди.

Ҳолбуки Ибн Таймия ўзининг Имон китоби 42-бетида:

“Қуръон ва

суннат келган вақтдаги тил, урф ва одатларни билиш керак...”

, дейди. Бу

гапнинг ўзи тилдаги мажознинг мавжуд эканидан хабар бериб турибди.
Чунки ҳар тилда ўзига хос иборалар ва мажозий ифодалар мавжуд бўлади.
Хусусан яшаш муҳити, урф одатлар, тарихий воқеалар, тил бойлиги
ривожланишига катта таъсир қилади.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

158

Ибн Таймиянинг наздида тил фақат ҳақиқатдан иборат. Уни ҳақиқий

ва мажозий маънога бўлиш кейин пайдо бўлган бидъат ҳисобланади. У
Имон китобининг 69-бетида айтади:

“Сўзларни ҳақиқий ва мажозий

маъноларга бўлиш кейин пайдо бўлган бидъатдир, бу ишни салафлар
қилмаган. Халафлар, яъни кейинги олимлар эса уни иккига бўлишади, улар
орасида лафзий жиҳатдан низо йўқ. Лекин бу каби тақсимлаш нотўғридир.
Уларнинг бундай фарқлар тўғрисидаги барча гаплари ботилдир”

.

Ўша манбанинг 67-бетида яна шундай дейди:

“Уларнинг Қуръони

каримда мажозий маънодаги сўзлар ҳам бор деган гаплари бўлмаган гап, бу
мазах қилиш ва Аллоҳга нисбатан масхаралашдир... ”.

Салафийлар шариат манбалари, хусусан Қуръонда мажоз мавжуд

эканини инкор этсалар ҳам, Дунёдаги ҳар бир тилда мажоз бор экани
исбот талаб қилмас ҳақиқатдир, Араб тили ҳам бундан мустасно эмас,
ҳатто саҳобалар даврида ҳам Қуръони карим оятларининг туб маъносини
тушунмай қолиш ҳолатлар бўлиб турган. Бунга мисол сифатида Бақара
сурасининг 187-ояти бўлиб, унда рўза тутмоқчи бўлган одам саҳарликни
тонг отгунча қилиши мумкинлиги ўзига хос мажоз билан баён этилган:

رجفلا نم دوسلأا طيخلا نم ضيبلأا طيخلا مكل نيبتي ىتح

“Токи фажрда сизга оқ ип, қора ипдан ажралгунча енглар,

ичинглар”.

Баъзи саҳобалар ушбу оятнинг мажозий маъносини англаб

етмаганлиги учун ёстиқлари тагига бир оқ, бир қора арқон қўйиб
олганлари машҳурдир, лекин Расулуллоҳ (солллаллоҳу алайҳи ва
саллам)дан бу ҳақда сўраганларида, у зот оқ ип кундузнинг ёруғлиги, қора
ип кечанинг қоронғулиги эканлигини тушунтириб берганлар.

“Зақозиқ маъҳади” балоғат фани устози Шайх Муҳаммад Аззозий

айтади:

“Ибн Таймиянинг фикрига кўра аввалги уч асрдаги олимлар ва мазҳаб

имомларидан ҳеч бири мажоз ҳақида гапирмаган, бу ҳақда биринчи бўлиб
гап очган Абу Убайда Муаммар ибн Мусанна эди, лекин Абу Убайда Муаммар
ибн Мусанна салаф олимларидан бўлиб, ҳижрий 114 йилда туғилиб 210
йилда вафот этган.

Ибн Таймиянинг даъво қилишича Абу Убайда Муаммар ибн Мусанна

айтган мажоз бу ҳақиқатнинг акси бўлган маънода эмас балки, оятларни
таъбир қилиб берувчи мажоз, экан.

Бу юзаки ҳукм чиқариш бўлиб бу фикрга на Ибн Таймияда, на

бошқаларда далил бор. Абу Убайда Муаммар ибн Мусанна назарда тутган


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

159

мажоз ҳозирги кундаги тилшунослар ва адабиёт олимлари тушунадиган
мажоз бўлиб у асл маъносидан бошқа маънода қўлланилади. Ибн Таймия ёки
бошқалар мажоз ҳақидаги бу гапни қандай қилиб айтишлари мумкин”

.

Салаф олимларидан Халил Фароҳидий ўзининг “Наҳвдаги жумлалар”

асарида ҳам бир неча оятларни далил қилиб келтириб Қуръонда
мажознинг борлигини исботлашга ҳаракат қилади.

أ

َنيِدَتْهُم اوُناَك اَم َو ْمُهُت َراَجِت ْتَحِب َر اَمَف ىَدُهْلاِب َةَل َلََّضلا ا ُو َرَتْشا َنيِذَّلا َكِئَلو ُُ

“Ҳидоят (тўғри йўл) ўрнига залолатни (нотўғри йўлни) сотиб

олганлар ўшалардир, (лекин уларга) бу савдолари фойда қилмади ва
(улар) ҳидоят йўлига юрувчи ҳам бўлмадилар”

(Бақара, 16).

Юқоридаги оятдаги

“савдолари фойда қилмади

” ибораси мажозга

далолат қилишин айтади. Чунки савдо ўзи фойда қилмайди, балки уни
юритаётган савдогар фойда кўради.

Каҳф сураси 77-оятида бундай дейилади “

Кейин ўша жойда йиқилай

деб турган бир деворни кўришгач, (Хизр) уни тиклаб қўйди.

Оятдаги девор ҳақидаги жумлани арабчадан сўзма-сўз таржима

қилинса “

йиқилишни хоҳлаб турган девор

” бўлади. Фароҳидий бу оятда ҳам

мажоз борлигини, чунки девор жонсиз бўлгани учун унда “хоҳлаш”
туйғуси йўқлигини айтади.

Имом Шофеъий Аъроф сураси 163-оятидаги

ِتْبَّسلا يِف َنوُدْعَي ْذِإ ِرْحَبْلا َة َر ِضاَح ْتَناَك يِتَّلا ِةَي ْرَقْلا ِنَع ْمُهْلَأْسا َو

“Улардан денгиз бўйида жойлашган қишлоқ ҳақида сўранг!

Қайсики, шанбалик (байрами) ўтказган (ов қилмаган) кунларида
балиқлари улар сари сув бетида оқиб келар, шанбалик қилмаган
кунида эса (балиқлари) улар сари келмас эди. Ана шу шанбаликда
(улар) ҳаддан ошар эдилар. Шу тарзда уларни фисқу фужурлари
билан синаймиз”

оятида ҳам, мажоз борлигини айтади. Яъни аслида

қишлоқ байрам ўтказмайди балки қишлоқдаги одамлар байрам қилади,
шу каби қишлоқнинг ўзи осий бўлмайди, балки унинг аҳли осий бўлади. Бу
каби мажозий усулни қўллаш замонавий тилшуносликда “метонимия” ва
“синекдоха” каби номлар билан аталади.

Имом Шофеъийнинг сўзидан хулоса шуки Қуръон оятларини

зоҳирига қараб тушуниш ҳар доим ҳам тўғри бўлмайди. Бу эса
салафийликни даъво қилувчилар эътироф этган Ибн Таймиянинг гапига
зиддир.

Ибн Таймия ўзи мажозни инкор этгани билан ўз услубига доим ҳам

амал қилмаган. Ҳар бир оятнинг зоҳирини олиш тўғри бўлмаслигини
бошқа асарида тан олишга мажбур бўлган. У ўзининг “ал-Фарқ байна


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

160

авлийа-ар-роҳман ва авлийа-аш-шайтон” асарида Ибн Аббос, Заҳҳок, Суфён
Саврий, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг фикрларини тан олади шу билан у
Мужодала сурасининг 7-ояти ҳақида тўхталади:

“Аллоҳ осмонлардаги ва Ердаги бор нарсани билишини

кўрмадингизми?! Уч кишининг ўзаро шивирлашиб гаплашиши бўлса,
албатта, уларнинг тўртинчиси Удир. Беш кишининг ҳам, албатта,
олтинчиси Удир. Бундан оз бўладими ё кўп бўладими, қаерда
бўлсалар ҳам, албатта, У улар билан биргадир. Сўнгра қиёмат куни
уларга қилган амалларининг хабарини берур. Албатта, Аллоҳ барча
нарсани билувчидир”.

Ушбу оятдаги “У улар билан биргадир”, жумласидаги “бирга” сўзини

зоҳирига қараб тушунмай, юқорида санаб ўтилган саҳоба ва тобеъинлар
айтганидек тушуниш лозим эканини таъкидлайди.
Ҳозирги салафийлар орасида шаръий манбаларнинг зоҳирига қаттиқ
ёпишиб олиш ҳолатлари кўп учрайди. Бунинг оқибатида улардан
кўзланган мақсад тўлиқ очилмайди ҳамда Аллоҳнинг зоти ва сифатига
лойиқ бўлмаган маънолар келиб чиқади. Бу каби ҳолатлар ўз ўрнида
ёритилиб уларга кераклича раддиялар бериб ўтилган.