Авторы

  • Шохрух Жураев
    ИИВ Академияси магистратура тингловчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.sspme.53169

Аннотация

Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни содир этишнинг сабаб ва шарт-шароитлари жамият тараққиётининг ҳозирги босқичида мавжуд ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муаммоларнинг кенг жамоатчилик иштирокида ҳамда очиқ кўриб чиқиш орқали ечимини топиш катта аҳамият касб этмоқда. 


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

146

ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП

МОДДАЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Жураев Шохрух Усмонович

ИИВ Академияси магистратура тингловчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.12607295

Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни содир

этишнинг сабаб ва шарт-шароитлари жамият тараққиётининг ҳозирги
босқичида мавжуд ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муаммоларнинг кенг
жамоатчилик иштирокида ҳамда очиқ кўриб чиқиш орқали ечимини
топиш катта аҳамият касб этмоқда.

Зотан, собиқ Иттифоқ сиёсатига хос бўлган у ёки бу иллатларни

ошкор этмаслик каби принциплар асосида иш кўриш юзага келган
муаммоларнинг салбий томонга оғишига йўл очишини унутмаслик лозим.
Чунки айнан ошкор этмаслик принципи асосида гиёҳвандлик ва у билан
боғлиқ жиноятларнинг асл сабабларини яшириш жамият ҳаётида қандай
оғир

оқибатларни

келтириб

чиқаргани

ҳозирги

кунда

кенг

жамоатчиликка яхши аён. Бу каби салбий жараён, табиийки, жамиятда
гиёҳвандлик иллатининг хуфиёна ривожланишига ва, айниқса, ёшлар
ўртасида кенг ёйилишига олиб келди. Гиёҳвандликнинг авж олишига
сабаб бўлган бундай салбий омиллардан ташқари, яна бир қатор
ижтимоий-руҳий жиҳатдан кўриб чиқилиши лозим бўлган омиллар ҳам
мавжуд. Бу гиёҳвандларнинг мавжудлиги ва, шу билан бирга, уларга хос
бўлган ижтимоий-руҳий хусусиятлардир. Бинобарин, гиёҳвандлик
воситаларини истеъмол қилиш ва шу орқали жиноятнинг юзага келиши
бир-бири билан чамбарчас сабабларга боғлиқ ҳолда рўй беради. Шу
ўринда ҳақда савол туғилиши табиий. Яъни, нима учун жамиятда бир хил
муҳитда яшаётган бирор-бир шахс гиёҳвандлик воситаларини истеъмол
қилиб жиноят содир этади ёки аксинча, нима учун шу жамиятнинг бошқа
бир аъзоси ушбу қилмишларни содир этишдан ўзини тияди ва ҳатто
гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишни ҳаёлига ҳам келтирмайди.
Агар ушбу саволга жавоб топилса, гиёҳвандликнинг асл сабабларини
топиш имконияти юзага келади ва шу билан бирга муаммоларни осон ҳал
этиш мумкин. Энг муҳими, шахснинг гиёҳвандлик воситаларини истеъмол
қилишга интилиши ва кўникиши бирданига эмас, балки аста-секин,
босқичма-босқич юзага келишига эътибор қаратилиши лозим.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

147

Айнан шу босқичларни билиш ва илмий-назарий жиҳатдан баҳо

бериш криминологияда катта аҳамиятга эга. тўғри, нафақат гиёҳванднинг
шахси, балки умуман шахснинг шаклланишида, биринчи навбатда, унинг
руҳиятидаги мавжуд шахсий хислатлар, яъни ўзини тутиши, салбий ёки
ижобий одатлари вақт ва атрофдаги ижтимоий муҳит билан боғлиқ
равишда кечади. Муҳит эса мавжуд ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва
маданий-маорифи муносабатлар жараёнида мавжуд бўлган салбий
ҳолатлар оқибатидир, дейиш мумкин. Шу боис, муайян шахсда юзага
келадиган салбий иллатлар ушбу ҳолатлар билан боғлиқдир. Аммо,
юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, бу каби сабаб ва шароитлар шахснинг
шаклланишига маълум бир тарзда таъсир этади, аслида шахснинг ўзида
мавжуд бўлган дунёқараш ва онг бирламчи ўрин тўхтади. Яъни, шахснинг
маънавияти ва умуман жамиятда ўзини қандай тутиши унинг асл
хислатлари билан узвий боғлиқдир. Шунинг учун ҳам гиёҳвандлик
воситаларининг истеъмол қилиниши ва гиёҳвандлар юзага келишининг
сабаблари ҳамда шароитини билишда шахснинг яшаш тарзи, тарбияси
кабиларни эътиборга олиш билан бир қаторда, унинг шахс сифатидаги
хислатлари (эҳтиёжи, қизиқишлари, ўзаро муносабатлари, маънавий
хислатлари, эҳтирос ва иродаси кабилар) ва маълум бир давр давомида
қилган хатти-ҳаракатларига диққат қилиш лозим. Демак, шахснинг (шу
ўринда гиёҳванднинг) ўзига хос жиҳатларини билиш асосида у йўл
куйиши мумкин бўлган хато ва камчиликлар, қўяверса, жиноят содир
этилишининг олдини олишга имкон яратилади.

Гиёҳвандлик билан боғлиқ барча муаммолар ва уларнинг олдини

олиш эса, албатта, халқаро талаблар асосида бўлмоғи лозим. Чунки
гиёҳвандлик халқаро муаммодир ва, таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда
жаҳон миқёсида гиёҳванд (банги)ларнинг миқдордан кўпаяётганлигини
кўриш мумкин (қарийб 50 миллион киши). Шу боис, ушбу иллатнинг
олдини олиш халқаро жамиятлар, шу жумладан Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти томонидан ҳам алоҳида эътиборга олинган. 1988 йилда БМТ
томонидан қабул қилинган конвенция ҳам айнан шу мақсадни, яъни
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ғайриқонуний
равишда ўтказилишининг олдини олишни таъминлашни талаб этади.
1990 йилда эса ушбу муаммо юзасидан халқаро форум ўтказилганлиги ҳам
бунинг яққол далилидир. Шунга кўра, БМТ гиёҳвандликка қарши кураш
бўйича 1991-2000 йиллар оралиғида бажарилиши лозим бўлган халқаро
дастурни ишлаб чиқди ва гиёҳвандлик воситаларининг истеъмол


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

148

қилинишидаги барча суиистеъмолчиликка йўл қўймасликка алоҳида
эътибор қаратилди. Ушбу дастур талабларидан келиб чиққан ҳолда,
қуйисидаги йўналишларда фаолият кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.
Мазкур йўналишлардан бири ғайриқонуний равишда гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддаларни ўтказишни атрофлича чеклаш
чораларини қўллаш бўлиб ҳисобланади.

Ҳозирги кунда ушбу жиноий фаолиятда кенг куйланиладиган

«ўтказиш» сўзи — олиш, сақлаш, сотиш каби ҳаракатларни ҳам
ифодалашини

эътиборга

олиш

даркор.

Чунки

гиёҳвандлик

воситаларининг халқаро миқёсда тарқалишининг олдини олиш учун,
аввало, жаҳон миқёсида ўзаро уюшганлик хусусиятига эга бўлган
гиёҳвандлик воситалари билан савдо қилувчи «ишбилармонлар»
фаолиятига барҳам бермоқ лозим. Бу эса халқаро миқёсда ҳал қилиниши
лозим бўлган муҳим вазифадир. Чунки наркобизнес билан шуғулланувчи
жиноий уюшмалар фаолиятига барҳам бериш гиёҳвандликка қарши
курашда биринчи навбатда бажариладиган вазифа бўлиб ҳисобланади.

Иккинчи йўналиш эса гиёҳвандликнинг келиб чиқиши, уларнинг

жиноий фаолиятлари, ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари, сабаб ва
шароитлари каби йўналишда зарур бўлган умумий ахборот марказини
ташкил этишни талаб этади. Бунда нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон
миқёсида жиноий фаолият кўрсатаётган жиноий гуруҳлар юзасидан
маълумотлар жамланиши лозим. Учинчи йўналишдаги фаолият эса асосан
мамлакатимиздаги мавжуд ва гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммоларни
ҳал этишга қаратилмоғи мақсадга мувофиқдир. Бунда асосий фаолият
гиёҳвандликнинг

тарқалишини

чеклашга

қаратилган

комплекс

тадбирларнинг жорий этилиши билан узвий боғлиқдир. Шу билан бир
қаторда, аҳоли ўртасида гиёҳвандликнинг зарари тўғрисида тарғибот
ишларини йўлга куйишни эътиборга олиш зарур бўлади. Ушбу
йўналишлардаги вазифаларни бажаришда эса махсус дастурлар ишлаб
чиқишни кўзда тутиш зарур. Таъкидлаш жоизки, бундай дастурлар
асосида у ёки бу ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган
тадбирлар Америка Кўшма Штатларида кўп йиллардан буён ўтказиб
келинмоқда. Яна бир энг асосий ва тўртинчи йўналиш гиёҳвандлик
касалига йўлиққан шахсларни даволаш, жазони ўташ муассасаларидан
озод қилинган ва гиёҳвандликка берилган шахсларнинг турмуш
шароитига кўникма ҳосил қилишларига яқиндан ёрдам бериш бўлиб
ҳисобланади.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

149

Ҳар икки вазифанинг ўзаро боғлиқлик асосида олиб борилиши мақсадга
мувофиқдир. Бешинчи йўналиш эса санаб ўтилган тўрт йўналишдаги
вазифаларни бажаришда муҳим ўрин тўхтади. У ҳам бўлса ушбу
йўналишда, яъни гиёҳвандликнинг олдини олишда кенг тармоғи илмий
тадқиқот ишларини йўлга куйишдир. Бу борада эса криминология
фанининг тутган ўрнини унутмаслик лозим.