Авторы

  • Норқобил Шоимов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти катта ўқитувчиси, юридик фанлар номзоди, доцент

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.sspme.53313

Аннотация

Инсоният ҳаёти уни ўраб турган атроф табиий муҳит билан узвий алоқада бўлиб, улар ҳаётининг барқарорлиги ва соғлом кечиши кўп жиҳатдан атроф табиий муҳитнинг, унинг асосий омиллари бўлган ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг маълум мутаносибликда сақланишига боғлиқдир. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш инсоният учун жуда катта ҳаётий аҳамиятга эга. Кишилар табиат ва унинг бойликларидан нооқилона фойдаланиб, унинг асрлар давомида ташкил топган табиий манзарасини ўзгартирмоқда, унга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бунинг оқибатида экологик мувозанат бузилиб, биологик ресурслар камайиб кетмоқда.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

166

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

«2019-2028 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИКНИ САҚЛАШ

СТРАТЕГИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРИ —

ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АСОСИ

СИФАТИДА.

Шоимов Норқобил Бобомуродович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти катта

ўқитувчиси, юридик фанлар номзоди, доцент

https://doi.org/10.5281/zenodo.11351773

Инсоният ҳаёти уни ўраб турган атроф табиий муҳит билан узвий

алоқада бўлиб, улар ҳаётининг барқарорлиги ва соғлом кечиши кўп
жиҳатдан атроф табиий муҳитнинг, унинг асосий омиллари бўлган ер, ер
ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг маълум
мутаносибликда сақланишига боғлиқдир. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш
инсоният учун жуда катта ҳаётий аҳамиятга эга. Кишилар табиат ва унинг
бойликларидан нооқилона фойдаланиб, унинг асрлар давомида ташкил
топган табиий манзарасини ўзгартирмоқда, унга салбий таъсир
кўрсатмоқда. Бунинг оқибатида экологик мувозанат бузилиб, биологик
ресурслар камайиб кетмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев

атроф-

муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига
бағишланган видеоселектор йиғилишида

шундай деган эди:

“Экология –

ҳаёт-мамотимиз. Мен ҳозир Экология қўмитаси раҳбари ишдан
олинганини айтдим. Аслида битта қўмита эмас, жамиятимиз ўзгариши
керак. Ҳар битта дарахтни сақлаб қолиш учун ҳамма курашиши керак. Бу
масалада ҳар доим гапириб келинган, лекин натижа бўлмаган. Энди
назорат қаттиқ бўлади”

1

.

Шундай экан, табиатни муҳофаза қилиш, биологик ресурслардан

оқилона фойдаланиш ва уларни сақлаш, экологик талабларни ўз вақтида
бажариш бугунги куннинг

ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан муҳим

аҳамиятга эга масалаларидан

биридир.

Бу борада, мамлакатимизда изчил ишлар олиб борилмоқда. Аммо,

эришилган натижаларга қарамай, табиий экотизимларга ва ёввойи
ҳайвонлар ва ўсимликлар кўпайишига салбий омилларнинг таъсири
давом этмоқда. Биологик хилма-хиллик компонентлари самарали

1

https://kknews.uz/uz/86622.html


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

167

муҳофаза қилинишини давом эттириш учун тизимли ёндашувни қўллаш
талаб қилинмоқда, ҳам ҳайвонларнинг ўзини, ҳам улар яшаш жойини
муҳофаза қилиш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш
зарурлигини вақт талаб этмоқда.

Шу боисдан ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги

“2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик
хилма-хилликни сақлаш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги

484-

сонли қарори

1

айнан ана шу муаммо ва камчиликларни бартараф этиб,

биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланишни
таъминлаш, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш
ва кенгайтириш, табиий экологик тизимларнинг таназзулга учраши
суръатларини пасайтириш, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва
йўқолиб бораётган турларини қайта тиклаш, биохилма-хилликни сақлаб
қолиш соҳасидаги халқаро муносабатларни ривожлантиришга қаратилган
комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади.

Қарорга кўра,

биринчидан,

2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон

Республикасида

биологик

хилма-хилликни

сақлаш

стратегияси

тасдиқланди ва у қуйидаги устувор вазифалар амалга оширилишини
назарда тутди:

- муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонларини мамлакат

ҳудудининг 12 фоизига етказиш;

- Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлаштириш ишларини

олиб бориш ва унинг майдонини 1,2 миллион гектарга етказиш;

- Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигида жайронлар

бош сонини 1000 га етказиш;

- давлат қўриқхоналаридаги эталон экотизимларда биохилма-

хиллик компонентлари учун мониторинг олиб боришнинг марказий
бўғинли ягона тизимини яратиш;

- замонавий геоахборот технологиялари (ГИС-технологиялар)

асосида биохилма-хилликнинг давлат мониторинги ва давлат кадастри
ягона ахборот маълумотлар базасини яратиш;

- ҳар йили 2 млн гектар майдонда табиий яйловлар ва

пичанзорлардаги ўсимликларни геоботаник текширувдан ўтказиш;

1

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 09/19/484/3281-сон; Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 15.01.2024 й., 09/24/26/0029-сон.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

168

- биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалаларини иқтисодиётнинг

барча тармоқларига интеграциялаш.

Шуниси диққатга сазоворки, стратегиянинг

“Умумий қоидалар”

–деб

номланган 1-бобида Ўзбекистонда биологик хилма-хилликни тиклаш ва
сақлаш — экологик хавфсизликни таъминлаш ва мамлакатнинг барқарор
ривожланиши, шунингдек, иқлим ўзгаришининг юз бераётган
жараёнларига мослашишнинг ишончли йўли эканлиги аниқ белгилаб
берилди.

Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, стратегиянинг

“Жорий

вазиятнинг тавсифи”

– деб номланган 2-бобида Ўзбекистон

Республикасида биологик хилма-хилликнинг жорий ҳолати, ҳайвонлар ва
ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб бораётган турлари, ҳайвонларнинг
яшаш жойлари ва уларни қўриқлаш, ўрмон ва ўрмондан фойдаланиш,
муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ҳамда экотуризм масалаларининг
ҳар бири алоҳида-алоҳида параграфларда берилганлиги эътиборга
моликдир.

Таъкидлаш ўринлики, биологик хилма-хиллик сақланиб қолишига

тўсқинлик қилаётган асосий муаммолар санаб ўтилиб, улар стратегиянинг

“Мавжуд хавф-хатарлар ва муаммолар”

– деб номланган 3-бобида қайд

этилган ва улар қуйидагилардир:

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг биологик ресурслардан

фойдаланишни тартибга солувчи халқаро стандартларга номувофиқлиги;

- биохилма-хиллик ва экотизим хизматлари қийматини иқтисодий

баҳолаш механизмларининг мавжуд эмаслиги;

- муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини ва уларнинг

репрезентатив тизимини муқобил бошқаришнинг мавжуд эмаслиги;

- атроф табиий муҳит, жумладан, биохилма-хиллик давлат кадастри

ва мониторинги етарлича амалга оширилмаслиги;

- биохилма-хилликни сақлаш соҳасида молиялаштириш етарли

эмаслиги;

- давлат экологик экспертизаси тартиботига хўжалик фаолияти ва

бошқа

фаолиятнинг

биохилма-хилликка

таъсирини

баҳолаш

механизмлари етарлича жорий этилмаганлиги;

-

жамоатчиликнинг

биохилма-хилликни

сақлаб

қолишдан

хабардорлигини ва иштироки даражасининг пастлиги;

- аҳоли экологик маданиятининг етарлича ривожланмаганлиги.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

169

Булардан ташқари, стратегияда биохилма-хиллик соҳасида халқаро

алоқалар, стратегиянинг мақсадлари ва вазифалари, биологик хилма-
хилликни сақлаб қолиш бўйича ҳаракатларнинг асосий йўналишлари,
стратегияни амалга ошириш механизми, стратегияни ресурслар билан
таъминлаш ва уни амалга ошириш босқичларининг хар бири алоҳида
бобларда берилганлиги аҳамиятлидир.

Иккинчидан,

қарор билан 2019 — 2028 йиллар даврида биологик

хилма-хилликни сақлаш стратегиясини амалга ошириш бўйича
Ҳаракатлар режаси тасдиқланди ва унда амалга ошириладиган чора-
тадбирлар, уларни амалга ошириш механизми, бажариш муддатлари,
молиялаштириш манбалари ва масъул ижрочилар ҳамда кутилаётган
натижалар белгилаб берилди.
Мухтасар қилиб айтганда, қарорнинг чиқарилиши биологик хилма-
хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланишни таъминлаш, муҳофаза
қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш ва кенгайтириш, табиий
экологик тизимларнинг таназзулга учраши суръатларини пасайтириш,
ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб бораётган турларини
қайта тиклаш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш соҳасидаги халқаро
муносабатларни

ривожлантиришга

қаратилган

комплекс

чора-

тадбирларни амалга оширишни назарда тутади ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 115-моддасида берилган Вазирлар
Маҳкамасининг

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни ва

биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришига, эпидемияларга,
пандемияларга қарши курашиш ҳамда уларнинг оқибатларини юмшатиш
соҳаларида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди

деб эътироф этилган ваколатининг амалдаги ижросини таъминлаш
бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди.