
251
Иномжонова Мукаддас Боқижоновна
Узбекистан Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат бошҳаруви академияси мустацил тадцикртчиси
ЭЛЕКТОРАЛ ҲУЛҚ-АТВОР СИЁСИЙ ҲУЛҚ-АТВОР ШАКЛИ СИФАТИДА
Таъкидлаш жоизки, сайловлар бугунги кунда замонавий демократик давлатлардаги сиёсий
жараёнларнинг ажралмас таркибий қисми саналади. Сайловлар даврида барча фуқаролар сиёсий
жараёнларга фаол иштирокчи сифатида жалб этилади. Чунки сайловлар фуқароларга давлат
ҳокимиятини шакллантиришда иштирок этиш имконини беради. Бунда сайловларнинг демократик
асосда ташкил этилиши муҳим аҳамият касб этади.
Аҳоли электорал ҳулқ-атвори сиёсий ҳулқ-атвор шакли ҳамда мамлакат демократик
ривожланишининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Чунки, айнан, электорал ҳулқ- атвор
демократик жамият ривожланишининг даражасини ва қонунчилик томонидан тақдим этилган
вазифаларни бажаришга унинг қанчалик тайёрлигини белгилайди. Психологик ёндашув доирасида
электорал ҳулқ-атвор деганда, ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайловларда субъектнинг
иштироки (ёки иштирок этмаслиги) ҳамда бирон-бир номзодга ёки барча номзодларга қарши қарши
овоз бериш тушунилади . Социология нуқтаи-назаридан электорал ҳулқ-атвор жамоа ҳулқ-
атворининг шаклларидан бири бўлиб, у етакчи, гуруҳ (партия)ни ҳамда муайян ижтимоий тартибни
танлашга йўналган гуруҳий тасаввурлар, кайфиятлар ва хатти-ҳаракатлар мажмуи сифатида
белгиланади.
Масаланинг моҳияти шундан иборатки, яқингача ҳам сайловлар тартиби расмий тусга эга эди:
сайловчилар муайян номзод учун ўзини ёки дастурини қўллаб-қувватлаганликлари учун эмас, балки
сайловларда иштирок этмаслик салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги сабабли ҳам овоз
берганлар. Бугунги кунда эса, электоратнинг феъл-атвори ҳамда унинг онги ўртасидаги ўзаро
боғлиқлик тубдан ўзгарган. Электорал ҳулқ-атвор турли хил омиллар томонидан белгиланмоқда.
Сайловчининг сайловлардаги ҳулқ-атвори субъектив омиллар томонидан белгиланишининг
кўрсаткичи сифатида уларнинг сайловларга қизиқиши хизмат қилиши мумкин. Сайловлар
натижаларига бўлган қизиқиш аниқ хатти-ҳаракатларда ва ўз навбатида, шахснинг субъектив
ҳолатида намоён этиши мумкин. Шунинг учун, қизиқиш категориясини қуйидагиларга ўзгартириш
мумкин:
•
сайлов қонунчилигини билиш;
•
номзодлар дастурлари, таржимаи ҳоли ҳамда сайловларда иштирок этаётган сиёсий партиялар
мақсадлари, ғоялари билан танишиш;
•
номзодлар билан бўлган учрашувларда иштирок этиш, атрофдагилар билан муҳокама қилиш;
•
номзодга турли хил усуллар (моддий, маънавий ва ҳ.к.) билан ёрдам бериш.
Булар В.Комаровский томонидан сайлов кампанияларини тадқиқ этиш мобайнида таклиф
этилган. Бу кўрсаткичлар, ўз навбатида, сайловчининг сайловларга бўлган қизиқишининг уч
даражасини акс эттиради, хусусан, когнитив (билимлар, тасаввурлар); баҳолаш (сайловчиларнинг
номзодларга муносабати) ва ҳулқ-атвор (сайловчининг фаоллик даражасини белгиловчи)
даражаларини.
Мазкур кўрсаткичлар бир вақтнинг ўзида сайловнинг қанчалик юқори савияда ўтганлигиниҳам
кўрсатади. Юқори даражадаташкил этилган сайлов кампанияси қонунчилик, номзод (партия) ва унинг
дастури тўғрисидаги зарур билимлар ҳамда маълумотлар йиғиндисини назарда тутади. Лекин, булар
етарлича эмас. Қачонки субъект ўз қизиқиши, эҳтиёжи, мақсадларини англаган ҳолда, буларни номзод
дастури билан солиштиргандагина, сайлов профессионал бўлиши мумкин.
Сайловчининг номзодга нисбатан баҳоловчи муносабати номзоднинг сайловчи манфаатини
ҳимоя қила олиш қобилияти (уни ифода этган ҳолда сиёсий қарорларни қабул қилиш йўли орқали

252
ҳаётга татбиқ этиш) каби муҳим жиҳатни ҳам ўз ичига олади.
Малакали сайловнинг асосий жиҳатларидан бири бу, номзоднинг ўз дастуридаги устувор
вазифаларни қанчалик бажаришидир. Бу эса, ўз навбатида, сайловчининг номзодга бўлган
муносабатини белгилаб беради ҳамда сайловларда иштирок этишга ундайди. Электорал ҳулқ- атворни
ўрганаётган айрим олимлар томонидан таъкидланишича, сайловчининг сайловларда иштирок этишга
ундайдиган жиҳат бу, ўз гуруҳининг мавжуд дастурларини, мақсадларини, кўрсатмаларини ҳаётга
тадбиқ этишга қодирлигидир. Бир неча Европа мамлакатларининг электорал статистикасини ўрганган
Г. Тингстен таъкидлашича, “оддий ишчилар ҳудудларида истиқомат қилувчи ишчилар мазкур
ҳудудларда яшамайдиган ишчиларга нисбатан кўп ҳолларда социалистларга овоз берадилар” .
Агар номзодлар дастурлари кўплаб ўхшаш жиҳатларга эга бўлса, бу ҳолда сайловчи у ёки бу
номзоднинг мазкур дастурларни амалга ошириш имкониятларини баҳолайди. Бинобарин,
сайловчининг сайловлардаги танлови шахсга доир хусусиятга ҳам эга бўлиши мумкин, яъни сайловчи
номзод депутатлик вазифаларини бажариш учун зарур сифатларга эга ёки эга эмаслигини баҳолайди.
Умуман олганда, сайловчида номзод тўғрисидаги тасаввур сайлов кампанияси бошланишидан
аввал шаклланади. Сайловлар давомида тасаввурдаги номзодлар амалдаги номзодлар билан
таққосланади. Бу борада электорал тайлов сайловчи томонидан стихияли тарзда амалга оширилмайди,
балки бунга узоқ муддатли руҳий фаолият олиб келади. Мазкур даврнинг ўзига хослиги шахснинг
шаклланиш жараёни, қабул қилинган қарор моҳияти ҳамда уни амалга ошириш учун танланган
воситалар билан белгиланади.
Электорал ҳулқ-атворни белгиловчи яна бир муҳим кўрсаткич бу - сайловчининг масъулияти
(сайловлар аҳамиятини тушуниш)дир. Сайловчи масъулиятининг даражаси, бир томондан, унда
фуқаролик бурчи ҳиссининг ривожланганлик даражаси билан, бошқа томондан, сайловчининг
фикрича сайланаётган органнинг сиёсий тизимдаги мавқеи даражаси билан белгиланади.
Шундай қилиб, электорал ҳулқ-атвор бу, фуқароларни ўз ваколатларини ажратиш борасидаги
сиёсий ҳулқ-атвор шаклидир. Электорал ҳулқ-атворнинг ўзига хослиги сайлов кампаниялари
босқичларида иштирок этишда, овоз бериш натижаларида акс этадиган бевосита сайлов жараёнларида
намоён бўлади.
Юқорида айтилган фикрларга хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, электорал ҳулқ- атвор
сиёсий феъл-атворнинг энг кенг тарқалган шакли ҳисобланади. Аввало, электорал ҳулқ-атвор бу,
фуқароларнинг ҳокимият органларига сайловлар билан боғлиқ ҳатти- ҳаракатларидир. Сайловчи
масъулияти ва малакали сайлов электорал ҳулқ-атвор моҳиятини чуқурроқ очиб беришга
кўмаклашади.
Иккинчидан, электорал ҳулқ-атворни миқдор-сифат жиҳатидан самарали таҳлил қилиш учун
кўрсаткичлар ва мезонларнинг қуйидаги тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ:
Учинчидан, аҳоли электорал ҳулқ-атворининг ўзига хослиги шундан иборатки, у доимий
ҳаракатда бўлиб, турли хил омиллар таъсирида ўзгариш қобилиятига эга. Электорал ҳулқ-атворда
намоён бўладиган ижтимоий-сиёсий кўрсатмалар объектив ва субъектив омилларнинг мураккаб ўзаро
алоқаси натижасидир.
АДАБИЁТЛАР:
1.
Ильясов Ф.Н. Политический маркетинг. Искусство и наука побеждать на выборах. М.:
Издательство ИМА-пресс, 2000.
2.
Комаровский В.С. Демократия и выборы в Росси: теория и история вопроса // Социс, 1996, № 6.
3.
Вятр Е. Социология политических отношений. М., 1992, 124-бет.
4.
Shermukhamedova, N. A. "Philosophy." Tashkent: Noshir (2012).
5.
Namazova, Yulduz Muzapparovna. "MINISTRY OF PUBLIC EDUCATION AND
CONFESSIONAL (RELIGIOUS) SCHOOLS IN TURKESTAN." Scientific and Technical Journal of
Namangan Institute of Engineering and Technology 1.7 (2019): 135-139.