Янгиланаётган Ўзбекистонда узлуксиз таьлим ва тарбиянинг устувор йўналишлари

Asal Babaeva

Ҳар қандай мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти унда яшаётган халқнинг маънавий баркамоллигида намоён бўлади, маънавий баркамоллик эса таълим жараёнида шаклланади. Дунёнинг барча давлатларида жамият тараққиётининг муҳим омили сифатида баркамол шахе тарбиясига алоҳида эътибор қаратилган ва шу нуқтаи назардан мамлакатдаги сиёсий тизим, ижтимоий муносабатлар, миллий ва сиёсий менталитет таъсирида таълим моделлари шаклланган. Хусусан, АҚШ, Япония, Хитой, Корея, Нидерландия, Дания ва бошқа давлатларда таълим тизимининг барқарорлиги иқтисодий барқарорликнинг кафолоти хисобланган ва шу боис,қадимги илдизларга эта бўлган миллий таълим тизими анъаналаридан воз кечмаган ҳолда, даврнинг руҳига мослашиш, таълим тизимининг янги стандартларини яратишда халқаро тажрибага таянишга алоҳида эътибор қаратганлар.

38

Abstract views:

15

Downloads:

hh-index

0

Citations