Янгиланаётган Ўзбекистонда узлуксиз таьлим ва тарбиянинг устувор йўналишлари

CC BY f
45-48
0
3
Поделиться
Бабаева , А. . (2021). Янгиланаётган Ўзбекистонда узлуксиз таьлим ва тарбиянинг устувор йўналишлари . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 45–48. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/21988
Асал Бабаева , Узбекский университет журналистики и массовых коммуникаций

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳар қандай мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти унда яшаётган халқнинг маънавий баркамоллигида намоён бўлади, маънавий баркамоллик эса таълим жараёнида шаклланади. Дунёнинг барча давлатларида жамият тараққиётининг муҳим омили сифатида баркамол шахе тарбиясига алоҳида эътибор қаратилган ва шу нуқтаи назардан мамлакатдаги сиёсий тизим, ижтимоий муносабатлар, миллий ва сиёсий менталитет таъсирида таълим моделлари шаклланган. Хусусан, АҚШ, Япония, Хитой, Корея, Нидерландия, Дания ва бошқа давлатларда таълим тизимининг барқарорлиги иқтисодий барқарорликнинг кафолоти хисобланган ва шу боис,қадимги илдизларга эта бўлган миллий таълим тизими анъаналаридан воз кечмаган ҳолда, даврнинг руҳига мослашиш, таълим тизимининг янги стандартларини яратишда халқаро тажрибага таянишга алоҳида эътибор қаратганлар.


background image

45

Бабаева Асал Бахрамовна

магистрант

Узбекистан журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

uzedu. babaeva(d,gmail. сот

ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОНДА УЗЛУКСИЗ ТАЬЛИМ

ВА ТАРБИЯНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Ҳар қандай мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти унда яшаётган халқнинг маънавий

баркамоллигида намоён бўлади, маънавий баркамоллик эса таълим жараёнида шаклланади. Дунёнинг
барча давлатларида жамият тараққиётининг муҳим омили сифатида баркамол шахе тарбиясига
алоҳида эътибор қаратилган ва шу нуқтаи-назардан мамлакатдаги сиёсий тизим, ижтимоий
муносабатлар, миллий ва сиёсий менталитет таъсирида таълим моделлари шаклланган. Хусусан,
АҚШ, Япония, Хитой, Корея, Нидерландия, Дания ва бошқа давлатларда таълим тизимининг
барқарорлиги иқтисодий барқарорликнинг кафолоти хисобланган ва шу боис,қадимги илдизларга эта
бўлган миллий таълим тизими анъаналаридан воз кечмаган ҳолда, даврнинг руҳига мослашиш,
таълим тизимининг янги стандартларини яратишда халқаро тажрибага таянишга алоҳида эътибор
қаратганлар.

Узбекистоннинг миллий тикланишдан юксалиш сари барқарор ривожланиши жараёнида

нафақат таълим тизими, балки тарбия сохасида ҳам чуқур ва кенг қамровли ислоҳотларга эътибор
қаратилмоқда. Узбекистонда 2017 йил 29 декабрдаги “Мактабгача таълим тизимини янада
такомиллаштириш бўйича чора тадбирлар” тўғрисидаги қарорнинг эълон қилиниши дарахтнинг
серҳосил мева бериши унинг илдизини парваришлашдан бошлаган богбонга киёслаш мумкин. Шу
боне, 2017 йил сентябрда Узбекистонда дунёда аналоги бўлмаган Мактабгача таълим вазирлиги
ташкил этилди, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва қарори билан ҳар бир вилоятда 20 тадан кам
бўлмаган рақобатбардош хусусий мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш жараёни
бошланди. Бу бир томондан ота-оналарнинг жамият ривожидаги ижтимоий фаоллигини оширса,
иккинчи томондан болаларнинг таълим ва тарбиясининг мутаносиблигини таъминлаш давлат сиёсати
даражасига кўтарилганлигининг исботидир.

Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Хдракатлар Стратегиясининг 4

тамойилида таълим тизими ислоҳотларини янги босқичга кўтариш бўйича тизимли фаолият режаси,
ижтимоий, маънавий-маърифий соҳадаги ишларни янги тизим асосида йулга кўйиш бўйича 5 та
илгари сурилган ташаббусларини тарбия самадорлигини оширишга йуналган янги босқич деб
эътироф этиш мумкин. Зеро таълим ва тарбия мутаносиблигини таъминлаш ҳар қандай вазиятга
мослашиш, фаолиятни ташкил этишда билим яхлитлиги ва эътиқод бутлигигга амал қилиш омили
бўлади.

Таълим соҳаси ислоҳотларининг иккинчи босқичи ўрта махсус таълим тизимида амалга

ошмоқда. 1997 йилда Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида қабул қилинган 9+3 тизими ўзини
оқламаганлигини 20 йиллик хаёт тажрибаси ва кўп сонли ота оналар билан ўтказилган сўровномалар
натижасида аниқланди. Касб хунар колледжларида мақсадсиз кадрларнинг тайёрланиши ишсизлар
сонини кўпайтирди. Шу боне, 2017 йилдан 11 йиллик мактаб таълимини ташкил этишга ўтилиши
баробар ид а ўқувчиларга 2 йил давомида 50 та касб хунарга ўргатиш тизими жорий этилди. Бу
ёшларнинг ҳар қандай ҳолатда эганллаган касб хунари билан жамиятда ижтимоий фаол бўлишининг
кафолотидир. Ихтисослашган мактабларнинг ташкил этилиши, ҳар бир боланинг муайян ихтисослик
бўйича мутахассис этиб тайёрлаш йўлидаги саъй ҳаракатидир. Узбекистон республикасида Президент
мактабларининг очилиши, унда ўқиш учуй мактаб ёшидаги йигит қизларнинг танловининг жорий
этилиши аждодларга муносиб авлодларни тарбиялашнинг пухта ўйланган тизими ташкил
этилганлигидан далолати ва таълимнинг инсонпарварлашуви олимидир.

Узбекистон Президента Ш. Мирзиёевнинг юртимизда ёшларга ҳарбий таълим-тарбия берадиган

курсантлар мактабларига “Темурбеклар мактаби” [1, 2017] деб ном бериш таклифи аждодлар


background image

46

ватанпарварлиги ва жасоратини ёшларда тарбиялаш мақсади билан йўғрилган.

Бунда билимнинг ўзигагина эмас, балки ундан фойдалана олиш малакаларини шакллантириш

ҳам муҳим омилдир. Бу таълим ва тарбиянинг аҳамияти асосан тенглашишини англатади - айни ҳолда
тор профессионал таълимнинг аҳамиятини бекор қилиш эмас, балки уни дунёқараш контекстига,
маданий тарихий маъсулият майдонига киритиш назарда тутилади. Билимнинг жадал суръатларда
ўсиши, дунё илмий манзараларининг ўзгариши билимнинг прогноз унсурларини кучайтиришни
тақозо этади. Шундай қилиб, бу ерда касбий фоалиятнинг қадриятлар билан алоқасини янада
кучайтириш, таълим тизимига глобал - мадани, ахлоқий, экологик ва бошқа шунга ўхшаш мезонларни
киритиш зарурлиги тўғрисида сўз юритилади.
Узбекистонда таълим соҳасида босқичма босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар миллий
манфаатларга йуналтирилган, унда ўзига хос тамойилларга риоя қилингани жаҳон ҳамжамияти
томонидан тан олинаётганлигини эътироф қилиш лозим. Таълим тизимини муттасил
такомиллаштириш, олий таълим соҳасид а таълим стандартларинитурли минтақавий давлатлараро
бирлашмалар доирасида янада универсаллаштириш аксарият мамлакатлар, шу жумладан мустақил
ривожланаётган Узбекистон учун демократик ислохотларни давом эттиришнинг муҳим омилига
айланмоқда. Олий таълим тизимига маблағ билан таъминлашнинг турли манбалари - давлат,
нодавлат, жумладан чет эл инвестицияларини жалб қилиниши давоб этмоқда. Пуллик - шартнома
асосида ўқишга кирган талабаларга банк кредитлари бериш амалиёти жорий этилди.

Бу тунги кунда юзага келган муаммолар сарҳисоб қилиниб, Узбекистон Президента Ш.

Мирзиёевнинг ташаббуси билан таълим соҳасида минтақавий стандартларни яратиш илмий тадқиқот
ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини амалга тадбиқ этиш, электрон ахборот алмашуви,
интернет-технологияларини ривожлантириш янги босқичга кўтарилди. Узбекистонда замой
талабларига жавоб берадиган кадрларни тайерлашга йуналтирилган сиёсат босқичма-босқич амалга
оширилмоқда. Биргина 2017-2019 йилларда 34 та олий таълим муассасаси ташкил этилди, 2020 йил
ҳолатида Узбекистонда 125 олий таълим тизими фаолият олиб бориб, қабул квотаси йилдан йилга
ошмоқда.

2017 йилдан меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва 1-даражали кўзи ожиз абитуриентларга

давлат грантлари ҳисобидан қабул квотасининг ажратилиши ёшлар ижтимоий ҳимоясининг ёрқин
ифодасидир. Навоий тоғ кончилик института, Тошкент темир йўллари мухандислари института,
ТАТУда сиртқи бўлимга қабул квотасининг ажратилиши шу соҳанинг коллежлари битирувчилари
учун имтиёз, уларнинг ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиши учун яратилган шароитлардир.
Хусусан, ТАТУнинг махсус сиртқи бўлимига қабул квотаси 50 тадан 100 тагача ошди, махсус сиртқи
бўлимда УЗТВга ва Узбекистон почтасига мутахассисларни тайёрлаш режалаштирилди.

2017 йилдан Узбекистон республикасининг 36 та олий таълим муассасаларида 114 та янги

бакалавр таълим йўналиши ва 42 та олий таълим муассасида 104 та магистратура мутахассислигига
қабул квотасининг ажратилиши янги мутахассисликларга эҳтиёжнинг ошаётганлигини намоён этади.
Шунингдек, олий таълим муассасаларига мақсадли қабул квотаси белгиланиши ёшларнинг келгусида
иш билан таъминлаш имкониятидир.

Олий таълим тизимида хориж давлатлари таълим муасасасалари билан академик мобиллик,

талабалар алмашинувининг жорий этилиши “Эл-юрт умиди” жамгармаси фаолиятининг йўлга
қўйилиши юртимиз иқтидорли ёшларининг ўзлигини намоён қилиш учун яратилаётган шароит,
уларнинг инсоний қадрининг улуғланиши, меҳнатига давлатнинг юксак баҳоси деб хисоблаш мумкин.

Узбекистон Респуликаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Узбекистон Республикаси

олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тақдирлаш тўғрисида” ПҚ-5847-
сонли Фармони барча олий таълим муассасаларининг масъулиятини ошириш, мажбуриятларини ҳис
қилиш, айнан таълим барқарор тараққиётнинг энг муҳим кафолоти эканлигини англашга йўналган
саъй ҳаракатдир.

2004 йилда олий таълим тизимида сиртқи ва кечки ўқитиш тизимининг бекор қилиниши, аслида

инсон ҳуқуқларининг поймол қилиниш деб баҳоланиши мумкин. Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан
2017 йилда сиртқи ва кечки таълим тизимининг қайта тикланиши Узбекистон халқининг эгилган
қаддининг тикланиши, армонга айланган орзуларининг рўёбининг исботидир.

Энгмуҳимимуддатлиқамоқжазосиниўтаётганёшларгатаълимолишучуншароитларнинг


background image

47

яратилиши давлатимиз раҳбарининг юксак инсонийлиги, багрикенглиги, халқнинг дарди ва
ташвишларини ҳис қилиши ва уларни бартараф этиш йўлидаги саъй ҳаракатдир.

Бу эса мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устивор йўналишларидан

биридир. Зеро, Узбекистон Республикаси Президента Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек “Ҳозирги вақтда
мамлакатимиз аҳолисининг 32 фоизини ёки 10 миллионный 30 ёшгача бўлган ёшларимиз ташкил
этади. Ёшларимиз ҳақли равишда Ватанимизнинг келажаги учун жавобгарликни зиммасига олишга
қодир бўлган, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал этувчи кучига айланиб бораётгани барчамизга
гурур ва ифтихор багишлайди” [2, 13]. Виз юртимиз ёшларининг ютуқлари билан ҳақли равишда
фахрлансак арзийди. Хусусан, 2000-2016 йилларда Узбекистоннинг ўсмир ёшлари дунё миқёсидаги
фан олимпиадаларида иштирок этиб юртимизнинг илм хазинасига 200 дан ортиқ медалларга сазовор
бўлгани ҳақиқатдир. Бироқ кейинги уч йилда бу кўрсаткич 3 баробар ошганлиги ҳам ҳақиқатдир.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 2019 йил 3 майда Узбекистон республдикаси президенти

ташаббуси билан “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз
тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 4306 сон қарорининг ижросини
таъминлаш мақсадида халқ таълими вазирлиги ҳузурида “олимпиадалари бўйича иқтидорли
ўқувчилар билан ишлаш департаменти” ташкил этилди. Халқаро фан олимпиадалари
совриндорларига 100 миллион, 54 миллион 35 миллион миқдорида пул мукофотлари белгиланди.
Улар Узбекистоннинг иқтидорли ўқувчилар заҳирасига киритилди. Уларнинг устозларига ҳам тегиш
рагбатлантирувчи мукофотлар ажратилди. Бу мамлакатда барқарор юксалиш жараёни босқичма
босқич амалга ошаётганининг кафолотидир.

Хдракатлар стратегиясида ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёш оилалар учун муносиб уй-жой

ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш; ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлат
ҳокимияти ва бошқаруви органлари, таълим муассасалари, ёшлар ва бошқа ташкилотларнинг
самарали фаолиятини ташкил этиш” ни ҳам тўғри ҳал этиш ва қўйилган мақсадларни амалга ошириш
белгилаб берилганлиги эътиборга молик.

Вақт олий қадрият. Вақтни қадрлаш зарур, чунки у инсон учун бебаҳо қадрият, зеро, бу унинг

ҳаётий давридир. Шу боне, Узбекистонда , ёшларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишга,
уларнинг таҳдидбардош этиб тарбиялаш, турли ғоявий таъсирлардан сақлаб қолишга йўналтирилган
тизимли фаолият ташкил этилган. Дарҳақиқат, Тошкент шаҳри Олмазор тумани талабалар шаҳарчаси
ҳудудида “Ёшларнинг ўқув, илмий ва маърифий” республика марказининг таклифи ва унинг ташкил
этилиши маърифат дунёсига янги ёндашувнинг ифодаси, дунё таълим, илм ва маърифат макони билан
алоқа қилиш имконияти сифатида алоҳида эътиборга молик. Ёшларнинг бугун эгаллаган билимлари
албатта мамлакат келажагини мустаҳкамлаш йўлидаги дадил қадамдир. Зеро, китоб мутоаласи
фикрни теранлаштиради, мантиқий хулосалар чиқариш имкониятини, мушоҳада юритиш
қобилиятини кучайтиради. “Энг муҳими, фарзандларимизда ёшлик чогидан бошлаб китобга меҳр
қўйиш, мустақил фикр юритиш, мураккаб ҳаётий вазиятларда тўғри жавоб топиш кўникмасини
шакллантиришимиз, бунинг учун тегишли ташкилий ишларни амалга оширишимиз дар кор” [3, 469]
шу боне, бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида китобхонлик кунлари, олий таълим
муасссасаларида романшунослик бадиий оқшомлари, маҳаллаларда катта-кичик кутубхоналар
ташкил қилинди. Китоб мутоаласининг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши, мамалакатимизга
кироат этиб ўқийдиган манкуртлар эмас, балки танқидий фикрловчи, янги ташаббус ва гоялар билан
Узбекистоннинг тикланишдан юксалиш сари барқарор тараққиётини таъминлашга муносиб ҳисса
қўшишга тайёр ёшлар тарбиясини назарда тутади.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Узбекистон Республикаси

Президентининг Ш.Мирзиёевнинг оқилона сиёсати ва раҳбарлик маҳорати миллий таълим
тизимининг юксалиши, жамиятда ўз-ўзини англаш ва ватанпарварлик туйгуларининг уйғонишига
амалий асос бўлди, давлат ва халқнинг жамият ҳаётига даҳлдорлик туйғусини такомиллаштирди.

Таълим тизимидаги коррупцияга хусусан, кадрлар коррупциясига нисбатан аёвсиз кураш

бошланди ва бу соҳада муайян ютуқларга эришилмоқда. Олий таълим муасссасаларига ўқишга қабул
қилиш жараёнида шаффофлик таъминланмоқда.

Хорижда таълим олган ёшлар учун имтиёзлар белгиланди. Энг аввало хорижда олинган таълим

ҳужжутларини нострификацияси бўйича Низом қайта ишланди ва унда аҳолининг ижтимоий ҳимояси
таъминланди. Дунёнинг энг яхши мингта таълим муассасаси рўйхатига кирган олий ўқув юрти


background image

48

битирувчиларининг таълим ҳужжатларини тўғридан тўғри нострификация қилиш белгиланди.
Олийтаълиммуассасалариароталабаларалмашинувининг жорий этилиши бир томондан тафаккурнинг
янгиланишига таъсир этса, иккинчи томондан янги ғоялар ва ишланмаларни Узбекистон ҳудудида
кенг қамровли жорий этиш учун шароит яратди. Узбекистон халқининг меҳнати қадр топди, улар
қалбидаги ишончсизлик, таҳлика ўрнини рози бўлиш, миннатдорлик туйғуси эгаллади

Зеро, маънавий камолот ва ахлоқ, ақл-заковат ва ўз имкониятларини рўёбга чиқариш,

қобилиятини намоён қилиш асосан таълим жараёнида юз беради. Дунёнинг глобал муаммоларини
бартараф қилишга ҳаракат қилинаётган ҳозирги даврда таълимнинг сифати бу мақсадларга эришишда
муҳим омилга айланади. Шу сабабли таълимнинг сифатини оширишга интилиш,
интеграциялашаётган минтақалар учун таълим дастурлари ва андозаларини бир хиллаштириш,
«бутуй умр мобайнида узлуксиз таълим» стратегиясини амалга ошириш глобаллашув
жараёнларининг янада чуқурлашуви ва такомиллашувида муҳим омилга айланмоқда.

АБАДИЁТЛАР:

1.

Узбекистон Республикаси Президента Фармони. Узбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиям тўғрисида. - Тошкент: Адолат, 2017. -Б. 25.

2.

Мирзиёев Ш. М. Эркин ва фаровон, демократик Узбекистон давлатини биргаликда қурамиз.-

Тошкент: Узбекистон, 2016. -Б.14.

3.

Мирзиёев Ш. М. Эркин ва фаровон, демократик Узбекистон давлатини биргаликда барпо

этамиз. -Тошкент: Узбекистон, 2016. -Б.14.

4.

Ҳотамий А. Ислом тафаккури тарихидан. Тошкент: Минҳож, 2003. -Б.ПО.

5.

Мирзиёев Ш. Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб, қатъият билан

ҳаракат қилайлик. Тошкент: Узбекистон, 2017. -Б. 18.

6.

Мирзиёев Ш.М. Мирзиёев Ш. Эркин ва фаровон демократик Узбекистон давлатини мард ва

олийжаноб халқимиз билан қурамиз. Тошкент: Узбекистон, 2016.

7.

Мирзиёев Ш. М. Эркин ва фаровон, демократик Узбекистон давлатини биргаликда барпо

этамиз.Тошкент: Узбекистон, 2016. - Б.13.

8.

Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш-юрт тарққиёти

вахалқ фаровонлигининг гарови.Тошкент: Узбекистон, 2017. - Б.23.

9.

Мирзиёев Ш.М. Жисмоний ва маънавий етук ёшлар-эзгу мақсадларимизга етишда танячимиз

ва суянчимиздир // Президент Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV
қурултойидаги нутқи. 2017 йил 30 июнь.

10.

Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан қурамиз. - Тошкент:

Узбекистон, 2018, - Б. 469

11.

Zikirova, N., et al. "Interactive Strategies and Methods of Education." International Journal of Recent

Technology and Engineering (IJRTE) ISSN (2019): 2277-3878.

12.

Namazova, Yulduz. "National education system in the educational ideas of jadidism." The Light of

Islam 2020.3 (2020): 47-57.

13.

Шермухамедова, H. "Философия и методология науки (на узб. языке). Ташкент:" Изд. НУУз."

(2005).

14.

Нишанова, О. (2023). Моральные ценности и их роль в обществе . in Library, 7(1), 1-9.

извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21923

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президента Фармони. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегиям тугрисида. - Тошкент: Адолат, 2017. -Б. 25.

Мирзиёев Ш. М. Эркин ва фаровон, демократик Узбекистан давлатини биргаликда курамиз.-Тошкент: Узбекистан, 2016. -Б. 14.

Мирзиёев Ш. М. Эркин ва фаровон, демократик Узбекистан давлатини биргаликда барпо этамиз. -Тошкент: Узбекистан, 2016. -Б. 14.

Хотамий А. Ислом тафаккури тарихидан. Тошкент: Минхож, 2003. -Б.ПО.

Мирзиёев Ш. Ватанимиз такдири ва келажаги йулида янада хамжихат булиб, катьият билан харакат килайлик. Тошкент: Узбекистан, 2017. -Б. 18.

Мирзиёев Ш.М. Мирзиёев Ш. Эркин ва фаровон демократик Узбекистан давлатини мард ва олийжаноб халкимиз билан курамиз. Тошкент: Узбекистан, 2016.

Мирзиёев Ш. М. Эркин ва фаровон, демократик Узбекистан давлатини биргаликда барпо этамиз.Тошкент: Узбекистан, 2016. - Б. 13.

Мирзиёев Ш.М. Конун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш-юрт тарккиёти вахалк фаровонлигининг гарови.Тошкент: Узбекистан, 2017. - Б.23.

Мирзиёев Ш.М. Жисмоний ва маънавий етук ёшлар-эзгу максадларимизга етишда танячимиз ва суянчимиздир / Президент Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий харакатининг IV курултойидаги нутки. 2017 йил 30 июнь.

Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халкимиз билан курамиз. - Тошкент: Узбекистан, 2018, - Б. 469

.Zikirova, N., et al. "Interactive Strategies and Methods of Education." International Journal of Recent Technology and Engineering (IJRTE) ISSN (2019): 2277-3878.

Namazova, Yulduz. "National education system in the educational ideas of jadidism." The Light of Islam 2020.3 (2020): 47-57.

Шермухамедова, H. "Философия и методология науки (на узб. языке). Ташкент:" Изд. НУ Уз." (2005).

Нишанова, О. (2023). Моральные ценности и их роль в обществе . in Library, 7(1), 1-9. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/viewZ21923

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов