Barcha maqolalar

235-236 115 0

“Ammafos maxam “ aj korxonasi texnik suvini qayta ishlash tizimi samaradorligini oshirish

Muqaddam Bekmuratova , Gulnoza Hakimova

Hozirgi kunda nafaqat O`zbekiston balki dunyo oilmlari ham chiqindi va texnik suvlarni qayta ishlash borasida juda ko`plab ishlarni amalga oshirmoqdalar, tajribalar o`tkazishmoqda.Bunda chiqindi suvlarini tozalashning optimal usullarini yaratishga harakat qilishmoqda. Chunki sanoat, umuman ishlab chiqarishni qay turini olmaylik albatta suvdan foydalaniladi. O`zbekiston respublikasi Olmaliq shahrida joylashgan “AMMAFOS MAXAM “ Ochiq Aksiyadorlik jamiyati1969-yil dekabr oyida ishga tushgan. Korxona O`zbekiston respublikasinng Qizilqum fosforitlaridan murakkab azot-fosforli mineral o`g`itlar ishlab chiqaruvchi va “Uzkimyosanoat” AJ tarkibiga ham kiradi. Sanoat maydoni 194.5gektar. Yiliga 217.5 ming tonna fosforli o`g`itlar ishlab chiqaradi.

1-66 185 0

Қоратоғ ва Марказий Қизилқум фосфоритларидан экстракцион фосфат кислота ишлаб чиқаришнинг такомиллашган ва концентрланган фосфорли ўғитлар олиш технологияларини яратиш

Исраилжон Шамшидинов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда деҳқончилик учун ер майдонларининг камайиши ва сайёра аҳолисининг ўсиши туфайли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш биринчи даражали вазифа хисобланади. Шу сабабли, агросаноат комплексини минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ўсимликларни ўсиш ва ривожланиш стимуляторлари билан таъминлаш кишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишнинг асосий омили хисобланади. Минерал ўғитлардан тўғри фойдаланиш 50% гача кўшимча ҳосил беради. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини керакли ўғитлар билан таъминлаш устувор вазифалардан бўлиб қолмокда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен минерал ўғитлар ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантириш йўналишида илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалигини азотли, фосфорли ва калийли ўғитларга бўлган талабини тўла таъминлаш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга ошириб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада кузги шудгорлаш учун энг зарур бўлган концентрланган фосфорли ўғитлар ассортиментини кенгайтириш юзасидан бажарилган тадкиқотлар натижасида махаллий хомашёлардан олинган минерал ўғитларни (PS-Agro, аммофосфат, супрефос ва ҳ.к.) алохида таъкидлаш мумкин. Саноат ишлаб чиқаришини сифат жихатидан янги босқичга кўтариш, махаллий хомашё ресурсларини чукур қайта ишлаш асосида тайёр махсулот ишлаб чиқаришни янада жадаллаштириш, принципиал жихатдан янги махсулот ва технология турларини ўзлаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чикқан ҳолда Марказий Қизилкум фосфоритларини казиб олиш ва бойитиш, уни концентрланган фосфорли ва мураккаб ўғитларга қайта ишлаш бўйича кувватларни янада ошириш хамда Республиканинг фосфорли ўғитларга бўлган талабини тўла кондириш муҳим ўрин тутади.
Бугунги кунда жаҳонда фосфатли оой хомашё конлари камайиб бораётганлиги сабабли ишлаб чикаришга паст навли ва юқори магнийли фосфоритларни қамраб олган ҳолда концентрланган фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш технологияларини яратишга алоҳида эътибор каратилмокда. Бу борада паст навли магнийли фосфоритлар асосидаги экстракцион фосфат кислота (ЭФК) дан фойдаланган ҳолда қўшалоқ суперфосфат технологиясини ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан хисобланади. Концентрланган фосфорли ўғитлар технологиясини яратишда катор, жумладан, куйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: мақбул хоссаларга эга бўлган концентрланган ва фаолланган фосфат кислота эритмаларини олишнинг самарадор усулларини ишлаб чиқиш; аммоний нитрат иштирокида 35-40% Р2О5 концентрациягача буглатилган магнийли фосфат кислота эритмалари билан фосфоритларни парчалашнинг мақбул технологик кўрсаткичларини аниклаш; паст навли фосфоритлардан сульфатлар ва фтордан тозаланган ЭФК ҳамда уни асосида юкори навли аммофос олиш технологиясини яратиш.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги № ПФ-4707-сонли «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги № ПФ-4947-сонли «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади магнийли фосфоритлардан олинган экстракцион фосфат кислотани (ЭФК) қўшимчалардан тозалаш ва фаоллаштириш усулларини ҳамда юкори магнийли фосфоритларни ЭФКга қайта ишлаш ва иккиламчи фосфатларни фаолланган ЭФКда парчалаш йўли билан концентрланган фосфорли ва микроэлементли ўғитларга қайта ишлаш технологияларини ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
биринчи марогаба курсагкичларни ўлчашнинг кенг қамровли доирасида Н3РО4-Н2О, H3PO4-MgSO4-H2O, H3PO4-MgSO4-NH4NO3-H2O ва таркибида аммоний нитрат бўлган магнийли ЭФК системаларида қайнаш ҳарорати, тўйинган буғ босими, буғ ҳосил бўлиш иссиқлиги, электр ўтказувчанлиги ва pH қиймати аникланган;
аммоний нитрат иштирокида ЭФК концентрланган эритмалари физик-кимёвий ва реологик хоссаларининг яхшиланиши магний сульфат гидратларининг бузилиши ҳисобига содир бўлиши исботланган;
магнийли фосфоритлар асосидаги фосфат кислотанинг аммоний нитрат иштирокида фаолланиш мумкинлиги аникланган;
биринчи маротаба майдаланиш пайтида Қоратоғ фосфатли хомашёси компонентларининг маълум изчилликда тақсимланиши, фосфорит парчаланиш даражасига заррачалар ўлчамининг таъсири, заррачалар ўлчами ортиши билан парчаланиш даражасининг минимум орқали ўтиши аникланган ва бунда кальций сульфат майда кристалларининг йирик заррачалар сиртида куйқа қатлам ҳосил қилиш сабаблари асосланган;
фосфат кислотани сульфат кислотали экстракциялашда фосфоритларнинг парчаланиш жараёни хамда кальций сульфат дигидрати кристалланишига магнийнинг таъсири аникланган;
жараён боскичларини камайтириш ҳисобига кислота тозалаш жараёнини жадаллаштириш таъминланадиган ЭФК ишлаб чиқариш технологик циклида ЭФКни фтор ва сульфатлардан бир пайтнинг ўзида тозалаш ҳамда МҚ фосфоритларидан таркибида 52,0% дан кам бўлмаган Р2О5 бўлган экологик тоза махсулот - юқори навли аммофос олиш мумкинлиги аникланган;
жараён боскичларини камайтириш ҳисобига кислота тозалаш жараёнини жадаллаштириш таъминланадиган ЭФК ишлаб чиқариш технологик циклида ЭФКни фтор ва сульфатлардан бир пайтнинг ўзида тозалаш ҳамда МҚ фосфоритларидан таркибида 52,0% дан кам бўлмаган Р2О5 бўлган экологик тоза махсулот - юқори навли аммофос олиш мумкинлиги аникланган;
иккиламчи фосфатларни концентрланган ва аммоний нитрат билан фаолланган ЭФК ва микроэлементли ЭФКда парчалаш йўли билан концентрланган фосфорли ўғитлар ҳамда микроэлементли ўғитлар олиш технологиялари ишлаб чикилган.
Хулоса
Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар куйидагилар хисобланади:
1. Н3РО4 - Н2О, Н3РО4 - MgSO4 - Н2О, Н3РО4 - MgSO4 - NH4NO3 - Н2О системаларда физик ва физик-кимёвий хоссаларни ўрганиш натижасида магнийли фосфат кислоталарни концентрлашда магний сульфат ва аммоний нитратнинг таъсир механизми аниқланди. Аммоний нитрат иштирокида фосфат кислотали эритмалардаги биринчи водород ионлари микдорининг ортиши ва pH муҳитининг камайиши кўрсатиб берилди, бу эса концентрлашда ЭФК физик-кимёвий ва реологик хоссалари ўзгариши, магний сульфат гидратларининг бузилишини тасдиқлайдиган буғ ҳосил бўлиш иссиқлигининг камайиши, тўйинган буғ босими ва электр ўтказувчанлигини ортишида ўз аксини топади.
2. Аммоний нитрат иштирокида таркибида магний бирикмалари бўлган ЭФК ва унинг буғлатилган эритмаларининг кимёвий фаоллиги ортиши мумкинлиги аникланди. Аммоний нитрат иштирокида трикальцийфосфатнинг эрувчанлиги 99,13% га ортиши кузатилади.
3. МҚ фосфоритларидан фосфат кислотани экстракциялаш технологик циклининг ўзида экологик тоза олий навли аммофос олиш имкониятини берадиган ЭФКни кўшимча харажатларсиз сульфатлар ва фтордан тозалаш технологияси яратилди.
4. Фосфоритларнинг 100 мкм дан йирик заррачаларини олдиндан ажратиш йирик ўлчамдаги кальций сульфатнинг кристалланиши натижасида экстракцион бўтқа фильтрланиш хоссаси ортишини таъминлаши аниқланди.
5. Қоратоғ фосфоритларини олдиндан 600-700°С ҳароратда термик қайта ишлаш кўпик ҳосил бўлишининг кескин камайишига, фосфорит парчаланиш жараёнининг ва кальций сульфат кристаллари ҳосил бўлишининг яхшиланишига ҳамда экстрактор унумдорлигининг ортишига олиб келиши аниқланди. Бунда фосфат кислота унуми 2,2-2,4% га ортади ва 92-93% ни ташкил этади.
6. Қоратоғ магнийли фосфоритларини фосфат кислотал и парчалаш ҳамда кислотали ва аммонийлашган қўшалоқ суперфосфат олишнинг мақбул шароитлари ишлаб чиқилди. Парчалаш жараёнининг мақбул шароити: буғлатилган ЭФК концентрацияси 35-37% Р2О5, ЭФКни буғлатиш жараёнида қўшиладиган аммоний нитрат микдори 1,5-2,0%, фосфорит:ЭФК(100% Р2О5) масса нисбати 1:( 1,0-5-1,5), парчалаш давомийлиги 1,5-2,0 соат, фосфатли хомашёни парчалаш ҳарорати 60°С ва бўтқани қуритиш ҳарорати 105°С хисобланади. Бунда фосфатли хомашёни парчаланиш даражаси бўтқада 84-87% ни, куритилган махсулотда 98-99% ни ташкил этади.
7. Яратилган технологиялар Олмалиқ «Ammofos-Maxam» АЖнинг ишлаб турган аммофос ишлаб чикариш жихозларида саноат ишлаб чиқариши шароитида синовдан ўтказилди ҳамда янги ўғит - супераммофосфатнинг 1000 тоннадан ортиқ микдордаги саноат тажриба намунаси ишлаб чиқарилди. Супераммофосфат ишлаб чикариш аммофосга солиштирилганда сульфат кислота солиштирма сарфини 15-20% га, аммиакни 60-80% га хамда чиқиндига чиқариб юбориладиган фосфогипсни 15-20% га камайтиришни таъминлаб беради.
8. МҚнинг ЮКФК ва камбағал (ЮҚК, БФХ ва ЧФ) фосфоритларини микроэлементли фаолланган ЭФКда парчалаш йўли билан таркибида мис ва рух микроэлементлари тутган азотфосфоркальцийли ўғитлар олиш мақбул шароити аниқланди: фосфат кислота концентрацияси ~35% Р2О5, n=l:(1,25-s-l,5), парчалаш жараёни давомийлиги 1,5-2,0 соат, pH 2,8-3,5, куритиш харорати 100-105°С.
9. Микроэлементлар тутган азотфосфоркальцийли ўғитлар технологияси «Ammofos-Maxam» АЖ ва «Қўкон суперфосфат заводи» АЖда саноат ишлаб чикариш шароитига мослаштирилган курилмаларда синовдан ўтказилди ва тажриба намуналари ишлаб чиқарилди.
10. Қоратоғ фосфоритлари асосидаги қўшалоқ суперфосфат ҳамда МҚ фосфоритлари асосидаги азотфосфоркальцийли ўғитларнинг ихтисослашган муассасаларда ўтказилган агрокимёвий синовлари уларнинг юқори самарадорлилигини ва аммофосга тенглашишини кўрсатди. Ўғитлар таркибига микроэлементларнинг кириши ҳосилдорликни 13% га оширади.
11. Техник-иктисодий ҳисоблар ЭФКни бир вақтда сульфатсизлантириш ва фторсизлантириш ҳамда АФКЎ ишлаб чиқаришнинг юқори иктисодий самарадорликка эга эканлигини кўрсатди. 100 минг тонна юқори навдаги аммофос ва АФКЎ ишлаб чиқарилганда соф фойда йилига мос ҳолда 9,4 млрд. сўм ва 27,96-30,79 млрд. сўмни ташкил этади.

1-51 45 0

Қизилқум фосфоритларини нитрат кислотаси билан қайта ишлаш асосида фосфорли ва азоткальцийли ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш

Айжамал Алламуратова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг бош истиқболи тупроқни қайта ишлашнинг янги технологияларини жорий қилиш, экинларнинг юқори хосилдор навларини, албатта минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш хисобига хосилдорликни ошириш билан богликдир. Ўсимликлар ҳосилдорлигини белгилайдиган асосий омилларидан бири, бу фосфорли ўғитлардан фойдаланиш ҳисобланади.
Жаҳонда сифатли фосфат хом ашёси танқислиги туфайли паст навли фосфоритларни ишлаб чикаришга жалб этиш орқали концентрланган фосфорли ўғитлар технологиясини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Бу жиҳатдан нитрат кислотали кайта ишлаш усуллари анча истиқболли хисобланади. Нитрат кислотасининг афзаллиги шундан иборатки, қаттиқ ва суюқ чиқиндилар деярли хосил бўлмайди, чунки HNO3 икки тарафлама: фосфат хом ашёсидаги карбонатларни ажратиб олиш учун фаол водород иони, хамда суюқ ва қаттиқ ўғитларнинг асосий озуқа қисми -азот компонента сифатида фойдаланилади.
Бугунги кунда мамлакатимизда кенг миқёсдаги аник чораларни амалга ошириш натижасида минерал ўғитлар, хусусан азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар ишлаб чиқариш технологияси соҳасида муйян даражада назарий ва амалий натижаларга эришилди. Бу борада кузги шудгорда ва ўсимликларни қўшимча озиқлантиришда қўлланиладиган фосфорли ва суюқ ўғитлар ассортиментини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган тадкикотларни алоҳида таъкидлаш керак. Ўзбекистон Республикасин янада ривожлантириш буйича ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида «кимё саноатини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни янада жадаллаштириш, янги турдаги технологиялар ва маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш» да маҳаллий Қизилқум фосфоритларини қазиб олиш ва бойитиш ҳамда уларни фосфорли ва суюқ комплекс ўғитларга кайта ишлаш қувватини янада ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида», 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сонли «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта тамойили бўйича ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ва 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236 сонли «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тўғрисида» ги қарори, шунингдек мазкур сохада кабул қилинган бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади паст навли Марказий Қизилкум фосфоритларини нитраткислотали қайта ишлаш асосида концентрланган фосфорли, суюк азоткальцийли ўғитлар ва кимёвий чўктирилган кальций карбонатини олишнинг чиқиндисиз самарадор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
аммоний ва кальций нитратлари, карбонатлари ва фосфатлари иштирокида гетероген фазали мувозанатдаги сувли системаларда қаттиқ фазаларнинг мавжуд бўлишининг концентрацией ва ҳарорат чегаралари аниқланган;
АКН айланма эритмалари билан карбонатли фосфоритларнинг кальций модулини камайтириш билан бир вақтда суспендирланган ўғитлар олишнинг усули ишлаб чиқилган;
кальций нитратини аммоний карбонат тузлари билан конверсия қилиш орқлаи айланма аммоний нитрата эритмаси ва кимёвий фаоллашган кальций карбонатини олишнинг макбул шароитлари аниқланган;
дастлабки ишлов берилган фосфат хом ашёсини нитрат кислотаси билан парчалаш жараёнига технологик параметрлар таъсири аникланган бўлиб, АКН иштирокида нитраткислотали экстрактни аммонийлаштириш ва бирламчи фосфорли ўғитлар олиш технологияси яратилган;
Хулоса
Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар қуйидагилар хисобланади:
1. Марказий Қизилқум фосфоритларини нитрат кислотаси билан парчалаш жараёни СаО-Р2О5-М2Оз-Н2О системасининг диаграммаси бўйича назарий асосланган. Фосфоритнинг тўлиқ парчалашга нитрат кислотасининг стехиометриядан оширилган меъёрларида эришиш мумкинлиги аникланган.
Са(КОз)2-СаСОз-Н2О эрувчанлиги политермик диаграммасини куриш мақсадида еттита ички кесимлар ўрганилган. Бинар системалар политермалари ва (-27,2) дан 50°С гача бўлган ҳароратларда ички кесимлар маълумотлари бўйича ушбу системанинг эрувчанлик диаграммаси курилди, бунда муз, Ca(NO3)2 4Н2О, Са(МОз)2-ЗН2О, Ca(NO3)2-2H2O ва СаСО3 ларнинг кристалланиш майдонлари чегараланди. Кальций карбоната (-27,2) дан 42°С гача ҳароратлар оралиғида Ca(NO3)2-4H2O, 42,СН48,3°С ҳароратлар оралиғида эса Ca(NO3)2-3H2O билан биргаликда кристалланади. Ўрганилган системада дастлабки компонентларнинг ўзаро таъсирлашувида янги кимёвий бирикмалар ҳосил бўлмайди, ва у оддий эвтоник типига мансубдир.
Назарий тахдил ва экспериментал маълумотлар асосида биринчи маротаба 30 ва 60“С да Ca2+/2NH*// 2NO', СО2-Н2О ўзаро системларининг эрувчанлик диаграммаси курилиб, бу кальций нитратининг аммоний карбоната билан СаСОз ва NH4NO3 га конверсиясининг макбул шароитларини топишга имкон берди. ^н^2с°г <1_ц нисбатда Са2* ва NHj Са(МЭ3)2
сарф даражаси 99,0% га етади. Макбул харорат 30-60°С ораликларида бўлади. Бунда СаСОз нинг максимал чиқими 99,8% га эришилади.
2. Бойитилмаган фосфорит унини АКН айланма эритмалари билан ишлов берии жараёни АЭ:ФХ = 3:1 дан 6:1 гача ва NaMMliaK: NH1ITpaT = 0,2-4),8 нисбатларда жараён давомийлиги 60 дакика ва 30°С хароратда олиб борилди. фосфорит унининг нитрат тузларининг эритмалари билан ўзаро таъсирлашуви натижасида фосфат хом ашёси фаолланиши (ўзлашмайдиган Р2О5 шаклининг ўзлашувчан шаклга ўтиши) содир бўлади. Қаттиқ фазанинг қуритилган намуналарида РгОзузл. ■ РгОзумум. нисбати 44,97-48,32% ни ташкил этади, бу эса ушбу кўрсаткични дастлабки фосфорит унида - 18,49% бир неча баробар ошириб беради. АЭ:ФХ = 3:1 кичик нисбатида ва қолган бир хил шароитларда бўтқанинг қаттик қисмида Р2О5ЎЗЛ. ва СаОузл АЭ:ФХ = 6:1 га Караганда 2-3% га юкоридир. Бу АЭ:ФХ нисбатнинг ошиши билан суюк фазага Р2О5 ва СаО ўтишлар улушининг ортиши билан богликдир. Айланма эритмаларда NaMMI)aK : NHHTpaT нисбатнинг ортиши билан Р2О5 умумий концентрацияси 19,6% гача ортади, кальций модули эса 2,3 гача камаяди (дастлабки 2,7 дан).
Суюк фазанинг кимёвий таркиби таҳлили кўрсатдики, АЭ:ФХ дастлабки нисбатининг оширилиши (3:1 дан 6:1 гача) билан ЫаммИак ■ NHllTpaT = 0,8 ва 0,2 нисбатда суспензияда азот микдори мос равишда 14,7-14,74% ва 8,96-9,31% оралиғида ўзгаради, Р2О5умум микдори эса 2,26 дан 0,95%гача ва 2,14 дан 0,72% гача камаяди. Мазкур жараённи амалга оширишда суюк фазанинг бир қисми дастлабки фосфат хом ашёни ишлов бериш босқичига кайтарилади, қолган қисми эса таркибида 22,1-^-29,77% озуқа компонентлари (N+P2O5+CaO) тутган суюк суспендирланган ўғит сифатида ишлатилади.
3. АКНАЭ билан дастлабки ишлов берилган фосфоригни иарчалашда олинган нитраткислотали экстрактни аммонийлаштириш жараёни ўрганилди, шунингдек Марказий Қизилқум фосфоритларини нитраткислотали экстрактини аммонийлаштириш маҳсулотларидан фосфорли каттиқ ва суюк суспендирланган ўғитлар олиш жараёнининг технологик тадкикотлари ўтказилди. Аммонийлаштирилган нитрокальцийфосфат бўтқаларидан олинган суюк ва куритилган каттиқ фазалар кимёвий таҳлили кўрсатдики, pH нинг 2,6 гача ошиши билан суюк фазада РгОзумум микдори 1,04% гача камаяди, бўтқанинг намлиги 54,18% га етади, pH нинг 3,2 дан янада оширилганида суюк фазада Р2О5 тўлиқ чўкади ва чўкманинг намлиги 48,52% гача камаяди. Қаттиқ фосфорли ўғитда ўзашувчан Р2О5 шаклининг нисбий микдори трилон Б бўйича 79,14 дан 90,94% гача ва 2 %-ли лимон кислотаси бўйича 86,34 дан 94,64% гача ортади. Ўзлашувчан кальцийнинг нисбий микдори 93,6-96,29% оралиғида ўзгаради. N:P2O5 нисбати 0,79-1,57, озука компонентлари йигиндиси эса 30,63-37,16% оралиқларида бўлади.
Кўрсатдики, қаттик чўкмани сув билан 1:2 нисбатда ювиш қуритилган маҳсулотларда Р2О5умум микдори 27,13-30,11% гача ортади. Бунда 0,2М трилон Б буйича Р2О5 нинг ўзлашувчан шакли 21,8-23,47%, 2 %-ли лимон кислотаси бўйича эса - 22,75-25,23% ни ташкил этади. Ювилган чўкмаларда кальций модули ювилмаган чўкмаларга нисбатан 0,5-0,7 га кам пастдир ва pH кўтарилиши билан 1,29 дан 1,45 гача ортади.
4. Ca2t, 2NH’/(2NO,, CO2-H2O ўзаро системалари назарий таҳлили билан аникланган мақбул шароитларда ^NH*^CO2 нисбати ва ҳарорат)
Са(МЭ,)2
аммоний нитрати эритмаларидаги кальций нитратни аммоний карбоната билан конверсия қилиш жараёнининг амалий тадқиқотлари ўтказилди. Жараённинг техноаналитик кўрсаткичларига NaMMliaK: NHlfrpaT нисбати ва АКН эритмаларининг концентрацияси таъсири ўрганилди. Аниқландики, NaMMliaK : Нитрат нисбатнинг 0,4:0,6 дан 0,8-0,2 гача ошиши ва АКН эритмалари концентрациясининг камайиши билан кальций нитрати конверсияси хамда нам кальций карбонатининг фильтрланиш унуми мос равишда 80,0 дан 99,9% гача ва 0,6 дан 2 т/м2 соатгача ортади.
5. Дастлабки ишлов берилган фосфоритни нитрат кислотаси билан иарчалашда хосил бўлган нитраткислотали экстрактнинг нордон ва аммонийлаштирилган айланма эритмаси билан паст навли фосфоритларга дастлабки ишлов бериш, АКН эритмаларини аммоний карбоната билан ишлов беришда ҳосил бўлган суспензия ва эритмаларнинг реологик хоссалари С:Қ = 2-1; Na4MliaK : NHirrpaT = 0,8-0,4; 0,2-0,6 ва ҳароратга (20-80°С) боғлиқ равишда ўрганилди. Олинган маълумотлар номограмма кўринишида умумийлаштирилди, бу графоаналитик усуллар билан жараённинг макбул технологик параметрларини тез ва аник аниклашга имкон беради. Эритма : СаСОз, NaMMnaK ’■ NHllTpaT ва ҳароратнинг ошиши билан суспензияларнинг зичлиги тўғри чизиқ буйича, қовушқоқлик эса эгри чизиқ буйича камаяди. Санаб ўтилган параметрлар ўзгариши билан тузларнинг йигиндиси 30-50% бўлганда суспензияларнинг зичлиги мос равишда 1,272-1,465 ва 1,368-1,502 г/см3, қовушқоқлик эса 1,3-3,78 ва 1,49-7,09 сПз оралиғида ўзгаради.
6. Паст навли Марказий Қизилқум фосфоритларини кайта ишлаш асосида олинган азотфосфорли ва фосфорли ўғитларнинг рентгенографик ва ИК-спектроскопик тадқиқотлари кўрсатдики, NP-ўғитларнинг компонентлари дикальцийфосфат, парчаланмаган фтор- ва гидроксилапатитлари; аммоний ва кальций нитратлари, фосфорли ўғитлар эса дикальцийфосфат, парчаланмаган фтор- ва гидроксилапатитлар, шунингдек кам микдорда АНК тузларидан ташкил топган.
7. Лаборатория модел курилмасида бирламчи фосфорли ва суюк азоткальцийли ўғитлар олиш жараёнининг макбул технологик параметрлари аниқланди. Жараённинг топилган мақбул параметрлари йириклаштирилган курилмада ва «Самаркандкимё» АЖ нитрофос цехининг амалдаги ускунасида синовдан ўтказилди, натижада маҳсулотнинг 1000 кг ҳажмдаги тажриба партияси ишлаб чикарилди. Юқори карбонатли фосфат хом ашёсини нитраткислотали кайта ишлаш жараёнининг принципиал технологик тизими тавсия этилди ва моддий баланси ҳисобланди. Техник-иқтисодий ҳисоблар кўрсатдики, фосфорли ўғитларнинг таннархи ишлаб чиқарилаётган ўғит -нитрофосга солиштирганда 1,5-2 баробар арзондир.

1-24 47 0

Қайта ишланган мева-сабзавотлар чиқитларидан озиқавий кукун олиш технологиясини такомиллаштириш

Бахромжон Норинбоев

Тадқиқот объектлари: Тадкиқотнинг объекти сабзи шарбати ишлаб чикаришдан ҳосил бўлган сиқма ёки иккиламчи хом ашёси.
Ишнинг максади: Мева-сабзавот шарбатлари ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган иккиламчи хом ашёни куритиб, озикавий кукун-яримфабрикати олиш технологиясини яратиш.
Тадқиқот методлари: Иккиламчи хом ашёларни қайта ишлаб олинган маҳсулотлар сифатини баҳолаш учуй замонавий физик, кимёвий, органолептик, физик-кимёвий, конвектив куритиш ва арбитраж усуллари қўлланилади. Ўтказилган илмий тадкикотлар асосида ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотларни намуналари олиниб, уларни физик-кимёвий, органолептик кўрсаткичларини киёслаш йўли билан текшириш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
- шарбат ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган иккиламчи хом ашёни гипотоник эритмада кайта ишлов бериш ва куритиб, майдалашлар оркали кукун олиш технологиясини ишлаб чикилди;
- моделлаштириш асосида иккиламчи хом ашёни куритиш ва майдалаш технологиясини тизимли таҳлил этган ҳолда мақбул кўрсаткичлари аникланди;
- шарбат ишлаб чикаришда ҳосил бўладиган иккиламчи хом ашёларни кайта ишлашнинг технологиясини ишлаб чикиб, технологик регламентлари ва принципиал схемаси тузилди;
- олинган маҳсулотнинг минерал моддалар, витаминлар таркиби, озикавий киймати ва органолептик кўрсаткичларини киёслаш йўли билан аникланди.
Амалий ахамияти: Консерва саноати иккиламчи хом ашёсидан кукун-яримтайёр махсулот олинди. Уни консерва саноати кандолатчилик корхоналарида қўлланилади. Тадкиқот натижаларини ишлаб чикариш ва ўкув жараёнига жорий этиш бўйича тавсиялар берилган.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Яратилган янги технология Наманган вилояти «Nam-kon» корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилди.
Ишлаб чикариш куввати йилига 100 т озикавий кукун олишни ташкил этувчи корхона учун иқтисодий самарадорлик 47805457сўмни ташкил этади.
Қўлланиш сохаси: Консерва саноати, кандолатчилик корхоналари.

1-24 89 0

Янги Шифф асослари билан 3d–металларнинг (Co, Ni, Cu, Zn) координацион бирикмалари

Мукаддас Алиева

Тадқиқот объектлари: кўпфункционал алкил-алмашинган
азометинтиадиазоллар, оралиқ металлар - Co, Ni, Си ва Zn.
Ишнинг мақсади: қатор оралиқ мсталларнинг кўпфункционал алкил-алмашинган азометинтиадиазоллар асосидаги координацией бирикмаларининг синтези, тадкиқоти, комплекс ҳосил бўлиш қонуниятларини ўрганиш ҳамда синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг биологик фаоллигини аниқлаш.
Тадқиқот методлари: элемент, тсрмик, рентгенфазавий анализлар, ЭСДО, ИҚ- ва ПМР-спсктроскопияси, моляр электрутказувчанлик, квант-кимёвий ҳисоблашлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Co, Ni, Си ва Zn хлорид, ацетат ва нитратларининг азометинтиадиазол хосилалари асосидаги 36 та янги комплекс бирикмалари синтез килинди. Янги комплекс бирикмаларнинг эритма ва каттиқ ҳолатдаги таркиби, тузилиши, физик-кимсвий хоссалари ҳамда вирусга қарши фаоллиги ўрганилди.
Амалий аҳамияти: алкил-алмашинган азометинтиадиазол ҳосилалари асосида олинган комплекс бирикмаларни синтези учун яратилган синтез услублари ўхшаш бўлган координацион бирикмаларни мақсадли йўналтирилган синтез олиб бориш учун амалий тавсиялар сифатида ишлатиш хамда гетероциклик лигандлар билан оралик мсталларнинг комплекс бирикмалари хоссаси ва тузилишини башорат килиш мумкин. Синтез қилинган янги мисли комплексларнинг вирусга карши фаоллиги аниқланган, келажакда улардан ўсимликларда учрайдиган вирусли касалликларини даволашда дори-дармон сифатида фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: олинган натижалар УзМУ кимё факультета ноорганик ва аналитик кимё кафсдрасининг ўқув жараёнига жорий қилинган.
Қўлланиш сохаси: координацией кимё, аналитик кимё, органик кимё, тиббиёт.

1-80 84 0

Янги олигомер антиоксидант ва коррозия ингибиторларини маҳаллий хом ашёлардан олиш технологияси

Ҳасан Бекназаров

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Ҳозирги вақтда жаҳоннинг кимё ва нефть-кимё саноати ривожланган мамлакатларида металлар коррозияси натижасида етказиладиган зарар ишлаб чиқариладиган металлар йиллик микдорининг 20 фоизини ташкил килади. Ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш режалари ва ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг модернизация қилинишида ўз-ўзидан полимер материаллари ва металларнинг хизмат қилиш доирасини ошириш муаммоси келиб чикмоқда1.
Республикамиз мустақилликка эришгандан кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида, маиший хизмат ва ишлаб чиқаришда ишлатилувчи металл трубаларни коррозиядан асраш бўйича кенг камровли тадбирлар амалга оширилиб, бу йўналишда, жумладан, сифатли ингибиторлар ишлаб чиқариш, уларни коррозияга карши курашишда ва полимер материалларининг эксплуатацией даврини узайтиришда қўллашда муайян натижаларга эришилди.
Бугунги кунда жаҳонда ингибиторларни ишлаб чиқаришда хозирги кунда асосий хом ашё сифатида пиридин асослари, қуйи ва юқори молекулали бирикмаларнинг аминлари ва оксиаминлари, синтетик ёғ кислоталари, юкори молекулали спиртлар, хинолин асослари, имидозолинлар, тиомочевина ва уротропин хосилалари, фосфор тутган бирикмалар хамда синтетик каучук ишлаб чикаришда ҳосил бўлган кўшимча махсулотлар, коксокимё ва нефт кимё маҳсулотлари ишлатилади. Шу мақсадда ингибитор ва антиоксидантларнинг янги турларини яратиш бўйича кўпгина илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Қўлланилаётган ингибиторларга бўлган талабнинг ўсиб бориши, етакчи технологияларга асосланган универсал ингибиторларни яратиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатади. Келтирилган муаммоларни хал килишда янги хомашёлар ва нанотехнологиялар асосида талаб этилган хусусиятларга эга бўлган олигомер таркибли ингибиторларни олиш технологиясини яратиш ва ишлаб чикариш долзарб муаммолардан хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «Узбекистан Республикасининг саноатини ривожлантириш устунлари тўғрисидаги» ва 2009 йил 12 мартдаги ПҚ-1072-сон «Кимё саноати корхоналарини модернизация килиш, техник ва технологик кайта жиҳозлаш дастури тўғрисида»ги карорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг макса ди таркибида азот, фосфор ва олтингугурт тутган олигомерлардан куп функцияли антиоксидантлар, коррозия ингибиторлари олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
госсиполнинг олигомер таркибли ҳосилалари, полиметиленди(тио)-амидофосфатлар, эпихлоргидрин билан ди(тио)амидофосфатлар олигомерлари ва диметилтерефталатнинг полиэтиленполиамин билан олиго-мерлари асосидаги органик кимёвий кўшимчаларнинг физик-кимёвий хосса-лари ва тузилиши аникланган;
олинган N-, S- ва Р-сақловчи олигомер ингибиторларининг полимер материаллар ва металл маҳсулотларининг физик-кимёвий ва механик хоссаларига таъсири аниқланган;
госсипол асосида синтез килинган олигомерли антиоксидантларнинг эффективлиги фенол асосидаги ишлаб чикаришда кенг кўлланиладиган антиоксидантлар билан тақкосланган ва уларнинг сифат ва микдор таъсири ва кимёвий боғлардаги фарқлари асосланган;
олинган олигомер таркибли коррозия ингибиторларининг металларда хлорид ва сульфид кислота муҳитларидаги ингибирлаш хоссалари аникланган;
металларни коррозиядан химояловчи олигомер таркибли коррозия ингибиторларини хамда полимерлар баркарорлигини ошириш учун антиоксидант махсулотларини олиш технологиялари яратилган.
ХУЛОСАЛАР
1. Госсиполнинг эпихлоргидрин ва аллилтутган бирикмалар билан реагентларининг хар хил шароит ва нисбатларда олигомер антиоксидантлар олиш усуллари тавсия этилди.
2. Таркибида N-, S-, Р-тутган полифункционал олигомер
антиоксидантлар ва коррозия ингибиторлари тавсия килинди ва улар асосида госсиполнинг олигомерли ҳосилалари, полиметиленди(тио)амидофосфатлар, эпихлоргидрин билан ди(тио)амидофосфатлар асосидаги олигомерлар, диметилтерефталат билан полиэтиленполиамин олигомерлари олинди.
3. ИҚ-спектри, масс-хроматография, дифференциал-термик ва бошқа анализ усуллари асосида олигомер антиоксидантларнинг полиэтилен деструкциясида ингибирлаш активлиги ўрганилиб, улар полимерларнинг термооксидланишини тўхтатишини ва самарадорлиги бўйича амалиётда қўлланиладиган «Ирганокс-1010» ўрнига тавсия килинди.
4. Стабилизацияланмаган ва стабилизацияланган ҚЗПЭ ни хар хил босимдаги молекуляр кислородни ютиш кинетикаси ўрганилиб, пероксид ва гидропероксидлар ҳосил бўлишига карамай олигомерли антиоксидантлар полимер композицияларида деструкция жараёнини тўхтатиш имконини беради.
5. Госсипол асосидаги олигомер антиоксидантлар СКИ-3 и СКМС-30 АРКМ-15 резина коришмаларида антиоксидантлик хосаларини намоён килиши натижасида Ирганоск-1010 антиоксиданта ўрнига ишлатишга тавсия килинди.
6. Олигомер стабилизаторларнинг аралашмалари СКИ-3 и СКМС-30 АРКМ-15 каучукларига кўшилганда, уларнинг аралашмаларида синергизм ҳодисаси кузатилиб индивидуал стабилизатор самарадорлигидан 2,4-3 маротаба баланд бўлиши билан изоҳланади.
7. Олиб борилган тажрибалар асосида олигомер коррозия ингибиторларининг ингибирлаш қобилиятини баҳолаш ўрганилганда, уларнинг коррозиядан ҳимоялаш самарадорлиги 98-99% эканлиги кўрсатилиб, минераллаштирилган муҳитда ИК-4 ва ИК-5 ингибиторлари, кислотали муҳитда эса ИК-3 ингибиторларини ишлатишга тавсия этилди.
8. Изланишлар натижасида олигомер антиоксидантлар ва коррозия ингибиторларини олиш технологияси таклиф этилди.

91-92 114 0

Эмульсии пикеринга, стабилизированные микрочастицами глины

А Ертаева , А Адильбекова , П Лукхэм, К Мусабеков

Интерес к созданию безопасных материалов для потребления человеком, а также для окружающей среды, способствует изучению Пикеринг систем, в которых высокодисперсные твердые частицы могут действовать как стабилизаторы дисперсных систем. Например, для получения стабильных эмульсий Пикеринга были успешно использованы различные коллоидные частицы, включая природные глины, крахмал, частицы кремнезема, магнитные частицы, графен, наночастицы металлов, наночастицы углерода и многие другие частицы [1-3]. Использование стабилизированных твердыми веществами эмульсий и пен, представляет собой альтернативу обычным эмульсиям и пенам, поскольку необходимость органических поверхностно активных веществ в качестве стабилизаторов будет устранена или снижена [4-5].

118-120 149 0

Экстракция лантаноидов средне-тяжёлой группы экстрагентом на основе CYANEX 272 И P507

И Якименко

Научно-технический прогресс, достигнутый за последние годы в народном хозяйстве во многом обязан успешному применению материалов, в основе которых лежат редкие элементы и редкоземельные элементы (РЗЭ). Современное использование РЗЭ связано в основном с такими областями их применения, как катализаторы, магниты и материалы автомобильной промышленности. Одним из наиболее широко используемых методов разделения РЗЭ является жидкостная экстракция. [1]

1-43 188 0

Эксплуатация хоссалари яхшиланган силикат материаллар автоклав техноло-гиясининг физиккимёвий асослари

Рахимбай Рахимов

Тадкиқот объектлари: Термин ва термокимёвий фаоллаштирилган лесс кўшилган оҳак-кумли боғловчи асосидаги силикат ғишти ва ғовакли бетон.
Ишнинг мақсади: «Оҳак-кум» тизимига термик ва термокимёвий фаоллаш тирилган маҳаллий қўшимчалар кўшиб гидротермал ишлов берилганда компонентларнинг гидратланиш жараёнидаги ўзаро таъсирлашув механизмини гидратланган янги хосилаларнинг структура хосил килиш кинегикаси ва морфологиясини мақсадли ўзгартириш йўли билан техник-эксплуатация хоссалари юкори бўлган авгоклавда когувчи силикат материаллар олишнинг физик-кимёвий асосларининг илмий асосланган тамойиллари ва ресурстежамкор технологиясини ярагиш.
Тадқиқот методлари: кимёвий, физик-механик (пластик ва механик мустаҳкамликни аниқлаш), физик-кимёвий (рентгенофазовий, дифференциал термик тахлил, электрон-микроскоп ва ИҚ-спектроскопик) тадқиқот усуллари, гидротермал ва термик ишлов бериш усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: "Бархан қуми-оҳак-ТКФЛ" силикат композицияларига гидротермал ишлов берилганда минерал-ларнинг гидратланиш жараёнида ўзаро таъсир кўрсагиш конуниятлар хамда "хосса-структура" ўзаро боғлиқлигини аниклаш оркали авгоклавда котувчи силикат материаллар олишнинг физик-кимёвий асосларини илмий услубий тамойиллари ва ресурстежамкор технологияси яратилди. Ca(OH)i нинг маъ-лум бир кисмини алюминатли бирикмаларнинг тезликда кальций гидроалю-минатларга боғланиши туфайли кумтуироқнинг тўйинган охакли мухитда эриш ва паст асосли гидросиликатлар косил килиш жараёни тезлашади, юкори асосли гидросиликатларга ўтиб кетишининг олди олинади, хосил бўлган CSH(B) гурдаги гидросиликатларнинг қотаётган тизимдаги турғун-лиги таъминланади. Уларнинг бир-бири билан чатишиб кетган ипсимон ва толасимон кристаллари билан синчланган силикат ғиштининг физик-механик хоссалари, атмосфера ва совуккд бардошлилик кўрсаткичлари юкори бўлади.
Лессни фосфогипс билан биргаликда термокимёвий фаоллаштирилганда унинг таркибидаги тупрокли компонентлар ёпишкокли хусусиятларини йўқотиш хисобига силикат массасидан газ ажралиб чикиши тезлашади, газ хосил килувчидан фойдаланиш коэффициента ошади, структура шакллани-ши тезлашади, газобетонни изогермик қиздириш вакти қисқаради, мустаҳ-камлиги, совукка бардошлиги ошади ва сув ютилиши камаяди.
Амалий ахамияги: Республикамизда кенг гаркалган лесс ва лессимон суглинкаларни, чиқинди фосфогипснинг капа заҳираларини кенг микёсда авгоклавда котадиган силикат курилиш материаллар ишлаб чиқаришга жалб этиш хисобига хом ашё базаси кенгаяди, ТКФЛ дан фойдаланиш хисобига оқак тежалади, тайёрлаш жадаллашади ва олиш вақги қисқаради, буюм ва жихозларнинг техник-эксплуатация хоссалари юкори бўлиши таъминланади. Тадкиког натижалари ТФЛ ва ТКФЛ дан фойдаланиб силикат гишти ва говакли силикат бегонии тажриба сифатида ишлаб чйкарилиши учуй меьбрий-техник хужжатлар яратилишида меъёрий база бўлиб хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва икгисодий сямарадорлиги: Тадқиқот нагижалари Урганч ҚМЗ да текширувдан ўтказилди. Бунда 15-20 % ТФЛ кўшилган охак-қум боЕЛовчисидан 3460 дона силикат ғиштининг синов партияси ишлаб чикарилди. 4-5 % оҳак тежалиши хисобига 100 кг силикат аралашмасининг нархи 2320 сўмга арзонлашди ва 110720 сўм икгисодий Самара олинди. Урганч ҚМЗ да ТФЛ кўшиб гишг олишга ихтисослаштирилса кутилган икгисодий самарадорлик йилига 41472000 сўмни гашкил этади.
Жиззах ҚМК ТКФЛ дан фойдаланиб говакли силикат бетоннинг тажриба партиясини ишлаб чикариш бўйича олиб борилган синов ишлари йилига 64300 м3 хажмда говакли силикат бетон ишлаб чикарилса, кутилган икгисодий самарадорлик 46937000 сўмни гашкил этади.
Қўлланиш сохаси: УзР курилиш магериаллари ишлаб чикариш саноати ва курилиш индусгрияси.

1-89 70 0

Экотоксикантларни сорбцион концентрлаш ва аниқлашда пиво олишда қўлланиладиган ачитқи ҳужайраси девори асосида олинадиган биосорбентлар

Сергей Аронбаев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жаҳонда қишлок хўжалиги чикиндилари асосида турли-туман, янги сорбцион материаллар олиш ҳамда улардан кимё саноатининг технологик жараёнларида, окава сувларни тозалашда ҳамда ер усти сувларининг ремедиация қилишда кенг миқёсида ишлатилиб келинмокда.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида саноатнинг турли сохаларига замонавий технологияларни киритиш, модернизация килиш ва улар асосида янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чикаришга асосланган бир катор янги саноат корхоналари ишга туширилди. Бундай корхоналарда сувни тайёрлашда ҳамда оқава сувларини тозалашда турли шаклдаги экотоксикантли адсорбцион материаллар кенг кўлланилади. Огир металлар (ОМ), радионуклидлар, фенол тутган моддалар атроф-муҳитни асосий ифлослантирувчилар бўлиб, уларнинг мониторингини олиб бориш экоаналитиканинг ҳам назарий, ҳам амалий нуқтаи назардан долзарб масалалари хисобланади.
Бугунги кунда жаҳонда сувли муҳитда оғир металларнинг ультрамикро микдорларини аниклаш имконини берадиган кўплаб физикавий ва физик-кимёвий тадқиқот усуллари мавжуд, бирок улар хам рухсат этилган микдор (РЭМ) ва ундан кам даражада керакли сезгирликни таъминлаб бера олмайди. Жаҳон микёсида оғир металлар, радионуклидлар, фенол тутган моддалар атроф-муҳитни асосий ифлослантирувчилар бўлиб, уларнинг мониторингини олиб бориш юзасидан максадли тадқиқотларни амалга ошириш муҳим бўлиб, бу борада, жумладан, куйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилмокда: сорбциялаш технологияларини амалга ошириш учун турли табиий ва сунъий материаллар асосида кайта тикланадиган ҳамда такчил бўлмаган хомашёга асосланган арзон сорбент ишлаб чиқариш; турли таксономик гурухга мансуб кўпчилик микроорганизмлар ўзида оғир металларнинг, радионуклид ва бошқа экотоксикантларнинг тегишли микдорини тўплаш хусусиятига эга бўлган микроорганизмлардан биосорбцион материаллар яратиш; кимматбахо синтетик ва табиий сорбцион материалларни ўрнини боса оладиган янги сорбентлар яратиш; қишлоқ хўжалиги чикиндилари ва тирик микроорганизмлар асосида янги сорбцион материаллар олиш; пиво тайёрлаш ачитқиси сахаромицетлар ёрдамида огир металл ионларини сорбциялаш кобилияти аниқлаш; ачитқилар хужайраларидан олинган сорбентларни биосорбцион хусусиятларини аниклаш, шунингдек пиво ишлаб чиқариш жараёнлари чикиндилари асосида огир металлар, токсинлар ва радионуклидарни ажратиб олиш учун янги биосорбентлар яратиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 11 мартдаги ПҚ-1071-сон «Кимё саноати корхоналари қурилишини жадаллаштириш ва янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чикаришни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сонли «2013-2017 йилларида Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Saccharomyces cerevisiae ачитки ҳужайра девори биомассасидан олинадиган биосорбентлар ёрдамида табиий шароитда оғир металлар ионлари, радионуклидлар ва бошқа экотоксикантларнинг кичик микдорларини концентрлаш ҳамда сувли муҳитда оғир металларни аниқлаш усулларини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмнй янгилиги куйидагилар иборат:
илк бор Saccharomyces cerevisiae ачитқи ҳужайра девори асосида олинган сорбентлардан оғир металлар гурухдари, радионуклидлар ва токсинларни аналитик мақсадларда концентрлаш учун қўлланилган;
сорбентлар ёрдамида дастлабки биосорбцион концентрлашдан фойдаланиб, уларнинг РЭМ ва ундан кичик микдорларини сувли муҳитда инверсион-вольтамперометрия аниклаш усули ишлаб чиқилган;
илк бор тажриба ёрдамида ачитқи ҳужайра деворлари биополимерларининг функционал гурухдарини оғир металлар ионларини ўзига хос ва ўзига хос бўлмаган боғланишларига кўшган ҳиссаси аниқланган;
биосорбентларнинг микдорий десорбцияси ва регенерациясини амалга ошириш «эритма-биосорбент» гетероген системасида ион алмашинув жараёнининг сольватацион-координацион механизми аникланган;
илк бор комплекс ҳосил қилувчи металл ионининг нисбий электроманфийлиги сорбентнинг бирламчи сорбцион қобилиятини таққослаш учун муҳим кўрсаткич эканлиги кўрсатилган.
ХУЛОСАЛАР
«Экотоксикантларни сорбцион концентрлаш ва аниклашда пиво олишда қўлланиладиган ачитқи хужайраси девори асосида олинадиган биосорбентлар» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Илк бор Saccharomyces cerevisiae ачитқи ҳужайра девори (А.Ҳ.Д.) биосорбенти сифатида оғир металлар, радионуклидлар, органик моддаларни концентрлаш ва аниқлаш имконияти борлиги кўрсатилган. Янги биосорбцион материал ҳосил килиш усули таклиф этилган. У физикавий ва физика-кимёвий усулларда комплекс ўрганилган. Ундаги асосий функционал-аналитик гуруҳлар аникланган ва уларнинг оғир металлар концентрлашдаги ҳиссаси аникланган.
2. Кинетик ва термодинамик тадқиқотлар асосида огир металларни сорбцион концентрлаш аралаш механизм бўйича - специфик боғланиш, ион алмашиниш ва асосан физикавий адсорбция бўйича ўтиши аникланган.
3. АҲД Saccharomyces cerevisiae нинг сорбцион-аналитик имконияти индивидуал Cd(II), Pb(II), Cu(II), U(VI) ионлари ва фенолга нисбатан кўрсатилган ва уларнинг биосорбциясига таъсир этувчи омиллар аникланган.
4. Мульти-системаларида огир металл ионларнинг ўзаро таъсири ва селектив концентрлашнинг тўлалигига таъсири биосорбентнинг умумий сорбцион кобилиятини пасайишига боғликлиги кўрсатилган ва РЬ(П) ионлари моно-, ди-, три-ионли системаларда хам энг кучли ютилиш кобилиятига эга эканлиги исботланган.
5. Биосорбентларнинг сорбцион-аналитик ва экплуатацион хоссаларни яхшилаш максадида уларни кимёвий модификациялаш имкони аниқланди ва АХД бошланғич ҳолатдаги биомассасига поливинилпирролидон билан ишлов берилганда бундай сорбентлар сорбцион кобилияти анчагина ошиши кўрсатилган.
6. Илк бор биосорбцион процессларни ўрганишда инверсион-вольтамперометрик усулни кўллаш имконияти кўрсатилди ва компьютерланган вольт-амперометрик комплекс ва электрокимёвий датчик яратилди ва у «томчида» ўлчаш имкониятини беради.
7. Оқава, ерусти ва ичимлик сувлари таркибидаги кадмий, кўрғошин ва миснинг чексиз кичик микдорини инверсион - вольтамперометрик усулда кўрсатилган оғир металларнинг РЭМ ва ундаги паст даражадаги концентрациясини дастлабки биосорбцион концентрлаб ўртача квадрат хато 0,2 - 10‘4дан ошмаган аниқликда эга бўлган усул ишлаб чикилди.
8. Кадмий, кўрғошин ва мис ионларини инверсион-вольтамперометрик усулда гурух билан аниклаш учун дастлабки биосорбцион концентрлаш Навоий тоғ-металлургия комбинатининг ИИМ «Қимматбахо металлар ва уран геологияси» ИИМ «Ғарбий лабораторияси» да синовдан ўтказилди ва амалиётга жорий этилди. АҲД асосида биосорбент олиш технологияси ҚК МЧЖ «Pulsar - Group Brewery» да ишлаб чикаришга жорий этилди.

1-30 47 0

Чиқинди газларни тозалаш учун полианилин асосида композицион сорбентлар ва уларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш

Дилором Каримова

Тадқиқот объектлари: терига ишлов бериш саноати чикиндиси сульфат анилин, ушбу чикиндидан олинган полианилин, поликапрамид, кучсиз поликислоталар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва республикамизнинг Нурота тоғ тизмаларида учрайдиган бентонитлар.
Ишнинг мақсади: полианилиннинг поликислоталар билан таъсирлашиш жараёни қонуниятларини ўрганиш, улар асосида самарали композицион полимер сорбентларнинг янги таркибини ва олиш технологиясини яратиш ҳамда физик-кимёвий ва эксплуатация хоссаларини ўрганиш.
Тадқиқот методлари: оптик, УБ, ИК, ЯМР, ЭПР-спектроскопия, вискозиметрия, потенциометрия, термогравиметрик усул, электрон микроскоп, электр ўтказувчанлик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
- илк бор персульфат аммоний инициатори таъсирида, 5-7° С хароратда терини кайта ишлаш саноати чикиндиси - сульфат анилиндан полианилин одинди;
- биринчи марта полианилиннинг дегидрохлорланиш фаоллик энергияси (26,4 кЖ/моль) ва полианилиннинг поликислоталар билан полимер -полимер комплекслари хосил бўлиши ўрганилди;
- полианилиннинг тикилган полиакрил кислота билан полимер-полимер комплекс хосил килиш тезлиги полианилиннинг молекуляр огирлиги ва ион кучига боғлиқ эканлиги аниқланди. Полимер-полимер гидрогелини қимматбаҳо ва огир металларнинг сувли эритмаларига туширганимизда учламчи металл комплекс хосил килган холда металларни сорбциялаш хусусияти аниқланди;
- терини кайта ишлаш саноати чикиндиси - сульфат анилиндан олинган полианилин ва унинг поликислоталар билан ҳосил қилган комплексларининг структураси ва хоссалари комплекс равишда УБ, ИҚ, ЯМР, ЭПР-спектроскопия, потенциометрия, электрон - нусха кўчирувчи микроскоп тадқикот усулларида ўрганилганда полимер-полимер комплекслар полианилин занжиридаги азот атомларининг протонланиши ва водород боғлар хисобига хосил бўлиши аниқланди, улар асосида саноат корхоналари чикинди газларини тозалаш учун янги таркибдаги композицион полимер сорбента яратилди.
Амалий аҳамияти: олинган композицион полимер сорбентларни қўлланилиши учун синов курилмалари тайёрланди ва чикинди газларни тозалашда синаб кўрилди. Яратилган композицион полимер сорбентлар “Навоийазот” ОАЖ нитрат кислота ишлаб чикариш цехида чикинди газларни тозалашда қўлланилганда платина - родий катализаторининг тежалиши, уларнинг қўлланилиши натижасида чикинди газларни тозалашда юкори иқтисодий самарадорликка эришиш ва тоза экологик мухит яратиш мумкинлиги аниқланди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самародорлиги: полианилин ва полиакрил кислота асосида олинган композицион сорбентлар «Навоиазот» ОАЖ нинг кучсиз азот кислота ишлаб чикариш цехида ҳамда Навоий Электрокимё заводида синовдан ўтказилди. Биргина “Навоиазот” ОАЖ да композицион сорбентнинг кўлланилиши натижасида бир йилда кутилаётган иқтисодий самарадорлик 1215230 минг сумни ташкил этади (2007 й.).
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: «Ўзкимёсаноат» МХК ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси корхоналарида атроф - муҳитни чикинди газлардан ҳамда оқава сувлардаги зарарли моддалардан тозалаш учун қўлланилади.

1-24 71 0

Чармни пардозлаш учун коллаген-полимер импрегнантларнинг кимёвий технологиясини яратиш

Улугбек Худанов

Тадқиқот объекти: Коллаген, коллагенли чиқиндилар, коллагенполимер, коллаген хосилалари, минерал ва органик кислоталар, пенетратор, импрегнирлаш.
Ишнинг мақсади: Юқори молекулали табиий бирикмани тўйинмаган синтатик винил мономерлари билан модификациялаб янги технологик ва истеъмол хусусиятларига эга бўлган коллаген-полимер системалар олиш.
Тадқиқот усули: Станадарт физик-кимёвий усуллар, TG DSC, ИҚ-спектроскопия, микроскопия ва бошка физик-кимёвий, вискозиметрия, статистик тахдиллардан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Коллаген олишнинг янги услуби ишлаб чиқилди. Таркибида пенетратор, тўлдирувчи, пластификаторлар, юмшоқ ва қаттиқ оқсиллар бўлган коллаген-полимер системалар олинди.
Дисперциялар билан бошқа пленка ҳосил қилувчилар асосидаги коллаген ҳосилаларини олиш ва қўллаш жараёнлари технологияси ишлаб чиқилди Коллаген асосида олинган оқсил полимер чармга шимилувчи импрегнант, ҳосил қилган плёнкаси юқори механик хоссаларга эгалиги ва эластиклиги билан характерланади.
Коллаген-полимер шимилувчи импрегнантлар чармга қўлланилганда чармнинг физик-механик хоссалари яхшиланади.
Амалий ахамияти: Модификацияланган коллаген-полимер системалар асосида табиий чармни импрегнирлаш технологиясини ишлаб чиқилди
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Коллаген-полимер импренантларнинг қўлланилиш иқтисодий самарадорлиги «Шохайдаров Х.Ш.» хсусий корхонаси шароитида 124027,2 сўмни ташкил этди ва йиллик 1488326,4 сўм атрофида кутилади.
Қўлланиш сохаси: Чарм ишлаб чикариш саноати, ўкув жараёни

1-24 57 0

Чармни пардозлаш учун коллаген-полимер импрегнантларнинг кимёвий технологиясини яратиш

Улугбек Худанов

Тадқиқот объекти: Коллаген, коллаген ҳосилалари, табиий чарм чиқиндилари, минерал ва органик кислоталар, винил мономерлари, пенстратор, эритувчилар.
Ишнинг мақсади: Табиий юқори молекулали бирикмани винил қатори тўйинмаган синтетик мономерлари билан модификациялаб, янги коллаген-полимср системалар олиш.
Тадқиқот усуллари: Станадарт физик-кимёвий усуллар, вискозиметрия, тортма таҳлил, ИҚ-спсктроскопия, микроскопия, DSC, ТО(тсрмик) тахдил, маълумотларнинг математик-статистик таҳлили.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнгн: Коллаген олишнинг янги услуби ишлаб чиқилди. Коллагсн-полимср композициянинг юмшоқ, қаттиқ оқсилли ва мономсрли пленка хосил қилувчилар, пластификаторлар, тўлдирувчилар, пснтраторлар ва х.з. бўлган оптимал таркиби яратилди.
Коллаген махсулотларининг асосий боғловчи ва пленка ҳосил қилувчилар сифатида, бошқа полимер пленка хосил қилувчиларнинг дисперсиялари билан солиштирилиб, шимилувчи агент сифатида қўлланилиши ва олиниши технологияси ишлаб чикилди.
Коллаген асосида олинган, чармга шимилувчи оқсил-полимср импрсгнант старлича юкори механик хусусиятга ва эластикликка эга яхлит пленка хосил қилиши билан характсрланади.
Амалий ахамняти: Коллаген-полимср системаларни олиш ва уларни чармни импрсгнирлашда қўллаш технологияси яратилди.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлигн: «Шохайдаров Х.Ш.» хусусий корхонасида коллагсн-полимср импрснантлар қўлланилиб, 20 минг. дм2 махсулотнинг тажриба намуналари ишлаб чиқарилди. Ҳақиқий иктисодий самарадорлик импорт алмаштириш хисобига 124027,2 сўмни ташкил қилди (октябр 2009 й.). Ииллик кутилаётган иқтисодий самарадорлик 1488326,4 сўмни ташкил қилиши мумкин.
Қўлланиш сохаси: лак-бўёқ, чарм ишлаб чикариш саноати, ўқув жараёни.

1-21 78 0

Хлоратлар, роданидлар ва фосфат этаноламинлар асосида дефолиантлар олишнинг физик-кимёвий асослари ва технологияси

Дилшодхон Кoдирова

Тадқиқот объектлари: натрий ва аммоний роданидлари, натрий, магний ва кальций хлоратлари, фосфат моно-, ди- ва триэтаноламмоний тузлари.
Ишнинг мақсади: натрий, кальций хлоратлари, магний хлорат-хлориди, аммоний, натрий роданидлари ва фосфат моно-, ди- ва триэтаноламмоний асосида самарали ва юмшок таъсир этувчи янги дсфолиантлар олишни физик-кимёвий асослаш ва принципиал технологик схемасини яратишнинг оптимал шарт-шароитларини аниқлаш.
Тадқиқот усули: визуал-политермик усул, кимёвий тахлил, рснтгено-графия, ИК- спектроскопия, тсрмогравимстрия.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: биринчи марта таркибида сув, натрий, кальций, магний хлорид- хлоратлари, аммоний ва натрий роданидлари, моно-, ди- ва триэтаноламмоний фосфатларидан иборат 11 та системалардаги эрувчанлик ва гетероген фазали мувозанатлар тўғрисида маълумотлар олинди. Системадаги компонентлар орасида алмашиниш раскциясида суюқ фазада моно-, ди- ва триэаноламмоний хлоратлари, натрий, аммоний тузлари, қаттик фазада эрувчан ва кам эрувчан кальций, магний фосфатлари ҳосил бўлиши аникланди. Самарали суюк дсфолиантлар ишлаб чиқаришнинг оптимал технологик параметрлари топилди.
Амалий ахамияти: пахтага юмшок таъсир этувчи самарали янги дсфолиантлар олиш технологияси яратилди. Самарадор суюк дефолиант олишнинг принципиал технологик схемалари тавсия этилди.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқгисодий самарадорлиги : дсфолиантларни тажриба партиялари олинди. Тавсия этилган технологиялар лаборатория ва тажриба қурилмаларида синаб кўрилди. Дала ишлаб чикариш тажрибалари уларнинг ўсимликка юмшок таъсир этишини, юқори самарадорлигини кўрсатди. 1 га пахта майдонга ишлов бсриш нархи, суюк магний хлората дсфолиантига нисбатан 2508 сўм арзон тушиши кўрсатилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: «Узкимёсаноат» Давлат акциядорлик компанияси корхоналари, қишлоқ хўжалиги.

1-50 114 0

Хлоратлар ва физиологик фаол моддалар асосида комплекс таъсир этувчи дефолиант олиш

Дилмурод Эргашев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда хар йили 30 млн гектар майдонларга экиладиган экинлардан 20 млн тоннадан ортиқрок пахта толаси олинади1. Қишлок хўжалик экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда кимёвий препаратлар : минерал ўғитлар, стимулятор, пестицид, шунингдек дефолиант ва десикантлар алоҳида ўрин тутади. Пахта хосилини далалардан қисқа муддатларда йигиб олиш учун дефолиация тадбирлари ўтказилади Ўтказилган дефолиация таъсирида баргларнинг самарали тўкилиши, ёш кўсакларнинг етилиши ва очилиши тезлашади. Бу ўринда бир вақтнинг ўзида комплекс «юмшок» таъсир этувчи, физиологик фаолликка эга бўлган кам захарли, иктисодий жихатдан арзон дефолиантларни ишлаб чиқаришга катта эътибор берилмокда.
Бугунги кунда жахонда комплекс таъсирга эга бўлган дефолиация-ловчи, стимуляторлик ва физиологик фаолликка эга бўлган дефолиантларни синтез килиш ва улардан самарали фойдаланиш долзарб вазифалар хисобланади. Ғўзанинг физиологик жараёнларини тезлаштирувчи, баргларнинг самарали тўликилишини, кўсакларнинг пишиб етилиб очилишини тезлаштирувчи дефолиантларни ишлаб чиқариш бўйича тадқиқотларни амалга оширишда хлоратлар, карбамид, 2-хлорэтилфосфон ва сирка кислоталарининг моноэтаноламинли бирикмалари, этанол хамда этилацетат тутган хлоратли дефолиантларни синтез килиш, синтез килинган дефолиантларни реологик хоссалари ва хусусиятларини замонавий физик-кимёвий усулларда аниқлаш, дефолиантларнинг олиш технологиясини ишлаб чиқиш, эколого-токсикологик хоссаларини тадкик этиш ва уларни ғўзада дефолиацияловчи фаоллигини аниклаш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Мустақилликка эришгандан кеиин мамлакатимизда кимё саноатини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш корхоналарининг хом ашё базасини маҳаллийлаштириш ва улар асосида импорт ўрнини босадиган янги турдаги дефолиантлар олиш бўйича назарий ва амалий натижаларга эришилди. Хусусан, ғўза баргини сунъий баргсизлантиришда қўлланилаётган (Ўздеф, Полидеф, Супер ХМД ва ҳ.к.) дефолиантларни махаллий хом ашёлар асосидаги турларини кенгайтириш алоҳида таъкидлаш лозим. Аммо, республикамизда хом ашё ресурслари етарли бўлишига қарамай, кам захарли дефолиантлар олиш бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришга каратилган Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида «Саноатни юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш» га каратилган муҳим вазифалар белгиланган. Бу борада, жумладан пахтачиликда кенг қўлланиладиган кам захарли, юкори самарали ғўза баргларини тўкилишини кўсакларнинг пишиб етилиши ва очилишини тезлаштирувчи дефолиантларини махаллий хом ашёлар асосида ишлаб чиқариш муҳум аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 5 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлари дастури тўғрисида», 2017 йил 7 февралидаги 4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» фармони ва 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сон «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлан-тириш дастури тўғрисида»ги карорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади «Навбахор» кони доломитидан кальций-магний хлората препаратини ва у асосида комплекс таъсир этувчи карбамид ва этиленпродуцентларни кўшиш йўли билан янги дефолиант олиш технологиясини яратиш.
Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
импорт бишофит ўрнига махаллий «Навбахор» доломитини хлорид кислотаси ёрдамида парчалаб олинган махсулот асосида янги кальций-магний хлоратли препарат олиш имкониятлари аниқланган ва приниципиал технологии тизими ишлаб чикилган;
кальций-магний хлоратлари ва хлоридлари, карбамид, этанол, 2-хлор-этилфосфон ва сирка кислоталарининг моноэтаноламинли бирикмалари иштирокидаги мураккаб сувли системалардаги гетероген фазавий мувозанат аниқланиб, уларнинг политермик эрувчанлик диаграммалари курилган ва учта янги бирикма ҳосил бўлиши кимёвий, физик-кимёвий усуллар ёрдамида исботланган;
кальций-магний хлоратли препарата, карбамид, этанол, этилацетат, ацетат моноэтаноламин асосида янги комплекс таъсир этувчи дефолиант олишда компонентларнинг макбул нисбатлари асосида технологик схемаси ишлаб чикилган;
олинган “Фандеф-аъло” дефолиантининг таркиби кимёвий ва физик-кимёвий усулларда тахлил қилинган, унга кўра таркибида 34,0-36,0%Ca(CI03)2+Mg(C'l03)2, 8,O-IO,O%C()(NH2)2, 4,0-8,0% С2Н5ОН ва 0,2-0,4% С4Н8О2 (ёки CH3COOH NH2C2H4OH) сақлаши аникланган.
Хулоса
Диссертация иши бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида олинган асосий илмий ва амалий натижалар:
1. «Навбахор» кони доломитининг кимёвий таркиби аниқланди. Доломитни хлорид кислотасида парчалаш жараёни кислота концентрация-сига, хароратга ва жараён давомийлигига боғлиқлиги ўрганилди. Кислотанинг концентрацияси ортиши билан кўпик карралилиги ортиши аниқланди. Жараён хароратининг ортиши кўпик баркарорлиги пасайишига олиб келади. Бунда кўпик карралилиги 13,34-4 8,05 га тенг.
Доломитни кўпикланишини бартараф этиш учун парчалаш жараёни П-босқичда, вақт ва 31,0%ли кислотани бериш тезлигига, 30-40 С ҳароратда ўрганилди, яъни I-босқичда кислотанинг 35-40% меъёрида, П-боскичда кислотанинг колган 60-65% меъёрида доломитни хлорид кислотада II-босқичли парчалашда кўпикланиш даражаси бартараф этиши аникланган. II- босқичли жараённинг мақбул технологик параметрлари куйидагича:
Хлорид кислотанинг концентрацияси 31,0%, кислотани бериш тезлиги 7-5-10 г/мин, харорат 30-40°С. Кальций ва магний хлоридлари эритмасини олишнинг принципиал технологик схемаси ишлаб чикилган ва «Farg’onaazot» АЖ ва «Электрокимёзаводи» ҚК-АЖда тажриба қурилмаларида синалган.
2. Кальций ва магний хлорид эритмасини натрий хлорати билан конверсия жараёнини харорат (50-90°С) ва жараён давомийлигига боглаб ўрганилди, жараённинг макбул параметрлари аникланди: кальций ва магний хлоридларини натрий хлоратига нисбати 1:2, харорат 90 С, вакт 120 минут, кальций ва магний хлорати препаратини олиш технологик схемаси ишлаб чиқилди, у УзРФА УНКИ катталаштирилган лаборатория курилмасида препаратнинг тажриба партияларини чиқариш билан синалди. 
3. Комплекс таъсир этувчи хлорат тутган дефолиантни технологиясини асосларини яратиш максадида кальций, магний хлоратлари ва хлоридлари, карбамид, этанол, 2-хлорэтилфосфонат ва ацетат моноэтаноламинлардан иборат бўлган учламчи ва мураккаб сувли системалардаги гетероген фазалар мувозанати хақидаги маълумотлар олинди. Уларнинг политермик эрувчанлик диаграммалари курилди, мувозанатдаги қаттиқ фазалар ҳамда кимёвий, физик-кимёвий тахлил усуллари билан идентификацияланган 3 та янги бирикманинг концентрация ва харорат чегаралари аниқланди.
4. Кальций-магний хлорати препарата, карбамид ва этилен ҳосил қилувчи бирикмалар асосида янги дефолиант олиш жараёнини физик-кимёвий асослаш ва тавсия килиш учун ушбу компонентлардан иборат бўлган бешта системаларнинг “таркиб-хоссалари” ўрганилди.
Олиган натижалар ва турли таркибларнинг агрокимёвий синовлари асосида компонентларнинг макбул нисбатлари танлаб олинди. Мураккаб сувли системалардаги эрувчанлик диаграммалари ва эритмаларининг физик-кимёвий хоссаларини таркибга боғлиқлигини ўрганиш натижасида шартли равишда “Фандеф-аъло” деб номланган, куйидаги: 34,(Н36,0%£хлорат кальций ва магний; 8-Н 0%карбамид, 4^8% этанол, 0,2-4),4% этилацетат (ёки ацетат моноэтаноламин) таркибли дефолиант тавсия этилди. Янги дефолиант олишнинг принципиал технологик схемаси таклиф этилди, “Farg’onaazot” АЖда тажриба курилмасида синалди.
5. ЎзРССВ санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадкикот института ходимлари билан хамкорликда “Фандеф-аъло” дефолиантининг эколого-таксикологик бахоланиши бўйича олиб борилган изланишларга кура, дефолиант VI-хавфсизлик синфига мансублиги аниқланди. “Фандеф-аъло” дефолиантини қишлоқ хўжалигида дефолиант сифатида қўллашда атроф-муҳит муҳофазаси ва аҳоли соғлиғини сақлаш бўйича методик тавсияномаси тасдиқланган (№012-3/0292 ракамли маълумотнома). Узбекистан Республикаси Давлат кимё коммисияси томонидан “Фандеф-аъло” дефолиантига №1А1253 Гувохнома берилган.
6. “Фандеф-аъло дефолиантининг агрокимёвий синовлари кальций-магний хлоратли препарат таркибига карбамид, этанол, этилацетат (ёки ацетат моноэтаноламиннинг) кўшилиши дефолиантнинг “қаттиқ” таъсирини камайтиришни, ғўза кўсакларини пишиб етилишини ва очилишини тезлаштиришини кўрсатди. Синов натижаларига кўра, “Фандеф-аъло препарата 90%-дан ортик баргларнинг тўкилишига олиб келади, бунда кўсакларнинг очилиши ўртача 90,87-92,30% ни ташкил этади.
7. Иқтисодий самарадорлик бўйича ҳисоблар шуни кўрсатдики, агар “Фандеф-аъло” дефолиантини «Навбахор» доломита асосида ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, 1 тонна препарат 3000074 сўм бўлади, импорт бишофит асосида олинаётган 1 тонна суюк магний хлорат дефолианта 6096599 сўм бўлса, иқтисодий самара 3096525 сўм/т ташкил этади.

1-63 92 0

Хлорат тутувчи самарали дефолиантлар синтези ва олиниш технологиясини ишлаб чиқиш

Аҳат Тоғашаров

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда минерал ўғитлар, стимуляторлар, пестицидлар алоҳида ўрин тутади. Хусусан, пахта хосилини сифатли ва кисқа муддатда йиғиб олиш учун дефолиация тадбири ўтказилади. Дефолиантлар таъсирида барглар тўкилиб, ғўза қатор ораларида хаво айланиши яхшиланади, ёш кўсакларга қуёш нури тўғридан-тўғри тушади. Бу ўринда кам захарли, самарали дефолиантларни ишлаб чикаришга катта эътибор берилмоқда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен мамлакатимизда мавжуд бўлган хомашёлар асосида ғўза дефолиантларини яратишни ривожлантириш йўналишида илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ва қишлоқ хўжалигини сифатли дефолиантлар билан таъминлаш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада ғўза баргини суний баргсизлантиришда қўлланилаётган дефолиантларни махаллий хомашёлар, хлоратлар ва физиологик фаол моддалар асосида ишлаб чикарилган препаратларни (Морел, Сихат, Садаф, Супер ХМД, ПолиДЕФ ва ҳ.к.) алохида таъкидлаш мумкин. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиққан ҳолда саноатни ривожлантиришда, махаллий хом ашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида, юкори қўшимча кийматли тайёр махсулот ишлаб чикаришга эътибор каратиш зарурлиги, ноорганик моддалар технологияси равнаки бу борада алохида аҳамият касб этиши шубхасиз. Ҳозирги кунда саноатимизда магний, натрий хлоратлари, пахта тозалаш заводи чиқиндиси ва этилен ҳосил қилувчи бирикмалар асосида комплекс таъсир этувчи дефолиантларни синтез килиш ва олиниш технологиясини ишлаб чикиш назарий ва амалий тадқиқотларни такозо қилади.
Бугунги кунда жаҳонда комплекс таъсирга эга бўлган дефолиацияловчи, стимуляторлик ва физиологик фаоликка эга бўлган дефолиантларни, кам захарли моддалар асосида синтез килиш ва улардан самарали фойдаланиш долзарб вазифалардан хисобланади. Ғўзанинг физиологик жараёнларини тезлаштирувчи, барглар тўкилиши ва кўсаклар пишиб етилиб очилишини таъминловчи дефолиантларни ишлаб чиқариш бўйича тадкикотларни амалга оширишда пахта тозалаш заводи чиқиндисининг азот кислотали экстрактларини моноэтаноламин ёки аммиак билан нейтраллаб олинган физиологик фаол моддаларни тутган хлоратли дефолиантларни синтез килиш, синтез килинган дефолиантларни тузилиши, реологик хоссалари ва хусусиятларини замонавий физик-кимёвий усулларда аниқлаш, дефолиантларнинг олиниш технологиясини ишлаб чиқиш, экологик-токсикологик хоссаларини тадқиқ этиш ва уларни ғўзада дефолиацияловчи фаоллигини аниқлаш кабилар долзарб масалалардан хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 2 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади натрий хлоратнинг учкарбамиди, магний хлората ва уксус, нитрат, лимон кислоталарининг моноэтаноламинли тузлари, хамда этилен ҳосил килувчи моддалар асосида комплекс таъсир этувчи ғўза дефолиантларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сув, магний, натрий хлоратлари, карбамид, лимон кислотанинг димоноэтоноламинли, лимон кислотанинг аммонийли тузлари, нитрат моноэтаноламин, ацетат моноэтаноламин ва этилен ҳосил қилувчи моддалар иштирокидаги системаларнинг эрувчанлиги, «таркиб-хосса» ва политермик эрувчанлик диаграммалари яратилган;
диаграммаларда қаттиқ фазалар концентрация ва ҳароратга боглик ҳолда кристалланиш майдонлари чегараланди, тўртта янги бирикма ажратиб олиниб, кимёвий ва физик-кимёвий усулларда таҳлил қилинган ва мавжудлиги исботланган;
пахта тозалаш заводи чиқиндисини азот кислотаси ёрдамида экстракция килиш жараёнининг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланган, унга кўра азот кислотасининг концентрацияси 20%, чиқиндини кислотага нисбати 1:10, жараёндаги ҳарорат 50 °C, лимон кислотасининг эритмага ўтиш даражаси 4,25% лиги исботланган;
магний хлората, натрий хлоратининг учкарбамиди ва физиологик фаол моддалар асосида комплекс таъсир этувчи дефолиантлар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
олинган «УзДЕФ» дефолиантининг таркиби кимёвий ва физик-кимёвий усулларда таҳлил қилинган, унга кўра «ЎзДЕФ» дефолианти таркибида 32% Mg(C103)2, 10% CO(NH2)2, 1,5% NH4NO3Ba 0,3% АМЭА сақлаши аниқланган.
Хулоса
Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалари қуйидагилар хисобланади:
1. Натрий, магний хлоратлари, карбамид, лимон кислотасининг димоноэтаноламинли тузи, лимон кислотасининг аммонийли тузи, нитрат моноэтаноламин, ацетат моноэтаноламин ва этилен хосил қилувчи бирикмалардан иборат 15 та системаларда компонентларни ўзаро эрувчанлиги ва қаттик фазаларни хусусиятлари тўғрисида янги маълумотлар олинди. 4 та янги бирикмаларни ҳосил бўлиш майдонлари концентрация ва ҳарорат оралиғида аниқланди, кимёвий, физик-кимёвий усулларда тахдил қилиниб, мавжудлиги тасдиқланди. Ушбу системаларни ўрганишдан олинган натижалар хлорат тутган ғўза дефолиантларини олиниш технологиясини яратишга, илмий асос бўлиб хизмат қилади.
2. Пахта тозалаш заводи чиқиндисини (ПТЗЧ) азот кислотаси билан экстракция килиш жараёни ўрганилди, олинган нордон экстрактни моноэтаноламин ёки аммиак билан нейтраллаш жараёнининг мақбул шароитлари ўрнатилди. Таклиф этилаётган физиологик фаол моддаларнинг (КАзКЭОХОЗмэа ёки КАзКЭОХОЗДмм) кимёвий, физик-кимёвий хоссалари ўрганилди ва олинган физиологик фаол моддалар хлоратли дефолиантларга қўшиб биргаликда қўллаш тавсия этилди.
3. Физиологик фаол модда тутган, комплекс таъсир этувчи дефолиантлар олиш жараёнини асослаш учун таркиби куйидагича бўлган [70%NaClO3-3CO(NH2)2+30%H2O]-KA3K3OXO3M3A, [70%NaClO3-3CO(NH2)2 +30%Н2О]-КАзКЭОХОЗамм, {45%[79%Mg(C103)2+21 %MgCl2]+55%H2O}-КАзКЭОХОЗмэа ва {45%[79%Mg(ClO3)2+21%MgCl2]+55%H2O}-КАзКЭОХОЗамм системаларнинг «таркиб-хосса»лари ўрганилди. Олинган маълумотлар ва агрокимёвий синов натижалари асосида куйидаги дефолиант таркиблари ишлаб чиқилди:
[70%NaClO3-3CO(NH2)2+30%H2O]:KA3K3OXO3M3A= 1:0,0041;
[70%NaC103 3CO(NH2)2+30%H2O]:KA3K9OXO3Amm = 1:0,0034;
45%[79%Mg(ClO3)2+21%MgCl2]+55%H2O:KA3K3OXO3M3A = 1:0,0036; 45%[79%Mg(ClO3)2+21%MgCl2]+55%H2O:KA3K9OXO3AMM = 1:0,0030. Комплекс таъсир этувчи суюк дефолиантлар олиш технологиясини таклиф этиш учун, натрий хлорат учкарбамиди, магний хлорати, нитрат моноэтаноламин, лимон кислотанинг димоноэтаноламинли тузидан иборат системалар, шунингдек КАзКЭОХОЗмэа ва КАзКЭОХОЗАмм иборат системаларнинг «таркиб-хосса»ларини ўрганишдан олинган натижалари асос бўлди ва янги дефолиантларни олиниш технологик меъёрлари ишлаб чиқилди. 1 тонна тайёр маҳсулот олишнинг хом-ашёлар баланси ва таннархи хисобланди. Таклиф этилган дефолиантларнинг тажриба намуналари ишлаб чиқарилди ва ғўза дефолианта сифатида қўллаш мумкинлиги кўрсатилди.
4. Таркиби магний хлорат, карбамид, аммоний нитрат ва ацетат
моноэтаноламинлардан ташкил топтан мураккаб системаларда эритмаларнинг физик-кимёвий хоссалари, компонентларнинг ўзаро таъсири ва эрувчанлиги ўрганилди, натижада янги «ЎзДЕФ» дефолиантининг мақбул таркиби [31,85%Mg(C103)2+l 0%CO(NH2)2+1,5%NH4NO3+
0,025%NH2C2H4OH СН3СООН+56,63%Н2О] ишлаб чиқилди.
5. [31,85%Mg(ClO3)2+l0%CO(NH2)2+1,5%NH4NO3+0,025%NH2C2H4OH-CH3COOH+56,625%H,O]-[80%C2HsOH+20%H,O] ва [31,85%Mg(C103)2+ 10%CO(NH2)2+l,5%NH4NO3+0,025%NH2C2H4OH-CH3COOH+56,625%H2O]-[80,0%Эф.ал.фр.+20,0%Н20] системалар эритмаларида компонентларнинг физик-кимёвий хоссаларининг ўзгаришига боғлиқлиги ўрганилди. Комплекс таъсир этувчи, ҳосилни пишиб етилиши ва ғўза кўсакларини очилишини тезлаштирувчи «УзДЕФ-К» дефолиантини олиш учун, «ЎзДЕФ» препарата эритмаси ва 80%-ли этанол (ёки эфиралдигид фракцияси) эритмасини 1,0 : 0.07^-0,14 масса нисбатда эритиш лозимлиги аниқланди. Олиб борилган изланишлар натижасида яхши физик-кимёвий хоссага эга «ЎзДЕФ-К» дефолианти таклиф этилди.
6. «УзДЕФ» дефолиантини олиниш технологияси, технологик меъёрлари ишлаб чиқилди, 1 т дефолиант олишнинг моддий баланси ва таннархи ҳисобланди. Ушбу технология «Farg'onaazot» АЖнинг тажриба-саноат қурилмасида синаб кўрилди ва хар Йили «ЎзДЕФ» дефолиантини саноат намунаси ишлаб чиқарилмокда.
«УзДЕФ» дефолиантини тажриба-саноат намунасини ишлаб чиқиш учун технологик регламент ва Ts 00203855-43:2014 рақамли техник стандартлари тасдикланди. 2009 йилдан 2016 йилгача 30,1 миллиард сўмлик, 10481,365 тонна дефолиант ишлаб чиқилиб кишлок хўжалигига берилди.
7. «ЎзДЕФ» ва «ЎзДЕФ-К» дефолиантларининг экологик-токсикологик тадқиқотлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги «Санитария, гигена ва касб касалликлари илмий тадқиқот института» билан ҳамкорликда ўтказилди, «ЎзДЕФ» ва «ЎзДЕФ-К» дефолиантлари кам захарли препаратлар, хавфлилиги бўйича IV синфга кириши аникланди.
«ЎзДЕФ» ва «ЎзДЕФ-К» дефолиантлари хар томонлама Давлат кимё синовларидан ўтказилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат кимё комиссияси томонидан қишлоқ хўжалигида ғўза дефолиантлари сифатида кенг қўллашга тавсия этилди.
8. Таклиф этилган дефолиантлар агрокимёвий синовлардан ўтказилганда суюқ ХМДга нисбатан ғўзага «юмшоқ» таъсир этиб, самарали дефолиацияловчи фаолликни намоён килди. Дефолиациянинг 12 кунида баргларнинг тўкилиши 89,7% дан кўпрокни ва кўсаклар очилиши эса 89,6-92,3% ни ташкил этди. Синов натижаларига кўра, ушбу дефолиантлар етиштирилган пахта ҳосилини саклаган ҳолда, ҳосилдорликни суюк ХМДга нисбаттан 1,8-2,2 ц/га ошириши тасдикланди.
9. Янги «ЎзДЕФ» ва «ЎзДЕФ-К» дефолиантларини ишлаб чиқаришни иқтисодий самарадорлиги аникланди, 1 тонна «ЎзДЕФ» ва «ЎзДЕФ-К» дефолиантларининг хом-ашёлар таннархи мос равишда: 5479275,6 ва 5562311,82 сумга тенг бўлиб, бу кўрсаткич 1 тонна суюк ХМДга нисбатан 617324,4 ва 534288,18 сўмга арзон.

1-45 61 0

Хитозан полимерининг реакцияга мойиллигини конденсацияланган муҳитлардаги молекуляр механизмлари

Жуманазар Азимов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда ўзига хос сорбцион, бактерияларга ва замбуруғларга карши фаоллиги, биопарчаланувчан, биологик жиҳатдан мослашувчанлик сингари хоссаларни намоён қилувчи хитозан ва унинг ҳосилалари саноат миқёсида кенг ишлаб чикарилмокда ва халк хўжалигининг турли тармоқларида кўлланилмокда. Шундан келиб чиқиб, табиий полимерлар асосида янги, махаллий, экологик хавфсиз препаратларни яратиш ва уларнинг таъсир механизмларини аниқлаш фундаментал-амалий жихатдан муҳим аҳамият касб этади.
Жахонда объектнинг нотекис юзасини ўзига хос табиати билан ва турли конформациядаги макромолекулаларнинг ион-ион, ион-дипол, дипол-дипол ўзаро таъсирлашув турини ўзгариши билан аниқланадиган реакцион кобилияти бўйича, объектнинг геометрик конфигурацияси билан электрон тузилишларини ўзаро боғлиқлиги бўйича назарий изланишлар олиб борилмокда. Бундай ҳолатлар турли ўлчамдаги объектларга хитозан макромолекуласининг адсорбция назарияси, квант-кимёвий хисоблар, молекуляр динамика усуллари ёрдамида назарий моделларни қуриш йўли билан кўп функционал полимерларнинг реакцион кобилиятини ягона шаклини тузишда назарий физиканинг турли усулларидан фойдаланиш заруратини кўрсатади. Натижада хитозаннинг ўзига хос хусусиятини кучайтириш ва унинг қўлланилиш соҳасини кенгайтириш имконини беради.
Республикамиз мустақилликка эришгач табиий полимерлар асосида янги, маҳаллий, экологик хавфсиз препаратларни яратиш бўйича экспериментал ва назарий илмий тадқиқотлар фаол ривожланди. Бу борада электрон ва тузилиш хоссалари орасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган, топологик усул QSPR ёрдамида полимер тизимларнинг хоссаларини юкори аникликда башорат қилиш усули ишлаб чиқилган, биополимерларда илмокларни ҳосил бўлиши асосланган. Таъкидлаш жоизки, хитозан қўлланилишнинг самарадорлигини ошириш ҳамда мақбул шароитларни аниқлаш учун умумэътироф этилган ёндашувлар ва назарий моделлар етарли эмас. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «принципиал жиҳатдан янги махсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосида ички ва ташки бозорларда миллий товарларнинг ракобатбардошлигини таъминлаш» вазифалари белгилаб берилган. Бу борада молекуляр механизмларни аниклашга, назарий моделларни тузишга ва улардан амалиётда фойдаланишга йўналтирилган илмий ва амалий тадкиқотлар муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ 1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантириш устувор йўналишлари тўғрисида»ги, 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сон «2017-2019 йилларда тайёр махсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни махаллийлаштиришнинг истикболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда "Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади хитозаннинг реакцион кобилиятини адсорбент юзасининг табиатига ва ўзаро таъсирлашув турининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда молекуляр механизмларини аниқлашдан иборат.
Дисертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хитозаннинг реакцион кобилияти механизмлари асосида ётувчи оддий физикавий ва кимёвий жараёнлар аниқланган;
сувли эритмада хитозан билан углеродли нанотрубкани ўзаро таъсирлашув энергиясини хароратга боғлик ҳолда маълумотлар бўйича макромолекуланинг углеродли нанотрубка сиртига адсорбциясини энтропиявий тавсифи аниқланган;
илк бор хитозан говагига полимерли клубокни, улар орасидаги ион-дипол ўзаро таъсирлашувни ҳисобга олиб, термоадсорбцион модел яратилган ва сорбция ва десорбция жараёнларини хароратга аналитик боғлиқлиги исботланган;

1-25 47 0

Хиназолин-2,4-дионларни ациллаш ва хлорсульфониллаш

Рустамхон Курязов

Тадқиқот объектлари: хиназолин-2,4-дионлар.
Ишнинг мақсади: хиназолин-2,4-дионлар қаторида ациллаш, хлорсульфониллаш реакцияларини систематик тадкиқ этиш. Ациллаш ва хлорсульфониллаш реакцияларининг йўналиши ва боришига таъсир этувчи омилларни топиш. Хиназолин-2,4-дион ҳосилаларини синтез қилишнинг қулай ва самарали усулларини ишлаб чиқиш, улар орасида биологик фаол моддалар излаш.
Тадқиқот методлари: нозик органик синтез, ИҚ-, ЯМР 'Н спектроскопия усуллари, масс-спектрометрия, ЮҚХ, РТТ.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: хиназолин-2,4-дионларни ароматик кислота хлорангидридлари билан Льюис кислоталарининг 1-10’2 моль иштирокидаги ациллаш реакциялари систематик равишда илк бор ўрганилиб, уларнинг бориши ва йўналишига таъсир этувчи омиллар аниқланган.
Хиназолин-2,4-дионларни каталитик ациллаш реакцияларида катализаторлар ва 4-алмашинган бензоилхлоридларнинг нисбий фаоллик қатори топилган.
Хиназолин-2,4-дионларни хлорсульфон кислота билан реакцияларида хлорсульфонил гуруҳ хиназолин-2,4-дионларнинг 6-ҳолатига, 6-бромхиназолин-2,4-дионларнинг эса 8-ҳолатига бориши аниқланган. Бу 6- ёки 8-хлорсульфонилхиназолин-2,4-дионларни синтез килиш имкониятини беради.
Амалий ахамияти: тадқикотлар натижасида 6-ацилхиназолин-2,4-дионлар, 6-хлорсульфонилхиназолин-2,4-дионлар, 6-бром-8-хлорсульфонилхиназолин-2,4-дион, 6-меркапто- ва 6-бром-8-
меркаптохиназолин-2,4-дионлар, 2,4-диоксохиназолин-6- ва 6-бром-2,4-диоксохиназолин-8-сульфокислоталар, уларнинг амидлари ва эфирларини синтез қилиш имкониятлари кўрсатилган. 6-Хлорсульфонилхиназолин-2,4-дионларни синтез қилишнинг препаратив усуллари ишлаб чиқилган. Синтез қилинган моддалар орасида биологик фаол моддалар борлиги аникланган.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: синтез қилинган моддалар орасида ўстирувчилик ва гербицидлик фаолликка эга бўлган моддалар топилган. Улар келажакда қишлоқ хўжалигида қўлланилиши мумкин.
Қўлланиш сохаси: органик кимё, кишлок хўжалиги.

1-46 211 0

Фторланган b-дикетонлар ҳосилалари асосида Ni(II) ва Cu(II) комплекс бирикмаларининг синтези, тузилиши ва хоссалари

Қувондиқ Авезов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда табиий ва синтетик лигандлар асосида металл ионларининг комплекс бирикма-ларини олиш ва уларнинг хоссаларини аниқлаш амалий хамда назарий жихатдан мухим ахамият касб этади. Бугунги кунда бундай комплекс бирикмаларни синтез қилиш ва улардан кимё саноатида, қишлок хўжалигида, фармацевтакада фойдаланиш жадал суръатлар билан ривожланмокда.
Жахонда кимё саноатида фторланган Р-дикетонлар хосилалари асосида комплекс бирикмаларнинг максадли синтезини амалга ошириш мухим бўлиб, бу борада катализаторлар, ўсимликларни ўстирувчи моддалар, турли микро-организмларга карши бактерицид ва фунгицид препаратларни олишда юкори самара берадиган механизмларни ишлаб чикиш, турли шароитларда реакция селективлигини ошириш масаларига алохида эътибор каратилмокда. Шу муносабат билан оралик металларнинг комплекс бирикмаларини олиш учун кенг кўламдаги турли терминал ўринбосарлар сақлаган кўпфункционал полидентат фтортутган лигандларни синтез килишнинг самарали усулларини яратиш долзарб ҳисобланади. Лигандлар молекуласи таркибига фтор атомини киритиш уларни комплекс ҳосил қилиш фаоллигини хамда таъсир этиш спектрини ўзгаришига катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун фторланган бирикмалар асосида комплекс бирикмаларининг олиниши, тузилиши ва хоссаларини аниқлаш аҳамиятли ҳисобланади.
Бугунги кунда Республикамизда кимё саноати махсулотларини ишлаб чикариш ва уларни иқтисодиётнинг турли тармокларига жорий этишга катта эътибор каратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, айниқса қишлоқ хўжалиги экинларини ҳимоялаш ва ўсишини тезлаштирувчи янги препаратларни яратишнинг илмий асосларини яратишга эришилди. Таъкидлаш жоизки, Республикамизда кишлок хўжалиги экинларини ҳимоялаш ва ўсишини тезлаштирувчи препаратларни ишлаб чикариш етарли даражада эмас. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида «юкори технологияли кайта ишлаш тармокларини, энг аввало, махаллий хом ашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида юкори кўшимча қийматли тайёр махсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга каратилган сифат жихатидан янги боскичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация килиш», «принципиал жихатдан янги махсулот ва технология турларини ўзлаштириш» ва «мамлакат озиқ-овкат ҳавфсизлигини янада мустахкамлаш, экологик тоза махсулотлар ишлаб чикаришни кенгайтириш»га каратилган мухим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада миллий иқтисодиётнинг етакчи тармокларини, жумладан, кимё саноатини ривожлантиришда, йўналтирилган органик синтез асосида янги лигандлар олиш ва уларнинг d-металлар билан комплекс бирикмаларини қўллаш долзарб вазифалардан бўлиб, мухим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги №116-П «Қишлок хўжалик экинларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан химоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот ишининг мақсади фтортутган полидентат лигандлар хамда уларнинг Ni(II) ва Cu(II) ионлари билан комплекс бирикмаларини синтез килиш, тузилиши ва хоссаларини аниклашдан иборат.
Тадкиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 27 та янги органик лигандлар ва улар асосидаги 44 та ички комплекс бирикмалар синтез қилинган;
6 та лиганд ва 4 та комплекс бирикмаларнинг монокристаллари ўстирилган ҳамда уларнинг молекуляр ва кристалл тузилиши аникланган;
илк бор фторланган Р-дикетонларни LiH ёрдамида синтез қилинган;
фторланган 1,3-дикетонларнинг ацилгидразинлар билан реакциялари-нинг йўналиши тўғрисидаги систематик маълумотлар ва алохида регио-изомерларни олишга ёрдам берадиган омиллар аникланган;
Зб-металларнинг хелат комплекс бирикмаларида марказий ион ва икки карра депрото план ган лиганднинг беш- ва олти аъзоли металл хал калар хосил килиши аникланган;
комплекс таркибидаги никель ва мис атомининг d-электронлари билан монодентат лиганд - пиридиннинг л-орбитали орасида d-я-датив бог ҳосил бўлиши исботланган.
Хулосалар
1. Фторланган 0-дикетонлар, 27 та янги полидентат органик лигандлар ва улар асосида Ni(Il) ва Cu(II) ионларининг 44 та комплекс бирикмалари синтез қилиннб, элемент анализ, ИҚ-, ЯМР спектроскопия ва РСА усуллари ёрдамида индивидуал тридентат лигандларнинг кристалл холатда ва эритмада таркиби ва тузилиши аникланди.
2. Хелат ҳосил килувчи тридентат лиганд -2-трифторацетилпентанон бензоилгидразони қаттиқ холатда ва эритмада чизиқли енгидразин тузилишга эга, ҳалкадаги (CH2)n занжирнинг хатто бир С атомига ортиши, бу лигандлар каттик холатда ва кутбсиз эритувчиларнинг эритмаларида халкали 5-гидроксипиразолин шаклда бўлишини белгилайди.
3. Комплекс ҳосил бўлишида, лигандларнинг даслабки тузилишидан катьий назар, халка-занжирли таутомерияга учрайди, электрон зичликнинг тақсимланиши ўзгаради; лигандларнинг икки карра депротонланган қолдик-лари, псевдоароматик табиатли туташ беш- ва олти аъзоли металл хал кал ар билан марказий ион атрофида тридентат координацион сфера ҳосил килади. ИҚ-, ПМР-, ЭПР спектроскопия ва РСА усуллари ёрдамида Ni(II) ва Cu(II) комплекс бирикмаларининг металлҳалкалари wpa//c-[N2,O2] донор атомлар билан текис-квадрат тузилишга эга эканлиги курсатилди.
4. Фторланган 0-дикетонлар асосида олинган мис ва никелтутган препаратлардан фойдаланиш Бухоро вилоятининг кам шўрланган ва вилтли майдонларида вертициллез ва фузариозли вилт билан касалланиш даражасини пасайтиради. Ҳосилнинг пишиб етишиш муддатини кисқартиради, ғузанинг ўсиши ва ривожланишини яхшилайди, махсулдорликни ва пахта толасининг сифатини оширишга хизмат килади.
5. Гемгалогенли хосилаларнинг диенлар билан бирикиш реакцияларида Cu(II) комплекс бирикмалари юкори каталитик фаоллиги аникланди. Cu(II) аммиакли комплекслари пиридинли ва пиперидинлига нисбатан анча юкори каталитик фаолликни намоён қилиши курсатилди.
6. 6 та янги лигандлар, 4 та комплекс бирикмалар монокристаллари ўстирилди ва уларнинг тузилиши РСА усулида тасдикланди. 10 та монокристаллардан 7 тасининг структуралари тугрисидаги маълумотлар Кембриж структуралар банкига депонирланди.

114-116 76 0

Фосфорит кукунларидан фаоллаштирилган ўғитлар олишда кальций нитрат концентрацияларининг таъсири

Э Нозимов , Б Султанов, Д Холматов

Паст сифатли, юқори карбонатга эга бўлган Марказий Қизилқум (МҚ) фосфоритлари мамлакатимизнинг асосий фосфат хом ашёси ҳисобланади ва улардан турли даражада фосфор тутган оддий ва комплекс ўғитлар ишлаб чиқарилади. Ушбу фосфоритлар асосий компонент (Р2О5) бўйича жуда камбағал. Мазкур фосфат хом ашёси (ФХА) захираларининг катталигига қарамай, ундаги Р2О5 нинг миқдори ўртача 16,2% га тенг. Ҳозирги кунда фосфоритлардан фойдаланишнинг турли усуллари мавжуд: термик бойитиш, тўғридан-тўғри кислотали ва турли реагентлар билан қайта ишлаш ва бошқалар. Бугунги кунда кенг қўлланилаётган усуллардан бири бу фосфоритларни сульфат кислотали қайта ишлашдир.

1-45 45 0

Ферроценкарбон кислотанинг айрим ҳосилалари синтези ва уларни синфлаш

Нурилла Тўлаков

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормокда. Иқлим ўзгариши натижасида экинларни етиштириш борасида бир катор кийинчиликлар юзага келмокда. Қишлок ҳўжалигида ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир этувчи биостимуляторлардан самарали фойдаланиш ушбу муаммоларни ҳал этиш имкониятини яратади. Бугунги кун талабларига жавоб бера оладиган янги биологик фаол моддаларни синтез қилиш, уларни амалиётга тадбик этиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Дунё мамлакатларида қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир этадиган кимёвий бирикмаларни синтез килиш, уларнинг таъсир доираларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Бу эса мавжуд хом ашёлардан унумли фойдаланган ҳолда бирикмалар синтезини амалга ошириш лозим эканлигини кўрсатади. Айниқса, таркибида кобальт, марганец, темир, мис, рух каби микроэлементлар тутган бирикмалар асосида биостимуляторларнинг янги турларини синтез килиш, уларнинг биологик фаоллигини кимёвий ва биологик жиҳатдан ўрганиш муҳим ахамиятга эга. Шунга кўра, ферроценкарбон кислота асосида кишлоқ хўжалиги экинлари учун янги биологик фаол бирикмалар синтез қилиш ва амалиётга жорий этиш муҳим илмий-амалий ахамият касб этади.
Республикамизда қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган кимёвий препаратлар синтези бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, экинлар ҳосилдорлигини оширувчи ва зараркунандаларга қарши курашишда фойдаланиладиган препаратлар яратишга алоҳида эътибор каратилмокда.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва кишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озик-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологии тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салохиятини сезиларли даражада ошириш»1 вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чикқан ҳолда, ферроценкарбон кислота асосида биостимуляторларнинг янги авлодини синтез қилиш, уларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича тегишли код рақамларини ишлаб чиқишга каратилган илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сон «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ацетилферроцен ва ферроценкарбон кислотани олиш усулларини такомиллаштириш, ферроценкарбон кислотанинг айрим биологик фаол ҳосилалари синтези ва уларнинг кимёвий таркиби асосида синфлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: ацетилферроценни олиш усули такомиллаштирилган; ферроценкарбон кислота олишнинг янги усули ишлаб чикилган;
илк бор ферроценкарбон кислотани диазотирлаш реакцияси асосида Г-(я-оксифенил)ферроценкарбон кислота ҳосил бўлиши аниқланган;
ферроценкарбон кислота ва ферроценнинг сувда эрувчан ароматик кислоталари асосида янги биологик фаол бирикмалар синтез қилиниб, ғўза чигитининг унувчанлиги ва униш энергиясига ижобий таъсири исботланган.
Хулосалар
“Ферроценкарбон кислотанинг айрим ҳосилалари синтези ва уларни синфлаш” мавзусидаги диссертация бўйича амалга оширилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Ацетилферроценни олиниш усули такомиллаштирилиб, температурани 4-5°С, вақтни 5 минут ва катализатор микдорини 1,5 баробарга ошириш натижасида реакция унумини ўртача 5% га оширишга эришилади.
2. Ферроценкарбон кислота синтез килишнинг янги усули ишлаб чиқилди, натижада маҳсулот унумини 1,5 баробар оширишга эришилади.
3. Ферроценкарбон кислотани и-аминофенол билан диазотирлаш рсакцияси орқали Г-(/?-оксифснил)фсрроцснкарбон кислота синтез килинди ва унинг тузилиши физик-кимёвий усуллар ёрдамида исботланди.
4. Ферроценкарбон кислота асосида 8 та янги модда синтез килинди. Олинган моддаларнинг таркиби ва тузилиши тахдил килинди, моддаларнинг физик-кимёвий хоссалари препаратив анализ усуллари ёрдамида тавсиф этилди.
5. “МАКСИТ-1” биостимулятори ишлаб чиқилди. Ушбу биостимуляторни кўллаш технологияси 2013-2016 йиллар давомида Андижон вилоятида амалиётда жами 160 гектардан ортик ғўза майдонларида дала синовларидан ўтказилиб ҳосилдорликни ўртача 4-5,5 ц оширишга эришилди. Бу технологияларни оммалаштириш тавсия этилди.
6. МАКСИТ-1 биостимуляторини амалиётда қўллаб, хар гектар майдондан 612500 сўм, жами 98 000 000 сўм фойда олинади.
7. Синтез қилинган ферроценкарбон кислотанинг ҳосилаларини кимёвий таркиби асосида синфлаб, уларга ТИФ TH бўйича ферроценкарбон кислотани сувда эрувчан хосилалари учун 3808939001 код раками, ферроценнинг сувда эрувчан ароматик хосилалари учун 3808939002 код рақамлари тавсия этилди.

1-46 127 0

Ферроцен ва метилолмочевина ҳосилалари синтези ҳамда уларни синфлаш

Махсадбек Хожиматов

Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Дунёда аҳоли сонининг ошиши уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабининг хам ортишига олиб келмокда. Қишлоқ хўжалиги амалиётига экинлар ўсиш ва ривожланишини бошқарувчи ҳамда ҳосили сифати яхшиловчи биологик фаол моддаларни жорий этилиши сохадаги мавжуд муаммоларнинг ижобий ечимини топишга имкон беради. Шунга кўра, янги турдаги биологик фаол модда манбаларини аниқлаш, уларни синтез қилиш ва амалиётга тадбик этиш долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Жаҳон кишлок хўжалиги амалиёти экинларни ўсиши ва ривожланиши, ҳосилдорлигини ошишига ижобий таъсир этувчи янги турдаги моддаларни синтез килиш ҳамда улар самарадорлигини оширишга алохида ахамият каратмокда. Бу эса, маҳаллий хомашёлар асосида хоссалари жиҳатидан бошқа препаратлардан устун турадиган, экологик тоза биологик фаол моддаларни синтез қилишни талаб этади. Айниқса, кенг биологик таъсирга эгалиги ва экинларга безарарлиги билан бошқа биостимуляторлардан ажралиб турадиган, таркибида ферроцен, метилолмочевина, тиомочевина ва улар ҳосилаларини сакловчи бирикмаларни олиш муҳим ахамият касб этади. Шунга кўра, ферроцен ва метилолмочевина сақловчи хомашёларни аниқлаш, улар асосида кишлок хўжалиги экинлари учун янги биологик фаол бирикмалар синтез килиш ва ишлаб чикаришга жорий этиш муҳим назарий ва амалий ахамиятга эга.
Республиками мустакилликка эришгач кимё саноатини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилиб, бу борада, айниқса, кишлок хўжалиги амалиётида қўлланиладиган ўғит ва препаратлар яратишга катта эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, айрим металлмаслар ва металлорганик бирикмалар асосида биологик фаол бирикмалар синтез килиш ва уларни қўллашда муҳим натижаларга эришилди. Шунингдек, маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб, ферроцен ва метилолмочевина комплекслари асосида янги биологик фаол бирикмалар синтез килишга етарлича эътибор каратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 «маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур кайта ишлаш асосида юқори қўшимча кийматли тайёр махсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш ҳамда кишлок хўжалиги ишлаб чикариш сохасига интенсив усулларни жорий этиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиккан холда, жумладан, республикамиздаги ферроцен ва метилолмочевина сақловчи ресурсларни аниклаш, улар асосида янги биологик фаол моддалар синтез килиш, кимёвий таркиби бўйича тегишли синфларга ажратишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сон ««Ўзкимёсаноат» АЖ бошкарув тузилмасини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги карори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда бошка меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ферроцен ва метилолмочевина, метилолтиомочевина ҳосилалари асосида янги бирикмалар синтез қилиш, уларни ичида биостимулятор хоссасига эга бўлганларини аниклаш, янги биостимуляторлар учун кимёвий таркиби асосида ҳалқаро код ракамлари ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор ферроцен ва метилолмочевина ҳамда уларнинг ҳосилалари асосида янги биологик фаол бирикмалар синтез килинган;
л-ферроценилфенол, л/-ферроценилбензой кислотасини метилолмочевина, метилендимочевина билан хосилалари диазотирлаш реакцияси натижасида турли хил эритувчиларда ҳосил бўлиши аниқланган;
таркибида ферроцен ва метилолмочевина хосилалари сақловчи биологик фаол моддаларни кимёвий таркиби ва физикавий хоссалари аниқланган;
синтез килинган бирикмаларнинг биологик фаоллигини чигитнинг униб чиқиши, ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига ижобий таъсири исботланган.
Хулосалар
“Ферроцен ва метилолмочевина хосилалари синтези хамда уларни синфлаш” мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ферроцен, мочевина ва тиомочевина хосилалари билан борадиган реакциялари амалга оптирипди
2. Ферроценнинг монометилолмочевина, метилендимочевина, монометилолтиомочевина, диметилолтиомочевина, метилолдитиомочевина, биурет билан реакциялари ўрганилиб, асосий махсулот сифатида моноалмашинган ферроцен хосилалари хосил бўлиши исботланди.
3. .w-Ферроценилбензой кислотасининг монометилолмочевина хосилалари билан реакциялари амалга оширилиб, уларнинг айрим физик-киёвий кўрсаткичлари ўрганилди.
4. Ферроценнинг метилолмочевина хосилалари билан реакциялари натижасида 22 та янги модда ҳосил бўлганлиги исботланди. Олинган ферроцен бирикмалари тузилиши ИҚ-спектроскопия, масс-спектроскопия ёрдамида тахдил қилинди. Синтез килинган бирикмалар ичидан 10 таси биологик фаол моддалар бўлиб, уларни биологик фаоллиги лаборатория шароитида Калинкевич мето ди, 4 таси эса Ўзбекистон Пахтачилик илмий тадқиқот институтида ишлаб чиқилган услублар асосида дала амалиётида синовдан ўтказилди.
5. Ферроцен ва метилолмочевинадан ташкил топган ва экинлар ҳосилдорлигини оширувчи «АДУМАХ» биостимулятори яратилди. «АДУМАХ» биостимулятори билан ғўзага ишлов берилганда гектаридан қўшимча 3-5 ц ҳосил олинди.
6. Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича ферроцен ва унинг хосилалари учун 2942 00 000 1, азот тутувчи ферроцен ҳосилалари учун 2942 00 000 2 код рақамлари ишлаб чикилди ва улар божхона амалиётига тавсия этилди.

1-25 65 0

Ўта юқори частотали-нурлантиришдан фойдаланиб пахта мойини гидратациялаш жараёнини жадаллаштириш

Дилафруз Сагдуллаева

Тадкиқот объекта: форпресслаш ва экстракциялаш усуллари билан олинган хом, гидратацияланган ва рафинацияланган пахта мойлари.
Ишнинг максади: ЎЮЧ-нурлантириш ёрдамида форпресс ва экстракцион пахта мойларини гидратациялашнинг юқори интенсив технологиясини яратиш ва олинган фосфолипидларни иқгисодиётни турли тармоқларида куллаш.
Тадқиқот методлари: пахта мойларини ва фосфолипидларни физик-кимёвий, газохроматографик, спекгрофотометрик, ИК-спектроскопик, ЮССХ замонавий усулларида тадқиқот қилинган.
Олинган натажалар ва уларни янгилиги: Илк бор нурлантириш ёрдамида форпресс ва экстракция пахта мойларцдан олинган фосфолипидларнинг таркиби ва хусусиятлари фарки аникланган. Микротулқинли нурлантириш ёрдамида гидратацияланган фосфолипидларда аънанавий усулдагича Караганда госсипол, хлорофилл ва уларни хоссалари анча камлиги аниқланди. Пахта мойини Ў1ОЧ-нурлантириш ёрдамида гидратациялашнинг коагуляция боскичида фосфолипидлар тупламларининг катталашиши 842 марта (пахта мойининг таркибига қараб) тезлашади.Илк бор форпрссс ва экстракция пахта мойларини ЎЮЧ-нурлантириш ёрдамида гидратациялаш рафинацияланган мой сифати ва чикиш микдорига ижобий таъсири кўрсатилган. ЎЮЧ-нурлантириш ёрдамида форпрссс ва экстракцион пахта мойларини гидратациялашнинг юқори интенсив технологияси яратилган: Ў1ОЧ-нурлантириш частотаси -2450 МГц, нурлантириш вакги- 5 мин., фазаларни аралаштириш тезлиги 60 об/мин ва гидратацияловчи сув миқдори мой массасидан 4%.
Амалий ахамияти: Тадкиқот натижалари ЎЮЧ-нурлантириш жихозлари ва замонавий усуллардан фойдаланиб, форпресс ва экстракцион пахта мойларини гидратациялаш жараёнини жадаллаштиришнинг имконияти илмий асосланган, хамда олинган фосфолипидларни иқгисодиётнинг турли тармоқларида, хусусан нефтни кайта ишлащда юқори қовушкоқли ва юқори парафинли нефтларни кувур оркали узатишда окувчанлигини ошириш учун куллаш тавсия этилган.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: ЎЮЧ-нурлантиришнинг пахта мойи ва ундан олинган фосфолипидлар таркиби ва хусусиятига таъсирини ўрганиш бўйича илмий-амалий натижалар Тошкент кимё-технология институги, Бухоро озик-овкат ва енгил саноат технология институги, Фаргона политехника институги ва бошқа олийгохларда “Ёғларни кайта ишлаш технологияси” курении ўкишда фойдаланиш мумкин.
Қуллаш сохалари: Ёг-мой саноати.

273-274 77 0

Условия кристаллизации и микроструктура стекол полученных на основе местного сырья

B Ro'ziboev, M Aripova, M Xalilov

В условиях отсутствия в Узбекистане высококачественных сырьевых материалов ввиду неразвитости промышленного обогащения керамического сырья особую актуальность приобретает изыскание рациональных способов использования существующего природного сырья. Одним из таких способов является получение ситаллов технического назначения. Технические ситаллы обладают рядом ценных свойств. Они конкурируют с лучшими видами технических стекол и керамических материалов, а по совокупности и регулируемости электрофизических, физико-механических, термических, вакуумных и технологических свойств не имеют аналогов. В настоящее время наблюдается устойчивая тенденция к расширению областей применения этих материалов за счет создания новых видов с уникальными, нс достижимыми в других классах материалов свойствами.

1-48 29 0

Ультратовуш таъсиридан фойдаланиб нефтларни тайёрлаш жараёнларини жадаллаштириш

Расулбек Эшметов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда нефтни қазиб чиқариш ва кайта ишлашни ортиши, нефт маҳсулотлари қўлланилиш соҳалари кенгайиб бориши, нефтни таркиби ва хоссаларига боғлиқ ҳолда тайёрлаш технологиялари, жараён ва қурилмаларини такомиллаштиришга янада эътибор берилмокда. Ҳозирги кунда дунёда казиб олинаётган нефтларни 2/3 қисми сув билан бирга чиқади. Шунинг учун уларни сув, хлорли тузлар ва механик аралашмалардан тозалаш талаб этилади. Бу борада турли нефтни тайёрлаш қурилмаларида (НТҚ), кўп компонентли сувнефтли эмульсияларини (СНЭ) сувсизлантириш ва тузсизлантиришда сув ва мойда эрувчи деэмульгаторлар қўлланилади.
Бугунги кунда жаҳонда казиб олинаётган нефтларни таркиби ва хоссаларига караб нефтни тайёрлаш курилмаларини модернизация ва такомиллаштиришга алохида эътибор каратилмокда. Нефтларнинг мураккаб таркиблилиги (парафин, катронлар, асфальтинлар, минерал тузлар ва ҳ.з) тургун СНЭ ларини ҳосил килиши, уларни анъанавий усулларда парчалаш кийинчилик тугдиради. Нефтни тайёрлаш жараёнларини жадаллаштиришда ноаъанавий усулларни қўллашда катор, жумладан, куйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: тузсизлантириш ва сувсизланитириш жараёнига ноанъанавий усулларни ишлаб чиқиш; махаллий СНЭ сувсизлантириш ва тузсизлантиришда ультратовушнинг таъсири аниклаш; ультратовуш таъсирида сувсизлантириш жараёнининг термокимёвий конуниятларини ўрганиш; ультратовуш таъсирида махаллий нефтларни сувсизлантириш ва тузсизлантиришнинг термокимёвий мақбул шароитларини ишлаб чиқиш.
Ҳозирги пайтда республикамизда нефт ва газ саноатида янги турдаги ёқилғи маҳсулотларини олиш борасида илмий ва амалий натижаларга эришилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар асосида нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва кайта ишлаш жараёнларини жадаллаштиришни ноанъанавий усулларини ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилиш борасида муҳим натижалар олинди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида « юкори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чукур қайта ишлаш асосида юкори қўшимча кийматли тайёр махсулот ишлаб чикаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш»' вазифалари белгилаб берилган. Бу борада, ноанъанавий усулларни хусусиятларини аниқлаш улардан фойдаланиш асосида янги технологиялар яратишга йўналтирилган илмий тадқикотлар муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги фармони ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Републикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» қарорлари, ҳамда мазкур фаолиятига тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади турғун сувнефтли эмульсияларни сувсизлантириш ва тузсизлантириш жараёнларини K-l деэмульгатори ва совунлантирилган пахта соапстокидан (СПС) яратилган композициялар, ҳамда ультратовуш таъсири ёрдамида жадаллаштиришдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: махаллий сувнефтли эмульсияларнинг таркибида кўплаб эмульгирловчи сирт фаол моддалар мавжудлиги сабабли, сув глобулаларининг ҳимоя қобиғи мураккаб ассоциат ва комплекслар ҳисобига турғун бўлиши исботланган;
турғун сувнефтли эмульсиялар таркибидан қолдик механик аралашмалар ва тузларни ажратиб олишда флокулянт сифатида совунлантирилган пахта соапстокини қўллаш мумкинлиги аниқланган;
махаллий турғун сувнефтли эмульсияларни ультратовуш ёрдамида парчалашда гидродинамик ўзгартиргичга нисбатан магнитострикцион ўзгартиргични кўллаш 1,2-1,3 марта самарали эканлиги исботланган;
ишлаб чикилган композициялар ва ультратовуш таъсирида махаллий тургун сувнефтли эмульсияларни сувсизлантириш ва тузсизлантириш жараёнларини мақбул шароитларда кўллаш орқали жадаллаштириш имконияти яратилган;
СНЭ сувсизлантириш ва нефтларни тузсизлантиришда ультратовуш таъсири ҳамда К-1 деэмульгатори ва совунлантирилган пахта соапстоки композицияларини бирга қўллаш оркали ушбу жараёнларни жадаллаштиришнинг комбинацион усули ишлаб чикилган.
Хулоса
1. Ўзбекистоннинг асосий нефт конларидаги сувнефтли эмульсияларнинг кимёвий таркиби ва коллоид-кимёвий хоссаларини тадқиқотлари натижасида махаллий нефтлар “енгил”, “ўрта”, “парафинли” ва “юқориқатронли” гуруҳларига классификацияланган, ҳамда бунда “енгил” нефтлардан ташқари қолганлари турғун сувнефтли эмульсиялар ҳосил қилиши аникланган.
2. Турғун сувнефтли эмульсияларни термокимёвий сувсизлантириш, тузсизлантириш ва уларнинг таркибидан механик аралашмаларни ажратиб олиш учун ювувчи флокулянт сифатида совунлантирилган пахта соапстоки ва К-1 деэмульгатори асосида композициялар тавсия этилган.
3. Махаллий сувнефтли эмульсияларга ишлаб чикилган композициялар қўлланган ҳолда термокимёвий ишлов берилганда сув глобулларининг локализациясида (тўпланишида) ва уларнинг ўлчамларида ўзгаришлар содир бўлиши кўрсатилган.
4. Нефт таркибидаги кўшимча моддаларнинг молекулалари (парафин, асфальтен, катрон, минерал тузлар ва ш.к.) билан бир қаторда мавжуд бўлган ассоциат ва кластерларнинг махаллий сувнефтли эмульсиялардаги глобулалар (томчилар)ни ҳимояловчи кобиқларнинг мустаҳкамлигини оширишда мухим аҳамият касб этиши тасдикланган.
5. Тургун сувнефтли эмульсияларни парчаланиш жараёнини термокимёвий ва УТТ нинг тебраниш частотаси 20 кГц гача ва индуктивлиги 20 Вт/см2 гача бўлган холда 60 секундгача (СНЭнинг турғунлик даражасига боғлиқ равишда) биргаликда таъсир эттириб жадаллаштириш усули ишлаб чикилган.
6. Сувсизлантирилган нефтлардаги колдик тузларни чучук сув ва тебраниш частотаси 10 кГц гача ва индуктивлиги 20 Вт/см2 гача бўлган холда 40 секундгача таъсир эттириб (сувсизлантирилган нефтдаги хлорли тузларнинг қолдиқ микдорига боглик равишда) ювиш усули ишлаб чикилган.
7. НТҚ резервуарларидаги турғун СНЭларга самарали УТТ эттириш учун гидродинамик ўзгартирувчилар ўрнига кавитация “эффектный” сув глобуллари (томчилари) ҳимоя кобиғига йўналтирилган ҳолда узатувчи ва шунинг ҳисобига уларнинг парчаланишини ва коагуляциясини жадаллаштирувчи магнитострикцион ўзгартирувчиларни қўллаш максадга мувофиқлиги аникланган.
8. СНЭларни сувсизлантириш ва нефтни тузсизлантириш жараённинг адекват математик моделлари ишлаб чиқилиб, улар асосида қуйидаги оптимал шароитлар аниқланган: Х1=20кГц; Х2 =60 сек; Х3 =50 г/т; Х4 =75 г/т; Х5 =20 % ; Х6=60°С; Х7=10кГц; Хх =40 сек;
9. Турғун СНЭ ларни сувсизлантириш ва тузсизлантириш жараёнларини жадаллаштириш учун ишлаб чикилган усулларни саноатда қўллаш оркали НТҚларда йилига 300,0 млн. сўм иқтисодий самара олинган.