Фуқаролик қонунчиликнинг мажбурият-ҳуқуқий муносабатлар бўйича айрим моддларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари

CC BY f
434-449
0
0
Поделиться
Одинаев , А. (2024). Фуқаролик қонунчиликнинг мажбурият-ҳуқуқий муносабатлар бўйича айрим моддларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари . Узбекистан – стратегия 2030 с точки зрения молодых ученых: экономика, политика и право, 1(1), 434–449. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/strategy-2030-young-scientists/article/view/28777
Адхам Одинаев , Правоохранительная академия Республики Узбекистан
Заведующий кафедрой Академии правоохранительных органов Республики Узбекистан, доктор философии юридических наук, младший консультант юстиции
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада тадбиркорлик субъектлари томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, шунингдек, фуқаролик ҳуқуқий мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун неустойка қўллашни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган.


background image

ФУҚАРОЛИК ҚОНУНЧИЛИКНИНГ МАЖБУРИЯТ-ҲУҚУҚИЙ

МУНОСАБАТЛАР БЎЙИЧА АЙРИМ МОДДЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Одинаев Адҳам Саъдуллоевич Ўзбекистон

Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

бошқарма бошлиғи, юридик фанлари бўйича

фалсафа доктори,доцент адлия маслаҳатчиси E-

mail:

a. odinayev85@gmail. com

Аннотация.

Мақолада тадбиркорлик субъектлари томонидан

шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада

бажарилмаганлиги, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлар

ижросини таъминлаш учун неустойка қўллашни такомиллаштириш

бўйича таклифлар берилган.

Калит сўзлар

:

шартнома, пул мажбурияти, тижорат

мажбурияти, тижорат муомаласи, неустойка, лафзсизлик тўлови,

жарима, пеня, айбона, муқобил неустойка, мутлақ неустойка, кредитор,

қарздор, компенсация, неустойка тўғрисидаги келишув, бажарилмаган

мажбурият, бузилган мажбурият, зарар, зарарни қоплаш, жарима,

астрент.

Мажбурият-ҳуқуқий муносабатларда шартнома интизомини

мустаҳкамлаш, кредиторлар ҳуқуқларини таъминлаш ва мажбуриятни

бажармаганларга

нисбатан

қўлланиладиган

фуқаролик-ҳуқуқий

жавобгарлик чоралари самарадорлигини ошириш долзарб масала

бўлиб, мажбурият бажарилишини таъминлаш воситаси ва мажбуриятни

бажармаганлик учун неустойка қўллаш, қарздорни мажбуриятни лозим

даражада бажаришга ундашнинг таъсирчан ҳуқуқий механизмларини

яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жаҳонда

йирик

компанияларнинг

мажбуриятларни

бажармаганлиги,

истеъмолчи

манфаатларига

зид

фаолият

юритаётганлиги учун катта миқдорда жарималарга тортилганлигини

кузатиш мумкин. Жумладан, 2019 йилда Еврокомиссия Google


background image

компаниясига 1,49 миллиард евро, АҚШнинг Савдо бўйича федерал

комиссияси Facebook Inc компаниясига 5 миллиард АҚШ доллари, АҚШ

Калифорния суди Германиянинг Bayer концернига 2 миллиард АҚШ

доллари жарима белгилаган[1].

Дунё мамлакатларида мажбурият бажарилишини таъминлаш

ҳамда жавобгарлик чораси сифатида неустойкани қўллаш, кредитор

ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мақбул, самарали, таъсирчан ҳамда

мутаносиб усуллари ва воситаларини такомиллаштиришга бўйича

янгича ёндашувлар кузатилмоқда. Жумладан, шартнома эркинлигини

таъминлаш, товарлар, хизматлар ва капиталларнинг эркин ҳаракатига

тўсқинлик қилмаслик, халқаро стандартларга, жумладан, шартнома

принциплари тўғрисидаги ҳужжатлар, хусусан, УНИДРУА[2] Халқаро

тижорат

шартномалари

принципларига

миллий

қонунчиликни

мослаштириш, қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан

боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимини топиш долзарб масаладир.

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бу борада

фуқаролик-ҳуқуқий

жавобгарлик

институтини

такомиллаштириш, шу билан бирга, тадбиркорларга етказилган зарарни

қоплашнинг адолатли тартибини таъминлашга алоҳида аҳамият бериш

зарур. Бизнес субъектларига имтиёз ва преференциялар беришни

ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш[3, 16], тадбиркорларнинг

ўз мажбуриятларини, қонун олдидаги масъулиятларини унутмасликлари

ғоят муҳимдир[4, 357].

Мажбурият ҳуқуқида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида

шартнома талаблари ва интизомига риоя қилмаганлик учун неустойка

қўллаш,

неустойканинг

ҳуқуқий

табиати,

унинг

фуқаролик

қонунчилигидаги ўрни ва функцияси, мажбурият бажарилмаганлиги учун

жавобгарнинг айби даражаси, неустойкани камайтириш каби жиҳатлар

бугунга қадар цивилистиканинг муҳим тадқиқот объекти бўлиб келяпти.

Қадимги Рим ҳуқуқидан маълумки, шартномани бузган шахснинг

зарар кўрган тараф фойдасига жарима тўлаш мажбурияти неустойка


background image

(stipulatio poenae) деб аталган.

Бу келишувнинг мақсади қарздорга тазйиқ кўрсатиш ва шу орқали

асосий мажбурият бажарилишини таъминлашдан иборат бўлган.

Шартнома бузилиши неустойкани ҳаракатга келтирувчи шарт сифатида

пулда ифодаланиб, мажбуриятни бажаришга мажбурлаш механизми

ҳисобланган ҳамда тарафлар ўз ҳуқуқлари бузилиши оқибатларига

тахминий баҳо бериб, шартномага неустойка тўғрисидаги шартни

киритишган.

Европада неустойка тўғрисидаги нормалар илк бор Рим хусусий

ҳуқуқи манбаларида мустаҳкамланиб, неустойка мажбурият олган

тарафлардан бири асосий мажбуриятни бузган тақдирда кучга кирувчи

шартли мажбурият тарзида баён этилган. Неустойка фуқаролик-ҳуқуқий

ҳимояланмаган шартномаларни мустаҳкамлаган ҳамда уларни

бажарилишини таъминлаган.

Неустойка тўғрисидаги қонунчиликнинг қуйидаги умумий

манзарасини кўриш мумкин:

- неустойкалар, қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда

тутилган бўлмаса, жарима хусусиятига эга;

- амалиётда баҳоловчи неустойка тан олинмайди;

- шартномавий неустойкалар ёзма расмийлаштирилиши керак;

- неустойкалар нафақат пул, балки бошқача мол-мулк билан ҳам

тўланиши мумкин;

- қонуний неустойка белгиланган мажбуриятларни таъминлаш

учун шартномавий неустойкалар қўллаш мумкин эмас[5, 324-326].

Франция фуқаролик ҳуқуқида неустойка компенсацион хусусиятга

эгалиги билан тавсифланади. Масалан, ФФКнинг 1229- моддасида

жазоловчи изоҳот (неустойка) бош мажбурият бажарилмагани туфайли

кредитор кўрган зарарларни қоплаш воситаси ҳисобланиши қайд


background image

этилган. Неустойка зарарларнинг умумий ҳисоб-китоби сифатида

намоён бўлиб, унинг вазифаси суд процессининг олдини олишдан

иборатлиги таъкидланади.

Ҳатто суд шартномада кўрсатилган суммани зарарни қоплаш

учун етарли эмас ёки ҳаддан ташқари баланд деб ҳисоблаган тақдирда

ҳам, бундан кам ёки ортиқ сумма суд томонидан тайинланиши мумкин

бўлмаган (ФФК 1152-модда). 1975 йил 9 июлдаги 75-597-сонли қонун

билан судга белгиланган неустойка миқдори кам ёки ҳаддан ташқари кўп

бўлган тақдирда уни кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқи берилган[6,

147]. Мазкур ўзгартириш шартномавий неустойкани келишишда

тарафларга берилган эркинлик суиистеъмол қилинишининг олдини

олишга қаратилган.

Неустойка

институти

жаҳоннинг

кўпгина

ривожланган

мамлакатлари масалан, Австрия Фуқаролик тузуги 1336, ГФТнинг 339-

345, ФФКнинг 1229 ва 1152, Люксембург ФКнинг 1152 ва 1226, Испания

ФКнинг 1152, Греция ФКнинг 405, Италия ФКнинг 1382-1384,

Нидерландия ФКнинг 6:91-6:94, Португалия ФКнинг 810, Монголия

ФКнинг 180, Чехия ФКнинг

544-545-моддаларида,

ХХРнинг

“Контрактлар тўғрисида”ги Қонунининг 114, Ҳиндистоннинг “Контрактлар

тўғрисида”ги Қонунини 74-моддаларида, шунингдек умумий ҳуқуқ

мамлакатларининг суд амалиётини (масалан, Англияда 1915 йил Dunlop

Pneumatic Tyre Co. Ltd. v. New Garage and Motor Co. Ltd. иши бўйича

чиқарилган қарорни, Шотландияда 1904 йил Clydebank Engineering &

Shipbuilding Co. Ltd. v. Castaneda иши бўйича чиқарилган қарорни,

АҚШда 1914 йил Banta v. Stamford Motor Co. 89 Conn. иши бўйича

чиқарилган қарорни) қайд этиш мумкин[7, 8].

Мисол учун Англия ҳуқуқида неустойкага оид ёндашув илк бор

адолат ҳуқуқи доирасида шаклланган[8, 361]. Мажбуриятни бузганлик

учун санкцияни шартномада белгилашга йўл қўйилиши тўғрисидаги

масала тегишли шарт қандай квалификация қилинишига боғлиқ бўлади.


background image

Агар шарт неустойка (penalty), яъни шартномада қарздорни қўрқитиш (in

terrorem) ва олган мажбуриятларини бажаришга мажбурлаш мақсадида

тайинланган пул суммаси деб эътироф этилса, суд бундай шартни

ҳақиқий эмас деб топади. Агар тарафлар шартномага мазкур шартни

киритаётиб,

шартнома

бузилган

тақдирда

(liquidated

damages) кредитор кўриши мумкин бўлган

зарарни

олдиндан баҳолашга ҳаракат

қилган бўлса, бу пул

амалда

исботланган зарар миқдоридан қатъи назар, ҳатто зарар кўрилмаган

бўлса ҳам ундирилади[9].

Англияда зарарни ундириш тўғрисида даъво билан арз қилиш

умумий ва универсал ҳимоя усули ҳисобланиб, мажбуриятни бажаришга

мажбурлаш бу ерда номақбул ҳимоя усули сифатида қаралади[10, 57].

Мажбуриятларни бажаришга мажбурлашга салбий кўз билан

қарайдиган Англия ҳуқуқи неустойкани ҳисоблаш йўли билан билвосита

мажбурлашни ҳам қоралайди[11, 55].

Фуқаролик қонунчилигининг ривожланиш тарихида неустойка

мажбуриятларни таъминлаш усули ва жавобгарлик чораси сифатида

алоҳида ўрин эгаллаган ҳамда неустойкани тартибга солишга нисбатан

икки хил ёндашув вужудга келган: биринчиси - жазоловчи (жарима)

неустойка; иккинчиси - баҳоловчи неустойка (олдиндан баҳоланган

зарар).

Мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун фуқаролик-ҳуқуқий

жавобгарликни, жумладан неустойка қўллашга оид қонунчилик ва

ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича қуйидаги

хулоса ҳамда таклифларни бериш мумкин:

1. Неустойка,

бир

томондан,

мажбурият

бажарилишини

таъминлаш усули, бошқа томондан эса, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик

шакли сифатида амал қилади. Неустойка шартномани тузиш ва

бажариш

босқичида

рағбатлантирувчи,

сигнализацион

ҳамда

кредиторнинг бузилиши мумкин бўлган мулкий ҳуқуқларини тиклаш


background image

функцияларини бажаради ва шартноманинг лозим даражада

бажарилишини таъминлайди, мажбуриятнинг бузилиш босқичида эса

ўзига хос жавобгарлик шаклига айланиб, ўзида компенсацион, жазолаш,

тарбиявий функцияларни намоён этади.

2. Неустойка юридик жавобгарликнинг тарбиявий функциясига

хос жиҳатларга эга бўлганлиги сабабли ҳам унинг моҳиятида

мажбуриятлар бажарилишини таъминлашга хос бўлган жиҳатлар

мавжуд. Шу сабабли, неустойкани мазкур икки ҳуқуқий институт

таркибига киритилишидаги мантиқ ҳам ушбу омил билан боғлиқ ва

бундай иккиёқламаликда устуворлик неустойканинг ундирилиш

босқичига берилади. Бу босқич эса фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик

қўлланилганда вужудга келиб, дастлаб мажбурият бажарилишини

таъминлаш усули сифатида белгиланган неустойкани шартнома

бузилганида ундириладиган жавобгарлик чорасига айлантиради.

3. Неустойка тўлаш масалаларини тартибга солишда

шартномани бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик

ҳолларини фарқлаш зарур. Масалан:

а) қарздор шартномани

бажармаган тақдирда неустойка тўлаши шарт бўлса, кредитор

шартномани бажариш ўрнига неустойка тўлашни талаб қилиши мумкин.

Агар кредитор қарздордан неустойка тўлашни талаб қилган бўлса,

мажбуриятни бажариш талабининг қўйилиши мумкин эмас; б) агар

неустойка мажбурият лозим даражада бажарилмаган, бажариш

муддати кечиктирилган, белгиланган талаблар асосида бажарилмаган

ҳолда тўлаш назарда тутилган бўлса, кредитор мажбуриятни бажариш

билан бир қаторда зарарни қоплаш ва неустойка тўлашни ҳам талаб

қилишга ҳақли бўлади.

4. Фуқаролик-ҳуқуқий

тусдаги

жаримавий

санкцияларни

белгилаш, уларни ҳисоблаш ва қўллашга нисбатан қоидалар турли

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга “сочиб” ташланганлигини кўриш мумкин.

Кўплаб идоравий ҳужжатларда, айниқса, монополия субъектлари


background image

томонидан истеъмолчиларга хизмат кўрсатишда белгиланадиган

санкциялар

тизимидаги

хилма-хилликлар

кўп

ҳолатларда

фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид равишда

белгиланиши ва татбиқ этилиш ҳолатлари мавжуд. Ушбу ҳолатларни

бартараф этиш мақсадида Фуқаролик кодексига

“Фуқаролик-ҳуқуқий

жавобгарлик чоралари”

номли янги моддани киритиш ҳамда унда

жаримавий харакатерга эга бўлган айнан қандай таъсир чоралар

фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чоралари ҳисобланиши ва уларнинг

турларини аниқ белгилаш зарур.

5. Фуқаролик ҳуқуқига неустойканинг ўзига хос кўриниши

астрент

(суд неустойкаси)

институтини киритиш ҳамда қарздор томонидан суд

қарорлари ижро этилмаганида ундириладиган неустойкани кредитор

фойдасига ва давлат бюджетига тақсимлаш механизмини жорий этиш

лозим. Астрент моддий-ҳуқуқий таъсир чораси бўлиши билан бирга,

неустойка сифатида қарздорни суд қарори билан белгиланган

мажбуриятни бажаришга ундаш воситаси ҳам ҳисобланади.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро

этмаганлик учун ундириладиган маъмурий жаримадан фарқли равишда,

астрент кредитор манфаатларига хизмат қилади ва айни пайтда

қарздорни қарз суммасидан келиб чиқиб қўшимча мулкий йўқотишларга

дучор қилиши сабабли ҳам ижро жараёни тезлашишига самарали

таъсир кўрсатади. Ҳозирда қўлланилаётган суд қарорларини

ижро этмаганлик учун маъмурий жарима эса ўта самарасиз эканлиги

яққол кўзга ташланмоқда. Шу сабабли, ФК, ФПК ва ИПКга астрентга оид

нормаларни киритиш мақсадга мувофиқ.

6. Фуқаролик қонунчилигига мажбуриятлар бажарилишининг янги

усули сифатида

“Таъминловчи тўлов”

га оид қоидаларни киритиш

таклиф этилади. Мазкур усул орқали олдиндан мажбурият тарафлари

томонидан шартнома тузиш пайтида бир-бирларининг фойдасига

киритилган тўлов воситасида мажбурият бажарилиши тўлиқ


background image

таъминланади. Мазкур усул айни пайтда “гаровбанд” ёки “кафолат”га

ўхшаш функция ва жиҳатларга эга бўлса-да, унинг “пул тўлови” шаклида

қўлланилиши сабабли амалдаги неустойка предметига яқинроқ

саналади.

7. Пул мажбуриятини бажармаганлик учун жавобгарлик

тўғрисидаги норма пул мажбуриятларига нисбатан қўлланиладиган

қонуний неустойка ҳисобланади. Фуқаролик кодексининг пул

мажбуриятини

бажармаганлик

учун

жавобгарлик

тўғрисидаги

нормасини қонуний неустойка тўғрисидаги норма ҳамда пул

мажбуриятини бажармаганлик учун назарда тутилган фоизларни

неустойканинг бир тури, деб ҳисоблаш лозим.

8. Жавобгарлик чораси сифатида жаримали неустойкани

зарарни қоплаш билан бир қаторда қўллаш неустойка тўлаш ва зарарни

қоплашнинг ўзаро нисбати муаммосини келтириб чиқаради, уларни бир-

биридан алоҳида қўллаш (муқобил неустойка) эса, компенсацион

фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик принципининг бузилишига олиб келади.

Шунга кўра, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ФКнинг 325-моддаси биринчи

қисмида кўрсатилган ҳисобга ўтказиладиган неустойка турини кенг

жорий этиш зарур.

Мажбурият

ҳуқуқи

соҳасида

фуқаролик-ҳуқуқий

жавобгарликни қўллашга оид қонунчилик, хусусан, Ў

збекистон

Республикасининг Фуқаролик кодексини такомиллаштиришга оид

таклифлар:

1. Фуқаролик кодексини “Айб” номли қуйидаги 2

1

-боб билан

тўлдириш лозим:

2

1

-БОБ. АЙБ

151- модда. Айб тушунчаси

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бошқаларга зарар етказган

шахснинг ўз ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатларига ва уларнинг зарарли


background image

оқибатларига нисбатан ғаразли мақсад ёки эҳтиётсизлик шаклидаги

руҳий муносабати айб ҳисобланади.

152- модда. Айбнинг шакллари

Қонун

ёки

шартномада

белгиланган

мажбуриятларни

бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик ёхуд кечиктириб

бажарганликни қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этган шахс

айбдор деб топилиши мумкин.

153- модда. Айбсиз ҳолда зарар етказиш

Агар кредитор ёки қарздор мажбуриятни бажариш ёки лозим

даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрган

бўлса, бироқ шартнома бажарилмасдан қолса, ҳаракат ёки

ҳаракатсизлик айбсиз ҳолда содир этилган деб топилади”;

2.

“Мажбурият бўйича кредитор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”

номли

235

1

-модда

ни киритиш ва уни қуйидаги мазмунда ифодалаш

лозим:

“Мажбурият қарздор томонидан бажарилмаган ҳолларда

кредитор, агар ушбу Кодексда, бошқа қонун ҳужжатларида ўзгача ҳолат

назарда тутилган бўлмаса ёки шартнома ёхуд мажбуриятнинг

моҳиятидан ўзга маъно англашилмаса, суд орқали мажбуриятни натура

шаклидаги мол-мулк (эркин муомаладаги товар) ҳолида бажаришни

талаб қилишга ҳақли.

Суд кредиторнинг талаби билан унинг фойдасига суд ҳужжатлари

ва бошқа органлар ҳужжатлари ижро этилмаган ҳолларда адолат,

мутаносиблик ва ноқонуний ёки ноинсоф хулқ-атвордан фойда олишга

йўл қўймаслик принципларига риоя этган ҳолда муайян пул суммасини

ундириш тўғрисида қарор чиқариши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ кредиторнинг ўз

ҳуқуқларини ҳимоя қилиши қарздорни мажбуриятни бажармаган ёки

лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгарликдан озод қилмайди”;


background image

3. 260-модданинг биринчи қисмига неустойка сифатида пул

суммаси билан бирга

шу суммага тенг бўлган натура шаклидаги мол-

мулк (товар)

ҳам ҳисобланишига оид қоидаларни киритиш ҳамда

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдириш мақсадга мувофиқ:

“Мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган

ёхуд бажарилиши кечиктирилган тақдирда, шартнома тарафлари ўзаро

келишган ҳолда мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига мувофиқ бўлган

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган натура шаклидаги мол- мулкни

(эркин муомаладаги товарни) тўлиқ ёки унинг бир қисми берилишини

шартномада белгилаб қўйишлари мумкин”.

Иккинчи-тўртинчи қисмлар учинчи-бешинчи қисмлар деб

ҳисобланади.

4. 261-моддасини

қуйидаги

таҳрирдаги

тўртинчи-бешинчи

қисмлар билан тўлдириш керак:

“Жарима

миқдори

тарафларнинг

келишувига

асосан

белгиланади, қонун ҳужжатларида унинг аниқ миқдори кўрсатилган

ҳолатлар бундан мустасно.

Пенянинг умумий суммаси мажбурият бажарилмаган қисмининг,

мажбуриятларни асл ҳолида бажариш билан лозим даражада

бажармаслик ўртасидаги фарқ баҳосининг 50 фоизидан ошиб

кетмаслиги лозим”;

5. 262-моддасини қуйидаги таҳрирда бериш зарур:

“262-модда. Неустойка тўғрисидаги келишувнинг шакли

Неустойка тўғрисидаги келишув асосий мажбурият шаклидан

қатъи назар ёзма шаклда тузилиши керак.

Неустойка жавобгарлигининг келиб чиқиши, неустойканинг ушбу

Кодекс 325-моддасида кўрсатилган турларидан қайси бирининг

қўлланилиши ҳамда неустойка ундиришнинг шакли ва уни ҳисоблаш


background image

тартиби неустойка тўғрисидаги келишувнинг ўзида ёхуд аниқ норматив

ҳужжатга ишора қилиш йўли билан ҳам белгиланиши мумкин.

Неустойка тўғрисидаги келишувнинг ёзма шаклига риоя

қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади”;

6. 22-бобга қуйидаги мазмундаги

“Таъминловчи тўлов”

номли

янги

7-§

ни киритиш лозим:

“7-§. Таъминловчи тўлов

312

1

-модда. Таъминловчи тўлов

Пул мажбурияти, шу жумладан шартнома бузилганида зиёнларни

қоплаш ёки неустойкани тўлаш мажбурияти тарафларнинг келишуви

бўйича бир тарафнинг иккинчи тараф фойдасига муайян пул суммасини

киритиш билан таъминланиши мумкин (таъминловчи тўлов).

Таъминловчи тўлов билан келгусида вужудга келадиган мажбурият

таъминланиши мумкин. Шартномада назарда тутилган ҳолат юз

берганида таъминловчи тўловнинг суммаси тегишли мажбурият

бажарилиши ҳисобига ўтказилади.

Шартномада назарда тутилган муддатда ушбу модданинг

иккинчи қисмида белгиланган ҳолат юз бермаган ҳолларда ёки

таъминланган мажбурият бекор бўлганида, тарафларнинг келишувида

бошқача белгиланмаган бўлса, таъминловчи тўлов қайтарилади.

Шартномада муайян ҳолатлар юз берганида тегишли тарафнинг

таъминловчи тўловни қисман киритиши ёки қисман қайтариши назарда

тутилиши мумкин.

Агар шартномада бошқача ҳол белгиланган бўлмаса,

таъминловчи тўловнинг суммасига ушбу Кодекснинг 327-моддасида

белгиланган фоизлар қўлланилмайди.


background image

312

2

-модда. Таъминловчи тўловга оид қоидаларнинг

қўлланилиши

Таъминловчи

тўловга

оид

қоидалар

(312

1

-модда)

таъминланаётган мажбурият бўйича топширилиши лозим бўлган акция,

облигация, бошқа қимматбаҳо қоғоз ёки турга хос аломатли ашёлар

таъминот сифатида киритилаётган ҳолларга ҳам қўлланилади. Агар

мажбурият бажарилишини таъминлаш учун қимматбаҳо қоғоз

киритилаётган бўлса, таъминловчи тўловнинг хусусиятлари қимматбаҳо

қоғозлар тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланиши мумкин.

7. 324-моддасини қуйидаги мазмундаги иккинчи, бешинчи

қисмлар билан тўлдириш лозим:

“Зарар ушбу Кодекснинг 14-моддасида назарда тутилган

қоидаларга мувофиқ аниқланади. Зарарни тўла ҳажмда қоплаш зарарни

қопланиши натижасида кредитор мажбурият лозим даражада

бажарилганида бўлиши назарда тутиладиган ҳолатга тикланишини

англатади.

Қопланиши лозим бўлган зарарнинг миқдори оқилона

ишончлилик даражаси билан аниқланиши лозим. Суд мажбуриятнинг

бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида

етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги кредиторнинг талабини фақат

зарарнинг миқдорини оқилона ишончлилик даражасида аниқлашнинг

имкони йўқлигига асосланиб рад этиши мумкин эмас. Бу ҳолатда

қопланиши лозим бўлган зарарнинг миқдори суд томонидан

мажбуриятлар бузилишининг барча ҳолатларини инобатга олиб, адолат

ва бузилган мажбуриятга нисбатан белгиланадиган жавобгарликнинг

мутаносиблиги принципидан келиб чиқиб аниқланади;

8. 325-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиб, уни қуйидаги

таҳрирда бериш мақсадга мувофиқ:

“325-модда. Неустойка турлари ва зарар


background image

Агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада

бажармаганлик учун неустойка (ҳисобга ўтказиладиган) белгиланган

бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади.

Қонунда ёки шартномада зарарни эмас, балки фақат неустойкани

ундириб олишга йўл қўйиладиган (алоҳида); зарар ҳам неустойкадан

ташқари тўла ҳажмда ундириб олиниши мумкин бўлган (жаримали);

кредиторнинг танловига кўра ёки неустойка ёхуд зарар ундириб

олиниши мумкин бўлган ҳоллар (муқобил) белгиланиши мумкин.

Шартнома тузилаётганда неустойканинг ушбу модда биринчи ва

иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳисобга ўтказиладиган, жаримали,

алоҳида ва муқобил турларидан қайси бири тўланиши белгиланганидан

қатъи назар, неустойка масаласи суд томонидан кўрилаётганда,

тарафларнинг иқтисодий манфаатларига мақбул келадиган фақат бир

турдаги неустойка қўлланилади.

Мажбуриятни

бажармаганлигик

ёки

лозим

даражада

бажармаганлик учун чекланган жавобгарлик белгиланган бўлса (332-

модда), зарарни қоплаш, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми

ёки зарар ҳам неустойкадан ташқари ёхуд неустойка ўрнига зарар

ундирилиши тартибида бундай чеклаш билан ўрнатилган ҳажмда

амалга оширилади”.

9. 326-модданинг умумий ва мавҳум тарзда ифодаланганлиги,

унда ноаниқ ва аниқлаш имкони бўлмайдиган талаб ва тартиб

белгиланганидан келиб чиқиб, уни қуйидаги таҳрирда ифодалаш таклиф

этилади:

“Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг

мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд

неустойкани камайтиришга ҳақли.

Суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,

дастлаб белгиланган неустойкани кўпи билан ярмигача камайтириш


background image

ҳуқуқига эга.

Неустойка

билан

таъминланаётган

мажбурият

савдо,

тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқса, неустойка миқдори

камайтирилиши мумкин эмас, агар мажбурият тадбиркорлик фаолияти

субъекти томонидан бузилган бўлса, неустойкани камайтириш

тўғрисида қарздор томонидан ариза берилган ҳолдагина суд

неустойкани камайтириши мумкин.

Шартномада белгиланган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга

ошираётган шахс томонидан тўланиши лозим бўлган неустойкани

камайтиришга шартномада назарда тутилган неустойкани ундириш

кредитор томонидан асоссиз бойлик орттиришга олиб келиши

исботланган ҳоллардагина йўл қўйилади.

Неустойка тўланганидан кейин унинг миқдорини камайтириш ёки

тўланган неустойкани қайтариб олиш фақат суд тартибида амалга

оширилади.

Неустойка миқдорини камайтиришга суд ишларини юритишнинг

барча босқичларида йўл қўйилади.

Ушбу модданинг қоидалари қарздорнинг ушбу Кодекснинг 335-

моддаси асосида жавобгарлик ҳажмини камайтиришга бўлган ҳуқуқига

ва кредиторнинг ушбу Кодекснинг 325-моддасида назарда тутилган

ҳолларда зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига таъсир қилмайди”.

10. 327-моддани қуйидаги таҳрирда ифодалаш таклиф этилади:

“Бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб

қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни

бошқача тарзда кечиктириш ҳолларида қарз суммасига фоиз тўланиши

керак.

Фоизлар миқдори пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми

бажарилган кунида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий


background image

банки томонидан белгиланган асосий фоиз ставкасига мувофиқ

аниқланади. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз

миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади.

Кредиторнинг пул маблағларидан ғайриқонуний фойдаланиш

туфайли унга етказилган зарар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи

қисмларига асосан унга тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб

кетса, кредитор қарздордан зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган

қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Бошқа шахснинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун

фоизлар, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада фоизларни

ундиришнинг янада қисқароқ муддати белгиланмаган бўлса, ушбу

маблағлар кредиторга қайтариладиган кун бўйича ундирилади.

Агар тарафларнинг келишуви билан пул мажбуриятини

бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка

ундириш белгиланган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган фоизлар,

агар қонун ёки шартномада бошқа ҳол белгиланмаган бўлса,

ундирилмайди.

Фоизга нисбатан фоиз (мураккаб фоизлар) ундиришга, агар

қонунда бошқа ҳолат белгиланмаган бўлса, йўл қўйилмайди.

Тарафларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишларида

бажариладиган мажбуриятлар бўйича мураккаб фоизлар, агар қонунда

ёки шартномада бошқа ҳолат белгиланмаган бўлса, қўлланилмайди.

Агар тўланиши лозим бўлган фоизлар мажбуриятнинг бузилиши

оқибатларига номутаносиблиги яққол кўриниб турган бўлса, суд

қарздорнинг аризаси бўйича шартномада назарда тутилган фоизларни

ушбу Кодекснинг 326-моддаси биринчи қисмида белгиланган

миқдоргача камайтиришга ҳақли, бироқ бу ушбу модданинг иккинчи

қисмида кўрсатилган фоизлар ставкасидан кам бўлмаслиги лозим”.


background image

Иқтибослар:

1. Крупные штрафы мировых корпораций в 2012-2019 годах /

https://ria.ru/20190724/1556844594.html/

2. Международный институт унификации частного права,

сокращённо

УНИДРУА (фр. UNIDROIT);

Источник

-

https://ru.wikipedia.org

3. Мирзиёев Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ

ва келажаги фаровон бўлади. -Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2019.

4. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб

халқимиз билан бирга қурамиз. -Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017.

5. Синайский В.И. Русское гражданское право. -М., 2002.

6. Комаров А.С. Ответственность в коммерческом обороте. - М.,

1991.

7. Карапетов А.Г. Неустойка как средство защиты прав

кредитора в Российском и зарубежном праве. -М., Статут, 2005.

8. Samuel G. Law of Obligations & Legal Remedies. L., 2001.

9. Clydebank Engineering & Shipbuilding Co v. Castenada иши

(1905 йил).

10. Карапетов А.Г. Иск о присуждении к исполнению

обязательства в натуре. -М., 2003. -С. 45; Павлов А.А. Присуждение к

исполнению обязанности как способ защиты гражданских прав. -СПб.,

2001.

11. Доклад Генерального секретаря “Оговорки о заранее

оцененных убытках и штрафных неустойках” (А/СЫ. 9/161)//Ежегодник

Комиссии ООН по праву международной торговли. 1979. T.X.

12. Исраилова, Зарина. "Обзор развития избирательного

законодательства Республики Узбекистан." in Library 22.4 (2022): 1127-

1130.

Библиографические ссылки

Крупные штрафы мировых корпораций в 2012-2019 годах / https://ria.ru/20190724/1556844594.html/

Международный институт унификации частного права, сокращённо УНИДРУА (фр. UNIDROIT); Источник - https://ru.wikipedia.org

Мирзиёев Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади. -Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2019.

Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. -Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017.

Синайский В.И. Русское гражданское право. -М., 2002.

Комаров А.С. Ответственность в коммерческом обороте. - М., 1991.

Карапетов А.Г. Неустойка как средство защиты прав кредитора в Российском и зарубежном праве. -М., Статут, 2005.

Samuel G. Law of Obligations & Legal Remedies. L., 2001.

Clydebank Engineering & Shipbuilding Co v. Castenada иши (1905 йил).

Карапетов А.Г. Иск о присуждении к исполнению обязательства в натуре. -М., 2003. -С. 45; Павлов А.А. Присуждение к исполнению обязанности как способ защиты гражданских прав. -СПб., 2001.

Доклад Генерального секретаря “Оговорки о заранее оцененных убытках и штрафных неустойках” (А/СЫ. 9/161)//Ежегодник Комиссии ООН по праву международной торговли. 1979. T.X.

Исраилова, Зарина. "Обзор развития избирательного законодательства Республики Узбекистан." in Library 22.4 (2022): 1127-1130.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов