Юридик кадрларни касбий тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда илмий ходимлар тайёрлашни юксалтиришнинг долзарб масалалари

CC BY f
71-80
0
0
Поделиться
Одинаев, А. (2024). Юридик кадрларни касбий тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда илмий ходимлар тайёрлашни юксалтиришнинг долзарб масалалари . Узбекистан – стратегия 2030 с точки зрения молодых ученых: экономика, политика и право, 1(1), 71–80. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/strategy-2030-young-scientists/article/view/31336
Адҳам Одинаев, Правоохранительная академия Республики Узбекистан
заведующий кафедрой, доктор философских наук, доцент, консультант по вопросам юстиции
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада юридик таълимнинг самарадорлигини ошириш, юқори малакали мутахассис-ҳуқуқшуносларни тайёрлаш ва мамлакатда юридик илм-фанни ривожлантириш, жумладан, юридик илмий тадқиқотишларини ҳар томонлама кучайтиришга қаратилган бир қатор таклиф ҳамда тавсиялар билдирилган.


background image

71

ЮРИДИК КАДРЛАРНИ КАСБИЙ ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ ОШИРИШ

ҲАМДА ИЛМИЙ ХОДИМЛАР ТАЙЁРЛАШНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Одинаев Адҳам Саъдуллоевич Узбекистан

Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

академияси бошқарма бошлиғи, юридик фанлари

бўйича фалсафа доктори,доцент адлия

маслаҳатчиси E-mail:

a. odinayev85@gmail. com

Аннотация.

Мақолада юридик таълимнинг самарадорлигини

ошириш, юқори малакали мутахассис-ҳуқуқшуносларни тайёрлаш ва

мамлакатда юридик илм-фанни ривожлантириш, жумладан, юридик

илмий тадқиқотишларини ҳар томонлама кучайтиришга қаратилган

бир қатор таклиф ҳамда тавсиялар билдирилган.

Таянч сўзлар:

таълим, илм-фан, юридик таълим, замонавий

таълим, малакали кадр, таълим-тарбия, стратегия, илмий тадқиқот,

илмий ихтисослик, номенклатура, илмий раҳбар, ёш олим, этика.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда ўқув-педагогик жараёнга

инновацион илғор ва халқаро таълим стандартларини жорий этиш,

кадрлар салоҳиятини ошириш ва профессор-ўқитувчилар меҳнатини

рағбатлантириш, шунингдек таълим муассасаларининг моддий-техник

базасини мустаҳкамлашни назарда тутадиган юридик таълим

тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор аниқ чора-тадбирлар

амалга оширилди.

Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш

йўлидаги ислоҳотлар муваффақияти кўп жиҳатдан одамларнинг

ҳуқуқий онги ва маданияти даражасига бевосита боғлиқдир. Уни

юксалтириш учун эса халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори

малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнига

масъулият билан ёндашиш талаб этилади.


background image

72

Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш ва

мунтазам ислоҳ қилиб бориш,илмий-интеллектуал ҳамда илмий-

инновацион салоҳиятдан кенг фойдаланиш, замонавий билимга эга ва

мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий

инфратузилмани модернизация қилиш ишларини сифат жиҳатидан

янги босқичга кўтариш мақсадида, Президентимиз томонидан 2020

йил

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш

йили”

деб номланди ва соҳани ривожлантиришга оид қатор норматив-

ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди[1].

Хусусан, 2020 йил 29 октябрда қабул қилинган

“Илм-фанни

2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”

да[2] қуйидагилар

назарда тутилди:

илмий

ташкилотларнинг

илмий-инновацион

фаолияти

самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган миллий рейтинг

тизимини жорий этиш;

илм-фанда ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш

орқали давлат ва илмий ташкилотлар ўртасида ижтимоий шерикликни

ривожлантириш ҳамда унинг доирасида лойиҳаларни амалга ошириш;

2025 йилга қадар илм-фанга йўналтириладиган жами

маблағларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улушини 6 бараварга,

2030 йилгача эса 10 бараварга ошириш;

2025 йилга қадар илм-фанни умумий молиялаштириш ҳажмида

илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига хусусий сектор

томонидан ажратиладиган маблағлар улушини амалдаги 8 фоиздан

20 фоизга, 2030 йилгача эса 30 фоизга етказиш;

инновацион

ишланмалар

ва

стартап

лойиҳаларни

молиялаштириш

мақсадида

хорижий

етакчи

инвестиция

компаниялари билан ҳамкорликда 2021 йилда 2 та, 2025 йилда 10 та

венчур жамғармаларини ташкил қилиш;


background image

73

илмий ташкилотлар тадқиқотчиларининг ўртача ёшини 2025

йилга қадар 45 га, 2030 йилгача эса 39 га етказиш.

Шунингдек, 2020 йилга мўлжалланган давлат дастури ижроси

бўйича илм-фан ютуқларининг электрон платформаси, маҳаллий ва

хорижий илмий ишланмалар базасини шакллантириш, нуфузли

хорижий чет эл университетлари билан ҳамкорликда олиб

бориладиган илмий-тадқиқот ва илмий ишланмалар сонини оширишга

қаратилган амалий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Бундан ташқари, 2021 йилда мамлакатимиз таълим-тарбия ва

илм-фан соҳаларини такомиллаштириш, жамиятимизда ўқитувчи ва

педагог ходимлар, илмий ва ижодкор зиёлиларга бўлган ҳурмат-

эътиборни янада ошириш, ўқувчиларнинг касбий маҳоратини

ривожлантириш, тизимда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш

мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6

ноябрда “

Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия

ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида

”ги 6108-сон Фармони[3] қабул қилиниб, Ўзбекистоннинг

янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада

ривожлантиришнинг

асосий

йўналишлари

этиб

қуйидагилар

белгиланди:

мамлакат тараққиёти учун янги ташаббус ва ғоялар билан

майдонга чиқиб, уларни амалга оширишга қодир бўлган, интеллектуал

ва маънавий салоҳияти юксак янги авлод кадрларини тайёрлаш,

таълим ташкилотлари битирувчилари замонавий касб эгалари

бўлишлари учун уларда зарур кўникма ва билимларни шакллантириш;

дунё миқёсидаги бугунги кескин рақобатга бардош бера

оладиган миллий таълим тизимини йўлга қўйиш, дарслик ва ўқув

қўлланмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш,

уларнинг янги авлодини яратиш, ўқув дастурлари ва стандартларини

оптималлаштириш;


background image

74

таълим-тарбия муассасаларининг раҳбар ходимлари, педагог

ва мураббийлари, профессор-ўқитувчилари ва илм-фан соҳалари

вакилларининг жамиятимиздаги ўрни ва мақомини ошириш, уларнинг

машаққатли

меҳнатини муносиб қадрлаш ва фаолият

самарадорлигига қараб моддий рағбатлантириш;

педагог ходимларнинг касбий маҳорати ва фаолият

самарадорлигини мунтазам ошириб бориш учун зарур шарт-

шароитларни яратиш, малака ошириш тизимини “ҳаёт давомида ўқиш”

тамойили асосида такомиллаштириб бориш; илмий-тадқиқот ва

таълим хизматларини кўрсатиш бўйича хусусий секторнинг салмоғини

кенгайтириш, ҳудудларда нодавлат таълим ташкилотларини ташкил

этиш орқали рақобат муҳитини шакллантириш, таълим соҳасида

давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган

холда таълимни бошқаришни автоматлаштириш ва ҳар томонлама

таҳлил қилиб бориш тизимини яратиш, электрон ресурслар ва

масофавий таълимни янада ривожлантириш, таълим олувчилар

ўртасида IT-соҳасидаги касбларни оммалаштириш;

илм-фанни иқтисодиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига

айлантириш, илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, иқтидорли

ёш олимларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш, мавжуд

илмий

ташкилотлар

салоҳиятини

янада

мустаҳкамлаш

ва

ривожлантириш;

таълим тизимига юқори самарали халқаро амалиётни жорий

этиш, республика таълим ташкилотларини нуфузли халқаро

рейтингларга киритиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш.

Бунинг мантиқий ва узвий, оддий қилиб айтганда туганмас

давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил

28

январдаги

“2022-2026

йилларга

мўлжалланган

Янги


background image

75

Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”

ги ПФ-60-сон

Фармони[4] ва ушбу фармон билан тасдиқланган

“2022-2026

йилларга

мўлжалланган

Янги

Ўзбекистоннинг

тараққиёт

стратегияси”

да ҳам илм-фанни ривожлантириш, бир қатор соҳалар

бўйича тадқиқот ишлари сифати ва кўламини ошириш белгиланди.

Хусусан, 7 та йўналишда 100 та мақсадни қамраб олган

“Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт Стратегияси”да:

-

замонавий таълим стандартларини кенг жорий этган ҳолда

малакали кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда илмий

тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш;

-

инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун барча

йўналишларда кенг имкониятларни яратиш, тадқиқотларни ва

инновацион

ташаббусларни

қўллаб-қувватлашнинг

замонавий

механизмларини жорий қилиш;

-

Олий таълим муассасаларида олиб борилаётган илмий

изланишларни амалиёт билан уйғунлаштириш.

ИҲТ, ИРСИКА, АЙСЕСКО, ЮНЕСКО каби дунёнинг нуфузли

халқаро

ташкилотлари,

илмий-тадқиқот

марказлари

ва

университетлари билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш

ва бошқалар.

Стратегиянинг

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла

йили”

номли 2022 йилда амалга оширишга оид давлат дастурида ҳам

илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш кўрсатиб ўтилган.

Жумладан, 2022 йилда қуйидаги масалаларга алоҳида

эътибор қаратиш белгиланган:

-

талабаларга амалиёт ўташ, илмий-тадқиқот ва инновация

марказларини ташкил этиш, илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга

жорий этиш ишларни тизимлаштириш, илмий тадқиқотлар ва тажриба-


background image

76

конструкторлик ишларини ривожлантириш;

-

республика ҳудудида клиник тадқиқотларни ривожлантириш

ҳамда клиник базаларни жаҳон стандартлари асосида модернизация

қилиш;

-

геология соҳасида замонавий таълим стандартларини кенг

жорий этган ҳолда малакали кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга

қўйиш ҳамда илмий тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш;

-

водород энергетикаси технологиялари соҳасида умумий

қиймати 10млрд сўмлик илмий-тадқиқотларни ташкил этиш;

-

археология объектларини муҳофаза қилишни ва илмий

тадқиқот ўтказишни кучайтириш бошқалар.

Миллий юридик таълимнинг самарадорлигини ошириш, юқори

малакали мутахассис-ҳуқуқшуносларни тайёрлаш ва мамлакатда

юридик илм-фанни ривожлантириш, жумладан, юридик илмий

тадқиқотишларини ҳар томонлама кучайтириш учун бир қатор таклиф

ҳамда тавсияларни билдириб ўтмоқчимиз.

Биринчидан,

юридик

фанда

илмий

ихтисосликларни

умумлаштириш ва кенгайтириш масаласи бўлиб, буни Бош

прокуратура Академияси бошлиғи ўринбосари, ю.ф.д. профессор

М.М.Мамасиддиқов анча вақтдан буён бонг уриб таъкидлаб

келмоқдалар[5, 8-11].

Хусусан, айни вақтда жамиятдаги ижтимоий муносабатлар тез

ва шиддат билан ривожланмоқдаки, ушбу муаммоларни илмий

тадқиқот нуқтаи назаридан тор ихтисосликлар доирасида кўриб чиқиш

ва

муносиб

позицияни

шакллантириш,

қонунчиликни

такомиллаштиришга ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид таклифларни

ишлаб чиқиш имконсиз бўлиб қолмоқда.

Маълумки, мамлакатимизда биргина юридик фан тармоғининг


background image

77

ўзида 14 та ихтисослик мавжуд бўлиб, ихтисосликларнинг кўплиги

диссертация тадқиқоти мавзуларининг тор доирада бўлишига,

соҳалараро, тармоқлараро ёндашувлар мавжуд бўлмаслигига, ҳуқуқ

соҳалари ўртасида “тўсиқ” пайдо бўлишига ва уларни бир-биридан

чегаралаб қўйишга, диссертация мавзуси комплекс бўлганда эса

иккита ихтисослик бўйича ҳимояни ташкил этишга олиб келади. Бу

каби “тор” ёндашув, таҳлил қилинаётган масалаларни, уларнинг ўзаро

боғлиқлигини инобатга олмаган ҳолда бир тарафлама, хато англашга

олиб келиб, оқибатда эса, тадқиқот ишида ижтимоий ҳодисаларнинг

моҳиятига нафақат нотўғри баҳо берилиши, балки қонунчиликни

такомиллаштиришга оид хато таклифларни илгари сурилишига сабаб

бўлади.

Шундай экан, профессор М.М.Мамасиддиқовнинг фикрларини

тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда, Олий аттестация комиссияси

ҳузуридаги Эксперт кенгаши ҳамда бутун илмий жамоатчилик олдида

янги илмий ихтисосликларнинг номенклатурасини ишлаб чиқиш

масаласи долзарб ҳисобланади.

Шу мақсадда, масалан, юридик фанда илмий ихтисосликларни

умумлаштириш ва уларни қуйидаги бешта муҳим йўналишга ажратиш

таклиф қилинади:

-

Назарий-тарихий юридик фанлар;

-

Оммавий-ҳуқуқий (давлат-ҳуқуқий) фанлар;

-

Хусусий-ҳуқуқий (цивилистик) фанлар;

-

Жиноий-ҳуқуқий фанлар;

-

Халқаро-ҳуқуқий фанлар йўналиши.

Худди шу каби бошқа илмий ихтисосликларни ҳам мазмун ва

қамровини инобатга олган ҳолда умумлаштириш масаласини кўриб

чиқиш зарур.


background image

78

Ўз навбатида муайян фан тармоғининг (тармоқларининг)

тегишли

ихтисосликларини

умумлаштириш

ва

кенгайтириш

тадқиқотчиларга қўшимча имкониятлар эшигини очади, ихтисослик

доирасида чегараланиб қолмай, масалани комплекс, ҳар томонлама

тадқиқ этиши учун “тадқиқот майдони” яратилади.

Шунда

акасарият

диссертациялар

ҳимояси

пайтида

айтиладиган “иш қизиқарли, лекин ихтисослик шифрига мос келмайди”

деган эътирозларга ўрин қолмайди.

Иккинчидан,

илмий ишлар олиб борилаётган ихтисосликларни

чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилган ҳолда умумий ҳисобда сон

жиҳатидан умумий ўрта ҳисобдан кам кўрсаткичда бўлган

ихтисосликлар бўйича илмий ишларнинг ҳимоя қилиш жараёнини

тизимли қадам-бақадам ўрганиб, паст кўрсаткич бўлишига олиб келган

аниқ сабабларни аниқлаш ҳамда мавжуд муаммоларни тезлик билан

бартараф этиш лозим.

Масалан, бизда юридик ихтисосликдаги

“Меҳнат ҳуқуқи.

Ижтимоий

таъминот

ҳуқуқи”,

“Коррупция

муаммолари”

ихтисосликлари бўйича диссертация ҳимоялари ихтисослашган

кенгашлар йўқлиги сабабли камлиги аниқланиб, аниқ режа асосида

уларни кўпайтириш белгилаб олинди.

2021-

2022 йилларда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

докторантлари томонидан юқоридаги соҳалар бўйича бир қанча

диссертациялар ҳимоя қилинди, бу йил ҳам ҳимояга чиқувчилар

сезиларли даражада ошиб бормоқда.

Учинчидан,

талабга жавоб бермайдиган диссертациялар

бўйича унинг талабга жавоб бериши ҳақида хулоса берган илмий

раҳбарнинг, шунингдек расмий оппонент ва етакчи ташкилотларнинг

масъулиятини ошириш, шунингдек, диссертация ва аттестация

ишларини эксперт кенгашларида кўриб чиқиш жараёнида аниқланган


background image

79

камчиликлар ҳақида илмий кенгашларни хабардор қилиб бориш

тартиби жорий этилиши керак.

ОАК ҳузуридаги эксперт кенгашлари томонидан билдирган

хулосалар, тавсияларни умумлаштириш ва диссертантларга ОАКнинг

расмий сайти орқали мунтазам маълум қилиб бориш амалиётини

йўлга қўйиш зарур.

Тўртинчидан,

фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишга

шароит яратиш мақсадида республикамиздаги олий таълим ва илмий

тадқиқот муассасалари билан ишлаб чиқариш ташкилотлари, давлат

органлари ўртасидаги алоқаларни кучайтириш, бир сўз билан

айтганда, ёш олимларга меҳнат бозорига кириш учун қулай шароит

яратиш лозим.

Бешинчидан,

диссертация ва бошқа тадқиқотларини амалга

ошириш жараёнида ўзаро ҳурмат, масъулиятни ҳис қилиш, ишонч-

лилик ва ҳалоллик тамойилларини рўёбга чиқариш мақсадида,

“Илмий тадқиқотларнинг этика қоидалари”

ни ишлаб чиқиш вақти

келди. Ушбу қоидалар кўчирмакашлик, уйдирма ва қалбакилаштириш

каби салбий ҳолатларнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади.

Юқорида келтириб ўтилган таклиф ҳамда тавсияларнинг

амалиётга жорий этилиши илмий тадқиқотларнинг сон ва сифат

жиҳатидан янада ошишига ҳамда мамлакатимизда илмий салоҳиятли

кадрлар тайёрлаш ишларининг янада такомиллашишига хизмат

қилади.

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентинингФармони,

02.03.2020 йилдаги ПФ-5953-сон.

https://lex.uz/docs/4751561

.

2.

ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентинингФармони,

29.10.2020 йилдаги ПФ-6097-сон.

https://lex. uz/docs/5073447

.


background image

80

3.

https://lex.uz/docs/5085999

.

4.

https://lex. uz/docs/5841063

5.

Мамасиддиқов М.М. Юридик

илмий кадрларни тайёрлаш

ҳамда фанни ривожлантириш (Бош прокуратура Академияси

мисолида). “Huquq va Burch” журнали. 2021 йил, 10-сон, -Б. 8-11.

6.

Мирхамидова,

Махиннора.

"Развитие

дипломатических

отношений и правовых основ сотрудничества между республикой

Узбекистан и Арабскими странами персидского залива." in Library 21.3

(2021): 108-114.

Библиографические ссылки

ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентинингФармони, 02.03.2020 йилдаги ПФ-5953-сон. https://lex.uz/docs/4751561.

ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентинингФармони, 29.10.2020 йилдаги ПФ-6097-сон. https://lex. uz/docs/5073447.

https://lex.uz/docs/5085999.

https://lex. uz/docs/5841063

Мамасиддиқов M.M. Юридик илмий кадрларни тайёрлаш ҳамда фанни ривожлантириш (Бош прокуратура Академияси мисолида). “Huquq va Burch” журнали. 2021 йил, 10-сон, -Б. 8-11.

Мирхамидова, Махиннора. "Развитие дипломатических отношений и правовых основ сотрудничества между республикой Узбекистан и Арабскими странами персидского залива." in Library 21.3 (2021): 108-114.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов