«Устойчивое развитие и наука:
новые исследования для новых решений»
76
САЙЛОВ ЖАРАЁНИДА КУЗАТУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ:
МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИК ВА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР
Истамов Махмуд Шухратович
Тошкент давлат юридик университети
мустақил изланувчиси
E-mail: istamov79@gmail.com
Аннотация:
Ушбу мақолада муаллиф Ўзбекистонда сайлов жараёни
иштирокчиси сифатида кузатувчилар, уларнинг мақоми, фуқароларнинг
сайлов маданиятини оширишда тутган ўрнини тадқиқ қилган. Муаллиф
томонидан кузатувчини сайлов комиссияларини шакллантириш, сайлов
жараёнларини кузатишдаги иштироки бўйича миллий қонунчилик тадқиқ
қилиниб, уни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ҳам илгари
сурилган. Бундан ташқари, кузатувчиларни сайловда иштирокига оид
халқаро стандартлар ва уларни миллий қонунчиликда акс
этиши масаласи
ҳам таҳлил қилинган.
Калит
сўзлар:
сайлов,
сайлов
жараёни
иштирокчилари,
кузатувчилар,
хорижий
кузатувчилар,
маҳаллий
кузатувчилар,
жамоатчилик назорати.
ПРАВОВОЙ СТАТУС НАБЛЮДАТЕЛЕЙ ЗА ВЫБОРАМИ: НАЦИОНАЛЬНОЕ
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО И МЕЖДУНАРОДНЫЕ СТАНДАРТЫ
Истамов Махмуд Шухратович
самостоятельный соискатель Ташкентского
государственного юридического университета
Аннотация:
В данной статье автор исследовал роль наблюдателей
как участников избирательного процесса в Узбекистане, их статус, а также
роль граждан в повышении избирательной культуры. Автором исследовано
национальное законодательство об участии наблюдателя в формировании
избирательных комиссий и наблюдении за избирательными процессами и
выдвинуты предложения, направленные на его совершенствование. Кроме
того, также были проанализированы международные стандарты участия
наблюдателей
в
выборах и их
отражение
в
национальном
законодательстве.
Ключевые слова:
выборы, участники избирательного процесса,
наблюдатели, иностранные наблюдатели, местные наблюдатели,
общественный контроль.
«Устойчивое развитие и наука:
новые исследования для новых решений»
77
LEGAL STATUS OF ELECTION OBSERVERS: NATIONAL LEGISLATION AND
INTERNATIONAL STANDARDS
Istamov Maxmud Shuxratovich
Independent researcher at Tashkent State University of Law
Abstract:
In this article, the author researched the role of observers as
participants in the electoral process in Uzbekistan, their status, and the role of
citizens in improving the electoral culture. The author has researched the national
legislation on the participation of the observer in the formation of election
commissions and the monitoring of election processes, and proposals aimed at its
improvement have been put forward. In addition, international standards regarding
the participation of observers in elections and their reflection in national legislation
were also analyzed.
Key words:
election, election process participants, observers, foreign
observers, local observers, public control.
Мамлакатимизда сайловларни кузатиш соҳасидаги қонунчилик
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принципларига асосанган бўлиб,
уни амалга оширишда демократик ривожланган хорижий давлатларнинг
илғор тажрибасига таянилади.
Ўзбекистонда ҳар сайловда халқаро ташкилотлар ва хорижий
давлатлардан ҳам халқаро кузатувчилар сони ҳам ошиб борганлигини қайд
этиш зарур. Жумладан, 2016 йилги президентлик сайловларида 555 (2015
йилда 296) нафар чет эллик кузатувчилар қатнашган бўлса, 2019 йилги
парламент сайловларида уларнинг сони 825 (2014 йилда 331) нафар
ташкил қилган, 2021 йилги сайловни кузатишда 18 та халқаро
ташкилотдан 631 нафар халқаро кузатувчи ва 45 та хорижий давлатдан
340
нафар
кузатувчидан иборат жами 971 нафар халқаро (хорижий) кузатувчи
иштирок этган бўлса, 2023 йилги муддатидан илгари Ўзбекистон
Республикасининг Президенти сайловида 15 та халқаро ташкилотлардан
466 та казатувчи, 47 та хорижий мамлакатлардан 319 та кузатувчи иштирок
этган [4].
Сайловда хорижий кузатувчиларнинг иштирок этиши сайлов
жараёнининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш билан бир қаторда,
сайлов
натижаларининг
қонунийлигини
таъминлашнинг
муҳим
воситасидир. Хусусан, кузатувчилар сайлов жараёни тарғибот
-
ташвиқотидан тортиб сайлов куни овозларнинг санаб чиқилиш, овоз
бериш натижаларининг умумий якунларини холисона аниқлашни ҳам
кузатиш имкониятига эга.
Шу боис ҳам, халқаро ташкилотлар томонидан уларнинг кузатувлари
«Устойчивое развитие и наука:
новые исследования для новых решений»
78
натижасида тўпланган ахборот асосида сайлов якунларига баҳо берилиб,
уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар хулоса берилади. Натижада,
кузатувчиларнинг ўз фаолиятлари якунлари бўйича маълумотлари сайлов
қонунчилиги ҳамда уни
ўтказиш технологияларини такомиллаштиришга
хизмат қилиши мумкин.
Халқаро кузатувчиларнинг тавсияларини миллий қонунчиликда
инобатга олиниши Ўзбекистоннинг жаҳон мамлакатлари демократия
индексидаги ўрни яхшиланишига хизмат қилиши мумкин. Маълумотларга
эътибор қаратсак, 2023 йил учун Демократия индекси рейтингида 167 та
давлат орасида Ўзбекистон 148 поғонада қайд этилган бўлиб, 2022 йилга
нисбатан ўз позициясини 1 поғонага яхшилаган
[5]
. Шуни қайд этиш
зарурки, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 2 июндаги “Ўзбекистон
Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш
ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли
ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги Фармонига
биноан, “Сайлов жараёни ва плюрализм” йўналиши бўйича мамлакатимиз
кўрсаткичларини 2030 йилга қадар 2021 йилги 0,08 баллдан 4,0 балга, яъни
50 бараварга ошириш мақсади қўйилган
[1].
Мазкур вазифа сайлов жараёни ва фикрлар хилма
-
хиллиги соҳасида
2030 йилга қадар кўп вазифаларни бажариш, қонунчиликни халқаро
стандартларга мослаштириш ва уни сайлов амалиётига жорий қилишни
долзарб қилиб қўяди.
Энди бевосита кузатувчи институтини ҳуқуқий мақомини белгилаб
берувчи халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик нормаларига эътибор
қаратсак. Сайлов жараёнида кузатувчининг ҳуқуқий мақоми халқаро
умумэътироф этилган ва Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган
ҳужжатларда, Ўзбекистон Республикаси Конституция, Сайлов кодекси ва
Марказий сайлов комиссиясининг (кейинги ўринларда МСК) қарори билан
белгилаб берилган.
Миллий сайлов амалиёти ва қонунчилик асосларига кўра сайловга
тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни кузатувчилар икки гуруҳга
бўлинади:
хорижий кузатувчилар ва миллий кузатувчилар.
Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари хорижий
(халқаро) кузатувчи сифатида иштирок этадилар. Маҳаллий кузатувчилар
партиявий
ва
мустақил (нопартиявий)
бўлиши мумкин. Ўзбекистон
Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ сайлов жараёнларини кузатиш учун
кўрсатган номзоди рўйхатга олинганда сиёсий партия ўз кузатувчиларини
тайинлаш ҳуқуқига
эга бўлади. Мамлакатимизда мустақил (нопартиявий)
кузатувчиларни кўрсатиш ҳуқуқига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари эга.
Қайд
этиш зарурки, сайловларда кузатувчи институтини мақомини
белгилаб беришга қаратилган халқаро стандартлар Бирлашган миллатлар
«Устойчивое развитие и наука:
новые исследования для новых решений»
79
ташкилоти (БМТ), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ),
Парламентлараро иттифоқ, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) ва
бошқа халқаро ташкилотларнинг ҳужжатларида ўз ифодасини топган.
Хусусан,
БМТнинг 2005 йил 27 октябрдаги “Сайловларни халқаро кузатиш
принциплари тўғрисида”ги Декларацияси ва унинг иловаси саналган
“Сайловларда халқаро кузатувчиларнинг ахлоқ кодекси қоидалари” [6],
ЕХҲТнинг 1990 йил 29 июнда қабул қилинган “Инсонийлик мезонлари
бўйича конференциянинг Копенгаген йиғилиши ҳужжати” [7], 2004 йил 26
мартдаги “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида иштирокчи давлатлар
президент ва парламент сайловларида, шунингдек, референдумларида
МДҲ кузатувчилари миссияси тўғрисида”ги Низом [8], 2006 йил 15 майдаги
“Президент
ва
(ёки)
парламент
сайловлари,
шунингдек
референдумлардаги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчиларининг
миссияси тўғрисида”ги Низоми [9], 1994 йил 26 мартдаги Парламентлараро
Иттифоқнинг “Эркин ва адолатли сайловлар мезонлари тўғрисида”ги
Декларация
[3]
каби
бир қатор ҳужжатларда универсал қоидалар шаклида
назарда тутилган.
Г.Исмаилованинг қайд этишича: “Халқаро кузатувчилар 1857 йилдан
бери турли мамлакатларда бўлиб ўтадиган сиёсий тадбирларда иштирок
этиб келмоқда. Кузатувчилар томонидан айтилган фикр ва тавсиялар
сайлов ва референдумнинг қонунийлигини халқаро миқёсда тан
олинишига ва давлатнинг имиджига таъсир этади”
[10].
Ушбу фикрга қўшилган ҳолда айтиш мумкинки, давлатлардаги
сайловларнинг халқаро кузатувини ташкил қилишда ЕХҲТ Демократик
институтлар ва инсон ҳуқуқлари
бўйича бюроси (ДИИҲБ) фаол иштирок
этади
13
. Умуман ДИИҲБ ҳозирги кунда қуйидаги 5 та асосий йўналиш
бўйича фаолият юритади: сайловлар; демократлаштириш; инсон
ҳуқуқлари; бағрикенглик ва камситишга йўл қўймаслик; миллий озчилик
ҳуқуқлари, хусусан, рома
ва синти (лўли) халқларининг муаммолари.
Таъкидлаш лозимки, халқаро ҳужжатларда назарда тутилган кузатув
институтига оид принциплар сайлов жараёнида очиқлиги ва ошкоралиги
тамойиллари мустаҳкамланишига (Сайлов кодексининг 8
-
моддаси),
шунингдек унда умумийлик, тенглик, эркинлик ва яширин овоз бериш каби
демократик тамойилларига риоя этилишини таъминлашга хизмат қилади.
Хорижий давлатларда кузатувчиларни мақомига оид ва уларни
сайлов жараёнида ҳуқуқларини чегарасини белгилаб берувчи қонунчилик
тажрибаси ҳам
ўзига хослиги билан ажралиб туради.
13
ДИИҲБда қарийб 30 та давлатдан 130 дан ортиқ мутахассис фаолият олиб боради. ДИИҲБ бош қароргоҳи
Польша пойтахти Варшава шаҳрида жойлашган. ДИИҲБ 1990 йилда ЕХҲТга аъзо давлатлар Париж
саммитининг қарорига асосан Эркин сайловлар бўйича бюро сифатида ташкил қилинган бўлиб, 1991 йил май
ойидан ўз фаолиятини бошлаган. 1993 йилда Рим шаҳрида бўлиб ўтган ЕХҲТ кенгаши ДИИҲБнинг сайлов
жараёнларини кузатишдаги ролини ҳар томонлама кучайтиришга киришган. – муаллиф изоҳи.
«Устойчивое развитие и наука:
новые исследования для новых решений»
80
Хорижий давлатларда халқаро кузатувчиларни иштирокини тартибга
солувчи қонунчилик ҳар бир давлатнинг миллий сайлов тажрибаси ва
ҳуқуқий амалиётидан келиб чиқиб турличалиги билан фарқланади. Қайд
этиш жоизки, айрим давлатлар (хусусан, Ирландия, Испания, Полша, АҚШ,
Франция, Германия, Туркия, Швейцария) ўз миллий қонунчилигида
халқаро кузатувчиларнинг сайловларни кузатишда иштирок этишига оид
қоидаларни назарда тутмайди, айримлари эса, масалан, Италияда ҳар бир
сайлов олдидан ҳукумат томонидан халқаро кузатувчиларнинг
сайловларни кузатиш ҳуқуқи тўғрисида махсус норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат
қабул қилиши талаб қилинади
[3].
Ушбу ҳолатлар демократик стандартларни тарғиб қилувчи айрим
давлатларда ҳам халқаро кузатувчиларни сайловларга таклиф қилишга оид
амалиёт ва қонунчилик мавжуд эмаслигини кўрсатади.
Энди бевосита Ўзбекистон сайлов қонунчилигида кузатувчиларнинг
ҳуқуқий мақоми, сайлов жараёнларидаги иштирокига оида нормалар
таҳлилига ўтсак. Миллий қонунчиликка кўра кузатувчилик институти
сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишнинг барча босқичларида,
шунингдек сайлов комиссиялари ўз фаолиятини амалга оширишида
очиқлик ва ошкораликни таъминлашнинг муҳим воситаси сифатида
намоён бўлади.
Шу боис ҳам Сайлов кодексида кузатувчиларни нафақат ҳуқуқ ва
мажбуриятлари, балки уларга сайлов жараёнини кузатиш тегишли шарт
-
шароитлар яратиш, сайлов участкаларини жиҳозлашда кузатувчилар учун
алоҳида жойлар (50,54,56,58
-
моддалар) ташкил қилиш бўйича давлатнинг
ташкилий
-
ҳуқуқий мажбуриятлари ҳам белгилаб берилган.
Сайлов кодексининг 33
-
моддасига асосан кузатувчилар қуйидаги
ҳуқуқларга эга: “сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;
номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, номзодларнинг ва
сиёсий
партияларнинг
(вакилларининг)
сайловчилар
билан
учрашувларида иштирок этиш;сайлов участкасида ҳозир бўлиш,
тайёргарлик ишларининг боришини, яширин овоз бериш кабиналарининг
ёки хоналарининг жойлаштирилишини ва сайлов қутиларининг
муҳрланишини,
фуқароларнинг
рўйхатга
олинишини,
сайлов
бюллетенларининг уларга берилишини кузатиш; овозлар санаб
чиқилаётганда ва сайлов комиссиясининг баённомаси тузилаётганда ҳозир
бўлиш; сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли сайлов
комиссияси томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаларини сўраш ва олиш;
агар тегишли сайлов участкасида ушбу Кодекснинг талаблари бузилишига
йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида
тегишли сайлов комиссиясига маълум қилиш”
[2].
Бизнингча маҳаллий кузатувчилик институтидан самарали
фойдаланиш мақсадида сиёсий партиялар томонидан ушбу соҳада
«Устойчивое развитие и наука:
новые исследования для новых решений»
81
мутахасислар ва тажрибали кузатувчиларни жалб қилган ҳолда
кузатувчиларни қисқа муддатли ўқитишни жорий этиш зарур.
Бундан ташқари, мустақил кузатувчилар институтини жорий этиш
зарур, деб ҳисоблаймиз. Уларнинг иштироки жамоат бирлашмалари
томонидан таклиф қилиниб тегишли сайлов комиссиялари томонидан
мандат бериш орқали расмийлаштирилади. Бизнингча. кузатувчига
қўйиладиган мажбурий талаб унинг ушбу ҳудуддаги сайловчи сифатида
рўйхатдан ўтган бўлиши зарур.
Бизнингча,
қонунчиликка
Ўзбекистон
нодавлат
нотижорат
ташкилотлари Миллий ассоциациясига ўз вакилларининг сайлов ва
референдум участкаларида мустақил кузатувчи бўлиб иштирок этиш
ҳуқуқини беришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш
мақсадга мувофиқдир.
Юқоридагилардан
хулоса қилиш мумкинки, кузатувчи институти
сайловларнинг халқаро стандартлар ва миллий қонун ҳужжатларига
мувофиқ ўтишига катта ҳисса қўшадиган, аҳолининг ҳаққоний сайлов
жараёнларига
ва
демократик
янгиланишга
бўлган
ишончини
мустаҳкамлайдиган, давлатнинг халқаро ҳамжамият билан ўзаро
ҳамкорлигини кўрсатувчи институтдир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.06.2020 й.,
06/20/6003/0708-
сон
.
2. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й.,
03/19/544/3337-
сон
.
3. Избирательное законодательство выборы в современном мире /
В.И. Лысенко; А.Г. Головин; Под общей ред. В.Е. Чурова; Центральная
избирательная комиссия Российской Федерации. –
М.: МедиаПресс, 2009. –
С.62
-63.
4. https://www.saylov.uz/uz/foreign_observers.
5. https://www.eiu.com/n/campaigns/democracy-index-2023/.
6. https://www.osce.org/files/f/documents/7/c/16936.pdf.
7. https://www.osce.org/files/f/documents/d/0/14305.pdf.
8. https://cis.minsk.by/page/2016/polozenie-o-missii-nabludatelej-otsng-
na-prezidentskih-i-parlamentskih-vyborah-a-takze-referendumah-v-
gosudarstvah-ucastnikah-sodruzestva-nezavisimyh-gosudarstv
9.
https://saylov.uz/public/uz/international_document/dokumenty-shan
hajskoj-organizacii-sotrudnichestva; https://rus.sectsco.org/politics/
10. https://sputniknews.uz/20230427/referendum-xalqaro-kuzatuvchi-
34307612.html