Mualliflar

  • Қаҳрамон Усманович Умидуллаев
  • Чўтбоев Муҳаммад Чориевич

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tadqiqotlar.132765

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар: Қурултой мўғул хонликлари давлат бошқаруви ҳокимият Ясо

Annotasiya

   
Аннотация:  Мазкур  мақолада мўғул  хонликларининг давлат  бошқаруви 
тизимига  оид  манбалар  ўрганилиб,  таҳлил  қилинган.  Мўғул 
хонликларининг марказлашган  давлат  ташкил  этиш  ва  уни  бошқариш 
борасидаги  ёндашувлари,  хусусан  давлат  бошқарувида  ҳарбий  тартиб  ва  Ясо 
қонунларининг  ўрни  ёритиб  берилган.  Эгаллаб  олинган  ҳудудларда  Мўғил 
хонлари  томонидан  жорий  этилган  бошқарув  тизими,  маҳаллий  анъаналар, 
қадриятлар ва диний эътиқодга бўлган муносабат (ислом, буддизм ва бошқа) ва 
мўғилларнинг давлат бошқарувига хос тартиб ҳақида фикр юритилган.    


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

67-son_1-to’plam_Avgust-2025

198

ISSN:3030-3613

МЎҒУЛ ХОНЛИКЛАРИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ

Қаҳрамон Усманович

Умидуллаев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар

академияси Давлат ва ҳуқуқ

институтининг катта илмий ходими,

юридик фанлар бўйича фалсафа доктори

(PhD)

Чўтбоев Муҳаммад Чориевич

Тошкента далат юридик

университетининг 4-босқич талабаси


Аннотация:

Мазкур мақолада мўғул хонликларининг давлат бошқаруви

тизимига

оид

манбалар

ўрганилиб,

таҳлил

қилинган.

Мўғул

хонликларининг марказлашган давлат ташкил этиш ва уни бошқариш
борасидаги ёндашувлари, хусусан давлат бошқарувида ҳарбий тартиб ва Ясо
қонунларининг ўрни ёритиб берилган. Эгаллаб олинган ҳудудларда Мўғил
хонлари томонидан жорий этилган бошқарув тизими, маҳаллий анъаналар,
қадриятлар ва диний эътиқодга бўлган муносабат (ислом, буддизм ва бошқа) ва
мўғилларнинг давлат бошқарувига хос тартиб ҳақида фикр юритилган.

Калит сўзлар:

Қурултой, мўғул хонликлари, давлат бошқаруви, ҳокимият,

Ясо қонунлари, ислом ҳуқуқи, солиқ, маҳаллий бошқарув, туман


Тарихдан маълумки, ХIII аср бошларида Чингизхон қисқа вақт ичида

дунёнинг катта қисмини эгаллаган қудратли империяга асос солган. Унинг
сиёсий, ҳуқуқий ва ҳарбий ислоҳотлари натижасида вужудга келган бошқарув
тизими – қатъий интизом ва яккаҳокимлик билан ажралиб туради. Чингизхон
томонидан элаллаб олинган ҳудудларда дастлаб собиқ сиёсий бўлинишлар ва
бошқарув тартиби инобатга олинмаган. Мўғул ҳарбийларидан бошлиқ
тайинланиб, Ясо қонунлари асосида тартиб ўрнатилан. Кучли ҳарбийлашган
бошқарув тизими мўғул ҳукмронлигининг дастлабки босқичига хос бўлиб, Хон
мамлакатни ҳарбий ва сиёсий маслаҳатчиларга асосланиб бошқарган.

Манбаларда қайд этилишича, Чингизхон вафотидан кейин янги хонни

сайлаш учун мўғул зодагонлари Қурултой чақирган. Катта Меросхўр Жўжи
отасидан олдин вафот этгани учун мўғул одатига кўра Ўқтой Хон этиб
тайинланган. Унинг қароргоҳи Мўғулистоннинг марказий қисми Ўрхон дарёси
бўйидаги Қорақорумда жойлашган эди. Манбаларда Ўқтой бақувват, қаттиққўл
аммо майишатга берилиган инсон сифатида тасвирланган. У ҳам давлат
бошқарувини қаттиқ ҳарбий тартиб асосида деярли бутун Осиёни қамраб олган


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

67-son_1-to’plam_Avgust-2025

199

ISSN:3030-3613

марказдан юборилган буйруқлар асосида ҳарбий саркардаларга таяниб амалга
оширган

1

.

Гарчи Чингизхон ўз даври учун самарали алоқа тизими ва ҳарбий тарибни

йўлга қўйган бўлса-да йирик империянинг марказидан жуда олис ҳудудларини
бошқариш осон эмаслигини англаш мумкин. Бундан ташқари турли этник
халқлар, диний эътиқод ва маданий қадриятлага эга халқларнинг узоқ йиллар
давомида шаклланган бошқарув ананаларини инобатга олмаслик охир оқибатда
норозиликка, мустақилликка интилишга натижада парокандаликка сабаб
бўлиши эхтимолини ҳам тахмин қилиш қийин эмас.

Маълумки Чингизхон вафотидан сўнг, мазкур империя тўрт улусга –

Олтин Ўрда, Чиғатой, Илхонийлар ва Юанга бўлиниб кетди. Ҳар бир улусга
маҳаллий анъаналар ва ижтимоий-сиёсий шароитларга мослашган ўзига хос
бошқарув тизими жорий қилинди. Мисол учун, Олтин Ўрдада мўғил ва ислом
анъаналари уйғунлашган бошқарув тизими шаклланган. Чиғатой улусида эса
мўғул ва туркий қабилалар ўртасидаги муносабатлар бошқарув тизимига таъсир
кўрсатган. Бироқ мўғул бошқарув анъаналари, хусусан Ясо қонунларининг
таъсири кучлироқ бўлган

2

.

Мўғул хонликларининг давлат бошқаруви тизими ҳақида Ратчневский,

Давид Морган, Бартолд ва бошлар томонидан илмий изланишлар олиб борилган.
Уларнинг аксарияти Мўғул хонликлари давлат бошқаруви тизимининг
мураккаблиги, турли маданий, ҳарбий ва сиёсий омиллар таъсирида
шаклланганлигини қайд этишган.

Жумладан, Ратчневский

Чингизхоннинг Ясо қонунлари асосида тузилган

бошқарув тизимини таҳлил қилиб, марказлашган тузилма қатъий ҳарбий
интизом ва иерархияга асосида шаклланганлигини таъкидлайди. Унинг фикрига
кўра, бу тизим империянинг кенг ҳудудларини самарали бошқарига имкон
берган

3

.

Давид Морган эса Мўғул империясининг ҳарбий ва фуқаролик бошқаруви

ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилиб, ҳарбий бошқарувга асосланган тизим
империянинг катта ҳудудларни эгаллашига хизмат қилганлигини қайд этади.
Шунингдек, у давлат бошқарувида ва ҳарбий бошқарув ўртасидаги мувозанат
Мўғул империясининг мустаҳкамлигини таъминлаган деб ҳисоблайди

4

.

Бартолд Мўғул хонликларининг туркий ва ислом бошқарув анъаналари

билан уйғунлашуви ҳақида фикр юритиб, айниқса Олтин Ўрдадаги давлат
бошқаруви исломий тамойиллар билан шаклланганлигини қайд этади. У

1

https://www.scribd.com/presentation/459137085/the-mongol-empire

2

https://www.britannica.com/place/Mongol-empire/Organization-of-Genghis-Khans-empire

3

Genghis Khan: His Life and Legacy.

Paul Ratchnevsky 1991. – pp. 120-150

4

The Mongols. David Morgan. “Blackwell Publishing”, 1986 – pp. 145-150.


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

67-son_1-to’plam_Avgust-2025

200

ISSN:3030-3613

мўғулларнинг дастлабки бошқарув тизими қатъий-ҳарбий ва иерархик асосга эга
бўлса-да, вақт ўтиши билан маҳаллий бошқарув анъаналари билан бойитилгани
ва турли минтақаларга мослаштирилганлигини таъкидлайди

5

.

Яна бир манбада қайд этилишича, ҳар бир Мўғул хонлиги ўзига хос бошқарув

тизимига эга бўлиб, маҳаллий анъаналар ва шароитларга мос равишда
шаклланган.

Чингизхон асос солган давлат бошқарув тузими кучли

марказлашган ва ҳарбийлашган шаклга эга эди. Бошқарувнинг ҳуқуқий асосини
Ясо қонунлари ташкил этиб, ушбу қонун давлат тузуми, жиноят ва жазо, ҳарбий
интизом ва фуқаролик нормаларини белгилаб берган

6

.

Умуман олганда, Мўғуллар давлат бошқаруви икки асосий поғонага:

Марказий бошқарув (Хон ва унинг кенгаши), Ҳудудий бошқарув (туман,
минглик, юзлик ва ўнлик) бўлинган. Қурултой – қонун чиқарувчи ва олий сиёсий
орган бўлиб, унда Хон сайлови ва асосий давлат ишлари муҳокама қилинган.
Хон – Олий ҳукмдор ва марказий ҳокимият рамзи, Нўёнлар ва Амирлар – ҳарбий
ва маъмурий ҳудудларни бошқарган.

Хон давлатнинг олий ҳукмдори, қуролли кучларнинг Бош қўмондони,

қонун чиқарувчи ва суд ҳокимиятининг энг юқори вакили бўлган. Бундан
ташқари у ташқи ва ички сиёсатни белгилаш, юқори лавозимларга тайинлаш ва
давлат бойликларини тақсимлаш ваколатларига эга бўлган.

Хон

Қурултойда

олий табақалар иштирокида сайланган. Номзодлар асосан Чингизхон сулоласига
яқинлик ва сиёсий таъсири кучидан келиб чиқиб танланган

.

Йирик давлат лавозимларидан Улус нўёнлари

Шахсан Буюк Хон ёки

Қурултой қарорига асосан тайинланган ҳамда тегишли улусларни (ер ва
аҳолиларни) бошқарган. Солиқлар йиғиш, ҳарбий хизматга сафарбар қилиш ва
тартибни сақлаш унинг зиммасида бўлган.

Бош вазир

Буюк Хон томонидан тайинланган ва марказий бошқарувнинг

кундалик ишларини юритиш, дипломатик миссияларни назорат қилиш ва Ясо
қонунларининг тўғри ижро этилиши устидан назорат қилиш вазифаларини
бошқарган.

Даруғачи ва Босқоқ

лавозимига ҳам Хон томонидан ишончли кишилар

тайинланган. Улар маҳаллий аҳолидан солиқлар йиғиш ва уларни хазинага
етказиш вазифасини бажарган, шунингдек босқоқлар

ҳарбий ва суд ҳокимиятига

ҳам эга бўлган.

Туман нўёнлари 10 000 кишидан иборат ҳудудларни бошқариш, ҳарбий,

фуқаролик ва маъмурий тартибни сақлаш ва урушда қўмондонлик қилиш

5

Туркестан в эпоху монгольского нашествия. 1900. – C. 260-280.

6

The Successors of Genghis Khan. J.A. Boyle. “Columbia University Press”.1971. – pp. 15-20.


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

67-son_1-to’plam_Avgust-2025

201

ISSN:3030-3613

вазифаларини бажарган. Улар содиқлик ва малакасига асосланиб Хон томонидан
тайинланган. Туман ҳарбий жиҳатдан минглик, юзлик ва ўнликка бўлинган

7

.

Олтин Ўрда

(1242–1502)

Чингизхоннинг катта ўғли Жўжи сулоласига

мансуб бўлиб, Чингизхон империясининг энг муҳим ва узоқ давом этган
улусларидан биридир. Олтин Ўрда хонлиги Марказий Европа, Қрим, Кавказ,
Волга бўйи ва Марказий Осиёнинг ғарбий қисмларини қамраб олган. Пойтахти
дастлаб Сарой-Боту, сўнг Сарой-Берка бўлган.

Олтин Ўрда давлат бошқаруви тизими мўғул ҳарбий ташкилоти, туркий

сиёсий анъаналар ва исломий қонунчиликнинг уйғунлашувига асосланган
мураккаб тизим бўлган. Олтин Ўрдада Хон олий ҳукмдор бўлса-да,
Қурултой (мўғул ва туркий қабила бошлиқлари, амирлар ва диний етакчилардан
иборат кенгаш) муҳим қарорлар (масалан, уруш, тинчлик, солиқ тизими)ни қабул
қилган

8

. Бекларбеги (бош вазир) лавозими марказий ҳокимиятни амалда

бошқаришда муҳим бўлиб, ҳарбий ва фуқаролик бошқарувни бирлаштирган.
Даруғачилар ва

Босқоқлар вилоятларда тартибни сақлаш, солиқ йиғиш ва Хон

буйруқларини амалга ошириш учун тайинланган.

Дастлабки даврларда Ясо қонунлари асосида бошқарилган Олтин Ўрда,

XIV асрда Ўзбекхон

(1313–1341)

ҳукмронлик даврида исломни расмий дин

сифатида қабул қилгач, шариат қонунлари билан уйғунлашган тизимга ўтди

9

. Бу

даврда Исломий тамойиллар (масалан, солиқ, вақф мулклари) бошқарув
тизимига киритилган. Диний етакчилар Қурултойда таъсирли овозга эга бўла
бошлаган. Олтин Ўрданинг асосий кучи унинг ҳарбий тузилмалари эди. Ундаги
турли қабилалар (мўғул, қипчоқ, туркий) ҳарбий бирликларига бўлинган, улар
Хон томонидан бошқарилган.

В.Морганнинг қайд этишича, Чиғатой улуси давлат бошқаруви тизими

мўғулларнинг классик ҳарбий-интизом анъаналари, маҳаллий туркий-форсий
маданият ва исломий тамойилларнинг уйғунлашувидан шаклланган. Чиғатой
улусида ҳам Хон олий ҳокимиятни ўз қўлида тўплаган, аммо унинг ҳокимияти
мутлақ эмас эди. Хон лавозимига тайинлашда мўғул анъаналарига
кўра, Қурултой ва маҳаллий элита катта рол ўйнаган

10

. Бу ҳолат марказий

ҳокимият билан маҳаллий кучлар ўртасидаги мувозанатни кўрсатади. Шу билан
бирга хонликда ҳарбий ва сиёсий масалалар учун муҳим бўлган Иноқ

лавозими

бўлиб, у Хон ҳокимиятини амалда қўллаб-қувватловчи вазифасини бажарган.

Амирлар ва нўёнлар

11

вилоятларда ҳарбий ва фуқаролик ҳокимиятни

бирлаштирган.

7

The Mongols. David Morgan. “Blackwell Publishing”, 1986 – pp. 60-130.

8

Золотая Орда и её падение. Б.Д. Греков ва А.Ю. Якубовский. 1950. – С. 180-190

9

Ibn Battuta Seyahatnâmesi”, 2-jild, 2004. – B. 320–345.

10

The Mongols. David Morgan. “Blackwell Publishing”, 1986 – pp. 85.

11

O’sha asar: pp. 90-102


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

67-son_1-to’plam_Avgust-2025

202

ISSN:3030-3613

Умуман олганда, мўғуллар давлат бошқарувининг дастлабки даврларда

асос бўлган Ясо қонунлари ва ҳарбий тизим ХIV асрда Ислом динининг кенг
тарқалиши билан бошқарув тизимига сезиларли таъсир кўрсатган. Масалан,
молия, адлия ишларини исломий қонунлар (шариат) асосида бошқаришга
қаратилган. Солиқ йиғиш ва тартибни сақлашда маҳаллий туркий қабила
бошлиқларининг ҳокимияти билан тайинланган амирларнинг ваколатлари
уйғунлаштирилган

12

. Чиғатой улусида мўғулларнинг дастлабки ҳарбий интизом

тизими (масалан, нўёнларнинг ҳарбий ваколатлари) аста-секин туркий ва форсий
фуқаролик бошқарув усуллари билан алмаштирилди. Ҳарбий куч дастлаб
ҳокимиятнинг асоси бўлса, кейинчалик фуқаролик бошқарув барқарорликни
таъминлашда муҳимроқ бўлган.

Умуман олганда, Чиғатой улусининг бошқарув тизимини мўғул, туркий,

форсий ва исломий анъаналарнинг аралашувидан ташкил этилган дейиш
мумкин. Бироқ, тизимнинг муваффақияти асосан кучли шахслар (масалан,
қабила бошлиқлари ёки амирлар)га боғлиқ бўлгани учун узоқ муддатли
барқарорликка эриша олмаган.

Илхонийлар давлати (

1256–335

) 1256 йилда Ҳулагу

хон томонидан ташкил

этилган бўлиб, Эрон, Ироқ ҳамда Озарбайжон ҳудудларини ўз ичига олган.
Унинг бошқарув тизими мўғулларнинг Ясо қонунлари, маҳаллий форсий давлат
тизими ва кейинчалик қабул қилинган ислом тамойиллари асосида шаклланган.

Ҳукмдор Илхоннинг ваколати чекланмаган бўлса-да, давлат бошқарувида

вазирлар ва маҳаллий ҳокимларнинг роли катта бўлган. Бош вазир лавозими
бюрократик тизимнинг асосий устуни бўлиб, молия, солиқ ва ички ишларни
бошқарган. Хусусан, Рашид ад-Дин ислоҳотлар (масалан, ер солиғини тартибга
солиш) ва маданий лойиҳалар орқали давлатни мустаҳкамлаган. Маҳаллий
ҳокимлар ва даруғачилар вилоятларда ҳокимиятни амалга оширган. Бироқ
уларнинг ваколати форсий маъмурий анъаналар билан чекланган

13

.

Дастлабки даврларда мўғулларнинг Ясо қонунлари асосида бошқарган

Илхонийлар Ғозонхон

(1295–1304)

даврида ислом дини ва қодилари қабул

қилиниб, шариат расмий ҳуқуқ тизимига киритилган. Бу ўзгариш давлатнинг
маъмурий тузилмасига ҳам таъсир кўрсатган. Масалан, қозилар (шариат
судлари) ва вақф мулклар бошқаруви киритилган. Диний етакчилар Шайх ул-
исломларнинг сиёсий қарорларга таъсири ортган

14

.

Ибн Баттутанинг қайд этишича Олтин Ўрдада Ўзбекхон ҳукмронлиги

даврида Ислом дини давлат дини сифатида қабул қилиниб, давлат бошқаруви

12

Туркестан в эпоху монгольского нашествия. 1900. – C. 276-280.

13

Die Mongolen in Iran. Bertold Spuler. Published by Leipzig: Hinrichs 1939. – pp.120-140

14

Jome' ut-Tavorix. Rashid ad-Din. Toshkent, 1994. – B.200-220


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

67-son_1-to’plam_Avgust-2025

203

ISSN:3030-3613

ислом ҳуқуқи тамойиллари билан уйғунлаштирди

15

. Бу ўзгариш мамлакатда

шариат асосида суд тизимининг ташкил топишига ва маҳаллий мусулмон
аҳолининг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга олиб келди. Шунингдек,
бу даврда туркий ва форс ҳуқуқий анъаналарининг исломий тамойиллар билан
бирлашиши бошқарув тизимининг самарали бўлишига хизмат қилган.

Бироқ, кейинчалик Илхонлар ўртасидаги тахт учун кураш, мўғул ҳарбий

элита билан диний қатлам ўртасидаги зиддиятлар, форсий вазирларнинг ҳарбий
ҳокимиятдан четлатишга ўринишлар, маҳаллий қабилаларнинг кучайиши ҳамда
эркинликка интилиши, доимий урушлар, солиқ тизимидаги адолатсизликлар
халқ норозилигини келтириб чиқариши натижасида марказий ҳокимият
заифлашган.

Шундай бўлса-да бу тизим ўз даврининг энг ривожланган бошқарув

тизимидан бири сифатида замонавий Эрон ва Озарбайжон давлат тузилмаларига
билвосита таъсир кўрсатган.

Юан империясига

(1271–1368)

Хубилайхон томонидан асос солинган

бўлиб, мўғул ва хитой бошқарув анъаналарининг ноёб уйғунлашувидан ташкил
топган. Бу тизим мўғулларнинг ҳарбий қудрати, хитойликларнинг маъмурий
тажрибаси

ва

марказлашган

бошқарув

тамойилларига

асосланган

эди. Хубилайхон (император) олий ҳокимиятни ўз қўлида тўплаган бўлса-да, у
хитойлик амалдорлар ва мўғул нўёнларининг маслаҳатларига таянган.
Юан империясида уч поғонали маъмурий тузилма (марказий, провинция ва
маҳаллий) жорий этилган, бу эса ҳудудларни самарали бошқаришга имкон
берган.

Марказий бошқарув Император ва унинг яқин маслаҳатчилари (масалан,

вазирлар) томонидан амалга оширилган. Провинция бошқарувида вилоят
ҳокимлари (масалан, даруғачилар) солиқ йиғиш, тартибни сақлаш ва ҳарбий
масалаларни назорат қилишган. Маҳаллий бошқарув Хитойлик амалдорлар
томонидан амалга оширилган

16

.

Д.Морганнинг қайд этишича, Юан империяси мўғул ҳарбий тизими

ва хитойликларнинг меритократик ёндашуларини бирлаштирди. Бироқ,
мўғуллар хитойлик амалдорларни юқори лавозимлардан четлаштиришга
уринишган, бу эса маҳаллий аҳоли норозилигини келтириб чиқарган

17

.

Юан империясида ҳам диний бағрикенглик қўллаб-қувватлаган.

Хубилайхон буддизм, даоизм, ислом ва христианлик вакилларини давлат
бошқарувида қабул қилган. Бироқ, буддизм императорлар томонидан қўллаб-

15

Ibn Battuta Seyahatnâmesi”, 2-jild, 2004. – B. 320–345.

16

The Empire of the Steppes: A History of Central Asia. René Grousse. Rutgers University Press,

1970. – pp.335-

345

17

The Mongols. David Morgan. “Blackwell Publishing”, 1986 – pp. 158


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

67-son_1-to’plam_Avgust-2025

204

ISSN:3030-3613

қувватланган асосий дин бўлиб, давлатнинг маданий ва сиёсий ҳаётига катта
таъсир кўрсатган.

Мўғул хонликларининг бошқарув тизими ўз даврида самарали бўлгани

шубҳасиз, чунки улар марказлашган ҳокимият, қатъий иерархия ва ҳарбий
интизомга асосланган эди. Марказлашган бошқарув ҳамда меритократия
бугунги кунда ҳам давлат бошқарувида самарали модел сифатида кўрилади.
Масалан, меритократия давлат хизматига энг муносиб кадрларни жалб қилишга
аҳамиятга эга

18

.

Аммо мўғулларнинг устунлиги, солиқларнинг оғирлиги Хитойликларнинг

норозилигига, қишлоқ хўжалигининг таназзулига, мўғул қўшинлари тасирининг
пасайиши ва қўзғолонларнинг кучайиши натижасида

1368 йилда Чжу

Юанчжан

бошчилигидаги қўзғолон Юан империясининг қулашига олиб келган.

Умуман олганда, Мўғул хонликлари давлат бошқаруви тизими

барқарорлигини таъминлаш, солиқ йиғиш ва ҳарбий бошқарувни мустаҳкамлаш
каби мақсадларга қаратилган. Хусусан, Чиғатой улусида амалга оширилган
иқтисодий ислоҳотлар натижасида тижорат карвон йўллари ривожлантирилди,
бож ва солиқлар камайтирилди

19

.

Манбаларда қайд этилишича, бу савдогарлар учун қулай иқтисодий муҳит

яратган, ички ва ташқи савдонинг ўсишига сабаб бўлган. Хусусан, Буюк ипак
йўлининг хавфсизлиги таъминланган ва савдогарларга махсус ҳимоя
кафолатлари берилган. Буларнинг барчаси Чиғатой улуси иқтисодий
барқарорлигини мустаҳкамлашга ва минтақани муҳим савдо марказига
айланишига хизмат қилган.

Юан сулоласи даврида Хубилайхон томонидан қишлоқ хўжалиги ва

ирригатция тизими ривожлантирилиб, деҳқонларга солиқ имтиёзлари берилгани
аграр тизимининг ривожланишига туртки бўлган. Илхонийлар даврида эса солиқ
тизимида ислоҳотлар амалга оширилиб, ер эгалигининг янги тартиб-қоидалари
ишлаб чиқилган. Бу эса ер-мулк муносабатларининг аниқ ҳуқуқий асосга эга
бўлишини таъминлаган ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишига имкон берган.
Мазкур ислоҳотлар маълум маънода мўғул хонликлари бошқарув тизимида
барқарорликни таъминлаган ва иқтисодий ўсишга сезиларли таъсир кўрсатган.

Хулоса ўрнида қайд жоизки, мўғул хонликлари бошқарув тизимининг

асосини ҳарбий интизомга асослаган марказлашган бошқарув ташкил этган.
Мўғуллар давлатининг айрим бошқарув усуллари мўғил хонликларидан кейин
вужудга келган давлатларда, нафақат давлат лавозимлари ҳамда ҳудудларнинг
номланиши айни пайтда турли ўзгаришлар билан айрим бошқарув усуллари ҳам

18

Meritocracy in Modern States. Bell & Li,

2020. – pp. 45-60

19

История завоевателя мира.

Том 3 А.А. Xетагуров.

1969. – C.200-220


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

67-son_1-to’plam_Avgust-2025

205

ISSN:3030-3613

сақланган. Мўғил давлат бошқарувининг дастлабки йилларига хос бўлган асосий
давлат вазифаларига мўғил уруғига мансуб вакилларни тайинлаш ва империя
ҳудудини Ясо қонунлари асосида бошқариш амалиёти вақт ўтиши билан,
маҳаллий (туб) аҳолининг бошқарув амалиёти билан такомиллаштирилгани, туб
аҳолининг эътиқоди, қадриятлари инобатга олингани, уларнинг вакилари давлат
вазифаларига тайинлангани мазкур сулоланинг узоқ муддат сақланиб қолишига
сабаб бўлган. Шунингдек, давлат бошқарувидаги қатъий интизом ҳам мўғул
хонликларининг муваффақияти сабабаларидан бўлган.

Шунингдек, мўғул давлат бошқаруви тизимида ҳудудларини самарали

бошқаришда тезкор алоқа хизмати ҳам ўзига хос вазифага эга бўлган. Тизим
дастлаб қатъий ҳарбий интизомга асосланган бўлса, вақт ўтиши билан маҳаллий
ва диний анъаналар билан уйғунлашган. Ҳарбий ва фуқаролик бошқаруви
ўртасидаги мувозанат, маҳаллий анъаналарнинг қабул қилиниши империянинг
турли минтақаларда мўғилларнинг қўллаб-қувватланишига ёрдам берган.
Бошқарув фақат ҳарбий эмас, балки мослашувчан яъни ҳудуд, шароит ва вазият
тақазосига қараб ўзгаргани, шароитга мослашгани, турли маданий, диний ва
сиёсий анъаналарга риоя қилингани маълум маънода мўғил империясининг
барқарор ва узоқ давом этишига хизмат қилган. Умуман олганда мўғул давлат
бошқаруви тизими жаҳон давлатлари ва халқларининг шаклланишида алоҳида
ўринга эга.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

https://www.scribd.com/presentation/459137085/the-mongol-empire

2.

https://www.britannica.com/place/Mongol-empire/Organization-of-Genghis

-

Khans-empire

3.

Genghis Khan: His Life and Legacy. Paul Ratchnevsky 1991. – pp. 120-150

4.

The Mongols. David Morgan. “Blackwell Publishing”, 1986 – pp. 145-150.

5.

Туркестан в эпоху монгольского нашествия. 1900. – C. 260-280.

6.

The Successors of Genghis Khan. J.A. Boyle. “Columbia University Press”.1971.
– pp. 15-20.

7.

The Mongols. David Morgan. “Blackwell Publishing”, 1986 – pp. 60-130.

8.

Золотая Орда и её падение. Б.Д. Греков ва А.Ю. Якубовский. 1950. – С. 180-
190

9.

Ibn Battuta Seyahatnâmesi”, 2-jild, 2004. – B. 320–345.

10.

The Mongols. David Morgan. “Blackwell Publishing”, 1986 – pp. 85.

11.

O’sha asar: pp. 90-102

12.

Туркестан в эпоху монгольского нашествия. 1900. – C. 276-280.

13.

Die Mongolen in Iran. Bertold Spuler. Published by Leipzig: Hinrichs 1939. –
pp.120-140

14.

Jome' ut-Tavorix. Rashid ad-Din. Toshkent, 1994. – B.200-220


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

67-son_1-to’plam_Avgust-2025

206

ISSN:3030-3613

15.

Ibn Battuta Seyahatnâmesi”, 2-jild, 2004. – B. 320–345.

16.

The Empire of the Steppes: A History of Central Asia. René Grousse. Rutgers
University Press, 1970. – pp. 335-345

17.

The Mongols. David Morgan. “Blackwell Publishing”, 1986 – pp. 158

18.

Meritocracy in Modern States. Bell & Li, 2020. – pp. 45-60

19.

История завоевателя мира. Том 3 А.А. Xетагуров. 1969. – C.200-220

Bibliografik manbalar

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Khans-empire

Genghis Khan: His Life and Legacy. Paul Ratchnevsky 1991. – pp. 120-150

The Mongols. David Morgan. “Blackwell Publishing”, 1986 – pp. 145-150.

Туркестан в эпоху монгольского нашествия. 1900. – C. 260-280.

The Successors of Genghis Khan. J.A. Boyle. “Columbia University Press”.1971.

– pp. 15-20.

The Mongols. David Morgan. “Blackwell Publishing”, 1986 – pp. 60-130.

Золотая Орда и её падение. Б.Д. Греков ва А.Ю. Якубовский. 1950. – С. 180-

Ibn Battuta Seyahatnâmesi”, 2-jild, 2004. – B. 320–345.

The Mongols. David Morgan. “Blackwell Publishing”, 1986 – pp. 85.

O’sha asar: pp. 90-102

Туркестан в эпоху монгольского нашествия. 1900. – C. 276-280.

Die Mongolen in Iran. Bertold Spuler. Published by Leipzig: Hinrichs 1939. –

pp.120-140

Jome' ut-Tavorix. Rashid ad-Din. Toshkent, 1994. – B.200-220

Ibn Battuta Seyahatnâmesi”, 2-jild, 2004. – B. 320–345.

The Empire of the Steppes: A History of Central Asia. René Grousse. Rutgers

University Press, 1970. – pp. 335-345

The Mongols. David Morgan. “Blackwell Publishing”, 1986 – pp. 158

Meritocracy in Modern States. Bell & Li, 2020. – pp. 45-60

История завоевателя мира. Том 3 А.А. Xетагуров. 1969. – C.200-220