THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
63
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ
ПРОФИЛАКТИКА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ИЛҒОР
ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Худайбердиев Абдурашид Абдирасулович
Маъмурий ҳуқуқ кафедраси доценти ю.ф.б.ф.д (PhD)
доцент
Рахматов Элдор Эркинович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
магистратураси тингловчиси, подполковник
https://doi.org/10.5281/zenodo.15728989
Аннотация.
Ички ишлар органлари томонидан ижтимоий
профилактика фаолиятини самарали ташкил этиш борасидаги илғор
хориж тажрибаси Германия, Япония, АҚШ, Франция каби ривожланган
давлатлар
ҳуқуқни
муҳофаза
қилувчи
органлари
фаолиятида
жамоатчилик
билан
ҳамкорлик,
профилактик
тадбирларнинг
давомийлиги, маҳаллалар билан интерактив ишлаш каби ютуқли
ёндашувлар ўрганилди. Шунингдек, ушбу тажрибаларнинг Ўзбекистон
шароитида қўллаш имкониятлари, мавжуд тўсиқлар ва мослаштириш
механизмлари атрофлича ёритилди. Мақолада ижтимоий профилактика
самарадорлигини оширишга қаратилган тавсия ва таклифлар ҳам илгари
сурилган.
Аннотация.
В передовом зарубежном опыте эффективной
организации деятельности по социальной профилактике органами
внутренних дел изучены успешные подходы, применяемые в
правоохранительных органах таких развитых стран, как Германия,
Япония, США и Франция. К ним относятся сотрудничество с
общественностью, непрерывность профилактических мероприятий, а
также интерактивная работа с махаллями. Кроме того, подробно
рассмотрены возможности применения данного опыта в условиях
Узбекистана, существующие препятствия и механизмы адаптации. В
статье также выдвинуты рекомендации и предложения, направленные на
повышение эффективности социальной профилактики.
Таянч тушунчалар:
Ижтимоий профилактика, профилактика
фаолияти, хавфсизликни таъминлаш,
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш,
жамоатчилик билан ҳамкорлик, хориж тажрибаси, профилактиканинг
илғор усуллари, ҳуқуқий маданият, қонун устуворлиги, криминоген
вазият, жиноятчиликка қарши кураш, профилактика инспектори, қўшма
дастурлар ва лойиҳалар.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
64
Ключевые слова:
Социальная профилактика, профилактическая
деятельность,
обеспечение
безопасности,
предупреждение
правонарушений, сотрудничество с общественностью, зарубежный опыт,
передовые методы профилактики, правовая культура, верховенство
закона, криминогенная обстановка, борьба с преступностью, инспектор
профилактики, совместные программы и проекты
Ҳурматли Президентимиз лавозимга таи инланган илк кунларидае қ
аи тган қуи идаги фикрлари ҳар бир раҳбарнинг кундалик дастуруламал
бу лиши керак.
Хусусан, “Агар ҳамма бирдек жон куи дириб, оилалар муаммоларидан
ту лиқ хабардор бу либ, уларни ҳал этишга ку маклашган, жиноятчиликнинг
барвақт олдини олганда эди, бугун натижалар умуман бошқача бу ларди.
Аслида битта бу лса ҳам жиноят бу лгани ҳаммамизни ташвишга солиши
к
е
р
а
к
”
,
д
е
г
а
н
э
д
и
л
а
р
Д
а
в
л
а
т
и
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси муносабатларини замон талаблари
асосида ривожлантириш, уни тартибга солувчи норматив базани
модернизация
қилиш
ҳамда
бу
борадаги
амалии
фаолиятни
такомиллаштиришнинг муҳим и у налишларидан бири – ушбу соҳадаги илғор
хориж тажрибаларини у рганиш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва миллии
тизимга татбиқ этиш ҳисобланади. Ҳуқуқшунос Ю.А. Ворониннинг фикрига
ку ра, ижобии хориж тажрибаларини у рганиш полиция фаолиятида
кузатилае тган муаммо ва камчиликларни у з вақтида аниқлаш ҳамда
б
а
р
т
а
р
а
ф
э
т
и
ш
и
м
к
о
н
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш
борасидаги хорижий давлатлар тўплаган тажрибани ўрганиш асосида
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг таъсирчан тизимини
яратиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ёшлар билан олиб
бориладиган
профилактик
ишларни
мувофиқлаштириш,
уларни
уюштиришнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий
этиш муаммоларининг илмий ечимларини топиш долзарб аҳамият касб
этмоқда. Шу нуқтаи-назардан ривожланган давлатлар амалиётини
ўрганиш ҳамда унинг натижаларини миллий тизимга татбиқ этиш
тадқиқот ишидан кўзланган бирламчи вазифа ҳисобланади.
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йилнинг 27 июл куни
видеоселектор шаклида ўтказилган жиноятчиликка қарши кураш ва профилактика масалаларига бағишланган
йиғилиш
2
Воронин Ю.А
. Предупреждение преступлений в зарубежных странах // Вестник Челябинского
государственного университета. − 2012. − № 27 (281). − С. 86.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
65
Америка Қўшма Штатлари
(АҚШ) жиноятчиликка қарши курашиш
ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси амалиётида ижобий натижаларга
эришган давлатлардан бири ҳисобланади. Таҳлиллар ушбу давлатда
ҳуқуқбузарликлари профилактикасини таъминлаш бўйича ўзига хос
норматив база шаклланганлигини кўрсатади. АҚШда жиноятчиликка
қарши курашишнинг «мутлақ муросасизлик» («zero tolerance»)
доктринаси татбиқ этилганлигини кўриш мумкин. Илгаридан жорий
этилган уч бўғинли (федерал, штат ва маҳаллий даражадаги) ҳуқуқни
муҳофаза қилиш тизимида фаолият олиб борувчи полиция ходим-
ларининг 60 % маҳаллий бўғин ҳисобига тўғри келади. Улар аҳоли билан
бевосита ҳамкорликда иш олиб боради
3
.
XX асрнинг 90 йилларида мамлакатдаги барча инновацион ресурслар
жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган
бўлиб, қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олган:
1) ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишни таъминлаш
мақсадида жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлашига эришиш учун
полицияни маҳаллий аҳолига яқинлаштиришга қаратилган ижтимоий
йўналтирилган ишларни кучайтириш;
2) ўта оғир турдаги жиноятлар учун жазо тизимини кескин
кучайтириш;
3) оммавий ахборот воситаларида муросасизлик доктринаси бўйича
«Ҳуқуқбузарлик тўхтатилиши керак, содир этилган жиноят жазоланади»
тамойили юзасидан жамоатчилик фикрини шакллантириш. Кўрилган
чоралар жиноятчиликнинг умумий кўрсаткичи анча камайишига сабаб
бўлган
4
.
АҚШда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида йўлга қўйилган
амалиёт ҳам диққатга сазовор бўлиб, мактаб дастурларидаёқ одил судлов
тизими асосларини ўқитиш йўлга қўйилган. Масалан, Аризона штатида
машғулотлар
«ўқув суди»
шаклида олиб борилади. Ўқувчилар орасида
полиция, адвокат, гувоҳ, журналист, судя роллари ўзаро тақсимланади.
Бунда айбланувчи ролини мактаб ўқувчиларига таниш бўлмаган полиция
3
Квашис В.Е. Основные тенденции преступности в США // Научный портал МВД России. − 2012. − № 1. −
С. 54.
4
Гордеев А.Ю.
К вопросу о положительном опыте предупреждения преступлений в зарубежных
странах // Matters of Russian and International Law. – 2017. – Vol. 7. – P. 117.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
66
ходими ўйнайди. Ўйин ходими ва мактаб ўқитувчиси томонидан
бошқарилади
5
.
Давлатнинг учинчи тез ўсаётган шаҳри ҳисобланувчи Виржиния-
Бичда вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлиги профилактикаси ва ёшлар билан
ишлашга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ерда ушбу йўналишда
ишлашнинг уч махсус дастури татбиқ этилади. Биринчиси, юқорида
келтирилганидек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини
таништирувчи ўқув курси ҳисобланади. 4-синф ўқувчилари учун
мўлжалланган ўз ичига:
- қонун ҳамда жиноятчилик, турар-жой хавфсизлиги, дўкондаги
ўғирлик, босқинчилик ва шахсий хавфсизлик каби 6 та мавзуни олган
3 ҳафта давом этувчи машғулотлардан иборат махсус курс якунида
ўқувчиларга сертификат ва нишон беришни назарда тутади. Курснинг
ўзига хос хусусияти ундаги машғулотларнинг ахлоқий таъсир омили
сифатида полиция ходимлари томонидан олиб борилишидир. Дастур
муаллифларининг фикрича, уларнинг энг муҳим мақсади болани
ёшлигидан ижтимоий ҳодисаларни тўғри баҳолашга ўргатиш, юзага
келиши мумкин бўлган потенциал хавфдан қочиш ва полиция билан
муносабатга киришиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат
6
.
АҚШнинг Флорида штати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари
томонидан ишлаб чиқилган ҳамда давлат ва хусусий секторда жорий
этилган ҳуқуқий таълим дастури ҳам эътиборга лойиқ. 7−8-синф
ўқувчиларига мўлжалланган ушбу дастур шахснинг жамиятдаги
қадриятлар тизимида тутган ўрни, фуқаронинг мажбуриятлари ва жиноят
ҳуқуқи асослари, ҳуқуқ-тартиботни бузувчиларни кутаётган жазога доир
билимларни шакллантиришга қаратилган. Ўрганилган дастурларнинг
барчаси
ёшлар
ўртасида
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини
таъминлашга махсус йўналтирилганлигини кўриш мумкин
7
.
АҚШда ижобий натижа берган махсус дастурлардан яна бири ёшлар
ўртасида гиёҳвандлик профилактикасига қаратилган. Дастур ёрдамида
сўнгги 15 йилда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчиларнинг
5
Ахъядов Э.С.
Отечественный и зарубежный опыт профилактики безнадзорности и правонарушений
несовершеннолетних // «Молодой учёный». – 2016. − № 2 (106). – С. 659.
6
Гусейнов А.Б.
Профилактика правонарушений несовершеннолетних за рубежом // [Электрон манба]:
https://www.twirpx.com/file/1172281/ (мурожаат вақти: 07.06.2019 й.).
7
Дородонова Д.Н.
Регулирование вопросов по организации профилактики правонарушений
несовершеннолетних в зарубежном законодательстве: история и современность // Вестник Саратовской
государственной юридической академии. − 2017. − № 5 (118). – С. 195.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
67
кўрсаткичи 50 %га камайишига эришилган. Давлатда гиёҳвандликка
қарши курашувчи 3,5 минг жамоатчилик ташкилоти фаолият юритади
8
.
Ушбу давлатда мазкур соҳада самарали фаолият кўрсатаётган халқаро
ташкилотлар улуши ҳам юқоригини кўриш мумкин. Жумладан,
1991 йилда ташкил этилган
«Халқаро ҳаётий мослаштириш (International
life skills)»
ташкилоти (унга дунёнинг 27 та, жумладан, Австралия, Канада,
Хитой, Германия, Франция, Италия давлатлари) аъзо бўлиб, мазкур дастур
ёшларнинг ҳаётий билимларини шакллантиришни ўз олдига мақсад
қилиб қўйган
9
.
Ўрганилаётган йўналишдаги
ривожланган
мамлакатлар (шу
жумладан, АҚШ, Канада, Британия, Германия, Ҳиндистон, Австралия)
тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
самарадорлиги уларда татбиқ этилган махсус дастур ҳамда лойиҳаларга
бевосита боғлиқдир. «Қўшнилар назорати (neighborhood watch)»,
«Жиноятчиликни тўхтатамиз (crimes toppers)», «Ташқи муҳитни ташкил
этиш орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикаси дастури (Crimeprevention
throughen vironment design (broken window) (Ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини ташқи муҳитдан кузатув остига олиш (синиқ
ойналар)», «Safety City (Хавфсиз шаҳар)» каби дастурлар шулар
жумласидан бўлиб, бугунги кунда амалиётда ижобий натижалар бериб
келаётганлигини кузатиш мумкин
10
.
Бу каби дастур ва лойиҳаларнинг амалиётга татбиқ этилиши ўз
хусусиятига кўра барча мамлакатлар амалиётида ижобий натижа бериши
шубҳасиз. Шу боис Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси
билан «Хавфсиз пойтахт», «хавфсиз шаҳар», «хавфсиз туризм» аппарат-
дастурий комплекси ишга туширилди. Шу ўринда ҳуқуқшунос олим
М.З. Зиёдуллаев таъкидлаганидек, ҳудуднинг жўғрофий жойлашуви,
ижтимоий-иқтисодий ва демографик хусусиятлари, криминоген ва тезкор
вазиятидан
келиб
чиққан
ҳолда
дифференциал
ёндашувни
таъминлайдиган намунавий моделларни ишлаб чиқиш ҳамда татбиқ этиш
мақсадга мувофиқдир
11
.
8
Кицул И.С., Перфильева Н.В.
Отечественный зарубежный опыт профилактики наркомании среди
населения // Сибирский медицинский журнал. − 2005. − № 5. − С. 6.
9
Менделевич В.В., Муганцева Л.В.
Распространенность наркомании среди подростков в Российской
Федерации // Наркология. – 2003. − № 6. – С. 2−6.
10
Головкина А., Потоцкий Н.
Зарубежный опыт разработки программ профилактики правонарушений
// [Электрон манба]: https://pandia.ru/text/78/094/83215.php (мурожаат вақти: 08.06.2019 й.).
11
Зиёдуллаев М.З.
Ички ишлар органларининг таянч пунктларини бошқаришни такомиллаштириш:
Монография. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. – Б. 274−275.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
68
Шу нуқтаи-назардан Ўзбекистон Республикасида ҳам узоқ муддатга
(2025−2030 йилларга) мўлжалланган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тизимини ривожлантириш концепцияси»ни ҳамда уни ҳаётга татбиқ этиш
бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш лозим, деб
ҳисоблаймиз.
Германия
да
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини
самарали
таъминлашнинг муҳим усулларидан бири сифатида уларни ижтимоий
ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилиб, мазкур тизимнинг ҳуқуқий
механизмлари яхши йўлга қўйилганлигини кузатиш мумкин. 27 ёшга
қадар бўлган тарбиявий аҳволи оғир бўлган ёшлар билан ишловчи
ташкилот ва муассасалар тизими белгилаб берилган бўлиб, мазкур
тузилмаларнинг иш фаолияти натижалари оилаларга кўрсатилаётган
ёрдамнинг ҳажми ва кўлами асосида баҳоланади. Мазкур тизим
ижтимоий-психологик ва ижтимоий-педагогик ёрдам кўрсатиш билан
шуғулланади.
Ёшларга ижтимоий ёрдам кўрсатувчи хизматлар тизимига
«кўча
ўқитувчиси»
деган алоҳида йўналиш киритилган бўлиб
12
, ушбу тажриба
аксарият мамлакатлар полиция тизимида (шу жумладан, Ўзбекистонда
ҳам) мавжуд бўлган вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмалари
амалиётидан жиддий фарқ қилади. Хусусан, унга кўра ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси самарадорлигига эришиш муаммоси дастурий ёндашув
асосида ҳал этилган. Бунда амалга киритилаётган дастурларда полиция
фаолиятини минимал даражага келтириш асосида жорий ташкилий
масалалар фуқаролар кучидан фойдаланиш йўли билан ҳал этилиши
белгилаб қўйилган
13
. Мазкур давлатда терроризм, диний экстремизм ва
бошқа оғир турдаги жиноятларнинг содир этилишини олдини олишга
қаратилган лойиҳаларнинг татбиқ этилиши ёшларнинг диний оқимлар
ғоявий таъсирига тушишининг, улар томонидан жиноий қилмишлар содир
этилишини олдини олишда муҳим роль ўйнайди.
Хусусан, шундай дастурлардан бири «Чиқиш (выход)» бўлиб, хусусий
фондлар томонидан молиялаштирилади. Мазкур гуруҳ аҳолига (асосан
ёрдамга муҳтож ёш қатламга) кўчиш, иш топиш ҳаттоки жиноят шоҳиди
сифатида
ўз
шахсий
маълумотларини
ўзгартиришларида
ҳам
12
Социальная работа в Германии // [Электрон манба]: http://soc-work.ru/article/152 (мурожаат вақти:
31.05.2019 й.).
13
Мороков И.Р.
Участие представителей гражданского общества в профилактике безнадзорности и
правонарушений несовершеннолетних: зарубежный опыт // Шестая ежегодная конференция кафедры Истории
науки и техники − Екатеринбург: УМЦ УПИ, 2016. − С. 267.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
69
кўмаклашади. Сўнгги 10 йилда 300 дан ортиқ шахслар аниқ масалаларни
ҳал этишда «Чиқиш» дастури кўмагидан фойдаланган
14
. Мамлакатда
татбиқ этилган муҳим лойиҳалардан яна бири
«Сompetent for Democracy –
networks against right-wing extremism»
дастури бўлиб, унинг асосий
вазифаси ёшларда экстремал (муаммоли) вазиятлардан чиқиш ва уларга
қарши
курашиш
кўникмаларини
кенгайтиришга
қаратилган
профессионал маслаҳатлар бериб бориш ҳисобланади
15
. Ёшларнинг
ноқонуний гуруҳларнинг фаолиятига аралашиб қолишларини ҳамда
ижтимоий
тармоқларидаги
«тақиқланган
ҳудудлар»
нинг
фойдаланувчисига айланишини олдини олишга кўмаклашиш ҳам
дастурнинг асосий йўналишларидан биридир
16
.
Мазкур дастурлар доирасидаги профилактик чора-тадбирлар ўз натижа-
сини берганлигини кўриш мумкин. Жумладан, Германия ҳуқуқбузарлик-
ларнинг барвақт олдини олишни таъминлаш орқали 2017 йилда
жиноятчиликни камайишига эришган давлатлар орасида АҚШ (48,7 %),
Италия (44,6 %), Франция (43,6 %), Буюк Британия (41,1 %), Испания
(32,2 %)дан
кейин
олтинчи
ўринда
бўлиб,
йил
давомида
жиноятчиликнинг 32,0 %га камайишига эришган
17
. Шу ўринда
мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатда ҳам айнан шундай
тенденцияни кузатиш мумкин. Масалан, кенг жамоатчиликнинг иштироки
билан 2018 йилда умумий жиноятчиликни 36 %га камайтиришга
эришилган бўлса, 3 минг 205 та ёки 35 %дан зиёд маҳаллада бирорта ҳам
жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган
18
.
Англосаксон тизимдаги давлатларда вояга етмаганлар суди
фақатгина оғир бўлмаган жиноят ишларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Оғир турдаги жиноятлар эса умумий судларда ҳал этилади. Минтақавий
моделга асосланган давлатларда вояга етмаганлар томонидан содир
14
Большова Н.Н.
Молодежная политика в ЕС: Роль образования в противодействии проявления
экстремизма (пример Германии) // [Электрон манба]: https://mgimo.ru/files2/z11_2014/Molodezhnaya-politika-v-
EU-rol-obrazovaniya-v-protivodeystvii-proyavleniy-ekstremizma.pdf (мурожаат қати: 09.06.2019 й.).
15
Хайнц Р.,
Бюринг О.
Молодежь
в
центре
внимания
//
[Электрон
манба]:
https://moluch.ru/archive/106/25303/ (мурожаат қати: 09.06.2025 й.).
16
Чекалина А.А.
Превенция экстремизма молодежи: опыт Великобритании // [Электрон манба]:
http://cyberleninka.ru/article/n/preventsiya-ekstremizma-molodezhi-opyt-velikobritanii
(мурожаат
вақти:
09.06.2025 й.).
17
Гордеев А.Ю
. К вопросу о положительном опыте предупреждения преступлений в зарубежных
странах // Matters of Russian and International Law. – 2017. – Vol. 7. – P. 116 (115–121).
18
Мирзиёев Ш.М.
Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона
ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг
26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза // Халқ сўзи. – 2018. – 8 дек.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
70
этилган ҳар қандай жиноятлар вояга етмаганлар («ювенал») судида кўриб
чиқилади
19
.
Россия Федерацияси
(РФ) ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
таъминлаш бўйича ўзига хос тизим яратилган давлатлардан бири
ҳисобланади. Мазкур йўналишдаги фаолиятни ташкил этишдаги ижобий
тенденциялар 2000 йилдан, яъни Россия ҳаётида шахс, жамият ва
давлатни жиноий тажовузлардан ҳимояловчи ишончли, самарали ва
хавфсиз тизим яратилмагунча кузатилмайди деган хулосага келингандан
бошлаб кузатила бошланган.
Мазкур давлатда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимининг
асосий принциплари қуйидагилардан иборат: ушбу соҳадаги норматив-
ҳуқуқий базани мустаҳкамлаб бориш; ёшлар ўртасида профилактик
ишларни мунтазам таъминлаш; озодликдан маҳрум этиш жойларидан
бўшатилган шахслар, шунингдек доимий иш ёки яшаш жойи бўлмаган
шахсларни ижтимоий мослаштириш; ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда
фуқаролик жамияти институтлари ролини ошириш.
Ўрганишлар шундай хулосага келиш имконини берадики, ушбу
мамлакатда ёшлар ҳуқуқбузарликлари профилактикасини тартибга солиш
бўйича етарлича норматив-ҳуқуқий база яратилган.
Бироқ статистик маълумотлар таҳлил этилаётган йўналишдаги
фаолият натижалари қониқарли эмаслигини кўрсатади. Чунончи, Россия
Бош Прокуратураси маълумотларига қараганда, 2013 йилда Москвада
ўсмирлар томонидан содир этилган жиноятлар кўрсаткичи 24,1 %га
ошган. Вояга етмаганлар томонидан содир этилган ўғирлик, талончилик
ва босқинчилик жиноятлари эса 40 %га ўсган
20
.
Айнан шу нуқтаи-назардан ҳам ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси самарадорлигини ошириш учун ички ишлар органлари,
вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, даволаш-профилактика
муассасалари, халқ таълими, маданият-маърифат муассасалари ва
фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш
муаммоларига асосий эътибор қаратила бошланган.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда ҳам ўрганилаётган
соҳадаги масала давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Буни сўнгги
19
Ветошкин С.А.
Ювенальное право: Учеб. пособие. Екатеринбург, 2008. – С. 142−144.
20
Рекомендации Общественной палаты РФ на тему «Состояние и профилактика преступности среди
несовершеннолетних»
//
[Электрон
манба]:
http://inbalashikha.ru/novosti/obshchestvo/rekomendacii-
obshchestvennoy-palaty-rf-na-temu-sostoyanie-i-profilaktika-prestupnosti-sredi-nesovershennoletnih (мурожаат вақти:
03.09.2025).
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
71
йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижаси ҳам яққол тасдиқлайди.
Жумладан, Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар
ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ички ишлар органларида
ишлайдиган психолог-педагоглар мактабини яратиш, олий ўқув
юртларида психолог кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан қайта кўриб
чиқиш борасидаги вазифаларнинг белгиланганлиги
21
бу борадаги
ишларни янги босқичга олиб чиқди. Хусусан, педагог-психолог кадрларни
тайёрлаш ва улар фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид бир қатор ишлар
амалга оширилмоқда.
Аҳолига, сифатли психологик хизмат кўрсатиш, психологик хизмат
фаолиятини бошқаришни мувофиқлаштириш, таълим муассасалари билан
профилактика инспекторлари ва жамоат вакиллари ўртасидаги
ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш, психология
мактабини ривожлантириш ва олий таълимда тор ихтисосликлар бўйича
кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш, психологик марказлар ташкил
этишни йўлга қўйиш мақсадида таълимнинг барча босқичларида
психологик
хизмат
кўрсатувчи
тузилмалар
фаолиятини
мувофиқлаштириш ҳамда бошқаришни амалга оширадиган ижтимоий-
психологик хизмат кўрсатиш республика маркази ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 майдаги 472-
сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида психологик хизмат
кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасида
узлуксиз таълим тизимида психологик хизматларнинг узвийлиги ва
узлуксизлигини таъминлаш учун «Психологик хизмат» концепциясини
яратиш ва амалиётга татбиқ этиш борасидаги муҳим масаланинг белгилаб
берилганлиги ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
таъминлашнинг самарали механизмларини жорий этишга имкон яратади.
Умуман олганда, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир илғор
хориж давлатлари тажрибасининг ўзига хос хусусиятларидан бири
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлиги уларда татбиқ этилган
махсус дастур ҳамда лойиҳаларга бевосита боғлиқлигидир.
21
Қонун устувор, адолат барқарор бўлса, жиноятчиликка ўрин қолмайди // [Электрон манба]:
http://www.uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/3831 (мурожаат вақти: 10.06.2025 й.).