ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СУД ҲОКИМИЯТИНИНГ ОШКОРАЛИГИ ВА ОЧИҚЛИГИ ТАМОЙИЛИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ БАЪЗИ МАСАЛАЛАРИ

Аннотация

Суд муҳокамасининг ошкоралик принципи аҳолининг одил судлов тўғрисидаги ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий хаётида ахборотлаштириш кенг йулга куйилмокда, бу тенденция суд тизимига ҳам таъсир кўрсатди. Интернетда судларнинг электрон ресурслари, реал вақт режимида суд мажлисларини трансляция қилиш каби маълумотларни олишнинг бундай усуллари мавжуд бўлиб, бу борада ўзининг классик маъносини йўқотмаган ҳолда, ошкоралик принципи одатий доирадан ташқарига чиқмокда.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
39-44

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Ибодулло , Х. . (2025). ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СУД ҲОКИМИЯТИНИНГ ОШКОРАЛИГИ ВА ОЧИҚЛИГИ ТАМОЙИЛИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ БАЪЗИ МАСАЛАЛАРИ. Теоретические аспекты становления педагогических наук, 4(22), 39–44. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/tafps/article/view/135795
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Суд муҳокамасининг ошкоралик принципи аҳолининг одил судлов тўғрисидаги ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий хаётида ахборотлаштириш кенг йулга куйилмокда, бу тенденция суд тизимига ҳам таъсир кўрсатди. Интернетда судларнинг электрон ресурслари, реал вақт режимида суд мажлисларини трансляция қилиш каби маълумотларни олишнинг бундай усуллари мавжуд бўлиб, бу борада ўзининг классик маъносини йўқотмаган ҳолда, ошкоралик принципи одатий доирадан ташқарига чиқмокда.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

39

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СУД ҲОКИМИЯТИНИНГ

ОШКОРАЛИГИ ВА ОЧИҚЛИГИ ТАМОЙИЛИНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИНГ БАЪЗИ МАСАЛАЛАРИ

Ибодулло Хайрулло Жахонгир ўғли

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат универстити юридик

факультети “Давлат ҳуқуқий фанлар” кафедраси ассистенти.

khayrullo261996@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.16949963

Суд муҳокамасининг ошкоралик принципи аҳолининг одил судлов

тўғрисидаги ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган. Сўнгги
йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий хаётида ахборотлаштириш
кенг йулга куйилмокда, бу тенденция суд тизимига ҳам таъсир кўрсатди.
Интернетда судларнинг электрон ресурслари, реал вақт режимида суд
мажлисларини трансляция қилиш каби маълумотларни олишнинг бундай
усуллари мавжуд бўлиб, бу борада ўзининг классик маъносини йўқотмаган
ҳолда, ошкоралик принципи одатий доирадан ташқарига чиқмокда.

Суд мажлисининг ошкоралиги суд жараёнининг очиклиги

(шаффофлиги) тамойили билан чамбарчас боғлиқдир. Ушбу икки
тамойилнинг биргаликда амалга оширилиши судларнинг очиқлиги каби
ҳодисанинг мавжудлигини таъминлайди. “Ҳозирда якуний формула
топилди, дейиш мумкин эмас, аксинча, “одилсудловнинг очиқлиги”
ибораси асосий атама сифатида тан олинган, дейиш тўғри бўлади”[1].

Очиқ одил судлов мавзуси илмий муҳокамаларда тез-тез эшитилади

ва суд-ҳуқуқ тизими вакиллари билан суҳбатларда устувор масала
сифатида тилга олинади, илмий тадқиқотларда муҳим мавзу сифатида
қаралади. Сўнгги йилларда одил судловнинг очиқлигини тартибга
солувчи меъёрий-ҳуқуқий база сезиларли даражада кенгайди. Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд
муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш
ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, суд муҳокамаси
ошкоралигини, фуқаролар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, давлат
ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва
оммавий ахборот воситалари вакилларининг судлар фаолиятига доир
ахборотдан хабардорлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси, «Судлар тўғрисида»ги, «Ахборот олиш кафолатлари ва
эркинлиги тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва
кафолатлари

тўғрисида»ги,

«Ахборотлаштириш

тўғрисида»ги,

«Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Давлат
ҳокимияти

ва

бошқаруви

органлари

фаолиятининг

очиқлиги

тўғрисида»ги, «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

40

воситалари тўғрисида»ги қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга мувофиқ, тегишлича, Ўзбекистон Республикасининг
Фуқаролик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-
процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги

кодекси,

Ўзбекистон

Республикасининг

Маъмурий

жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда амалга
оширилиши кўрсатилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил

16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада
кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 11-сонли фармони очиқлик ва
ошкоралик принципларини таъминлашда мўҳим қадам бўлди.

Суд процесслари тўғрисидаги маълумотларга кириш каби ҳодисани

тавсифлашда турли хил формулалар қўлланилади: “суд тизимининг
шаффофлиги”, “одилсудловнинг шаффофлиги”, “суд фаолиятининг
очиқлиги”, “одил судловнинг ахборот сохасидаги очиқлиги”, “суд
жараёнларининг шаффофлиги” ва бошқалар. Тақдим этилган атамалар
ягона маъно билан боғланган - ҳуқуқий жараённи жамиятнинг ҳар бир
аъзоси учун очиқ ва тушунарли қилишдан иборатдир.

Бироқ, суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолиятига доир

ахборотни олиш фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий суд
ишларини юритиш вазифаларини амалга оширишга хизмат қилиши ва
судлов фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга олиб келмаслиги лозим,
бинобарин Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 136-моддасига
кўра, судьяларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар
қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга
мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Демак, суд жараёнларининг очиқлиги ошкораликни хам ўз ичига

олади, деган фикрни асос қилиб олсак, бу таркибий қисмларни таҳлил
қилиш зарур.

Ошкоралик

принцини

тахлил

қилиш

учун

Ўзбекистон

Конституциясининг 137-моддаси асос бўлиб, унга кўра, “Ҳамма судларда
ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда
белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади”[2].

Судлар фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш қуйидаги

йўллар билан таъминланиши мумкин: очиқ суд мажлисларида иштирок
этиш; судлар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот
воситаларида ошкор қилиш (эълон қилиш); интернетда маълумотларни
жойлаштириш; суд биноларида маълумотларни куринадиган килиб


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

41

жойлаштириш; архив фондлари маълумотлари билан танишиш; сўров
бўйича маълумотларни тақдим этиш. Шу билан бирга, судлар фаолияти
тўғрисидаги маълумотлар давлат ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа
сирни ташкил этувчи маълумотларга киритилган бўлса, улардан
фойдаланиш чекланган.

Суд амалиётини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, судлар аниқ ишларни

кўришда

фуқаролик

ва

иқтисодий

суд

ишларини

юритиш

принципларидан деярли фойдаланмайдилар. Ўзбекистон Республикаси
фуқаролик процессуал кодексининг 399

1

-399

2

-399

3

- моддалари,

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 279-
моддасига кўра суд ишларини юритиш принципларидан фақат иккитаси,
жумладан иш кўрилаётганида иш юритилаётган тилга доир қоидалар
бузилган бўлса (суд ишлари юритиладиган тил принципи) ва ишда
иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги
(тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги принципи) суд ҳужжатини
бекор қилиш ва ўзгартириш асос бўлади. Қолган холларда суд ишларини
юритиш принципларининг бузилиши суд ҳужжатининг бекор қилиш ва
ўзгартиришга асос бўлмайди. Айтайлик, қонуннинг мазмунидан
судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига
бирон-бир

тарзда

аралашишга

йўл

қўйилганда

(судьяларнинг

мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши принципи), ишларни
ҳал қилиш шахсларнинг нотенг мавқе асосида амалга оширилганда (
қонун ва суд олдида тенглик принципи) бу ҳолат суд қарорини бекор
қилиш ва ўзгартиришга асос ҳисобланмайди. Худди шундай юқори
инстанция суди судьянинг ошкоролик принципини қўпол равишда бузган
ҳолда қабул қилган қарорини бекор қилиш ва ўзгартиришга ҳақли
бўлмайди[3].

Суд процессининг ошкоралик тамойили процессуал қонунчиликда

ҳам мустаҳкамланган, жумладан: Ўзбекистон Республикаси жиноят
процессуал кодексининг 19-моддаси, Ўзбекистон Республикаси маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 274-моддаси, Ўзбекистон
Республикаси фуқаролик процессуал кодексининг 12-моддаси, Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 11-моддаси ва
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги
кодексининг 13-моддасида келтириб ўтилган [4,5,6,7,8] ва, аслида, ҳамма
жойда у иккита асосий элемент орқали намоён бўлади.

Биринчи элемент - судларда ишларни очиқ кўриш. Учрашувнинг

“очиқ эшиклар”да ўтказилиши, бунда барча манфаатдор тарафлар ва
оммавий ахьорот воситалари вакиллари ишни кўриб чиқишда қатнашиши


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

42

мумкин. Ушбу шаклда норма, агар “ўлик” бўлмаса, самарасиз бўлади, чунки
кўпчилик жараёнлар бўш хонада содир бўлади. Бундан ташқари, ушбу
қоидадан истисно қонун билан белгиланади: ишни ёки унинг бир қисмини
ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқиш, очиқ суд мажлисида ҳозир бўлган
шахсларни суд мажлисида қайд этиш ва уларнинг овоз ёзиш мосламалари
ёрдамида жараённи ёзиб олиш ҳуқуқига эгалиги. Суд мажлисини суратга
олиш, видеоёзувга олиш, шунингдек, радио ва телевидение орқали
эшиттиришга тайёрлаш суд мажлисида раислик қилувчи судянинг рухсати
билан йўл қўйилади.

Иккинчи элементни суд ҳужжатларини оммавий эълон қилиш

шакллари орқали кўриб чиқиш мумкин:

1) суд ҳужжатини очиқ суд мажлисида эълон қилиш;
2) суд ҳужжатини суд идорасига ва (ёки) архивига сақлаш учун

топшириш;

3) иш материалларини сканерлаш ва уларни электрон шаклда сақлаш;
4) суд ҳужжатлари матнларини босма нашрларда эълон қилиш;
5) суд ҳужжатлари матнларини интернет тармоғида, суднинг расмий

веб-сайтида, шунингдек, барча суд қарорларини publication.sud.uz ягона
порталида автоматик равишда оммалаштириш тизимида эълон қилиш ва
ҳ.к.

6) суд ҳужжатлари нусхаларини процесс иштирокчиларига ва уларни

олишдан манфаатдор бошқа шахсларга етказиш.

Бизнингча, суд тизими вакили бўлган давлат ва жамият ўртасидаги

боғлиқликнинг мавжудлиги барчани кизиктирадиган холатдир. Ҳа,
бундай алоқа мавжуд ва у адолат очиқлигининг коммуникатив функцияси
билан ифодаланади. Давлат суд жараёнларининг шаффофлигини
таъминлайди, аммо жамият бу ҳуқуқдан фойдаланиши ва керак бўлса,
қонунбузарлик ҳолатларига уз муносабатини билдириши керак.

Суд статистикаси шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг биринчи ярмида

фуқароларнинг суд ҳимоясига оид мурожаатлари сони сезиларли
даражада ошган. Бу фуқароларнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончи, суд
органларининг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини профессионал ва
самарали ҳимоя қилиш қобилиятига ишончи ортиб бораётганидан
далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг stat.sud.uz
сайтидан олинган маълумотларга кўра, 2024 йил 1-ярмидаги фаолият
якунларининг асосий кўрсаткичлари бўйича жиноят ишлари бўйича
судларда 29.085 та, маъмурий судларда 7.419 та, фуқаролик ишлари
бўйича судларда 694.477 та, иқтисодий судларда 194.418 та ишлар кўриб
чиқилган.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

43

Юқоридагиларни умумлаштириб, шуни таъкидлаймизки, Ўзбекистон

Республикасида

суд

жараёнининг

очиқлиги

ва

ошкоралиги

тамойилларини амалга оширишнинг асосий вазифаси судлар ва
фуқаролик жамияти ўртасида алоқаларни кенг ташкил этиш ва мулоқотни
ўрнатиш, судлар ва оммавий ахборот воситалари ўртасида ўзаро
ҳамкорликни йўлга қўйиш, фуқароларни суд-ҳуқуқ тизими фаолияти
тўғрисида тўлиқ хабардор қилиш, шунингдек, ҳуқуқ ва одил судлов
соҳасидаги муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ёндашувларни ўз
вақтида ва самарали ишлаб чиқиш бўйича, юридик ҳамжамиятлари ва
жамоатчилик вакилларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш давр
талабидир.

Судлов жараёнининг очиқлиги ва ошкоралик тамойили хозирги

замоннинг мухим маҳсулидир. У бизнинг кўз ўнгимизда ривожланиб,
тобора кўпроқ янги хусусиятларга эга бўлмокда. Очиқлик тамойили энг
динамик тамойиллардан бири бўлиб, унинг янада модернизация
қилинишига шубҳа йўқ. Аммо шуни таъкидлаш керакки, суд
жараёнларининг очиқлиги оқилона чегарадан чиқиб кетмаслиги керак,
чунки инсонлар тақдири суд залида ҳал қилинади, инсон ҳуқуқларига
ҳурмат эса энг олий қадрият ҳисобланади.

Иқтибослар/References

1. Поздняков М. Л. Практическая реализация принципа открытости
правосудия в Российской Федерации // СПб. : Институт проблем
правоприменения при Европейском университете в Санкт-Петербурге,
2013;
2.

Ўзбекистон

Республикасининг

Конституцияси.

(Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023-й., 03/23/837/0241-сон);
3. К.О.Синдоров. Фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш
принципларини такомиллаштириш ва қўллашнинг айрим масалалари,
2023;
4. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси. (Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й.,
03/25/1081/0738-сон);
5. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й.,
03/25/1080/0710-сон);
6. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси. (Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й.,
03/25/1069/0510-сон);


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

44

7. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси. (Қонун
ҳужжатлари

маълумотлари

миллий

базаси,

17.06.2025

й.,

03/25/1069/0510-сон);
8. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодекси. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон).

Библиографические ссылки

Поздняков М. Л. Практическая реализация принципа открытости правосудия в Российской Федерации // СПб. : Институт проблем правоприменения при Европейском университете в Санкт-Петербурге, 2013;

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023-й., 03/23/837/0241-сон);

К.О.Синдоров. Фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш принципларини такомиллаштириш ва қўллашнинг айрим масалалари, 2023;

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й.,

/25/1081/0738-сон);

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон);

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й.,

/25/1069/0510-сон);

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон);

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон).