THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
133
МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИКНИ
ТАЪМИНЛАШДА ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК ВА
БИРДАМЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
ИСТИҚБОЛЛАРИ
Холматов Учқунжон Хамидуллаевич
Фарғона давлат университети тадқиқотчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13162431
Аннотация:
ушбу
мақолада
миллатлараро
тотувлик
ва
ҳамжиҳатликни таъминлашда ижтимоий ҳамкорлик ва бирдамликни
шакллантиришнинг вазифалари истиқболлари
таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
ахборот, ахборий-маданий таҳдидлар, ахборий-диний
таҳдидлар, ахборий-психологик таҳдидлар, секуляризм, миллатлараро
тотувлик, рақамли трансформациялашув,
ахборот тенгсизлиги, ахборот
экстремизми, ахборот жинояти.
Ўзбекиситон ҳам ўзининг янги тараққиёт босқичида миллатлараро
тотувлик
ва
ҳамжиҳатликни
таъминлаш, жамиятда ижтимоий
бирдамликни шакллантириш, миллий бирдамлик асосида фаолият
юритишни таъминлашга доир вазифалар долзарблик касб этмоқда. Зеро,
“ижтимоий ҳамкорлик жамиятда тинчлик ва барқарорлик, юксак
тараққиётни таъминлашнинг муҳим омилидир. Ижтимоий ҳамкорлик
бўлмаган жамиятда бошбошдоқлик, турли миллат ва элат вакиллари
ўртасида ишончсизлик ортиб, қарама-қаршилик ва зиддиятлар кучайиши,
бу эса, охир-оқибатда, оғир инқирозга олиб келиши мумкин”[1]. Шу
маънода жамиятимизнинг янги тараққиёт босқичида миллий бирлашув
ғояси асосида ижтимоий ҳамкорликка эҳтиёж пайдо бўлмоқда.
Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб
ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги
йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимизнинг
фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация
қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва
манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини
шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари[2]
сифатида белгиланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев 2021 йил 19 январь куни
маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу
борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш
масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида “жаҳон тарихига назар
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
134
солсак, ҳар бир халқ аввало маънавий бирлашуви, миллий ғояси билан
юксалганини, бугун янги ҳаёт қуриш, ривожланган давлатлар қаторига
чиқиш йўлидан бораётган мамлакатимизда ҳам миллий ғоя масаласи жуда
муҳим аҳамиятга эга” [3]эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтади.
Шунингдек, у яна қуйидаги фикрларни ҳам қўшимча қилади: “Биз
яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик,
гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини,
миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар
халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига
асосланган”. Шундай экан, янги Ўзбекистон тараққиёт йўли ғоявий
бирлашув асосида, миллий бирдамлик тамойиллари орқали қурилиши
зарурлиги келиб чиқади.
Ҳозирги даврда шаклланаётган янги ижтимоий реалликка мувофиқ
янги ғоялар, тамойиллар, назариялар яратилмоқда. Чунки эски ғоялар,
ёндашувлар тобора тез ўзгариб бораётган ижтимоий жараёнларринг
марказидамиз. Луғатлар, иборалар, ижтимоий мулоқотлар янгича
идеология, тамойиллар билан бойиб бормоқда. Буларнинг ҳаммаси
ижтимоий ҳаётимизда содир бўлган ўзгаришларни акс эттиради.
Жамиятда мақсадлар муштараклиги ижтиммоий ҳамкорликни
келтириб чиқаради. Ижтимоий ҳамкорлик жамият барқарорлигининг
асоси ҳисобланади. “Ижтимоий ҳамкорлик ғоясини амалга ошириш йўлида
ғов бўладиган энг хатарли тўсиқлар ақидапарастлик, терроризм,
экстремизм, айирмачилик, маҳаллийчилик, тажавузкор миллатчилик ва
шовинизмдир. Бундай зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолган жамият
табиий равишда ҳалокатга юз тутади. Бунга узоқ ва яқин тарихдан кўплаб
мисоллар келтириш мумкин. Мафкуравий курашлар кучайиб бораётган
бугунги кунда фуқароларимиз ўртасида ижтимоий ҳамкорликни
кучайтириш долзарб аҳамият касб этади”[4]. Шу боис, жамиятнинг янги
ривожланиш босқичида инсонларни ижтимоий ҳамкорликка ундовчи
бирлаштирувчи ғояга, ҳампжиҳатликка ундовчи идеологик кучга эҳтиёж
ортиб бормоқда.
Жамиятнинг янги тараққиёт босқичида олий мақсадга эришиш учун
миллий бирдамликни шакллантириш лозим. Мақсад ҳаракатга мувофиқ
бўлиши учун шарт-шароитлар қандай бўлиши керак? Бундай шарт-шароит
– мақсадга максимал даражада эришиш ва ғоянинг амалга оширилишидир.
Жамиятнинг янги ривожланиш босқичида ижтимоий бирдамлик
ўзига хос миллий мафкурадир, у муайян мулоҳаза, қоида, фикрларда
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
135
ифодаланади. Унга эришиш илмий, технологик, иқтисодий, ижтимоий
детерминанталар мажмуи сифатидаги объектив шарт-шароитларга ҳамда
субъектив омиллар, жамиятда ижтимоий адолатнинг таъминланиши,
ижтимоий масъулият ва фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги ва ижтимоий
муносабатларни тартибга солувчи ахлоқий тамойил ва ҳуқуқий
нормаларга боғлиқдир. Мақсадга турли восита, усуллар ёрдамида
эришилади. Мақсадга эришиш воситалари ҳам моддий, ҳам маънавий
бўлиши мумкин. Мақсад алоқалари тизими ҳаракатлар дастурида акс
этади. Мақсад ва унга эришиш воситасининг ўзаро таъсири уларнинг
умумий томонлари мавжудлиги билан боғлиқ. Ўзаро таъсир умумий
томонлар орқали амалга оширилади, бунинг натижасида ўзаро таъсир
этувчи тизимлар ўзгаради.
Шунингдек, демократик давлат қуриш жараёни инсонлар
фаолиятининг серқирралигини, турли-туманлигини тақозо этади. Ушбу
жараёнда фаолият ва фикр, манфаатлар, эҳтиёжлар, қадриятларни танлаш
плюрализми, яъни кўплиги билан белгиланади. Улар баъзида бир-
бирларига қарама-қарши бўлган қарашлар, фаолиятларда намоён бўлади.
Лекин булар ижтимоий тангликсиз, тинч, осойишта йўл билан ҳал
қилинмоғи лозим. Бунинг учун жамиятда барқарорлик мавжуд бўлиши
керак. Ижтимоий барқарорлик ва мамлакатнинг олға қараб ривожланиши
жамиятни ҳар томонлама ислоҳ қилиш жараёнининг фундаментал
таянчидир. Демак, барқарорлик турли хил қарашлар бирлигининг шарти
ва ички ҳамда ташқи мувозанатни сақлаш воситаси ҳамдир.
Янги Ўзбекистонни ўз ҳаётидан рози, бахтли инсонлар мамлакатига,
ҳар томонлама ривожланган ижтимоий маконга айлантириш ушбу
йўналишдаги
ислоҳотларимизнинг
асосий
мақсадидир.Бизнинг
олдимизда аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш
бўйича кечиктириб бўлмайдиган зарур чораларни куриш каби муҳим
вазифа турибди.Ижтимоий соҳада бизни қийнайдиган бир қанча саволлар
бор,
жумладан:
мамлакатимизда
барча
ишсизлар
иш
билан
таъминланаяптими? Бунинг учун яна нималар қилиш керак? Хорижга иш
қидириб кетганларнинг қайси муаммолари ҳал этилмаган? Биз бир
нарсани тўғри тушунишимиз керак:
битта ишсиз одам - ўнта муаммо
дегани.
Бу муаммолар ишсиз одамнинг ўзига, оиласи ва маҳалласига,
жамиятга келтирадиган зарарини ҳисобласак, масаланинг нақадар
жиддий экани янада ойдинлашади[5]. Жамият янги тараққиёт босқичида
миллий юксалиштабиийлик жамият аъзоларини айниқса онги, тафаккури
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
136
ҳали тўла шаклланиб улгурмаган ёшларнинг ҳаётида бир мунча
қийинчилик билан амалга ошади. Чунки, ёшлар ижтимоий-сиёсий онгини
ўстириш ва янгича дунёқарашини шакллантириш масалалари маънавий
етукликка асосланган ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, хамфикрлилик омиллари
турли инқирозли ҳолатлар, тўқнашувларнинг олдини олиш жараёнида
намоён бўлади. Бу эса тараққиётнинг тадрижийлигига олиб келади.
Аждодлар қолдирган бой миллий меросни ўрганмасдан туриб,
инсонлар тафаккурини янгилаш, мустақил, эркин фикрлаш қобилиятини
ривожлантириш, маънавий шаклланиш, такомил топиш, юксалиш
формуласини яратиш мумкин эмас. Шарқ файласуфлари таълимотида
Ватанни севиш, инсонни асраб-авайлаш, табиатга муносабат, билим олиш,
ахлоқий фазилатларга эга бўлишга ундовчи фикрлар жуда кўп. Уларда
инсон учун муносиб бўлган ҳаёт шароитларини яратиш, бахт-саодат,
комилликка етакловчи йўлларни излаш ва тафаккурни ўстириш, ақл-
заковатини такомиллаштириб боришга қаратилган бебаҳо ғоялар
ифодаланган. Бу борада қадимги давр Хитой фалсафаси ва унинг номдор
вакили Конфуций қарашлари муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Конфуций қарашлари асосида жамиятни бирлаштириш, ғоявий
бирлашув асоси “Бутун дунё – ягона давлат” ғоясини асосида амалга
оширилади. Бу ерда “Бутун дунё” сифатида Хитой назарда тутилмоқда.
Мамлакатдаги ғоявий бирлашув кафолати ҳар бир инсоннинг жамиятда ўз
ўрнига эга эканлиги билан белгиланди. Конфуций бу ҳолатни, яъни
инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асоси сифатида
инсонпарварлик илгари суради. Шунингдек, жамиятдаги ғоявий бирлашув
ижтимоий бурчга содиқлик ва холислик билан ҳам белгиланади.
Янгилагнаётган Ўзбекистонда янги ғоявий концепция зарурлигини
ва бу асосда жамиятда ғоявий бирлашувни шакллантириш, миллий
бирдамлик, ҳамжиҳатликни ошириш учун қуйидаги жиҳатларга эътибор
қаратиш лозим.
- миллий ўзликни, анъаналарни, халқнинг орзу-умидларини, жамият
олдида турган мақсад ва вазифаларини қамраб олиши;
- жамиятнинг барча аъзоларини ягона миллий байроқ атрофида
бирлаштириб, уларни буюк мақсадлар сари чорлайдиган ғояни яратишни;
- миллатчилик, бошқа халқларни менсимаслик кайфиятидан холи
бўлиб, жаҳон ҳамжамиятида ўзимизга муносиб ўрин, ҳурмат ва иззат
қозонишида пойдевор бўлишини;
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
137
- жамият аъзоларини, аввало, ёш авлодни ватанпарварлик, эл-юртга
садоқат руҳида тарбиялашга мададкор бўлишини;
- ватаннинг ўтмиши, бугунги кун ва келажагини боғлайдиган, жаҳон
ҳамжамиятига, умумбашарий ютуқларга етаклаб борадиган ғояни байроқ
қилиб кўтариши керак.
Ижтимоий бирдамликни ва ҳамжиҳатликка ҳизмат қиладиган,
миллий бирдамликни шакллантирадиган мафкурани жамият аъзолари
қалби ва онгига сингдириш муҳим масала бўлиб, у одамларни, аввало
ёшларни эзгу ғояларга ишонтириш, уларни бир мақсад атрофида
уюштириш,
фаоллаштириш,
масъулиятини
ошириш,
олийжаноб
мақсадлар сари сафарбар этишда маънавий-руҳий жиҳатдан улкан
аҳамият касб этади. Шунингдек, жамиятнинг ғоявий бирлашуви ундаги
миллат ва элатларнинг миллий ўзлигини англаш жараёни билан уйғун
кечади. Миллий ўзликни англаш - миллат маънавий тараққиёт даражаси
мазмуни, ўзига хослигини тавсифловчи ижтимоий, аҳлоқий, сиёсий,
иқтисодий, эстетик, диний, фалсафий қарашларини ўзига хослиги
кўринишидаги муносабатлар мажмуаси. миллий ўзликни англаш миллий
онгнинг ривожланишидаги янги юксак даражаси сифатида қаралади [6].
Миллий ўзликни англаш шароитида миллий манфаатларни ўрганиш
ҳамда назарий жиҳатдан тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу
борада қатор илмий изланишлар амалга ошириш заруриятини келтириб
чиқаради[7]. Демак, миллий ўзликни англаш жараёнларига эътиборсизлик
ёхуд нохолис ёндашув четда турган ёт кучларга ўз геосиёсий
мақсадларини амалга оширишда барқарорликни парчаловчи дастак
сифатида салбий мазмундаги миллатчилик омилидан фойдаланишлари
мумкин. Шунинг учун ҳам, кўпгина олимлар миллатчиликка ўз миллатини
ва унинг манфаатларини худбинлик заминида мутлоқлаштириш йўлида
бошқа миллатларнинг манфаатлари билан ҳисоблашмайдиган, уларни
камситиб, ижтимоий адолатсизликлар туғдирадиган иллат сифатида
талқин этишган[8]. Шундай экан, жамиятнинг ғоявий бирлашувида
чегарадан чиқиб кетмаган, мутлоқлаштирилмаган миллий ўзликни
англаш жараёни муҳим аҳамият касб этади. Зеро, “давлат тараққиётини
ижтимоий-маънавий омиллардан холи тарзда тасаввур этиб бўлмайди.
Хозирги
замон
глобаллашув
жараёнлари бу
масалани янада
долзарблаштиради”[9]
.
Бугунги
кунда
муайян
мамлакатнинг
тараққиётини фақат моддий неъмат ва хизматлар ҳажмининг ўсиши
билан белгилаш мумкин эмаслиги тобора аён бўлиб бормоқда. Ўзбекистон
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
138
Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бу борада қуйидаги фикрни
айтади: “Бизнинг мақсадимиз – юртимизда халқ ҳокимиятини номига
эмас, балки амалда жорий қилиш механизмларини мустаҳкамлашдан
иборат. Ишончимиз комил: халқ давлат органларига эмас, балки давлат
органлари халқимизга хизмат қилиши керак” [10]. Шундай экан, халқ
манфаатларини усуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари
таъминланиши, бошақрувда ижтимоий адолатни ва қонунийликни
шаклланиши ҳам жамоатчилик бирдамлигига боғлиқлиги ва бу
жамиятнинг якдил ғоявий бирлашувига эҳтиёж заруратини кўрсатиб
беради. Демак, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида жамиятнинг
ижтимоий бирдамлик ва ҳамжиҳатликнинг заруратини бугунги кундаги
глобал ўзгаришлар шароити билан, шунингдек маданиятлараро
муносабатларнинг чуқурлашуви, тамаддаунлар тўқнашувининг тезлашиб
бориши, ахборотлашув жараёнининг кенгайиб бориши асосида содир
бўлаётган ғоявий таъсирлар, мафкуравий тажовузлар, беқарорликни
келтириб
чиқарувчи
ахборот-психологик
таҳдидлар
заруратга
айлантирмоқда. Бундай тажовузларга қарши ягона чора жамиятнинг
ғоявий бирлашуви, ҳамжиҳатлиги, ижтимоий бирдамлик ҳисси билан
боғлиқ. Шундай экан жамяитмизнинг ривожланиш палласида халқни
бирлаштириш, уни янги тараққиёт йўлига сафарбар этиш ва ижтимоий
бирдамликни яратиш учун ғоявий билашув эҳтиёжи ортиб бормоқда.
Жамиятда
ижтимоий
бирдамликнинг
хосиласи
сифатида
ватанпарварлик,
фидойилик,
садоқат,
ижтимоий
масъулиятни
ривожланишини зарур. Ватан туйғуси инсонда ватан манфаатларига зид,
ёт ғояларга, оқимларга қарши кучли, ишончли иммунитетни пайдо
қилади. Бунинг учун инсон жамиятда адолатлиликни усутвор деб билиши
зарур. Зеро, “адолатлилик қонунларга мувофиқ яшаш экан, қонун эса
барчадан фазилатлар билан яшашни талаб қилар экан, қонунларга
мувофиқ, адолатли иш тутувчи одам энг фозил одамдир. Адолатлилик энг
яхши фазилатдир”[11]. Ватанпарварликнинг ғоявий асослари тўғрисида
файласуф олим Э.Юсупов шундай деган эди: “Ватанпарварлик муайян
миллий маданият, мафкура, эътиқодлар асосида шаклланади ва
ривожланади. Шу маънода ҳозирги миллий истиқлол мафкураси мустақил
Ўзбекистон ватанпарварлигининг назарий асосини ташкил этади. Шу
мафкура асосида шаклланган ватанпарварлик умуммиллий фазилат
сифатида шаклланади ва сақланади [12]”. Бироқ миллий истиқлол
мафкураси
жамиятни
бирлаштира
олмади,
ватанпарварликни
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
139
шаклантиришга ҳизмат қиламди. Бунга саба бу мафкура баландпарвоз
шиорлар устига қурилган ва ҳаётда амаллий аксини кўрсата олмади.
Натижада бу шунчаки эскича гаплардан иборат идеологик таъсир
воситасига апйланиб қолди.
Хулоса қилганда, жамият янгиланаётган, онгимиз ва тафаккуримиз
ўзгараётган бир пайтда миллий тараққиёт омили бўлиб хизмат
қилиши учун эски мафкуравий андозалардан воз кечишимиз, янги
ижтимоий жараёнларнинг бутун моҳиятини ифодалаб берадиган янги
мафкурани вужудга келтиришимиз керак. Ҳатто, эски мафкурани қайта
“таъмирлаб”, ямаб-чирмаб, бичиб-тикиб янгилаш ҳам самара бермайди.
У бутунлай янги даврнинг, уйғонаётган руҳият, уйғонаётган инсон
ҳиссиёти ва жонланаётган янгича тафаккурнинг маҳсули сифатида
дунёга келмоғи лозим.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022
— 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси
тўғрисида”ги
ПФ-60-сонФармони//
https://lex.uz/docs/5841063
2. Мирзиёев Ш. Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик,
одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. https://xs.uz/uzkr/post/... 20:00. 19
январь 2021 йил.
3. Қуронов М. Бизни бирлаштирган ғоя. –Тошкент.: Ғофур Ғулом НМИУ.
2016. –Б. 21.
4. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент:
“Oʻzbekiston”нашриёти, 2021.-Б.200
5. Хажиева М. Онгда толерантлик ривожланишининг негизлари.-
Тошкент.:Fan vatexnologiya, 2010. –Б. 34.
6. Человек и культура межнационального общения (под ред.
Шермухамедова С.).-Ташкент.:Узбекистан, 1995.
7. Юсупов Э., Туленов Ж., Ғофуров З. Миллий масала бўйича фалсафий
суҳбатлар.-Тошкент.:Фан, 1990. –Б. 69.
8. Отамуродов С. Глобаллашув ва миллат.- Тошкент.: Янги асравлоди, 2008;
Баҳодир Зокир. Глобаллашув зиддиятлари. - Тошкент.: Тафаккур, №1,
2004;
9. Назаров А. Глобаллашув шароитида барқарор сиёсий тараққиёт
хавфсизлигини таъминлаш муаммолари. - Тошкент.:ЎзМу хабарлари, №
1/1, 2016.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
140
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг БМТ Бош
Ассамблеясининг 72 сессиясида сўзлаган нутқи. Интернет манба:
http//www/president.uz
11. Арасту. Ахлоқи кабир. –Тошкент.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси
ДИН. 2018. –Б. 143.
12. Юсупов Э. Инсон камолотининг маънавий асослари. - Тошкент.:
«Университет», 1998,-Б.156.