Авторы

  • Улуғбек Қулмуродов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси мустақил изланувчиси.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tafps.51122

Ключевые слова:

ИИВ тизимидаги таълим муассасалари ўзини-ўзи молиялаштириш илмий тадқиқот ва инновацион билимларни тижоратлаш «Enterpreneurial University» (“Тадбиркор университет”) концепцияси “Университет 1.0” “Университет 2.0” “Университет 3.0”.

Аннотация

Мазкур мақолада бошқа давлат органларига нисбатан кўп сонли бўлган ички ишлар органлари ходимларини давлат бюджети маблағларидан ўқитиш ва касбга тайёрлашда молиявий маблағларнинг етишмаслиги ёки ўз вақтида етиб бормаслиги каби муаммоларнинг вужудга келиши мумкинлиги асослантирилиб, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг ўзини-ўзи молиялаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

61

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИДА ЎЗИНИ-ЎЗИ МОЛИЯЛАШТИРИШ:

ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ЗАРУРАТИ

Қулмуродов Улуғбек Исломович

Ўзбекистон Республикаси

ИИВ Академияси мустақил изланувчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.12732277

Аннотация:

Мазкур мақолада бошқа давлат органларига нисбатан

кўп сонли бўлган ички ишлар органлари ходимларини давлат бюджети
маблағларидан ўқитиш ва касбга тайёрлашда молиявий маблағларнинг
етишмаслиги ёки ўз вақтида етиб бормаслиги каби муаммоларнинг
вужудга келиши мумкинлиги асослантирилиб, Ички ишлар вазирлиги
тизимидаги таълим муассасаларининг ўзини-ўзи молиялаштириш бўйича
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Таянч сўзлар:

ИИВ тизимидаги таълим муассасалари, ўзини-ўзи

молиялаштириш, илмий тадқиқот ва инновацион билимларни
тижоратлаш,

«Enterpreneurial University» (“Тадбиркор университет”)

концепцияси, “Университет 1.0”, “Университет 2.0”, “Университет 3.0”.

Миллий ва хорижий давлатлар статистикаси таҳлили бошқа давлат

органларига қараганда полиция идораларида хизмат ўтаётган ходимлар
сони нисбатан кўп эканлигини кўрсатмоқда. БМТ таҳлилига кўра дунё
бўйлаб ҳар 100 минг кишига 368,9 нафар полиция ходими тўғри келади.

1

Бу кўрсаткич Туркияда 521,5, Россияда 404,4, Италияда 408,6,
Қозоғистонда 383 нафарни, Ўзбекистонда эса 285,7 нафарни ташкил
этмоқда. Полиция ходимларини ўқитиш ва касбга тайёрлаш иқтисодий
жиҳатдан қудратли давлатларни ҳам молиявий қийинчиликга дучор
қилмоқда. Шу боис полиция ходимларини тайёрловчи таълим
муассасаларининг

ўзини

ўзи

молиявий

таъминлаш

соҳасини

кенгайтириш, пулли таълим ва хизмат кўрсатиш имкониятларини
ошириш, асосий фаолиятига таъсир кўрсатмайдиган тадбиркорлик ва
даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланишнинг фуқаровий-
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва пировардида бюджет
таъминоти юкламаларини қисқартириш масалалари бутун дунё
мамлакатларида долзарб бўлиб қолмоқда.

Дунё таълим бозорида шиддатли тус олаётган кадрлар

тайёрлашдаги рақобат курашида фақатгина мослашувчан ва замонавий

1

https://ru.wikipedia.org - Список стран по численности полиции


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

62

моддий-техник база билан таъминланган таълим муассасаларигина
иштирок эта олади. Мазкур жараёнларда фаол қатнашиш ва юқори
натижаларга эришиш махсус кадрларни ўқитиш ҳамда касбга
тайёрлайдиган ИИВ вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг ҳам
иқтисодий жиҳатдан қудратли бўлишини тақазо этади.

Зеро, таълим

муассасаларининг етарли даражада ва ўз вақтида молиялаштирилиши
унинг ривожланиши ва мавжуд бўлишини ҳамда мувофақиятли фаолият
юритишини таъминлайдиган муҳим омил саналади.

Таълим соҳасини глобал тарзда биринчилардан ўрганган

социология фахрий профессори Clark, Burton R. таълим муассасаларида
ўзини-ўзи молиялаштириш зарурати вужудга келганлигини таъкидлаб,
фанга

«Enterpreneurial

University»

(“Тадбиркор

университет”)

концепциясини киритишни таклиф қилади.

2

Мазкур концепциянинг

моҳияти шундан иборатки, таълим муассаси бир вақтнинг ўзида таълим,
илмий тадқиқот ва инновацион билимларни тижоратлаштиришга
қаратилган фаолиятни амалга оширади.

Бугун дунёда таълим муассасаларини фаолиятини ривошлантириш

бўйича турли моделларнинг мавжуд бўлишига қарамай, Ўзбекистон
шароитида Clark, R. Burtonнинг “Тадбиркор университет” концепциясини
жорий қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Зеро, ИИВ тизимидаги
таълим муассасаларининг анъанавий фаолияти дунё таълим бозорининг
глобаллашуви жараёнидаги талабларга мос кела олмаяпти. Шу мақсадда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги
ПФ-5847-сон фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси
олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш” Концепциясида
“олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий-
тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий
боғлиқлигини назарда тутувчи «Университет 3.0» концепциясини
босқичма-босқич жорий этиш” ҳамда “олий таълим муассасаларининг
инфратузилмаси ва моддий-техник базасини, шу жумладан халқаро молия
институтларининг имтиёзли маблағларини кенг жалб қилиш ҳисобига
яхшилаш, уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига
ўтказиш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш” назарда тутилди.

3

2

Clark, Burton R.

“Creating Enterpreneurial Universities: Organizational Pathways of Transormation. London and

New York: International Association of Universities Press and Pergamon Elsevier Science”, 1998. 53-б.; Кларк Б. 3.Р.
Создание предпринимательских университетов: организационные направления трансформации / пер. с ан. А.
Смирнова; Гос. у–Высшая школа экономики. – М.: изд. дом Гос. у–Высшей школы экономики, 2011. – С. 240.

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон еспубликаси олий таълим

тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон Фармони


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

63

Шу билан бирга илмий манбаларда учинчи авлод таълим

муассасаларини шакллантириш бўйича турли фикрлар билдирилган.
Мазкур концепция тарафдорлари бўлган АҚШнинг тадқиқотчи ва
мутахассис олимларидан Schulte P., Thorp H., Goldstein B. ва Ropke J.
фикрларига кўра, тадбиркор университетни ривожлантириш концепцияси
таълим муассасаларини асосий функциясини бажаришини чекламайди,
аксинча ўзини-ўзи молиялаштиришга кўмак беради ва бюджет
юкламасини камайтиришга хизмат қилади.

4

Clark, Burton R.нинг

«Enterpreneurial University» концепциясини ёқламаган олимлар таълим
муассасаларига тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга имкон
яратиш салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкинлигини қайд
этишади. Хусусан, Н.Бунякнинг фикрича, тадбиркорлик фаолияти таълим
муассасаси учун яширин хавфни ўзида мужассамлайди. Ушбу ҳолат шу
билан изоҳланадики, ўқитувчилар ресурслардан фойдаланган ҳолда,
ўзларининг тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга катта эътибор
қаратишади ва натижада бевосита мажбурияти ҳисобланган талабаларга
(таълим беришга) эътибор қаратмайди. Пировардида анъанавий таълим
бериш ҳамда университет учун қўшимча пул маблағларини ишлаб топиш
учун

ўқитувчи

ўзида

тадбиркорлик

фаолияти

кўникмаларини

шакллантириш ўртасида зиддият юзага келади деса,

5

А.А.Сидорова ва

Н.А.Румянцевлар Россиядаги мавжуд амалиётни таҳлил қилган ҳолда,
тадбиркор университет мезонига таълим муассасаларининг мос
келмаслигини қайд этган ҳолда, университетлар тарихий ривожланиш
хусусиятига кўра илмий эмас, балки асосан таълим бериш функциясини
бажаришга мўлжалланган. Шу сабабли улар кадрлар тайёрлашга жавоб
беради, Фанлар Академияси эса, илмий тадқиқотларни амалга оширади.
Таълим муассасалари у ёки бу фаолият турини танлашда эркинлик ва
мустақилликка эга эмас ва қолаверса уларда тадбиркорлик маданияти
паст ва тажрибаси етишмайди

6

, деб ҳисоблашадилар.

Албатта юқорида келтирилган фикрларнинг ҳар бир ўз асосига эга.

Бироқ, бугун таълим хизматлари фуқаролик ҳуқуқининг объекти

[Электрон манба] / URL:

https://lex.uz/docs/4545884#4547902

4

Schulte P.

“The entrepreneurial university: a strategy for institutional development” // Higher education in Europe.

V.29. – P. 187-193;

Thorp H., Goldstein B.

The Entrepreneurial University //

http://www.insidehighered.com/

views/

2010/ 09/27/ thorp;

Ropke J.

The Entrepreneurial University: Innovation, academic knowledge creation and regional

development in a globalized economy. N.Y., 1998.

5

Буняк Н.М.

Предпринимательский университет: сущность и особенности формирования // Экономика и

управление. 2016. – №2. – С. 144-147.

6

Сидорова А.А., Румянцев Н.А.

Предпринимательские университеты: сущность и тенденции развития. –М.,

2014. – С. 20-30.

https://papers.ssrn.com/sol3/papers.cfm?abstract_id=2430627


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

64

сифатида ўз ўрнини топишга улгурди. Таълим муассасаларининг пулли
таълим ва бошқа даромад келтирадиган фаолияти натижасида қўлга
киритаётган маблағлари шу таълим муассасасининг моддий-техник
базасини мустаҳкамлашга ва таълим сифатини оширишга хизмат
қилаётганлигини инобатга олган ҳолда давлат таълим муассасалари, шу
жумладан ИИВ тизимидаги таълим муассасалари ҳам ўқув жараёнига
халақит бермаган ҳолда тадбирокорлик ва дорамад келтирадиган фаолият
турлари билан шуғулланишлари мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Илмий изланишлар таҳлили ИИВ тизимидаги таълим муассасалари

сони 20 нафардан ошганлиги ва улар турли ташкилий-ҳуқуқий шаклда
(Академия, Институт, Лицей, Мактаб, Марказ ва бошқ.) фаолият
юритаётганлигини кўрсатмоқда. Мазкур таълим муассасаларини
«Университет 3.0» концепциясига ўтказиш аввало уларнинг ташкилий,
ҳуқуқий ва бошқарув фаолиятидаги мавжуд анъанавий усулларини ислоҳ
қилиш заруратини тақазо этади. Шу ўринда, халқаро таълим майдонида
маълум бўлган “Университет 1.0”, “Университет 2.0” ва “Университет 3.0”
моделларининг моҳияти ва ИИВ тизимидаги таълим муассасалари айнан
қайси моделга яқин эканлиги бўйича фикр билдиришни ўринли деб
ҳисоблаймиз.

Маълумки,

таълим

муассасасининг

илк

тарихий

ривожланиш босқичи “Университет 1.0” моделига тўғри келади. Бунда
анъанавий таълим бериш устувор вазифа ҳисобланади. С.Адизовнинг
билдиришича, “Университет 1.0 фақат таълим фаолияти билан
шуғулланади, у билимларни узатиш, кадрлар тайёрлаш ва ижтимоий
юксалишни таъминлашни амалга оширади”

7

. Яъни, “Университет 1.0”

модели биринчи авлод университети ҳисобланиб, унда фақат таълим
бериш макони мавжуд. Университет 2.0 моделидаги таълим муассасалари
эса бир вақтнинг ўзида иккита функцияни: таълим бериш ва илмий
тадқиқотни амалга оширади. “Учинчи авлод университети” ҳисобланган
“Университет 3.0” моделидаги таълим муасасасида эса ўзини-ўзи
молиялаштириш имкони юқори бўлади, чунки у фан-таълим билан бир
қаторда

инновация

ва

илмий-тадқиқотлар

натижаларини

тижоратлаштириш

фаолияти

билан

ҳам

шуғулланади.

О.В.Нариманованинг таъкидлашича “Бундай университет интеллектуал
мулк ҳуқуқларини бошқаради, тадбиркорлик экотизими, истиқболли
технологик бозорларни шакллантиради ва жаҳон миқёсида мамлакатнинг

7

Адизов, С.

(2022). УНИВEРСИТEТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ЗАМОНАВИЙ МАҚСАДЛАР. Iqtisodiyot

Va taʼlim, 23(4), 278–283.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

65

иқтисодий устунлигини яратиш платформасига айланади. Айнан шу
университетлар замонавий технологик инқилобнинг юзини белгилайди”

8

.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ички ишлар органларини инсонпарвар

полиция ташкилотига айлантириш борасида кенг қамровли ислоҳотлар
амалга оширилди. Маълумки, чорак аср мобайнида мазкур давлат органи
махсус қонуни бўлмаган ҳолда муваққат низом асосида фаолият юритди.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилда қабул қилинган “Ички ишлар
органлари тўғрисида”ги Қонуни мазкур соҳадаги ислоҳотларнинг
дастлабки босқичи бўлди. Ўзбекистон Республикасининг Президенти
Ш. Мирзиёев “Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг
кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар
соҳаси”

9

деб таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, ички ишлар органлари ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи давлат органи сифатида бажарадиган аниқ функция ва
вазифаларга эга.

Ички ишлар органларининг фаолияти эса уларда хизмат

қилаётган ходимларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ хати-
ҳаракатларида ўз ифодасини топади.

Ички ишлар органлари учун профессионал касбий билим даражасига

эга

бўлган

кадрларни

тайёрлаш

ИИВ

тизимидаги

таълим

муассасаларининг асосий фаолияти ҳисобланади. Президенти Ш.Мирзиёев
таъбири билан айтганда “... ушбу идоралар ҳали халқчил тузилмага,
фуқароларнинг чинакам ҳимоячисига айлангани йўқ”

10

.

Шу сабабли,

ислоҳотларни давом эттириб, ички ишлар идораларини халқчил
профессионал тузилмага айлантириш зарурлигини ва бу борада хорижий
давлатларнинг

илғор

тажрибалари

ўрганилишини

муҳим

деб

ҳисоблаймиз. Профессор Н.Кулдашев ўз тадқиқотида “Бугунги кунда
инсонпарвар полиция тизимини яратиш давлатлар олдидаги муҳим
вазифадир. Бунда Дания, Исландия, Швейцария, Гонконг, Люксембург,
Мальта, Янги Зеландия, Норвегия ва Португалия каби давлатларнинг
полиция фаолияти тажрибасидан фойдаланиш айни муддаодир” деб
таъкидлайди.

11

Дарҳақиқат, Халқаро иқтисодиёт форуми ҳар йили

“Полиция хизматларининг ишончлилиги” (Reliability of police services)

8

Нариманова О.В.

Концепция Университет 3.0: перспективы реализации в России в условиях новой

технологической революции. // Личность в меняющемся мире: здоровье, адаптация, развитие: сетевой журн.
2019. Т. 7. № 2 (25).

9

Ш.М.Мирзиёев

.

Ички

ишлар

органлари

ходимлари

ва

фахрийларига

табрик.

URL:

https://aniq.uz/yangiliklar/shavkat-mirziyoev-ichki-ishlar-organlari-xodimlarini-tabrikladi

10

«Бу

идоралар

халқчил

эмас»

Президент

ички

ишлар

органлари

ҳақида

URL:

https://kun.uz/news/2020/01/24/bu-idoralar-xalqchil-emas-prezident-ichki-ishlar-organlari-haqida

11

Кулдашев Н.А.

Ички ишлар органлари деликт муносабатлар субъекти сифатида. Юрид. фанлар док. дис...

(Doctor of Science) . – Т., 2021. – Б.143


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

66

бўйича ҳисобот тақдим этади. Унинг маълумотига кўра 2023-2024
йилларда ҳам юқорида қайд қилинган давлатлар энг ишончли полиция
тизимига эга мамлакатлар қаторида эканлиги айтилган.

12

Хорижий давлатларнинг полиция ташкилотларига кадрларни

тайёрловчи таълим муассасалари статистикасига эътибор қаратадиган
бўлсак, Россия Федерацияси ИИВ тизимида турли ташкилий-ҳуқуқий
шакллардаги таълим муассасалари мавжуд бўлиб, улар ҳар йили 10 мингга
яқин ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаб беради.

13

Мазкур

таълим муассасаларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига қарайдиган бўлсак,
улардан, 3 таси университет, 5 таси академия, 11 таси институт, 10 таси
филиал, 2 таси мактаб ва 6 таси эса училиши мақомида.

14

Қозоқистон

Республикаси ИИВ тизимида 5 нафар олий ўқув юрти мавжуд бўлиб,
шунда 3 таси Академия ва 2 таси институт мақомидаги таълим муссасаси
ҳисобланади.

15

Қирғизистон Республикаси ИИВ тизимида 2 нафар таълим

муассасаси мавжуд бўлиб, шундан 1 таси Академия ва 1 таси юридик шахс
мақомига эга ўқув маркази ҳисобланади.

16

Мазкур статистик

маълумотлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикаси ИИВ
тизимида фаолият юритаётган таълим муассасалари сон жиҳатдан ҳамда
ички ишлар органлари тизими учун кадрлар тайёрлаш сони бўйича ҳам
юқори ўринларда туради. Хусусан, Ўзбекистон ИИВ тизимида 20 та
юридик шахс мақомига эга таълим муассасаси фаолият юритади ва 10
мингдан ортиқ ходимлар ўқитилади.
Хулоса қилиб айтганда юқорида келтирилган асослар ИИВ тизимидаги
таълим муассасаларининг ўзини-ўзи молиялаштириш заруратини тақазо
этмоқда. Зеро, янги авлод таълим муассасаларигина глобал таълим
жараёнларига кириша олади. Чунки, анъанавий таълим муассасалари
замон талабларига мос эмас. Бугунги авлод таълим муассасалари илмий-
тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришни ўрганиши зарур ва бу эса
давлат таълим муассасасига ўзини-ўзи молиялаштириш имкониятини
яратади.

12

Рейтинг стран по уровню надежности полиции // URL:

https://nonews.co/directory/lists/countries/reliability-

police

13

https://ru.wikipedia.org/w/index.php?title=Образовательные_учреждения_МВД_России

14

Закатов В.В.

Подготовка кадров для органов внутренних дел Российской Федерации: изменения и новации //

Труды Академии управления МВД России. 2014. №4 (32). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/podgotovka-
kadrov-dlya-organov-vnutrennih-del-rossiyskoy-federatsii-izmeneniya-i-novatsii (дата обращения: 06.07.2024).

15

https://www.gov.kz/memleket/entities/qriim/activities/10766?lang=ru

16

https://mvd.gov.kg/rus/civil/colleges