Авторы

  • Нигора Очилова
    Иқтисодиёт ва педагогика университети “Тарих ва Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tafps.51241

Ключевые слова:

генетик таҳдидлар репродуктив таҳдидлар инсон маънавий қиёфаси техника ва технологиялар тарғиботи информацион уруш инсоннинг руҳий комплекслари сиёсий мафкуравий ахлоқий

Аннотация

Ёшлар хавфсизлигига таҳдид солиб турган омиллар сарасида маънавий таҳдидлар алоҳида ўрин тутади. Унинг моҳиятини аниқлашдан аввал фалсафа назариясининг барча учун маълум бўлган назарий хулосасига мурожаат этиб ўтиш лозим. Маълумки, маънавият ҳақида гап кетганда, энг аввало, “жа-миятнинг маънавий соҳаси” ва “инсон маънавий қиёфаси” тушунчаларини бир-биридан ажратмоқ лозим. Жамиятнинг маънавий соҳаси инсон ақл-заковати билан яратилган сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, фалсафий, илмий, эстетик, иқтисодий, экологик ва бошқа қарашлар, билимлар, ғоялар, тасаввурлар, кайфиятлар ва ҳоказолар йиғиндисини қамраб олади.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

146

ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАР

МАҚСАДЛАРИ ВА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Очилова Нигора Рузимуратовна

Иқтисодиёт ва педагогика университети

“Тарих ва Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти

https://doi.org/10.5281/zenodo.14179314

Аннотация:

Ёшлар хавфсизлигига таҳдид солиб турган омиллар

сарасида маънавий таҳдидлар алоҳида ўрин тутади. Унинг моҳиятини
аниқлашдан аввал фалсафа назариясининг барча учун маълум бўлган
назарий хулосасига мурожаат этиб ўтиш лозим. Маълумки, маънавият
ҳақида гап кетганда, энг аввало, “жа-миятнинг маънавий соҳаси” ва “инсон
маънавий қиёфаси” тушунчаларини бир-биридан ажратмоқ лозим.
Жамиятнинг маънавий соҳаси инсон ақл-заковати билан яратилган
сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, фалсафий, илмий, эстетик, иқтисодий,
экологик ва бошқа қарашлар, билимлар, ғоялар, тасаввурлар, кайфиятлар
ва ҳоказолар йиғиндисини қамраб олади.

Калит сўзлар:

генетик таҳдидлар, репродуктив таҳдидлар, инсон

маънавий қиёфаси, техника ва технологиялар тарғиботи, информацион
уруш, инсоннинг руҳий комплекслари, сиёсий, мафкуравий, ахлоқий

Бугунги дунёда кечаётган мураккаб жараёнлар ёшлар тарбиясига

янада катта эътибор беришни талаб этмоқ¬да. Бу борада Глобаллашув
жараёнининг мамлакат ҳаётига ижобий ва салбий таъсири бизнинг
фикримизча, аввало, ўша мамлакатларнинг ҳудудий жойлашуви,
географик ўрни ва энг муҳими, мамлакат ёшлари фаоллиги, интилиши
билан ҳам боғлиқ. Энг муҳими, глобаллашув жараёни келтирадиган
қулайлик ва имкониятлардан кўпроқ фойдаланиш учун уни чуқур
ўрганиш, фойдали ва зарарли жиҳатларини атрофлича таҳлил қилиш
зарур. Нима бўлганда ҳам, глобаллашув жараёнининг ижобий таъсирини
эътироф этган ҳолда, ўтмиш қадриятларимиз билан замонавий дунёдаги
ўзгаришларни мунтазам ўрганиб бориш миллий қиёфасизлик,
ахлоқсизлик, масъулиятсизлик каби салбий ҳолатларга замин яратувчи
глобал таъсирлардан ёшларни имкон даражада асраш бугунги кундаги
энг муҳим вазифадир .

Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Миллий тараққиёт йўлимизни

қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” асарида
маънавиятга юксак баҳо бериб, бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк
тарихимиз, ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз борлигини,


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

147

худо хоҳласа, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз ҳам бўлишини,
ана шундай ёруғ келажакни авваламбор азму шижоатли, жўшқин орзу-
интилишлар билан ҳаётга кириб келаётган, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган
навқирон авлодимиз, бутун Ўзбекистон ёшлари барпо этиш зарурлигини
таъкидлади. Давлат раҳбаримизнинг уқтиришича, “... ёш авлодимизда
қатъий ҳаётий позиция ва Ватанимиз тақдири учун юксак масъулият
туйғусини шакллантириш алоҳида муҳим аҳамиятга эга”.
Жаҳонда содир бўлган ҳар қандай сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ёки
маънавий-маданий воқеа маълум сиёсий кучларнинг манфаатлари
контекстида ёритилмоқда. Бунга реал имкониятлар ҳам мавжуд:
информация оламида ривожланган мамлакатларнинг қўли баланд келиб
тургани, аксарият информация узатиш воситалари уларнинг қўлида
эканлиги ҳақида биз гапириб ўтдик. Агар воқеа шу сиёсий кучларнинг
манфатларига мос тушса, бу оламшумул воқеа сифатида ёритилади.
Информацияни етказиш учун журналистлар миллий, диний ёхуд ирқий
мансублигига қараб танланади. Масалан, ўзбек аудиторияси учун миллати
ўзбек бўлган (афсуски!) кимсалар телерадиостанциялар, таҳририятларга
жамланади. Фикрларнинг ишонарли бўлиши учун “номдор” аналитик
олимлар, Ғарб оламида эътибор қозонган жамоат ва давлат арбоблари ва
шу кабилар чақирилади.
Негатив ахборотларни тарқатишнинг кучайиб бораётгани кишини
ҳушёр торттиради. Жаҳон аҳлини бетакрор овози билан хушнуд этиб
келаётган Дмитрий Хворостовский ёхуд ўзбек қўшиқчилик санъатининг
дарғаси Шерали Жўраевнинг бирор бир концерти, Нобель мукофоти
лауреати Жорес Алферовнинг илм аҳлини ҳайратга солган бирор бир
маърузаси хотирдан фаромуш бўлиши мумкинки, қайси бир мамлакатнинг
қайси бир чекка қишлоғида кичкина бир автобуснинг тўнтарилиши барча
телеканал-лардан намойиш этилиши тайин .
Ахлоқий деградация. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятига, ахлоқий
фазилатларига таъсир ўтказишга қаратилган тадбирлар кўпаймоқда.
“Ҳозир-ги вақтда,- деб ёзади И. Каримов,- ахлоқсизликни маданият деб
билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик
сарқити деб қа-раш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон
ҳаёти, оила муқаддас-лиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва
кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган
бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканини англаб
олмоқда” .


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

148

Масалан, Ғарб оламида катта-катта кампаниялар йигит ва қизларнинг
интеллектуал салоҳиятини емирувчи, ахлоқсизлик сари ундовчи реалити-
шоулар, ток-шоулар, камеди-клаблар, ўйинлар, рекламаларнинг сценарий-
ларини тузиш ва экспорт қилиш, порнографик сайтлар ташкил қилиш
билан машғуллар.
Руҳий агрессия. Ўзбекистон фуқароларининг руҳий кечинмаларини
назорат остига олишга уринилмоқда. Профессор М. Чукаснинг таъкидла-
шича, «руҳий агрессия инсон руҳий кечинмаларини маълум мафкурага
бўйсундириш мақсадида амалга оширилган тадбирлардан таркиб топади .
Бу тадбирларнинг асл мақсадлари ҳатто яширилмай қўйилган. Масалан,
америкалик муаллифлар томонидан тайёрланган “Психологик уруш
хрестома-тиясида” шундай деб ёзилади: “Инсоннинг руҳий комплекслари
– унинг энг заиф жойидир, шу боисдан бизнинг сиёсий, мафкуравий,
ахлоқий хужумимиз ана шу нуқтага қаратилган бўлиши керак” .
Маънавий поклик, инсонпарварлик ва ватанпарварлик ҳамма даврда, ҳар
қандай жамиятда инсоннинг энг гўзал фазилати сифатида эъзозланган,
маънавий покликни тарбиялаш орқали инсонни инсонпарвар қилиб
тарбиялаш ғояси олға сурилган. Зотан, маънавият – тарбиянинг асоси, ўқ
илдизидир. Ш.М.Мирзиёв “Ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва дўстликни
янада мустаҳкамлаш – энг муҳим вазифа” маърузасида маънавият ва
маърифатни тарғиб қилиш ҳар бир зиёлининг виждон иши экани,
маърифатчи фидойи бўлмоғи кераклигини таъкидлайди: “Ёшларни
ўқитиш, уларни маънавий ва ахлоқий тарбиялаш, уларнинг билим олиши
ва ўзини ўзи камолга етказишга интилишини шакллантиришга алоҳида
эътибор қаратиш лозим”, - деб уқтиради.
Маънавий даражада глобаллашувнинг салбий томони инсонни фақат
истеъмолчига айлантиради. Бунда бахт-саодат моддий фаровонлик билан
белгиланади. Яшашдан мақсад ҳаётдан энг юқори даражада
лаззатланишдан иборат бўлиб қолади. Руҳий-маънавий қадриятлар,
эзгулик, савоб, беғараз ёрдам кўрсатиш каби олий тушунчалар унутилади.
Инсонлараро муносабатлар фақат фойда ва зарар қонуни асосида
ишлайди. Кўнгилхушликларнинг кўз кўриб, қулоқ эшитмаган турлари
юзага келади.
Глобаллашув ҳодисасининг ижобий ва салбий жиҳатлари бор. Энг
салбий жиҳати – замонавий дунёда одамийликни бой бериб қўйиш хавфи
юқори.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

149

Олим ва мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларига таянган ҳолда,
ғарбга таҳдид солаётган хавф-хатарларни санаб ўтайлик:
Биринчиси, ғарб мамлакатларида туғилиш даража¬си¬нинг кескин
пасайиши. Бу ҳакда ғарб олими бундай ёзади: “Ғарб том маънода
“ўлмоқда”, деярли барча ғарб мамлакатлари аҳолиси ақл бовар қилмас
даража¬да кама¬йиб бормоқда. Ўн тўртинчи асрда Оврупа аҳолисининг
учдан бир қисмини қириб юборган “қора ўлат” офатидан буён Ғарб
тамаддуни ҳали бу қадар хатарли таҳдидга дуч келмаган. Бу офат бутун
ғарб аҳолисини қириб юбориши ҳеч гап эмас. Ҳозир Оврупа
мамлакатларининг кўпида ўлим кўрсаткичи туғилишдан анча юқоридир.
Иккинчиси, дин ва одобга зид бўлган ғоя, қарашларнинг
сингдирилиши оқибатида миллий қадрият, урф-одат ва анъаналар
емирилмоқда. Маълумки, ғарб мамлакатлари тараққиётнинг юксак
чўққиларига кўтарилишида диний қадрият, урф-одат ва анъаналар,
ахлоқнинг аҳамияти катта бўлган. Жумладан, ғарб тарихчиларидан бири
бундай ёзади: “Инсоният тарихий тараққиётининг қайси даврига назар
ташламанг, диний эътиқод ҳар қандай буюк давлатнинг пойдевори
сифатида хизмат қилиб келганига гувоҳ бўласиз. Ҳиндистон, Хитой,
Юнонистон, Африка ёхуд Жанубий ва Марказий Америка тамаддунлари
бўладими – уларнинг барчасида бир хил жараённи кузатиш мумкин:
тамаддунлар дин негизида вужудга келган ва аксинча, қандайдир
сабаблар туфайли анъанавий эътиқоднинг жамият ҳаётига таъсири
сусайган ёхуд ундан бутунлай воз кечилган ҳолда миллатлар, халқлар ва
давлатлар таназзулга юз тутган”.
Учинчиси, ғарбда миллий қадрият ва анъаналар сиқиб чиқарилиб, ёш
авлод қалби ва онгига ғайриинсоний ғоялар сингдирилмоқда. Бунинг
оқибатида Ғарб мамлакатларида “оммавий маданият” тушунчаси юзага
келди. У ғарб дунёсида ўтган асрнинг иккинчи ярмида шаклланди. Гарчи
“маданият” деб аталса-да, аслида, мазмун-моҳиятига, ният-мақсадига кўра,
“оммавий маданият” ҳақиқий маданиятнинг кушандаси. “Оммавий
маданият” кўпдан-кўп шаклларда ўзини намоён этади. Масалан, “китч” –
заррача бадиий-эстетик қимматга эга бўлмаган нарса ва буюмларга юксак
андоза тусини бериш. “Комикс” – тагига қисқа матн ёки луқмалар
битилган беҳаё матбаа-расм маҳсулотлари. “Старизм” – субъектив
эҳтиросларга берилган ҳолда эстрада артистлари, актёрлар, спортчилар,
телебошловчиларни кўкка кўтариш. “Хэппининг” – ногаҳон
уюштириладиган

“кескин”

томошалар,

масалан,

пианино

ёки


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

150

автомобилларни уриб, абжағини чиқариш ёҳуд ўт қўйиб ваҳшиёна,
оммавий “кўнгил очиш”ларни ўтказиш. Ушбулар “оммавий маданият”нинг
айрим кўринишлари, холос.
Тўртинчиси, ғарб маданияти ажралиш, аборт ва ўзбошимчаликни
тараққиётнинг ўзига хос муҳим босқичлари сифатида талқин
этаётганидан ташвишланиб, бир олим бундай ёзади:
Бугунги кун ёшларини ўзларига жалб қилаётган, янги йўналишдаги
турли-туман мусиқий шоулар, клиплар, ахлоқсиз фильмлар, теледастурлар
ҳамда бир қатор интернет клубларда ташкил этилаётган кўнгилочар
ўйинлар ва бошқа шунга ўхшаш “Оммавий маданият” намуналарига тобий
бўлиб қолишдан асрашимиз керак. Шунингдек, ёшларни глобал ахборот
хуружларидан ҳимоя қилишда, миллий қадриятларимизга таяниш,
миллий ўзлигимизни тараннум этадиган бадий асарларни ўқишни кенг
тарғиб қилиш, маънавий меъросимизни урганиш, миллатимизга хос
бўлган ахлоқий тарбияни йўлга қўйиш каби, ортга суриб бўлмайдиган
ишларни изчил амалга оширишимиз зарур.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Шавкат Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан

давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-том. - Т.: Ўзбекистон НМИУ,
2018 й., 501 б . -162-б. 4.
2.

Ш.М.Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом

эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-том. Т.: Ўзбекистон НМИУ, 2018 й. –
501 б. – 422-б.
3.

Бухорий С.С. Қалбимиз ва шууримизга ўзимиз эгалик қилишимиз

лозим. Эркин фаровон ҳаётни юксак маънавиятсиз қуриб бўлмайди. – Т.:
Ўзбекистон, 2006.-57-б.
4.

Чориев С. Оламга негатив муносабат: хавфсизликка таҳдид.//

Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Респ. илмий-наз. конф. мат.-
Қарши, 2007.- 16-б
5.

Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч.- Т.: Маънавият, 2008.-

117-б.
6.

Choukas M. Propaganda Comes of Age.-Washington,1975.- P. 210.

Библиографические ссылки

Шавкат Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-том. - Т.: Ўзбекистон НМИУ, 2018 й., 501 б . -162-б. 4.

Ш.М.Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-том. Т.: Ўзбекистон НМИУ, 2018 й. – 501 б. – 422-б.

Бухорий С.С. Қалбимиз ва шууримизга ўзимиз эгалик қилишимиз лозим. Эркин фаровон ҳаётни юксак маънавиятсиз қуриб бўлмайди. – Т.: Ўзбекистон, 2006.-57-б.

Чориев С. Оламга негатив муносабат: хавфсизликка таҳдид.// Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Респ. илмий-наз. конф. мат.- Қарши, 2007.- 16-б

Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч.- Т.: Маънавият, 2008.- 117-б.

Choukas M. Propaganda Comes of Age.-Washington,1975.- P. 210.