Авторы

  • Боходир Жураев
    .ф.б.(PhD)., доцент в.в.б. Илмий тадқиқотлар инновциялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tafps.51322

Ключевые слова:

Тарихнавис шарқ қўлёзмалари тарихий манбалар Бухоро хонлиги.

Аннотация

Бухоро хонлигининг XVI-XVIII аср ўрталаригача ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, илм-фан ривожи, меъморчилик ва санъат тараққиёти бўйича қилинган тадқиқотлар тарихшунослик нуқтаи назаридан ўрганилди ҳамда тадқиқот натижалари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

61

БУХОРО ХОНЛИГИДАГИ СУЛОЛАЛАР ТАРИХИ МАХАЛИЙ ВА

ХОРИЖИЙ МАНБАЛАРДА ЎРГАНИЛИШИ

Жураев Боходир Турдалиевич

Т.ф.б.(PhD)., доцент в.в.б.

Илмий тадқиқотлар инновциялар ва

илмий-педагог кадрлар тайёрлаш

бўлими бошлиғи.

https://doi.org/10.5281/zenodo.13912404

Аннатация.

Бухоро хонлигининг XVI-XVIII аср ўрталаригача

ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, илм-фан ривожи, меъморчилик ва санъат
тараққиёти бўйича қилинган тадқиқотлар тарихшунослик нуқтаи
назаридан ўрганилди ҳамда тадқиқот натижалари юзасидан таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар.

Тарихнавис, шарқ қўлёзмалари, тарихий манбалар,

Бухоро хонлиги.

Annotation.

The studies on the socio-economic life, development of

science, architecture and art development of the Bukhara Khanate until the
middle of the XVI-XVIII centuries were studied from the point of view of
historiography, and suggestions and recommendations were developed based
on the results of the research.

Keywords.

Historian, oriental manuscripts, historical sources, Bukhara

Khanate.

Бухоро хонлиги тарихи доирасида тадқиқотчилар ва олимлар

томонидан кўплаб илмий тадқиқотлар, рисолалар, мақолалар яратилган
бўлиб, тадқиқотлар асосан XVI-XVIII асрлардаги тарихнавислар томонидан
ёзиб қолдирилган манбаларга таянилган ҳолда ёзилган.
Бундан ташқари мавжуд каталоглар орасида Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик
институти шарқ қўлёзмалари каталогини ҳам келтириб ўтиш ўринлидир .
Мустақиллик йиллари даврида манбашунослик тарихига катта ҳисса
қўшган олимлардан Б. А.Аҳмедовнинг “Ўзбекистон халқлари тарихи
манбалари” ва “Ўзбекистон тарихи манбалари” каби илмий асарлари
нашрдан чиқди.
Тадқиқ этилаётган даврга оид ёзма манбалар гуруҳи ниҳоятда кўп бўлиб
улар қаторига XVI-XVIII асрлар тарихий ҳаётини ўзида акс эттирувчи
тарихнавислар томонидан битилган асарларни киритиш мумкин.
Жумладан, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”, Хондамирнинг


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

62

“Ҳабиб ус-сияр”, Мулла Шодийнинг “Фатҳнома”, Муҳаммад Юсуф
Муншининг

“Тарихи

Муқимхоний”,

Камолиддин

Биноийнинг

“Шайбонийнома”, Фазлуллоҳ ибн Рўзбеҳоннинг “Меҳмонномайи Бухоро”,
Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Шарафномаи шоҳий” (“Абдулланома”),
Абудраҳмон Давлат Толеънинг “Тарихи Абулфайзхон”, Мир Муҳаммад
Амин Бухорийнинг “Убайдулланома” (XVIII асрнинг биринчи ярми) ҳамда
Муҳаммад Қозимнинг “Номайи аламоройи Нодирий”, Абулғози
Баходирхонинг “Шажараий турк” асари каби асарларини келтириш
мумкин. Бу тарихий манбалар қисман ўрганилган холос.
Юқорида келтирилган тарихий манбаларда тарихий воқеалар ва
жараёнлар ҳукмдорларнинг ҳокимиятга келиш кетма-кетлиги, уларнинг
ҳокимият юритиши хусусидаги маълумотлар, тахт учун ўзаро курашлар,
ихтилофлар ҳамда курашаётган томонлар ўртасида тузилган сулҳлар,
диний ва ижтимолий мезонлар, шунингдек, адабий анъаналар ва улар
орасида тавофутлар кенг ёритилган бўлади.
Тарихнавислар томонидан ёзилган тарихий манбаларда муаллифларнинг
дунёқараши ва ўша давр оммасининг фикрларини ўзида акс эттиради.
Шунингдек мазкур асарларда давлат қурилиши ҳамда димломатик
муносабатлар ҳақидаги маълумотларни ҳам топиш мумкин. Ёзма
манбаларда иқтисодий, ҳуқуқ ва таълим тизими, ижтимоий аҳвол ва
хўжалик турмуш тарзини ёритиб берувчи маълумотлар кам бўлса-да, бу
уларнинг қийматини асло пасайтирмайди. Чунки муаллифларнинг
сўзларидан бундай маълумотларни аниқлаб олиш мумкин.
Ушбу даврга тарихини ўзида мужассам қилган манбалар кўп бўлиб, улар
қисман европа ва рус тилларида босилиб чиққан. Ўзбекистонда эса ушбу
тарихий манбалардан айримлар рус ва ўзбек тилларида таржима
қилинган бўлиб, XX асрнинг ўрталаридан уларнинг нашрлари эълон
қилинганлигини кўриш мумкин. Мазкур вақтда давр тарихини ёритиб
берувчи асосий тарихий манбалардан “Абдулланома”, “Убайдулланома”,
“Меҳмонномайи Бухоро” ва бошқаларнинг таржималари нашр қилинди .
Ёзма манбаларнинг илмий муомалага киритилиши 1950-йилларда Бухоро
хонлиги тарихига оид илмий тадқиқотлар савиясининг бирмунча
ошишига олиб келди. Шунингдек, айрим манбалар бўйича бу йилларда
мазкур соҳада номзодлик ва докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди .
Олима Р.Г.Муқминова ҳам бу даврнинг ижтимоий-сиёсий тузуми, ер-
ҳуқуқий муносабатлари тарихини ўрганишга муносиб ҳисса қўшган
тадқиқотчилардандир. Жумладан, Шайбонийхоннинг катта ҳажмли ягона


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

63

вақфномаси «Вақфнома» ни рус тилига таржима ва ер муносабатларига
оид қисмларини тадқиқ қилиб, унинг факсимелияси билан нашр эттирди .
Умуман олганда Ғиёсиддин Хондамир Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон ҳамда
Ҳиндистоннинг ўрта асрлардаги тарихига оид 10 га яқин асар яратганлиги
маълум. Биз учун муҳим бўлган Хондамирнинг энг йирик асари “Ҳабиб ус-
сияр фи ахбор ва афроз ул-башар” (“Инсон хабарлари ва фарзларида
дўстнинг таржимаи ҳоли”) 1520-1524 йиллар мобайнида ёзилган ва вазир
Каримуддин Хожа Ҳабибуллоҳ Соважийга бағишланиб, асар номи ҳам
қисман шу вазир исми билан боғланган. Асарда қадим замонлардан, то
1524 йилга қадар Шарқ мамлакатларида, хусусан, Эрон, Афғонистон, Ироқ
ва Марказий Осиёда содир бўлган воқеалар қаламга олинган. Унинг XV
асрнинг сўнгги ва XVI асрнинг биринчи чорагида Мовароуннаҳр ҳамда
Хуросоннинг умумий аҳволини акс эттирган учинчи жилд учинчи ва
тўртинчи қисмларидаги маълумотлар янгилиги билан катта илмий
қимматга эгадир. Мазкур асар ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр
этилди.
Мазкур давр тарихига оид манбалардан яна бири – “Бадойиъ ул-вақойиъ”
(“Нодир воқеалар”) номли асар бўлиб, унинг муаллифи ХV асрнинг охири
ва ХVI асрнинг биринчи ярмида ўтган Зайниддин Восифийдир. У 1485
йили Ҳиротда туғилган.
Зайниддин Восифий Мовароуннаҳр ва Туркистоннинг кўпгина шаҳарлари
Самарқанд, Бухоро, Ясси, Саброн, Шоҳруҳия, Тошкент ва бошқаларида
истиқомат қилди ва мударрис, имом, тарбиячи, масалан, Суюнчхожанинг
кенжа ўғли Наврўз Аҳмадхоннинг тарбиячиси бўлиб хизмат қилди,
Шоҳруҳияда бўлган йиллари эса Келди Муҳаммадхон ҳукуматида қози
аскар лавозимида турди. Восифий 1551 йили Тошкентда вафот этди ва
муқаддас манзилгоҳлардан шайх Хованд Тоҳур мозорига дафн қилинди .
Восифийнинг “Бадойиъ ул-вақойиъ” номли тарихий-мемуар асарида 1512-
1532 йиллар орасида муаллифнинг Хуросон ва Мовароуннаҳрда кўрган-
кечирганлари, ўша даврдаги ижтимоий-сиёсий вазият баён этилган.
“Бадойиъ ул-вақойиъ”да Мовароуннаҳрнинг ХV асрнинг охири ва ХVI
асрнинг биринчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётига оид
қимматли маълумотлар кўп. Асар 1538-1539 йиллари ёзиб тамомланган.
“Бадойиъ ул-вақойиъ” нинг қўлёзмалари кўп бўлиб, ЎзР ФА
Шарқшунослик институти кутубхонасида ўндан ортиқ нусхаси
сақланмоқда . Мазкур тарихий манбанинг танқидий матни рус олими
А.Н.Болдырев томонидан икки жилдда чоп этилган . Асар шунингдек,


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

64

Хоразмда 1826 ва 1907 йилларда Диловархожа ва Муҳаммад Амин тўра
томонидан ўзбек тилига таржима қилинган . Айрим парчалар рус тилида
А.Н.Болдирев ва В.П.Юдин тарафидан эълон қилинган. “Бадойиъ ул-
вақойиъ” асари ўзбек тилига А.Н.Болдыревнинг танқидий матнидан
фойдаланган ҳолда Н.Норқулов томонидан таржима қилинган ва нашр
этилган .
Хулоса сифатида шуни таъкидлаб айтиш ўринлики, айтиш мумкинки,
совет ва мустақиллик йилларида Бухоро хонлиги тарихини ўзида акс
эттирувчи тарихий манбаларнинг айримларининг рус ёки ўзбек тилига
таржима қилиниши ушбу давр тарихини ёритувчи илмий тадқиқотлар
учун янги имкониятларни юзага келтирди. Мавзу тарихшунослиги ва
манбашунослиги йўналиши бўйича амалга оширилган тадқиқотлар
мазкур давр тарихининг ўрганилишига туртки бўлиб хизмат қилди,
ривожига ҳисса бўлиб қўшилди.

Адабиётлар:

1. Манбашунослик./ Тузувчилар: Абдумажид Мадраимов, Гавҳар
Фузаилова. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ФА “Фан” нашриёти,
2007. – Б. 246-247.
2. Хафиз-и Таныш Бухари. Шараф-нама-йи шахи (Книга шахской славы):
Факс. рукописи Д 88. [В 4-х ч.] / Хафиз-и Таныш ибн Мир Мухаммад Бухари;
Пер. с перс., введ. [С. 1-23],
3. Мукминова Р.Г. К Истории аграрних отношений в Узбекистане в ХVI в. по
материалам «Вакфнаме». – Т.: Фан, 1996. – С. 353.
4. Якубовский А. Ю. К вопросу об этногенезе узбекского народа [Текст] /
проф. А. Ю. Якубовский; Юбилейный ком. Навои при СНК УзССР. – Ташкент:
Изд-во УзФАН, 1941. – 18 с.
5. Бартольд В. В. История культурной жизни Туркестана. - Л.: Изд-во АН
СССР, 1927. – C.262.
6. Вяткин В. Л. Шейхи Джуйбари / В. В. Бартольду. Туркестанские друзья,
ученики и почитатели. – Ташкент: 1927. – 566 c.

Библиографические ссылки

Манбашунослик./ Тузувчилар: Абдумажид Мадраимов, Гавҳар Фузаилова. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ФА “Фан” нашриёти, 2007. – Б. 246-247.

Хафиз-и Таныш Бухари. Шараф-нама-йи шахи (Книга шахской славы): Факс. рукописи Д 88. [В 4-х ч.] / Хафиз-и Таныш ибн Мир Мухаммад Бухари; Пер. с перс., введ. [С. 1-23],

Мукминова Р.Г. К Истории аграрних отношений в Узбекистане в ХVI в. по материалам «Вакфнаме». – Т.: Фан, 1996. – С. 353.

Якубовский А. Ю. К вопросу об этногенезе узбекского народа [Текст] / проф. А. Ю. Якубовский; Юбилейный ком. Навои при СНК УзССР. – Ташкент: Изд-во УзФАН, 1941. – 18 с.

Бартольд В. В. История культурной жизни Туркестана. - Л.: Изд-во АН СССР, 1927. – C.262.

Вяткин В. Л. Шейхи Джуйбари / В. В. Бартольду. Туркестанские друзья, ученики и почитатели. – Ташкент: 1927. – 566 c.