Авторы

  • Бахытжан Зинелбаев
    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги ЙҲХБ Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш гуруҳи катта инспектори

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tafps.70173

Аннотация

Мамлакатимизнинг барча маъмурий ҳудудий бирликларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг яхлит тизимини шакллантириш, унинг ташкилий, ҳуқуқий, илмий ва методологик асосларини такомиллаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

236

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДОЛЗАРБ

МАСАЛА

Зинелбаев Бахытжан Қублан ўлы

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги ЙҲХБ Умумий

ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш гуруҳи

катта инспектори

https://doi.org/10.5281/zenodo.14980993

Мамлакатимизнинг барча маъмурий ҳудудий бирликларида йўл

ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг яхлит тизимини шакллантириш,
унинг ташкилий, ҳуқуқий, илмий ва методологик асосларини
такомиллаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Йўл

ҳаракати

хавфсизлигини

таъминлаш

тизимини

такомиллаштириш

соҳасида

кенг

қамровли

ишлар

амалга

оширилаётганлигига қарамай, ўлим ва жароҳат олишга олиб келаётган
йўл-транспорт ҳодисалари сони ҳали ҳам юқорилигича қолмоқда.

Йўл-транстпорт ҳодисаси рўхатга олинган энг юқори кўрсаткич 2021

йилга тўғри келган ва унда 10001 ҳолат қайд этилган бўлиб, уларда 2426
нафар шахс ҳалок бўлганлигини ҳамда 9230 нафар шахс жароҳат
олганлигини кузатишимиз мумкин. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки,
охирги беш йилда республикада йилига ўртача 8963 тадан йўл-транспорт
ҳодисалари содир этилганлиги, уларда 2224 нафар шахс ҳалок бўлганлиги
ҳамда 8511 нафар шахс жароҳат олганганлиги қайд этилган.

Республикамизда қайд этилган йўл-транспорт ҳодисалари ва

уларнинг оқибатларига оид статистик маълумотлар таҳлили уларнинг
динамикаси ва ҳиссасида 2021 йилдан кейин бироз бўлсада пасайиш
кузатилаётганлигини кўрсатмоқда. Жумладан 2023 йилда содир бўлган
ЙТҲлари 2021 йилга нисбатан - 1 %га, 2024 йилда эса – 1,62 %га
камайганлиги кузатилган [7]. Турли хил сабаблар билан қайд этилмасдан
қолаётган йўл-транспорт ҳодисалари, яъни унинг латент қисми ҳам
борлигини унутмаслигимиз керак. Шунга ўхшаш ҳолатни йўл-транспорт
ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлганларга оид маълумотлар таҳлилида ҳам
кузатишимиз мумкин.

Хусусан, 2021 йилга нисбатан ҳалок бўлганлар 2023 йилда – 2,89 %га,

2024 йилда эса – 5,94 %га камайган. Лекин, йўл-транспорт ҳодисалари
оқибатида жароҳат олганлар 2021 йилга нисбатан 2023 йилда 4,1%га
ошган бўлса, 2024 йилда 0,2 %га камайган [7]. Йўл-транспорт ҳодисалари
ва улар оқибатида ҳалок бўлган ҳамда жароҳат олганлар ҳиссаси йиллар


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

237

кесимида таҳлил қилинганда энг юқори кўрсаткич 2021 йилга, паст
кўрсаткич эса 2020 йилга тўғри келаётганлигини кузатишимиз мумкин.

Таҳлилларга шуни кўрсатмоқдаки, йўл-транспорт ҳодисаларида

жароҳат олганларнинг энг юқори 22,6 % ҳиссаси 2022 йилга, ундан кейин
21,7 % 2021 йилга, 21,6% 2023 йилга, 18,6 % 2019 йилга, энг паст
кўрсаткич 15,5 % эса 2020 йилга тўғри келган. 2019 ва 2020 йилларда
содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда унинг оқибатида ҳалок
бўлган ва жароҳат олганлар ҳиссасининг бошқа йилларга нисбатан
камлиги бевосита ушбу даврларда COVID-19 пандемияси билан боғлиқ
карантин режими жорий этилганлиги натижасидир.

Статистик маълумотларга кўра, автомобиллар сони ҳар йили ўртача

300 мингтагача кўпайиб бораётган [8], жисмоний шахсларга тегишли
автомобиллар сони 4 020 744 тани ташкил этган [9], бугунги кунга келиб
ушбу кўрсаткичлар янада ўсиб бораётган, мазкур ҳолатлар билан боғлиқ
ҳолда йўлларда тирбандлик ҳам тобора кучаяётган шароитда йўл-
транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатларини барқарор ушлаб
туришга эришилишини бевосита йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш
соҳасида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар билан изоҳлаш мумкин.

Мамлакатда, унинг барча маъмурий ҳудудларида йўл ҳаракати

хавфсизлигини самарали таъминлаш мақсадида ўтказилган ислоҳотлар
жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг
энг муҳим вазифаларидан бири этиб белгиланди [2], давлат-хусусий
шерикчилик асосида тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида
йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус
автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари
ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилди ва уни амалга ошириш
механизмлари амалиётга жорий этилди [3].

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, йўл-ҳаракати хавфсизлигини

таъминлашга қаратилган махсус қарорларнинг ижрога киритилганлиги
[4-5], бевосита давлат раҳбари томонидан бу соҳадаги вазият ва
муаммолар чуқур таҳлиллар асосида, тегишли давлат органлари ва
манфаатдор

ташкилотлар

масъуллари

иштирокида

алоҳида

йиғилишларда танқидий муҳокама қилиниб, вазифа ва топшириқларнинг
аниқ белгиланганлиги [6] автомобиль йўлларида инсон ҳаёти ва
соғлиғини ҳар қандай ҳодисалардан кафолатли ҳимоя қилишга хизмат
қиладиган миллий тизимни шакллантиришга хизмат қилмоқда.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

238

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси ва уни

амалга ошириш стратегиясида:

транспорт инфратузилмасини, транспорт воситаларининг хавфсизлик

стандартларини ва йўл ҳаракати қоидаларини такомиллаштириш орқали
йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида етказиладиган зарар ва ўлим билан
боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш;

Ички ишлар вазирлиги – йўлларда жамоат хавфсизлигини

таъминлашга жалб этилган барча куч ва воситалар фаолиятини
мувофиқлаштириш

ҳамда

ташкилий-услубий

жиҳатдан

қўллаб-

қувватлаш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш,

йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, транспорт
воситасини бошқаришга доир чекловларга риоя этилишини назорат
қилиш.

Ўзбекистон

Республикаси

ИИВ

Жамоат

хавфсизлиги

департаментининг асосий вазифаси этиб:

илғор хорижий тажрибага таянган ҳолда йўл ҳаракатини ташкил

этишда ваколатли давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг
фаолиятини ва ўзаро ҳамкорлигини «Равон йўл» тамойили асосида
ташкил этиш, мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг ваколатлари доирасини
аниқ белгилашни назарда тутган ҳолда, ушбу соҳадаги муносабатларни
тўғридан-тўғри қонун нормалари билан тартибга солиш, «Йўл – пиёда
учун» тамойилини кенг жорий этиш;

йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини мунтазам равишда қасддан

бузувчиларга, оғир оқибатларга олиб келган йўл-транспорт ҳодисаларини
содир этганларга нисбатан жавобгарлик чораларини кучайтириш, шу
жумладан илғор хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, транспорт
воситасини бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилиш тарзидаги
жиноий-ҳуқуқий таъсир чорасини жорий қилиш;

транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этиладиган

«йўлда безорилик» ҳолатлари билан ифодаланадиган хатти-ҳаракатлар
учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш белгиланган [1].

Бугунги кунда жиддий оқибатлар билан боғлиқ йўл-транспорт

ҳодисаларининг олдини олишда ҳуқуқдан, хусусан Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят
кодекслари

нормаларининг

профилактик

ва

ҳимоя

қилиш

функцияларидан самарали фойдаланиш [4], шунингдек, йўл ҳаракати


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

239

иштирокчилари ва бу соҳада хавфсизликни таъминлашга дахлдор бўлган
масъул шахслар томонидан содир этилаётган қоидабузарликлар учун
жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини
тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида: Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрь ПФ-27-сон Фармони
//Электрон манба: http:www.lex.uz (мурожаат вақти: 03.03.2025 й).
2. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида: Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 11 июл ПҚ-3127-сон қарори //Электрон манба:
http:www.lex.uz (мурожаат вақти: 03.03.2025 й).
3. Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни
жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида: Ўзбекистон
Республикаси Президенти 2020 йил 7 декабрь ПҚ-4913-сон Қарори
//Электрон манба: http:www.lex.uz (мурожаат вақти: 03.03.2025 й).
4. Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва
ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-
сон қарори // Электрон манба: https:lex.uz/docs/5937573 (мурожаат вақти:
03.03.2025 й).
5. Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини илмий-методик таъминлаш,
йўлларда эксплуатация-монтаж фаолиятини тартибга солиш ҳамда
“Хавфсиз йўл” индексини юритиш амалиётини жорий этиш тўғрисида:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 июл ПҚ-
415-сон қарори // Электрон манба: https:lex.uz/ru/pdfs/6136750
(мурожаат вақти: 03.03.2025 й).
6. Интернет манба: https://kun.uz/news/2022/02/11 (мурожаат вақти:
04.03.2025 й).
7. Интернет манба: https://yhxx.uz/uz/statistics (мурожаат вақти:
04.03.2025 й).
8. Интернет манба: https://kun.uz/news/2021/12/06/ozbekistonda-10-yilda-
avtomobillar soni26 milliontaga-kopaygani-malum-qilindi (мурожаат вақти:
04.03.2025 й).
9. Интернет манба: https://aniq.uz/yangiliklar/uzbekiston-aholisida-4-
milliondan-ortiqavtomobil-mavjud (мурожаат вақти: 04.03.2025 й).

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрь ПФ-27-сон Фармони //Электрон манба: http:www.lex.uz (мурожаат вақти: 03.03.2025 й).

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июл ПҚ-3127-сон қарори //Электрон манба: http:www.lex.uz (мурожаат вақти: 03.03.2025 й).

Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида: Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 7 декабрь ПҚ-4913-сон Қарори //Электрон манба: http:www.lex.uz (мурожаат вақти: 03.03.2025 й).

Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори // Электрон манба: https:lex.uz/docs/5937573 (мурожаат вақти: 03.03.2025 й).

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини илмий-методик таъминлаш, йўлларда эксплуатация-монтаж фаолиятини тартибга солиш ҳамда “Хавфсиз йўл” индексини юритиш амалиётини жорий этиш тўғрисида: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 июл ПҚ-415-сон қарори // Электрон манба: https:lex.uz/ru/pdfs/6136750 (мурожаат вақти: 03.03.2025 й).

Интернет манба: https://kun.uz/news/2022/02/11 (мурожаат вақти: 04.03.2025 й).

Интернет манба: https://yhxx.uz/uz/statistics (мурожаат вақти: 04.03.2025 й).

Интернет манба: https://kun.uz/news/2021/12/06/ozbekistonda-10-yilda-avtomobillar soni26 milliontaga-kopaygani-malum-qilindi (мурожаат вақти: 04.03.2025 й).

Интернет манба: https://aniq.uz/yangiliklar/uzbekiston-aholisida-4-milliondan-ortiqavtomobil-mavjud (мурожаат вақти: 04.03.2025 й).