THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
40
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИДА БОЛАЛАРНИ
ИЖОДКОРЛИККА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС
ХУСУСИЯТЛАРИ
Очилова Дилрабо Ибрагимовна
Халқаро инновацион университети “Педагогика” кафедраси ўқитувчиси
Е-mail: ochilovadilrabo34@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.15005915
Аннотация:
Мазкур мақолада болалар тарбияси, мактабгача тарбия
ёшидаги болаларда ижодий қобилиятни шакллантириш фаолияти ва
унинг ўзига хос хусусиятлари баён этилган.
Шунингдек, мактабгача таълим муасасаларида тарбияланувчиларни
ақлий-ахлоқий тарбиялаш, ижодкорликка йўналтириш фаолияти ва
йўллари ҳақида фикр юритилган.
Калит сўзлар:
тарбия, мактабгача таълим, ижодкорлик, тарбиячи,
тарбиявий иш, ижодий қобилият, тасвирий фаолият, ўйинли
технологиялар, фаоллик, ҳамкорлик
, ижодий фикрлаш.
Аннотация:
В статье рассматривается деятельность по воспитанию
детей, формированию творческих способностей у детей дошкольного
возраста, ее особенности.
Также обсуждались мероприятия и пути воспитания и направления
учащихся на творчество в дошкольных образовательных учреждениях.
Ключевые слова
: воспитание, дошкольное образование, творчество,
воспитатель,
воспитательная
работа,
творческие
способности,
изобразительная деятельность, игровые технологии, активность,
сотрудничество, творческое мышление.
Маълумки, мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг бошланғич
бўғини сифатида боланинг соғлом ва ривожланган шахс бўлиб
шаклланишини таъминлайди, ўқишга бўлган иштиёқини уйғотади ҳамда
тизимли ўқитишга тайёрлаб боради. Шундай экан, бу тизим фаолиятини
янада кучайтириш, мактабгача таълим муассасаларида ҳар томонлама
қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга мактабгача ёшдаги болаларни кенг
жалб этиш фарзандларимизнинг баркамол ва етук шахс бўлиб
шаклланишида муҳим ўрин тутади. Болаларни мактабга тайёрлашда
Ўзбекистон Республикаси “Мактабгача таълим” тўғрисидаги Низомга
мувофиқ бола мактабгача таълимни уйда, ота-оналар мустақил таълим
бериш орқали ёки доимий фаолият кўрсатадиган мактабгача таълим
муассасаларида шунингдек, мактабгача таълим муассасаларига жалб
қилинмаган
болалар учун мактабгача таълим муассасаларида,
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
41
мактабларда, маҳаллаларда ташкил этилган махсус гуруҳлар ёки
марказларда олади. Мактабгача ёшдаги боланинг мактаб таълимига
ўтиши ҳамиша унинг ҳаёти, ахлоқи, қизиқиши ва муносабатларида
анчайин жиддий ўзгаришларни юзага чиқаради. Шунинг учун болани
уйдаёқ ота-оналар ҳам ўзлари ҳам мактаб таълимига тайёрлаш, унча
қийин бўлмаган билим, тушунча, кўникма ва малакалар билан
таништириш керак бўлади.
Болаларни мактабда ўқитишнинг самарадорлигини кўп жиҳатдан
уларнинг тайёргарлик даражаларига боғлиқ бўлади. Шундай экан кейинги
йилларда мактабгача таълим ташкилотларида болалар тарбияси, уларни
мактабга тайёрлаш, ижодий қобилиятини шакллантириш тарбиячи,
психологлар олдида турган энг муҳим долзарб вазифалардан бирига
айланди. Чунки бу бўйича қабул қилинган ҳукумат Қарорлари ва давлат
ўқув дастурлари талаби ҳам шундай мақсадга қаратилган. Биламизки, ҳар
бир бола алоҳида олам, ҳар бирининг ўз қизиқишлари ва тасаввурлари
бор. Баъзида ота-оналар ва тарбиячилар болалар тасаввурларига қизиқиш
билдиради, тарбиялашади, рағбатлантиради ва уларнинг ижодий
фикрлари ва ҳаракатларидан қувонадилар[1]. Бошқа пайтларда (атайлаб
ёки билмаган ҳолда) болаларнинг қизиқишларини бўғишлари мумкин. Уч
ёшдан катта болаларнинг аксарияти, ижодий тасаввур қилиш ва ўйлаш
имкониятларидан
баҳраманд
бўлишади.
Мактабгача
таълим
ташкилотларида болаларга ўз тасаввурларини ишлатишга рухсат бериш
фойдалидир ва бола ривожланишида бунинг аҳамияти беқиёс. “Илк қадам”
давлат ўқув дастури мазмунида ҳам таълим ва тарбия жараёнини фаол
ўйинли технологиялар орқали ташкил этиш орқали машғулотлар
жараёнида тарбияланувчиларнинг коммуникатив, ўйин, ижтимоий,
билиш, қобилиятларини фаол ривожлантириш келтирилган. Мактабгача
таълим
ташкилоти
тарбияланувчиларининг
барча
асосий
компетенцияларини уйғун ҳолда ривожлантиришни назарда тутган
мазкур
дастурда
болаларнинг
индивидуал
қобилиятларини
ривожлантиришга ҳам ўрин ажратилгани диққатга сазовордир. Сабаби
мактабгача
ёшдаги
болаларнинг
интеллектуал
ва
ижодий
қобилиятларинниг ривожланиш даражаси ҳар хил бўлиб, индивидуал
ёндашиш боланинг қизиқишларини эрта аниқлаш ва уларни йўналтириш
мақсадларини аниқлаштиради.
Болаларга туғилганда мулоқот қилиш, ўрганиш ва ривожланиш учун
жисмоний, ижтимоий, психологик имкониятлар ижтимоий муҳитда
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
42
яратилади. Бу имкониятлар ўз вақтида аниқланиб, қўллаб-қувватланса,
ривожланиб боради. Болалар билан мунтазам шуғулланиш мактабгача
таълим ташкилотларида давом эттирилади ва қобилиятларнинг
ривожланишига асос бўлади. Тадқиқотчилар, мактабгача ёш даврини
ижодкорликка йўналтиришнинг олтин даври деб ҳисоблашади.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг интеллектуал мослашувчанлиги
бевосита
уларнинг
ижодий
қобилиятлари
қай
даражада
шаклланганлигига боғлиқ. Шунингдек, ижобий ва муваффақиятли
натижаларни кўрсатишга бўлган интилиш ҳам болаларда ижодий
фикрлаш натижасида таркиб топиши кузатув ва тажрибаларда ўз аксини
топган [2].
Ижодкор шахслар одатда тиришқоқ ва фаол, катта куч сарфламасдан,
юқори натижаларга эришиш мотивларига эга бўлишади. Шунинг учун
мактабгача ташкилотларида моҳир тарбиячи асосан болаларни
ижодкорликка йўналтирувчи таълим стратегияларни ишлаб чиқиш,
шахсга
йўналтирилган,
ҳамкорлик
технологиялари
ва
ўйинли
технологиялар асосида машғулотларни ташкил этиш мақсадга
мувофиқдир. Жумладан, ўйин фаолиятининг бола ҳаётида тутган ўрни
беқиёс ва у боланинг ижодий қобилиятларини ривожлантирувчи бебаҳо
восита сифатида тан олинади. Ўйин фаолияти бола ҳаётида, унинг
жисмоний, руҳий, ақлий камолатга етишида муҳим воситалардан бири
ҳисобланади. Ўйин орқали болаларда тафаккур, тасаввур, хотира, диққат
каби барча психик жараёнлар ривожланади ва атроф-муҳит ҳақидаги
билими янада кенгайиб боради. Таълимий ўйинлар орқали болада
мустақиллик, фаоллик, ижодкорлик масалага онгли ёндашиш малакаси
шаклланиб, ўсиб боради. Тарбиячи таълимий ўйинларни ўтказиш
давомида бола ҳаракатини фаоллаштиради, мустақил ҳаракат қилиш
қобилиятини шакллантиради, ўйиндан тўғри фойдаланилса боланинг
тафаккури, нутқи, хотираси ривожланади, яъни, ақлий тарбиясига асос
солинади.
Мактабгача таълимда болаларнинг жисмоний жиҳатдан ўсишларига
қанчалик эътибор берилса, уларнинг ақлий ва ахлоқий тарбияси ва
ижодий қобилиятларини ҳамда психик жараёнларининг ривожланишига
ҳам эътибор қаратилади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай соҳада
ижодкорликни намоён этиш учун имкониятлар мавжуд бўлиб, педагогик
жараёнда болаларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришда
тасвирий фаолият ҳам энг муҳим восита ҳисобланади. Тасвирий
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
43
фаолиятнинг ҳар бир тури болаларда ақлий фаолликни, ижодкорликни,
бадиий дидни шакллантиради ва бошқа инсоний фазилатларни
тарбиялаш имконини беради. Бундай фазилатларсиз ижтимоий фаол
шахснинг шакллантириб бўлмайди. Ижодкорликка қизиқишнинг энг
оддий кўринишлари айнан мактабгача таълим ёшидаги болаларда намоён
бўла бошлайди. Лекин болаларнинг ижтимоий-коммуникатив тажрибаси
етарли бўлмаганлиги боис, бундай ҳолатлар эпизодик тарзда юзага келса,
тажриба тўплаб бориш жараёнида оламни англашга интилиш, муайян
билимларни эгаллаши натижасида креативлик аниқ мазмунга эга бўла
бошлайди. Бу кўрсатгич болаларнинг ижодий фаолиятида яққол намоён
бўлади. Ижодкорлик кўникмаларининг шакллана бориши эса уларнинг
машғулот жараёнидаги фаолликларида намоён бўлади [3]. Фаоллик – бу
амалий фаолиятда намоён бўлувчи ижодкорлик, мустақил фикрлаш ва
эркин ҳаракатлари орқали намоён бўлади. Тарбияланувчилардаги
ижодкорлик, эркин фикрлаш қобилияти – бу бадиий ифодалаш шакли
бўлиб, бола шахсининг ривожланиши ва болалик тажрибасида муҳим
омил саналади. Демак, турли шакллардаги ўз тасаввур ва ижодларини
ривожлантириш имкониятларига эга бўлган болалар миллий маънавий
мерос ва маданиятни ҳурмат қилишга ўрганадилар. Бола ўз ҳиссиётларини
мусиқа, театр, тасвирий фаолият ва бошқалар орқали ифодалашни
ўзлаштиради. Шунингдек, моҳир тарбиячилар томонидан машғулотларда
болаларнинг ривожланиши, ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда
қизиқарли ва креатив ёндашилса, таълим-тарбия ишини тўғри амалга
ошириб
борилса,
болаларда
бундай
сифатларнинг
ҳаммаси
муваффақиятли шакллантирилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Кузнецова С.В., Рудакова Э.Б., Терских Э.А. Боланинг иқтидорини
ривожлантириш бўйича ижодий вазифалар комплекси. – Ростов-Дон:
“Феникс”, 2011.
2. Шодмонова Ш. Мактабгача таълим педагогикаси. Т., «Fan va texnologiya»,
2008, 160 бет.
3. Шоназаров Ж.У. Маънавий бошқарув тизимида инновацион
технологиялар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. МУҒАЛЛИМ ҲӘМ
ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ. Илмий-методологик журнал, Нукус-2024
йил. №2 сон, 187-190 бетлар.