THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
24
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТГАН ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИ
ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ АМАЛИЁТИ
Исаев Шохрух Ортиқали ўғли
Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа тумани ИИО ФМБ
тергов бўлими катта терговчиси, капитан
https://doi.org/10.5281/zenodo.15349841
Аннотация:
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида жиноят
содир этган вояга етмаганларни жавобгарликдан озод қилиш амалиёти
тушунчаси, турлари шартлари ва жавобгарликдан озод қилиш йўллари
ҳақида сўз юритилади.
Калит сўзлар:
Вояга етмаганлар, жиноятчилик, жиноий жавобгарлик,
вояга етмаганлар жавобгарлиги.
Аннотация:
В данной статье рассматриваются понятие, виды, условия
практики освобождения от ответственности и способы освобождения от
ответственности несовершеннолетних, совершивших преступления в
Республике Узбекистан.
Ключевые слова:
Несовершеннолетние, преступность, уголовная
ответственность, ответственность несовершеннолетних.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида
2018 йил 04 июлъ куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар
учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига
бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ёшлар
билан ишлашда хамон камчиликлар мавжудлиги қайд этилди. Бунинг
оқибатида ёшлар жиноятга қўл уришининг олди олинмаяпти. Жорий
йилнинг ўтган даврида содир этилган 17,5 минг жиноятнинг қарийб 31
фоизи ёшлар хисобига тўғри келиши бунинг тасдиғидир. Мамлакат бўйича
жиноят содир этган 22 минг шахснинг 11 минг нафарини ёшлар ташкил
этиб, бу кўрсаткич Андижон, Бухоро, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва
Тошкент шахрида, айниқса, юқорилигича қолмоқда.
Жиноят қонунига мувофиқ содир этган қилмишида жиноят таркиби
мавжуд бўлган, шунингдек, жиноят содир этишда айбдор деб топилган
шахс хам жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Жиноий
жавобгарликдан озод қилиш институти содир этилган қилмиш Жиноят
кодексида жавобгарлик белгиланган жиноятни содир этишдан ихтиёрий
қайтиш (26-модда), муайян жиноят таркиби мавжуд бўлган, аммо кам
ахамиятли қилмиш (36-модда), зарурий мудофаа (37-модда), охирги
зарурият (38-модда), ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни
ушлаш вақтида зарар етказиш (39-модда), буйруқ ёки вазифани ижро
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
25
этиш, касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган асосли
таваккалчилик каби жиноят ҳуқуқий муносабатларда қилмишнинг
жиноийлигини истисно этувчи холатлар тушунчаси билан ифодаланувчи
холатлардан фарқ қилади. Чунки жиноий жавобгарликдан озод қилиш
ҳақидаги номалар содир этган қилмиши жиноят бўлмаган шахсларга
нисбатан қўлланилмайди. Бошқача қилиб айтганда, бундай қилмишлар
айбсизлик мезони бўлиб ҳисобланади.
Жиноий жавобгарликдан озод қилиш шахсни оқлашдан хам фарқ
қилади. Шахсни оқлаш, оқловчи ҳукм чиқаришга асос бўлган жиноят
таркибининг мавжуд эмаслиги ёки содир этилган жиноятга шахснинг
алоқадор эмаслигида ифодаланади.
Жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун иккита белги мавжуд
бўлиши лозим:
a)
шахснинг жиноят таркиби мавжуд бўлган қилмишни содир
этиши, шунингдек, уни жиноий жавобгарликка тортиш учун барча
асосларнинг мавжуд бўлиши;
b)
мазкур шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун
барча қонуний асос ва шарт-шароитларнинг мавжуд бўлиши.
Жиноий жавобгарликдан озод қилиш ўз мазмунига кўра шахсни содир
этилган қилмишнинг ҳуқукий оқибатларидан озод қилишдан иборатдир.
Шахсни жиноий жавобгарликдан ҳар қандай асосларга кўра озод қилиш
қилмишнинг ҳуқуқий табиатини ўзгартирмайди. Чунки содир этилган
қилмиш доимо жиноят бўлиб қолаверади ва ўз моҳиятини ўзгартирмайди.
Демак,
жиноий жавобгарликдан озод қилиш-
ваколатли давлат
органининг судлов ёкт айбловни бекор қилиш, шунингдек, жиноят содир
этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан давлат мажбурлов чорасини
қўллашни бекор қилиш ҳақидаги акти.
Жиноий жавобгарликдан озод қилиш иккига бўлинади:
биринчиси
шахсни жиноий жавобгарликка тортиш муддатнинг
ўтганлиги ёки амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш.
Қонунда кўрсатилган асослар мавжуд бўлган ҳолларда жиноят ишини
кўраётган суриштирув, тергов органлаари ва суд шахсни жиноий
жавобгарликдан озод қилиши ва жиноят ишини юритишни тугатиши
лозим.
Бу жиноят кодексининг 64-моддасида белгиланган жиноий
жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиши ёки амнистия актини
қўлланилиши тўғрисидаги қоидалардан келиб чиқади.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
26
Жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг иккинчи турига,
жавобгарликдан озод қилишнинг қолган барча турлари киради: қилмиш
ёки шахснинг ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан;
ярашганлиги муносабати билан; касаллиги туфайли жавобгарликдан озод
қилиш (65-67-моддалар) ва вояга етмаган шахсга нисбатан мажбурлов
чорасини қўллаган холатда жавобгарликдан озод қилиш (88-модда)
киради. Бу моддаларда кўрсатилган холатлар суриштирувчи, терговчи,
прокурор ва суд учун мажбурият келтириб чиқармайди, балки, бу
уларнинг ҳуқуқлари ҳисобланади. Бу Жиноят кодексининг жиноий
жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги моддаларида белгиланган:
“Жиноят содир этган шахс жиноий жавобгарликдан озод қилиниши
мумкин” деган қонуний асосга кўра белгиланади.
Жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг умумий шарти шахснинг
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир
этганлиги хисобланади.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган қилмиш,
деганда қасддан содир
этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум
қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар тушунилади.
Унча оғир бўлмаган жиноятларга
эса қасддан содир этилиб,
қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга
озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар
киради. Масалан, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам
ўлдириш (Жиноят кодекси 100-модда), кучли рухий хаяжонланиш
холатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш (Жиноят
кодексининг 106-моддаси).
Жиноят кодексининг 65-67-моддаларига асосан жавобгарликдан озод
қилишда жиноятнинг таснифидан ташқари бошқа ҳолатлар, етказилган
зарарнинг ҳусусияти, айбдорнинг шахси ва ижтимоий хавфлилик
даражаси хам эътиборга олиниши лозим, бундан шахсни жиноий
жавобгарликдан озод қилиш мақсадга мувофиқлиги келиб чиқади. Бундай
ҳолатларга: жиноят туфайли етказилган зарарнинг аниқ миқдори ва
унинг қопланганлиги ҳақидаги расмий маълумотлар, Фуқаролик
кодексида кўрсатилган жисмоний ва маънавий зарарнинг қопланганлиги,
жиноий жавобгарликдан озод қилиш масаласи кўрилаётган шахс ҳақидаги
маълумотлар, шунингдек, бошқа маълумотлар (оилавий аҳволи, нима
билан
шуғулланиши
ва
бошқалар)киради.
Жиноят
прцессуал
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
27
қонунчилигида белгиланган далиллар ва жиноий жавобгарликдан озод
қилиш шартлари аниқланган бўлиши лозим.
Юқорида кўрсатилган жиноий жавобгарликдан озод қилиш туридан
фарқли равишда, касаллиги туфайли ёки шахс ижтимоий хавфлилигини
йўқотганлиги, жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиши, шунингдек,
амнистия акти билан жавобгарликдан озод қилишда содир этилган
жиноятнинг аниқ бир тури кўрсатилмаган. Бундай озод қилиш ижтимоий
хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни содир этган шахс
билан бир қаторда оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахсларга
нисбатан хам қўлланилади.
Иккинчи фарқи шундаки, жавобгарликка тортиш муддатиниг ўтиши
билан ёки амнистия акти асосида жиноий жавобгарликдан озод қилиш
жиноий ишни кўраётган суриштирув органлари, прократура ва суд учун
қонунда белгиланган холатлар аниқланган вақтдан бошлаб мажбурий
хисобланади.
Жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш тушунчаси бир-бирдан
мазмун жихатидан фарқ қилади:
Жиноят кодексида жазодан озод қилишнинг қуйидаги турлари
кўрсатилган:
1)
жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги
муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш (64-модда);
2)
қилмиш ёки шахс ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги
муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш (65-модда);
3)
айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги
муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш (66-модд);
4)
ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод
қилиш (66
1
-модда);
5)
касалиги туфайли жавобгарликдан озод қилиш (67-модда);
6)
амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш (68-
модда);
7)
вояга етмаган шахсга нисбатан мажбурлов чорасини қўллаган
холатда жавобгарликдан озод қилиш (88-модда).
Жиноий жавобгарликдан озод қилиш ҳуқуқий жиҳатдан жиноят
содир этган шахсни содир этилган қилмишнинг барча ҳуқуқий
оқибатлари: суд хукми асосида давлаттомонидан тайинланадиган ва
шахсни расмий тарзда жиноятчи деб топадиган таъсир чорасидан,
жазодан ва судланганликдан озод қалади. Шунингдек, бу институтнинг
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
28
қўлланилиши барча турдаги жиноят процессуал мажбурлов ва эхтиёт
чораларини бекор қилади: шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш
шахснинг айбсизлигини англатмайди ва уни фуқаролик-ҳуқуқий масалан,
содир этган қилмиши учун мулкий жавобгарликниқўллаш, шунингдек,
маъмурий, интизомий таъсир чораларидан озод қилмайди.
Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигига мувофиқ, вояга
етмаганлар, вояга етган шахслардан фарқли равишда жавобгарлик ва
жазога тортиладилар. Жумладан, квалификация жараёнида, жазо
муддатларини ўташдан, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилишда, жазони енгилроғи билан алмаштиришда кўплаб
имтиёзлар мавжуд.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, вояга етмаган шахсга нисбатан,
унда ўзини-ўзи англаш ва ўз тақдирини ўзи белгилаш каби хислатлар
шаклланмасдан туриб, жиноий-хуқуқий таьсир чораларини кўрмаслиги
лозим. Вояга етмаган шахслар содир етган жиноятлари учун белгиланган
тартибда
жавобгарликка
тортилиб,
жазо
муддатларини
ўтаб
бўлганларидан сўнг, уларнинг тўлоқонли ижтимоий хаётга қайтишлари ва
нормал ривожланишлари хамда тарбияланишлари мураккаблашади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг олтинчи бўлими
«Вояга етмаганлар жавобгарлигининг хусусиятлари» деб аталиб, ушбу
бўлимда қонун чиқарувчи «ўзига хос хусусиятлари» иборасини кўплаб,
вояга етмаган шахсларнинг ижтимоий рухий ривожланиш билан боғлиқ
бўлган омилларга таянган холда, уларга жазо тайинлаш ва уларни жиноий
жавобгарликка тортиш масаласига алохида урғу берилган бўлса хам,
лекин Ўзбекистонда ювенал юстицияни жорий қилинса, янада вояга
етмаганларнинг хуқуқ ва манфатларини химоя қилишни йўлга қўйган
бўламиз. Ювенал юстиция вояга етмаганлар тақдирига дахлдор
муоммоларни хал этишда, уларнинг хуқуқларини химоя қилишда
жамиятнинг, жамотчиликнинг кенг қатнашишини тақозо этади, табири
жоиз бўлса, вояга етмаганларнинг хуқуқларини таьминлаш бўйича давлат
ва фуқоролик жамияти ўртасида бир боғловчи тизим сифатида ўзини
номоён этади.
Ўзбекистонда ювенал судларини ташкил этишнинг асослари ва
истиқболлари масаласи Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари нуқтаи
назаридан хам мақсадга мувофиқ эканлигини кўриш мумкин. Чунки
ювенал судларини ташкил этиш масаласи Ўзбекистон қўшилган халқаро
хуқуқий хужжатларда хам ўз аксини топган.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
29
Хулоса қилиб айтганда ювенал юстиция институтини жорий этиш
билан бир қатор мухим мақсадлар тўла рўёбга чиқиши таьмин этилади.
Вояга етган
шахсларга нисбатан жиноят кодекси 72-моддасининг
иккинчи қисмига асосан шартли хукмнинг синов муддати бир йилдан уч
йилгача белгиланиши кўрсатиб ўтилган. Бу қоида вояга етмаган
шахсларга хам тегишли. Лекин ушбу холатга жиддий ёндашмаса:
- биринчидан, вояга етган айбдор шахсга оғир жиноят содир
этилганлиги учун суд томонидан саккиз йил муддатга озодликдан махрум
қилиш жазоси тайинланиб, шартли хукмни қўллаган холда, синов муддати
уч йил деб белгиланиши мумкин;
- иккинчидан, вояга етмаган айбдор шахсга оғир жиноят содир
этганлиги учун суд томонидан беш йил муддатга озодликдан махрум
қилиш жазоси тайинланиб, шартли хукмни қуллаган холда, синов муддати
уч йил деб белгилиниши мумкин.
Юқоридаги холатлардан қўриниб турибдики, вояга етган ва вояга
етмаган шахслар ижтимоий хавфлилик даражаси бир хил, яьни оғир
жиноят содир этганлиги учун шартли хукмнинг синов муддати суд
томонидан уч йил муддатдан ошмаган холда кўлланилмоқда. Бу эса,
Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексинг 8-моддаси биринчи қисмида
назарда тутилган одиллик принципига «Жиноят содир этишда айбдор
бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа хуқуқий таьсир
чораси одилони бўлиши, яьни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва
шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак» деб
кўрсатиб ўтилган.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодекси.
https://www.lex.uz/acts/111453.
2.
Бобур, М., Ўғли, A., & Обиджонов, У. Ж. Ў. (2024). ПРОФИЛАКТИКА
ИНСПЕКТОРИНИНГ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ
ЯККА
ТАРТИБДАГИ
ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Central
Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies, 2(2-2),
33-39.
3.
Бобур М., Ўғли A., Абдухалилов А. А. Ў. ПРОФИЛАКТИКА
ИНСПЕКТОРИНИНГ НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН
ҲАМКОРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ //Central Asian Journal of
Multidisciplinary Research and Management Studies. – 2024. – Т. 2. – №. 1-2. –
С. 130-136.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
30
4.
Бобур, Мустофақулов, Aсрор Ўғли, and Асадбек Аброр Ўғли
Абдухалилов.
"ПРОФИЛАКТИКА
ИНСПЕКТОРИНИНГ
НОДАВЛАТ
НОТИЖОРАТ
ТАШКИЛОТЛАР
БИЛАН
ҲАМКОРЛИГИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ." Central Asian Journal of Multidisciplinary Research
and Management Studies 2.1-2 (2024): 130-136.
5.
Бобур, М., Ўғли, A., & Абдухалилов, А. А. Ў. (2024). ПРОФИЛАКТИКА
ИНСПЕКТОРИНИНГ НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН
ҲАМКОРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Central Asian Journal of
Multidisciplinary Research and Management Studies, 2(1-2), 130-136.
6.
Бобур М., Ўғли A., Аҳмадқулов Н. Ж. Ў. ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ
ТОМОНИДАН
МАЪМУРИЙ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИК
ТЎҒРИСИДАГИ
МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
//Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies.
– 2024. – Т. 2. – №. 2. – С. 58-62.
7.
Бобур, Мустофақулов, Aсрор Ўғли, and Ниятулло Жаҳонгир Ўғли
Аҳмадқулов. "ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ТОМОНИДАН МАЪМУРИЙ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
ФАОЛИЯТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ."
Central
Asian
Journal
of
Multidisciplinary Research and Management Studies 2.2 (2024): 58-62.
8.
Бобур, М., Ўғли, A., & Аҳмадқулов, Н. Ж. Ў. (2024). ПРОФИЛАКТИКА
ИНСПЕКТОРИ ТОМОНИДАН МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ
МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.
Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies,
2(2), 58-62.
9.
Мустофақулов Б. А. Ў., Шодмонов Д. Э. Ў. ПРОФИЛАКТИКА
ИНСПЕКТОРИНИНГ ПАТРУЛ-ПОСТ ХИЗМАТИ ВА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ
САҚЛАШ
БЎЛИНМАЛАРИ
БИЛАН
ЎЗАРО
ҲАМКОРЛИГИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ //Central Asian Journal of Multidisciplinary Research
and Management Studies. – 2025. – Т. 2. – №. 4. – С. 47-51.
10.
Мустофақулов, Б. А. Ў., & Эшонқулов, Ё. Х. Ў. (2025).
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР
ПРОФИЛАКТИКАСИ
ХИЗМАТИНИНГ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ
АМАЛГА ОШИРИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Central Asian
Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies, 2(4), 126-132.
11.
Бобур, Мустофақулов, Aсрор Ўғли, and Жавоҳирбек Сайиджон Ўғли
Рўзиев. "ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ПРОФИЛАКТИК ҲИСОБГА
ОЛИНГАН
ШАХСЛАР
БИЛАН
ИШЛАШДА
ЯККА
ТАРТИБДАГИ
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
31
ПРОФИЛАКТИКА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ." Central
Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies 2.3 (2025):
10-16.