THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
16
ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, УЛАРНИНГ АНАЛОГЛАРИ ЁКИ
ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ ЎТКАЗИШ МАҚСАДИНИ
КЎЗЛАМАЙ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ТАЙЁРЛАШ,
ЭГАЛЛАШ, САҚЛАШ, ТАШИШ ЁКИ ЖЎНАТИШ ЖИНОЯТИНИ
ТЕРГОВ ҚИЛИШДА ЭКСПЕРТИЗАНИНГ ЎРНИ.
Суюнов Шахзод Шовкат ўғли
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси
Олий таълимдан кейинги таълим факультети мустақил изланувчиси
E-mail: ssuyunov4402@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.15347980
Аннотaция
Мақолада гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан
боғлиқ жиноятларни тергов қилишда соч анализидан фойдаланиш
масалалари батафсил ўрганилган. АҚШ, Буюк Британия, Германия,
Нидерландия каби ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси таҳлили
асосида, муаллиф томонидан суд-тергов амалиётида соч анализи бўйича
экспертиза тайинлашни жорий этиш бўйича илмий асосланган таклифлар
ишлаб чиқилган. Шунингдек, мақолада экспертларга қўйиладиган мухим
саволларнинг мантиқий кетма-кетлиги ва мазмуни бўйича амалий
тавсиялар берилган. Криминалистика соҳасидаги замонавий илмий
тадқиқотларга таяниб, муаллиф соч анализи орқали истеъмол қилган
гиёҳвандлик воситалари тўғрисида ишончли маълумот бериши ва бу усул
жиноят ишларини объектив баҳолаш ҳамда тўғри квалификация қилишда
муҳим аҳамият касб этишини исботлаб берган.
Калит сўзлар:
психотроп моддалар, соч анализи, суд-кимёвий
экспертиза, крминалистик усуллар, истеъмол тарихи, метаболитлар, суд-
тергов амалиёти.
Юртимизда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва
уларнинг аналоглари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш суд-
тергов амалиётида муҳим масалалардан биридир. Бироқ, бу жиноятларни
содир этган шахсларнинг гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп
моддаларни истеъмол қилиш-қилмаслиги, хусусан, қайси турдаги
моддаларни мунтазам қабул қилиши масаласи етарлича чуқур
ўрганилмаяпти.
Кўп ҳолларда тергов органлари фақат шахснинг гиёҳвандликка
чалинган ёки чалинмаганлигини аниқлаш мақсадида суд-наркологик
экспертиза тайинлаш билан чекланмоқда. Бу эса гумон қилинувчи ёки
айбланувчининг моддаларни шахсий фойдаланиш учун сақлаганми ёки
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
17
ўтказиш мақсадида эгаллаганми деган муҳим саволга тўлиқ жавоб
беришга тўсқинлик қилади.
Агар шахс томонидан мунтазам истеъмол қилинадиган моддалар
турлари аниқланса, топилган моддалар билан уларнинг мос келиш-
келмаслигини таққослаш имконияти пайдо бўлиб, бу моддаларнинг
шахсий истеъмол ёки сотиш мақсадида сақланганлиги тўғрисида асосли
хулоса чиқаришга ёрдам беради.
Криминалистика соҳасида етакчи олимлар гиёҳвандлик воситалари
ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда
сочдан намуна олишнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлашади. Америкалик
криминалист
P.Kintz ўз тадқиқотларида “.....соч анализи сийдик ва қон
таҳлилларидан фарқли ўлароқ, узоқ муддатли наркотик моддалар қабул
қилиш тарихини кўрсатиб беради, бу эса айбланувчининг нафақат
гиёҳвандлик воситаларини сақлагани, балки истеъмол қилгани, қайси
турдаги моддаларни мунтазам қўллаганини аниқлаш имконини беради”
деган хулосага келган.
Россиялик суд-тиббий эксперт К.А.Литвачук эса “.....гиёҳвандлик
воситалари ва уларнинг метаболитларини сочда аниқлаш методикаси
шахснинг истеъмол тарихини 3-6 ойгача бўлган даврда реконструкция
қилиш имконини беради, бу ишнинг ҳақиқий ҳолатларини тўлароқ очиб
бериш учун муҳим” деб таъкидлаган.
Тадқиқотимиз давомида ўрганилган жиноят иши материалларининг
таҳлили шуни кўрсатадики, Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 276-моддасида назарда тутилган жиноят ишларини тергов
қилиш давомида бугунги кунга қадар бирон маротаба соч анализи бўйича
экспертиза тайинланмаган. Соч анализи юқоридаги олимлар томонидан
билдирилган фикрлардан ҳам кўринадики, гиёҳвандлик воситаларининг
истеъмол тарихини аниқлашдаги энг ишончли ва узоқ муддатли
маълумот берадиган текширув турларидан биридир.
Халқаро тажрибаларнинг кўрсатишича, гиёҳвандлик воситалари ёки
психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда соч
анализи криминалистик усул сифатида кенг қўлланилмоқда. АҚШ, Буюк
Британия, Германия, Нидерландия каби давлатларда бу усул стандарт
процедура ҳисобланади . Хусусан, АҚШнинг Наркотикларга қарши
курашиш бошқармаси ҳар йили бу турдаги жиноят ишлари бўйича
минглаб соч анализларини амалга оширади .
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
18
Европол ҳисоботларига кўра, Европа Иттифоқи давлатларида ҳам
гиёҳвандлик воситаларига оид жиноятчиликка қарши курашда соч
анализлари фаол қўлланилади . Буюк Британиянинг “Drug Testing and
Analysis” журнали маълумотларига кўра, соч анализлари суд-тергов
амалиётида 92% ҳолларда шахс томонидан айнан қайси турдаги
гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилинганлигини ишончли аниқлаш
имконини берган .
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-
криминалистика бош маркази суд-кимёвий экспертиза мутахассиси М.М.
Луқмонов билан суҳбат давомида ҳам сочдан намуна олиш орқали
гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш-
қилмаслиги, қандай турдаги моддаларни қабул қилганлигини аниқлаш
мақсадида экспертиза тайинлаш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.
Юқоридаги олимлар, мутахассислар томонидан билдирилган фикрлар
ва халқаро тажрибани инобатга олиб, гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзламай
қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш жиноятларини тергов
қилишда сочдан намуна олиш ва суд-кимёвий экспертиза ўтказиш
амалиётини йўлга қўйиш муҳим аҳамият эга.
Шу билан биргаликда экспертлар олдига ҳал этишлик учун қуйидаги
саволлар қўйилиши мақсадга мувофиқ:
- тадқиқот учун тақдим этилган соч намуналарида гиёҳвандлик
воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг метаболитлари мавжудми?
- агар соч намуналарида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддалар аниқланса, уларнинг аниқ турлари ва миқдорини аниқлаш
мумкинми?
- соч намуналаридаги моддалар концентрaцияси шахснинг тизимли
истеъмолини кўрсатадами ёки бир марталик қабул қилинганлигини
англатадими?
- соч намуналарининг сегмент-хронологик таҳлили асосида, шахс
томонидан охирги қанча вақт (ҳафта, ой) давомида ушбу моддалар
истеъмол қилинган?
- шахсда аниқланган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддалар унинг соч намуналарида топилган моддалар билан мос
келадими?
Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, бу усул орқали шахснинг айнан
қандай турдаги моддаларни, қанча вақт давомида истеъмол қилганлигини
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
19
аниқлаш орқали, унинг моддаларни шахсий истеъмол учун ёки ўтказиш
мақсадида сақлаганлигини баҳолашда ишончли далил бўлиш билан
биргаликда, бу турдаги жиноят иши материалларини тўғри квалификaция
қилиш учун ҳам хизмат қилади.
Иқтибослар/Сноски/References:
1. Kintz P., Villain M., Cirimele V. Hair analysis for drug detection //Therapeutic
drug monitoring. – 2006. – Т. 28. – №. 3. – С. 442-446.
2. Литвачук К. А. Особенности обнаружения, фиксации и изъятия следов в
ходе осмотра места происшествия при расследовании незаконного
оборота наркотических средств и психотропных веществ либо
прекурсоров (по материалам территориального органа внутренних дел). –
2023.
3. UNODC. World Drug Report 2022: Global Trends in Forensic Drug Analysis
Methodology. United Nations Publications, New York, pp. 104-112.
https://www.unodc.org/unodc/en/data-and-analysis/world-drug-report-
2022.html
4. Kintz, P. Hair Analysis in Forensic Toxicology: Comprehensive Review and
Recent Developments. Forensic Science International, 2022. 330, 111-123.
5. European Monitoring Centre for Drugs and Drug Addiction (EMCDDA). 2023.
European Drug Report: Trends and Developments. Publications Office of the
European Union, Luxembourg, pp. 78-82.
6. Cooper, G.A., & Bell, S. Hair Analysis in Criminal Investigation:
A Comprehensive Review of Recent Cases. Drug Testing and Analysis, 2024.
16 (1), 21-36.
7. Rahman A. Drug Manufacturing in Southeast Asia: Legal Challenges. // Asian
Law Review. 2021. №6. p.178.
8. Jescheck H-H. Lehrbuch des Strafrechts: Allgemeiner Teil. Berlin, 2020. p.248.
9. Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. Том 5.
Махсус қисм. Жамоат хавфсизилиги ва жамоат тартибига қарши
жиноятлар. Дарслик. 2-нашр– Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Миллий
гвардияси Ҳарбий-техник институти, 2018. – Б.197.
10. Каиржанов Е.И. Уголовное право Республики Казахстан (Особенная
часть). Алматы, 2017. с.244.