https://scientific-jl.com/luch/
Часть-40_ Том-2_ Март-2025
164
ХАВФСИЗЛИК СОҲАСИДА “ТАРЖИМАШУНОСЛИК ”
ФАНИНИ ҚОИДАЛАРИНИ ЎҚИТИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Нурматова Мастура Маҳмудовна
Абраев Исматулла Муҳаммадиевич
Тошкент Давлат жахон тиллари
университети Ўқитувчи
араб тили ўқитувчиси
Тел :+998933771013
е-mail: mastura-2020@mail. Ru
Аннотация:
Мамлакатимиз
ривожланиш
палласида
таржимашунослик фанини пухта ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда
.шу боисдан дунё сахналарида пешқадам бўлиши учун мутахасисларимиз
ушбу соҳани мукаммал ўрганишлари зарур.
Калит сўзлар: таржима , таълим , таълим, ҳаёт, хавфсизлик,
фавқулодда вазият, муаммо, кадр. киберхавсизлик
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришган сўнг таълимнинг
барча соҳалари, жумладан , олий таълим олдида ҳам кенг имкониятлар
очилди. Таълим тизимини ривожлантириш, илм ва фан соҳасидаги илғор
технологияларни татбиқ этиш, маънавий баркамол, мустақил фикрловчи,
жаҳон андозаларига жавоб бера оладиган етук мутахасисиларни тайёрлаш
учун ҳозирги кунда чет тилларини мукаммал биладиган кадрларга эҳтиёж
ортиб бормоқда.Юртимиздаги чет эл ваколатхоналарнинг кўпайиши
натижасида ҳамда турли ҳил корхоналарнинг очилиши натижасида
таржимонга бўлган эхтиёж кўпаймоқда .Шу мақсадда
бугунги кунда
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-40_ Том-2_ Март-2025
165
таржимон кадрларни тайёрлаш масаласига давлат миқёсида катта эътибор
қаратилмоқда. 2018 йил 18 майда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул
қилинган 376-сонли “Жахон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек
тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш
ва нашр этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорида яқин йиллар ичида миллий адабиётимиздан ҳорижий тилга
таржима ишларини кучайтириш масаласига алоҳида урғу берилган. Бу
соҳанинг муваффақияти эса мутахасисларнинг сифатига боғлиқ. Хусусан,
таржимонлик эндиликда ижодкор кишининг севимли машғулоти эмас, балки
профессионал фаолиятга айланиши кераклиги замон талабидир. Шу
мақсадда 2016йил 13-май куни Ўзбекистон Республикаси биринчи
Президентининг
ПК-4797-сонли фармонида – илмий, бадиий ва бошқа соҳалардаги
адабиётларни ўзбек тилидан инглиз ва бошқа хорижий ҳамда шарқ тилларга,
шунингдек, жаҳон тилларидан она тилимизга юксак сифат ва маҳорат билан
таржима қиладиган таржимонлар тайёрлаш вазифаси кун тартибига
қўйилган. Шу мақсадда аксарият университетларда ушбу фанни ўқитиш
ҳамда унинг муамоллари ҳақида талабаларга маърузалар берилмоқда.
Дарҳақиқат “Таржимашунослик асослари” фанини қоидаларини
ўрганиш ва уни ўқитиш орқали таржимашунослик соҳасида фаолият
юритаётган мутахасисларни муаммосини маълум даражада ҳал қилишга,
шахсни ҳар томонлама ривожлантиришга, ҳаёт фаолияти хавфсизлигини
таъминлаш соҳасида инсонларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришга
илмий жиҳатдан оқилона бўлган оғзаки ва ёзма таржималарни туғри
шакллантиришга имкон қадар ёрдам беради.Халқимизда бир мақол бор “Тил
билган эл билади” деб. Тарихдан маълумки барча юртларда
таржмашуносларга эхтиёж катта бўлган.Таржимоннинг энг асосий қоидаси
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-40_ Том-2_ Март-2025
166
шуки ,у икки давлат ўртасида бир кўприкдир.Агар нотўғри таржима
қилса,икки давлат ўртасида салбий ва сиёсий вазиятларга ҳам олиб келиши
мумкин.Хусусан кибержиноят ва диний экстримизм кучайган бир пайтда
ижтимоий тармоқлар орқали турли хил ёлғонлар ва бўхтонлар ёшларимиз
онгини заҳарлайдиган видео мурожатларни олдини олиш учун хукумат
хавсизлик чораларини кўриши керак.Чунки ёшлар онгини захарлаш жуда
онсон.Ҳозирги даврда интернет орқали келаётган фейк хабарлар,инсонни
шаънига таьлуқли ҳақоратли сўзлар хаттоки жонига қасд қилишга ҳам олиб
келмоқда Ҳар бир давлатнинг хавсизлиги бу ҳозирги энг муҳим
муаммосидир.
Юқоридаги таҳлиллар натижасини кўрадиган бўлсак, республикамизда
“Таржимашунослик асослари” фанини ўқитиш нақадар долзарблигини
кўришимиз мумкин. Юрт фарзанди борки у доим билиши зарур бўлган бир
нақл бор “Ватанни севмоқ иймондандир”.Чунончи,ҳар бир фуқора ўзининг
хавсизлигига эътибор қаратиши лозим.Бунинг учун билим кўникмалари
албатта бўлиши керак .