Авторы

  • Холмирзаев Имрон Тохир ўғли

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tbir.109886

Ключевые слова:

Калит сўзлар: Бидъат хурофот ширк сеҳр суннат азайимхонлик фолбинлик Ислом ақидаси жамият бидъатнинг оқибати.

Аннотация

Аннотация: Мазкур мақолада Ислом таълимоти нуқтаи назаридан бидъат ва хурофот тушунчаларининг луғавий ва истилоҳий маънолари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва турли кўринишлари таҳлил қилинади. Муаллиф бу амалларнинг жамиятимизда қандай илдиз отганини, шариатга хилоф эканини ва улардан сақланиш зарурлигини далиллар асосида асослаб беради. Шунингдек, фолбинлик, сеҳр, мунажжимлик, азайимхонлик каби бидъатлар ва уларнинг Ислом ақидасига қанчалик зид экани таъкидланади. Мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ва уламолар фикрлари орқали суннатни асраш, бидъат ва хурофотнинг салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатлари кўрсатилади. Бу амалларнинг динга, шахсга ва жамиятга етказадиган зарарлари мисоллар билан очиб берилган.


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть

-46

_ Том

-5_

июнь

-2025

307

БИДЪАТ ВА ХУРОФОТ

Холмирзаев Имрон Тохир ўғли

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти

Аннотация:

Мазкур мақолада Ислом таълимоти нуқтаи назаридан

бидъат ва хурофот тушунчаларининг луғавий ва истилоҳий маънолари,

уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва турли кўринишлари таҳлил қилинади.

Муаллиф бу амалларнинг жамиятимизда қандай илдиз отганини, шариатга

хилоф эканини ва улардан сақланиш зарурлигини далиллар асосида асослаб

беради. Шунингдек, фолбинлик, сеҳр, мунажжимлик, азайимхонлик каби

бидъатлар ва уларнинг Ислом ақидасига қанчалик зид экани таъкидланади.

Мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ва

уламолар фикрлари орқали суннатни асраш, бидъат ва хурофотнинг салбий

ижтимоий

-

иқтисодий оқибатлари кўрсатилади. Бу амалларнинг динга,

шахсга ва жамиятга етказадиган зарарлари мисоллар билан очиб берилган.

Калит сўзлар:

Бидъат, хурофот, ширк, сеҳр, суннат, азайимхонлик,

фолбинлик, Ислом ақидаси, жамият, бидъатнинг оқибати.

Кириш:

Бугунги кунда сиз билан биз амал қилаётган кўпгина одатларни

дин ҳам, жамият ҳам рад этади. Шариат жорий қилган амаллар билан бидъат

ва хурофотни айириб олиш аслида унча мушкил вазифа эмас. Даставвал,

«бидъат», «хурофот» сўзларининг луғавий маъноси хусусида: «Бидъат» —

сўзи айнан таржима қилинса «янгидан ўйлаб чиқилган одат» деган маънони

беради. «Хурофот» эса «асоссиз» деган маънодадур. Яъни, динда асоси йўқ,

беҳуда ишлар, одатлардир.

Баъзи «бидъат» ва «хурофот» амаллар борки жамиятимизда илдиз отиб,

ҳам диний, ҳам дунёвий урф

-

одатларимизга қоришиб кетган. Юртимизда

бидъат ва хурофот одатлардан воз кечаётган, бошқаларга тушунтираётган, бу


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть

-46

_ Том

-5_

июнь

-2025

308

тушунтиришни амалда исбот этаётган мусулмонларимиз кўп. Бидъат ва

хурофотдан қутулиш қийин эмас. Бу масалани яхши ечиб берувчи

уламоларимиз, илмига амал қилғувчи домла

-

имомларимизнинг сўзларини

яхши фаҳм этсак кифоя.

Мазкур меъёрни билмайдиган кишиларимиз эса суннат билан

бидъатнинг фарқини ажрата олмасдан хурофий ишларни Ислом дини

одатларидан деб биладилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи

ва саллам хурофий мункар ишларни қоралаб, бундай деганлар:

“Азайимхонлик, тумор тақиш ва сеҳру жоду билан шуғулланиш Аллоҳга

ширк келтириш билан баравардир”. Минг афсуски, ҳозирги пайтда бошига

бирор ташвиш тушган ёки бирор нарсасини йўқотган айрим кишилар дарров

фолбин ҳузурига бориб, фол очтиришга, “иссиқ

-

совуқ” қилдиришга, унинг

айтганларини бажаришга ўрганиб қолишган. Сеҳр, яъни кўзбўямачилик,

“иссиқ

-

совуқ” қилишлар катта гуноҳдир. Сеҳр қилингани учун олинадиган

ҳақ ҳам шариатда таъқиқланган. Аллоҳ таолонинг изни бўлмаса, шайтон ҳеч

кимга зарар етказа олмаслиги Қуръони каримда баён қилинган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрни етти ҳалок этувчи улкан

гуноҳлар қаторида санаганлар. Мўмин киши дунё ва охиратда пушаймон

бўладиган ишлардан сақланиши лозим. Сеҳрга аралашиб юрган гумроҳ

кимсалар ишларида аксарият қисми ширк ва куфр сўзларни қўллайдилар.

Ваҳоланки, ким имон шартларидан бирини рад этса, кофир бўлади. “Иссиқ

-

совуқ” Аллоҳ таоло тақдирига таъсир этади, деб эътиқод қилиш ширкдир.

Дуохонлик, азайимхонлик, дам солиш каби одатлар қадимдан

ҳамма халқларда мавжуд. Бу нарсалар ичида шаръан рухсат этилган ва рухсат

этилмаганлари бор. Ислом таълимоти бу ишлардан шариатга зидларини

таъқиқлаган, мос келадиганларини аниқлаб берган. Масалан, касалга ёки

бошига бирон ташвиш тушган кишига оятлардан ўқиб дам солиш,

ҳадисларда келган дуоларни ўқиб шифо тилаш жоиз, балки суннатдир. Аммо


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть

-46

_ Том

-5_

июнь

-2025

309

куфроний сўзлар, маъносиз тўқима дуоларни ўқиб дам солиш таъқиқланади.

Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ сўзига кўра, уламолар дам

солишнинг учта шарти борлигига ижмо қилишган:

1. Аллоҳнинг Каломи, исм ва сифатларидан ўқиш;

2. Араб тили ёки бошқа тилда бўлса ҳам, маъноси маълум ва шаръий

бўлиши;

3. Дуо ва дам солишнинг ўзи мустақил таъсир қилмайди, балки

Аллоҳнинг изни ва тақдири билан таъсир қилади, деб ишониш.

Демак, оиламиз тинч ва омон бўлиши, айниқса, янги турмуш қурган

ёш келин

-

куёвлар ўзаро меҳр

-

муҳаббат ва иноқликда яшашлари, муқаддас

оила қўрғонининг янада мустаҳкам бўлиши учун аввало динимиз

таълимотларини боамал бўлиб лозим даражада ўрганишлари ҳамда

динимизда ёт ҳисобланган турли бидъат ва хурофатлардан сақланишлари

мақсадга мувофиқдир.

Шариъатимизда ман қилинган бидъат амаллар:

Фолбинлик

ғайбни билиш даъвосидаги кимсаларнинг машғулоти.

Коҳинлик, аъррофлик каби номлари мавжуд.

Коҳинлик

келажакда бўладиган нарсалар ҳақида хабар бераман

дейди, унга бу хабарларни жинлар етказишини даъво қилади.

Аъррофлик

турли ишларнинг бошланиш сабаблари ҳамда ўғирланган

нарсаларни, уни ким ўғирлаганини ёки қаерда эканини билишини даъво

қилувчи киши.

Азайимхонлик

бунда дам солувчи одам жинлардан мадад сўраб дуо

ўқийди.

Авфок

бу махсус геометрик шакллар ичига ёзилган рақам ва ёзувлар.

Бунда шаклларни бирор вақтга ёзиб ўзи билан олиб юрса, бахт келтиради ёки

омад унинг кетидан қувиб юради деб ҳисоблайдилар.


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть

-46

_ Том

-5_

июнь

-2025

310

Мунажжимлик

бунда, юлдузларнинг жойлашувига қараб бўладиган

ҳодисаларни билишни даъво қилади. Ҳозирги кунда газета

-

рўзномаларда

чиқадиган “мунажжимлар башорати” ҳам шу турга киради.

Сеҳр

луғатда “сабаби махфий бўлган нарса” маъносини англатади.

Сеҳрнинг қуйидаги турлари мавжуд:

Шаъваза

бу фокус усулида чаққон ҳаракат билан кўрсатиш.

Нушра

бу жин теккан кишининг сеҳргар ёки фолбин ҳузурига бориб

даволанишига айтилади. Булар ҳам жинларнинг мададига таянади.

Мушкул

кушод

мушкулларни осон килиш мақсадида масалан, қизга

совчи келмаганда, йигитга қиз топилмаганда, иши юришмаганда

қилинадиган хурофот амал.

Бу хурофот “Бибичоршанба” ва “Чироқ ёқди” деб ҳам номланади.

“Чироқ ёқди”да азиз

-

авлиёлар руҳини “чақириш” учун шам

-

чироқ ёки пахта

ёқишади.

Бибисешенба

муҳтарам зотларнинг руҳидан мадад сўраш,

ҳожатларини тилаш амали.

Юқоридаги барча бидъат

-

хурофотлар Ислом ақидасига зиддир ва улкан

гуноҳ ҳисобланади.

“Кимда

-

ким фолбин ёки сеҳргар ёки коҳиннинг олдига

бориб, унинг айтганларига ишонса, у Муҳаммадга нозил бўлган нарсага куфр

келтирибди” –

Имом Аҳмад ривояти.

“Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам

мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам

адашганроқдир?! Ҳолбуки, улар ўшаларнинг дуоларидан ғофил,

бехабардирлар” –

Аҳқоф, 5.

Бидъат

-

хурофотнинг жамиятга кўрсатаётган салбий оқибатлари

Бидъат

-

хурофотнинг исломга ва мусулмон жамиятига етказадиган катта

хатарлари, оғир оқибатлари ва хавфли зарарлари мавжуд. Шу вақтгача пайдо

бўлган турли диний фирқа ва гуруҳларнинг келиб чиқишига бидъат сабаб

бўлганлигининг ўзи унинг нақадар хавфли иллат эканлигини билдиради.


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть

-46

_ Том

-5_

июнь

-2025

311

Бидъат

-

хурофотнинг жамият учун келтирадиган иқтисодий

-

ижтимоий

зарарларидан саноқлиларини келтириш билан кифояланамиз:

Бидъатчи тушунчасининг бузуқлиги. У яхшиликни ёмон деб, ёмонликни

яхши деб билади. Суннатни бидъат деб, бидъатни суннат деб билади.

Ҳузайфа ибн ал

-

Яман розияллоҳу анҳу айтади: “Бидъат шунчалар тарқаб

кетадики, агар мабодо бир бидъат тарк қилинса: “Суннат тарк қилинди”

дейишади.

Бидъатчининг гувоҳлиги ва ривояти қабул қилинмаслиги. Муҳаддис,

фақиҳлар ва усул уламолари бидъати билан куфр келтирган бидъатчининг

ривояти қабул қилинмаслигига ижмоъ қилишган. Бидъати билан куфр

келтирмаган бидъатчининг ривоятини қабул қилиш борасида турли фикр

билдирганлар. Имом Нававий: “Агар бидъатчининг ривояти бидъатга

чорламаса, унинг ривояти қабул қилинади. Агар чорласа қабул қилинмайди”.

Бидъатчи ўз гуноҳи ва унга эргашганларнинг гуноҳини гарданига олади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бу ҳақида шундай дейди: “Расулуллоҳ

соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ҳидоятга чақирса унга

эргашганларнинг ажри каби ажр унга берилади. Унга эргашганларнинг

ажридан ҳеч нарса озаймайди. Ким залолатга чақирса, эргашганларнинг

гуноҳичалик гуноҳ унга берилади. Унга эргашганларнинг гуноҳидан ҳеч

нарса озайтирилмайди”. Муслим ривояти.

Бидъатчи бидъат ишларини тўхтатмагунича унинг тавбаси қабул

қилинмайди.

Бидъатнинг тарқалиши суннат амалларининг йўқолиб кетишига олиб

боради натижада мусулмонларни диннинг тўғри йўлини англашида

ноаниқликлар юзага келади.

Бидъат ширкка олиб боради ва исломдан чиқаради. Агар мусулмонлар

қабристонда ширк амалини бажараётган бўлса, бу ўзлари маъқуллаган ва

ашаддий суфийларидан кўриб олган бидъатлари амаллардир.


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть

-46

_ Том

-5_

июнь

-2025

312

Бидъат инсонлар ҳаётига жоҳилият асрини қайтариб олиб киради. Халқ

ичида парокандалик ва низоларни уйғотади. Шунда ҳар бир фирқа ўзиникини

бошқа фирқаникидан тўғри ва яхши деб ҳисоблайди. Аллоҳ Таоло улар

ҳақида шундай дейди: “Ҳар фирқа ўз ҳузуридаги нарса

ила ҳурсанддирлар”.

Мўминун сурасининг 53

-

оятида “Бошқа йўлларга эргашманг! Бас сизни

унинг йўлидан адаштирмасинлар”. Айни шу нарса катта

-

катта уруш

-

жанжал,

қон тўкилишлар, хўрлашлар, жабру

-

зулмларни келтириб чиқаради. Суннат

эса инсонларни бирлаштиради, қалбларини

бир

-

бирига боғлайди. Натижада

Аллоҳ Таолонинг “Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб

кетманг” деган сўзига ўхшаб бир йўлдаги ва бир диндаги аҳил оға

-

инига

айланишади.

Бидъат шаҳвоний амаллардан хам хатарлироқдир. Чунки шахватпараст

кимса маъсият эканлигини билса гуноҳлари учун тавба қилиб қайтади.

Бидъатчи эса ўзини ибодатдаман, яхшилик қиляпман, тўғри йўлдаман деб

ўйлайди. Аллоҳ Таоло уларни қуйидаги сўзларида шундай таърифлайди:

“Сен: “Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми?

Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъ

-

ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш

қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир”

-

дегин”.

Бидъат инсонларни Аллоҳнинг динидан тўсади. Кофирларни исломга

киришига монеълик қилади. Агар мусулмон бўлмаган ва исломни

ҳақиқатини билмаган инсон кўп мусулмонларнинг бажараётган жоҳилона,

бидъат

-

хурофот амалларини, бемаъни расм

-

русумларни кўрса, бу ислом

экан, дин шунақа бидъат ва залолат амалларга буюрар экан деб ўйлайди.

Айни шу нарса уни ислом динини қабул қилишдан қайтаради.

Кофирликдан воз кечиб ислом динини қабул қилган янги мусулмонлар

ҳали динни ўрганиб улгурмай, диний амал деган ўйда бидъатчини бидъат

амалларини ихлос билан қила бошлайди. Шунда исломни қабул қилган янги


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть

-46

_ Том

-5_

июнь

-2025

313

мусулмон куфрга олиб борадиган бидъатларни содир этиб қўяди. Бир

куфрдан воз кечиб иккинчи куфрга кириб қолади.

Хулоса:

Юқорида келтирилган фикр ва далиллардан хулоса қилиш

мумкинки, бидъат ва хурофот амалиёти фақатгина шариат таълимотига зид

бўлиб қолмасдан, балки мусулмон жамиятининг маънавий, ахлоқий ва

ижтимоий барқарорлигига ҳам жиддий таҳдид солади. Бу иллатлар суннат

амалларининг йўқолиши, ақийда бузилиши, ҳатто ширк ва куфрга олиб

бориши мумкин. Шу сабабли, ҳар бир мўмин

-

мусулмон ўз эътиқоди, амали

ва ҳаётида суннатга эргашиши, бидъат ва хурофотдан узоқда бўлиши, авом

кишиларни ҳам шариат асосида хабардор қилиб бориши лозим. Бидъатнинг

муқобили —

илм, далил ва суннатдир. Бу эса илмли уламолар сўзларига

қулоқ тутмоқ ва Қуръон ҳамда Суннатга таянадиган ҳаёт тарзини қарор

топтирмоқ билан амалга ошади.

ФОЙДАЛАНИЛГН АДАБИЁТЛАР

1.

Қуръони Карим. –

Маънолар таржимаси ва тафсири. –

Тошкент:

Ҳилол нашриёти, 2018.

2.

Муслим ибн Ҳажжож.

Саҳиҳ Муслим

.

Қоҳира: Дарул

-

Ҳадис, 2007.

3.

Аҳмад ибн Ҳанбал.

Муснад имом Аҳмад

.

Бейрут: Мўассасатур

-

Рисола, 1995.

4.

Ибн Ҳажар ал

-

Асқалоний.

Фатҳул

-

Барий би шарҳи Саҳиҳил

-

Бухорий

.

Қоҳира: Дарул

-

Маърифа, 2001.

5.

Имом Нававий.

Шарҳ Саҳиҳ Муслим

.

Димашқ: Дарул

-

Фикр, 1996.

6.

Абу Ҳомид ал

-

Ғаззолий.

Иҳё улуумид

-

дин

.

Қоҳира: Дарул

-

Қалам,

1993.

7.

Муҳаммад Тақий Усмоний.

Исломда бидъат ва унинг хатарлари

.

Қарочӣ: Мажлисул

-

Ило, 2005.


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть

-46

_ Том

-5_

июнь

-2025

314

8.

Абдулазиз ибн Боз.

Мақолалар ва фатволар мажмуаси

.

Эр

-

Риёд:

Дарул

-

Вотан, 2000.

9.

Саййид Сабиқ.

Фиқҳ ус

-

Сунна

.

Қоҳира: Дарул

-

Фатҳ, 1988.

10.

Али ибн Аҳмад ал

-

Қуртубий.

Ал

-

Жомиъ ли аҳкомил Қуръон

.

Қоҳира:

Дарул

-

Кутуб, 2002.