https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-4_ Май-2025
267
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРНИ
МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИККА ЖОРИЙ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС
ХУСУСИЯТЛАРИ
Чориев Маҳмуджон Аҳмад ўғли.
ИИВ Академияси, Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш
кафедраси ўқитувчиси, катта лейтенант. Илмий мутахассислиги: 12.00.13 –
Инсон ҳуқуқлари. ORCID: 0000-0003-3990-1191.
Чориев Маҳмуджон Аҳмад ўғли.
Преподаватель кафедры государственно-правовых дисциплин и защиты прав
человека Академии Министерсва внутренных дел, старший лейтенант. Научная
специальность: 12.00.13 - Права человека. ORCID: 0000-0003-3990-1191.
Choriyev Mahmudjon Ahmad o’g’li.
Teacher of the Department of State-legal disciplines and ensuring of human rights of
the Academy of the Ministry of Internal Affairs, senior lieutenant. Scientific specialty:
12.00.13 Human rights. ORCID: 0000-0003-3990-1191.
Аннотация.
Мақолада Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва муҳофаза қилишда давлат
органларининг роли, Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва муҳофаза қилишда
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ахамияти, Инсон ҳуқуқлари бўйича
миллий институтлар, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Омбудсман
институтининг ўрни, Инсон ҳуқуқларини мониторинг қилиш ва келгуси
чоралар бўйича миллий институтлар фаолиятини белгилаш, Инсон
ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолияти,
Миллий превентив механизм қийноқларни олдини олиш механизми, Нодавлат
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-4_ Май-2025
268
нотижорат ташкилотларининг инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя
қилишдаги ролини янада ривожлантиришнинг устуворлигини таъминлашга
қаратилган қатор таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.
Калит сўзлар: “ҳуқуқ” ва “эркинлик”, Омбудсман, инсон ҳуқуқлари,
БМТ, сиёсий ҳуқуқлар, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар, “миллий
институтлар”,“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”, “инсон
ҳуқуқлари бўйича устав”.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилингандан кейинги
ўн йилликларда БМТ, ХСТ, ХМТ, ЮНЕСКО, Европа Кенгаши, ЕХҲТ ва
бошқа халқаро ташкилотлар кўплаб муҳим фундаментал ҳужжатларни қабул
қилдики, уларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни инсонпарварлик
ғоялари асосида қуриш тўғрисидаги қоидалар ривожлантирилди. Хусусан,
1974 йил 19 ноябрь куни ЮНЕСКОнинг Бош конференцияси томонидан
Халқаро тушуниш, ҳамкорлик ва тинчлик руҳида тарбиялаш ҳамда
инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига ҳурмат руҳида тарбиялаш
тўғрисидаги
тавсиянома қабул қилинди
.
Бош конференция ЮНЕСКОнинг
барча аъзо-давлатларига мазкур тавсияномани мактаб таълими, олий ва
мактабдан ташқари таълим учун масъул бўлган органлар, идоралар ёки
муассасалар билан бир қаторда, ёшлар ва катта ёшдагилар орасида тарбиявий
ишлар олиб борувчи, талабалар ва ёшлар ҳаракати, ўқувчиларнинг ота-
оналари ассоциациялари, ўқитувчилар касаба уюшмалари, шунингдек, бошқа
манфаатдор томонларнинг эътиборига етказишни тавсия қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг Уставида белгиланган
принципларга мувофиқ Инсон ҳуқуқлари тўғрисида халқаро биллни қабул
қилган ҳамда инсоннинг ажралмас ҳуқуқлари доирасини белгилаб олган.
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро билл бешта қисмдан иборат
бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-4_ Май-2025
269
биринчиси -
1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
декларацияси;
иккинчиси -
1966 йилда қабул қилинган Иқтисодий, ижтимоий ва
маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт;
учинчиси -
1966 йилда қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар
тўғрисидаги халқаро пакт;
тўртинчиси - сўнгги пактга доир 1966 йилда қабул қилинган,
шикоят
қилиш ҳуқуқини эълон қилган биринчи Факультатив протокол
;
бешинчиси - 1989 йилда қабул қилинган,
ўлим жазосини бекор
қилишга қаратилган иккинчи Факультатив протокол
.
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро биллнинг қабул қилиниши
инсон ҳуқуқларига оид замонавий концепцияни ва инсон ҳуқуқлари бўйича
халқаро ҳуқуқни ривожлантириш йўлида тарихий босқич сифатида қайд
этилади.[1]
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжат
- давлатлар ва халқаро
ҳуқуқнинг бошқа субъектлари ўртасида инсон ҳуқуқлари борасидаги
муносабатларни тартибга солишга қаратилган ва бир, икки ёки бир-бири
билан боғлиқ бўлган бир неча ҳужжатларда ифодаланганидан ҳамда унинг
аниқ номидан қатъи назар, ёзма шаклда тузиладиган халқаро ҳуқуқ билан
тартибга солинадиган битим ҳисобланади.[2]
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар деганда, инсон
ҳуқуқ ва эркинликлари тамойилини мустаҳкамловчи ва ривожлантирувчи
халқаро-ҳуқуқий нормалар йиғиндиси тушунилади. Биринчи навбатда,
мазкур стандартлар давлатларга ўз фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинларига зарар етказувчи
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-4_ Май-2025
270
ҳар қандай хатти-ҳаракатдан тийилиш, камситишларнинг ҳар қандай
шаклларига йўл қўймаслик, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликларга
путур етказувчи ҳар қандай ноқонуний ҳаракатларни олдини олиш
мажбуриятини юклайди. Бундан ташқари, ушбу стандартлар орқали
давлатлар ўз мажбуриятларини етарли даражада адо этмаган ҳолларда уларга
нисбатан жавобгарлик назарда тутилган, қолаверса инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилишнинг халқаро-ҳуқуқий механизмлари белгилаб берилган.
Стандартлар универсал, яъни бутун дуне томонидан тан олинган (БМТ
томонидан қабул қилинган норматив актлар), ҳамда минтақавий, маълум бир
минтақа ҳудудида кучга эга (Европа Иттифоқи, Европа Кенгаши, МДХ ва
хоказо).
Минтақавий стандартлар асосан ўз аниқлиги ва маълум ҳудуд
доирасида ҳуқуқбузар давлатлар учун жиддий жавобгарликка тортилишини
назарда тутади.
Халқаро стандартлар халқаро даражада эътироф этилган универсал
(қоида тариқасида, БМТ томонидан қабул қилинган норматив актлар) ва
муайян минтақада, одатда муайян давлатлараро бирлашмалар (Европа
Кенгаши, Европа Иттифоқи, МДҲ ва бошқалар) ҳудудида амал қиладиган
минтақавий стандартларга бўлинади. Минтақавий стандартлар одатда
аниқроқ бўлиб, улар давлатлараро бирлашмалар доирасида ҳуқуқбузар
давлатларга нисбатан қатъий жавобгарликни назарда тутувчи стандартлар
ҳисобланади.
Халқаро стандартлар декларация, халқаро шартномалар (пактлар ва
конвенциялар), халқаро ташкилотларнинг резолюциялари, раҳбарий
тамойиллар кўринишида бўлади.
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-4_ Май-2025
271
Декларациялар одатда давлатлараро органлар йиғилишларнинг якуний
ҳужжатлари (масалан, БМТ бош Ассамблеяси резолюцияси) тариқасида
қабул қилинади ва мажбурлов ҳарактерида бўлмайди. Декларация бу –
муайян соҳадаги халқаро муносабатларни янада ривожлантириш
йўналишларини белгилаб берувчи тамойиллар йиғиндисидир. Давлат ўз
қонун ҳужжатларини деклариция нормаларига яқинлаштириши мумкин,
бироқ мажбурий ҳисобланмайди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро тизимининг асосини халқаро
шартномалар (битимлар) – пактлар ва конвенциялар ташкил этади. Мазкур
турдаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилган ва қўшилган барча
давлатлар учун умуммажбурий аҳамият касб этади. Шартномалар асосида
битимлар шартларга амал қилиниши устидан назоратни амалга оширувчи
ихтисослаштирилган халқаро ташкилотлар ёки уларни алоҳида органлари
таъсис этилади.
Инсон ҳуқуқларининг умумий ҳимоясини таъминловчи халқаро
шартномалар жумласига қуйидагилар киради:
1. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948 йил);
2. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро пактлар (1966 йил);
3. Иқтисодий, ижтиомий ва маданий ҳуқуқлар бўйича халқаро пакт
(1966 йил);
4. Геноцид жиноятининг олдини олиш ҳамда бундай жиноят учун
жазо тўғрисидаги конвенция (1948 йил);
5. Қочоқлар мақоми тўғрисидаги конвенция (1951 йил);
6. Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-4_ Май-2025
272
халқаро конвенция (1965 йил);
7. Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш
тўғрисидаги конвенция (1979 йил);
8. Қийноққа солишга ҳамда муомалада бўлиш ва жазолашнинг
бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки одамларнинг қадр-қимматини
таҳқирловчи турларига қарши конвенция (1984 йил);
9. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция (1989 йил) ва бошқалар.[3]
Минтақавий ҳужжатларга мисол сифатида 1950 йил 4 ноябрда қабул
қилиниб, 1953 йилда кучга кирган «Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари
тўғрисидаги Европа конвенцияси» ва унга қўшимча 14 та Баённомаларни,
1961 йил 18 октябрда қабул қилиниб, 1965 йилда кучга кирган ва 1991 йилда
янги таҳрирда қабул қилинган Европа ижтимоий хартиясини, 1969 йил 22
ноябрда қабул қилиниб, 1978 йилда кучга кирган Инсон ҳуқуқлари тўғрисида
Америка конвенциясини, 1981 йил июль ойида қабул қилиниб, 1988 йилда
январда кучга кирган Халқлар ва инсон ҳуқуқлари тўғрисида Африка
хартиясини, 1990 йил 5 августда қабул қилинган Исломда инсон ҳуқуқлари
Қоҳира декларациясини, 1995 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари ва
асосий эркинликлари бўйича МДҲ конвенциясини, 2004 йил 22 май ойида
қабул қилиниб, 2008 йилда 15 мартда кучга кирган Инсон ҳуқуқлари
тўғрисида Араб хартиясини мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
Минтақалараро ҳужжатларга эса, 1975 йил 1 августда Хельсинкида
қабул қилинган Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгашининг Якуний
актини, 1989 йил 15 январда қабул қилинган Европа хавфсизлик ва
ҳамкорлик кенгашининг Вена учрашуви Якуний ҳужжатини, 1990 йилда
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-4_ Май-2025
273
қабул қилинган Янги Европа учун Париж хартиясини мисол қилиб
келтиришимиз мумкин.
Шунингдек, 1990 йилги Копенгаген ҳужжати (ЕХҲТ инсонийлик мезонлари бўйича конференция
Копенгаген кенгашининг ҳужжати) инсонийлик мезонлари бўйича биринчи тўлиқ ҳужжат бўлиб, у ЕХҲТ
доирасида инсонийлик мезонлари бўйича қабул қилинган сиёсий мажбуриятларнинг муҳим тўплами
ҳисобланади. Унда таъкидлаб кўрсатилишича, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш иштирок
этувчи давлатларнинг асосий мақсадларидан бири бўлиши билан бир пайтда, уларни эътироф этиш
эркинлик, адолат ва тинчликнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Ҳужжатда илгари ЕХҲТ доирасида расмий
тасдиқланмаган бир қанча инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари (масалан, тинчлик йўли билан
мажлислар ва намойишлар ўтказишга оид ҳуқуқ, ўз мулкидан тинчлик йўли билан фойдаланиш ҳуқуқи,
бола ҳуқуқлари, озчиликни ташкил қилган миллатлар ҳуқуқлари) қайд этилади. Копенгаген ҳужжати
инсонийлик мезонлари қамровини уларга сайловга оид мажбуриятлар киритиш орқали кенгайтирди.
Маданий релятивизм
– бу шундай методологик кўрсатмаки, у айрим
маҳаллий (локал) маданиятларга хос, кўзга яққол ташланиб турадиган
тафовутларга асосланган ҳолда, универсал, умумбашарий қадриятлар ва
тамойилларни рад этади. Маданий релятивизм инсон ҳуқуқларига татбиқан
бу ҳуқуқлар Ғарб маданияти маҳсули ва шу сабабли уларни универсал деб
ҳисоблаб бўлмайди, деган тасдиқда намоён бўлади.[2]
Инсон ҳуқуқлари талқинидаги маданий релятивизм тарафдорлари
орасида Осиё мамлакатлари, хусусан, Хитой ҳамда Эрон ҳуқуқшунослари ва
сиёсатшунослари кўпчиликни ташкил этадилар. Улар мазкур методологик
кўрсатмадан мамлакатларда инсон ҳуқуқлари бузилаётганлиги борасида,
одатда, халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинаётган танқидга қарши
далил сифатида фойдаланадилар.
Инсон ҳуқуқларини миллий психология ва маҳаллий хусусиятларга
қараб талқин қилишнинг ҳар хил усулларини рад этадиганларнинг фикрига
қўшилиш мумкин. Бундай талқинлар инсон ҳуқуқларини бузиш ҳолларини
оқлашга хизмат қила бошлагунга қадар уларга йўл қўйса бўлади. Бинобарин,
бундай талқинлар керак, акс ҳолда, маданий релятивизмдан бошқа
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-4_ Май-2025
274
тарафга -
ҳуқуқий идеализм
тарафига бутунлай оғиб кетиш мумкин, дейди
А.Саидов [2].
XXI асрдаги инсон ҳуқуқларининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири,
бу унинг универсаллигидир. Турли-туман маданият ва анъаналар инкишоф
этилган бу азалий дунёда инсон ҳуқуқларининг универсаллиги
қуйидагиларда намоён бўлади:
Биринчидан
, инсон ҳуқуқлари соҳасида норма ижодкорлиги изчил
давом этаётган ва ҳали поёнига етмаган жараёндир. Инсон ҳуқуқлари ва бу
соҳадаги халқаро нормалар келажакда қандай ривожланиши, авваламбор,
давлатларнинг ўзига боғлиқ. Шу сабабли, инсон ҳуқуқларининг
универсаллигига олдиндан белгилаб қўйилган қандайдир мезон, деб
қарамаслик керак. Яъни, инсон ҳуқуқлари табиатан барча инсонларга ва
халқларга тегишли бўлса-да, улар халқаро норма ижодкорлигига асосланган,
шу билан бир қаторда, миллий ва минтақавий хусусиятларнинг аҳамиятини
ҳамда турли тарихий , маданий ва диний контекстларнинг моҳиятини
инобатга олган ҳолда кўриб чиқилмоғи керак.
Иккинчидан,
инсон ҳуқуқлари сиёсий тараққиётнинг муайян бир даври
ёки босқичига тааллуқли бўлмайди. Яъни, бу фақат соф Ғарбнинг маҳсули
бўлиб қолмасдан, бошқа маданиятлар, анъаналар ва динларда ҳам инсон
ҳуқуқлари тўғрисидаги қоидаларни ўзида акс эттирган ғоялар ишлаб
чиқилган бўлиб, бу ғоялар замонавий инсон ҳуқуқларининг, яъни, бу
соҳадаги халқаро ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши, қабул қилиниши ва
такомиллаштирилишида катта ва асосий роль ўйнамоқда.[3]
Демак, юқоридагилардан келиб чиқиб, хулоса қилиш мумкинки, XXI
асрда, яъни глобаллашув янада жадал ривожланиб бораётган бир жараёнда,
давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлиги масаласи уларнинг ҳам
ички сиёсати, ҳам ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-4_ Май-2025
275
айлантирмоқда. Шу билан бир қаторда, мазкур ҳолат бу масалада ҳам
назарий ва, шу билан боғлиқ ҳолда амалий муаммоларни ҳам келтириб
чиқармоқда-ки, бу муаммоларни ҳал этиш инсон ҳуқуқлари фанининг ва, шу
билан бир қаторда, мазкур фаннинг алоҳида соҳаси сифатида ажралиб
чиқаётган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқнинг асосий вазифаси
бўлиб қолмоқда.
Инсон ҳуқуқлари соҳасида универсализм тўғрисидаги гапирилганда эса,
бугунги кунда унга эришилгани йўқ. Универсализм инсон ҳуқуқлари бўйича
халқаро ҳуқуқни шарҳлаш ва уни қўллашга нисбатан ялпи розиликни кўзда
тутади. Бундай ялпи розиликнинг йўқлиги БМТ доирасида инсон ҳуқуқлари
масалаларини кўриб чиқишда универсализм муҳокама предмети бўлиб давом
этаётганлиги факти билан тасдиқланади.[4]
Ҳуқуқий давлатчилик йўлида Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий
қонунчилигида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашни устувор
вазифа сифатида белгилаб олди. Ўзбекистон Республикасида давлат
хокимиятини суверенитетини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқ устунлигини
тасдиқланиши ҳуқуқий давлатчиликнинг чамбарчас ўзаро алоқадорлигини
ифодалайди.
1991 йил 31 август куни ўзининг давлат мустақиллигини эълон қилар
экан, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият ваколатларини қонунчилик,
ижро ва суд тармоқларига бўлиниши принципи асосида асосий давлат
институтларини шакллантиришга киришди. Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-
ҳуқуқий муносабатларни муваффақиятли ривожлантириш мақсадида инсон
ҳуқуқлари ва эркинликлари бўйича миллий тизимни халқаро ҳуқуқнинг
умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқлаштиришнинг
зарурияти вужудга келди. Бунга қуйидаги омиллар ёрдам берди:
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-4_ Май-2025
276
биринчидан,
Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати соҳасида ўзининг
янгиланиш ва тараққиёт йўли танлаб олиши;
иккинчидан;
Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг
ихтисослашган ташкилотларига ўхшаш универсал халқаро ташкилотларга
аъзо бўлиб кириши, шунингдек етакчи минтақавий халқаро ташкилотлар
фаолиятида фаол иштирок этиши;
учинчидан;
Ўзбекистон Республикасини инсон ҳуқуқлари соҳасидаги
асосий ҳужжатларга, авваломбор БМТнинг олтита асосий халқаро
шартномаларига қўшилиши.
Қайд этиш керакки, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тизимлар
ва механизмларни ривожлантириш бирор бир давлат ёки халқаро ташкилотга
ёқиш учунгина амалга оширилгани йўқ. Мустақил Ўзбекистоннинг бош
вазифаси инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларига сўзсиз амал
қилиш ва демократик ҳуқуқий давлат қуришдир.
ХУЛОСА
Халқаро стандартларнинг барча давлатлар томонидан қўлланиши
мумкин бўлса, бошқаларини баъзи давлатлар ўз миллий ҳуқуқий тизимлари
амалиётига тадбиқ этиш олдида турибдилар, айрим стандартлар эса, муайян
давлатлар учун босиб ўтилган босқич ҳисобланади ва улар ўз умуммиллий
даражаларида янада юқорироқ андозаларга амал қиладилар. Масалан, айрим
институтлар тарихан пайдо бўлгач, бошқа мамлакатларга ёйилиб, халқаро
тан олинган стандартларга айлангунга қадар маълум муддат чекланган
миқдордаги давлатлар доирасида фаолият кўрсатганлар. Шу муносабат
билан, албатта, халқаро стандартларни ҳар бир алоҳида давлатда амал
қилувчи ҳар қандай қоидадан беқиёс устун турувчи бир нарсадан иборат деб
қабул қилиш мумкин эмас. Шу билан бир қаторда халқаро стандартлар
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-4_ Май-2025
277
мамлакат ичидаги турли институларнинг, хусусан, адолатли судловни амалга
оширишнинг ҳуқуқий тартиботини ривожлантиришнинг йўналишларини
белгилашда маёқ вазифасини бажарадилар.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Муқадиммасида
умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий қонунлардан
устунлиги қайд этилган.[5] Ушбу конституциявий ҳолатдан келиб чиқиб,
Ўзбекистоннинг амалдаги барча кодекслари ва қонунларида агар Ўзбекистон
Республикаси халқаро шартномасида тегишли қонунда назарда тутилган
қоидалардан ўзга қоидалар ўрнатилган бўлса, халқаро шартнома
қоидаларининг қўлланиши кўрсатиб ўтилган
.
Асосий адабиётлар:
1.
https://unic.un.org/aroundworld/unics/common/documents/publications/un
2.
Саидов А.Х. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ. Дарслик, 2004
3.
Мўминов А.Р., Тиллабоев М.А. Инсон ҳуқуқлари: дарслик. – Т.:
Адолат, 2013.
4.
Қаранг: Baderin M.A. International Human Rights and Islamic Law.
Oxford: Oxford University Press, 2003. P. 23 - 24.
5.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Т.2023 йил.
https://lex.uz/docs/6445145