Аннотация: Остеохондроз – умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касаллиги бўлиб, у кўпинча оғриқ синдроми, ҳаракат чекланиши ва ҳаёт сифатининг пасайиши билан кечади. Ушбу тезисда остеохондрознинг реабилитациясига доир замонавий ёндашувлар, уларнинг илмий асослари ва амалий аҳамияти чуқур таҳлил қилинади. Тадқиқотда остеохондрознинг патогенези, диагностика усуллари, консерватив ва жарроҳлик даволаш усуллари, шунингдек, реабилитация жараёнида фойдаланиладиган физиотерапия, кинезитерапия, мануал терапия ва психологик ёрдам каби муҳим йўналишлар кўриб чиқилади.