Mualliflar

  • ЮЛДАШОВА Ш.Т

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tinnint.111878

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар: таълим жараён талаба мустақил фаолият ривожланиш мазмун ғоя натижа.

Annotasiya

Аннотация:  мазкур  мақолада  тиббий  олий  таълим  муассасалари 
талабаларининг  касбий  фаолиятига  тайёргарлик  жараёнидаги  мустақил 
фаолиятининг аҳамияти ҳамда уни амалга ошириш тамойилларининг мазмун-
моҳияти  ёритилган. 


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_1-to’plam_Iyun -2025

157

ISSN:3030-3621

ТАЛАБАЛАРИНИНГ МУСТАҚИЛ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ

ЮЛДАШОВА Ш.Т.

shaxlo.yuldashova@bsmi.uz

БУХОРО ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ


Аннотация:

мазкур мақолада тиббий олий таълим муассасалари

талабаларининг касбий фаолиятига тайёргарлик жараёнидаги мустақил
фаолиятининг аҳамияти ҳамда уни амалга ошириш тамойилларининг мазмун-
моҳияти ёритилган.

Калит сўзлар

: таълим, жараён, талаба, мустақил фаолият, ривожланиш,

мазмун, ғоя, натижа.


Жаҳондаги етакчи давлатлар олий таълимини ривожлантириш

тажрибасида турли мутахассислик ва йўналишлар бўйича таҳсил олувчиларнинг
билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришда мустақил фаолият ва
ишларнинг салмоғи ва аҳамияти юқори даражани ташкил этади. Шу нуқтаи
назардан мамлакатимиздаги барча ОТМ лари қаторида тиббий олий таълим
муасассалари ўқув-тарбиявий жараёнида бўлажак мутахассис кксбий
фаолиятининг пойдевори сифатида компетентли ёндашувнинг амалга
оширилиши мустақил ишлаш кўникмалари ва малакалари тизимини
шакллантириш, талабалар мустақил фаолияти маданиятини тарбиялаш учун
муҳим аҳамият касб этади.

Замонавий таълим жараёнида мустақил иш таълимни ташкил этиш шакли

сифатида қаралиб, талабаларда зарур ахборотларни мустақил излаш, аудитория
ва аудиториядан ташқари машғулотларда ўқув материали мазмунини ижодий
англаш ва қабул қилиш, таҳлил қила олиш қобилиятларини, шунингдек,
фаоллик, мустақиллик, ижодкорлик, билишга интилиш хусусиятларини
ривожлантириш имкониятини беради.

ДТС га асосан ТОТМ талабаларнинг мустақил иши таълим жараёнининг

муҳим компоненти ҳисобланиб, маъруза машғулотлари давомида эгалланган
билимларни мустаҳкамлаш, ўз навбатида бу билимлар мазмунини англаш ва
кенгайтириш, умуммаданий ҳамда касбий компетенцияларни шакллантириш,
илмий-тадқиқот

фаолиятини

амалга

оширишга

оид

кўникмаларни

ривожлантириш имкониятини бериб, семинар, амалий ҳамда лаборатория
машғулотларига тайёргарлик ҳамда жорий, оралиқ, якуний назоратларни
топшириш жараёнидаги фаолиятни назарда тутади.


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_1-to’plam_Iyun -2025

158

ISSN:3030-3621

Бу ўринда талабаларнинг иккита асосий гуруҳи ажратилади. Биринчи

гуруҳ вакиллари универсал ўқув компетенцияларига эга бўлган ҳолда мустақил
иш вазифаларини муввафақиятли бажарадилар яъни, олинган маълумотларни
эслаб қолиш ва тушуниш, мантиқий

фикрлаш, ўқув материалини оғзаки ва

ёзма баён қилиш, ҳисоблаш, ўлчаш, лойиҳалаш кўникмаларига эга бўладилар.

Иккинчи

гуруҳ

талабалари

ўқув

материалини

ўзлаштиришга

йўналтирилган

мустақил

ишларни

мунтазам

бажаришда

муайян

қийинчиликларга дуч келадилар. Улар паст ўқув компетенцияларни намоён
қилган ҳолда ўз фаолиятларини суст тарзда ташкил этадилар.

Олий таълим жараёнида амалга ошириладиган мустақил ишлар қуйидаги

вазифалар

ни ҳал этишга йўналтирилади:

-аудитория ва аудиториядан ташқарида талабалар томонидан эгалланган

билим, кўникмаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, уларни ақлий ва
жисмоний фаолият стереотипларига айлантириш;

- ўқув режасидаги фанлар бўйича қўшимча билим ва кўникмаларни

эгаллаш;

- илмий-тадқиқот фаолияти билан боғлиқ билим, кўникмаларни

шакллантириш ва ривожлантириш;

- таълим дастурларини сифатли ўзлаштиришга бўлган муносабат ва

установкани ривожлантириш;

-

мустақил

фикрлаш,

ўз-ўзини

ривожлантириш,

ўз-ўзини

такомиллаштириш фаолиятини ташкил этиш кўникмаларини ривожлантириш;

- самарали мустақил касбий назарий, амалий ва ўқув-тадқиқот фаолиятини

кўникмаларини ҳосил қилиш.

Талабалар мустақил ишлари вазифаларини бажариш ва амалга ошириш

учун бир қатор

шарт-шароитлар

бўлиши талаб этилади. Булар:

- моддий-техник базанинг мавжудлиги;
-аудитория ва аудиториядан ташқарида талабаларнинг мустақил

ишлашлари учун зарурий ахборот фондининг мавжудлиги;

-талабаларнинг мустақил ишлар таркибига кирувчи аниқ вазифаларни

бажариш учун керакли биноларнинг мавжудлиги;

- талабалар мустақил иши вазифалари мазмунининг асосланганлиги;
-мустақил ишнинг фан ишчи дастури ҳамда уни бажаришга ажратилган

вақт билан боғлиқлиги;

-профессор-ўқитувчилар томонидан талабаларда ўз фаолиятини ташкил

этиш ва универсал ўқув компетенциялари кўникмаларини шакллантириш

-ўқитувчилар томонидан талабалар мустақил ишларини бажаришнинг

барча босқичларини назорат қилиб бориш, натижаларнинг жорий ва якуний
назорати.


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_1-to’plam_Iyun -2025

159

ISSN:3030-3621

Замонавий таълим жараёни доирасида мустақил ишларни ташкил

этишнинг қуйидаги ўзига хос

тамойиллари

мавжуд:

- ўқитишнинг интерфаоллиги тамойили (талабалар ҳаракатини назорат ва

коррекциялашни амалга оширишни таъминлайдиган интерфаол мулоқот ва
тескари алоқани таъминлаш)

-талабалар интеллектуал қувватларини ривожлантириш тамойили.
(тафаккурнинг алгоритмик, кўргазмали-образли, назарий услубларини

ҳамда мураккаб вазиятларда қулай ва турли хил қарорлар қабул қилиш,
ахборотни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш)

— ўқитишнинг дидактик даври узлуксизлиги ва бутунлигини таъминлаш

тамойили.

(модул, бўлим, ҳамда мавзу доирасида дидактик даврнинг барча

бўғинларини амалга ошириш имкониятини ҳосил қилиш)

Талабаларнинг мустақил иши ўқитувчи томонидан фаннинг ишчи дастури

мазмунида режалаштирилади ва ўз ифодасини топади. Технологик харитада эса
мустақил ишнинг шакли, ҳажми, бажариш муддати ҳамда баҳолаш мезонлари
ёритилади.

Талабаларнинг мустақил иши:
- ташкил этиш жойи (аудитория ва аудиториядан ташқари);
- ташкил этиш мақсади( фан ишчи дастурида белгиланган ва асосланган

мақсад асосида);

- ташкил этиш шакли (якка ҳолда, жамоавий)га қараб таснифланади.
Мустақил ишни ташкил этиш шакли (якка ҳолда, жамоавий)ни танлаш

ўқув фани мазмуни ва ўқитишни ташкил этиш шакли билан аниқланади(маъруза,
семинар, амалий машғулот, назорат иши ва х.к.з)

Турли даражадаги мустақил иш турлари фарқланади:
1.

Намуна асосидаги мустақил иш- мустақил фаолиятнинг паст

даражаси

.

Ечимни аниқлашнинг таниқли усулини қўллаган ҳолда вазифаларни

бажариш. Бу ишлар ўқитувчи томонидан аввал кўрсатилган ҳамда талабалар
томонидан тажрибадан ўтказилган мустақил ишларни қайта такрорлаш асосида
бажарилади.

2.

Реконструктив-вариатив тип мустақил фаолиятнинг бошланғич

даражаси. Билимларни типик вазиятларга онгли равишда ўтказиш, турли
ҳодисалар, воқеалар, фактларни таҳлил қилиш, билиш фаолияти методлари ва
усулларини шакллантириш имкониятини беради.

3.

Эвристик мустақил ишлар-мустақил фаолиятнинг ҳаракатчан

даражаси. Ўқувчиларда ижодий шахсни шакллантиришга ёрдам беради. Бу
типдаги ишларни бажаришда доимий равишда янги ечимларни излаш,


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_1-to’plam_Iyun -2025

160

ISSN:3030-3621

эгалланган билимларни умумлаштириш ва тизимлаштириш, уларни ностантардт
вазиятларга ўтказиш тақозо этилади.

4.

Предмет ичида ва предметлараро тадқиқот типидаги мустақил

ишлар-мустақил фаолиятнинг юқори даражаси. Мустақил ишларни
бажаришнинг энг юқори босқичи ҳисобланиб, бундай ишларни бажаришда
вазифа ечимини топиш йўлларини ишлаб чиқиш талаб этилади.

Турли

даражадаги

мустақил

ишларни

бажаришда

талабалар

конспектлаштириш, мисолларни танлаш, таққослаш, фанлараро алоқаларни
аниқлаш, қўшимча адабиётларни қўллаш каби комплекс фаолият усулларидан
фойдалана олишлари муҳимдир.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Вербицкий А. А

.

Cамостоятельная работа и самостоятельная

2.

деятельность студента / А. А. Вербицкий // Проблемы организации

работы студентов в условиях многоуровневой структуры высшего образования :
тез. докл. Всерос.науч.-метод. конф. Волгоград : ВолгГТУ, 1994. С. 6.

3.

Ишмуҳaмедов Р. Тaълимдa инновaция. – Т.:Фaн, 2010.

4.

Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А., Усмонбоева

5.

М.Ҳ.,Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт” нашриёти,

2015. – 81-б.

6.

Курбанова Г. Н. Особенности профессионального мышления как

фактор обучения медико-педагогического персонала современного этапа
//Университетская наука: взгляд в будущее. – 2020. – С. 763-766.Новикова Т. Г.
Папка индивидуальных достижений — портфолио / Т. Г. Новикова // Директор
школы. 2004. № 7. С. 45–48.




Bibliografik manbalar

Фойдаланилган адабиётлар:

Вербицкий А. А. Cамостоятельная работа и самостоятельная

деятельность студента / А. А. Вербицкий // Проблемы организации

работы студентов в условиях многоуровневой структуры высшего образования :

тез. докл. Всерос.науч.-метод. конф. Волгоград : ВолгГТУ, 1994. С. 6.

Ишмуҳaмедов Р. Тaълимдa инновaция. – Т.:Фaн, 2010.

Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А., Усмонбоева

М.Ҳ.,Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт” нашриёти,

– 81-б.

Курбанова Г. Н. Особенности профессионального мышления как

фактор обучения медико-педагогического персонала современного этапа

//Университетская наука: взгляд в будущее. – 2020. – С. 763-766.Новикова Т. Г.

Папка индивидуальных достижений — портфолио / Т. Г. Новикова // Директор

школы. 2004. № 7. С. 45–48.