Аннотатция : Ушбу мақола лойиҳа бошқаруви (ЛБ) жараёнида юзага
келадиган асосий камчиликларни таҳлил қилишга бағишланган. Тадқиқотда
ноаниқ мақсадлар, самарасиз коммуникация, ресурсларни нотўғри тақсимлаш,
рискларни етарлича бошқармаслик, ўзгарувчан талаблар ва кадрларнинг
малакасизлиги каби кенг тарқалган муаммолар аниқланган. Мақолада ушбу
камчиликларнинг лойиҳа муваффақиятига салбий таъсири ўрганилиб, уларни
бартараф этиш бўйича амалий ечимлар таклиф этилади. Хусусан, аниқ лойиҳа
мақсадларини белгилаш, доимий ва шаффоф коммуникацияни йўлга қўйиш,
рискларни проактив бошқариш, мослашувчан методологияларни қўллаш ва
ходимларнинг малакасини ошириш муҳимлиги таъкидланади. Мақола лойиҳа
менежменти амалиётини такомиллаштириш ва корхоналарнинг лойиҳаларни
муваффақиятли якунлаш қобилиятини ошириш учун қимматли тавсиялар
беради.