Mualliflar

  • Узаков Кахрамон Пазилдинович

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tinnint.132733

Annotasiya

Сўнгги  йилларда  мамлакатимизда  давлат  хизмати  фаолияти 
самарадорлигини  оширишга  қаратилган  кенг  кўламли  ислоҳотлар  амалга 
оширилиб,  мамлакатимизда  кадрлар  сиёсати  соҳасидаги  ислоҳотлар  янги 
босқичи бошланди. 
Давлатимиз  раҳбари  таъбири  билан  айтганда  мамлакат  тараққиётининг 
замонавий  босқичида  кенг  кўламли  ислоҳотларнинг  муваффақиятли  амалга 
оширилиши  стратегиясининг  мақсадларига  эришиш  давлат  бошқарувининг 
мутлақо  янги,  самарали  ва  сифатли  фаолият  юритувчи  тизимини  яратишни, 
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 
уйғун фаолиятини ташкил этишни талаб қилади. 


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

50-son_1-to’plam_Avgust -2025

219

ISSN:3030-3621

ОНЛАЙ ТАРЗДА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ

МУАММОЛАРИ

Узаков Кахрамон Пазилдинович

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ўқитувчиси

q.uzaqov@dba.uz


Сўнгги

йилларда

мамлакатимизда

давлат

хизмати

фаолияти

самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга
оширилиб, мамлакатимизда кадрлар сиёсати соҳасидаги ислоҳотлар янги
босқичи бошланди.

Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда мамлакат тараққиётининг

замонавий босқичида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга
оширилиши стратегиясининг мақсадларига эришиш давлат бошқарувининг
мутлақо янги, самарали ва сифатли фаолият юритувчи тизимини яратишни,
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг
уйғун фаолиятини ташкил этишни талаб қилади.

Юқоридаги талаблардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси

Президенти ўтган давр мобайнида мамлакатда кадрлар сиёсати ва давлат
фуқаролик хизмати тизимини ривожлантиришга қаратилган бир нечта
ҳужжатларни имзолади. Жумладан,

“Ўзбекистон Республикасида Маъмурий

ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”

ги ПФ-5185-сонли

фармони,

“Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат

фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”

ги ПФ-5843-сонли фармони ҳамда

“Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”

ги ПҚ-4472-сонли

қарори билан соҳада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар аниқ белгилаб
берилди.

Хорижий давлатларда бошқарув кадрларини тайёрлашнинг

уч модели –

инглиз-саксон, француз ва америкача модели

устувор эканини кўриш

мумкин. Инглиз-саксон моделига Буюк Британияда асос солинган. Кейинчалик
унинг ривожига немис олимлари ҳам катта ҳисса қўшганлар. Ҳозирда инглиз-
саксон модели Дания, Нидерланд, Норвегия, Швеция каби мамлакатларда урф
бўлган. Ушбу моделнинг ўзига хослиги шундаки, бошқарув кадрларини
тайёрлашда ҳуқуқий таълим устуворлик қилади. Яъни, инглиз-саксон модели


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

50-son_1-to’plam_Avgust -2025

220

ISSN:3030-3621

асосида таълим олган мансабдор шахслар чуқур ҳуқуқий билимлари билан
ажралиб турадилар.

1

Давлат хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, давлат

хизматчилари фаолиятини баҳолаш, давлат хизматида ўсиш, бошқа давлат
лавозимига ўтиш, меҳнатига ҳақ тўлаш, давлат фуқаролик хизматчиларининг иш
вақти ва меҳнат таътиллари кенг тартибга солиш мақсадида маҳаллий ва хорижий
мутахассисларни жалб қилган ҳолда чуқур муҳокамалар асосида “

Давлат

фуқаролик хизмати тўғрисида

”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул

қилинди.

Хусусан, ушбу ҳужжатларда давлат хизматчиларини малакасини оширишга

алоҳида эътибор қаратилган.

Давлат хизматчиларининг малакасини ошириш масаласига оид салмоқли

илмий изланишлар олиб борилган.

Бироқ, давлат хизматчисининг малака оширишини онлайн тарзда амалга

ошириш масаласида олиб борилган изланишлар етарли эмас.

Давлат фуқаролик хизматчиларни (кадрларни) тайёрлаш малакасини

ошириш борасида Россия Федерацияси тажрибаси ўрганилганда қуйидагилар
аниқланди.

Бу борада мамлакатда асосий ҳужжат Россия Федерациясининг “Давлат

хизмати тўғрисида”ги №79-ФЗ-сонли қонуни. Мазкур қонун 2004 йил
тасдиқланган бўлсада ўтган давр мобайнида ўндан ортиқ ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилган. Жумладан сўнги ўзгартириш жорий 2022 йил 4 ноябр
санасида ўзгартириш киритилди.

Давлат хизматчисининг малакасини ошириш тартиби қонуннинг 62-моддаси

“Давлат хизматчисининг малакасини ошириш”да белгиланган. Унга кўра давлат
хизматчисини касбий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар давлат хизматидан
ажратилган ёки ажратилмаган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

2

Давлат хизматчисининг касбий ривожланиши Россия Федерацияси

Президенти томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши қайд этилган.

Мамлакатда давлат хизматчиларининг касбий ривожланиш ва уларнинг

малакасини ошириш тизими ва тартиб-қоидалари Россия Федерацияси
Президентининг 2019 йил 21 февралдаги “Россия Федерациясининг давлат
хизматчиларининг касбий ривожланиши тўғрисида”ги 68-сонли фармони билан

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Бошқарув

компетенцияларини ривожлантириш асосида давлат фуқаролик хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш” мавзусида республика миқёсидаги онлайн, илмий-амалий конференция.-Т.: “Янги китоб”
нашриёти, 2020.

2

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни. Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси, 09.08.2022 й., 03/22/788/0723-сон


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

50-son_1-to’plam_Avgust -2025

221

ISSN:3030-3621

Россия Федерациясининг давлат хизматчиларининг касбий ривожланишини
амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом асосида ташкил этилади.

Низомга асосан давлат хизматчилари томонидан ўз касбий фаолияти

йўналишига мос келадиган ва давлат хизматчиларининг касбий ривожланиши
учун

мўлжалланган

ягона

ихтисослаштирилган

ахборот

ресурсига

жойлаштирилган, давлат хизмати соҳасидаги федерал давлат ахборот тизими
асосида яратилган ўқув материалларини мустақил ўрганиш белгиланган бўлиб,
давлат

хизматчиларига

масофавий

шаклда,

шу

жумладан

ягона

ихтисослаштирилган ахборот ресурслари ва бошқа ахборот тизимларидан
фойдаланган ҳолда кириш ҳуқуқини берадиган ўқув курслари тарзда ташкил
этилиши белгиланган.

Россия федерацияси давлат хизматининг кадрлар таркибини бошқаришнинг

ягона

ахборот

тизими

бўлган

gossluzhba.gov.ru

платформасининг

“профессиональное развитие” (касбий ривожланиш) бўлимида Россия
Федерациясининг давлат хизматчилари томонидан мустақил ўрганиш имконини
берилиб, давлат хизматчилари учун касбий хизмат фаолиятининг тегишли
йўналиши бўйича ўқув материаллари ва ўқув курслари учун материаллар олиш
тизими жорий этилган. Шунингдек ушбу платформада давлат хизматчилари учун
турли курсларда иштирок этиш имконияти яратилган.

3

Ўзбекистон Республикасининг “

Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида

”ги

қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида
кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли фармонида
давлат фуқаролик хизматчиларининг билим ва малакаларини ошириш,
кўникмаларини ривожлантириш мақсадида мунтазам равишда малака ошириш
ишларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги

Қонуннинг

42-моддаси “Давлат фуқаролик хизматчисининг касбий

компетенциясини узлуксиз равишда ошириш

” масаласига оид бўлиб, унда

давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенциясини узлуксиз равишда
оширишдан мақсад унинг самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган
билимлар, кўникмалар ва малакаларни эгаллаши учун шарт-шароитлар
яратишдан иборат эканлиги қатъий белгилаб қўйилган.

Малака ошириш ва мустақил таълим олиш давлат фуқаролик

хизматчисининг касбий компетенциясини узлуксиз равишда оширишнинг
асосий шакллари эканлиги белгиланган. Ушбу шакллардан самарали
фойдаланишда масофавий таълимнинг ҳам алоҳида ўрни бор.

3

https://edu.gossluzhba.gov.ru/self-education-title


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

50-son_1-to’plam_Avgust -2025

222

ISSN:3030-3621

Айниқса бугунги рақамлашиб бораётган даврда масофавий таълимнинг

долзарблиги янада ошиб бормоқда.

Масофавий таълим ёки электрон ўқув дастурлари ҳамда платформаларни

ишлаб чиқиш масалаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 28 январдаги “

2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги

Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида

”ги ПФ-60-сонли Фармони

билан тасдиқланган “

Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да

амалга оширишга оид Давлат дастури

”да зарур чора-тадбирлар белгилаб

берилган.

Хусусан давлат дастурининг 35-бандида давлат хизматчиларининг

касбий

тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини

ошириш вазифаси

белгиланган бўлиб, унга кўра 2022 йил октябр ойида Давлат фуқаролик
хизматчиларини ўқитиш қайта тайёрлаш ва

малакасини оширишнинг

интерфаол шакллари

, шунингдек уларнинг янги билим ва кўникмаларни

эгаллаши учун барчага очиқ бўлган

электрон ўқув дастурлари ҳамда

платформаларн

и ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Шу нуқтаи назардан давлат хизматчиларини малакасини оширишда

масофавий таълим ва онлайн курслар алоҳида аҳамиятга эга. Айниқса, ўтган
йилларда бўлиб ўтган пандемия шароитида масофавий таълим қулай таълим
шакли ҳисобланади. Давлат хизматчиларини малакасини оширишда масофавий
таълим ва онлайн курслар самараси бир қанча омилларга боғлиқ.

Ушбу масалалар
Юқоридагилардан келиб чиқиб, давлат фуқаролик хизматчиларини

масофавий (онлайн) тарзда малакасини ошириш борасидаги давлат
хизматчиларининг фикрини ўрганиш мақсадида улар ўртасида ижтимоий
сўровнома ўтказилди. Анкета сўровномаси ёпиқ саволлардан иборат бўлиб,
сўровнома “telegram.org” ижтимоий тармоғида ўтказилди. Сўровнома давлат
ҳокимиятининг қуйи ва ўрта бўғинида фаолият юритувчи давлат фуқаролик
хизматчилари иштирок этишди. Сўровномада жами

100

нафар

респондент

иштирок этди.

Сўровномада иштирок этган давлат фуқаролик хизматчилари масофавий

(онлайн) тарзда малакасини ошириш курслар машғулотларни тренинг тарзида
ташкил этилишига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ эканлигини
билдиришган. (

1-жадвал

)

Давлат фуқаролик хизматчиларини масофавий (онлайн) тарзда

малакасини ошириш курсларни ташкил этишда нималарга эътибор

қаратиш керак деб ҳисоблайсиз?

Машғулотларни тренинг тарзида ташкил этиш

67%

Онлайн машғулотлардаги маълумотларини амалиёт билан боғлаш

38%


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

50-son_1-to’plam_Avgust -2025

223

ISSN:3030-3621

Фойдаланилган адабиёт ва материалларни (матн, аудио ва видео)
платформага жойлаш

25%

Машғулотларнинг видео ёзувини кўчириб олиш имкониятини яратиш

22%

Тингловчиларни курсга ишдан ажраган холда жалб этиш

49%

Жойлардаги АКТ қурилмалари ва интернет тармоғи (тезлиги)ни яхшилаш 22%
Профессор-ўқитувчининг билим ва малакаларини ошириш

19%

1-жадвал.
Хулоса қилиб айтганда масофавий (онлайн) таълимнинг сифати ва унинг

имкониятлари тингловчиларни қаноатлантирмаяпти. Масаланинг иккинчи
томни масофавий (онлайн) таълимнинг шаклига, унинг имкониятларидан
самарали фойдаланишга тингловчиларнинг кўникмаси етарли эмас бўлиши
мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки давлат фуқаролик хизматчиларининг малака

оширишдан мақсадлари алоҳида эътиборга лойиқ. Чунки уларнинг кўпчилиги
янги билимларини ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш эканлигини маълум қилишган.

Умуман олганда давлат хизматчиларининг аксарияти бошқарувидаги

ходимларини малака оширишларига ижобий муносабат билдиришган. Ушбу
ижобий муносабатни янада ривожлантириш учун ходимларни малакасини
оширишда таълим сифатини ошириш талаб этилди. Жумладан, масофавий талим
сифатини хам.

Малака оширишни масофавий талим ва онлайн курслар асосида ташкил

этишда аввало уларнинг физиологик, психологик ва интеллектуал
имкониятларини инобатга олиш, имкон қадар ишдан ажраган холда ташкил этиш
тавсия этилади.

Шунингдек, онлайн курслардаги машғулот материалларини тайёрлашда

кўпроқ янги манбаларга таяниш ва хорижий тажриба асосида маълумотларни
бойитиш этибор қаратиш зарур. Шунингдек, машғулотларни имкон қадар
тренинг тарзда интерактив усулда ташкил этиш самарали ҳисобланади. Онлайн
машғулотлар давомида тингловчилар билан самарали мулоқат ўрнатиш онлайн
машғулотнинг асосий жихати ҳисобланади. Шунингдек, онлайн курс дастурини
тайёрлашда мавзулар долзарблигига ва улардаги маълумотлар бир-бирини
тўлдириши, аммо айнан такрорланмаслигига алохида эътибор қаратиш мақсадга
мувофиқ.