Mualliflar

  • Баҳромжон Бахтиёрович Турғунбаев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tinnint.95167

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар: каннабис кўкнори марихуана гашиш алкоголь гиёҳвандлик воситалар опий наркотик наркология.

Annotasiya

Аннотация:  Ушбу  мақола  амалдаги  норматив  ҳуқуқий  ҳужжатларни 
такомиллаштириш, ушбу соҳадага янги теҳналогияларни жорий этиш ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органларнинг саъйҳаракатларни янада самаралироқ бўлишига 
хизмат  қилиш  билан  бирга  жамиятнинг  барқарор  ривожланиши,  маҳаллалар, 
оилаларнинг тинчлиги ва осийишталиги таъминлашдан иборатдир. 


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com/

42-son_1-to’plam_Aprel -2025

ISSN: 3030-3621

229

НАРКОЛОГИК ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БОРАСИДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИГА

БЕЛГИЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАР.

Ўзбекистон Республикаси, ИИВ Малака ошириш институти ўқитувчиси

Баҳромжон Бахтиёрович Турғунбаев.

Аннотация:

Ушбу мақола амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларни

такомиллаштириш, ушбу соҳадага янги теҳналогияларни жорий этиш ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларнинг саъйҳаракатларни янада самаралироқ бўлишига
хизмат қилиш билан бирга жамиятнинг барқарор ривожланиши, маҳаллалар,
оилаларнинг тинчлиги ва осийишталиги таъминлашдан иборатдир.

Калит сўзлар:

каннабис, кўкнори, марихуана, гашиш, алкоголь,

гиёҳвандлик воситалар,

опий, наркотик, наркология.

Аннотация:

Данная статья направлена на совершенствование

действующих нормативно-правовых документов, внедрение новых технологий в
этой сфере для повышения эффективности усилий правоохранительных органов,
а также для обеспечения устойчивого развития общества, мира и спокойствия
соседей, семей.

Ключевые слова:

конопля, мак, марихуана, гашиш, алкоголь, наркотики,

опиум, наркотик, наркология.

Abstract:

This article aims to improve existing regulatory legal acts and

introduce new technologies in this area, which will help to make the efforts of law
enforcement agencies more effective, as well as ensure the sustainable development of
society, peace and tranquility of neighborhoods and families.

Keywords:

traffic, pedestrians, signs, intersection, lines, intersection, traffic

signs.


Алкоголь, гиёҳвандлик воситаларини истъемол қилиш барча ҳалқлар ва

элатлар орасида турли даражада тарқалган. Бу ёмон иллатга қарши курашиш ҳар
доим ҳам кўзланган натижани беравермайди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш

пунктларига жамоат жойларида (яшаш жойидан олиб бориш бундан мустасно)
маст фуқароларни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб бориш учун
қуйидаги мезонлар асос бўлиши лозим:

шахснинг мақсадли ҳаракатлар содир этиш ёки ўзи мустақил

ҳаракатланиш қобилиятини йўқотганлиги (бирор жойда ётган ёки ўтирган
ҳолати);

шахснинг уйқучанлиги, уйғотишнинг қийинлиги;


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com/

42-son_1-to’plam_Aprel -2025

ISSN: 3030-3621

230

шахснинг тикка ҳолатда мустақил тура олмаслиги;
нутқининг ноаниқ, тушунарсиз, ўзаро боғлиқ бўлмаган узуқ-юлуқ алоҳида

сўзлардан ташкил топиши;

саволларни яхши тушунмаслиги, ўзининг қаердалигини аниқ англаб

етмаслиги.

Бундан ташқари ички ишлар ходими:
мастлик ҳолатидагиларнинг шахсини аниқлайди; мастлик ҳолатидаги

шахсларга нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг, шунингдек уларнинг ҳаёти ва
соғлиғига таҳдид солувчи хавфнинг олдини олиш мақсадида уларга биринчи
ёрдам кўрсатади; зарурат туғилганда (мастлик ҳолатидаги шахснинг
хушсизлиги, кома ҳолатидалиги, оғир тан жароҳати олганлиги ёки ҳаёти ва
соғлиғига таҳдид солаётган бошқа ҳолатларда), улар аниқланган жойга зудлик
билан тез тиббий ёрдам бригадасини чақиради; тез ёрдам бригадасини келиш
имкони бўлмаган тақдирда, юқорида кўрсатилган шахсларни тиббиёт
муассасаларига ўз хизмат автомашиналарида етказиб боради, бу ҳақда ички
ишлар ҳудудий органининг навбатчилик бўлимига хабар беради, навбатчининг
кўрсатмаларига мувофиқ ҳаракат қилади; мастлик ҳолатида бўлган шахсларнинг
шахсий мулки хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради.

Таркибида гиёҳвандлик воситаси мавжуд бўлган ўсимликлар асосан икки

турга бўлинади:

1.Каннабис

(маҳаллий тилда Наша деб аталадиган ўсимлик).

2.Кўкнори

.

Каннабис ўсимлиги

– бир йиллик ўсимлик ҳисобланиб, новдаси тўғри,

асоси думалоқ шаклда, ўрта ва юқори қисмлари қовурғасимон, новдасидан
томонларга шохчалар отган ва улардан барглар тўғри ҳолда униб чиққан
кўринишга эга.

Каннабис ўсимлигининг баландлиги 3 метргача

(2 м 80 см)

бўлиб,

вегитация даражаси энг юқори паллага чиққанда август-сентябр-октябр ойларига
бориб таркибидаги гиёҳвандлик моддалари ҳисобланган тетрагидроканнабинол

(ТГК)

ушбу ўсимликларда пайдо бўлган гулмуғжаларда йиғила бошлайди.

Каннабис ўсимликлари ердан униб чиққандан бошлаб, уларнинг барча
қисмларида ТГК бор бўлади.


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com/

42-son_1-to’plam_Aprel -2025

ISSN: 3030-3621

231













Канабис қадимий ўсимлик бўлиб, унинг асл ватани Осиё хисобланади.

Шу сабабли бизда уни яширин экиш ҳолатлари тез-тез учраб туради.

Каннабис

(Гиёҳвандлар тилида номланиши: дур, план, клевер, сено)

ўсимлигининг юқори қисми, қуритилган барглари ва уруғларидан иборат бўлган
йиғим. Унинг ранги барг рангига ўхшаш ёки хира яшил рангли бўлиши мумкин.

Ранги яшилдан қўнғир ранггача.

Кўкнори лотинча номи-Рараvег sоmniterum L
Кўкнори ўсимлиги

– бир йиллик, йирик кўринишдаги ўсимлик

ҳисобланиб, бўйи ярим метрдан 2 мертгача (50-200 см.гача) бўлиб, ўзаги ўт
билан қопланган, зангори-кўк ранг кўринишида бўлади. Кўкнор яшил рангли
кенг ва япалоқ баргли ўсимлик бўлиб, ўсимлик пояси шохларининг юқори
қисмларида аввал турли хил ранглардаги япроқлари бўлган гуллар ва
гулмуғжалар пайдо бўлади, улар тушгандан кейин ўрнида айлана овалсимон
кўринишдаги кўсаклар, яъни бошоқлар пайдо бўлади. Ушбу бошоқларда бу
ўсимликларнинг вегитация даражаси энг юқориги паллага чиқиш арафасида май-
июнь ойларига бориб гиёҳванд моддалари ҳисобланган опий гуруҳи
алкалоидлари йиғила бошлайди. Кўкнор ўсимликларининг бошоқлари етилиб
пишгандан кейин пояси шохининг ушбу бошоқлардан 20 см. пастгача бўлган
қисмларида гиёҳвандлик моддалари ҳисобланган опий гуруҳи алкалоидлари –
морфин, кодеин,

тебаин йиғилади.

Кўкнори пўчоғи (маковая солома)

– ўсимликнинг ҳамма турлари ва

кўринишлари, уруғидан ташқари, барча қисмлари (бошоғи, шохлари ва
барглари)дан иборат бўлган ўзида фаол гиёҳванд опий алкалоидлар – морфин,
кодеин, тебаин мавжуд бўлган модда.

Ташқи кўриниши: бошоқ ёки унинг майдаланган кўринишида, қуритилган

ёки қуритилмаган ҳолатда, ранги оч-кўкдан тўқ-кўк ранггача ва оч-сарғиш
рангдан то қўнғир ранггача бўлади.

Каннабис (наша) ўсимлиги


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com/

42-son_1-to’plam_Aprel -2025

ISSN: 3030-3621

232












Кўкнори пўчоғи экстракти

- ўзида фаол гиёҳванд опий алкалоидлар –

морфин, кодеин, тебаин мавжуд бўлган пишган ва пишиб етилмаган барча
турдаги кўкнори бошоғидан ажратиб олинган ширасини экстракция йўли билан
сув ёки органик эритувчилар ёрдамида ажратиб олингани.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрда

“Наркологик

касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”

ги

ЎРҚ-644

-

сон

қонунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

наркологик ёрдам соҳасидаги ваколатлари:

наркологик ёрдам соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда

амалга оширишда иштирок этади;

наркологик ёрдам соҳасидаги тармоқ дастурларини ишлаб чиқади,

тасдиқлайди ва амалга оширади;

фуқароларнинг, аввало ёшларнинг психоактив моддаларни нотиббий

равишда истеъмол қилишига имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди ва
бартараф этади;

психоактив моддаларни истеъмол қилувчи шахсларни аниқлайди ва

уларни тиббий текширувдан ўтишга олиб боради;

соғлиқни сақлаш органлари ва муассасаларининг хулосалари асосида

наркологик касалликларга чалинган шахсларни профилактик ҳисобга олишни
амалга оширади;

наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга

юбориш учун ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини таъминлайди, шунингдек
ушбу шахсларни суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида наркология
муассасаларига олиб боришга кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг

96-моддасига

мувофиқ

ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахсларни
жазони ижро этиш тизимининг ихтисослаштирилган муассасаларида мажбурий
даволашни амалга оширади;

Кўкнорининг пўчоғи.


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com/

42-son_1-to’plam_Aprel -2025

ISSN: 3030-3621

233

наркологик касалликларга чалинган, наркология муассасаларида

даволаниб чиққан, шу жумладан мажбурий тарзда даволаниб чиққан шахслар
устидан кузатувни ташкил этади ҳамда уларни ишга жойлаштиришга ва
уларнинг маиший мослашувига кўмаклашади;

наркологик касалликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва

унда иштирок этувчи ҳамда наркологик ёрдам кўрсатувчи бошқа органлар ва
муассасалар билан ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қонунчиликка мувофиқ

бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майда

“Аҳолига наркологик

ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”

ги

ПҚ-244-сон

қарорига мувофиқ:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг наркологик

касалликларга чалинган шахсларни мажбурий равишда даволаш тартибини
такомиллаштириш юзасидан қуйидаги таклифларига розилик берилди:

а)

ички ишлар органларига ўз ташаббусига кўра наркологик касалликларга

чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш юзасидан ҳужжатларни
тайёрлаш ва расмийлаштириш ҳуқуқини бериш;

б)

2023 йил 1 январдан бошлаб:

наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга

юбориш бўйича барча тиббий текширувларни наркология диспансерларининг
ўзида, зарур ҳолларда бошқа муассасаларда амалга ошириш;

наркология диспансерларидаги мавжуд койкалар ҳақидаги маълумотларни

реал вақт режимида олиш имкониятини яратиш.

Ички ишлар вазирлиги ва Олий суднинг наркологик касалликларга

чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги ишларни
электрон тарзда судларга юбориш ва судлар томонидан уларни
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақидаги таклифи
маъқулланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан наркология диспансерлари ёки
туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларига олиб келинган пробация
назоратидаги шахсларни алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари
таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлигини аниқлаш бўйича тиббий
текширувдан ўтказиш тартибини жорий этади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда наркология
диспансерларидаги мавжуд бўш койкалар сони тўғрисида маълумотларни реал
вақт режимида олиш имкониятини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқсин


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com/

42-son_1-to’plam_Aprel -2025

ISSN: 3030-3621

234

ҳамда Олий суд ва Ички ишлар вазирлигига ушбу тизимдан фойдаланиш
имкониятини яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир

ой муддатда алкоголли мастлик ҳолатида бўлиб, мустақил ҳаракатланиш
қобилиятини йўқотган ёки қаердалигини аниқ англаб етмайдиган шахсларни
(бундан алкоголдан оғир заҳарланиш ҳолатлари мустасно) пунктларга етказиш
ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори
лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия пунктларда ходимлар

хавфсизлигини таъминлаш, қўриқлаш хизматини ташкил этиш ва видеокузатув
мосламаларини ўрнатиш чораларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 04 ноябрда

“Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари

таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик

ҳолатида

бўлган шахсларга

тиббий

ёрдам

кўрсатиш

тартиби

тўғрисидаги

низомни

тасдиқлаш ҳақида”

ги

644-сон

қарори

билан

тасдиқланган

“Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача

тарзда мастлик ҳолатида бўлгаи шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш
тартиби тўғрисида”

ги низомга кўра:

ички ишлар органлари ходимлари томонидан алкоголь, гиёҳвандлик

воситалари таъсирида ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлиб,
мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган ёки қаердалигини аниқ англаб
етмайдиган шахсларни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб борилади.

Ички ишлар вазирлиги жамоат жойларида алкоголь, гиёҳвандлик

воситалари таъсирида ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлиб,
мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган ёки қаердалигини аниқ англаб
етмайдиган шахсларни ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларидан
келиб чиқиб, тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига етказилишини таъминлайди.

“Сўнгги 5 йилда республика ҳудудида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли

таъсир қилувчи воситалар ноқонуний муомаласи учун жавобгарликка тортилган
шахслар орасида ёшлар 74 фоизга ошган. Шундан талабалар ўртасида 21 фоизга
, мактаб ўқувчилари орасида 6 баробарга кўпайган. 5 728 нафар ёшлар жумладан,
117 нафар талаба ва 45 нафар мактаб ўқувчиси жавобгарликка тортилган”, –
дейди ИИБ.

Наркологик ҳисобга олинган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган гиёҳвандлик

воситалари истеъмолчилари эса 60 фоизга кўпайиб, 986 нафарга етган.

Ҳозирда ушбу муаммонинг олдини олиш мақсадида тарғибот тадбирлари

кучайтирилиб, ҳар йили февралда ички ишлар органлари томонидан “Ёшлар
орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш”
ойлиги ўтказиб келинмоқда. Аммо, гиёҳвандликка қарши курашда жамиятнинг


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com/

42-son_1-to’plam_Aprel -2025

ISSN: 3030-3621

235

ҳар бир аъзоси бефарқ бўлмастан, жараёнга фаол қатнашмаса, қанча чора-тадбир
ишлари олиб борилмасин натижага эришиб бўлмайди.

Хулоса сифатида юқорида кўрсатилган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда

амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, ушбу соҳадага янги
теҳналогияларни жорий этиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг
саъйҳаракатларни янада самаралироқ бўлишига хизмат қилиш билан бирга
жамиятнинг барқарор ривожланиши, маҳаллалар, оилаларнинг тинчлиги ва
осийишталиги таъминланишига эришилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.

1.

Ўзбeкистон Рeспубликасининг Жиноят кодeкси. Расмий нашр. – Т.:
Ўзбeкистон Рeспубликаси Адлия вазирлиги, 2023.

2.

Ўзбeкистон Рeспубликасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодeкси.
Расмий нашр. – Т.: Ўзбeкистон Рeспубликаси Адлия вазирлиги, 2023.

3.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрдаги «Наркологик
касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги ЎРҚ-644-сон
Қонуни.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 май “Аҳолига
наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-244-сон Қарори.

5.

http://mvd.uz

(Ўзбекистон Республикаси ИИВ).







Bibliografik manbalar

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.

Ўзбeкистон Рeспубликасининг Жиноят кодeкси. Расмий нашр. – Т.:

Ўзбeкистон Рeспубликаси Адлия вазирлиги, 2023.

Ўзбeкистон Рeспубликасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодeкси.

Расмий нашр. – Т.: Ўзбeкистон Рeспубликаси Адлия вазирлиги, 2023.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрдаги «Наркологик

касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги ЎРҚ-644-сон

Қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 май “Аҳолига

наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-244-сон Қарори.

http://mvd.uz (Ўзбекистон Республикаси ИИВ).