Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
42-son_1-to’plam_Aprel -2025
ISSN: 3030-3621
220
АЛКОГОЛЬ, ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ТАЪСИРИДАН ЁКИ
ЎЗГАЧА ТАРЗДА МАСТЛИК ҲОЛАТИДА БЎЛГАН ШАХСЛАРГА
ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ АМАЛИЁТИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
Ганиев Шахобитдин
Холматович
⁎
Аннотация.
Ушбу мақолада
мамалакатимизда маст ҳолатда бўлган
шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишни ривожлантиришнинг
ўзига хос хусусиятлари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат
хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда мастлик
ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш фаолияти самарадорлигини
ошириш борасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мавжуд
бўлган муаммолар ва уларнинг ечимлари кўриб чиқилади, шунингдек унинг
самарали жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Таянч сўзлар:
алкоголь маҳсулотлари, мастлик ҳолатдаги шахс,
ҳушёрхона, психоактив моддалар, тиббий ёрдам кўрсатиш пункти,
ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, қонунчилик, суд-
ҳуқуқ тизими, жамоат хавфсизлиги, криминоген вазият, статистика, касаллик
тарихи.
Аннотация.
В статье рассматриваются особенности развития медико-
социальной реабилитации лиц, находящихся в состоянии алкогольного
опьянения, в нашей стране, проблемы и пути их решения, имеющиеся в
принятых нормативных правовых актах по профилактике правонарушений,
обеспечению общественной безопасности и борьбе с преступностью,
повышению
эффективности оказания
медицинской
помощи
лицам,
находящимся в состоянии алкогольного опьянения, а также особое внимание
уделяется ее результативным аспектам.
Ключевые слова:
алкогольные напитки, лицо, находящееся в состоянии
алкогольного опьянения, вытрезвитель, психоактивные вещества, пункт
медицинской помощи, правонарушение, преступление, нормативный правовой
акт, законодательство, судебная система, общественная безопасность,
криминогенная обстановка, статистика, история болезни.
Abstract.
The article examines the features of the development of medical and
social rehabilitation of persons in a state of alcoholic intoxication in our country,
problems and ways of their solution, existing in the adopted regulatory legal acts on
the prevention of offenses, ensuring public safety and combating crime, increasing the
⁎
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти, Юридик фанлар кафедраси катта
ўқитувчиси, майор
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
42-son_1-to’plam_Aprel -2025
ISSN: 3030-3621
221
effectiveness of medical care for persons in a state of alcoholic intoxication, and special
attention is paid to its effective aspects.
Key words:
alcoholic beverages, person in a state of alcoholic intoxication,
sobering-up center, psychoactive substances, medical aid station, offense, crime,
normative legal act, legislation, judicial system, public safety, crime situation,
statistics, medical history.
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар давомида
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва
жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга
алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Сўнгги йилларда республикада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва
жиноятчиликка қарши курашиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга
оширилиб, мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ижобий натижаларга
ҳамда криминоген вазиятни сезиларли даражада яхшилашга эришилган бўлсада,
аммо айрим турдаги жиноятларнинг, жумладан вояга етмаган шахслар
томонидан содир этилган жиноятларнинг, шунингдек мастлик ҳолатида содир
қилинган жиноятларнинг салмоғининг ошиши тенденцияси кузатилмоқда.
Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев, “
Агар
ҳамма бирдек жон куйдириб, оилалар муаммоларидан тўлиқ хабардор
бўлиб, уларни ҳал этишга кўмаклашган, жиноятчиликнинг барвақт олдини
олганда эди, бугун натижалар умуман бошқача бўларди. Афсуски,
жиноятчиликка қарши курашишда ҳалигача эскича ишлаш тизимидан воз
кеча олмаяпмиз. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бу фаолиятга
кўрсаткичларни олдинги давр билан таққослаш орқали баҳо бериб
келмоқда. Аслида битта бўлса ҳам жиноят бўлгани ҳаммамизни ташвишга
солиши керак” деб таъкидлаб ўтган
1
.
Жиноятчиликка қарши кураш борасида жиноят содир этган шахсга жазо
бергандан кўра, жиноятни олдини олиш барчасидан афзал ҳисобланади. Шу
сабабли жиноятчиликни олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга
ошириш жараёнида албатта, жиноятларни ҳуқуқий статискасига ҳам эътибор
бериш лозим, чунки шу йўл билан асосан қайси тоифадаги шахслар томонидан
жиноятлар содир этилиб келинаётганлигига ва уларнинг сабаблари ҳамда содир
этилишига имкон берган шарт-шароитларга аниқлик киритилади.
Мазкур муаммони ёритиш жараёнида даставвал “алкоголь маҳсулотлари”,
“гиёҳвандлик (наркотик) воситалари”, “мастлик ҳолатидаги шахслар”, “тиббий
ёрдам” каби сўзларнинг терминологок тушунчаларига тўхталиб ўтишимиз ва
1
Ш.Мирзиёев. Жиноятчиликка қарши курашишда ҳалигача эскича ишлаш тизимидан воз кеча олмаяпмиз.
https://kun.uz/17729101
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
42-son_1-to’plam_Aprel -2025
ISSN: 3030-3621
222
уларнинг мазмунини тушиниб олишимиз мақсадга мувофиқдир, негаки
ижтимоий ва бошқа юридик адабиётларда мазкур терминлар турлича талқин
қилинади.
Жумладан,
алкоголь маҳсулотлар
деганда, озиқ-овқат хом ашёсидан
олинган этил спиртидан ва (ёки) таркибида спирт бўлган озиқ-овқат
маҳсулотидан фойдаланган ёки фойдаланмаган ҳолда ишлаб чиқарилган,
таркибида этил спиртининг ҳажмий улуши бир ярим фоиздан юқори бўлган
озиқ-овқат маҳсулотлари тушунилади
2
. Шунингдек,
гиёҳвандлик (наркотик)
воситалари
- гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон
Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий
моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликларни
тушуниш мумкин
3
.
Мастлик ҳолатидаги шахслар
деганда эса, алкоголь, гиёҳвандлик
воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлиб, мустақил
ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган ёки қаердалигини аниқ англаб етмайдиган
шахслар тоифасини тушуниш лозим
4
.
Тиббий ёрдам
атамасининг маъноси эса,
инсон ҳаёти ҳамда соғлиғи учун хавфли ҳолатлар рўй берганда кечасию кундузи
кўрсатиладиган тиббий ёрдам тури ва тизимини тушуниш мумкин
5
.
Жиноят содир этаётган шахслар тоифаси ичида мастлик ҳолатида бўлган
шахслар томонидан ҳам содир этилаётганлиги ачинарли ва ижтимоий хавфлироқ
ҳолат ҳисобланади. Чунки, амалдаги Жиноят кодексининг 56-моддасига
кўра, мастлик ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари,
психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар
таъсири остида жиноят содир этилиши жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
туркумига кириши белгилаб қўйилган
6
.
Афсуски, шунга ҳам қарамасдан мастлик ҳолатида бўлган шахслар
томонидан ҳанузга қадар жиноят содир этилиб келинаётганлигини кўришимиз
мумкин. Бунга мисол қилиб оладиган бўлсак, республика миқёсида содир
этилган жиноятларнинг таҳлилига кўра, 2022 йилда содир этилган жами
жиноятларнинг 3043 таси шахсларнинг мастлик ҳолатида содир этилганлиги
аниқланган.
Шу боис, мамалакатимизда жиноятчиликни барвақт олдини олиш ҳамда
мастлик ҳолатида бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишни
ривожлантириш мақсадида 2022 йил 16 май куни Ўзбекистон Республикаси
2
Қонунчилик
маълумотлари
миллий
базаси,
25.05.2023
й.,
03/23/844/0293-сон
//https://lex.uz/docs/6472100
3
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 03/22/774/0467-сон //https://lex.uz/acts/86044
4
Қонунчилик
маълумотлари
миллий
базаси,
04.11.2022
й.,
09/22/644/0992-сон
//https://lex.uz/ru/docs/6272590
5
https://qomus.info/encyclopedia/cat-t/tez-tibbiy-yordam-uz/
6
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. Т., – 2023 й.
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
42-son_1-to’plam_Aprel -2025
ISSN: 3030-3621
223
Президентининг “Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-244-сон
Қарори
7
ҳамда
ушбу
қарорни
ижросини
таъминлаш,
шунингдек
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва
жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга
тиббий ёрдам кўрсатиш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида 2022 йил
04 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Алкоголь, гиёҳвандлик
воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга
тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 644-
сон Қарори
8
қабул қилинди.
Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимлари томонидан мастлик
ҳолатидаги шахслар мазкур қонуности ҳужжатларга асосан тиббий ёрдам
кўрсатиш пунктларига олиб бориб топширилмоқда. Унга кўра, ички ишлар
органлари ходимлари кўчаларда, майдонларда, стадионларда, хиёбонларда,
истироҳат боғларида, автомобиль йўлларида, вокзалларда, аэропортларда ва
бошқа жамоат жойларида мастлик ҳолатидаги шахсларни аниқлайди ва тиббий
ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб боради. Сўнг тиббий ёрдам кўрсатиш пункти
ходимлари олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахсни тиббий ёрдам кўрсатиш
пунктига қабул қилиш тўғрисида навбатчи-шифокор томонидан далолатнома
тузилиб, тиббиёт ходими ва ички ишлар органи ходими томонидан имзоланади,
сўнгра мастлик ҳолатидаги шахсни махсус дафтарда қайд этади, хонага
жойлаштиради ва унинг қариндошларига бу ҳақида дарҳол хабар бериш
чораларини кўради. Шифокорлар мастлик ҳолатидаги шахсни тиббий кўрикдан
ўтказади ва соғлиғи ҳолатини текшириш натижалари далолатномасини
расмийлаштиради.
Мастлик ҳолатидаги шахс тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида 12 соатгача
бўлганда далолатнома, 12 соатдан кўп вақт бўлганда ва тиббий кўрсатмалар
мавжуд бўлган ҳолларда – касаллик тарихи расмийлаштирилади. Мастлик
ҳолатидаги шахс тиббий ёрдам кўрсатилганидан ва ҳушёр ҳолатга
келтирилганидан сўнг шифокор уни такроран тиббий кўрикдан ўтказади ва
чиқариш мумкинлиги тўғрисида хулосани беради. Бунда, мастлик ҳолатидаги
шахсни ҳушёр ҳолатга келтириш муддати 3 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик ҳолатидаги
шахсларни сутканинг тунги вақтида, яъни соат 23:00 дан 06:00 га қадар ёки
йилнинг совуқ даврида чиқариб юбориш лозим бўлганда, фақатгина уларнинг
қариндошлари кузатуви остида амалга оширишга рухсат берилади, яъни бу
сингари ҳолатларда шахсни ўзини ёлғиз чиқариб юбориш мумкин эмас. Чунки,
7
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 03/23/844/0293-сон.
8
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 09/22/644/0992-сон
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
42-son_1-to’plam_Aprel -2025
ISSN: 3030-3621
224
шахс ўзи ёлғиз 23:00дан кейин чиқариб юборилган тақдирда такроран спиртли
ичимлик истеъмол қилиб, назоратсиз қолганлиги учун турли хил кўнгилсиз
ҳодиса содир қилиши, шунингдек аномал совуқ пайтларда яшаш манзилига етиб
бора олмаслиги ёки қаттиқ совуқ таъсирида йўлда музлаб қолиши, ҳатто вафот
этиши ҳам мумкин. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик
ҳолатидаги шахсга чиқариб юбориш давомида баённомага ёки касаллик
тарихига имзо қўйдирган ҳолда олиб қўйилган ҳужжатлар, пуллар ва бошқа
буюмлари қайтариб берилади
9
.
Ҳозирги кунда мастлик ҳолатидаги шахслар билан ишлаш борасида
ижобий амалиёт йўлга қўйилган бўлсада, аммо таҳлиллар натижасига кўра
амалиётда айрим муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўришимиз мумкин.
Биринчидан,
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларда
мастлик
ҳолатида
аниқланган шахсларни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб бориш учун
махсус автомашина ажратиш назарда тутилмаган, шу сабабли ҳозирги кунда
ички ишлар органлари ходимлари, хусусан профилактика инспекторлари
мажбурликдан ўзининг шахсий автомашинасида ёки бўлмаса бириктирилган
хизмат автомашинасида бир ўзи олиб бориб шахсни топширмоқда.
Шунинг учун ҳам мастлик ҳолатидаги шахсларни тиббий ёрдам кўрсатиш
пунктига олиб кетиш пайтида профилактика инспекторига фаол қаршилик
кўрсатиш ҳолатлари жуда кўп кузатилмоқда, сабаби ҳеч бир шахс ўз ҳоҳиши
билан ҳушёрхонага боришни хоҳламайди ва буни истамайди, бу ҳаракатлар
фақатгина унинг эркига қарши амалга оширилади. Шу сабабли автомашина
бошқарувида бўлган профилактика инпекторининг тиббий ёрдам кўрсатиш
пунктига етиб бориш жараёнидаги хавфсизлиги таъминланмаган. Яъни, бир
вақтнинг ўзида ички ишлар органи ходими ҳам автомашинани бошқариши, ҳам
мастлик ҳолатидаги шахсни кузатиб бориш имконига эга бўлмайди. Шу каби
камчилик борлиги учун аксарият ҳолларда мастлик ҳолатидаги шахслар
томонидан ички ишлар органи ходимларига нисбатан жароҳат етказганлик
ҳолатлари билан якун топганлигини ҳам кўришимиз мумкин.
Жумладан, 2018 йилда ички ишлар идоралари ходимларига 146 маротаба
қаттиқ қаршилик кўрсатилган ва оғир тан жароҳати етказилган. Шундан 78 та
ҳолат профилактика инспекторлари билан рўй берган. 2019 йилда эса ички
ишлар органлари ходимлари 163 маротаба қаршиликка учраган, шундан 84 таси
профилактика инспекторларига нисбатан содир этилган.
2020 йилда бу кўрсаткич 186 тага чиқиб кетди, мазкур ҳолатлар туфайли
137 нафар профилактика инспекторлари ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан
9
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 04 ноябрь кунидаги “Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан
ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида”
ги 644-сон Қарори.
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
42-son_1-to’plam_Aprel -2025
ISSN: 3030-3621
225
жароҳатлари олишди. Уларнинг аксарияти ногирон бўлиб қолгани учун
хизматни давом эттира олишмади. 2021 йилнинг 5 ойида ички ишлар ходимлари
хизмат вазифасини бажариш чоғида 94 маротаба қаршиликка учраган бўлса,
шундан 64 та ҳолат профилактика инспекторлари ҳиссасига тўғри келади
10
.
Шу сабабли мастлик ҳолатидаги шахсларни тиббий ёрдам кўрсатиш
пунктларига олиб бориш учун мўлжалланган махсус автомашина ва унга хизмат
кўрсатувчи штат бирлиги тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларини ўзларига
ажратиб берилса, бундай ҳолатлар юз беришига барҳам берилар эди. Шунингдек,
мастлик ҳолатидаги шахс тиббиёт пунктига олиб кетилаётганда, йўлда ўзини
ёмон ҳис қилишни бошлаб, соғлиғи ёмонлашишни бошласа, унга биринчи
тиббий ёрдам кўрсатиш шароити ҳам яратилган бўлар эди.
Собиқ иттифоқ даврида Россия Федерациясида мастлик ҳолатидаги
шахслар ана шундай махсус мўлжалланган автомашиналарда тиббий ёрдам
кўрсатиш пунктларига олиб бориш амалиёти йўлга қўйилган эди, чунки 1972
йилда мастлик ҳолатидаги шахс тиббиёт пунктига олиб кетилаётганда йўлда
вафот этиб қолган ва ана шу ҳолат фуқароларда норозичилик кайфиятининг
пайдо бўлишига ҳамда халқ қўзғолони содир этилишига олиб келган
11
.
Бундан ташқари, бунга мисол қилиб яна шуни муаммо сифатида айтиб
ўтиш жоизки, профилактика инспектори томонидан мастлик ҳолатидаги шахс
тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб кетилганида, у ерга бориб топшириб
қайтиб келиши учун кетган вақт давомида унга бириктирилган ҳудуд очиқ қолиб
кетмоқда, бу билан очиқ қолдирилган ҳудудда ҳуқуқбузарликлар содир этилиши
учун шароит яратиб қолинмоқда.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 14
февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги
тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-3528-сон Қарорига кўра “профилактика
инспекторлари хизмат ўташ вақтида агарда бириктирилган ҳудудда тезкор-
профилактик хизмат кўрсатилмай қолишига олиб келадиган бўлса, ҳудудни
ташлаб кетишга рухсат берилмайди” деб кўрсатиб ўтилган.
Иккинчидан,
ногиронлар, ҳомиладор аёллар, вояга етмаганлар ва 60 ёшдан
ёшдан ошган фуқаролар, ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари ва ҳарбий
хизматчилар мастлик ҳолатида аниқланса, уларни тиббий ёрдам кўрсатиш
пунктларига олиб бориш тартиби норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб
берилмаган ва бу ҳолатни ҳал этиш масаласи очиқ қолдириб кетилган, шу
сабабли ушбу тоифадаги шахслар мастлик ҳолатида аниқланган тақдирда улар
10
https://kun.uz/news/2021/12/05/ichki-ishlar-xodimlariga-qarshilik-korsatish-va-jarohat-yetkazish-holatlari-
yildan-yilga-kopaymoqda-baxtiyor-berdialiyev
11
https://www.novochag.ru/obshchestvo/people-stories/pit-nado-umet-a-ty-ne-umeesh-kak-rabotali-sovetskie-
vytrezviteli.
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
42-son_1-to’plam_Aprel -2025
ISSN: 3030-3621
226
билан боғлиқ муаммолар амалиётда учраб келмоқда. Шунинг учун Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 04 ноябрь кундаги “Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари
таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам
кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 644-сон Қарорига
тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозим бўлади.
Учинчидан,
аҳоли сони кўп ва ҳудуди катта бўлган туман ва шаҳарларда
ташкил этилган тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида ажратилган ўрин
жойларини сони етишмаслиги ҳам бир қанча муаммоли ҳолатларни келтириб
чиқармоқда. Айрим ҳолларда ички ишлар органи ходимлари томонидан мастлик
ҳолатидаги шахс аниқланиб тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб
борилганда, у ерда жой ўринлари етишмаганлиги учун мастлик ҳолатида бўлган
шахслар қабул қилинмаяпти ва натижада уларни қўйиб юборишга мажбур
бўлмоқдалар. Оқибатда ушбу шахс мастлик ҳолатида ўз ўйига борганда, унинг
мастлик ҳолати хусусида ички ишлар органларига хабар берган оила аъзолари
ўртасида низоли ҳолатлар, баъзида эса жиноий ҳолатларни келтириб чиқишига
сабаб бўлмоқда. Ёки, аксинча мастлик ҳолатида қўйиб юборилган шахслар
томонидан кўча ва жамоат жойларида турли хил ҳуқуқбузарликлар ёки
жиноятлар содир этилишига олиб келмоқда. Мазкур муаммони ҳал қилиш учун
айрим ҳудудлардаги тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида жой ўринларининг
сонини кўпайтириш чораларини кўриш лозим.
Тўртинчидан,
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 644-
сонли Қарорининг 2-иловасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида мастлик
ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларининг рўйхати
келтириб ўтилган, ушбу рўйхатга кўра айрим вилоятларда битта туманнинг
ўзида ташкил этилган тиббий ёрдам кўрсатиш пунктини ўзи камида учта
туманга, яъни туманлараро хизмат кўрсатиши белгилаб қўйилган, ана шу
ҳолатни ўзи ҳам бугунги кунда амалиётда айрим муаммоларни юзага
келтирмоқда, чунки туманлар орасидаги масофа узоқ бўлганлиги учун ички
ишлар органи ходимлари томонидан аниқланган мастлик ҳолатидаги шахсларни
битта тумандан иккинчи туманга олиб бориш қийинчиликларни туғдирмоқда.
Агарда, Жиззах вилояти мисолида оладиган бўлсак, Вазирлар Маҳкамасининг
644-сонли Қарорининг 2-иловасида Шароф Рашидов тумани, Жиззах шаҳри,
Бахмал тумани ва Ғаллаорол туманлари учун ягона туманлараро тиббий ёрдам
кўрсатиш пункти Шароф Рашидов тумани, Уч тол кўчаси, 5-уй манзилида
жойлашган бўлиб, Бахмал туманининг Бўзбулоқ, Ўрмончи ва Навбахор
маҳаллаларидан маст ҳолатдаги шахсларни Ш.Рашидов туманидаги тиббий
ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келиш учун ўртача ҳисобда тахминан 100-120
километр масофани босиб келиши лозим. Агарда қиш фаслида бўлиб ўтадиган
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
42-son_1-to’plam_Aprel -2025
ISSN: 3030-3621
227
“аномал совуқ” пайтида ёки тунги вақтларида олиб боришга тўғри келадиган
бўлса, бу муаммоли ҳолатни қандай ҳал қилиш мумкин, маълумки, шахсларнинг
мастлик ҳолати аксарият тунги вақтларда аниқланади. Мазкур муаммоларни
бартараф этиш учун ҳам мамлакатимиздаги ҳар бир туман (шаҳар)да тиббий
ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Бешинчидан,
бугунги кунда айрим шахслар мастлик ҳолатида аниқланиб
тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб борилган бўлсалар ҳам кейинчалик
яна такроран шу ҳолатга тушиб, тузалиш йўлига кирмасдан келаётганлари ҳам
учраб турибди. Шунинг учун амалдаги қонунчиликка мастлик ҳолатидаги
шахсга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида кўрсатилган хизматни пуллик қилиб
қўйиш ёки бўлмаса икки ва ундан ортиқ марта мастлик ҳолатида аниқланиб
тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб борилган шахсларни жаримага
тортиш масаласини киритиш лозим. Бунинг учун рақамлаштирилган дастур
яратилиши лозим, шунда электрон база орқали қайси шахслар илгари ҳам
мастлик ҳолатида аниқланиб тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келинган
ёки келинмаганлиги ҳақида маълумот олинишига эришилади.
Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда мастлик ҳолатидаги шахсларга
тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларини ташкил этилганлиги нафақат мастлик
ҳолатидаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш, бундан ташқари уларни йўлда
соғлиғи ёмонлашиб, натижада қаровсиз бир ўзи қолиб кетмаслиги ҳамда унинг
мастлик ҳолатидан фойдаланиб, унга нисбатан содир этилиши мумкин бўлган
салбий ҳолатларни ҳам олдини олиш кўзланган.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, мастлик ҳолатида бўлган
шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишни ривожлантириш, уларга
тиббий ёрдам кўрсатиш фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда мастлик
ҳолатида бўла туриб ҳуқуқбузарлик содир этилишини барвақт олдини олиш
мақсадида, юқорида келтирилган муаммоларни бартараф этиш учун бу бўйича
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда
самарали амалиётни татбиқ этиш орқали эришиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Т-2025.
2.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, Т-2025.
3.
Ўзбекистон Республикаси Маъмуий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс, Т-
2025.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 14
февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан
янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-3528-сон Қарори.
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
42-son_1-to’plam_Aprel -2025
ISSN: 3030-3621
228
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 майдаги “Аҳолига
наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-244-сон Қарори.
6.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 04 ноябрдаги
“Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик
ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 644-сон Қарори.