Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда бугунги кунда аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ва озик-овкатга бўлган мақбул даражадаги эҳтиёжини кондиришда озиқ-овқат саноати муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун маҳаллий озиқ-овқат ва хомашё ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш, бозорга хавфсиз ва сифатли озиқ-овкат маҳсулотларини истеъмол меъёрларида ўрнатилган ассортиментда етказиш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмокда.
Мустақилликка эришгандан кейин юртимизда юқори технологияларга асосланган озиқ-овқат саноати шаклланиб, бугунги кунда иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларидан бирига айланиб бормоқда. Озиқ-овкат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорни сифатли озиқ-овкат маҳсулотлари билан тўлдириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, янги қувватларни ишга туширишга алохида эътибор қаратилиб, импорт ўрнини босувчи махсулотлар тайёрлаш ўзлаштирилмокда. Ишлаб чикаришни модернизация ва диверсификация килишни рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришнинг ўсишини таъминламокда.
Жаҳон миқёсида сифатли озиқ овқат маҳсулотларини ишлаб чикиш, жумладан пахта мойини каолин ва бентонит адсорбентлари ёрдамида тозалаш, уларни фаоллаштириш ва модификация қилишнинг янги усулларини ишлаб чикишга алоҳида эътибор каратилиб, бу борада амалга оширилаётган илмий изланишларда юқори сифатли адсорбцион хусусиятли янги адсорбентлар олиш технологиясини яратиш муҳим вазифалардан бири хисобланади. Адсорбцион хусусиятлари паст бўлган кўмир, каолин ва бентонитларни фаоллаштириш технологиясини ишлаб чиқишда қатор, жумладан, қуйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: каолин хом ашёсини термик фаоллантиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш; танлаб олинган бентонитлар ва кўмирларнинг фаоллаштириш ва модификациялаш жараёнида уларнинг таркиби ва ҳоссалари ўзгаришини аниқлаш; қийин тозаланадиган пахта мойларини тозалаш учун фаоллаштирилган гил ва ишқорий кўмир адсорбентларининг самарали композицияларини яратиш ва мойини оқлаш жараёнини самарадорлигини ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 январдаги 8-сон «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини кисқартиришга ва маҳсулот таннархини пасайтиришга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий ҳомашё асосида янги ишкорий кўмир ва гилли адсорбентлар яратиш ҳамда уларни қўллаш оркали прессланган ва экстракцияланган пахта мойларини тозалаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
паст кул микдорига эга бўлган 2БПК маркали Ангрен кўмирини дастлабки №зСОз эритмаси билан тўйинтириб, сўнгра хавосиз шароитда пиролиз усулида термик ишлов бериш орқали самарали ишкорий кўмир адсорбента олишнинг шарт-шароитлари ишлаб чиқилган;
каолинли адсорбентларни фаоллантиришни ЎЮЧ-ли нурлантириш орқали амалга ошириш, анъанавий (конвектив) киздириш усулига қараганда жараённи 2,5-3,0 баробар тезлаштириши ва ғоваклигини 1,2-1,4 баробар ошириши аниқланган;
юқори микдорда кальцийга бой «Жаҳон» кони бентонитини хлорид кислотаси билан фаоллантирилганда анъанавий сульфат кислотасини қўллашга нисбатан олинган адсорбентнинг пахта мойини оқлаш кўрсаткичи 1,1-1,3 баробар ошиши аниқланган;
юқори микдорда кальцийга бой «Жаҳон» кони бентонитини хлорид кислотаси билан фаоллантирилганда анъанавий сульфат кислотасини қўллашга нисбатан олинган адсорбентнинг пахта мойини оқлаш кўрсаткичи 1,1-1,3 баробар ошиши аниқланган;
илк бор пахта мойини ишқорий рафинациялашда анъанавий қиммат NaOH эритмаси ўрнига, арзон Са(ОН)2Ни сувли эритмасини қўллаш оркали нейтрал мой совунланишини ва ишкорий реагент сарфини камайиши исботланган;
илк бор экстракцияланган пахта мойини канцероген 3,4-бензо[а]пирен ва углеводород қолдиқлардан ишлаб чикилган ишкорий кўмир адсорбента ёрдамида тозалаши аникланган;
ишқорий кўмир ва гил адсорбентларнинг пахта мойи таркибидаги зарарли ва канцероген моддаларни танлаб ютиш хусусиятлари аникланиб, улар асосида янги самарали композициялар ишлаб чикиш технологияси яратилган;
пахта мойини икки боскичда гилмояли ва ишқорий кўмир адсорбентларни рециркуляцион оқимда қўллаш оркали тозалаш ва оқлаш технологияси ишлаб чикилган.
ХУЛОСА
1. Ўзбекистонда мавжуд бўлган ҳом-ашё ресурсларини ва уларнинг минералогик ва кимёвий таркибларини таҳлили асосида ўсимлик мойларини тозалаш ва оқлашга мўлжалланган адсорбентларнинг саноат микёсида ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган кўмир ва гил (каолин, бентонит ва палигорсит) минералларнинг истиқболли конлари танлаб олинди.
2. Юқори даражада ғовакли ишқорий кўмир адсорбентлар олиш учун 2БПК маркали Ангрен кўмирини пиролизига кадар уни ИазСОз нинг 10% ли сувли эритмаси билан шимдириш таклиф қилинган.
3. Ишқорий кўмирли адсорбентнинг ишқорий ишқорли ҳоссаларини ошириш учун уни 10% ли NaOH эритмаси билан шимдирилиб, сўнгра куритиш ва талаб этилган гранулометрии таркибга кадар майдалаш тавсия этилади.
4. Таркибида юкори даражада (умумий массасининг 3% дан кўп) СаО бўлган «Жахон» бентонитини кислотали фаоллаштиришда кўп микдорда гипс хосил бўлишининг олдини олиш мақсадида анъанавий сульфат кислота ўрнига хлорид кислотанинг 10% ли эритмасидан фойдаланиш тавсия этилади.
5. Султон-Увайс каолинини анъанавий конвектив термик киздиришни ўрнига, 2450 МГц частотали ЎЮЧ-нурланиш ҳисобига унинг сорбцион фаоллиги 1,2-1,4 маротаба ошишига ва термик фаоллантириш вақтини 2-3 марта қисқариши аниқланган (каолиннинг дастлаки намлигига боғлик ҳолда).
6. Тўқ рангли пахта мойларини ишкорий рафинациялашнинг самарали усули ишлаб чиқилиб, унда тан нархи юкори бўлган каустик сода (NaOH) ўрнига нейтрал ёғнинг совунланишини камайтириб, мойнинг чиқиш микдори 1,2 марта оширадиган арзон охакли сувга алмаштириш тавсия этилади.
7.Экстракцион пахта мойидан махаллий ишкорий кўмир адсорбента ёрдамида канцероген 3,4-бензопирен ва углеводород колдиқларини ажратиб олишнинг макбул шарт-шароитлари ишлаб чикилган.
8. Прессланган ва экстракцияланган пахта мойларини тозалаш учун мўлжалланган ишкорий кўмир, каолинитли ва бентонитли адсорбентларни олиш технологияси ишлаб чикилган.
9. Ишлаб чикилган ишқорийкўмир ва гил адсорбентларининг танлаб сорбциялаш хусусиятлари аниқланиб, улар асосида кийин оқланадиган пахта мойларини тозалаш учун самарали композициялар яратилган.
Ю.Мой ва адсорбент аралашмасининг термодиференциаллаш рециркуляция оқимида пахта мойларини адсорбцион тозалаш ва оклашнинг икки босқичли технологияси ишлаб чикилган.
Н.«Жахон» бентонит адсорбентини «Беруний Ёг-гар» АЖ да пахта мойларини тозалаш ва оклашда ишлаб чикаришга жорий этишдан олинган иқтисодий самара йилига 169,4 млн. сўмни ташкил этди.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда жахон бозорида пахта толасига бўлган талаб ортиб бормокда. Пахта бўйича халкаро консультатив қўмитанинг (ICAC) маълумотларига Караганда ташки бозорга пахта толаси етказиб бериш бўйича Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Покистон, Бразилия ҳамда Ўзбекистон каби давлатлар етакчилик килмоқда. 2017-2018 йил мавсумида жахон миқёсида пахта толаси етиштириш ўтган мавсумга нисбатан 5,1% (22,48 млн. тонна)га ортиши, толага талаб эса 1,7% (24,09 млн. тонна)га ортиши кутилмокда. Пахтага дастлаби ишлов беришда асосан АҚШ, Хитой ва Ўзбекистонда ишлаб чикарилган технологик ускуналарда амалга оширилмокда1. Пахта хосилини етиштириш хажмининг баркарорлигини сақлаш ва жахон бозорида хомашё ракобатбардошлигини ошириш учун тола сифатини янада яхшилаш юкори самарадорликни намоён килади.
Республикамиз мустакилликка эришгандан буён юкори сифатли пахта толасини ишлаб чикаришни таъминловчи технологик жараённинг юкори самарадорликка эга бўлган техника ва технологияларини яратишга оид бўлган кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада пахта тозалаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулот микдори ва табиий сифатини сақлашни таъминлаш, хомашё ва энергия сарфини камайтириш имкониятини берадиган техника ва технологияларини яратишни алохида таъкидлаш мумкин.
Жаҳонда чигитли пахтани жинлашда янги техника ва технологияларни янги намуналарини яратиш долзарб вазифалардан хисобланади. Бунда пахта заводларининг асосий технологии машиналари ҳисобланган аррали жинларнинг юқори самарали ишчи органларини ишлаб чикиш бўйича максадли йўналтирилган илмий-тадқиқотларни амалга ошириш, юкори намликдаги пахта хомашёсини жинлашда пахта толаси сифатини олиш бўйича параметрлар ва ишлаш режимларини хисоблаш усулларини яратиш соханинг долзарб масалаларидан хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон «Ўзпахтасаноатэкспорт холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги 70-сон «2007-2011 йилларда пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастури тўғрисида»ги Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ниамалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадкикот максади аррали жин машинаси ишчи органлари ва механизмларининг самарали конструкцияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадкикотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
аррали жиннинг ишчи органларини самарали ва ресурстежамкор конструкциялари ишлаб чиқилган;
аррали цилиндр ва электрюритгич ротори ҳаракат қонунлари аналитик усулда аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
қайишкок таянчли колосник тебраниш қонунияти аналитик усулда аниқланган, асосий параметрлари ишлаб чиқилган;
пахтадан келаётган тасодифий каршилик, ночизиқли бикрликка эга бўлган таянчни инобатга олиш усули ишлаб чиқилган;
аррали жин ишчи камерасидаги чигитли пахта ва ишчи орган орасидаги ишкаланишни камайтириш усули ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Аррали жинларнинг самарали ишчи органлари ва механизмлари конструкцияларини ишлаб чиқиш ҳамда параметрларини ҳисоблашнинг илмий асосларини такомиллаштириш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича илмий тадқикотлар натижалари қуйидагилардан иборат:
1. Жинни аррали цилиндри енгиллаштирилган конструктив схемалари ишлаб чикилди. Бу соҳадаги тадқиқотлар сифатли тола олиш технологияларини яратишга хизмат килади.
2. Жинни аррали цилиндри икки массали машина агрегата динамикаси масаласини аналитик усулда ечишасосида юритгич ротори ва аррали цилиндр вали харакат қонунларини аниқлаш формулалари ишлаб чиқилди.Бу сохадаги тадқиқотлар аррали цилиндр валининг харакат қонунларини аниклашда хизмат қилади.
3. Жиннинг қайишқоқ таянчли подшипникларга ўрнатилган аррали цилиндрининг тебраниш амплитудаси ва хусусий тебраниш частотасини хисоблаш методи ишлаб чиқилди. Бу сохадаги тадқиқотлар аррали цилиндрининг тебраниш амплитудаси ва хусусий тебраниш частотасини хисоблашга хизмат қилади.
4. Жин хомашё валиги массасини ҳисобга олиб аррали цилиндрвалини эгилишини хисоблаш методикаси ишлаб чиқилди. Бу соҳадаги тадқиқотлар аррали цилиндр валига тушадиган юкламаларни хисоблаш учун хизмат қилади.
5. Бикрлиги чизикли бўлмаган кайишқок таянчли колосникни тебраниш даври ва частотасини ўзгариш қонуниятлари ишлаб чиқилди. Бу сохадаги тадкикотлар колосникларнинг харакатларини аниклашда хизмат қилади.
6. Аррали жин хомашё камерасида юкори намликдаги пахта хомашёсини қуритишнинг ўзига хос томонларини инобатга олган холда хажмий иссиклик узатиш коэффициентини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилди.Бу сохадаги тадкикотлар жинларда содир бўладиган иссиқлик алмашинув жараёнларини хисоблаш учун хизмат қилади.
7. Жин ишчи камераси қиздирилган деворлари билан пахта орасидаги ишқаланишни жараёнини ўрганиш учун махсус ускуна ишлаб чиқилди. Бу сохадаги тадкикотлар жин ишчи камерасидаги ишқаланиш коэффициентларини аниқлаш учун хизмат килади.
8. Аррали жинлар янги конструкциядаги ишчи камераси парметрлари ишлаб чиқилди. Бу соҳадаги тадкикотлар аррали жинлар ишчи камерасидаги чигит билан бўладиган ишқаланишни оптималлаштириш учун хизмат қилади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дуне микёсида пахтачилик кўпгина мамлакатлар кишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи хисобланади. Ҳар Йили 32 - 33 млн га ерга чигит экилади. Ҳозирги кунда жаҳон бўйича пахта толаси етиштириш 25 млн т.ни ташкил этмокда’. Ҳудудлар иқлимига мое ғўзанинг касаллик ва зараркунандаларга чидамли навларини яратиш билан бирга, унинг асосий зараркунандалари ҳолатини прогнозлаш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ғўзани касаллик ва зараркунандалар билан зарарланишини олдини олиш хисобига унинг ҳосилдорлигини ошириш имкониятини яратади.
Республикамизда мустақиллик йилларида ғўзани касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Буларнинг натижасида ғўзани асосий зараркунанларига карши курашнинг уйгунлашган усуллари ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, ғўза зараркунандаларининг худудлар бўйича таркалиш даражасини прогнозлаш, карши кураш ва назорат килиш борасидаги илмий изланишларга алохида эътибор қаратиш зарур. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017 - 2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясида «Ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чикиш ва жорий этиш» бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан химоя килишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, прогнозлаш ва уларни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини қўллаш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши амалиётда муҳим аҳамият касб этади.
Дунё миқёсида ушбу муаммоларни хал этишда зарарли организмлар ривожланишидаги ўзгаришларни тақкослаш ва умумлаштириш ҳамда олинган маълумотларни ўзаро солиштириб, натижаларни таҳлил қилиш ҳамда улардан ўсимликларни ҳимоя килишда фойдаланиш, ғўза тунламига қарши биологик кураш усулини кўллаш самарадорлигини оширишнинг назарий асосларини ишлаб чикиш, уларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида қўллаш ғўза ўсимлигининг ҳосилини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга. Ғўза ва унинг асосий зараркунандалари ривожланиш фазаларини прогнозлашнинг тизимини қўллаб ғўза ва унинг асосий зараркунандаси - ғўза тунлами ривожланиши ва таркалишининг автоматлаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқишда керак бўладиган маълумотларни саклаш ва қайта ишлашнинг концептуал асосларини ишлаб чиқиш долзарб ҳисобланади.
Узбекистан Республикасининг «Қишлок хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя килиш тўғрисида»ги Қонуни, Узбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникацией технологияларни жорий этиш тўғрисида»ги Фармони ва Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 6 июндаги 200-сон «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникацией технологияларни жорий этиш тўғрисида»ги қарори ҳамда бошқа меъёрий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши, ғўза тунламининг пайдо бўлиши, ривожланиши, таркалишини прогнозлаштириш ва автоматлаштирилган мониторинг тизимини, унинг асосида ҳимоя тадбирлари режаларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор замонавий ахборот технологияларини қўллаган холда, ғўза ва унинг асосий зараркунандаси - ғўза тунламининг ривожланиши ва тарқалишининг мониторинг тизими ва ушбу тизим асосида биологик курашнинг такомиллашган усули ишлаб чикилган;
ғўзани ривожланиш фазаларини фойдали ҳароратлар йиғиндисига боғлаган холда аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;
ғўза тунламининг ривожланиш муддатларига аниклик киритилиб, улар ривожланишининг фенологик календарлари тузилди, об-хаво шароитидан келиб чиқкан ҳолда ривожланиши, тарқалиши ва зарар келтириш даражалари аниқланган;
қишлоқ хўжалиги экинларини ғўза тунламидан ҳимоя қилиш воситаларига бўлган эҳтиёжни режалаштириш меъёрлари ишлаб чикилган;
фермер хўжаликлари учун «Android» типидаги мобиль телефонларида ишлайдиган зараркунанда ва касалликлар, уларнинг биоэкологик хусусиятлари, зарар келтириши ҳамда уларга карши кураш чораларини ифодаловчи «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» маълумот-маслаҳат тизими ва ундан фойдаланиш усуллари ишлаб чикилган.
Хулосалар
Ғўза ва унинг зараркунандаларига қарши такомиллаштирилган биологик кураш олиб бориш усуллари асосида қуйидаги ҳулосаларга келиш мумкин.
1. Ғўза ва унинг асосий зараркунандаси (ғўза тунлами) ривожланиши ва таркалишининг автоматлаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқишда керак бўладиган маълумотларни саклаш ва кайта ишлашнинг концептуал асослари ишлаб чикилиб, қишлок хўжалиги экинлари зараркунандалари ривожланиши экологик мониторинги, прогнозлаштириш йўллари ҳамда усуллари такомиллаштирилди.
2. Аграр соҳада ахборот технологияларидан фойдаланиш кишлок хўжалиги экинлари, хусусан, ғўза экини ҳосилдорлигини оширишга, уларни етиштириш харажатларини камайтириш, зараркунанда ва касалликлар келтирадиган зарар микдорини қисқартиришга имкон яратиши мумкинлиги асослаб берилди.
3. Ғўзанинг асосий зараркунандаси - кўсак куртининг пуштдорлигини феромон тутқичга тушган капалаклар сонига қараб аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилди ва синовдан ўтказилди. Ушбу модель ёрдамида кўсак курти зичлигини (сонини) аниклаш мумкинлиги асосланди хамда кўсак курти зараркунандасига карши феромон туткичларни ғўза майдонларига оптимал жойлаштириш ва улар сонини аввалдан прогнозлаштириш каби долзарб масалаларни ҳал қилиш имконияти яратилди.
4. Ғўзанинг ривожланиш фазалари ва ғўза тунламининг авлодлари ривожланишини фойдали ҳароратлар йиғиндисиги боғликлигини ўрганиш бўйича тадкикотлар олиб бориш натижасида биологик курашнинг оптимал муддатларини аниклаш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш мумкинлиги кўрсатиб берилди.
5. Ғўзанинг асосий зараркунандалари ривожланиши прогнозларини ишлаб чикишда керак бўладиган маълумотлар базасини яратиш, у асосида ишлайдиган автоматлаштирилган прогнозлаштириш тизими ишлаб чиқилди.
6. Изланишлар натижасида Android типидаги мобиль телефонлари учун «Ўсимликларни ҳимоя килиш» маълумот-маслаҳат тизими ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигида расмий рўйхатдан ўтказилди ва гувоҳнома (№ GDU 04019) олинди. Ишлаб чиқилган дастур ўзида қишлоқ хўжалигида учрайдиган асосий касалликлар ва зараркунандалар тўғрисидаги маълумотларни саклаганлиги айникса талабаларга шу соҳа бўйича ўкитиладиган «Қишлок хўжалик энтомологияси», «Энтомология», «Қишлок хўжалик фитопатологияси», «Ўсимликларни уйғунлашган химоя қилиш» каби фанларни ўрганишда асос бўлади.
7. Ҳозирги кунда фойдали энтомофагларни кўпайтирадиган биологик лабораторияларнинг режаларини ишлаб чиқиш ва уларни чиқариш муддатларини аввалдан аниқлаш усуллари такомиллаштирилди. Бунда ҳар 100 туп ўсимликка тўғри келган ғўза тунлами сонига қараб далаларга трихограмма тарқатишнинг оптимал кийматлари тавсия этилди.
8. Ғўзанинг асосий зараркунандаси - кўсак қуртидан биологик усулда ҳимоя қилишнинг самарали усули ва йўллари аниқланди. Анъанавий усулда бир гектар майдонга ҳар 3-5 кун оралатиб, 3 марта 1граммдан трихограмма таркатиладиган бўлса, биз таклиф этаётган усул бўйича зараркунанда пайдо бўлиш муддати аниқланган кундан бошлаб иқтисодий зарар микдор меъзонини ҳисобга олган холда ҳар 100 туп ғўзадаги унинг ўртача сони (зичлиги)га қараб бир марта трихограмма тарқатилди. Натижада Андижон вилояти Андижон тумани «Аҳмаджўра саҳовати» фермер хўжалигида тажрибаларнинг назорат вариантида рентабеллик 50.06%, анъанавий усулда 60.5% бўлган холда янги усулда 78.0% бўлди.
9. Ўсимликларни химоя қилиш вилоят марказлари мутаҳассислари, туманлардаги фермер хўжаликлари агрономларига ғўзани ривожланиш фазалари ва унинг асосий зараркунандалари (кўсак курти ва кузги тунлам) пайдо бўлиш ва ривожланиш муддатларини аниқлашда EXCEL дастуридан ёрдамида ишлаб чикилган жадвалдан фойдаланишни тавсия этамиз.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё амалиётида автоматлаштириш сохасида энергия ва ресурслардан самарали фойдаланиш, уларни тежайдиган технология ва техника воситаларини яратиш хамда уларни ишлаб чиқаришга каратилган тадқиқотлар олиб борилмокда. Ривожланган давлатларнинг ишлаб чикариш саноати фаолияти ва уларда технологии жараёнларни назорат килиш хамда бошқаришнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиккан холда замонавий илмий-техник тарақкиётининг ривожланиши концепцияси саноатнинг барча тармокларида юқори унумдорликка эга, ишончли, тежамкор технологии жиҳозларни яратишда замонавий технологияларни кенг кўламда қўлланишини таъминлаш долзарб муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. Бу борада ривожланган чет эл мамлакатларида, яъни АҚШ, Германия, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Россия ва бошка давлатларда маълум ютукларга эришилган бўлиб, уларда ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш, маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини таъминлаш учун машинасозлик корхоналарида технологии жараёнларни бошкариш ва автоматлаштиришга алоҳида эътибор каратилмокда.
Жахонда технологии жиҳозларни автоматлаштиришда ноанъанавий усуллардан фойдаланиб янги турдаги жиҳозларни лойиҳалашни фундаментал тадқиқотлари асосида ечилаётган масалалар кўламига боглаш ва комплекс автоматлаштиришга катта ахамият берилмокда. Бу борада, жумладан автоматлиштирилган технологии жиҳозларда маҳсулот сифатини, юқори ишончлилик ва самарадорликни таъминловчи аэродинамик харакати таъсиридаги технологии жихозларни автоматлаштириш, уларни хисоблаш ва лойиҳалаш усулларини ишлаб чиқиш, бошқариш жараёнларини техник ва дастурий воситаларини, бошкариш алгоритмлари асосида пардозловчи-мустақкамловчи ишлов бериш параметрларини оптималлаштириш мух,им вазифалардан бири ҳисобланади.
Республиками? мустақилликка эришганидан буен энергия сарфини камайтириш ва юқори самарадорликка эга бўлган техника ва технологияларни ишлаб чикариш хамда бошкариш тизимларини яратишда технологик жиҳоз ва қурилмаларнинг унумдорлиги ва юқори ишончлилигини таъминлашга алоҳида эътибор каратилмокда. Бу борада, жумладан аэродинамик харакатли автоматлаштирилган технологик жихозларни яратишда сезиларли натижаларга эришиб келинмокда ва уларнинг бошқарув тизимларини такомиллаштириш, энергия тежамкор курилмалар, техник восита ва технологияларни такомиллаштириш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларида Узбекистан Республикасини янадан ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «....миллий иқтисодиётни модернизациялаш асосида унинг рақобатдошлигини оширишнинг стратегик йўналишларини янада такомиллаштириш»1 вазифаси белгилаб берилган. Мазкур вазифани амалга оширишда аэродинамик харакатли автоматлаштирилган технологик жихозларни ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбик этиш, уларни унумдорлигини, ишончлилигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чикишда диссертация тадқиқотида олинган натижалар маълум даражада хизмат килади.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасининг янада ривожлантириш харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017-2021 йилларига мўлжалланган бешта устувор йўналишлар бўйича харакатлар стратегияси», 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги, 2014 йил 4 февралдаги ПҚ-2120-сон «2014-2016 йилларда тайёр махсулотлар, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида»ги Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда аэродинамик ҳаракатдаги автоматлаштирилган технологик жиҳозларни лойиҳалаш ва яратишнинг илмий-назарий асосларини ривожлантиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги куйидагилардан иборат:
аэродинамик ҳаракат таъсири ёрдамида цилиндрсимон деталларга якунловчи-пардозловчи ишлов берадиган автоматлаштирилган технологик жиҳозларни лойиҳалаш ва яратишнинг концепцияси ишлаб чиқилган;
деформацияловчи элементга (шар) ҳаво оқимининг ўзаро таъсирини назарий тахдили асосида якунловчи-пардозловчи автоматлаштирилган технологик жараённи физик мохияти аниқланган;
аэродинамик ҳаракат таъсирида автоматлаштирилган технологик жиҳозларда ишлов берилаётган юзани шакллантириш жараённинг боришини энг мақбул шароитини аниқлаш, ишлов бериладиган деталнинг физик-механик хоссалари ва чиқиш характеристикалари ўртасидаги боғланиш ўрнатилган;
вертикал ҳамда горизонтал ўк бўйича тешикларга парчин мих ўрнатувчи, майда донадор буюмларни узатиш ва уларни тармоқлар бўйича тарқатадиган автоматлаштирилган ускуналар конструкциясини илмий-назарий асослари яратилган;
цилиндрсимон деталларга якунловчи-пардозловчи ишлов берувчи аэродинамик харакат таъсири ёрдамида ишловчи автоматлаштирилган курилма яратилган.
Хулоса
Диссертацияда олинган илмий натижалар асосида куйидаги асосий хулосаларга эришилди.
1. Машинасозлик ишлаб чикаришда автоматлаштирилган технологик жихозларнинг аэродинамик харакат асосида лойихалашнинг концепция ва методологияси ишлаб чиқилган.
2. Цилиндрсимон деталларга пардозловчи-мустаҳкамловчи ишлов бериш, текис махсулотларни юклаш, вертикал ва горизонтал ўкли тешикларга парчин михларни ўрнатиш учун янги аэродинамик харакат асосида ишловчи автоматлаштирилган ускуналар лойиҳаланди.
3. Юпқа деворли цилиндрсимон деталларга тигли, пардозловчи-мустаҳкамловчи ишлов беришнинг мавжуд усул ва воситалари ёрдамида ишлов берилаётганган юзанинг зарурий ғадир-будирлигини (Ra=0,16-0,08 мкм) таъминлашнинг иложиси йўқлиги учун ишлов беришнинг ноанъанавий усулларини ишлаб чиқиш зарурияти пайдо бўлганлиги кўрсатилган.
4. Автоматлаштирилган технологик жараёнлар ва курилмаларни яратишнинг методологясини илмий асосланган ва шакллантирилган услублари ишлаб чиқилган.
5. Аэродинамик оқимни бир хил эмаслигини ва микротекисликларни мавжудлигини ҳисобга олган холда шарни ишлов бериладиган юзага катор зарбалар берилиши жараёнида ҳосил бўладиган туташув кучланишини хосил бўлиш назарияси ишлаб чикилган ва технологик факторларнинг макбул параметрларини танлаш имконияти яратилган.
6. Натижавий таркибий куч шарнинг огирлик кучидан устун ва мустаҳкам мувозанат пайдо бўлиши ҳолатида қурилманинг белгиланган кўрсаткичларида эркин шар билан аэродинамик окимларни ўзаро таъсир этиш механизми назарий тавсифланган.
7. Автоматик манипуляторларнинг қамраш механизмларини самара-дорлиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида вакуум ҳосил киладиган айланувчан ҳаво оқимидан фойдаланиш тавсия этилган.
8. Технологик жихозларга узатиб берувчи транспорт трубаларининг эгилиш жойларида маҳсулот тикилиши ёки букилиб қолиш ҳолатларини олдини олиш учун аэродинамик эффект асосидаги автоматлаштирилган технологик курилмалардан фойдаланиш зарурияти борлиги асосланган.
9. Пакетларнинг горизонтал жойлашган тиркишларига парчинни ўрнатиш технологик жараёнини лойихалаш тамойиллари аэродинамик эффектнинг ягона назариясига асосланган. Цилиндрсимон деталларнинг ички юзаларига пардозловчи-мустаҳкамловчи ишлов берувчи аэродинамик харакатли автоматик жиҳозлар, майда донадор буюмларни транспортировка килиш ва тақсимлаш учун юкори унумдорли автоматлашган технологик ускуналар, текис буюмлар учун вакуум ушлатичлар, вертикал ва горизонтал ўқли тешикларга парчинлар конструкцияларини лойихалаш ва хисоблаш билан изоҳланади.
10. Технологик операциялар орасида маҳсулотни ташишда, юклашда автоматлаштирилган аэродинамик харакат асосида ишловчи курилмалардан транспортировка ва юклаш максадида фойдаланишга илмий асосланган тавсиялар берилган, контактсиз ва урилмасдан тартибли амалга ошириш усуллари келтирилган.
11. Олиб борилган илмий изланишлар натижасидан олинган маълумотларни ишлаб чикариш жараёнларини автоматлаштириш билан боглик масалаларини ечишда, якуний ишлов беришда, транспортировка килишда, юклашда, йиғиш каби жараёнларда қўллаш нафақат машинасозликда, балки саноатнинг бошқа соҳаларида ҳам фойдаланилиши мумкин.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда бугунги кунда ижтимоий-иктисодий ривожланишнинг турли босқичларида молиявий оқимларни бошқаришнинг янги шаклларидан фойдаланиш зарурати юзага келди. Давлат бюджета ва бошкарув даражалари бюджетлар ижроси таъминланиши, давлат маблағларидан мақсадли фойдаланиш назоратини кучайтириш, маблағларни ижтимоий сиёсатни амалга ошириш учун йўналтиришда янги иқтисодий тузилмаларни ташкил этиш, бюджетларнинг барча даражаларида ижтимоий химояланган моддаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молияланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратилмокда. Иқтисодий муносабатлар тизимида ушбу функциялар махсус молиявий орган - ғазначилик зиммасига юклатилади. АҚШ, Австралия, Исроил, Канада, Янги Зеландия, Франция каби жаҳоннинг кўплаб иқтисодий ривожланган мамлакатлари бюджет ижросини газначилик тизими оркали амалга оширади.
Узбекистан Республикаси иқтисодиётида амалга оширилаётган чукур ислохотлар ва ўзгаришлар корхона ва ташкилотларнинг ғазначилик органлари тизими оркали давлат томонидан молиялаш тизимига бўлган талабини юксалтириб юборди. Шу муносабат билан, бюджет маблаги олувчиларнинг молиявий хизматлари ва ғазначилик тизимида муҳим вазифалар пайдо бўлди. Яъни ягона тармок, идоравий бўйсунувчи корхоналар ва ташкилотларни молиявий бошқариш жараёнларининг принципиал жиҳатдан мураккаблашуви, газначилик оркали молиявий тизимга йўналтирилган харажатлар самарадорлигини оширишнинг илмий мезонларига амал килиш зарурати юзага келди. Албатта, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) жорий этмасдан туриб, ушбу вазифаларни ҳал этишинг деярли имкони йўқ. Бу эса, ягона тармок ёки идоравий бўйсунув тартибида бирлаштирилган корхона ва ташкилотларни бюджет ҳисобидан молиялаш соҳасидаги жаҳон тажрибаси, жамиятнинг хар тарафлама ривожланишида постиндустриал боскичга ўтиш жараёнларида ахборотнинг кимматбаҳо ресурсга айланиши шундан далолат бериб турибдики, АКТнинг ривожланиш даражаси ва суръатлари бюджетдан молиялашнинг самарали тизимини яратиш имконини беради. Шу билан бирга, замонавий АКТ базасида молиялаш жараёнларини бирхиллаштириш ва стандартлаштиришни амалга оширишни такозо этади.
Жаҳон амалиётида бундай концептуал моделни яратишда қўллани-ладиган асосий тизимли ёндашув, молиявий-иқтисодий ахборотларни бошқариш ягона техник ва ахборот базаси лойиҳалаштирилишини таъминлайди, ахборот тизимининг сифатини оширади ва ундан фойдаланиш харажатларини камайтиради. Мазкур технология тартиби комплекс тарзда бўлиб, бир вактнинг ўзида ахборотларни тайёрлаш, таҳлил қилиш, сақлаш, узатиш ва ҳимоялаш имконини беради. Юкорида баён этилган жихатлар диссертация мавзусини танлашда ва тадкиқотнинг асосий йўналишларини белгилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли ва «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5099-сонли фармонларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ғазначилик органлари фаолиятида интеграллашган ахборот тизимини самарали ташкил этиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
ғазначилик органларининг интеграллашган ахборот тизимлари функционал имкониятларини кенгайтириш асосида бирламчи маълу-мотларни киритиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва такдим этиш босқичлари такомиллаштирилган;
ғазначилик органларининг интеграллашган ахборот тизимларида молиявий-иқтисодий ахборотларга ишлов бериш жараёнларини республика ғазначилигининг ҳудудларда жойлашган бўлимларида тўпланадиган бюджет-лар ижросига доир маълумотларнинг тарқоқ массивларидан ягона маълумотлар базасига ўтиш имконини берувчи эконометрик моделлари такомиллаштирилган;
«Электрон ҳукумат» платформаси асосида ягона ахборот маконини шакллантириш шароитида ғазначиликнинг интеграллашган ахборот тизимларини жорий килиш методикаси такомиллаштирилган;
республика ғазначилиги маълумотлар базаларида ҳисобот ва маълумот-номаларни бир базадан бошқасига узатиш каби бизнес жараёнларда функционал операцияларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун интеграллашган ахборот тизимларининг давлат бошқаруви органлари ахборот тизимлари билан ўзаро самарали ахборот ҳамкорлиги технологияси таклиф қилинган.
Хулоса
Диссертация ишида ўтказилган тадкиқотлар натижасида қуйидаги хулоса ва таклифлар такдим этилди:
1. Давлат бюджетининг ғазна ижро тизими бутун жаҳонда иктисодий ўсишнинг энг мухим омилларидан бирига айланмокда. Ушбу диссертация ишида ягона тармок бўйсунувидаги корхоналар ва ташкилотларни бюджетдан молиялашни амалга оширувчи республика ғазначилик органлари иктисодий-ахборот муҳити ўрганилди, молиявий-иқтисодий ахборотларга кўп поғонали таксимотли ишлов бериш тизимини яратиш ва амалга ошириш зарурлиги кўрсатиб берилди.
2. Таъкидлаш лозимки, собиқ тузумдан Ўзбекистон Республикасига давлат молиясини бошқаришнинг тўловларни қоғоз ҳужжатлари асосида ўтказиш почта тизимига асосланган технологик жихатдан колок ва ўта самарасиз тизими мерос бўлиб қолган эди. Факат 2006 йилга келиб республикамизда маълумотларни марказлаштириш ва бирлаштиришнинг юкори даражасига эга замонавий тизим жорий этилди. Иқтисодий муносабатлар субъектлари ўзаро ҳамкорлигининг самарадорлиги ягона миллий банк тўлов тизимининг барпо этилиши ҳисобидан оширилди, бу эса, ўз навбатида, операцияларни амалга ошириш муддатини сезиларли даражада тезлаштирди, бюджет даромадлари тушуми ҳисобварақларидаги маблағлар қолдикларини бир кунгача кечикиш билан олиш имконини берди.
3. ҒИАТ жорий этилиши ва ғазначилик операциялари маълумотларини қайта ишлаш ва сақлашнинг марказлашган тизими барпо этилиши туфайли, минтақалар бўйича ва, ҳатто, узокда жойлашган ҳар бир бюджет ташкилоти бўйича бюджет ижросининг дастлабки назорати ва таҳлилини ташкил этиш имконияти пайдо бўлди, буни илгари факат ҳисобот давридан кейин амалга ошириш мумкин эди.
4. Утказган тадқикотимиз асосида шуни таъкидлаш мумкинки, интеграллашган ахборот тизими туфайли ғазначилик органларида бир кун мобайнида ишлов бериладиган маълумотлар хажми сезиларли даражада ошди. Шундан келиб чиққан ҳолда, барча даражадаги бюджетлар ижросига касса хизматлари кўрсатиш функциялари кисмлари автоматлаштири-лишидан ушбу функцияларни тўлиқ автоматлаштириш масаласини умумий аспектда комплекс тарзда ҳал этишга ўтиш хамда ягона ахборот марказини ташкил этишнинг фурсати етди.
5. Амалиёт шуни кўрсатмокдаки, ғазначилик органлари фаолиятидаги мухим таркибий кием - бу, республика газначилиги функцияларини бажариш технологик регламентлар тизими ва ушбу регламентлар бўйича ролларнинг бюджетлар ижросига касса хизмати кўрсатиш масалаларини хал этиш учун шахсан жавобгар муайян ходимларга бириктирилиши. Бизнинг назаримизда, айнан ушбу жиҳат автоматлаштириш самарадорлигини таъминлаши мумкин, ишончимиз комилки, қандайдир масалалар ва функцияларни хал этишдаги чалкашлик (тартибсизлик) автоматлаштириш самарадорлиги вазифаларини амалга оширишга ёрдам бермайди.
6. Тадкикот жараёнида, молиявий-иқтисодий ахборотларга кўп поғонали таксимотли ишлов бериш тизимини лойиҳалаштириш методикаси ишлаб чиқилди, унта кура, моделлар ва алгоритмлар тузилди, бу тармок топологиясини аниқлаш, ҳисоблаш ишлари ва ахборот массивини ишлов бериш даражалари ва тармок узели бўйича тақсимлаш имконини берди. Бу мамлакат ғазначилиги органларининг молиявий маълумотларига таксимотли ишлов беришнинг мақбул тарзда ташкил этилишини таъминлайди.
7. Мамлакат бюджета газна ижроси шаклланиши ва ривожланишини таҳлил қилишда молиявий-иктисодий ахборотларга кўп погонали таксимотли ишлов бериш тизимини ахборот моделлаштиришга эътибор қаратган ҳолда республика газначилиги органлари ахборот муҳитининг концептуал модели тузилди, бу эса, мазкур тизимнинг ахборот муҳити билан ўзаро ҳамкорлигини ҳисобга олган ҳолда унинг ишлашининг реал жараёнларини мос тарзда акс эттиришга ёрдам берди.
8. Интеграллашган ахборот тизимининг жорий этилиши туфайли, бюджет хисобини юритиш ва бюджет операциялари бўйича ҳисоботлар қисмида ишнинг самарадорлиги сезиларли даражада оширилди, республика ғазначилик бошқармасида бюджет ҳисобининг марказлаштирилиши туфайли республика бюджета ижроси ва мамлакат субъекта бюджетларига касса хизмати кўрсатиш бўйича операцияларнинг бюджет хисобини юритиш билан боғлиқ меҳнат сарфлари қисқарди.
9. Мамлакатимиз электрон хукумати концепцияси доирасида ғазначиликнинг автоматлаштирилган интеграллашган ахборот тизими давлат ахборот тизимини яратиш учун ядрога айланиши керак, чунки унинг салоҳияти, сакланаётган маълумотлар хажми, долзарблиги, шунингдек, республика газначилик тизимида яратилган ахборот инфратузилмаси ҒИАТ қўлланишини сезиларли даражада кенгайтириш давлат молиясини бошқариш тизимининг асоси сифатида кўриб чикиш имконини беради.
10. Мавзунинг чукур ва пухта ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, давлат бюджети газна ижроси тизимининг жорий этилиши республикамиз иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатди, шу муносабат билан жараёнларнинг ўзгарганлиги, мажбуриятлар тақсимланганлиги хамда вертикал назоратнинг шаффоф тизими яратилганлигини ҳисобга олган холда давлат бюджетини ижро этиш тизимининг ишлаш принциплари тубдан қайта кўриб чиқилди. Шу билан бир каторда, ҒИАТнинг жорий этилиши республикамизнинг барча вилоят, туман марказларида оптик толали кабелни ўтказиш зарурати туфайли мамлакатимизда АКТнинг янада ривожланиши учун хизмат қилади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жаҳонда ҳар Йили қарийб 900 млн. гектар майдонда пахта ва бошқа кишлок хўжалик экинларини стиштиришда юқори ҳосил олиш учун тупроқнинг унумдорлигини сақлаган ҳолда срларга ишлов бсришнинг илгор технологиялари ва замонавий техника воситаларини қўллаш етакчи ўринни эгаллайди. «Қишлок хўжалик экинларини пушталарда стиштириш усули жахон амалиётида кснг тарқалган бўлиб, улар йилига ўртача 120 млн. гектар майдонни ташкил этишини хисобга олсак»1, иш сифати ва унуми юкори ҳамда энсргия-рссурстсжамкор пушталарга ишлов бсрувчи машина ва курилмаларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмокда.
Жахонда пушта олинган далаларни экишга тайсрлашнинг рссурстсжамкор технологиялари ва уларни амалга оширадиган техника воситаларининг янги илмий-тсхникавий асосларини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Бу йўналишда пушталарга ишлов бсрувчи курилманинг конструктив схемасини ишлаб чиқиш ва технологик иш жараснини асослаш, ишчи кисмларнинг тупроқ билан ўзаро таъсирлашиш жараёнларида рссурстсжамкорликни таъминлаш бўйича мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим ахамият касб этмокда.
Рсспубликамиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришида меҳнат ва энергия сарфини камайтириш, рссурсларни тсжаш, қишлоқ хўжалик экинларини илғор технологиялар асосида стиштириш ва юқори унумли қишлок хўжалик машиналарини ишлаб чиқиш юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бу борада, жумладан пушталарни экишга тайсрлашда кам энергия сарфлаб, барча технологии жараснларни сифатлибажарилишини таъминлайдиган техника воситаларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор каратилмокда. Ушбу йўналишда пушталарнинг бутун профили бўйича бсгона ўтларни йўқотилиши, ундаги намни сақланишини таъминлайдиган майин катлам ҳосил киладиган техника воситаларини ишлаб чиқиш зарур ҳисобланмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратсгиясида, жумладан «... 2030 йилга кадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробардан зиёд кўпайтириш, ...2017-2020 йилларга мўлжалланган экин майдонларини оптималлаштириш, ср ва сув рссурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий интенсив агротсхнологияларни жорий этиш»2 вазифалари белгилаб бсрилган. Ушбу вазифаларни бажаришда, жумладан пушталарга сифатли ишлов бсрадиган машина ва қурилмаларни техник ва технологик жиҳатдан модернизациялаш ҳисобига техник экинлардан юқори ҳосил олиш ва уларнинг таннархини пасайтириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Узбекистан Рсспубликаси Президентининг 2017 йил 7 фсвралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратсгияси тўғрисида»ги Фармони, 2016 йил 23 дскабрдаги ПҚ-2694-сон «2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 7 июлдаги ПҚ-3117-сон «Қишлоқ хўжалигида машинасозлик соҳаси илмий-тсхникавий базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, Узбекистан Рсспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 215-сон «2012-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка мсъёрий-хуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади пушталарни сифатли юмшатиш ва бсгона ўтларни йўқотиш ҳамда уларнинг юзасида майин катлам ҳосил қилиш учун энергия ва рссурстсжамкор қурилма ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пушталарга тўлик ишлов бсрувчи қурилманинг конструктив схсмаси ишлаб чиқилган ва технологик иш жараёни асосланган;
пушталар ёнбағирларида бетона ўтларни йўқотилиши ва тупрокнинг сифатли юмшатилишини таъминловчи ротацион юмшаткич конструкциям ишлаб чиқилган;
курилманинг исканасимон юмшаткичи билан эгатлар тубига, ротацион юмшаткичи билан пушталарнинг ёнбағирларига ҳамда тишли юмшаткичи билан уларнинг тепасига ишлов бсриш жараёнларини ифодаловчи аналитик боғланишлар асосида уларнинг макбул парамстрлари аниқланган;
пушталар тспасига ишлов бсриш чуқурлигининг барқарорлиги тишли юмшаткич параллелограмм механизмининг тортқилари ҳолатига боғлиқлиги асос ланган.
Хулоса
«Пушталарга ишлов бсрувчи курилма парамстрларини асослаш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) дисссртацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижалари асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Утказилган тахдиллар пушталарга ишлов бсришда қўлланиладиган мавжуд машина, курилмалар ва улар ишчи кисмларининг конструктив хусусиятлари асосида пушталарнинг бутун профили бўйича ишлов бсрилишини таъминлайдиган курилманинг конструкциясини ишлаб чиқиш имкониятини бсради.
2. Пушталарнинг эгатлари туби, ёнбагирлари ва тспаларини сифатли юмшатиб, бсгона ўтларни тўлиқ йўқотиш, уларнинг юзасида майин тупроқ қатламини ҳосил қиладиган қурилмани ишлаб чиқиш, бунда эгатларга исканасимон юмшаткичлар билан, снбағирларга ротацион юмшаткичлар билан, тепасига эса тишли юмшаткичлар билан ишлов бсриш иш сифатини ошириш ҳамда сарф-харажатларни камайтириш имконини яратади.
3. Қурилма исканасимон юмшаткичининг тупрокқа кириш бурчагини 25-28°, энини 50-52 мм ва ишчи сиртининг узунлигини 98-101 мм бўлиши кам энергия сарфлаган ҳолда пушталар эгатларига талаб даражасида ишлов бсриш имконини бсради.
4. Ротацион юмшаткич галтакмолаларининг кичик ва катта диамстрлари мос равишда 200-250 мм ва 400-450 мм, планкаларининг сони 12-14 дона, уларнинг эни 30-32 мм хамда унга бсриладиган тик юкланиш 0,50-0,60 кН оралиғида бўлганда галтакмолалар пушталар ёнбагирларига ишлов бсриш технологик жараёнларини сифатли бажарилишини таъминлайди.
5. Исканасимон ва ротацион юмшаткичлар орасидаги бўйлама масофа камида 60 см бўлганда пушталар ёнбагирларини сифатли юмшатилиш имкони яратилади.
6. Назарий ва экспсримснтал тадқиқотлар натижалари бўйича тишли юмшаткич параллелограмм механизмининг бўйлама тортқилари горизонтал ёки унга яқин ҳолатни эгаллаб ишлаганда ва унингмассаси 5,0-7,5 кг ҳамда тишларининг узунлиги 100-120 мм оралиғида бўлганда пушта тепасини белгиланган чукурликда бир текис юмшатишга эришилади.
7. “Yangiyo’l-Agromash” МЧЖ томонидан асосланган парамстрларга эга пушталарни сифатли юмшатиш ва бегона ўтларни йўкотиш ҳамда уларнинг юзасида майин қатлам ҳосил қиладиган курилманинг тажриба нусхаси тайёрланиб, амалиётга жорий этилди.
8. Тадкикотлар натижалари асосида ишлаб чиқилган пушталарга ишлов бсрувчи курилмани қўллаш амалдаги техника воситаларига нисбатан уларга ишлов бсриш учун сарфланадиган харажатларни камайтириш вабир мавсумда қарийб 4,0 млн. сўм иқтисодий самара олиш имконини бсради.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё бўйича Хитойда йилига 290,2 млн., Ҳиндистонда 134,2 млн. ва Индонезияда 51 млн. тонна шоли ҳосили етиштирилмокда. Шолининг экин майдони Ҳиндистонда 44600 минг, Хитойда 30503 минг, Индонезияда 11523 минг, Бангладешда 10700 минг, Таиландда 10048 минг гектарни ташкил этади. Бундан ташқари, Вьетнам, Бирма, Филиппин, Бразилия, Покистон, Нигерия каби мамлакатларда 2,0 - 7,7 млн., Камбоджа, Япония, Непал, АҚШ, Мадагаскар, Жанубий Корея мамлакатларида эса 1 млн. гектардан 2 млн. гектаргача майдонларда етиштирилади.1
Дунёда шоли етиштирувчи мамлакатларда юқори ва сифатли шоли ҳосили олишда асосий ва такрорий экин сифатида етиштиришнинг мақбул муддатлари ва меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича изланишларга алоҳида эътибор қаратилмокда. Бунда шолининг муайян тупрок-иқлим шароитлари учун яратилган эрта, ўрта ва кечпишар навларининг ҳосилдорлик имконияларидан келиб чикиб парваришлаш агротехнологияси элементларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Шолини турли экиш муддат ва меъёрларида етиштириш, гуручнинг шишасимонлиги, ялтироқлиги, қобиклилиги ва бутун гуруч чиқиши каби технологик сифат кўрсаткичларини аниқлаш долзарб ҳисобланади.
Республикамизда кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида янги экин турларини экиш ва уларни етиштиришнинг ресурстежамкор технологияларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Пахта майдонларининг қисқартирилиши натижасида асосий ва такрорий экин сифатида шоли етиштириш ҳамда ҳар бир минтака учун шоли уруғчилигини йўлга қўйиш, экин майдонларини кенгайтириш ва аҳолини ушбу махсулот билан узлуксиз таъминлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Янги яратилган шоли навларининг мақбул экиш муддатлари ва меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича изланишлар олиб бориш долзабр бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да «...кишлоқ хўжалигида экин майдонлари ва экинлар тартибини оптималлаштириш, сув ва ресурсларни тежайдиган илгор агротехнологияларни жорий этиш» масаласи мухим стратегик вазифалардан бири килиб белгиланган. Бу борада, шолининг парваришлаш агротехник тадбирлари, жумладан, мақбул экиш муддатлари ва меъёрларини қўллаш сув микдори, уруғ сарфини камайтириш самарадорлиги бўйича илмий тадқиқотлар мухим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”, 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281 - сон “2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва кишлок хўжалиги махсулотлари етиштиришнинг прогноз хажмлари тўғрисида” ги карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятининг ўтлоки-ботқоқ тупроқлари шароитида янги яратилган ўртапишар “Искандар” ва “Илғор” шоли навларини мақбул экиш муддатлари ва меъёрларида уруғларнинг униб чиқиши ва сақланиш даражасини ошириш ҳамда юқори ва сифатли шоли ҳосили олиш агротехник тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Тошкент вилоятининг ўтлоки-ботқоқ тупроқлари шароитида истиқболли янги районлаштирилган ўртапишар “Искандар” ва “Илғор” шоли навларининг мақбул экиш муддатлари ва меъёрлари ишлаб чикилган;
экиш муддатлари ва меъёрларининг шоли уруғининг дала унувчанлиги ва кўчат қалинлигига ташқи омилларнинг (об-ҳаво, ёруғлик, иссиқлик) таъсири ўрганилган;
шолининг янги яратилган ўртапишар “Искандар” ва “Илғор” навлари ўсув даврларининг давомийлиги, ҳосилдор поялар ривожланиши, барг сатҳи ўзгариши, фотосинтез соф маҳсулдорлик ва ер устки қурук масса тўплашига экиш муддатлари ва меъёрларининг таъсири аниқланган;
экиш муддатлари ва меъёрларининг шоли ҳосил структураси, ҳосилдорлик ва гуручнинг технологик сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган;
ўртапишар шолининг “Искандар”, “Илгор” навларининг экиш муддатлари ва меъёрлари билан барг сатҳи (r=0,97-0,98) ҳамда гуручнинг шишасимонлиги (r=0,92-0,97) юқори ижобий коррелятив боғлиқлик мавжудлиги аниқланган.
Хулосалар
Тошкент вилоятининг ўтлоқи-ботқок тупроклари шароитида янги районлаштирилган ўртапишар “Искандар” ва “Илгор” шоли навларини экиш муддатлари ва меъёрлари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар асосида куйидаги хулосаларга келиш мумкин.
1. Шолининг янги яратилган ўртапишар “Искандар” ва “Илгор” навларида энг мақбул маълумотлар май ойининг II (15-май), III (25-май) ўн кунлигида кузатилиб, экилган шоли уруғлари бошқа муддатларга нисбатан тез, яъни 6-9 кунда униб чиққан бўлса, ушбу кўрсаткичлар 5 июнь муддатида 6-8 кунни, 15 май муддатида 8-10 кунни ва 5 май муддатида 10-12 кунни ташкил этди. Экиш муддатлари бўйича ҳаво ва тупроқ ҳароратининг кўтарилиб бориши экилган шоли уруғининг униб чиқиш даражасига ижобий таъсир этиб, барча навларда ҳам май ойининг III декадаси (25 май) муддатида энг юқори унувчанлик 5 млн дона/га (150 кг) вариантда (150 кг) 52-56 фоиз бўлиб, экишнинг бошқа муддатларига нисбатан 1-2 фоиз юқорилиги билан тавсифланади.
2. “Искандар” шоли навида 1 м2майдондаги униб чикқан кўчат сонининг энг юқори кўрсаткичлари май ойининг III ва II ўн кунлигида кузатилиб, 4 млн.дона/га (120 кг) вариантда 216 ва 225 донани, 5 млн.дона/га (150 кг) вариантда 269 ва 281 донани, 6 млн.дона/га (180 кг) вариантда эса 325 ва 330 донани ташкил этди. “Илгор” шоли навида ҳам 1 м2 майдондаги униб чикқан кўчат сонининг энг макбул кўрсаткичлари Май ойининг III ва II ўн кунлигида кузатилган бўлсада, “Искандар” навита нисбатан 4 млн.дона/га вариантда (120 кг), 3; 4; донага, 5 млн. дона/га (150 кг), вариантда 2; 3; донага, 6 млн.дона/га (180 кг) вариантда эса 4-5 донага кам эканлиги аниқланди.
3. Тадқиқотлар олиб бориш жараёнида олинган маълумотларга кўра назорат вариантида ҳам синалаётган навларда ҳам май ойининг биринчи ўн кунлигида экилган шоли уруғлари мум пишиш фазасида, илдиз кисмларининг қурук масса тўплаши 4 млн.дона/га (120 кг) унувчан уруғ экилган вариантларда 5-6 млн.дона/га (150-180 кг) унувчан уруғ экилган вариантларга нисбатан 0,3-0,5 г/ўсимлик га юкори эканлиги кузатилди.
4. Барг сатҳи тўғрисидаги энг юкори кўрсаткичлар “Илгор” шоли навида кузатилиб, “Искандар” навига нисбатан 25 майда 4 млн.дона/га (120 кг) унувчан уруғ экилган вариантда тупланиш фазасида 0,9 см2/ўсимлик, найчалаш фазасида 29,7 см2/ўсимлик, рўваклаш фазасида 13 см2/ўсимлик, гуллаш фазасида 25 см2/ўсимлик ва мум пишиш фазасида 31,1 см2/ўсимлик юқори бўлсада, ушбу фарқ 5 млн.дона/га унувчан уруғ экилган вариантда ривожланиш фазалари бўйлаб, 0,9; 36,1; 18,8; 27,4 ва 24,2 см2/ўсимлик, 6 млн.дона/га (180 кг) унувчан уруғ экилган вариантда эса 4,1; 45,9; 22,9; 34,4 ва 21,1 см2/ўсимликни ташкил этди. Тадқикотларда ўрганилган барча шоли навларида ҳам энг юкори фотосинтетик соф маҳсулдорлик (3,37-8,25 г/м2 кун) рўваклаш фазасида аниқланди.
5. Шоли ҳосилини белгилашда муҳим бўлган, ҳосил структураларини шаклланиши май ойининг III декасида “Искандар” навини 5 млн.дона/га (150 кг) унувчан уруг экилган вариантда колган барча вариантларга нисбатан юқори бўлди (1 рўвак оғирлиги 3,53 грамм; 1 рўвакдаги дон сони 117 дона: шундан 106 дона тўлиқ, 11 дона пуч; 1000 дона дон огирлиги 33,1 грамм). Маҳсулдор поялар сони экиш муддатлари кечиктирилгани сари 0,7-1,1 фоизга камайганлиги аникланди. Экиш меъёрлари ёки уруғ сарфи маҳсулдор поялар сонига жиддий таъсир этди. Аммо бу таъсир кечки экиш 5-июнь муддатида рўвакнинг огирлиги ва 1000 та дон вазнида 1,2-1,3 гр кам бўлганлиги тажрибаларда аникланди. Уруг экиш муддатининг кечиктирилиши, кўчат калинлигини оширди, поя бўйи эса 8-11см га пасайиб борди. Буни ўсимликларда фотосинтез жараёни, озиқланиш майдони турлича бўлганлиги билан изоҳлаш мумкин.
6. Изланишларда ўрганилаётган ҳар икки “Искандар” ва “Илғор” навида хам энг юкори шоли дони хосили 15-25 май муддатида 5 млн.дона/га (150кг) унувчан уруг экилган вариантда 80,8 ва 73,6 ц/га ни хамда 15 майда ушбу кўрсаткичлар 78,7 ва 78,4 ц/га ни ташкил этди. 2011 Йили шоли гуллаган даврда (июль ойининг III ўн кунлиги ва август ойининг I ўн кунлигида) бошқа йилларга нисбатан ҳаво (36 °C) ҳароратига нисбатан 7-11 °C юқори бўлди. Бу эса шолининг чангланиш жраёнларига салбий таъсирини кўрсатди ва тажрибанинг колган йилларига нисбатан ҳосилдорлик ҳамма навларда 8-10 ц/га паст бўлди.(Искандар навига кўпроқ таъсир кўрсатди)
7. Ўртапишар шолининг “Искандар” ва “Илгор” навларининг донини техник сифат кўрсаткичлари назоратга нисбатан гуруч чикиши 2,6-4,2 фоиз юқори бўлди. Энг паст кўрсаткич 5 июнь муддатида 6 млн.дона/га (180 кг) экилган вариантда 82,0 фоиз, “Искандар” 84,5 фоиз, “Илгор” 83,7 фоиз шишасимонлик даражасини кўрсатди. Ўсимлик ривожланишида қанчалик эрта муддатларда экилиб, ўсув даврини тўлиқ ўтаса, иссиқликдан, ёруғликдан кўп танасига сингдирса, гуручнинг шишасимонлиги шунча юқори бўлишлиги тажрибада аникланди.
8. Сотишдан тушган даромад минг сўм/га ҳисобида макбул экиш муддати ва меъёрларида «Искандар» навида 25 май муддати, 5 млн.дона/га (150 кг) унувчан уруг экилган вариантда 8082100,0 сўм/га, «Илгор» навида 15 май муддати, 5 млн.дона/га (150 кг) унувчан уруг экилган вариантда 7356200,0 сўмни ташкил этиб назоратга нисбатан 1043600,0-905200,0 сўмга юқори бўлди. Шартли соф фойда «Искандар» навида 2626900,0 сўм, «Илгор» навида 2488500,0 сўмни ташкил этиб назоратга нисбатан 1148600,0 - 1010200,0 сўм юқори бўлди. Рентабеллик даражаси «Искандар» навида 48,2 фоизни, «Илгор» навида 45,6 фоизни ташкил этиб, назоратга нисбатан 21,6-19 фоизга юқори бўлди. Энг макбул муддат ва меъёрларда назоратга нисбатан 1,71 -1,59 т/га кўшимча ҳосил олинди. Экиш меъёрлари таҳлил килинганда тавсияга асосан 6 млн/ дона га унувчан шоли уруғи ўрнига 5 млн.дона/га (150 кг) экиб, ҳам юқори ҳосил олиниб, 10 % сара уруг иқтисод килинди. Республикамизнинг ўтлоқи - боткок тупроқлари шароитида ўртапишар «Искандар» ва «Илгор» шоли навларини асосий экинда 5 млн.дона/га (150 кг) унувчан уруг ҳисобида экиб, юкори ҳосил олиш мумкин. Шунда гектаридан 1 кг шоли уруги 3500 сўм бўлганда 105000-103500 сўм/га иқтисод қилинади.
9. Тошкент вилояти ўтлоқи-боткок тупроклари шароитида янги яратилган ўртапишар “Искандар” ва “Илгор” шоли навларининг асосий экинда мақбул экиш муддати май ойининг II ва III (15-25 май) декадасида 5 млн.дона/га (150 кг) унувчан уруг меъёрида экиш тавсия этилади.Тошкент вилоятининг ўтлоки - ботқоқ тупроклари шароитида янги яратилган ўртапишар “Искандар” шоли навини кечки муддат июнь ойининг I декадасида 4-5 млн.дона/га (120-150 кг) унувчан уруг меъёрида экиш тавсия этилади.