Mualliflar

  • Пардаев Муҳтор Ҳасанович
  • Баширқулова Севинч Ойбек қизи

Muallif tarjimai holi

  • Пардаев Муҳтор Ҳасанович

    Ўзбекистон Республикаси маданий мерос

    агентлиги Самарқанд археология институти

    етакчи илмий ходими. т.ф.н. доц.,

  • Баширқулова Севинч Ойбек қизи

    ЖДПУ тарих факултети талабаси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tzatra.90054

Kalit so‘zlar:

Уструшона В.Бартольд Суғд-Тожик экспедицияси Ўзбек-Зарафшон археология экспедицияси Шимолий Тожикистон отряди Ю.Ф. Буряков Нуртепа Қалиятепа

Annotasiya

Ушбу мақолада Уструшона ўлкасиб унинг қадимиятининг ўрганилиш босқичлари, ёдгорликларда олиб борилган дастлабки тадқиқотлар хусусида маълумотлар атрофлича келтириб ўтилган ва таҳлил қилинган.


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

19-to’plam 4-son May 2025

83

УСТРУШОНА ҚАДИМИЯТИНИНГ ЎРГАНИЛИШ

ТАРИХИ

Пардаев Муҳтор Ҳасанович

Ўзбекистон Республикаси маданий мерос

агентлиги Самарқанд археология институти

етакчи илмий ходими. т.ф.н. доц.,

Баширқулова Севинч Ойбек қизи

ЖДПУ тарих факултети талабаси

Аннотация: Ушбу мақолада Уструшона ўлкасиб унинг

қадимиятининг ўрганилиш босқичлари, ёдгорликларда олиб борилган

дастлабки тадқиқотлар хусусида маълумотлар атрофлича келтириб

ўтилган ва таҳлил қилинган.

Калит сўзлар: Уструшона, В.Бартольд, Суғд-Тожик

экспедицияси, Ўзбек-Зарафшон археология экспедицияси, Шимолий

Тожикистон отряди, Ю.Ф. Буряков, Нуртепа, Қалиятепа

Уструшона қадимий ўлкасининг бир қанча республикалар ҳудудида

жойлашганлиги, унинг археологик ўрганилиш тарихини бир хил даража ва

маромда эмаслигига ўз таъсирини ўтказган. Жумладан Уструшона ҳудудининг

археологик ўрганилиши умумий ва ягона режа асосида олиб борилмасдан,

маъмурий ҳудудларга бўлиниб амалга оширилган. Шу сабабли, бу тарихий-

маданий ўлка ўрганилиш тарихида ҳам тадқиқотларнинг даврийлик жиҳатдан

умумий давомийлиги кўзга ташланмайди. Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, унинг

ўрганилиш тарихи даврлари шартли шаклда қуйидаги уч даврга ажратилди.

1-давр. XIX аср охири - XX асрнинг 40 - йилларигача:

Уструшона тарихини ўрганишда бу давр катта аҳамиятга эгадир. Бу

даврда илк маротаба ёзма манбалар таҳлили асосида В.Бартольд томонидан

Уструшона тушунчаси илмий муомалага киритилади.

1

Бу ердан ўтган бир

1

Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия. // Соч. Т.I. М.: Наука. 1963.


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

19-to’plam 4-son May 2025

84

қанча олимлар, ҳарбий топографлар ва якка сайёҳлар томонидан ҳудуддаги

моддий ёдгорликлар кўрсатиб ўтилган. Уструшона ҳудудида Туркистон

ҳаваскор археологлар тўгараги (1895-1917) аъзолари томонидан ҳам илмий

изланишлар олиб борилиб, бир қатор ёдгорликлар, шу жумладан ҳозирда

йўқолиб кетган ёдгорликлар ўрни аниқланади ва илмий муомалага

киритилади. Уларнинг фаолияти кейинчалик ҳудудда кенг тадқиқотлар олиб

бориш учун туртки бўлиб, фанда ўз изини қолдирди. Лекин бу тадқиқотлар

чуқур илмий изланишлар даражасида бўлмай, ўша давр талабида ва

даражасида олиб борилди. Аммо тадқиқотчиларнинг асосий эътибори кўпроқ

ёзма манбалар таҳлили асосида А.Македонскийга қарши қўзғолон кўтарган

шаҳарлар, хусусан, Кирополь, унинг атрофидаги шаҳарларнинг ва ўрта

асрлардаги Уструшона шаҳарларининг жойлашиш ўрнини аниқлаш

масаласига қаратилган эди.

2

Шунингдек олиб борилган барча тадқиқотлар,

баён қилинган фикрлар, асосан, ёзма манбаларга ва ҳудуддаги аниқланган

моддий ёдгорликларнинг ташқи кўринишига асосланган эди.

2-давр. 1943 йилдан - 1970 йиллар ўрталаригача:

Уструшона ҳудудида кенг археологик тадқиқотлар Ўрта Осиёнинг

бошқа тарихий ўлкаларига нисбатан анча кеч, 1943-1944 йилларда

В.Ф. Гайдукевич бошчилигидаги Фарҳод археология экспедицияси томонидан

Фарҳод ГЭСининг қурилиши муносабати билан бошланади. Бу экспедиция

томонидан кўп қатламли, йирик Мунчоқтепа (I-XII асрлар) шаҳар ёдгорлигида

ва унинг ёнида Ширинсой қабристонида қазишма ишлари амалга оширилади.

А.Ю. Якубовский раҳбарлигидаги Суғд - Тожик экспедициясининг

О.И. Смирнова бошчилигидаги отряди 1949-1950 йилларда Уструшона

ҳудудида археологик ёдгорликларни аниқлаш ишларини олиб боради. Отряд

томонидан кўплаб моддий ёдгорликлар аниқланиб, уларнинг баъзиларида

археологик тозалаш ва илк қазиш ишлари олиб борилади. (Қалаи Қаҳқаҳа I, II,

Муғтепа). XX асрнинг 50-йилларида Ўзбек-Зарафшон археология

экспедициясининг Мохандарё отряди томонидан Жиззах атрофида илмий

2

Негматов Н.Н. Уструшана в древности и раннем средневековье. – Сталинабад. 1957.


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

19-to’plam 4-son May 2025

85

қидирув изланишлари олиб борилиб, турли даврларга оид бир қатор

ёдгорликлар аниқланади.

1955 йилдан 1960 йилгача фаолият кўрсатган Тожикистон Археология

экспедициясининг Хўжанд-Уструшона отряди алоҳида ёдгорликларда (Қалаи

Қаҳқаҳа I-II, Муғтепа, Тирмизактепа, Ўртақўрғон) қазув тадқиқот ишларини

бошлаб берди. Отряд томонидан олиб борилган изланишлар натижасида

ҳудудининг археологик харитаси бир қатор янги моддий маданият

ёдгорликлари билан бойитилади. Қирғизистон (1957-1958 йиллар), Лайлак-

Баткент (1959-1960 йиллар) отрядлари томонидан Исфанасой ва

Хўжабақиргансой ҳавзаларида бир қанча ёдгорликлар аниқланиб, уларнинг

баъзиларида қазув ишлари ўтказилади. Таъкидлаш лозимки, XX асрнинг 60-

йилларидан бошлаб Уструшона ҳудудидаги археологик тадқиқотлар кенг

кўламда ва режали асосда олиб борила бошланган. Бу ҳол қадимий

Уструшонанинг Тожикистон қисми, хусусан Шаҳристон воҳасидаги

тадқиқотларда кўзга яққол ташланади. Бу даврда, 1961 йилда ўз фаолиятини

бошлаган Н. Негматов раҳбарлигидаги Шимолий Тожикистон отрядининг

алоҳида гуруҳлари томонидан бир қатор янги археологик ёдгорликлар

аниқланиб, харитага туширилади. Бир қатор ёдгорликларда олиб борилаётган

стационар қазув тадқиқот ишларининг баъзилари муваффақиятли якунланади.

(Қалаи Қаҳқаҳа I-II-III, Тирмизактепа, Ўртақўрғон, Чилҳужра, Хон Яйлов).

Бир қатор ёдгорликларда олиб борилаётган қазув тадқиқот ишлари давом

эттирилади. (Муғтепа, Дўнгчатепа, Чилдухтарон, Тоштемиртепа, Ширин).

Бу даврда (60-70 йилларда) Уструшонанинг Ўзбекистон қисмида

алоҳида олинган ёдгорликларда махсус қазув тадқиқот ишлари олиб

борилмаган бўлса хам, ҳудуднинг археологик харитасини яратиш йўлида

сезиларли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Жиззах ва Сирдарё

вилоятларида, жумладан, Сангзор, Зоминсув ҳавзаларининг тоғли қисмида

олиб борилган археологик хариталаштириш ишлари алоҳида эътиборга

лойиқдир. 1960-йилларда В.А. Нильсен тарафидан Нурота шаҳристонида

баъзи бир қазув тадқиқот ишлари олиб борилади.


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

19-to’plam 4-son May 2025

86

Хулоса қилиб айтганда, бу давр (1943-1975 йиллар) Уструшона

тарихини ўрганишда катта аҳамиятга эгадир. Шимолий Уструшонанинг чўл

қисмини (Сирдарё вилояти) ҳисобга олмаганда тадқиқотчилар томонидан

тарихий ўлканинг умумий археологик харитаси ишлаб чиқилади. Жанубий,

жанубий-шарқий Уструшонадаги бир қатор ёдгорликларда олдиндан

белгиланган умумий режа асосида қазув тадқиқот ишлари олиб борилади.

3-давр. 1970 йил ўрталаридан - ҳозирги кунгача:

Ўтган асрнинг 70-йил ўрталарида Мирзачўл ва Жиззах чўлларида янги

қўриқ ерларни ўзлаштириш сиёсати ҳам янгидан-янги ёдгорликларнинг

очилиши ва ўрганилишига туртки бўлди. Бу йилларда, умуман Ўрта Осиё, шу

жумладан, алоҳида тарихий воҳалардаги археологик ёдгорликларни қайд

этиш, уларнинг умумий археологик харитасини ишлаб чиқиш мақсадида

тадқиқотлар давом эттирилди. Бу тадқиқотлар Уструшона ҳудудининг

Ўзбекистон қисмида (шимолий ва шимолий-ғарбий Уструшона) Ўзбекистон

Республикаси Фанлар Академияси Археология институтининг Жиззах,

Бахмал отрядлари, кейинчалик Чоч-Уструшона экспедициясининг (раҳбари

Ю.Ф. Буряков) Жиззах, Сирдарё, Зомин гуруҳлари томонидан олиб борилди.

3

Уструшонанинг Тожикистон қисмида бу йўналишдаги тадқиқотлар Шимолий

Тожикистон археология комплекс экспедицияси (раҳбари Н. Негматов)

гуруҳлари томонидан олиб борилди. Айни вақтда бу даврда (1970-90 йиллар)

тадқиқотчилар томонидан турли даврларга оид алоҳида ёдгорликларнинг

баъзиларида олиб борилган дала қазув тадқиқот ишлари якунланди.

(Тоштемиртепа, Қинғиртепа, Алмантепа I, Алмантепа II, Дўнгчатепа, Қалаи

Сор, Миқ). Шу билан бирга бир қатор ёдгорликларда олдин бошланган қазув

тадқиқот ишлари муваффақият билан давом эттирилди. (Нуртепа, Қалиятепа,

Расулбойқултепа, Пардақултепа, Комилбоботепа, Хонтепа, Култепа, Нурота).

Олиб борилган археологик тадқиқотларнинг асосий қисми охирги икки

даврга тўғри келганлиги сабабли, биз эътиборимизни кўпроқ шу даврларга

3

Алимов У. Археологические исследования в 1975г. Отчет Джизакского археологического отряда (за 1975г.)

// Архив Института Археологии. - Ф-6. 0.-1, Д.


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

19-to’plam 4-son May 2025

87

қаратдик. Илмий изланишлар бир қанча йўналишда олиб борилган бўлиб,

уларнинг дастлабкиси ҳудуднинг археологик харитасини яратиш борасидаги

тадқиқотлардир. Бугунги кунда Ўрта Осиёнинг учта мустақил республикаси

ҳудудида жойлашган қадимги Уструшонанинг ягона археологик харитаси

мавжуд эмас. Тарихий Уструшона ўлкаси тадқиқотчилар томонидан қуйидаги

маданий воҳаларга ажратиб ўрганилган:

1. Шаҳристон воҳаси. Шаҳристонсой, Каттасой, Басмандасой, Оқсув,

Исфанасой ва Хўжабақиргансой ҳавзаларининг юқори оқимини ўз ичига

олувчи шарқий ва жанубий-шарқий Уструшона.

2. Жиззах воҳаси. Зоминсув, Сангзор, Кили дарё сув ҳавзаси таркибига

кирувчи шимолий-ғарбий Уструшона.

3. Хўжамушкентсой ҳавзаси. Тоғ олди ва унга туташ ҳудудларнинг

текислик ва чўл қисми (ҳозирги Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг Хавос,

Янгиобод каби туманлари) кирувчи шимолий Уструшонадир.

Бу ҳудудлар археология харитасини яратиш мақсадида олиб борилган

тадқиқотлар натижасида шимолий Уструшонада 137 та

4

, шимолий-ғарбий

Уструшонада 450 дан ортиқ

5

, шарқий Уструшонада 250 дан ошиқ

6

археологик

ёдгорлик аниқланган. Бу ёдгорликларнинг 40 га яқинида стационар қазув

тадқиқотлари олиб борилган. Бу тадқиқотлар ҳудуднинг қадимий давр моддий

маданияти, илк манзилгоҳларнинг пайдо бўлиши, илк шаҳар, шаҳарсозлик

анъаналари, урбанизация, ҳунармадчиликнинг пайдо бўлиши, қадимий давр

тарихий географияси ва топографияси, сиёсий-иқтисодий, ижтимоий,

маънавий ҳаёти муаммоларига, илк ўрта асрлар моддий маданияти, хусусан

шаҳарсозлик, меъморчилик, ҳунармандчилик, санъат ёдгорликлари, ўрта

асрлар тарихий географияс, рустоқлар, шаҳар, қалъа, манзилгоҳлар

локализацияси, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маданий ва маънавий ҳаёти

муаммоларини ўрганишга қаратилган.

4

Грицина А.А. Археологические памятники Сырдарьинской области. – Т.: Фан. 1992. с.42-63. 9-10 расмлар.

5

Пардаев М.Х. Северо-западная Уструшана в эпоху раннего средневековья. АКД. - Т.: 1995. асосийлари 11-

расмда келтирилган.

6

Смирнова О.И. Археологические разведки в Уструшане 1950г. // МИА. Т.37. -М.-Л., 1953. С.189-230.)


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

19-to’plam 4-son May 2025

88

Ҳудудда олиб борилган археологик тадқиқотлар даврларини кузатиш

асосида бу изланишларни қуйидагича хулосалаш мумкин:

1. Бу даврда умумий ҳисобда Уструшона ҳудудида турли даврларга оид

800 дан ортиқ археологик ёдгорлик аниқланиб, харитага олинган. Уларнинг

асосий қисми жанубий, жанубий-шарқий, шимолий, шимолий-ғарбий

ҳудудларга ажратилган ҳолда келтирилади. Мазкур ёдгорликларнинг 2,4% (30

та ёдгорлик) қадимий даврга, 60-65% илк ўрта асрларга, қолганлари

ривожланган ўрта асрларга оид. Тадқиқотлар натижасида Уструшона ҳудуди

асосий қисмининг археологик харитаси яратилди. Аммо бу йўналишдаги

таҳлиллар жараёнида айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланади. Жумладан,

Уструшонанинг жанубий қисми тоғли ҳудудлари, Оқсув ва Басмандасой

ҳавзалари юқори оқимларида 1974 йил А.И. Билалов томонидан олиб

борилган тадқиқотларни ҳисобга олмаганда тўлиқ ўрганилмаган. Шимолий ва

шимолий-ғарбий Уструшона оралиғидаги Равотсой ва Оқбулоқсой ҳавзалари

ҳам археологик жиҳатдан тўлиқ тадқиқ этилмаган.

2. Юқоридаги тадқиқотлар жараёнида Уструшонанинг шимолий,

шимолий-ғарбий қисмларида аниқланган ёдгорликлар мавжуд ирригация

тармоқлари

асосида

ҳудудлаштирилиб,

вазифаларига

кўра

типологиялаштирилди.

7

Аммо ҳудуднинг жанубий ва жанубий-шарқий

қисмларида

бу

йўналишдаги

тадқиқотлар

тўлақонли

амалга

оширилмаганлигини таъкидлашимиз мумкин. Хусусан, А.И. Билалов

томонидан, ҳудуднинг ирригация тармоқларини тадқиқ этиши жараёнида, бу

ердаги археологик ёдгорликлар қисман ҳудудлаштирилган.

8

Аммо ушбу

ёдгорликларнинг типологияси бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

3. 40 га яқин ёдгорликларда доимий стационар тадқиқотлар олиб

борилди. Бу ёдгорликларнинг 11 таси қадимий даврга, 26 таси илк ўрта

7

Бердимурадов А.Э. Раннесредневековые археологические памятники Джизакского оазиса. АКД. -М., 1985.,

Грицина А.А. Северная Уструшана в середине 1 тысячелетия до н.э. - начале XIII в н.э. (Археолого-
топографическое исследование). АКД. - Самарканд, 1990, Пардаев М.Х. Северо-западная Уструшана в эпоху
раннего средневековья. АКД. - Т.: 1995., Суюнов С. История орошения Северо-западной Уструшаны. АКД. -
Самарканд. 1999.

8

Билалов А.И. Из истории ирригации Уструшаны. (МКУ. Вып. 4). -Д: Дониш. 1980.


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

19-to’plam 4-son May 2025

89

асрларга оид. Таъкидлаш жоизки, айрим ёдгорликлар кўпқатламли бўлганлиги

сабабли уларда қадимий ва илк ўрта асрларга оид маданий қатламлар қайд

этилган.

4. Бу тадқиқотлар натижасида Уструшона моддий маданияти

муаммолари, хусусан, илк манзилгоҳларнинг пайдо бўлиши, урбанизация

жараёнлари, шаҳарсозлик анъаналари, ҳамда ҳунармандчиликнинг пайдо

бўлиши ва ривожи, тасвирий санъат намуналари, ҳудуднинг қадимий ва ўрта

асрлар тарихий географияси, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маънавий ҳаёти

муаммолари бўйича бир мунча илмий ишланмалар амалга оширилди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Алимов У. Археологические исследования в 1975г. Отчет Джизакского

археологического отряда (за 1975г.) // Архив Института Археологии. - Ф-

6. 0.-1, Д.

2.

Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия. // Соч. Т.I.

Москва. 1963.

3.

Бердимурадов А.Э. Раннесредневековые археологические памятники

Джизакского оазиса. АКД. Москва. 1985.

4.

Билалов А.И. Из истории ирригации Уструшаны. (МКУ. Вып. 4). 1980.

5.

Грицина А.А. Северная Уструшана в середине 1 тысячелетия до н.э. -

начале XIII в н.э. (Археолого-топографическое исследование). АКД.

Самарканд. 1990.

6.

Грицина А.А. Археологические памятники Сырдарьинской области.

Ташкент. 1992.

7.

Негматов Н.Н. Уструшана в древности и раннем средневековье.

Сталинабад. 1957.

8.

Пардаев М.Х. Северо-западная Уструшана в эпоху раннего

средневековья. АКД. Ташкент. 1995.

9.

Смирнова О.И. Археологические разведки в Уструшане 1950г. // МИА.

Т.37. Москва-Ленинград. 1953.


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

19-to’plam 4-son May 2025

90

10.

Суюнов С. История орошения Северо-западной Уструшаны. АКД.

Самарканд. 1999.