Authors

  • Шерзод Суюнов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.universal-scientific-research.113422

Keywords:

тарихий тафаккур феномен тарихий онг тарихий хотира

Abstract

Мазкур мақолада тарихий тафаккур феномени компонентлари, хусусиятлари, бугунги кундаги аҳамияти фалсафий тадқиқ 
қилинган. Шунингдек, глобаллашув шароитида тарихий тафаккурни шакллантиришнинг ижтимоий-маънавий омиллар таҳлил қилинган. 


background image

ZARMED
UNIVERSITETI

470

“Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning

kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami

Samarqand-2025. 23-24-may


ТАРИХИЙ ТАФАККУР ФЕНОМЕНИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ

МОҲИЯТИ

Суюнов Шерзод Боликулович

Самарқад давлат чет тиллар институти доценти

Аннотация.

Мазкур

мақолада

тарихий

тафаккур

феномени

компонентлари, хусусиятлари, бугунги кундаги аҳамияти фалсафий тадқиқ
қилинган. Шунингдек, глобаллашув шароитида тарихий тафаккурни
шакллантиришнинг ижтимоий-маънавий омиллар таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

тарихий тафаккур, феномен, тарихий онг, тарихий хотира,

ўзликни англаш, миллий ғурур, миллий руҳ, миллийлик, маънавият,
глобаллашув, таҳдид.

Аннотация.

В

статье

философски

исследуются

компоненты,

характеристики и современное значение феномена исторического мышления.
Также

анализируются

социально-духовные

факторы

формирования

исторического мышления в условиях глобализации.

Ключевые слова

: историческое мышление, феномен, историческое

сознание, историческая память, самосознание, национальная гордость,
национальный дух, национальность, духовность, глобализация, угроза.

Abstract

. In this article, the components, features, and significance of the

phenomenon of historical thinking are philosophically researched. Also, socio-spiritual
factors of formation of historical thinking in the conditions of globalization are
analyzed.

Key words

: historical thinking, phenomenon, historical consciousness, historical

memory, identity awareness, national pride, national spirit, nationality, spirituality,
globalization, threat.

Жаҳонда глобаллашув жараёнлари кечаётган, ғоявий ва мафкуравий

таҳдидларнинг кучайиб бораётган ҳозирги даврда миллатлар ўз тарихий
меросини асраб-авайлашга, иккинчи томондан, демократик имкониятлардан
фойдаланган ҳолда тарихий тафаккурини юксалтиришга ундамоқда. Тарихий онг
ва маданиятни илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этиш ҳамда ёшлар тарихий


background image

ZARMED
UNIVERSITETI

471

“Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning

kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami

Samarqand-2025. 23-24-may

тафаккур маданиятини ривожлантириб боришга бўлган интилиш тобора
кучаймоқда. Шу нуқтаи назардан тарихий тафаккур маданиятининг мазмун-
моҳияти, жамият ҳаётидаги аҳамияти ва тарихий ҳақиқатни очиш ва ёш авлодни
тарихий билимлар билан қуроллантириш жараёнида унинг ижтимоий-фалсафий
хусусиятларини очиб бериш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида тарихни янгича тадқиқ

этиш ва ўқитиш, илмий, илмий-оммабоп, ўқув-методик, маърифий адабиётларни
тайёрлаш ва чоп этиш, ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихини холисона
ўрганишнинг илмий асосларини шакллантириш, тадқиқотларни замонавий
талаблар даражасига кўтариш, Ватанимизнинг бой ва ранг-баранг тарихини
тиклаш, ёш авлод онгида ҳаққоний тарихни акс эттириш этиш ҳамда тарихий
хотира туйғусини тарбиялашга оид ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Бир
ҳақиқатни барчамиз чуқур англаб олишимиз керак: миллий тарихни халқимиз,
аниқса, ёшларимизга миллий руҳда етказиш, уларнинг қалбига, шуурига
сингдириш керак. Акс ҳолда унинг тарбиявий таъсири бўлмайди. ...

Ўтмишдаги ютуқ ва ғалабалардан куч-қувват олиб, хато ва

мағлубиятларидан хулоса ва сабоқ чиқариб яшайдиган халқ ўзининг тараққиёт
йўли ва келажагини тўғри белгилай олади. Биз ёшларимизни тарихдан сабоқ
олиш, хулоса чиқаришга ўргатишимиз, уларни тарих илми, тарихий тафаккур
билан қуроллантиришимиз зарур”, дейди Ш.М.Мирзиёев

1

. Шу нуқтаи назардан

тарихий тафаккурни миллий ўзликни англаш воситаси сифатида тадқиқ этиш,
тарихий билим, тарихий хотира, тарихий онгнинг тарихий ҳақиқатни очиш
жараёнидаги диалектик алоқадорлигини очиб бериш муҳим аҳамият эга бўлиб
бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 январь 2022 йилдаги ПФ-60-

сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисида”, 30 июнь 2017 йилдаги ПҚ-3105-сон “Ўзбекистон
Республикаси Фанлар Академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи
бўйича жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”, 9 сентябрь
2020 йилдаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”, 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон “Маънавий-
маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарорлари ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда

1

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: “O‘zbekiston”, 2021. – Б.288.


background image

ZARMED
UNIVERSITETI

472

“Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning

kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami

Samarqand-2025. 23-24-may

тарихий тафаккурни шаклантириш зарурияти бўйича вазифалар белгиланган.

Мамлакатимизда миллий тарихимизни тиклаш, ёш авлодни тарихий

билимлар

билан

қуроллантириш

борасидаги

ислоҳотлар,

ёшларни

ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ғурур туйғусини шакллантириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ишлаб
чиқилган тараққиёт стратегияларининг устувор йўналишларидан биридир. Ёш
авлод маънавий-ахлоқий тарбиясига доир концептуал ғоялар, тарихимизни
ўрганиш ва ўргатиш, бебаҳо тарихий меросимизни тадқиқ этиш бўйича қабул
қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, маъруза ва нутқлар мазкур тадқиқотга
илмий-методологик асос бўлиб хизмат қилди

2

.

Тарихий тафаккур ижтимоий-тарихий ҳодисаларни билишнинг ўзига хос

йўли бўлиб, унинг ёрдамида жамиятнинг тарихий онги ҳосил бўлади. Унинг
моҳияти инсоният тарихининг узоқ йиллар давомида эришган моддий ва
маънавий ютуқлари, муносабатлари, кайфиятлари ва мақсадларида намоён
бўлади. Тарихий тафаккурнинг объекти инсонларнинг ўз ҳаётларини ташкил
этиш мақсадида амалга оширган ижтимоий-иқтисодий ишлаб чиқариш
жараёнларидаги муносабатларидан иборатдир.

“Тарихий тафаккур – ижтимоий тарихий ривожланиш қонунларига

асосланган ҳолда ўтмиш, бугун ва келажакнинг ўзаро алоқадорлиги ҳамда
инсониятнинг тарихий ривожланишда тутган ўрни ҳақида фикрлаш демакдир”-

дея таъриф бериш мумкин. Тафаккурнинг бундай шакли ижтимоий борлиқнинг
турли даража ва кўламларини ўзига хос тарзда акс эттиради. Унга кўра тарихий
тафаккурни ахлоқий-тарихий, ҳуқуқий-тарихий, диний-тарихий, сиёсий-тарихий
соҳаларга ажратиш мумкин. Тарихий тафаккурнинг ривожланганлик даражаси
тарихий тафаккур маданияти билан ўлчанади.

Тарихий тафаккур маданиятининг юқори даражасига эришиш учун ўтмиш,

бугун ва келажак орасидаги қонуний алоқадорликка қатъий риоя қилиш керак.
Бундай тафаккур асосланиши лозим бўлган мулоҳазалар аниқ мақсадли, очиқ-
ойдин, ҳар қандай шубҳа ва гумонлардан холи, изчил, ўзаро зиддиятли
муносабатларсиз, етарли далиллар асосида тўла асосланган бўлишини талаб
қилади. Тарихий тафаккурнинг бу талаби оддий-кундалик ҳаётий – омма савияси
даражасидами, тарихий-илмий даражадами, бундан қатъий назар, ҳамма амал
қилиши лозим бўлган талабдир. Тарихий тафаккур маданиятининг юксак бўлиши

2

Миpзиёeв Ш.М. Миллий тиклaнишдaн – миллий юксaлиш сapи. –Тoшкeнт: Ўзбeкистoн, 2020. – 456 б.; Мирзиёев

Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: “O‘zbekiston”, 2021. – 464 б.;


background image

ZARMED
UNIVERSITETI

473

“Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning

kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami

Samarqand-2025. 23-24-may

шу талабларга қанчалик даражада риоя қилинишига боғлиқ. Бу талаблар тарихий
ҳақиқатга эришишнинг кафолати сифатида хизмат қилади.

Тарихий тафаккур тушунчасининг моҳиятини очиш учун кундалик онг ва

тарихий онг тушунчаларининг мазмунини аниқлаштириб олишимизга тўғри
келади. Буларнинг ҳар иккаласи – кундалик онг ҳам, тарихий онг ҳам дунёқараш
тушунчасининг таркибий қисмидир. Дунёқарашнинг тарихийлик хусусияти
қандай бўлса, тарихий онг ҳам кундалик онг ҳам худди шундай характерга эга
бўлади. Улар муайян кўламдаги билимларни ифодаловчи онг шакли сифатида
дунёқараш таркибида алоҳида кучга эга бўлади. Чунки, дунёқараш қандай бўлса
тарихий билимлар ҳам унга бўйсунади. Лекин, шуни ҳам эътироф этиш керакки
баъзан, дунёқараш билан тарихий онг орасида зиддиятли муносабатлар ҳам келиб
чиқади, улар ҳатто ижтимоий тараққиётни амалга оширувчи механизмлардан
бирига ҳам айланиб қолиши мумкин.

Бундай ривожланиш механизми сифатида ахлоқий онг, ҳуқуқий онг, диний

онг кабиларни кўрсатиш мумкин. Улар шубҳасиз онгнинг алоҳида шаклидир,
лекин, уларнинг мавжудлиги ва ўзаро таъсири туфайли дуёқараш мавжуд бўлади
ва ривожланади. Кундалик онг кишиларнинг кундалик ижтимоий ҳаёт давомида
воқеликдан келиб чиққан билимлари мажмуасидир

3

. Тарихий онг эса

кишиларнинг, гуруҳларнинг ва бутун инсониятнинг ўтмишига бўлган
муносабатларини ифодалайди

4

. Улар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлганлиги

учун уларни бирини иккинчисисиз таърифлаб бўлмайди.

Ўзбекистон мустақил ҳаётга эришганидан кейин тарихий тафаккурдаги

мақсад иккига ажралди, вазифалар қутблашди. Асл тарихнинг устига ёпиб
келинган “хас-хашаклар”ни мустақиллик шамоли учириб юборди. Тарихий
тафаккур соҳасида янгиланишлар пайдо бўлди. Тарихчилар собиқ иттифоқ
мафкураси ва сиёсатидан озод ҳолда иш бошладилар. Эски сиёсатнинг хатолари
фош қилинди, халқ маданият, урф-одат ва тил ривожланиши учун курашга
тутинди. “Биз барчамиз - фуқаролар ҳам, жамият ҳам, давлат ҳам Ватанимиз
равнақи учун, мамлакатимизда тинчлик-барқарорликни мустаҳкамлаш учун,
тарихий, маънавий ва маданий меросимизни сақлаш, бойитиш ва келгуси
авлодларга безавол етказиш учун бирдек масъулмиз”

5

,

-деган

эди

3

Назаров Қ. Жаҳон фалсафаси қомуси. II жилд. –Тошкент: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти, 2019 -Б.

276.

4

Назаров Қ. Жаҳон фалсафаси қомуси. II жилд. –Тошкент: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти, 2019 -Б.

278.

5

Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. II-жилд.


background image

ZARMED
UNIVERSITETI

474

“Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning

kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami

Samarqand-2025. 23-24-may

Ш.М.Мирзиёев. Янгича тарихий тафаккур фақат тарихчиларнинг эмас, балки,
жамиятимиз аъзоларининг барчаси учун ҳаётий эҳтиёжга айланди. Лекин, бу
билан ҳали тарихий тафаккур маданияти гуллаб яшнаб кетди дея олмаймиз.

Жаҳонда тарихий тафаккурнинг ижтимоий ҳаётни тартибга солувчи кучи,

хусусан, тарихий онг ва тарихий маданият типлари назарияси Й. Рюзен, тарихий
тафаккурнинг миллий маданий мансубликка оид хусусиятлари С. Хантингтон,
тарихий тафаккур методологияси Р. Ароннинг тадқиқотларида кенг таҳлил
этилади

6

.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида ҳам кўплаб олимлар “тарихий онг”,

“тарихий тафаккур”, “миллий ўзликни англаш” тушунчаларини тадқиқ этишган.
Ж. Туленов, С. Отамуратов, М. Бекмуродов, Д. Абдуллажанова каби бир қатор
файласуф олимлар ва илмий изланувчиларнинг тадқиқотлари бунга мисол бўла
олади.

Тадқиқотчилар тарихий тафаккур қуйидаги хусусиятларини ажратиб

кўрсатади:

биринчидан,

тарихий тафаккур маданияти ошкораликни, сўз эркинлигини,

ижтимоий адолатни талаб қилади.

Мустақиллигимизга ўттиз йилдан ошган

бўлсада жамиятимизда ҳамон тўғри, ошкора сўзга қаршилар, ўтмишни
оқловчилар, мустақиллик сиёсатини қадрламайдиганлар ҳам топилиб турибди.
Ана шундай иккиланишлар, оғишлар шароитида айрим ўз курсиси соясида
бойлик тўплаш, халқнинг арз-додига эътиборсизлик кайфиятида юрган қора
ниятли амалдорлар ҳам йўқ эмас. Буни ижтимоий гуруҳлар ва шахсларнинг
мақсадлари орасидаги бўлинишдан келиб чиққан оқибат деб қараш керак. Бундай
оқибатларни бартараф қилиш учун Ўзбекистонда ҳаётий руҳдаги қонунлар
ишлаб чиқаришни кучайтириш, конституцияга қатъий тарзда амал қилинишини
таъминлаш керак.

иккинчидан,

тарихий тафаккур маданияти ривожланиши учун асос

бўлувчи навбатдаги хусусият мулоҳазаларнинг, мақсадларнинг очиқ
ойдинлигидир.

Маълумки, икки ёки ундан ортиқ маъноли мақсадларнинг фақат

бир маъноси тўғри, қолгани хато бўлади. Эътибор қилиш лозимки, бу ўринда гап

–Тошкент: Ўзбекистон 2018. –Б. 37.

6

Рюзен Й. Утрачивая последовательность истории (некоторые аспекты исторической науки на перекрестке

модернизма, постмодернизма и дискуссии о памяти) // Диалог со временем. Альманах интеллектуальной истории.
2001. Вып. 7. - С. 8–27.; Хантингтон С. Столкновение цивилизаций и преобразование мирового порядка // Новая
постиндустриальная волна на Западе: антология. – М., 1999. – С. 537.; Арон Р. Избранное: Измерения
исторического сознания. - М.: РОССПЭН, 2004. - 528 с.;


background image

ZARMED
UNIVERSITETI

475

“Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning

kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami

Samarqand-2025. 23-24-may

мақсаднинг нечта эканлиги ҳақида эмас, балки, уларнинг кўпмаънолилиги ҳақида
бормоқда. Мақсадлар кўп бўлиши мумкин, лекин, улар аниқ бир маънони назарда
тутиши керак. Кўпмаъноли фикрлар чалғитишнинг энг қулай омили бўлади.

учинчидан, тарихий ҳақиқатни билишда тарихий-ижтимоий далилларни

ҳисобга олиш зарур.

Ижтимоий амалиётни ифодалайдиган далиллар назарий

умумлаштириш учун бошланғич материал бўлади. Шу билан бирга у ёки бу
назарий қарашларнинг тўғрилигини исботи сифатида хизмат қилади.

Ижтимоий ҳодисаларни ўрганишда алоҳида далилларни олмасдан,

ўрганилаётган тарихий жараёнга тегишли ҳамма далилларни бирга олиш зарур,
акс ҳолда далиллар ихтиёрий равишда танлаб олинган деган шубҳа вужудга
келиши мумкин. Ижтимоий ҳодисаларни билишда конкрет далиллар эмпирик ва
назарий даражада олинган билимлар билан тўлдирилган бўлиши керак.
Шундагина тарихий билимларнинг ҳақиқатлик даражаси ошади.

тўртинчидан

,

тарихий тафаккур маданиятини оширишнинг яна бир

шарти – бу мулоҳазаларнинг шубҳа ва гумонлардан холи бўлишидир.

Бу

ҳақиқатнинг конкрет бўлиши талабидан келиб чиқади. Ҳақиқат ёки бўлади ёки
бўлмайди деган шубҳалар билан иш тутмайди. У “албатта шундай бўлади” деган
қатъий қарорда ифодаланади. Тарихий тафаккурда иккита фикрнинг биттаси чин,
иккинчиси хато деган мулоҳаза асосида иш тутилади ва улардан бирининг хато
чиқишидан иккинчисининг чин эканлиги ҳақида хулоса қилинади.

Хулоса қилиб айтганда бизнинг жамиятимизда тарихни ўрганиш, тарихий

тафаккур маданияти токи мафкура даражасига кўтарилмас экан, мактабларда,
олий ўқув юртларида тарихни эскича тарзда ўрганиш ва талқин қилиш
усулларидан воз кечилмас экан, биз тарихий ўтмишимиздан ҳеч қачон тўла
хабардор бўла олмаймиз. Туркий халқларнинг ижтимоий-тарихий, моддий-
маънавий ўтмиши қандай бўлса шундайлигича халқнинг тарихий онгига
кўчириш ҳаракатида бўлиш керак. Бу жараён айнан тарихий тафаккур
маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш жараёни ҳисобланади.