“TIBBIYOT OLIYGOHLARIDA TABIIY FANLARNI
INTERFAOL USULLARDA O'QITISHNING
MUAMMOLARI VA YECHIMLARI”
117
ТАЛАБАЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Усмонов Мансур Қурбонмуротович
ТИСУ Жисмоний маданият кафедраси мудири, п.ф.ф.д. (PhD), доцент
Аннотация
Тадқиқотда талабаларнинг жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган
янги педагогик стратегиялар ва инновацион усуллар таклиф этилади. Жисмоний фаолликнинг
талабалар саломатлиги, ўқув жараёнидаги муваффақиятлари ва умумий ривожланишига
таъсири таҳлил қилинади. Жумладан, талабаларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини ҳисобга
олган ҳолда спорт тадбирларини ташкил этиш, факультетлараро спорт мусобақаларини
ўтказиш, жисмоний тарбия дарсларини такомиллаштириш ва талабаларнинг ўз-ўзини
жисмоний тарбия билан шуғулланишини рағбатлантириш каби йўналишлар бўйича тавсиялар
берилади.
Калит сўзлар:
жисмоний фаоллик, талабалар, факультетлараро фаолият, спорт, соғлом
турмуш тарзи, педагогик стратегиялар, инновацион усуллар.
Аннотация.
В исследовании предлагаются новые педагогические стратегии и
инновационные методы, направленные на повышение физической активности студентов. В
частности, даны рекомендации по таким направлениям, как организация спортивных
мероприятий с учетом интересов и потребностей студентов, проведение межфакультетских
спортивных соревнований, совершенствование занятий по физическому воспитанию,
поощрение студентов к самостоятельным занятиям физической культурой.
Ключевые слова
: физическая активность, студенты, межфакультетская деятельность,
спорт, здоровый образ жизни, педагогические стратегии, инновационные методы.
Мавзунинг долзарблиги.
Ҳозирги кунда талабаларнинг жисмоний тарбияга ошно
қилиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий
Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида жорий йилнинг 13 февраль куни
олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга
олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича
видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Аҳолини соғлом турмуш тарзига ўргатишда
нафақат спорт, балки тўғри овқатланиш ҳам долзарб. Ўрганишларга кўра, аҳолимизнинг 44
фоизи жисмоний фаол эмас, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмайди. Бошоқли
ва донли маҳсулотлар, мева-сабзавотлар истеъмоли кам. Тез тайёр бўлувчи ва таркибида
канцероген моддалар юқори бўлган маҳсулотлар савдоси кўпайган. Булар турли касалликлар
ва эрта ўлимларга сабаб бўлаяпти.
Тадқиқот мақсади
талабаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш йўлларини ўрганиш
ва самарали усулларни ишлаб чиқиш.
Тадқиқот вазифалари:
-факультетлараро жисмоний тарбия тадбирларини самарали ташкил этиш усулларини
ишлаб чиқиш.
-жисмоний фаолликни оширишнинг самарадорлигини баҳолаш.
Адабиётлар шарҳи.
Ушбу манбалар жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг
талабаларга таъсири, таълим жараёнида жисмоний фаолликнинг аҳамияти ҳамда замонавий
методларнинг татбиқига оид маълумотларни ўз ичига олади.
А.С. Юсупбаева ва А.Ж. Рузметова (2021) тадқиқотларида турли ёш гуруҳларида
жисмоний фаолликнинг саломатликка таъсири ўрганилган. Муаллифлар жисмоний
машғулотларни мунтазам олиб бориш инсон организмининг умумий жисмоний ҳолатига
ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлайдилар. Бу тадқиқотдан факультетлараро талабалар
учун жисмоний фаолликни ошириш бўйича комплекс ёндашувларни ишлаб чиқишда
фойдаланиш мумкин. [1]
О.Г. Жабборова (ҳеч бир йил кўрсатилмаган) жисмоний тарбиянинг замонавий
талабалар ҳаётидаги ўрни ҳақида ёзади. Унинг таъкидлашича, жисмоний фаоллик
“TIBBIYOT OLIYGOHLARIDA TABIIY FANLARNI
INTERFAOL USULLARDA O'QITISHNING
MUAMMOLARI VA YECHIMLARI”
118
талабаларнинг психоэмоционал ҳолати ва ўқув жараёнидаги самарадорлигига таъсир
кўрсатади. Бу фикр талабаларни жисмоний фаолликка жалб қилиш учун мотивация
тизимларини ривожлантириш зарурлигини кўрсатади. [2]
А.А. Ильин (2010) талабаларни жисмоний тарбияга жалб қилишда спорт ихтисослашуви,
хусусан, қишки футбол орқали машғулотларнинг самарадорлигини ошириш имкониятларини
кўриб чиқади. Муаллиф жисмоний фаолликка ихтисослашган ёндашувлар талабалар орасида
спортга бўлган қизиқишни оширишини ва уларнинг иштирокига ижобий таъсир кўрсатишини
таъкидлайди. [3]
О.М. Омаров, Э. А. Кашкаева ва Е. Б. Молчанова (2015) жисмоний тарбия
кафедраларининг иш тажрибасини ўрганиб, талабалар ўртасида жисмоний фаолликни
ривожлантиришдаги муаммолар ва ечимлар ҳақида маълумот берадилар. Улар олий таълим
муассасаларида жисмоний тарбия бўйича фанларнинг самарадорлигини ошириш учун амалий
ёндашувларни таклиф қиладилар. [4]
С.Н. Михайлова (2017) ўз тадқиқотида талабаларнинг жисмоний маданиятини
шакллантириш масаласини ўрганиб, бу жараённинг ижтимоий ва педагогик жиҳатларини
ёритади. Унинг хулосалари жисмоний фаолликни таълим жараёнининг бир қисми сифатида
интеграция қилиш зарурлигини кўрсатади. [5]
Юқорида келтирилган адабиётлар жисмоний фаолликни ривожлантиришнинг турли
ёндашувлари, методлари ва муаммоларини қамраб олади. Талабалар ўртасида жисмоний
фаолликни ошириш учун индивидуал ва жамоавий спорт фаолиятларини жорий этиш,
мотивация тизимини шакллантириш ва интерактив таълим усулларидан фойдаланиш зарур.
Tадқиқот методологияси.
Ушбу тадқиқот "Факультетлараро талабаларнинг жисмоний
фаоллигини самарадорлигини ошириш йўллари" мавзусида олиб борилган бўлиб, илмий-
тадқиқот жараёнида қуйидаги методлар қўлланилди:
Мақолалар ва қонунчилик ҳужжатлари ўрганилди,
кузатиш, статистик таҳлил,
таққослаш
методлар ёрдамида талабаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш йўллари
таҳлил қилиниб, илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси
. Тадқиқот давомида қуйидаги
натижалар олинди:
Талабаларнинг жисмоний фаоллик даражаси:
– тадқиқотда иштирок этган талабаларнинг 60% и жисмоний фаоллиги етарли даражада
эмаслиги аниқланди.
– факультетлар бўйича тақсимланган ҳолда таҳлил қилинганда, жисмоний тарбия ва
спорт билан боғлиқ йўналишларда ўқувчи талабалар бошқа факультетларга нисбатан анча
юқори жисмоний фаолликка эга эканлиги кўрилди.
Жисмоний фаоллик ва саломатлик ўртасидаги боғлиқлик:
– жисмоний фаол бўлган талабаларнинг 80% и ўзларини соғлом ва фаол ҳис
қилишларини таъкидлашди.
– Кам ҳаракатланувчи талабалар орасида чарчоқ, стресс ва ортда қолиш ҳолатлари кўп
кузатилди.
Турли факультет талабаларининг жисмоний фаоллик даражасини оширишнинг
самарали ёндашувлари
Факультет
Таълим
йўналиши
Жисмоний
фаоллик даражаси
Энг самарали ёндашув
Педагогика
Педагогика
Ўртача, Юқори
Жисмоний машғулотлар сонини
ошириш
Иқтисодиёт
Иқтисодиёт
Юқори
Спорт тадбирларини кўпайтириш
Тиббиёт
Тиббиёт
Паст
Кичик гуруҳларда жисмоний
фаоллик дастурлари
“TIBBIYOT OLIYGOHLARIDA TABIIY FANLARNI
INTERFAOL USULLARDA O'QITISHNING
MUAMMOLARI VA YECHIMLARI”
119
Тадқиқот натижалари талабалар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш учун комплекс
ёндашув кераклигини кўрсатди. Жумладан, талаба ёшларнинг турли факультетларда ўқиши
уларнинг жисмоний фаоллигига таъсир қилиши мумкин. Фанлар ўқитилиш жараёнида
жисмоний машғулотлар ва спорт тадбирларига янада кўпроқ эътибор қаратиш талаб этилади.
Шунингдек, талабалар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш учун мотивация тизимини
шакллантириш муҳим эканлиги маълум бўлди. Яъни, рейтинг баллари, бонус тизими ёки
факультетлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилиши талабаларни янада фаол бўлишга
ундайди.
Жисмоний фаолликни ошириш борасидаги энг самарали чоралар қуйидагилар:
-факультетлараро спорт мусобақаларини йўлга қўйиш
-жисмоний таданият ва спорт машғулотларнинг турфа хиллигини таъминлаш
-
з
амонавий жисмоний тарбия методларидан фойдаланиш
-талабаларга мотивация бериш учун рағбатлантириш тизимини жорий этиш
Хулоса.
Тадқиқот давомида олинган натижалар шуни кўрсатадики, факультетлараро
талабаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш учун уларни жалб қиладиган,
рағбатлантирадиган ва жадал ҳаракатга ундайдиган тизимларни шакллантириш муҳим
аҳамиятга эга. Бу нафақат талабаларнинг саломатлигини яхшилайди, балки уларнинг умумий
таълим жараёнидаги самарадорлигини ҳам оширади. Шунингдек, жисмоний фаолликни
ошириш жараёнида талабаларнинг ижтимоий муносабатларини кучайтириш ва жамоавий
спорт тадбирларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тадбирлар нафақат
талабаларнинг соғлиғига, балки уларнинг ижтимоий фаоллиги ва жамоада ишлаш
кўникмаларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Адабиётлар рўйҳати.
1. А. С. Юсупбаева, А. Ж. Рузметова Турли хил ёшдаги гуруҳларга мансуб кишиларнинг
жисмоний ҳолатига жисмоний тарбия машғулотларининг таъсири //Academic research in
educational sciences. – 2021. – Т. 2. – №. 10. – С. 215-221.
2. О.Г. Жабборова Физическое воспитание студенческой молодежи в современных
условиях //педагогика ва психологияда инновациялар. – С. 46.
3. А.А. Ильин Физическое воспитание студентов вузов на основе специализации по
зимнему футболу //Красноярск,-2010.–27 стр. – 2010.
4. О.М. Омаров, Э.А. Кашкаева, Е.Б. Молчанова Реализация задач физического
воспитания студентов в высшем учебном заведении (из опыта работы кафедры «физического
воспитания») //Фундаментальные и прикладные исследования: проблемы и результаты. –
2015. – №. 21. – С. 55-62.
5. С.Н. Михайлова Формирование физической культуры студентов //Молодой ученый. –
2017. – №. 13. – С. 645.
