ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
63
УДК: 633.854 : 631.51
КУНГАБОҚАР МАШЪАЛ F
1
ДУРАГАЙИНИНГ
АГРОТЕХНОЛОГИЯСИ
Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти
Луков Мамадали Кудратович
доцент қ.х.ф.н. ,
Эргашев Жасур Шерали ўғли
талаба
Аннотация:
Кунгабоқарнинг янги тезпишар, серҳосил “Машъал F
1
дурагайи”
нинг морфологик ва қимматли хўжалик белги хусусиятлари ҳамда
агротехнологияси ҳақида қисқача маълумотлар берилган..
Калит сўзлар
: Кунгабоқар, селекция, нав, дурагайнинг биринчи (F
1
) ав лоди,
гетерозис, тизмалараро, экиш муддати, туп қалинлигдорлик..
Кириш.
Республикамиз аҳолисини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари
билан таъминлашни яхшилаш мақсадида қишлоқ хўжалик экинлари майдонининг
структураси ўзгартирилди. Ғўза экин майдонлари камайтирилиб, озиқ овқат учун
ишлатиладиган экинлар, жумладан, соя ва кунгабоқар каби мойли экинларнинг
майдони кенгайтирилди
Кунгабоқар дурагайларининг биринчи (F
1
) авлодидан экишга тавсия этилган
навларга нисбатан 30-35% юқори ҳосил олинади. Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига
киритилган Душко F
1,
ЛГ56.35 F
1
, ЛГ55.80 F
1
Владимир F
1,
дурагайларининг
ҳосилдорлиги 33-34 ц/га. га тенг. Бироқ маҳаллий шароитимизда яратилаётган
навлар ва дураагйларнинг ҳослдорлиги хорижда яратилган дурайлардан
қолишмайди
Жумладан мойли кунгабоқарнинг Машъал F
1
дурагайи 2018 йил Ўзбеккистон
Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари
давлат реестрига киритилиб, экишга тавсия этилди. (Гувоҳнома № 602)
Тадқиқот объекти ва методлари:
тадқиқот объекти сифатида Передовик
навининг ўзидан чанглатилган тўққизинчи авлод тизмаси билан, Лучаферул
дурагайининг ўзидан чанглатилган саккизинчи авлод тизмаларидан фойдаланилди.
Гетерозис қобилиятига эга бу тизмалар бир-бир билан ўзаро чатиштирилиб,
тизмалараро Машъал F
1
дурагайи яратилди. Тадқиқотлар ўтказишда Бутунроссия
мойли экинлар илмий тадқиқот институти ( 1991й.) Ўзбекистон ўсимликшунослик
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
64
илмий тадқиқот институти (2009й.) услубларидан фойдаланилди. Машъал F
1
дурагайи гетерозис қобилиятга эга бўлиб, дурагайнинг биринчи авлод уруғликлари
экилади. Институт илмий ходимлари томонидан бу дурагайнинг оргинал
уруғлигини етиштириш йўлга қўйилган.
Тадқиқот натижалари
Машъал F
1
дурагайи тезпишар, ўсув даври 78-79 кун.
Асосий экин сифатида 36-38 ц/га, такрорий экин сифатида 32-33ц/га ҳосилдорликка
эга. Ўсимлик бўйи 155-156 см, пояси шохламайди. Битта ўсимликда барглар сони 28-
30 та, барг банди калта, барг узунлиги 24-25см. ва эни 21-23см..Пастки иккита барг
бир-бирига рўпара жойлашган., бешинчи баргдан бошлаб барглар навбатлашиб
жойлашади. Еттинчи барг шакллангандан кейин тўпгул шакллана бошлайди. Ўсув
даври охирида барглар оч яшил тусда бўлади. Тўпгулдаги гуларнинг чангланиш ва
уруғланиш жараёни 9-10 кунда бўлиб ўтади. Савтчаси йирик –диаметри 22-23 см.,
шакли дисксимон ва юзаси текис, битта саватчадаги уруғлар сони ўртача 1300-1400
дона, пистаси қора тусли, 1000 уруғининг массаси 84-86 г.қобиқ чиқими 24%.,
мутлоқ қуруқ уруғдаги мой миқдори 50,3 %. Янги дурагайнинг фотосинтетик
қобилияти юқори, фузариоз, ботритс, склеротиниоз ва занг касалликларига
чидамли. Пистаси пучоғинининг панцирлиги 100 %, кунгабоқар куяси билан
мутлақо зарарланмайди. Ҳосилини комбайнда йиғиштириб олишга мос.
Кунгабоқарнинг Машъал F
1
дурагайини экиш, эртаги муддатларда :-Са
марқанд вилояти шароитида 1- 5 апрель, , Қашқадарё вилояти 20-25 март,
Сурхондарё вилоятида 15-20 мартгача, кузги буғдойдан бўшаган ерда ёзда ,
такрорий экин сифатида:-Самарқанд вилояти шароитида 25 – 30 июн, Қашқадарё
вилояти 5-10-июл, Сурхондарё вилоятида10- 15 июл муддатларда экиш.
Гектарига 64-66 минг туп қалинликда ўсимликларни ўстириш ёки уруғларни
70х22 см. экиш схемада экиш
мақсадга мувофиқ. Экиш олди 10 тонна чириган
гўнг бериш зарур. Маъданли уғитларнинг йиллик меъёри: гектарига- соф ҳолда
Азот-250, Фосфор-175, Калий-225 кг. бўлиб, фосфорли ва калийли ўғитларнинг
барча қисмини уруғни экиш олдидан, азотли ўғитнинг 20% қисмини экиш билан
биргаликда, 30% қисми майсалар тўлиқ ўниб чиққач, қолган 40% қисми саватча
ҳосил қилиш фазасида берилди.
Биринчи культивация ниҳолларнинг бўйи 8-10 см бўлган даврида
культиватор ишчи органларини ўсимликдан 7-8 см узоқликда, ротацион
мосламаларни 5-6 см, пичоқларни 6-8 см, ўткир учли ғоз панжаларни 10-12 см
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
65
чуқурликда ўрнатиш керак. Иккинчи культивация 2-3 жуфт чинбарг чиқарган
вақтида, агар бегона ўтлар кўп бўлса, ротацион мосламалардан кам бўлса
пичоқлардан, кейин наральниклардан ҳамда панжалардан фойдаланиш тавсия
этилади. Бу ишловда ҳимоя зонаси 7-10 см.ни ташкил этиб, ротацион мосламалар
6-8 см, наральниклар 8-10 см ва панжалар 12-14 см чуқурликда ўрнатилди. Учинчи
культивация даврида ҳимоя зонаси 6-8 см. ни ташкил қилади ва бошқа органлар
14-18 см чуқурликда жойлаштирилиши лозим.
Ўсимлик бўйи 80-100 см. га етганда қатор ораларига ишлов бериш тўхтатилди.
Гуллаш фазасида саватчаларидаги гулларни 2 марта сунъий равишда
қўшимча чанглатиш ўтказиш туфайли эртаги муддатларда ўстирилган
кунгабоқарнинг ҳосилдорлиги 12-13%, ёзда буғдойдан бўшаган ерларда такрорий
экин сифатида ўстирилганда 28-31 % қўшимча ҳосил олинади.
Шулар билан биргаликда суғоришга катта эътибор берилиб, асосий экин
(эртаги муддатда) сифатида ўстирилганда:- суғоришни тупроқнинг намлигини
ЧДНС га нисбатан 70-70-60 % да ушлаш учун, далани 4 марта (2-2-0 тартибда) ва
такрорий экин сифати (кузги буғдойдан бўшаган ер) да ўстирилганда эса :-
суғоришни тупроқнинг намлигини ЧДНС га нисбатан 70-75-60 % да ушлаш учун
5 марта (2-3-0 тартибда) суғориш ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Юқорида кўрсатилган агротехнологик қоидаларига риоя қилнганда
Машъал F
1
дурагайидан асосий экин сифатида 35-38 ц/га., такрорий экин сифатида
28-30-ц/га ҳосил етиштирилади..
Фойдаланилган адабиётлар
1.Абдукаримов Д.Т.Халилов Н.Х,Луков Кунгабоқар ўстиришга оид тавсиялар
т.2019
.2.Аманова А., Рустамов А. - «Мойли экинлар жаҳон коллекциясини ўрганиш
бўйича услубий қўлланма» Тошкент “Биоэкосон” 2010.-б.11-13.
3.Остонақулов Т.Э.,Луков М.Қ. ва бошқ. “Машъал F1 дурагайи” ( гувоҳнома №
602). Т. 2018.
4.Пустовойт В.С. Подсолнечник // В кн. Руководство по селекции и семено- водству
масличных культур – М., 1967 г.- с.7-44.
5.Луков М.К..Туракулов О. Х.
Kungaboqar urug’ining sifatiga ekish xemasining
ta’siri O‘ZBEKISTON AGRAR FANI XABARNOMASI № 3 (9/2) 2023 ilmiy-amaliy
jurnal (Maxsus son) 170-173 b..
