ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-11
295
КАМБАҒАЛ ОИЛА ВА МАҲАЛЛАРНИ КАМБАҒАЛЛИКДАН
ЧИҚАРИШДА ТАДБИРКОРЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ
ИМКОНИЯТИДАН ТЎЛИҚ ФОЙДАЛАНИШ
Б.Б.Хидирбаев
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарма бошлиғи
Аннотация
:
Мазкур мақолада камбағал оила ва маҳаллаларни
камбағалликдан чиқариш жараёнида тадбиркорларни жалб қилиш ҳамда уларнинг
имкониятларидан
самарали
фойдаланиш
йўллари
таҳлил
қилинган.
Тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур инфратузилмани шакллантириш,
давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини кучайтиришнинг ўрни кўрсатилган.
Шунингдек, маҳаллалардаги иқтисодий шароитларни яхшилашда тадбиркорлик
ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг муҳим аҳамияти таъкидланган. Мақолада,
камбағалликни қисқартириш борасида халқаро тажриба ҳам таҳлил қилиниб,
улардан олинган сабоқлар ҳақида маълумотлар берилган.
Калит
сўзлар
:
Камбағаллик,
тадбиркорлик,
маҳалла,
иқтисодий
ривожланиш, давлат-хусусий ҳамкорлик, халқаро тажриба.
I. Камбағалликдан чиқариш йўналишида амалга оширилган ишлар ва мавжуд
муаммолар.
Ривожланган давлат тажрибаси ҳамда мамлакатимизнинг ўзига хос
хусусиятларидан келиб чиқиб, энг қуйи бўғин – маҳалла даражасига тушган ҳолда
камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида
муваффақиятли тажриба яратилди.
“Маҳаллабай”
ишлаш
тизимини
йўлга
қўйиб,
маҳаллаларни
ихтисослаштириш ҳамда иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастурлар
ишлаб чиқилгани ҳисобига мамлакатимизда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11
фоизга тушди. Келгуси уч йилда камбағаллик даражасини 4 фоизга қисқартириш
мақсад қилинди.
Аммо, нафақа олувчиларда – камбағ оилаларнинг 151,4 мингтасида соғлиқни
сақлаш, 12,3 мингтасида ногиронлиги бўлган шахсни парваришлаш ва
373,6 мингтасида бандлик билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги аниқланди.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-11
296
Шу билан бирга, камбағаллик даражасини 11 фоиздан 7 фоизга тушириш учун
индивидуал ёндашув, камбағал оилаларнинг бандлигини таъминлаш ва иқтисодий
ривожланиш имкониятларини кенгайтириш, комплекс ижтимоий хизматлар ва
қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш, шунингдек, рақамли мониторинг
тизимларини яратиш лозим.
Шу боис, қамбағалликни қисқартириш бўйича қўйидаги йўналишларни ўз
ичига олган мутлақо янги тизим жорий қилинмоқда:
Аввало, Агентлик томонидан Камбағал оилаларнинг ягона реестрини
шакллантириш амалиёти жорий этилмоқда.
Бунда, оиланинг камбағаллик ҳолатини белгилашда монетар мезонлар билан
бир қаторда шахснинг уй-жой ҳолати, саломатлиги ва ижтимоий ёрдамларга
муҳтожлиги инобатга олинади. Ижтимоий ҳимоя агентлигида камбағал оилалар
реестри жорий этилмоқда.
Маълумот учун, Реестрга киритиш ва чиқариш маҳалла фаоллари
томонидан амалга оширилмоқда. Реестридаги оилалар тоифаларга ажратилган
ҳолда ижтимоий ва молиявий хизмат ҳамда ёрдамлар кўрсатилади.
Оилалар баҳолашдан ўтказилиб, натижаларига кўра 3 та тоифага ажратилади.
Маълумот учун:
қизил: оғир вазиятдан чиқиб кетиш имконияти паст оилалар (меҳнат
қилолмайдиган - доимий ёрдамга муҳтож);
сариқ: оғир шароитдаги оилалар (камбағалликдан чиқариш учун
интеграллаштирилган ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатилиб оила учун янги
имкониятлар яратилади);
яшил: камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилалар (ижтимоий муаммолари
бартараф этилиб, оилаларнинг даромадини ошириш бўйича чоралар кўрилади).
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия
вазирлигининг камбағалликни қисқартиришга қаратилган
“Фаровонлик”
ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилди.
Бунда, ижтимоий ҳимоя ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга
оширилаётган ишларни яхлит тизим сифатида ўзаро уйғунлаштириш, ижтимоий
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-11
297
хизмат, ёрдам ва молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари комплекс ёндашув асосида
амалга оширилади.
II. Оилаларни тадбиркорлик субъектлари билан боғлаш орқали уларни
камбағалликдан чиқариш бўйича ташаббуслар.
1. Тадбиркорларга камбағал оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш
орқали имтиёз ва преференциядан фойдаланиш имконияти яратилади.
а) иш ўринларини захиралаш ҳамда уларга аҳолининг эҳтиёжманд
тоифаларини жалб этиш тизими такомилаштирилади. Бунда, хусусий корхоналар
томонидан захираланган иш ўринларини шакллантириш амалиёти бекор қилиниб,
рағбатлантириш механизми яратилади.
Мисол учун, 10 фоизгача қамбағал аҳолини бандлигини таъминланган
тадбиркорларга ижтимоий солиқ имтиёз ва преференциялар берилади.
б) Мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериш тизимининг самарали
ишлаши таъминланади. Бунда, ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳужжатларни
текшириш орқали ишсиз фуқароларни бўш иш ўринларига маҳалланинг ўзидан
туриб электрон шаклда йўналтириш имконияти яратилади.
“Инсон”
марказлари
“ҳамкорлик
шартномалари”
бажарилишининг
мониторингги олиб борилиб, мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда берилган
имтиёз ва преференциялар бекор қилинади.
2. Бир кунлик ишларга аҳолини жалб қилиш тизими жорий этилади:
а) “Рақамли хизматлар” ёрдамида бошқариладиган тизимни яратиш
(“онлайн
бандлик”)
орқали ишчиларга кунлик ва соатбай шартнома асосида расмий ҳақ
тўлаш йўлга қўйилади.
Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотига кўра, сўнгги 10 йилда G20
мамлакатларида рақамли платформалар сони 5 баравар кўпайиб, ҳозирда 600
тадан ошган. Ёки, Россиянинг Олий иқтисодиёт мактаби ҳар бешинчи россиялик
онлайн платформа орқали даромад топиши тўғрисида маълумот берган.
б) йирик шаҳарларда “онлайн бандлик” платформасида бир кунлик ишда
ишлайдиган камбағал одамлар ўқитилиб, велосипед, электр скутер ёки фаолияти
учун зарур бошқа ускуна ва меҳнат қуроллари сотиб олишга субсидия берилади;
Ҳозирда “Яндекс“ компанияси етказиб бериш хизматини кўрсатаётган
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-11
298
одамларга электр скутер нархининг 30 фоизини қоплаб бермоқда. “Узум”
компанияси велосипедлар олиб берилса, етказиб бериш соҳасида 1 минг нафар
камбағал аҳолини ишли қилишга тайёр.
в) такси хизматлари, етказиб бериш каби бир кунлик иш таклиф этадиган
“онлайн бандлик” платформаларида ишлаётган камбағал аҳолига платформадан
фойдаланганлик учун комиссия қоплаб берилади;
Маълумот учун, “Яндекс“ компанияси келгуси йилдан бошлаб сантехник,
энага, чилангар каби касбларда ишловчилар учун вақтинчалик иш топиш электрон
платформасини ишга туширади. Шунингдек, компания харид қилинган 15 минг
автомобилларни текин ижарага берган ҳолда камбағалларни ишга жалб қилади.
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига аҳолини жалб қилиш тизими тўлиқ
қайта кўриб чиқилади:
а) бўш иш ўринларига нисбатан ишлашга талабгор бўлганлар кўп бўлган
ҳудудларда жамоатчилик ишларига жалб қилиш камайтирилади;
Мисол учун, Тошкент шаҳрида бўш иш ўринлари 107 мингтани, ишсизлар сони
79,6 минг нафарни ташкил этган бўлса, Сурхондарё вилоятида бўш иш ўринлари
сони (12 минг) ишсизлар сонидан (80,6 минг) 6,7 баравар кам.
б) меҳнат, молия, солиқ, персоналлаштириш бўйича маълумотлар интеграция
қилиниб, жамоат ишлари учун тўловларни фуқароларга тўғридан тўғри тўлаш
тизими жорий этилади;
Масалан, 2023 йилда жамоат ишларига жалб қилинган 113 минг аҳолининг
бор йўғи 33 фоизи кам таъминланган оилалардан.
в) Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига биринчи навбатда камбағал оиланинг
ишсиз ва банд бўлмаган аъзолари жалб этилади. Бунда, ҳақ тўланадиган жамоат
ишларига бориб-келиш харажатлари қоплаб берилади.
Маълумот учун, жамоат ишларига жалб қилинганлар учун тўловлар
фуқароларга тўғридан-тўғри тўлаш тизими жорий этилади.
4. Камбағал оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари маҳалладаги тадбиркорлар
билан боғланади.
а) “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида имтиёзли кредитлар камбағал
оила аъзоларини бандлигини таъминлаган тадбиркорларга берилади;
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-11
299
б) аҳоли яшаш пунктларига яқин, сув таъминоти яхши бўлган ер
майдонларини танлаш ва аукционларга чиқариш, шунингдек етиштирадиган
маҳсулотини сотиб олувчи экспортёрлар, брокерлар билан боғлашда
кўмаклашилади.
в) маҳалладаги камбағал оилаларни лидер тадбиркорларга бириктириш
орқали уларга соҳани ўргатиш ва даромадини оширишга кўмаклашилади.
5.Маҳаллада
камбағал оилаларнинг касаначилик фаолияти билан
шуғулланиш ривожлантирилади.
а) Буюртмачини касаначига боғлайдиган, буюртмаларни расмийлаштириш ва
муносабатларни тизимлаштириш имконини берувчи махсус онлайн платформа
яратилади. Бунда, субсидия ва фоизсиз ссуда фақат онлайн платформа орқали
тузилган шартномалар бўйича ажратилади.
б) Касаначилик марказларини ташкил этилади. Бунда, Давлат хусусий
шериклик асосида 2 қаватли биноларни қуришни рағбатлантириш ҳамда бинонинг
бир қисми камбағал аҳолини касаначилик асосида ишга жалб қилган
тадбиркорларга ажратиш тизими йўлга қўйилади;
Мисол учун, Жиззах шаҳридаги кўзи ожизлар биносида “Моно-электрик”
корхонаси томонидан 50 нафар ногиронлиги бўлган шахсларни қасқа муддатли
касбга ўргатиш курсида ўқитиш орқали уларни касаначилик асосида
электротехника маҳсулотларини йиғишга жалб этилди.
6. Ижтимоий масъулиятли тадбиркорларни рағбатлантириш тизимини жорий
қилиш
а) “Меценатлик” уюшмасини тузиб, хайрия қилувчилар фаолиятини
кенгайтириш ва “Умид берувчилар” лойиҳасини амалга ошириш таклифи
билдирилмоқда. Бунда:
- “муваффақият ҳикоялари”
(“success stories”)
, яъни оғир ҳаётий вазиятдан
чиқа олган камбағал одамларнинг ҳикоялари, уларга беминнат ёрдам берган
тадбиркорлар ҳақида онлайн мақола ва журналлар чоп этиш;
- “Меценатлик” уюшмаси раисининг махсус мукофотини жорий қилиш
таклиф этилмоқда.
Ушбу Уюшма:
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-11
300
- ресурсларни самарали тақсимлаш учун барча хайрия жамғармалари
фаолиятини мувофиқлаштиради, ҳомийларнинг ижобий “имиджи”ни яратиб,
бошқаларни хайрия ишларида иштирок этишга илҳомлантиради;
- ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳомийлар, бизнес
вакиллари ва давлат идоралари ўртасидаги “боғловчи кўприк” ролини амалга
оширади;
- хайрия ишларида фаол иштирок этаётганларни бошқаларга ўрнак бўлиши
учун мукофот билан тақдирлаб, хайрия ишларини оммавий ахборот воситалари ва
ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб боради.
- “бой оила, бу – ҳашаматли ҳаётга кўп пул сарфлайдиган оила эмас, балки
ҳомийлик билан фаол шуғулланадиган оила”, деган янги тенденция
шакллантирилади.
III. Камбағал оилаларни жамиятга интеграциялашуви, уларнинг бандлигини
таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича ташаббуслар.
1. Камбағал оилаларнинг ижтимоий фаоллиги ва масъулиятини ошириш
мақсадида улар билан ижтимоий шартнома асосида ишлаш амалиёти йўлга
қўйилади. Бунда, оилага ички имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мажбурияти
юклатилади.
Мисол учун, таълим йўналишида – давомат, даромад ошириш йўналишида –
расмий бандлик ва ўзини ўзи банд қилиш, ижтимоийлаштириш йўналишида –
маҳаллада фаоллик ва ижтимоийлашув мажбуриятлари юклатилади.
Ижтимоий шартномани бажармаган ҳамда 2 ва ундан ортиқ марта ёрдам
кўрсатилганига қарамасдан камбағалликдан чиқиш бўйича мустақил ҳаракат
қилмаган оилалар билан ишлаш тўхтатилади.
2. Нафақа олаётган оила деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасини “E-
auksion” электрон савдо платформаси орқали олганда ушбу ердан олинган даромад
оиланинг даромадларини қайта ўрганишда 6 ой давомида ҳисобга олинмайди ва шу
сабабли нафақа тўлови тўхатилмайди.
3. Аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларига даволаниш учун имтиёзли йўлланма
бериш ва болалардаги оғир касалликларни даволаш учун маблағ ажратиш тизими
тўлиқ қайта кўриб чиқилади ва рақамлаштирилади. Ушбу маблағлар оилаларни
камбағалликдан чиқаришга йўналтирилади.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-11
301
4. Давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим
ташкилотларида, шу жумладан оилавий нодавлат мактабгача таълим
ташкилотларига қатнаётган камбағал оиланинг 2 ёш ва ундан катта ёшдаги
фарзандлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ва
компенсацияларни тўлаш жорий этилади.
5. “Темир”, ”Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарлари жамғармаларидаги маблағлар
биринчи навбатда оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилади.
6. Камбағал оилалар аъзоларининг ўзгалар парваришига муҳтож бўлган
аъзолари учун уйида кундузги қараб туриш хизмати ва маҳаллаларда
ихтисослашган қараб туриш уйлари ташкил этилади.
Маълумот учун, камбағал оиланинг ўзгалар парваришига муҳтож бўлган
аъзосига қараб турилган вақт пенсия тайинлаш учун иш стажига қўшиб
ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турларига киритилади. Бу дастлабки босқичда
Фарғона, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳарларида ташкил этилади.
7. Камбағал оила аъзоларини давлат буюртмаси асосида ўқитиш тартиби
жорий қилинади.
Бунда, талаб юқори бўлган касб ва хорижий тиллар рўйхати шакллантирилади
ҳамда камбағал оилаларга рўйхатдаги давлат ва нодавлат таълим ташкилотларни
мустақил танлаш ҳуқуқи берилади.
Маълумот учун 2024 йил 1 октябрга қадар Тошкент шаҳри ва Самарқанд
вилоятида, 2025 йил 1 январга қадар республиканинг бошқа барча ҳудудларида
жорий этилади.
8. Нодавлат ўқув марказларига бўш бино, иншоотларни текин бериш, бир
марталик субсидия тўлаш, юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш
харажатларини қоплаб бериш амалиёти жорий этилади.
Маълумот учун, Субсидия ва тўловлар Камбағалликни қисқартириш
жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.
IV. Камбағаллик кўрсаткичи юқори бўлган маҳаллаларни камбағалликдан
чиқариш бўйича ташаббуслар.
1. Ижтимоий ёрдам ёки нафақа олувчилар сони ва “Ижтимоий ҳимоя ягона
реестри” АТ кўрсаткичларидан келиб чиқиб, камбағаллик даражаси юқори бўлган
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-11
302
маҳаллалар реестри юритилади.
Бунда, ҳар йили реестрдаги камбағаллик даражаси юқори бўлган маҳаллалар
ажратилиб, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича комплекс чора-тадбирлар
режаси ишлаб чиқилади.
Маълумот учун, комплекс чора-тадбирлар режаси вилоятлар ва Тошкент
шаҳар халқ депутатлари кенгашлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланади.
2. Субсидия ва кредитлар ҳудудлар, туманлар ва маҳаллалар кесимида
камбағал оилалар сонидан келиб чиқиб тақсимланади. Бунда, маҳаллада иш
ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш асосий мезон бўлади.
Мисол учун, 2023 йилда ажратилган камбағалликни қисқартириш бўйича
молиявий инструментлар камбағаллар сонидан келиб чиқиб тақсимланганда
Навоий шаҳар (8 млрд сўм), Шайхонтоҳур (9,7 млрд сўм), М. Улуғбек (7,4 млрд сўм),
Қибрай (6,0 млрд сўм) каби туманларга камаяди, Ургут (10 млрд сўм), Қамаши (6,2
млрд сўм) ва Чироқчи (4,8 млрд сўм) туманларига кўпаяди.
3. Камбағаллик даражаси юқори ҳамда тадбиркорлик ривожланмаган
маҳаллаларга лидер тадбиркорлар бошқа ҳудуддан жалб қилинади, улар билан
ҳамкорликда кичик бизнес лойиҳалари амалга оширилади. Бунда, ҳудуддаги
ривожланган бошқа туман ҳокимлари бириктирилади.
4. Камбағал оилаларга давлат томонидан ажратиладиган субсидия, кредит,
моддий ёрдам ва бошқа молиявий инструментларнинг йўналишига ўрнатилган
чекловлар бекор қилинади. Бунда, фаолият турлари туман (шаҳар) ва маҳалланинг
драйверлари имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳоким ёрдамчиси таклифига
асосан маҳаллий ҳокимликлар томонидан белгиланади.
5. Лидер тадбиркорлар, “Инсон” марказлари ходимлари ва ҳоким
ёрдамчиларини жалб қилган ҳолда камбағал оилалар учун “тадбиркорлик” ва
“молиявий саводхонлик” ўқув курсларини ўтадиган ТоТ тренерлар тайёрланади.
Бунда, Тайёрланган ТоТ тренерлар маҳаллаларда камбағал оилалар учун
молиявий билимларни ошириш, банк хизматларидан оқилона фойдаланиш бўйича
тренинглар олиб боради.
V. Камбағалликни қисқартириш бўйича ташкил этилаётган иш тизими ва
дастурларни амалга ошириш тартиби.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-11
303
1. Ҳоким ёрдамчиси Агентлик тизимига ўтказилиб, вазифа ва функциялари
қайта кўриб чиқилади. Фаолияти камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни
ривожлантириш ҳамда камбағалларнинг бандлигини таъминлашга қаратилади.
2. Камбағал оилалар билан мультидисциплинар гуруҳ (ижтимоий ходим ва
хоким ёрдамчиси) орқали ишлаш амалиёти йўлга қўйилади.
Бунда, оилаларни ягона саволнома асосида баҳолаш орқали уларнинг
ижтимоий портретини шакллантириш, индивидуал режасини ишлаб чиқиш,
мониторинг қилиш, уларга хулқ-атвор (когнитив) терапияси бўйича ёрдам
кўрсатиш ҳамда ижтимоий ҳамроҳлик қилиш тизими яратилади.
3. Хоким ёрдамчилари камбағал оилаларга бандлик, соғлиқни сақлаш, таълим
ва спорт соҳаларида ижтимоий ҳамроҳлик қилади.
Малумот учун, мультидисциплинар гуруҳ вазифасига кирмайдиган бошқа
ишларга жалб қилиш қатъиян ман этилади
4. Туман (шаҳар)ларда бандлик бўлимлари бўш иш ўринлари, захирланган иш
ўринлари, касбга ўқитиш тизимига масъул бўлади. “Инсон” маркази билан бирга
ҳар йили Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида камбалликни қисқартириш
бўйича ҳисобот беради.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Karimov, B. "Tadbirkorlik va iqtisodiy taraqqiyot." Tashkent, 2020.
2. World Bank Group. "Reducing Poverty through Private Sector Development."
Washington, D.C., 2021.
3. Xudoyberdiyev, S. "Mahalliy infratuzilma va tadbirkorlikni qo‘llab-quvvatlash."
O‘zbekiston Iqtisodiyoti, 2022.
4. United Nations Development Programme (UNDP). "Poverty Reduction
Strategies: Lessons from Developing Countries." New York, 2019.
5. Smith, J. "Community-based Entrepreneurship as a Tool for Poverty
Alleviation." Cambridge Journal of Economics, 2020.
